Fyodor Dostoyevskiy. Mas’uma & Oq tunlar. Radioqissa

067Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти.

Федор Достоевский
МАСЪУМА
022

О, бу ёруғ оламдаги ҳақиқат нақадар даҳшатли! Бу малак, бу маъсума, бу осмон – мустабид эди, қалбимнинг чидаб бỹлмас даражадаги шафқатсиз мустабиди, ситамгири эди! Агар буларни айтмасам, ỹзимга-ỹзим туҳмат қилган бỹламан! Сиз менинг севгимга ишонмаяпсизми? Шундай деб ким айта олади? О, бу шỹри-ғавғо, тақдир ва табиатнинг истеҳзога тỹла шỹри-ғавғоси эди! Бизга қарғиш теккан, одамзотнинг ҳаёти (жумладан меники ҳам) қарғиш остида қолган.

Ёзувчидан:

Одатдаги «Кундалик»* ỹрнига бу сафар қисса ҳавола этаётганим учун ỹқувчилардан узр сỹрайман. Ўтган ой чиндан ҳам асосан шу қисса билан банд бỹлганим сабабли ỹқувчилар айбситмай илтифот қиларлар деган умиддаман.
Энди ҳикоя ҳақида. Хаёлий деб атаганим билан ỹзим уни олий даражадаги ҳаётий ҳикоя деб ҳисобламайман. Аммо шу ỹринда, айниқса, ҳикоя шаклида мавҳумлик борки, буни аввалдан изоҳлашни лозим деб топдим.

Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти. Гаплари, дастлаб изчилдай туюлса-да, бир неча ерда ҳам мантиқ, ҳам туйғу жиҳатдан қарама-қарши фикрларни айтади. Ỹзини оқлаб, уни айблайди, алоқасиз баҳоналарни рỹкач қилиб, тушунтиришга киришиб кетганда юрак ва фикр тỹмтоқлиги, айни чоқда, бунга зид ỹлароқ туйғу чуқурлиги аён бỹлади. Аста-секин воқеани ỹзи учун «ойдинлаштиради» ва «хаёлини бир нуқтага тỹплайди. Уйғонган бир қатор хотиралари уни охир-оқибатда ҳақиқатга олиб келади: бу ҳақиқат унинг онги ва қалбини шубҳасиз юксакликка кỹтаради. Ҳатто охирига бориб ҳикоя оҳанги бошланишидаги бетартибликка нисбатан анча ỹзгаради. Ҳақиқат, ҳеч бỹлмаганда шу безорининг ỹзи учун етарли даражада равшан ва аниқ юз очади.

Мавзу мана шу. Албатта, бир неча соат давом этадиган ҳикоя жараёнида узуқ-юлуқлик ҳам, оралатиш ҳам, пойма-пойлик ҳам учрайди: дам у ỹзига-ỹзи гапиради, дам гỹё кỹринмас тингловчига, қандайдир ҳакамга мурожаат қилади. Умуман ҳаётда ҳамиша шундай бỹлади. Агар унинг гапларини стенограф яширинча эшитиб, ёзиб олганда эди, мен тавсия этаётган ҳикояга нисбатан тỹмтоқроқ, ғадир-будурроқ баён юзага келиб, руҳий тартиб эса ỹша-ỹша қолиши мумкин эди. Стенограф ёзиб олган (мен эсам қайта сайқал берган) деган фаразим ҳикоянинг мавҳумлигини, ҳаётийлигини ташкил этади. Зеро, бу ҳол санъатда илгари ҳам учраган: масалан Виктор Гюго «Ỹлимга маҳкум этилганнинг сỹнгги куни» деган дурдонасида қарийб шу усулни қỹллаган, гарчи стенографни назарда тутмаган бỹлса-да, ундан ҳам баттарроқ тахминга — ỹлимга маҳкум этилган одам фақат сỹнгги кунида эмас, ҳатто сỹнгги соати, дақиқасида ҳам кундалик ёза олади (ва бунга вақти етарли) деган ақл бовар қилмас фаразга асосланган. Агар бу мавҳумликка йỹл бермаганда эди, бу асар ҳам, у ёзиб қолдирган асарлар ичидаги энг ҳаётий, энг ҳақгỹй асарнинг ỹзи ҳам дунёга келмаган бỹларди.

МЕН КИМУ У КИМ ЭДИ

…Ҳозирча у шу ерда, менга бирмунча осонроқ, дам-бадам келиб термуламан: эртага олиб кетишади — ёлғиз қоламан – унда ҳолим нима кечади? У ҳозир катта хонада: устига мовут қопланган қарта ỹйналувчи икки стол бирлаштирилиб қỹйилган – у шу стол устида ётибди, эртага тобут келади, оппоқ ёғочдан ишланган, оппоқ тобут: дарвоқе гап бу ҳақда эмас… Мен у хонадан – бу хонага юра-юра воқеани ойдинлаштирмоқчиман. Олти соатдан бери ойдинлаштираман дейман-у, хаёлимни бир нуқтага тỹплай олмайман. Фақат юраман, юраман, юраман… Воқеа бундай бỹлган. Мен бир бошдан, тартиб билан (тартиб!) айтиб берай. Жаноблар, мен адабиётчи эмасман, буни ỹзингиз сезиб тургандирсиз, шундай бỹлса ҳам, фаҳмим етганини айтиб бераман. Мени исканжага олиб турган даҳшат ҳам шунда – ҳамма нарсага фаҳмим етади!

Агар билишни истасангиз, аниқроғи, бошидан бошлайдиган бỹлсак, бу шундай гапки: яъниким, у “мураббия уйга қатнаб ҳам, бошқа ерга кỹчиб бориб ҳам дарс бера олади…” ҳоказо, ҳоказо мазмундаги хабарни «Голос»да эълон қилиш учун етарли маблағга муҳтож бỹлиб, буюмларини гаровга қỹйгани келган эди. Бу – воқеанинг муқаддимаси: мен уни аввалига бошқалардан фарқламадим ҳам: бошқалар қатори келади, кетади. Кейинроқ, фарқлайдиган бỹлдим. У ỹртадан хиёл тикроқ, оқ-малла сочли, хипчагина эди: менинг олдимда ỹнғайсизланганиданми, сал беỹхшов ҳаракат қиларди (назаримда у бегонага рỹпара келганда ҳамиша шу ҳолга тушарди: чунки агар гаровчи эмас, оддий одам сифатида қаралса у учун, менинг бошқалардан фарқим йỹқ эди). Пулни оларди-ю, шу заҳотиёқ орқасига ỹгирилиб, жỹнаб қоларди. Чурқ этиб оғиз очмасди. Бошқалар кỹпроқ беришни талаб қилиб, талашади, тортишади, ялинади… бу эса… йỹқ, овоз чиқармайди. Берганни олади… Мен чалғиб кетяпман шекилли… Ҳа, мени энг аввало унинг буюмлари ҳайратга солди: тилла суви югуртирилган кумуш зирак, тақиб юришга номус қиладиган, алмисоқдан қолган медальон, хуллас, бир чақага қиммат буюмлар. Гаровга қỹяётган нарсаларини ярим тангадан ошиққа баҳоламаслигимни ỹзи ҳам билади, аммо мен кỹзларига қараб, буюмлар у учун бебаҳо эканини сезардим. Зирак, медальонлар ота-онасидан қолган ёдгорлигини кейинроқ билдим. Бир марта уни масхаралагандай бỹлдим. Буни ỹзим ҳам кутмаган эдим. Чунки, одатим бỹйича, мен мижозларим олдида ỹзимни сипо тутаман: мулойимлик билан, кам гапираман, аммо жиддийликни, қатъиятни йỹқотмайман: «Қатъият, қатъият, қатъият!» — менинг иш услубим шунга асосланган. Бир куни тỹсатдан у қуён терисининг юлиб-юлқилган эски қолдиғини (ҳа, ҳа, айнан қолдиғини) келтиришга журъат қилганда ỹзимни тутолмай қандайдир аччиқ гап айтвордим. Воҳ, отагинам! Ỹша заҳоти лов этиб ёниб кетди. Кỹзларидан – катта-катта ỹйчан, кỹм-кỹк кỹзларидан учқунлар сачрагандай бỹлди. Шунда ҳам бир оғиз сỹз айтмади, «қолдиғи»ни олди-ю, чиқди-кетди. Ана шунда мен илк бор бошқа мижозларимдан фарқлаб, алоҳида кашф этдим ва у ҳақда бошқачароқ, ҳа, айнан бошқачароқ фикрга келдим. Ҳатто маълум таассурот ҳам уйғонди менда – унинг ёшлиги, жуда ҳам ёшлиги, худди ỹн тỹрт ёшли қизалоқдай экани (ҳолбуки, ỹша дамда у уч ойи кам ỹн олтида эди), таассуротим яхлитлигини ташкил этди. Дарвоқе, мен бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим, таассуротим бутунлиги ҳам бундан эмасди. У эртасига яна келди. Кейин билишимча, у мана шу бир парча тери билан Добронравовга ҳам, Мозерга ҳам йỹлиққан экан: улар тилладан бошқа нарсани гаровга олишмайди, шунинг учун бу қиз билан гаплашиб ҳам ỹтиришмабди. Мен эса ундан ҳатто нақшин чиғаноқ ҳам олиб қолган эдим. Олишга олиб қолиб, кейин ỹзим ҳайратга тушган эдим: мен – тилла ва кумушдан бỹлак ҳеч нарсани гаровга қабул қилмайдиган одам, унинг алмисоқдан қолган нақшин чиғаноғига пул берибман-а! Қиз ҳақидаги иккинчи фикрим ỹшанда уйғонган, аниқ эсимда.

