Бувимга дунёнинг охири қаерда? – деб савол берганимда ҳали мактабга бормасдим. Болалик тасаввуримда эса қуёш ботадиган жой дунёнинг охиридек эди. Уйимиздан анча узоқда, кун ботиш томонда ғўза баргларини тўкиш учун дори сепадиган самолётларнинг қўналғаси жойлашганди. Менинг назаримда, қуёш шу қўналғанинг орқа томонига бориб ботадигандек… Davomini o'qish
Oy: Июнь 2019
Chingiz Aytmatov. Bo’tako’z. Audioqissa & Manqurt. Chingiz Aytmatov asari asosida havaskorlik spektakli
Ушбу саҳифада Чингиз Айтматовнинг муҳаббатга бағишланган энг гўзал асарларидан бири «Бўтакўз» қиссаси билан танишасиз. Шунингдек, Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган найман она ривоят-қиссаси асосида саҳналаштирилган «Манқурт» ҳаваскорлик спектаклини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Найман она ривоят-қиссасини эса мана шу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин.
Ahmad A’zam. Xotira mavjlari & Ro’yo yoxud G’ulistonga safar. Roman
28 июнь — Ёзувчи Аҳмад Аъзам туғилган куннинг 70 йиллиги
Аҳмад Аъзам умрининг сўнгги йилларида «Рўё ёхуд Fулистонга сафар» деган роман ёзди. Адибнинг яхши-яхши қисса ва ҳикояларини билар эдик, аммо бу асари бўлакча — ғаройиб эканидан ҳайратга тушдик. Туғилган куни арафасида ёзувчининг олтмиш йиллик умрнинг кўп ўй-кечинмаларидан нақл қилинган ана шу асар бошланмасини сайтхонларимиз яна бир бор ўқисин деб ният қилдик. Саҳифа якунида асарнинг тўлиқ матни ҳам илова этилди. Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori
Икром Отамуроднинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган “Ишора” номли янги достони поэтик ифодаси қатига улуғ сирлар яширинган. Аслида, зоҳиран ниҳон тутилгандай туюлувчи кўнгил асрорининг: иштиёқ, интилиш, интизорлик, соғинч, қувонч, дард, афсус, надомат, қаноат, сабр каби турфа туйғуларга йўғрилган самимий ва оғриқли изҳорлари белгилар чизгиси ва шама-ишоралар суврати орқали ўз маъно-мазмунини очади. Davomini o'qish
Tetsuo Miura. Adashgan shu’lalar
Қувноқ халқ қўшиқларини куйлаб келаётган сархуш ёш японлар тушган чаналар қалин шамшод дарахтлари ўсган дара орасидан отилиб чиқиб, қор босган тоғлар қуршовида сокин жимирлаб турган мовий кўлга қараб бурилди. Атрофга совуқ қўнғироқ садолари таралди. Қирғоқлари музлай бошлаган, ёздагига қараганда суви анча камайиб қолган кўл ўртасида қиш осмонининг акси қорайиб кўринар эди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & Ikki kitob
Ўзимнинг болалигим ҳақида гапирсам… Кўпроқ бобом ва момомга эргашиб юрганман. Қаерга боришса бирга борганман. Далаларни оралаб, тупроқ йўлларни кечиб бошқа овулларга бориш мен учун ўзга бир оламга саёҳат қилишдай гап эди. Момоларим менга шамол, булут, сув, Ер билан гаплашишни ўргатишган. Улар “Шамол айтар экан, булут айтар экан”, деб ҳикоя бошлашарди. Мен уларнинг тилида шеърият тилини кўрганман… (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни тўлиқ мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Fyodor Dostoyevskiy. Mas’uma & Oq tunlar. Radioqissa
Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти. Davomini o'qish
Aziz Said. Ismim «Oh»dir mening…
80-йиллар адабиётга кириб келган ёш шоирларнинг ҳаммаси ҳақида бирваракайига суҳбатлашиш имконсиз. Шунинг учун уларнинг биттаси ҳақида, ҳеч кимникига ўхшамайдиган ўз йўли, ўз оҳанглари, ўз хаёлот дунёси, ўзига хос ғайриоддий ташбеҳлар силсиласи билан шеъриятга кириб келган Абдували Қутбиддин ҳақида суҳбатлашсак. Davomini o'qish
Bayram Ali. Hech kimga bildirmay…
Машъум жавоб хати бехосдан қўлимизга тушиб бутун синфимиз болаларининг ғазабини келтирди, мен эса аччиқланганимдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шу учун ҳам режам ҳаммага маъқул тушди-ю, дунёни сув босса ўрдакка айланадиган биргина Мўмин мишқи унамади холос…. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Yozuvchi va urush & Alvido, qurol! Audioroman
Эрнест Ҳемингуэй таваллудининг 120 йиллиги олдидан
Мен кўп урушларда қатнашдим, шунинг учун бу масалада ғаразим қаттиқ, ҳатто жуда ҳам қаттиқ. Бу китобнинг муаллифи онгли суратда шу фикрга келдики: урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч келабошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат граждан-ларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман. (Эрнест Ҳемингуэй. «Алвидо, қурол» романига ёзилган сўзбошидан)
Jontemir. Yangi she’rlar
Бугунги саҳифамизда истеъдодли ёш шоир Жонтемирнинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Abu Ali ibn Sino. Hikmatlar & Abu Ali ibn Sino. Tibbiy o’gitlar & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm
Гениал инсонларнинг қолдирган изларини асрлар оша ўзида сақлаб келаётган фан, адабиёт ва санъатнинг буюк дурдоналари бор-ки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. Davomini o'qish