Xurshid Davron. Samarqandda bir kun

09     Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирга таклиф этилганим учун бир кун олдин саҳарда «Афросиёб» тезюрар поездга чиқиб Самарқандга отландим. Ниятим тадбирдан олдин туғилган қишлоғимга бориб, ота-онам мозорларини зиёрат қилиш, опа-ю синглим, ака-укаларим ва жиянларим билан дийдорлашиш эди.

0011Қишлоқда опамнинг хонадонида тунагач, эртаси куни, Самарқанд темир йўл вокзалида пойтахтдан келган меҳмонларга қўшилиб, таниқли журналист Фармон Тошев раҳбарлигида вилоятнинг Нуробод туманида жойлашган Ҳазрати Довуд (а.с.) зиёратгоҳи томон йўлга тушдик. Бу кўҳна манзилда кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик, ободончилик ишларини кўриб кўнглим яйради. Зеро, мен ўзим бир пайтлар зиёратгоҳда кўрган манзарам билан унинг бугунги кўриниши ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор эди.

0019

008

060

004

006

099

Ҳазрати Довуд (а.с.) ғори жойлашган қоя пойидаги янги тикланган айвонда вилоят ҳокими Зоир Тоирович Мирзаев ва зиёратгоҳ мутасаддилари билан қисқача суҳбат бўлиб ўтди. Бизга берилган маълумотномага кўра, 2015 йил сентябр ойидан бошлаб то бугунги кунга қадар зиёратгохда вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан катта ҳажмдаги қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд — Қарши магистрал йўлидан Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига олиб борувчи 6 километр йўл текисланиб, янгиланмоқда. Айни пайтгача зиёратгоҳ ҳудудидаги ички йўлнинг 650 метрига асфальт ёткизилибди. Оқсой қишлоғидан зиёратгоҳгача бўлган йўлнинг қарийб 2 километри ҳам яп-янги тус олибди. Зиёратгоҳга яқин жойда 200 автомобилга мўлжалланган машина қўйиш майдони қурилмоқда.

Зиёратгохдан тоғ тепасидаги ғорга кўтариладиган 1300 дан ортиқ зина 3 метрга кенгайтирилиб, замонавий ва қулай тарзда қурилибди, перилалар ўрнатилибди. Ҳар 100 та зинадан кейин  зиёратчилар дам олишига мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилибди ва чанқовбости ичимликлар сотиладиган чиройли дўкончалар қад кўтарибди.
011

012

013

015

Ҳазрати Довуд зиёратгоҳини айланиб, хушманзара ва сўлим дам олиш маскани ҳудудида зиёратчиларнинг дам олиб, мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун тадбиркорлар томонидан чиройли кўринишга эга бўлган айвонлар, нонвойхона, 8 та дўкон, 2 та маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси, салқин ичимликлар ва ширинликлар, рўзгор буюмлари, совғалар сотиладиган 14 та дўконлар курилганини кўрдик.

0021
0066
007

– Бу йил 3000 дан зиёд арча, қарағай, каштан, тут ва бошқа манзарали дарахт, кўплаб гул кўчатлари экдик, – дейди Ҳазрат Довуд зиёртгоҳи мудири Фозил Давронов. – 5 гектарга яқин майдонда зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида стол ва ўриндиқларга эга 50 та ёзги айвон, 200 та чорпоя қурилди.

Олисдан келган зиёратчилар 2 ва 3 ўринли коттежларда жойлашишлари мумкин. 40 ўринли уч қаватли меҳмонхона қурилиши тугалланяпти. Унинг биринчи қаватида гўзаллик салони, дўконлар, бошқа маданий-маиший хизмат нуқталари жойлашади. Иккинчи қаватда меҳмонлар ва зиёратчиларга миллий ва европа таомлари билан ресторан хизмат кўрсатади. Учинчи қават – меҳмонхона. Унинг чордоғидан спорт зали сифатида фойдаланиш мўлжалланмоқда.