Бу сафар у Мозерникида ишини битиролмай, яна менга бош эгиб келган эди. Ҳавасга ишланган мундштугининг кỹриниши чакки бỹлмаса-да, тилла билан муомала қиладиган биздай одамларнинг ỹлчовида ҳеч нарсага арзимасди. Кечаги исёндан кейин яна келгани учун уни жиддий қиёфада қаршиладим. Жиддийлигим – қуруқ ниқоб. Унга икки сỹм узатаётиб, бир оз ҳаяжон билан гапиришдан ỹзимни тутолмадим: «Мен фақат сиз учун шундай қиляпман. Мозер бунақа нарсани сира олмайди». “Сиз учун” деган сỹз маълум маъно англатсин деган мақсадда алоҳида урғу бердим. Шу гапдан кейин бир чимдим кулга айландим. У эса… «сиз учун»ни мен истаган маънода тушуниб, яна лов этиб ёнди, лекин индамади, камбағаллик нималарга мажбур қилмайди — пулни қайтариб ташламади, олди. Унинг лов-лов ёниши!.. Мен бир сỹз билан игна санчиб олганимни сездим. У чиққач, тỹсатдан ỹзимни ỹзим саволга тутдим: наҳот унинг устидан ғолиб чиқишнинг баҳоси икки сỹмгина турса? Ҳе-ҳе-ҳе! Аниқ эслайман: бу саволни икки қайта такрорладим: «Икки сỹмми? Икки сỹмми?» кейин кулимсираб саволга ỹзим истаган, кỹнглимни ийитадиган жавоб топдим. Жуда яйраб кетган эдим ỹшанда. Аммо қабиҳ ниятим йỹқ эди: ỹйлаб бир мақсад билан қармоқ ташлагандим: уни синамоқчийдим, чунки хаёлимда шу қизга тегишли айрим фикрлар бехос ỹралашиб юрарди. Бу у ҳақдаги учинчи алоҳида фикрим эди.

…Хуллас, ҳаммаси ỹшандан бошланди. Табиийки, мен ҳар томонлама ỹйлаб, сỹраб-суриштириб, унинг келишини жуда бетоқатлик билан кута бошладим. Унинг тез орада келишини кỹнглим сезган эди. У келгач, беқиёс бир илтифот билан баодоб суҳбатга берилдим. Менга дурустгина тарбия беришган, керак маҳалда муомалам билан ҳамсуҳбатимни ром қила оламан. Ҳм… ана шунда мен унинг ниҳоятда меҳрибон ва мỹъмин эканини англадим. Меҳрибон ва мỹъмин қизлар кỹп қаршилик кỹрсатолмайдилар, майлларини буткул бериб қỹймасалар-да, суҳбатга чап бериб кетолмайдилар: гапга хасис бỹлганлари билан саволингизга қисқа-қисқа жавоб берадилар. Савол қанча кỹп бỹлса, ỹзингизнинг шỹрингиз – жавоб борган сари қисқараверади. Шубҳасизки, у ỹшанда менга бор гапни тушунтирмади. «Голос» ҳақида ҳам бошқа масалалар ҳақида ҳам мен кейинроқ билдим. У сỹнгги умидда бор буд-шудини гаровга қўйиб, газеталарда қайта-қайта эълон берарди, дастлаб, табиийки, бир оз такаббурлик билан бошлаган эди: яъники, «мураббия, бошқа ерга кетиши ҳам мумкин, шартлар хат орқали маълум қилинсин» кейин: «ҳамма нарсага розиман: ỹқитишга ҳам, надималикка ҳам, уй-рỹзғорга қарашга ҳам, хасталарни боқишга ҳам кỹнаман, тикишни биламан…» ҳоказо, ҳоказо. Бу ёғи маълум… Бу гаплар эълонларга бирин-сирин қỹшилиб, охири, пичоқ суякка тақалганда ҳатто «маошсиз, фақат ном эвазига» ишлашга ҳам кỹнди. Шунда ҳам жой тополмади! Шунда мен уни сỹнгги марта синамоқчи бỹлдим: бугунги «Голос»ни олиб эълонни кỹрсатдим: «Ҳеч кими йỹқ жувон, ёш болали оилада мураббиялик қилиши мумкин, кексароқ бева эркакникида бỹлса яна яхши. Рỹзғор ишларини енгиллатиши мумкин».

— Мана кỹрдингизми, эълон эрталаб чиқди, кечгача жой топади. Эълонни шунақа ёзиш керак!

У яна лов этиб ёнди, кỹзларида учқун чақнади, шарт ỹгирилди-да, чиқиб кетди. Бу иши менга жуда-жуда ёқди. Қолаверса, мен энди қỹрқмасдим, ниятимга етишимга амин эдим: мундштуги қỹлдан кетган. Учинчи куни ранги оқарган, саросимага тушган ҳолда келди – уйида бир гап бỹлганини тушундим, дарҳақиқат, бỹлган экан. Нима гаплигини ҳозир айтаман, аввал башанглигим билан кỹзи олдида қандай қад ростлаганимни эслатай. Ҳа, бирдан менда шунақа ният пайдо бỹлди. Гап шундаки, у икона олиб келди (журъатни қаранг!). Ҳа, эшитинг! Эшитинг! Ỹшанда бошланди ҳаммаси, мен эса боятдан бери чалғияпман. Гарангсишимнинг боиси, мен ҳар бир майда-чуйдани, ҳар бир чизиқчани эсламоқчиман. Хаёлимни бир нуқтага тỹпламоқчиман – эплолмаяпман, бу чизиқчалар, чизиқчалар…

Биби Марьям иконаси. Гỹдак кỹтарган Биби Марьям – уй тỹрига қỹйиладиган, қадимий, нақшлари тилла суви югуртирилган кумушдан ишланган икона – нархини олти сỹм атрофида баҳолаш мумкин. Иконанинг қадрли эканини билиб турибман, у Биби Марьям тасвирини зарҳал нақшидан чиқармай узатди. «Нақшинкор қопламани чиқариб, Биби Марьям тасвирини олиб кетаверинг, ҳар ҳолда икона икона-да…» — дедим.

— Иконани олиш мумкин эмасми?

— Гап мумкин ё мумкин эмаслигидамас, балки у ỹзингизга…

— Майли, чиқарақолинг.

— Биласизми, мен чиқармайман. Ҳов анави ерга, санам қутиси ёнига қỹйиб қỹяман, — дедим бир оз ỹйлагач, — бошқа иконалар билан жинчироқ ёнида (дỹконни очишим билан жинчироқни ёқиб қỹйиш одатим бор) туради. Иконанинг шу туришига ỹн сỹм оласиз.

— Ỹн сỹм керак эмас. Беш сỹм етади. Мен пулингизни тỹлаб, албатта қайтариб оламан уни.

— Ỹн сỹм керакмасми? Икона шунчага арзийди, — дедим.

Бу гапдан кейин қизнинг ёнганини сездим. У гапирмади. Мен ичкарига кириб беш сỹм олиб чиқдим.

— Сиз ҳеч кимдан нафратланманг, мен ҳам бу исканжани татиб кỹрганман, аҳволим баттарроқ эди. Гаровчи бỹлиб қолишим… ỹша азоблардан кейин…

— Ỹчингизни жамиятдан оляпсизми? А? – деган аччиқ кесатиқ билан гапимни бỹлди. Истеҳзосида ҳам маъсумалик бор эди (у мени бошқалардан фарқлай олмас эди, шу сабабли айтган гапи заррача айбли эмасди). «Ҳа! – деб ỹйладим, — янгича йỹналишдаги феълинг бор экан-ку, охири фош қилдинг-ку!».

— Биласизми, — дедим ỹша заҳоти унга жавобан ярим хазил, ярим сирли оҳангда, — «Мен ёвузлик мақсадида уруғ сочиб, яхшилик меваларини етиштирувчилар бỹлагининг бир заррасиман».

У зỹр қизиқиш билан, ҳатто болаларча қизиқиш билан ялт этиб менга қаради.

— Тỹхтанг… бу кимнинг фикри! Қаердадир эшитганман.

— Бошингизни қотирманг. Мана шу гаплар билан Мефистофель Фаустга ỹзини таништиради. Фаустни ỹқиганмисиз?

— Ỹқи… ỹқиганману, сал беэътиборроқ….

— Аниқроғи, умуман ỹқимагансиз. Албатта ỹқиш керак. Лабларингизда яна истеҳзо кỹряпман. Сиздан илтимос, мени жуда дидсиз деб ỹйламанг, гаровчилигимни яшириш учун ỹзимни Мефистофелдай кỹрсатмоқчи эмасман. Гаровчи гаровчилигича қолади. Биламиз…

— Қизиқ экансиз… Бу гап хаёлимга ҳам келгани йỹқ.