017

Ҳудуднинг тоза-озодалигини сақлаш, орасталигини таъминлаш мақсадида 600 метрли зинали йўлак ва 600 метрли доимо мусаффо, тоза булоқ суви оқиб турадиган бетон канал қурилди. Зиёратгоҳ ҳудудидаги барча савдо-маиший хизмат кўрсатувчи нуқталар, аҳоли дам оладиган манзилларга 1,5 километр юқоридаги тоғдаги булоқлардан тоза ичимлик суви тортиб келинди. 700 метрлик масофага канализация кувурлари ётқизилиб, 200 метр куб ҳажмга эга бўлган чиқинди тўпланадиган иншоот қурилди.

Тоғ тепасидаги ғорга олиб чиқувчи зиналар бошланадиган манзилга катта шийпон ва дўкон бунёд этилиб, унинг қаршисидаги бинонинг 48 квадрат-метрли деворига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, мусаввир Нуриддин Калонов мўйқаламига мансуб бўлган “Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи” деб номланган маҳобатли ранг-тасвирли композицияси манзараси туширилди.

005

Зиёратгоҳ ҳудудига 600 тупдан ортиқ турли хилдаги арча, каштан, қайрағоч, тут, гилос, ўрик ва бошқа турдаги мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.  Ҳудудга экилган 10.000 тупдан ортиқ турли турфа рангдаги анвойи гул ва райҳонлар унинг чиройига янада чирой бахш этган.

Зиёратгоҳнинг шундоққина юқорисидаги тоғ тепасида зиёратчиларни ўзига оҳанграбодек жалб этадиган, Ҳазрати Довуд номи билан аталадиган ғор мавжуд. Ғорда Ҳазрати Довуднинг қўл ва оёқ панжаларининг изи қолган, дейишади. Бу ерга келувчи (асосан темирчилар, техника билан боғлиқ касб эгалари) айрим зиёратчиларнинг эътироф этишларича ғор ичида чин ихлос билан қилинган тоат-ибодатдан сўнг барча яхши ниятлар амалга ошаркан.

Ўтган асрнинг 30-йилларида ғорда тадқиқот олиб борган археологларнинг илмий маълумотларига кўра, денгиз сатҳидан 1250 метр баландликда жойлашган ушбу ғор эрамиздан 400-300 миллион йил аввал, дивон геологик даврида, палеозой эрасида рўй берган табиий ҳодисалар туфайли пайдо бўлган.

Ғорга етиб бориш учун 1300 та зинадан юқорига кўтарилиб, сайҳонликка чиқилади ва яна тоғнинг бошқа тарафидаги 200 тадан зиёд зина орқали пастга тушиб, ғорга кирилади.

0221

■ Шу ўринда Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи ҳақида мухтасар маълумот беришни ўринли деб биламан. Энг аввало айтиш лозимки, қадимий Самарқанд заминида бирваракайига бир неча дин вакиллари чин ихлос билан зиёрат қиладиган бир неча мукаддас манзилгохлар мавжуд. Ҳазрати Дониёр мақбараси, Чашмаи Аъюб, Ҳазрати Жиржиз зиёратгоҳи ва Сулаймонтепа шулар жумласидандир.

Нуробод туманидаги Оқтоғ ва ҳазрати Довуд тоғлари ўртасидаги дарада жойлашган Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи ҳам шундай қутлуғ масканлардан биридир. Ривоятларга кўра, Зарафшон тоғ тизмасининиг шимолий этагида, денгиз сатҳидан қарийб 1250 метр баландликда жойлашган ғор уч дин вакиллари томонидан Пайғамбар, деб тан олинган Ҳазрати Довуд алайҳиссалом номи билан боғланади.

Ҳазрати Довуд алайҳиссалом кўпгина тарихий манбаларга кўра, милоддан аввалги 1035 йилда бугунги Исроил ҳудудидаги Байт-Лаҳем (Вифлием) шаҳрида туғилиб, милоддан аввалги 965 йилда Қуддуси Шариф (Иерусалим) шаҳрида вафот этган тарихий шахсдир. Ўз вақтида бирлашган кучли давлат барпо этиб, қарийб 40 йил унга хукумронлик қилган.

“Довуд” сўзининг таржимаси “суюкли, севимли” маъносига эга. Ёшлигидан довюраклиги ва дили поклиги туфайли Аллоҳнинг суюкли бандаси ва кейин пайғамбари бўлган.

Улуғ бобокалонимиз Алишер Мавоий ўзининг “Тарихи анбиё ва ҳукамо” номли илмий асарида қуйидаги ривоятни келтирадилар: “Бир кун муножотда Донуд алайҳиссалом: “Эй худо, сенинг учун қандай яшасам, сенга маъқул бўлади”, деди. “Мени кўпроқ эсла, мен севганларни севгил, одамларга ўзингга лозим кургапингни лозим кўр, узоқда бўлган қардошларингга тегишли бўлган аёллардан қўлингни торт,” деган овоз келди”. Бу ривоят билан ҳазрат бобомиз инсон Аллоҳ Таолога чин дилдан итоат қилса, ҳамиша унинг ёди билан яшаса, охиратини ўйласа, ёмон ишлардан сақланади, ўзидаги ёмон унсур ва иллатлардан қутулишга ҳаракат қилади, деб таъкидлайдилар.

ХIII-асрнинг охири ва ХIV-асрнинг бошларида яшаб ўтган аллома Носируддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қиссаи Рабғузий“ асарида Ҳазрати Довуд алайҳиссалом ҳақида маълумот берилиб, унда “Довуд пайғамбар бани Исроилдан (яъни Исроил халқидан) эрди. Ўн қариндош эрдилар, оталари Ишюъ (Ийшаа) отлиғ. Довуд барчасидин кичиги эрди”, дейилади.

Аллоҳ Таоло Довуд алайҳиссаломга яна бир қанча фазилатларни ҳам берган эди. Бу ҳақида Қуръони Каримнинг Сод сурасида “Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундурдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбеҳ айтардилар,” деб қайд қилинади.

Яратгувчи Тангри Довуд алайҳиссаломга яна темирчилик, совутсозлик ҳунарларини каромат қиладилар. У киши темирчилик илмини мукаммал эгаллаган. Шу сабабли ҳам темирчилар Довуд алайҳиссаломни ўзларининг пири, деб ихлос билан сиғинадилар. Айтилишича Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек юмшоқ қилиб берган эди. У зот темирни оловга солиб тобламасдан ҳам, болға билан урмасдан ҳам, нимани хохласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар, дейилади эски китобларнинг бирида.

Ҳазрати Довуд аввал бани Исроилга йўлбошчи, сўнгроқ мамлакатга подшоҳлик қилган. Аллоҳ Таоло томонидан Ҳазрати Довудга “Забур” китоби ноил қилинган ва шу тариқа ул зот пайғамбарлик даражасига эришган. Айни бир пайтда Довуд алайҳиссаломга “Забур” билан бирга ғоятда гўзал ва ёқимли куй ҳам юборилади.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломни Қуръони Каримда ўн олти марта зикр килган. У зот ҳақида Бақара, Нисо, Моида, Анъом, Исро, Анбиё, Намл, Саба ва Сод сураларида ояти карималар бор.

Ул зотнинг насаблари Довуд ибн Ийшаа ибн Увайд бўлиб, Яҳузо ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим бўлиб тугайди. Пайғамбарларнинг насл-насабларини ўрганувчи тарихчи олимларнинг барчалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн Яъқуб авлодидан эканлари ҳақида илмий маълумот берганлар.

Шунингдек, Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга қушларни ҳам бўйсундириб қўйган эди. Қушлар ҳам ул зотга қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кеч тасбеҳ айтардилар.

■ Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида ташкил қилинган китоб ва газеталар кўргазмасини томоша қилиб, рассом ва ҳунармандларнинг ижод маҳсулидан баҳраманд бўлдилар. Шоирлар йиғилганларга ўз шеърларини ўқиб бердилар.