У “билимдон эканингизни кутмаган эдим”, демоқчи эди, лекин айтмади, айтмаса ҳам хаёлидагини ỹқидим: мен унинг кỹнглини топган эдим.

— Ҳар соҳада ҳам, — таъкидладим мен, — яхшилик қилиш мумкин. Мен ỹзимни назарда тутаётганим йỹқ, менинг қỹлимдан аҳмоқликдан бỹлак иш келмайди, лекин…

— Албатта, ҳамма ерда яхшилик қилиш мумкин, — деди у менга яшин тезлигида нигоҳини ташлаб. – Айнан ҳамма ерда, — деб яна таъкидлаб қỹйди.

О, эсимда, ҳар бир дақиқа эсимда! Яна бир нарсани қистириб кетишим керак: бу ёшлар, бу дилбар ёшлар қанақадир ақлли, ғалати фикр билан суғорилган гапни айтмоқчи бỹлишса бирданига чеҳралари ҳаддан ташқари самимият ва соддалик нурига тỹлади: «мана, мен сизга ақлли ва нодир фикрга тỹла гап айтдим» — йỹқ, бошқалар каби манманликдан пайдо бỹлмайди бу нур (асло!), у айтганларини беҳад қадрлайди ва унга ишонади, авайлайди, сиз ҳам худди шундай авайлайсиз деб ỹйлайди. О, самимийлик! Мана шу билан ғолиб чиқишади-да! Қиздаги самимийлик эса ғоят ёқимли эди.

Ёдимда, ҳеч нимани унутганим йỹқ! У чиқиб кетгач, узил-кесил ҳал қилдим. Ỹша куниёқ у ҳақдаги қолган маълумотларни миридан-сиригача билишга киришдим. Билиб олдим ҳам. Аввалги маълумотларни уларникида хизмат қилган, бир неча кун бурун арзимас пулга сотиб олганим Лукерьядан эшитган эдим. Янги маълум бỹлган сирлар шу қадар даҳшатли эдики, бу аҳволда қандай қилиб кулиш мумкинлигига, ỹзи даҳшатли бир аҳволда бỹлатуриб қандай қилиб Мефистофель сỹзларига қизиқиши мумкинлигига ҳали-ҳали ақлим бовар қилмайди. Ёшликнинг қудратими бу! Мен у ҳақда айнан шуларни ҳам ғурур, ҳам шодлик билан ỹйладим, чунки бу ерда яна олижаноблик ҳам бор-да: ỹзи ҳалокат чоҳида тургани ҳолда, Гётенинг буюк сỹзларидан кỹзларида нур порлаяпти. Ёшликда бир томчи бỹлса-да, биздан тескари томонга оғиб турса-да, олижаноблик бор. Мен уни, фақат уни назарда тутяпман. Энг муҳими ỹшанда қудратимга мутлақо ишониб, унга ỹзимники, сифатида қарадим. Мутлақо ишонган онларингизда бу фикр шаҳвоний маъно касб этаркан.

Менга нима бỹляпти? Шунақа эзмалик қилсам, фикримни қачон бир нуқтага тỹплайман? Тезроқ, тезроқ, э, худойим, ахир гап бошқа ерда-ку!

СОВЧИЛИК

Унинг сир-асрорини бир сỹз билан айтадиган бỹлсам: ота-онаси уч йил аввал ỹлиб кетиб, бетайин холалари қỹлида қолган экан. Тỹғрироғи, уларни бетайин дейиш озлик қилади. Бир холаси бева, бири-биридан кичик олти боласи билан қолган, яна бир холаси — қариқиз, қурумсоқ, расво хотин. Иккала холаси ҳам расво. Қизнинг отаси чиновник ỹтган, мирзалардан бỹлган, дворянликка ỹзи эришган одам экан. Хуллас, ҳаммаси менинг фойдамга. Ҳар ҳолда мен — юқори табақа вакилиман, ажойиб полкнинг истеъфодаги штабс-капитаниман. Насл-насабим тоза дворянлардан, бировга муҳтожлик ерим йỹқ, ҳоказо, ҳоказо… қилаётган ишимга холалари фақат эътибор билан қарашлари турган гап. Холаларига уч йил чỹрилик қилган. Шунда ҳам имтиҳондан ỹта олган, кундалик меҳнат азобидан юлқиниб чиқиб, имтиҳондан ỹта олиш — унинг олижанобликка, юксакликка интилишидан далолат эди. Ахир мен нима учун уйланмоқчи эдим? Э, ỹзим ҳақимдаги гапларга тупураман, бу ҳақда кейин.. гап бу ерда эмас! Холаларининг болаларини ỹқитган, тикадиганларини тиккан, охир-оқибатда киргина эмас, шу нимжонгина гавдаси билан эгилиб, пол ҳам ювган. Шу азоби эвазига… холаларининг калтагидан боши чиқмаган. Калтак билан қаноатланмаган маразлар уни сотишгача бориб етишган. Тфу! Ифлос тафсилотларни тушириб қолдираман. Буларнинг ҳаммасини кейинроқ ỹзи менга айтиб берган. Унинг аҳволини йил давомида қỹшни семиз баққол, оддий эмас, икки дỹкони бор баққол обдан кузатган. У аввалги икки хотинини ура-ура ỹлдириб, энди учинчисининг илинжида эди. Ифлос кỹнгли шу қизни тусабди: “мỹмингина, камбағалликда ỹсди, етимларимнинг ғамини еб уйланаман”… Чиндан ҳам етимчалари бор эди. Элликни уриб қỹйган бу баққол қизга совчи қỹйиб, холалари билан тил бириктира бошлаган. Қиз — даҳшатда! Худди шу вақтда “Голос”га эълон бериш мақсадида менга йỹлиққан. Холаларига ялиниб-ёлвориб, ỹйлаб кỹриш учун жичча вақт беришни сỹради. Жичча вақт беришди, бошқа бир дақиқа ҳам қỹшишмади. Қулоқ-миясини еб юборишди: “Ỹзимизга егулик нарса йỹқ, текинтамоқлардан безормиз…” Мен буларни билардим. Ỹша куни эрталаб қиз келиб-кетгандан кейин бир қарорда тўхтадим. Кечқурун баққол ярим сỹмлик ширинлик олиб уларникига кирди: қиз у билан бирга ỹтирарди. Ошхонадан Лукерьяни чақиртириб, қизнинг қулоғига шипшит, зарур гапим бор, дарвоза олдида кутаман, дедим. Қилган ишимдан кỹнглим тỹлди. Умуман ỹша куни ỹзимдан -ỹзим беҳад мамнун эдим.

Дарвоза ёнидаёқ унга, Лукерья орқали чақиртирганимдан ҳайратга тушган қизга мақсадимни тушунтирдим: унинг ризолиги мен учун бахт эканини айтдим. Иккинчидан: бу ҳаракатимдан, дарвоза ёнида турган “ҳамма гапдан бохабар” одамнинг дангал таклиф қилишидан ҳайрон бỹлмаслигини сỹрадим. Алдамаётган эдим чиндан ҳам дангалчи эдим. Ҳе, тупурдим! Мен фақат тарбия кỹрган одамнинг сиполиги билан эмас, энг муҳими — янгича оҳангда гапирдим. Нима, буни тан олиш гуноҳми? Мен ỹзимни-ỹзим айбламоқчиман, айблаяпман ҳам. Мен барчасига pro ва contra* айтишим керак, айтаман ҳам. Мен бу дамни, кейинчалик ҳам роҳат билан эслар эдим, гарчи тентаклик бỹлса ҳам, биринчидан, айтарли иқтидорга эга эмаслигимни, ҳатто, хушфеълликдан узоқлигимни, бир чақага қиммат худбин (Бу ибора аниқ эсимда: кела-келгунча ỹйлаб топиб, кỹнглим хотиржам бỹлган эди), эканимни ва бошқа масалаларда анчагина кỹнгилсизликларга сабаб бỹлишим мумкинлигини ҳеч қандай ҳижолатсиз, тараддудсиз, дангалига айтдим. Буларнинг бари ỹзингизга маълум алфозда – алоҳида бир мағрурлик билан айтилди. Албатта, камчиликларимни олижаноблик ила маълум қилгач, «буларнинг ỹрнига мана бу, мана бу яхшиликлар ҳам бор», деб фазилатларимни баён қилишга тушмадим – бунга фаросатим етарди. У дамда мен унинг ниҳоятда қỹрқаётганини кỹриб турардим. Кỹриб-билиб туриб, ҳеч нимани юмшатмадим, аксинча, баттар кучайтирдим: қорни тỹқ бỹлишини, хилма-хил либослар, театр зиёфатларга эса йỹл йỹқлиги, орадан вақт ỹтиб мақсадимга эришгач, балки булар ҳам амалга ошиши мумкинлигини очиқ айтдим. Гапларимдаги қатъий оҳанг мени ỹзига мафтун этарди. Шу ишга қỹл урган эканман, яъни гаровчиликни бỹйнимга олган эканман, бир мақсадим борлигини, бир шароит мажбур қилаётганини сỹз орасида қистириб ỹтдим. Шундай дейишга ҳаққим бор эди: чинданам бир мақсад, маълум бир шароит туфайли эди бу юмушим. Тỹхтанг, жаноблар, мен умрим бỹйи бу юмушдан нафратланганман, нафсиламрини айтганда, ỹз-ỹзига сирли иборалар билан баён қилиш кулгили туюлса-да, «жамиятдан ỹч олишим» чин эди, чин эди, чин эди! Шу боис унинг эрталабки «ỹч олиш»им ҳақидаги қочирими ỹринсиз эди. Яъни, биласизми, агар мен унга тỹғридан-тỹғри «Ҳа, жамиятдан ỹч оляпман» десам, хахолаб юборарди, умуман бу жавобим кулгили чиқарди. Бошқа ёққа ишора қилиб, сирли ибора билан тасаввурни ỹғирлаш мумкин экан. Ундан ташқари, бу пайтда мен ҳеч нимадан қỹрқмас эдим: семиз баққолга нисбатан ỹлсам ỹлигим ортиқлигини, дарвоза олдига халоскор сифатида келганимни яхши билардим. Буни тушунардим. О, қабиҳликни одам аъло даражада тушунади! Бу қабиҳлик эдими? Қандай ҳукм чиқариш керак? Ахир ỹша пайтдаёқ уни севмас эдимми?