0063

Тадбир доирасида самарқандлик ижодкорларнинг яқинда нашрдан чиққан китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Мен ҳам таниқли тарихчи олим, тадқиқодчи Комилхон Каттаевнинг ўрта аср қўлёзмалари каталогини тайёрлаб, нашрдан чиқарганлигининг аҳамияти ҳақида қисқача сўз айтдим. Шунингдек, Зулфия Мўминова самарқандлик ижодкор Жумагул Сувонованинг янги шеърий тўплами ( бу китобдан олинган шеърлар билан сайтимизнинг мана бу саҳифасида танишинг), Ўктам Мирзаёр эса журналист Исомиддин Пўлатовнинг мақолалардан иборат китоби ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирилди.

041
21

09h

044

055

088
212

0821

077

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари яқинда ишга туширилган “Самарқанд китоб олами” мажмуаси билан танишдилар, янги китобларни кўздан кечирдилар.

091
026
092

064

094

088

066

0755

069

043
017

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги маданий-маърифий тадбир иштирокчиларни шаҳарда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этди. Тўртда автобусда улар шаҳарни айланиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.

09ш■ Тошкентдан келган ижодкорлар Самарқанд шаҳридан 22 чақирим узоқлиқдаги қадимий Хартанг қишлоғи (Пайариқ тумани  ҳудуди)  яқинидаги Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуида бўлиб, улуғ муҳаддис қабрини зиёрат қилдилар.

050

054

09п

0555

Бугунги кунда Ал-Бухорийнинг қуйидаги китоблари маълум:

1. «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» (Ишонарли тўплам)
2. «Ат-тарих ал-кабир» (Катта тарих).
3. «Ат-тарих ас-сағир» (Кичик тарих).
4. «Аз-зуаъфа ас-соғир» (ҳадиснинг заифлари ҳақида кичик китоб).
5. «Ал-куно» (Фақат лақаблари маълум ривоятчилар ҳақида китоб).
6. «Ал-адаб ал-муфрад» (Алоҳида одоб хусусида китоб).
7. «Ал-ироату халфал-имом» (Имомга ибтидо қилган кишининг қироати ҳақида)
8. «Рафъул-ядайний фис-солати» (Намозда икки қўлини кўтармоқ ҳақида).
9. «Халу афъолул-ибади» (Бандаларнинг феълларини яратмоқ).
10. «Ат-тарих ал-авсат» (Ўртача тарих).
11. «Аз-зуъафо ал-кабир» (Ҳадиснинг заифлари ҳақида катта китоб).
12. «Ат-тафсир ал-кабир» (Катта тафсир).
13 «Биррул-волидайни» (Ота-онага яхшилик қилмоқ ҳақида).
14, «Ал-жомеъ ал-кабир» (Катта тўплам).
15 , «Ал-муснад ал-кабир» (Катта муснад).
16.«Китобул-ашриба» (Ичимликлар китоби).
17. «Китобул-иба» (Холис ҳадя китоб).
18. «Асомис-саоба» (Саҳобаларнинг исмлари).
19. «Китобул-вудон» (Ҳадислари ягоналар ҳақида Улар фақатгина бир донадан ҳадис ривоят қилган саҳобалардурлар).
20. «Китобул-мабсут» (Илмда кенгайиш ва камолат китоби).
21 «Китобул-илал» (Ривоятнинг иллатлари китоби).
22 «Китобул-фавоид» (Фойдалар китоби).
23. «Сунанул-фуао» (Фаиларнинг тарбиатлари).
24. «Қозояс-саобати ват-тобиън» (Саҳоба ва тобиъинларнинг ҳукмлари).

Ушбу ўн икки китобни «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» китоби яралгунча сақлаб қолдирган эдилар. Аммо ҳозир уларнинг нусхалари йўқ.

Бу улуғ зотнинг Самарқандда дафн этилишининг тарихига келсак, ривоятларга кўра,Имом ал-Бухорий билан Бухоро амири Холид ибн Аҳмад аз-Зуҳалий ўртасида зиддият вужудга келди. У бутун Хуросонда ҳукм сурган тоҳирийлар давлати томонидан қўйилган Бухоронинг мутаваллийси эди. Бир куни амир буюк муҳаддисга одам юбориб «Менга «Ас-саҳиҳ» билан «Ат-тарих» китобларини келтириб, ўқиб берсин, ҳамда ўзи қасрга доимий турадиган бўлиб келсин-да, менга, авлодларимга ва бутун оиламга дарс берсин» дея буйруқ қилади. Ушбу буйруқни ал-Бухорий рад этади.

У амир элчисига «Илмга келинади, лекин унинг ўзи келмайди», — деб жавоб бериб юборади.

Тарихчи Бакр ибн Мунир ал-Бухорийнинг элчига айтган жавобини шундай баён қилади: «Унга (амирга) айтгин! Мен илмни хор қилиб, султонларнинг эшикларига китоб кўтариб олиб бормайман. Башарти унга илмдан бирор нарса керак бўлиб қолган бўлса, масжидимизга ёки уйимга келсин. Агар шу гапларим ажаблантирмаса, сен султонсан, майли, мени илм мажлисидан маън қила қол. Тоинки қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида мен учун узр бўлсин. Мен илмни бекитмайман. Уни ҳаммага баробар ўргатаман. Яъни махсус дарс берсам, илмни яширган ҳисобланаман», — дейдилар.

Юборган элчисидан бу кутилмаган хабарни эшитгач, амир ғазабланади. Халқнинг кўз ўнгида гўёки бу ёмонликни ўзи қилган бўлиб кўринишни ҳоҳламасдан, балки бу ғаразни бошқалар томомидан амалга оширишни истаб, бир диний кенгаш жамоасини тузади.

Оқибатда Ал-Бухорий  Бухорони ташлаб чиқиб кетди. Имом Ал-Бухорий кетишларида, дастлаб бобоси Муғира туғилган Байканд (ҳозирги Қоракўл туманидаги Пойкент) қишлоғига боради. Бироз вақтдан кейин эса Самарқанд шаҳридан 22 чақирим узоқлиқдаги Хартанг қишлоғи (ҳозирги Пайариқ тумани)га келиб қўним топади.

Имом Бухорий шу ердаги шогирдининг хонадонига келиб тушади.  Аммо, йўл азоби ўз ишини қилган эди. У оғир касал бўлишига қарамай илм билан шуғулланади Унинг беморлигидан хабар топган Самарқанд ҳокими одам юбориб уни даволатмоқчи бўлади. Аммо унга ҳам рад  жавобини беради. Тарихчи Ибн Абдул-Жаббор «Бир кун кечаси эшитиб қолдим: Имом ал Бухорий тундаги намоздан фориғ бўлганларидан кейин шундай дуо қилдилар: «Эй, бор худоё, ер юзи қанча кенг бўлмасин, у менга торлик килди. Энди менинг жонимни ўзингга олғил» деб ёзиб қолдирган.

Бетоб аҳволда бўлсалар ҳам, боришга рози бўлдилар-да, йўлга отланишга тайёрланиб, маҳсиларини кийдилар ва саллани ўраб, отга миниш учун йигирма қадамлар чамаси юрдилар, мен у кишининг қўлтиқларидан суяб олгандим. Шу пайт айтдиларки: «Дармоним қолмади, ўз ҳолимга қўйинглар». Биз секин авайлаб ўтқазиб қўйдик. Айтишларича, сўзларининг орасида каромат қилиб, менинг тупроғим шу ерга ўхшайди, яъни шу ерга дафн қилинсам керак», — дедилар. Сўнгра кўп дуо қилдилар. Кейин чалқанча ётиб жон бердилар. Шунда у кишидан кўп тер оқиб кетди. Ва бизга тайинлаган эрдиларки: икки-уч қават, бор бўйимча (бошимдан оёғимгача) кафан кийдиринглар. Лекин унда амис (кўйлак) ва амома (салла) бўлмасин! Ибн Жаброил айтадики: — «Худди. айтгандай кафанлаб, жанозасини ўқидик. Қабрга кўмилгач, ушбу тупроқдан ёқимли ҳид тарқалди. Ва у бир неча кун давом этди. Кўплаб одамлар келиб, қабр тупроғидан олиб кета бошладилар. Устига ёғочдан панжарасимон қилиб маҳкамлаганимизгача давом этиб тураверди». Айтишларича, мазкур хушбўй тупроқда шифобахшлик хусусияти ҳам бўлган экан.