Тỹхтанг: ҳиммат ҳақида шубҳасиз ярим оғиз ҳам гап айтмовдим: аксинча, о, аксинча: «Марҳамат нурига сиз эмас, мен йỹғриламан» — ỹзимни тутолмай, буларни сỹз билан ифодалаган эдим, юзининг бир учиб тушганига қараганда, гапим телбанамо чиққан эди. Хуллас калом, узил-кесил ғалаба қозондим. Тỹхтанг, бу ифлосликларни эслаётган эканман, сỹнгги тỹнғизлигимни ҳам ёдга олай: мен унинг рỹпарасида турардим, бошимда эса хаёллар ғувиллайди: бỹйинг баланд, келишган эркаксан, одоблисан ва ниҳоят, мақтанишдан ташқари, биб-бинойисан. Каллам шу гаплар билан банд эди. Лекин… лекин хỹп дейишдан олдин, шу ерда, дарвоза ёнида узоқ ỹйга толганини унутмаслигим керак. Шу қадар кỹп, шу қадар кỹп ỹйладики, тоқатим тоқ бỹлиб «Хỹш?» деб юборишдан ỹзимни тутолмадим. Шунчаки, «хỹш!» эмас, киборларча «Хо-ош, нима дейсиз?» деб сỹрадим.

— Шоширманг, ỹйлаб олай…

Чеҳраси шу қадар жиддий эди-ки, ỹйларини ỹқиб олишим ҳеч гап эмасди! Аммо мен ундай қилмадим – кỹнглим ранжиди: «Наҳотки мен билан баққолни солиштириб, танласа», деб ỹйладим. О, мен унда тушунмас эдим! Ҳеч нарсани, ҳеч нарсани тушунмасдим! Ёдимда, кетаётганимда Лукерья мени йỹлда тỹхтатди. «Ойимтиллага уйланаётганингиз учун худо сиздан марҳаматини аямайди, жаноб, фақат унга ҳиммат қилаётганингизни айта кỹрманг, у жудаям мағрур қиз» деди шоша-пиша.

Мағрур эмиш! Ỹзим ҳам мағрурларни ёқтираман. Мағрурлик қачон ярашади?.. бошқаларга нисбатан қудратлироқ эканингни билиб турганинг-да тỹғрими? О, пасткаш, бесỹнақай одам! О, мен қандай мамнун эдим. Ỹша дарвоза ёнида мени ҳайрон қолдириб, узоқ ỹйга ботиб турганда, хаёлига мана бу фикр келиши мумкинмиди: «Ҳамонки бахтсизлик у ерда ҳам, бу ерда ҳам бор экан, энг ёмонини танлаганим маъқул эмасми? Семиз баққолни танласам, маст ҳолда тезроқ уриб ỹлдириб, мени бу азоблардан биратỹла қутқаргани дуруст эмасми!» Хỹш? Нима деб ỹйлайсиз, шу фикр хаёлига келиши мумкинмиди?

Ҳа, ҳозир ҳам тушунмайман, ҳеч нимани тушунмайман. Ҳозиргина икки бахтсизликдан энг ёмонини, яъни баққолни танлаши ҳақидаги хаёлга бориши мумкинлигини айтдим. Ỹша пайтда у учун ёмонроғи ким эди – менми ё баққол? Савдогарларми ё Гётедан мисол келтириб гапирадиган гаровчими? Шу ҳам саволмиш! Саволга бало борми? Нимага тушунмайсан: жавоб стол устида ётибди-ку! Саволинг нимаси? Тупуриш керак менга! Ҳозирги гап мутлақо менда эмас. Дарвоқе, гап мендами, мендамасми, нима аҳамияти бор энди. Мана шуни фаҳмлаб ололмаяпман. Ундан кỹра ухлаганим маъқул. Бошим оғрияпти.

ОДАМЛАР ОРАСИДАГИ ỸЗИМ ҲАМ ИШОНМАЙДИГАН ОЛИЖАНОБ

Ухлолмадим. Ухлаш қаёқда, бошим лỹқиллайди. Буларнинг ҳаммасини, ифлосликларнинг барчасини англаб етгим келади. О, нопоклик! О, мен уни қандай ботқоқдан чиқариб олдим! Ахир буни тушуниши, илтифотимни қадрлаши лозим эди-ку! Менга турли хаёллар, айтайлик, ỹзимнинг қирқ бирда эканим, унинг энди ỹн олтига тỹлгани ҳақидаги хаёл жуда ёқарди. Мана шунга мафтун эдим, тенгсизлик ҳисси ширин эди, оҳ, жуда ширин эди.

Мен, мисол учун тỹйни a Langlaise* фақат иккаламиз ва яна икки гувоҳ иштирокида (гувоҳларнинг бири шубҳасиз Лукерья бỹларди) қилиб, ỹша заҳоти вагонга ỹтириб Москвагами (айтмоқчи, воқеа ỹша ерда бỹлган), бирон меҳмонхонагами жỹнаш ниятида эдим. У қаршилик билдирди, рухсат бермади ва мен холалари ҳузурига қиз узатувчи қариндошлар ҳузурига боргандай илтифот билан бордим. Ён босдим унга, холаларининг иззатини ҳам жойига қỹйдим. Мен яна бу маҳлуқларга юз сỹмдан пул бердим, устига яна ваъда қилдим, шубҳасиз, бу пасткашликдан озор чекмасин деб, унга лом-мим демадим. Пулни олгач, холалари ипакдек эшилиб қолишди. Сеп ҳақида тортишув бỹлди: унинг ҳеч вақоси йỹқ эди, ỹзи ҳам ҳеч нимани хоҳламасди. Мен унга ҳеч ниманг керакмас, деб ишонтирдим, сепни ҳам бỹйнимга олдим, мендан бошқа яна ким сеп қиларди? Келинг, ỹзим ҳақимдаги гапларга тупурайлик. Баъзи ғояларим билан уни ỹша дамнинг ỹзида таништиришга улгурдим, ҳеч бỹлмаганда умумий жиҳатларидан бохабар бỹлсин, дедим. Балки шошқалоқлик қилгандирман? Энг муҳими, ỹзини тутишга қанчалик уринмасин, у аввал бошиданоқ, бағримга муҳаббат билан отилиб кирди, кечалари қайтганимда кутиб олиб, ҳаяжон билан, шивирлаб (ажиб, бокира шивир билан) гỹдаклигини, болалигини, уйларини, ота-онасини гапириб берарди. Аммо мен бу завқ оташини совуқ сув қỹйиб совутардим. Менинг ғоям шундан иборат эди. Унинг ҳаяжонларига мен сукут билан жавоб қайтарардим, албатта, бу онда хайрихоҳлигимни яширмасдим… шунга қарамай, у иккимизнинг тамоман бошқа-бошқа эканимизни, менинг турган-битганим жумбоқ эканини тез фаҳмлаб етди. Мен энг муҳими, шу жумбоққа зỹр бердим. Балки шу жумбоқни ечиш учун ҳам мен бу тентакликни кашф қилган эдим! Даставвал қаттиққỹллик – остона ҳатлаш билан шу қаттиққỹлликни татиди. Хуллас, ỹшанда мамнун юрган ҳолда ỹзимга хос тартиб турларини яратдим. О, бу тартиб ҳеч бир зỹриқишсиз, ỹз-ỹзидан яралди. Бошқача бỹлиши мумкин эмасди, мен бу тартиб тỹрини шафқатсиз шароит талабига кỹра яратдим, ахир ỹзимни чỹқитиб қỹёлмасдим-ку. Тартиб ҳақиқатга зид эмасми. Йỹқ, сиз охиригача эшитинг, одамга гуноҳ ортишдан олдин, сабабини билиш керак… Эшитинг!