Ибни Абий Ҳотимнинг ривоятича: «Ибнус-Субкий зиёда қилиб, шуни айтадики: «Қабр устидан узун-узун оқ устунлар, осмонга туташиб турди. Буни кўрганлар ҳайрон бўлишар ва ажабланишар эди. Бунинг хабари ҳамма ёққа тарқалиб, Имом ал-Бухорийнинг мухолифларига ҳам етиб  борди. Улардан айримлари қабр бошида қилган қилмишларига тавба тазарру қилишди: «Афсус, биз  Аллоҳнинг ҳақиқий баидасини танимаган эканмиз», — деб кўп тавбалар қилишди.

Муҳиб ибн Сулайм айтганидек, зоти шарифминг вафоти 256 (870-м) йил  (шанба, рўза ҳайити кечасида, 13 куни кам 62 ёшда бўлиб, кундузи пешин намозидан кейин қабрга қўйилади.

Имом ал-Бухорий дафн этилган Пайариқ тумани Хартанг қишлоғидаги қабристон мусулмон аҳлининг энг табаррук ва азиз зиёратгоҳларидан бўлиб келган. XVI асрда Имом ал-Бухорий қабри устига мўъжазгина мақбара, ёнига масжид қурилиб, ҳовлисига бир неча туп чинор экилган, Лекин собиқ шўро тузуми даврида бу маскан қаровсиз қолган. (Мажмуа тарихи ҳақида «Бу воқеа олис 1956 йилда бўлган эди» эссе-мақоламни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги «Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги Қарори асосида алломанинг мақбараси ўрнида махсус ёдгорлик мажмуи барпо этилди. Бу ёдгорлик мажмуи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳа асосида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон ва Шаҳрисабз халқ усталари томонидан 1998 йилда қурилди.

045Мажмуа, авваламбор, зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, сўнг кундалик, жума, ҳайит намозлари ўқиладиган жой вазифасини ўтайди. Бу ерда ҳадис илмини ўрганиш ва бошқа маърифий ишларни амалга ошириш ҳам кўзланган. Ёдгорлик мажмуининг бош режасини тузишда анъанавий миллий меъморий ечимлар (пештоқ, равоқ, гумбаз, айвон ва бошқалар) асосида барпо этилган бинолар (мақбара, масжид, маъмурий ва бошқа иншоотлар) нинг ҳовли атрофида шаклланиши кўзда тутилган. Мажмуа олдидаги маьмурий бинонинг бош тарзи жанубга қараган. Ёдгорликка учта пештоқли, ўймакор эшикли дарвозахоналар орқали кирилади. Асосий дарвозахонанинг олди ва ҳовли томонидан анъанавий услубда маҳобатли пештоқ ишланган. Миёнсарой мовий гумбаз билан ёпилган. Олд пештоқнинг икки тарафида моҳирлик билан ишланган кошинлар орасига араб ва лотин алифболарида ёдгорликниш қурилиши ҳақида маълумот берадиган лавҳа ўрнатилган. Икки қанотига нисбатан кичик пештоқли дарвозахоналар бинонинг мутаносиб равишда яхлитлигини сақлаган ҳолда унга ўзига мос салобат бахш этади. Катта дарвозахонанинг ўнг тарафида маъмурий ва бошқа ёрдамчи хоналар қурилган Бош йўлнинг чап тарафида масжид ва қадимнй чинорлар ҳамда ҳовуз сақланиб қолган. Ҳовли саҳнидаги йўлаклар чорси шаклидаги оҳактош ғиштлар билан қопланган.

089

Мақбара девори зангори, ҳаво ранг ва оқ сирли кесма кошинлар, мармар, оникс ва гранит тошлар билан қопланган. Кошинлар гириҳ шаклида терилиб, орасида безакка уйғунлаштириб арабча хатда ҳадислар битилган. Мақбара сатҳини безашда бир-бирига ўхшаш шакллардан моҳирлик билан фойдаланилган. Ички безагида ганчкорлик, бўяма нақш ва турли рангдаги кошинкори нақшлар қўшилиб, уйғунлашиб кетган. Ташқи гумбаз Амир Темур мақбараси гумбазига ўхшаш — қобирғалидир. Гумбазнинг ичи доира шаклида бўлиб, ранг-баранг, сержило нақшлар бипан бсзатилган. Мақбара марказига оқиш-кўк шаффоф оникс тошдан ишланган сағана ўрнатилган. Мақбаранинг ўнг томонидаги эшикдан зина орқали мақбаранинг остки қаватига — даҳмага тушилади. Юқори қаватдаги сағананинг айнан остида Имом ал-Бухорий жасадлари қўйилган қабр мармартош билан қопланган.

Ҳовлининг чап томонида масжид жойлашган. Хонақоҳ ва пешайвонда 1500 га яқин киши намоз ўқиши мумкин. Ҳовлининг ўнг қанотида ҳам пештоқли ва миёнсаройли бино бор. Миёнсарой гумбази ҳам бошқа гумбазлар билан бир хил шаклда ва ўлчамда қурилган. Бу бинода кутубхона, илмий ходимлар хонаси ва бошқа юмушларга мўлжалланган хоналар мавжуд. Кутубхонада Қуръони Каримнинг ноёб қўлёзмалари, турли нашрлари, Имом ал-Бухорий асарларининг нашрлари ва бошқа китоблар бор. Мажмуа тўрида — мақбаранинг орқа тарафида ҳадис илмини ўрганишга мўлжалланган ўқув маркази «Дорул ҳадис» биноси жойлашган.

Бухорийнинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида юртбошимиз  ташаббуси билан Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси (1998 йил) тузилди.

■ Тадбирнинг тантанали қисми Жомбой тумани Бешбола мажмуасида бўлиб ўтди. Дастлаб журналистлар ўртасида футбол, волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон бўйича мусобақалар ўтказилди. Унинг ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

0069

010

061

016

038

095

043
044

Сўнгра иштирокчилар файзли дастурхон атрофида тўпландилар. Учрашувда сўзга чиққан вилоят ҳокими Зоир Мирзаев амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш йўлида бажарилаётган юмушлар, бунда ижодий жамоаларнинг ҳиссаси ҳақида батафсил тўхталди. Бу борада фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари, Бадиий академия ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

018

057

Учрашувда Тошкентдан ташриф буюрган таниқли ижодкорлар ва журналистика соҳасининг мураббийлари Абдусаид Кўчимов, Сайди Умиров, камина (Хуршид Даврон) сўзга чиқиб, Самарқандда ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибордан катта таассурот олганликларини уқтиришди.

0110

Пойтахтлик самарқандликларга кутилмаган совғалар ҳам топширилди.  Шу жумладан менга ҳам. Мен бу совғани кўришим билан уни Фармон Тош ўйлаб топган бўлса керак. деб ўйладим. Яна билмадим.

019
049
030

017■ Яна бир карра мазкур тадбирни ташкил этган вилоят ҳокимлигига барча  ҳамроҳларим номидан катта миннатдорчилик билдираман. Бундай тадбирлар юртимизда амалга оширилаётган ободончилик ишлари билан яқиндан танишишга имкон беради.

Манба: «Зарафшон» газетаси, журналист Тошпўлат Раҳматуллаев блоги, «Уч илдиз» веб-саҳифасидан ва Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ноширлик бўлими тайёрлаган «Ҳазрати Довуд (а.с.) зиёратгоҳи», «Самарқанднинг тарихий обидалари ва музейлари» тўпламларидан фойдаландик.

0111

(Tashriflar: umumiy 481, bugungi 1)

3 izoh

  1. Жуда ажойиб ижодий сафар бўлди! Сафар давомида азиз Устозлар дийдорига тўйиш асносида уларни яна бир карра кашф этгандек бўлдим. Юқоридаги йўл очеркини бўлғуси журналистлар учун маҳорат мактаби сифатида http://uchildiz.uz/xurshid-davron-samarqandda-bir-kun/ да ёритишни лозим топдик. Ижодий ҳамкорликларимиз бардавом бўлишига тилакдошмиз.

Izoh qoldiring