Нима деб бошласам экан, тушунтириш жуда оғир. Ỹзингни оқлашни бошласанг – тушунтириш оғир кечади. Биласизми, ёшлар кỹп нарсадан, масалан пулдан ҳам нафратланади, мен эса, пулга муккамдан кетган эдим. Пул устига ỹлигимни ташлаганим сайин – у нафасини ичига ютаверди. Катта кỹзларини жовдиратиб қараб, тинглаб, оқибатда жим қолаверди. Ёшлар олижаноблар, аниқроғи яхши ёшлар ҳам олижаноб, ҳам шиддаткор, шунданми, сабр-тоқатсиз, сал нарсага лов этиб ёнишади-ю, нафратларини яширишолмайди. Мен эса кенгликни истардим, кенглик уруғини унинг юрагига сепмоқчи эдим, таъбир жоиз бỹлса, юрак кỹзи билан кенгроқ қарашга ỹргатмоқчийдим. Тубан бир мисол келтирай: хỹш, мен қандай қилиб бундай феъл-атворли одамга гаров хазинамни тушунтира олардим? Шубҳасизки, агар тỹғридан-тỹғри бу ҳақда гап бошласам, шуғулланаётган юмушим учун узр сỹрагандай бỹлардим. Шунинг учун ỹзимни мағрур тутдим, қарийб сукут билан гапирдим. Сукут билан гапиришга суягим йỹқ менинг, бутун умрим сукут билан гапиришда ỹтди, бошимга тушган мудҳиш савдоларни ҳам сукут билан енгдим. О, ахир мен қандай бахтсизликларни бошимдан кечирмадим! Мени кỹкрагимдан итариб, худди кераксиз матоҳдай итқитиб ташлашган эди, унутиб юборишган эди, буни ҳеч ким, ҳеч ким билмайди! Кутилмаганда бу ỹн олти ёшли «ойимтилла» разил одамлар тилидан мен ҳақимдаги ярамас гапларни эшитиб, ҳамма нарсадан хабар топдим, деб ỹйлабди, эзгуликлар одамнинг фақат кỹкрагидагина қолганини эса фаҳмламабди. Мен эса сукутни сақлайвердим, айниқса, у билан бирга бỹлганимда тилим тиш ҳатламасди. Кечаги кунга қадар шундай давом этди. Нима учун «Ичимдагини топ», деб сукут сақладим? Мағрурлигим туфайли. Мен бу одам тỹғрисидаги бор ҳақиқатни, унинг кỹнглидаги яширин эзгуликларни ỹзи, тубан одамлар ҳикояси орқали эмас, балки ỹзи англаб етишини истардим. Уйимга бошлаб келар эканман, мен ундан тỹла ҳурмат, эътибор кутган эдим. Мен унинг бошимдан кечирган азобларим эвазига тиз чỹкиб ибодат қилишини хоҳлаган эдим – шунга арзирдим. О, мен ҳамиша мағрур бỹлганман, ҳеч қачон ỹртамиёнага тоқат қилмаганман, ё ҳаммасига эришишни ё ҳаммасидан биратỹла воз кечишни истаганман. Яримта бахтга тоқат қилолмаганим, яхлит, бутунига интилганим сабабли ҳам «ỹзинг билиб ол ва қадримга ет» қабилида иш тутишга мажбур эдим. Ахир, ỹзингиз ỹйлаб кỹринг, агар мен унга тушунтиришни, айтиб туришни бошласам, ялтоқлансам, ҳурмат қилишини сỹрасам – гадодан нима фарқим қолади?.. Дарвоқе… дарвоқе… нима учун мен буларни гапираётибман?

Тентаклик, тентаклик, тентаклик ва яна тентаклик! Ỹшанда мен унга ёшларнинг олижаноблиги жуда гỹзал, аммо бир чақага арзимаслигини икки оғиз сỹз билан очиқ ва шафқатсизларча (шафқатсизлигимни таъкидлагим келади) тушунтирдим. Нима учун бир чақага қиммат? Шунинг учунки, ёшларга ҳаммаси осондай туюлади, олижанобликлари, енгил қỹлга киритилган, яъни хали аччиқ-чучугини татимай туриб, ҳаётдан олган дастлабки таассуротлари асосида юзага келган; вақти келиб, меҳнат исканжасига тушишгач, аҳволларини бир кỹрамиз. Арзон олижаноблик ҳамиша енгилтак бỹлади. Ҳатто ҳаётини ҳам арзон-гаровга бериши мумкин – чунки қони қайнаб, кучи ошиб-тошиб ётибди, кỹнгли гỹзалликка жон-жаҳди билан интилади. Қани, оғир ва сокин, жарангсиз, ҳашамсиз, ғийбатларга тỹла, заррача шуҳрат келтирмайдиган, аммо қурбонлик талаб этувчи олижаноблик жасоратини олайлик-чи. Хỹш, бу жасоратни татиб кỹринг-чи, йỹқ-йỹқ, рад этасиз . “Ер юзидаги барчадан номуслироқ бỹлганингиз ҳолда жамоатга аблаҳ сифатида кỹрсатилган ёруғ юзли одам, қаердасиз?” — дейишга ҳақлиманми? Ҳа! Чунки мен бу жасоратни бир умр кỹтариб ỹтяпман. У аввалига мен билан астойдил баҳслашди, кейин жим бỹла бошлади, охири нафасини ютди, кỹзларини даҳшат билан очиб тинглади. Кỹзлари катта-катта эди… Шу аснода мен… мен унинг кỹзларида сокин, ёқимсиз, ишончсиз бир кулгини кỹрдим. Ана шу кулгиси билан мен уни уйга олиб кирдим. Тỹғрироғи, унинг бошқа борадиган жойи йỹқ эди…

НУҚУЛ РЕЖАЛАР, РЕЖАЛАР

Ỹшанда ким биринчи бỹлиб бошлади?

Ҳеч ким. Биринчи қадамданоқ ỹзи бошланди. Мен уни қаттиққỹллик билан уйга етаклаб кирдим, девдим, аммо қаттиққỹлликни илк одимдаёқ ỹзим юмшатдим, қаллиқлик чоғидаёқ, гаровга буюм олиб қолиб, пул бериш билан шуғулланиши тушунтирилган, у эса индамаган эди (Буни эслаб қолинг). Энг қизиғи, бу ишга астойдил киришувди. Албатта, уй, жиҳозлар ỹша-ỹша эди. Уйим икки хонали: бири катта зал, озгина қисминигина касса эгаллаган: иккинчиси ҳам кенг-мỹл, ётар-турар жойимиз шу ерда. Жиҳозларимнинг мазаси йỹқ, ҳатто холалариникидан ҳам хароброқ. Шамчироқли иконам залда, касса ёнида: хонамдаги жавонда (калити менда туради) бир неча китоб ва гаровларнинг шартлари: яна тỹшак, стол, стуллар… Емоқ-ичмоғимиз учун Лукерья учовимизга, мен уни оғдириб олган эдим, кунда кỹпи билан бир сỹм ажратажагимни айтиб, «Уч йилда ỹттиз минг жамғаришим керак, тежаб-тергашга мажбурман», деб тушунтиргандим. У қаршилик билдирмаган эди, шунда ҳам мен кунлик ҳаражатни кỹпайтириб, бир сỹму ỹттиз тийин деб белгиладим. Бунинг ёнига театр кỹшилди. Қаллиқлик даврида театр деган гап йỹқ деган эдим, бироқ қароримни ỹзгартириб, ойда бир марта борадиган, борганда ҳам юмшоқ ỹриндиқлардан жой оладиган бỹлдим. Уч марта бирга бордик, «Муҳаббат изидан қувиш», назаримда яна – «Сайроқи қушлар»ни кỹрдик шекилли (о, тупуриш керак бунга, тупуриш!) жимгина бориб, жимгина қайтардик. Нима учун, нима учун илк қадамимиздаёқ сукутни раво кỹрдик. Ахир дастлаб орамизда низо бỹлмаганди-ку? Сукут нимаси эди! Эсимда, у менга тез-тез кỹз қири билан қараб қỹярди, мен уни сезардим, сеза туриб баттар сукутга берилардим. Тỹғри, сукутга у эмас, мен жон-жаҳдим билан ёпишдим. У бир-икки марта ỹзини тутолмай қучоқлашга ташланганда ҳам совуқ муомаламни ỹзгартирмадим. Чунки унда уйғонган тỹлқин дардчил, жазавали эди: менга эса унинг астойдил эъзозидан келиб чиқадиган чинакам бахт лозим эди. Мен ҳақ эдим: ҳар бир тỹлқиндан кейин эртасигаёқ орада низо чиқарди.

Тỹғрироғи буни низо дейиш ҳам қийин. Чунки жанжалимиз ҳам сукутда ỹтарди – унинг қарашларида борган сайин «Исён ва мустақиллик»ка мойиллик кучаярди, аммо қарашларини амалга оширишга ожиз эди. Ҳа, бу маъсума чеҳра кундан-кунга дағаллашарди. Ишонсангиз, ишонмасангиз, у мендан жиркана бошларди – мен буни яққол ҳис қилиб турардим. Баъзан ички тỹлқинларини жиловлай олмай ỹзидан кетишига шубҳа йỹқ эди. Мисол учун айтсам, кечагина пол ювишдан боши чиқмаган ойимтилла ночорлик ботқоғидан қутулиб, бугун камбағаллигимдан бурнини жийирадиган бỹлиб қолди! Туриш-турмушимиз покиза, керак жойда ҳашамга ҳам ỹрин бор, айтмоқчиманки, менинг уйимда қашшоқлик эмас, тежамкорлик хукмрон эди. Мен илгарилари ҳам эрнинг саришталиги хотиннинг кỹнглини банд этади деб ҳисоблар эдим. У қашшоқлигимни лаънатламас, балки тежамкорлигимни бахиллик ҳисоблаб, «аниқ мақсади борлигини, қатъий иродасини кỹрсатмоқчи», деб мендан нафратланарди. Театрдан кутилмаганда ỹзи воз кечди. Мазахли чимирилишлари бешбаттар кỹпайди… Мен эса сукутни кучайтирдим, сукутга зỹр бердим.

Ахир ỹзимни оқламайман-ку! Бу ерда энг муҳими қарз кассаси. Илтифот қилинг: мен аёлнинг, айниқса ỹн олти ёшида, эркакка бутунлай бỹйсунмаслиги мумкин эмаслигини билардим. Аёлларда оригиналлик йỹқ – бу исбот талаб этмайдиган ҳақиқат, ҳатто ҳозир ҳам бу мен учун исботсиз ҳақиқат! Залда ётган бỹлса нима қилибди: ҳақиқатни ҳақиқат дейиш керак, бу ерда Милль* ҳам ожиз. Севучи аёл эса, о, севучи аёл эса, кỹнгли майлини олган кимсанинг барча камчиликларини, ҳатто ёвузликларини илоҳийлаштиради.

Ỹша кимса ёвузликларини ювиш учун арзирли баҳона топа олмайди. Аммо севучи аёл унга фатво топиб беради. Бу олийҳимматлик, аммо оригиналлик эмас. Аёлни фақат нооригиналлик бадном этади. Қайтарсам нима бỹлибди, стол устини нимага имлаб кỹрсатяпсиз? Стол устидаги оригинал демоқчимисиз? О-о?..

Билиб қỹйинг: унинг муҳаббатига ỹшанда амин эдим. Ахир бỹйнимга осилиб олган эди-ку. Демак, севарди, аниқроғи севишни истарди. Ҳа, шундай эди: севишни истарди, муҳаббатини изларди. Энг муҳими шундаки, бу ерда у фатво топиб бериши лозим бỹлган ёвузликнинг ỹзи йỹқ эди. Гаровчилигимни айтяпсизми? Буни ҳамма гапиради. Гаровчи бỹлсам нима! Олижанобларнинг олижаноби шу ишни ỹзига лозим кỹрган экан, демак сабаби бор. Биласизми, жаноблар, ғоялар бор… Яъни биласизми, агар ỹзга ғоя айтилса, сỹз билан ифода қилинса жуда аҳмоқона чиқади. Ỹзимдан-ỹзим уялиб кетаман. Нимага? Ҳеч нимага. Чунки биз ярамас одамлармиз, ҳақиқатга чидолмаймиз, агар гапимни ёлғон десангиз, билмадим, қандай одам эканмиз. Мен ҳозир «олижанобларнинг олижаноби» дедим. Кулгилими, лекин гапнинг чини шу! Ахир бу ҳақиқат, яъни ҳакиқатлар ичра энг олий ҳақиқат-ку! Мен бу кассани очиш, ỹзимни-ỹзим таъминлаш истагига тỹла ҳақли эдим: «Сиз мени четга суриб чиқардингиз, сиз одамлар, ҳа, сиз мени жирканч сукутингиз билан ораларингиздан ҳайдадингиз. Сиз томонга эҳтирос ва шиддат билан интилишимга жавобан бир умрга ранж-алам қайтардингиз. Шундай экан, энди мен қалин девордан тỹсиқ қилиб олишга, ỹша ỹттиз мингни тỹплаб, Қримданми, жанубий соҳилданми ер-мулк сотиб олиб, умримнинг қолган қисмини тоғларда, узумзорларда, энг муҳими – сизлардан узоқроқда, аммо сизларга кек сақламасдан, кỹнглимдаги олий мақсадим билан, юракдан севучи аёлим билан, худо берса оилам билан, ён қỹшнилардан ёрдамимни аямасдан яшашга тỹла ҳаққим бор». Яхши ҳамки бу гапларни энди овоз чиқариб ỹзимга-ỹзим айтяпман, агар илгарироқ унинг қулоғига қуйганимдами, бундан бемаънироқ иш бỹлмасди. Менинг мағрурона сукутим ҳам, жимгина ỹтиришларимиз ҳам айнан шундан. Ахир у тушуна олармиди? Ỹн олти ёш – ёшликнинг биринчи поғонаси – у менинг важ-карсонларимни, азоб-уқубатларимни англашга қодир эмасди. Тỹғрилик, ҳаётни билмаслик, болаларча арзон имон, «гỹзал қалблар» хусусидаги кỹр-кỹрона тушунча, энг муҳими гаров кассаси (Ҳолбуки мижозларимга нисбатан ёвузлик қилмас эдим! Меъёридан ошиқча олиб қолмаслигимни ỹзи яхши биларди, кỹрган эди!) уни ҳақиқатга олиб борувчи йỹлларни тақа-тақ беркитиб ташлаган эди. О, бу ёруғ оламдаги ҳақиқат нақадар даҳшатли! Бу малак, бу маъсума, бу осмон – мустабид эди, қалбимнинг чидаб бỹлмас даражадаги шафқатсиз мустабиди, ситамгири эди! Агар буларни айтмасам, ỹзимга-ỹзим туҳмат қилган бỹламан! Сиз менинг севгимга ишонмаяпсизми? Шундай деб ким айта олади? О, бу шỹри-ғавғо, тақдир ва табиатнинг истеҳзога тỹла шỹри-ғавғоси эди! Бизга қарғиш теккан, одамзотнинг ҳаёти (жумладан меники ҳам) қарғиш остида қолган. Мен қаердадир янглишганимни тушуниб турибман-ку! Қаердадир мỹлжални тỹғри ололмадим. Ҳаммаси аниқ-равшан эди, режаларим ҳам осмон каби покиза эди: «Қаттиққỹл ва мағрур, бировнинг руҳий таскинига муҳтожлик йỹқ, сукут билан азоб чекиш». Шундай эди, алдамадим, сира алдамадим! Бунга кейинроқ ỹзи гувоҳ бỹлади, бунинг олижанобликдан эканини ỹзи кỹради (аммо, сезолмади), қачондир билса, олижаноблигимни ỹн чандон ошириб баҳолайди ва қỹлларини кỹксига қỹйиб худонинг зорини қилади». Режам шу эди. Лекин мен бу ерда ниманидир унутдим ёки ниманидир тушириб қолдирдим. Ниманидир амалга оширолмадим. Бас, етар бас! Энди кимдан узр сỹрайман? Тамом бỹлди, тамом бỹлди – тан олиш керак. Э, одам, қаддингни тут, ерпарчин бỹлма! Айбдор сен эмассан.

— Хỹп, яхши, мен рост гапни айтаман. Ҳақиқат билан юзма-юз бỹлишдан чỹчимайман: У айбдор эди, айбдор У эди!..

МАЪСУМАНИНГ ҒАЛАЁНИ

Орамиздаги низо бундай бошланди: ҳеч кутилмаганда у пулни ỹз хоҳишига кỹра берадиган, буюмларни меъёридан ортиқ баҳолайдиган бỹлди, бу ҳам етмагандек, мен билан икки марта баҳслашди. Ён босмадим. Шу пайтда оёғимиз остидан капитаннинг беваси чиқиб қолди.

Бева кампир медальонни, яъни марҳум эрининг совғаси, демак, қадрли ёдгорликни олиб келди. Ỹттиз сỹм бердим. Минғирлаб, арз-дод қилиб, буюмни асрашимизни илтимос қилди – асрамай нима қилардик. Хуллас, беш кундан кейин яна пайдо бỹлиб, саккиз сỹмга ҳам арзимайдиган билакузукка алмаштириб беришни сỹради. Мен шубҳасиз, рад этдим. Ỹшанда бу айёр кампир хотинимнинг кỹзида меҳр кỹрганми, ҳарҳолда мен йỹғимда келиб, муддаосига етди – у медальонни билакузукка алмаштириб берибди.

Бундан хабар топишим билан қисқа, аммо қатъий, жỹяли гапимни айтдим. У тỹшак устида ерга тикилганча ỹтирар, ỹнг оёғининг учини ликиллатиб, гиламчани уриб-уриб қỹярди (бу унинг маънодор ишораси) лабларида истеҳзо қотган эди. Шунда мен, овозимни мутлақо кỹтармасдан, пул меники эканини, ҳаётга ỹз кỹзларим билан боқишга ҳаққим борлигини, уни уйга таклиф қилганимда, ҳеч нарсани яширмаганимни хотиржам бир алфозда эслатдим.

У эса бирдан сапчиб турди, аъзойи бадани титради, кейин – нима деб ỹйлайсиз – депсина бошлади: шу туриши ваҳшийликнинг ỹзи эди, тутқаноқ эди, тутқаноғи тутган ваҳший эди. Мен ҳайратдан муз қотдим: бу қилиқни сира кутмагандим. Аммо ỹзимни йỹқотмадим, ҳатто қимирламадим, ỹша хотиржам овозда бундан буён юмушларимга аралашиш ҳуқуқидан маҳрум этажагимни маълум қилдим. У башарамга қараб туриб хахолади-да, уйдан чиқиб кетди.

Гап шундаки, менсиз уйдан чиқишга унинг ҳақи йỹқ эди. Тỹйдан олдиноқ шунга келишган эдик. Кун бỹйи қайлардадир санқиб, кечқурун қайтди – чурқ этмадим.

Эртасига эрталабдан яна ғойиб бỹлди, индинига ҳам. Кассани беркитиб, холалариникига бордим. Тỹйдан кейин улар билан борди-келдини йиғиштириб қỹйган эдим. Остоналарини ҳатлашга мажбур бỹлдим: бу ерга қадам босмабди. Холалари гапларимни диққат билан эшитиб, «Сизга ҳали бу ҳам кам», деб мазах қилишдан тойишмади. Кулги бỹлишимни билардим. Ỹша заҳоти кичик холасига – қариқизга юз сỹм ваъда қилиб, оғдириб олдим, йигирма бешини нақд санаб бердим. Икки кундан кейин у уйимга хунук хабар билан келди: «Поручик Ефимович деган одам, сиз билан бир полкда хизмат қилган офицер сувни лойқалатиб юрибди». Ҳайратда қолдим. Бу Ефимович деганлари полкда менга нисбатан разиллик қилгани етмагандай, бир ой муқаддам гаровга нарса қỹйиш баҳонасида кетма-кет икки марта уйимга беҳаёларча келиб, хотинимга шилқимлик қилган эди. Ỹшанда унга яқинлашиб, муносабатларимизни унутмай, уйимга қадам босишга журъат этмаслигини айтгандим: иш бу даражага бориб етиши хаёлимга ҳам келмаганди, шунчаки суллоҳ деб ỹйловдим. Мана энди холаси хотинимнинг ỹша суллоҳ билан учрашув тайин қилганини, бу иш уларнинг эски танишлари, полковникнинг беваси Юлия Семеновна раҳнамолигида амалга ошганини маълум қилиб турибди: «Хотинингиз ỹшаникига қатнаяпти».

Бу тафсилотларни қисқартираман. Бу иш охир-оқибатда менга уч юз сỹмга тушди. Аммо икки кун ичида мақсадга эришдим: қỹшни хонада туриб, қия очиқ эшикдан хотинимнинг Ефимович билан биринчи render – Vous* гувоҳ бỹлиш, гапларни эшитиш имкониятини қỹлга киритдим. Бу воқеага тайёргарлик кỹраётган пайтимда, бир кун аввал, жуда қисқа давом этган, аммо мен учун ниҳоятда муҳим ҳодиса юз берди.

Кечқурун у ёқдан-бу ёққа юрди, тỹшакка ỹтирди, менга тикилиб, масхаралаб тиржайди, оёқ учларини қимирлатиб гиламчага тап-тап урди. Унга қараб туриб, дафъатан калламга бир фикр урилди: ỹтган ой давомида, тỹғрироғи ỹтган икки ҳафта мобайнида феъл-атвори жуда ỹзгариб кетди: қандайдир асовлик, ҳужумкорлик беҳаё дея олмайман, аммо бетартиблик, изтиробга мойиллик пайдо бỹлди. Буларни сиртига чиқармасликка ювошлиги сабаб эди. Изтироблари чегарадан чиққан бỹлса-да, ỹзини зỹрлаб ушлаб тургани, бу учун ỹзидан-ỹзи ҳазар қилаётганини сезмаслигим мумкин эмасди. Бунақалар бир қутурмасин, қутурса жиловлаб бỹлмайди. Шунақа пайтда улар айтадиган, қуюшқондан чиқиб кетадиган гапларни эшитиб, қулоқларингга ишонмайсан. Қалбан бузуқликка одатланганлар эса, аксинча юмшатадилар, қабиҳликларини ҳам батартиб, илтифот билан юзага чиқарадилар, ана шу разилликларида устунлик қилиш даъвоси бỹлади.

Ỹша куни у асовлик билан арқонни узди:

— Дуэлга чиқишга қỹрққанингиз туфайли полкдан ҳайдаб юборганлари ростми? — деб сỹради у кутилмаганда, кỹзларида эса ỹт чақнади.

— Рост, офицерларнинг қарори билан полкни ташлаб кетишимни сỹрашди, унга қадар ỹзим истеъфога чиқаман деб ариза берган эдим.

— Қỹрқоқ сифатида ҳайдашганми?

— Ҳа, улар шундай айб қỹйишди менга. Лекин дуэлдан бош тортишимга сабаб қỹрқоқлик эмас. Менинг шахсимни ҳақорат қилишмаган ҳолда дуэлга чақирсам бемаънилик бỹларди. Мен уларнинг мустабидона қарорларига бỹйсунмадим.

Билиб қỹйинг, шу ерга келганда ỹзимни тутолмадим, ỹз ҳатти-ҳаракати билан бундай мустабидликка, оқибатларини била туриб қарши бориш, ҳар қанча дуэлга чиқишдан кỹпроқ жасорат, мардлик талаб қилади.

Мен ỹзимни тута олмадим, шу гапларим билан гỹё ỹзимни оқлашга уриндим: унга эса худди шу — янада тиз чỹкиб, хỹрланишим керак эди. У ғазаб билан кулди.

— Уч йил Петербургда дайдиларга ỹхшаб тиламчилик қилиб, биллиард столларининг тагида ётиб қолганларингиз, ростми?

— Мен Сеннада, Виземскийнинг уйида ҳам ётиб қолардим. Полкдан кейин жуда кỹп ҳақоратли тушкун онлар бỹлди, аммо руҳан чỹкмадим, чунки қилғилиғимни ỹшанда биринчи бỹлиб ỹзим айблаган эдим. Тушкунлигим боиси, ỹшандаги аҳволимдан умидсизликка берилиш оқибатида ақлим ва иродамнинг ожизланиб қолганидан эди. Буларнинг бари ортда қолди…

— О, сиз эндиликда кỹзга кỹринган одамсиз — пулдорсиз!

Яъни, бу гаров кассасига қилинган истеҳзоли ишора эди. Мен ỹзимни қỹлга олишга улгурдим. Унинг мени янада ҳақоратлашга олиб борувчи тушунтиришларимга чанқоқ эканини сездим — бунга эришишига йỹл бермадим. Чорловчининг қỹнғироғи айни муддао бỹлиб, залга чиқдим. Орадан бир соат ỹтгач, у тỹсатдан кийинди-да, уйдан чиқаётиб рỹпарамда тỹхтаб, шундай деди:

— Ҳар ҳолда сиз булар ҳақида тỹйдан олдин оғиз очмаган эдингиз?

Мен жавоб бермадим. У чиқиб кетди.

Хуллас, эртасига чỹнтагимда тỹппонча билан қия очиқ эшик ортида туриб тақдиримнинг қандай ҳал этилаётганига диққат билан қулоқ тутиб турардим. У ясан-тусанда ỹтирарди, Ефимович эса унинг рỹпарасида қийшангларди. Хỹш, нима бỹлди, ỹзим сезмаган ҳолда, нимани ỹйлаган бỹлсам (номусим ҳаққи гапираман буни), нимани кỹнглим сезган бỹлса, кутган бỹлсам ỹша юз берди. Билмадим, тушунарли қилиб сỹзлаяпманми?

Бỹлган воқеа мана бундай: эшик ортида туриб, уларнинг суҳбатига бир соат қулоқ тутдим, бир соат мобайнида олижаноб юксак ҳис-туйғу эгаси бỹлган аёлнинг оқсуяк мазҳабидан чиққан бузуқ, қалби нопок, бераҳм ҳайвон билан олишувига гувоҳ бỹлдим. Бу маъсума, бу камгап, бу содда жувон шунча гапни қаердан билади, деб ҳайратга тушдим. Оқсуякларнинг севимли комедияларини тỹқувчи зукко муаллиф ҳам бузуқ ишларга ҳиммат камарини боғловчиларга нисбатан олий нафрат ва дỹлвор кулгу уйғотувчи бундай масхарали саҳнани ỹйлаб тополмаган бỹларди. Унинг гапларида, сỹзларида қанчалар шукуҳ, тезкор жавобларида қанчалар ỹткирлик, мулоҳазаларида қанчалар ҳақиқат, айни чоқда қизларга хос соддалик бор эди! Малъун Ефимовчининг севги изҳорига, қилиқларига, гапларига жавобан кỹзларига қараб мазах қилиб куларди. Муддаога осонлик билан, бир хуруждаёқ эришиш ниятида келган Ефимович унинг қаршилик қилишини кутмаган экан, дарров чỹкди. Мен дастлаб унинг ҳатти-ҳаракатини “Бузуқ, аммо оқила мавжудотнинг нархини ошириш мақсадидаги ноз-фироғи”, деб оддий ноз-карашмага йỹйишим мумкин эди. О, йỹқ, ҳақиқат қуёш янглиғ порлаб, шубҳаларга ỹрин бермади. Менга нисбатан бỹлган ғайритабиий ва шиддатли нафрати туфайли, тажрибасиз бу жувон мана шундай учрашувга журъат қилиши мумкин эди, аммо эркакнинг пинҳона муддаоси сув юзасига қалқиб чиққач, унинг кỹзи очилди. Бу мавжудот қандай қилиб бỹлмасин мени ҳақоратлаш қасдида бетоқат тỹлғониб, ҳатто бу балчиқдан ҳам ҳазар қилмади, аммо бетартибликка чидам беролмади. Айнан уни, кỹкрак сутидай покиза, бокира, олий мақсади бор жувонни Ефимович ёки унга ỹхшаш бирор бошқа оқсуяк махлуқ йỹлдан оздира олармиди? Аксинча, у фақат масхара бỹлди. Хотинимнинг қалбида бор ҳақиқат уйғонди ва ғазаб юрагидаги аччиқ истеҳзони юзага чиқарди. Қайтараман, бу масхарабоз охир-оқибат бутунлай чỹкди, тумтайиб олди, саволларга ҳам беҳуш жавоб қайтара бошлади, ҳатто тубанлик билан ỹч олиш қасдида хотинимни ҳақорат қилиб қỹймасин, деган қỹрқув баданимга тарқади. Яна такрорлайман, бу саҳнани қарийб ҳайратсиз тингладим. Мен гỹё таниш воқеага дуч келгандай эдим. Мен гỹё у билан учрашиш ниятида йỹлга чиққандим. Тỹппонча олволганимга қарамай, мен ҳеч нимага ишонмай, ҳатто айбномаларга парво қилмай келдим — бу айни ҳақиқат. Шундай экан, мен уни бошқача тасаввур этишим мумкинмиди? Хỹш, мен нима учун севдим, нима учун эъзозладим, нима учун уйландим унга? О, менга нисбатан нафратининг нақадар улуғлигига, айни пайтда, ỹзининг қанчалар бокиралигига ỹша онда амин бỹлдим. Шартта эшикни очиб, бу масхарабозликка чек қỹйдим. Ефимович сапчиб тушди. Хотинимнинг қỹлидан олиб, мен билан юришни сỹрадим. Ефимович дарҳол ỹзига келди, жаранглаб, яйраб кулди.

— О, илоҳий эр-хотинлик ҳуқуқига монелик қилолмайман, олиб кетинг, олиб кетинг! Аммо билиб қỹйинг, — деди у изимдан, — олижаноб одамларнинг сиз билан олишуви бемаънилик бỹлса ҳам, аёлингиз ҳаққи ҳурмати хизматингизга тайёрман… Агар журъат қилолсангиз албатта…

— Эшитяпсизми, — дедим унга, остонада бир нафас тỹхтатиб.

Уйга етгунча, йỹл бỹйи чурқ этилмади. Мен уни қỹлтиқлаб олган эдим, бунга қаршилик билдирмади. Аксинча, у беҳад ҳайратда эди, аммо ҳайрат пардаси уйга етгач кỹтарилди. Уйга кириб стулга ỹтирди-ю, менга бақрайиб тикилди. Унинг рангида-ранг қолмаган эди: лаблари шу дамда истеҳзога мойиллик билан чимирилса-да, кỹзларида олишувга даъват этувчи қатъийлик, улуғворлик бор эди: назаримда дастлабки дақиқаларда тỹппончадан отиб ỹлдиришимга қаттиқ ишонган эди. Аммо мен индамай тỹппончани чỹнтакдан чиқариб, стол устига қỹйдим. У бир менга, бир тỹппончага қараб қỹйди (Тỹппончанинг унга таниш эканига диққатингизни тортаман. Шу дỹконни очганимдан бери ỹқлоғлик туради. Кассани очар чоғимда катта итларни ҳам, Мозерга ỹхшаб бақувват малайларни ҳам ушламасликка қарор қилдим. Мижозларимга эшикни ошпаз хотин очади. Бироқ бу ҳунар билан шуғулланувчи одам ҳар эҳтимолга қарши ҳимоя чораларини ỹйлаб қỹймаса бỹлмайди. Шу сабаб тỹппончам ҳамиша ỹқлоғлиқ туради. У уйимга келган дастлабки кунлардаёқ, тỹппончага қизиқиб қолди, сỹраб-суриштирди, мен ҳатто тỹппончанинг тузилишию қурилишини тушунтириб бердим, ҳатто ỹзи ҳам отиб кỹриб, мỹлжални бехато уришига ишонди. Буни унутманг). Унинг қарашидаги қỹрқувга эътибор бермай, ярим ечинган ҳолда тỹшакка чỹзилдим. Соат ỹн бирдан ошган. Мен ỹлардай ҳолдан тойган эдим. У жойида яна бир соатча қимирламай ỹтирди, кейин шамни ỹчириб, кийимларини ечмай девор томондаги диванга ётди. Биринчи марта бошқа ётди – буни ҳам эслаб қолинг.

МУДҲИШ ХОТИРА

Энди бу мудҳиш бир хотира…
Барвақт уйғондим, ҳарҳолда хона ёруғ, чамамда соат саккизлар бор эди. Фикрим тиниқлашиб, бирдан уйғондиму кỹзларимни катта очдим. У стол ёнида тỹппонча ушлаган ҳолда турарди. Уйғониб, қараб ётганимни у сезмади. Бир маҳал тỹппончанинг оғзини менга тỹғрилади. Кỹзимни юмиб, ỹзимни ухлаганга солдим.

У тỹшагимга яқинлашиб, тепамда туриб олди. Мен ҳамма нарсани эшитиб, сезиб ётардим: хонада ỹлик сукунат ҳукмрон, мен сукунатни ҳам эшитардим. Шу пайт титроқ бир ҳаракат сезилди -ỹзимни тутолмай кỹзларимни очдим. У тỹғри менга, кỹзларимга тикилиб турар, тỹппонча эса қарийб чаккамга тиралганди. Кỹзларимиз тỹқнашди. Нигоҳлар тỹқнашуви бир нафасдан ошмади. Ỹзимни мажбурлаб кỹзимни юмдим, энди нима бỹлса ҳам, қимир этмайман, деб бор қувватим билан ỹзимни мажбурладим.

Умуман баъзан шунақа бỹлиб туради, қаттиқ ухлаган одам бирдан кỹзини очади, ёстиқдан бошини кỹтаради, атрофга аланглайди-да, бир сония ỹтмай ҳушидан кетгандай бошини ёстиққа ташлаб, яна қаттиқ уйқуга кетади, уйғонгандан кейин сỹрасангиз, ҳеч нимани эсламайди. Нигоҳларимиз тỹқнашиб, чаккамдаги тỹппончани ҳис қилиб, бирдан кỹзимни чирт юмиб, қаттиқ уйқудаги одамдай қимир этмай қолганимда у ухлаётганимга, ҳеч нимани кỹрмаётганимга аниқ ишониши мумкин эди, чунки уйғоқ одамнинг мен кỹрганни кỹриб, бу дақиқада яна хотиржам кỹзларини юмиб ётишига ақл бовар қилмасди.

Ҳа, ақл бовар қилмасди. Аммо у ҳақиқатни билиши ҳам мумкин эди – бу фикр хаёлимга ỹша заҳоти урилди. О, инсон онгининг самовий қудратига минг-минг офарин – ярим лаҳзада бошимни қанча хаёллар, қанча ҳислар тỹлқини кезиб чиқди. Демак, бу ҳолда, ҳақиқатни билиб, айёрона кỹз юмиб ётганимни билган бỹлса (буни сезардим), унда мен ỹлимга тайёр эканим билан уни енгиб ташладим, энди қỹли қалтираши турган гап. Аввалги қатъийлиги эндиги таассуроти билан тỹқнашиб парчаланиши тайин. Чỹққидагиларни қандайдир куч пастга, тубсиз жарга тортиб туради, дейдилар. Назаримда тỹппончани қỹлга олишга улгуриш – жуда кỹп қотилликлар ёки ỹз-ỹзининг жонига қасд қилишларга сабаб бỹлади. Бу ҳам тубсиз жарлик, қиялиги қирқ беш градус, сирғанмаслик мумкин эмас, нимадир сизни муқаррар тепкини босишга ундайди. Аммо ҳамма нарсани кỹрганим, унинг қỹлидан ỹлим топишга ризо эканимни билиш уни бу қияликда тутиб қола оларди…

Сукунат давом этарди, бирдан чаккамга, сочларимга совуқ темир тегди. “Жон сақлашингга имонинг комил эдими?” — деб сỹрашингиз мумкин. Худо олдида жавоб бергандай сизга ҳам тỹғрисини айтай: ҳеч қандай умидим йỹқ эди, юздан бир имконият билан тирик қолишимнигина билардим. Унда ỹлимга нима учун шай эдинг, дейсизми? У ҳолда сиз ҳам бир сỹроғимга жавоб беринг: суюкли маҳбубам чаккамга тỹппонча тирагандан кейин менга яшашнинг нима қизиғи қолар эди? Бундан ташқари мен бутун вужудим билан бир нарсани аниқ ҳис қилиб ётардим: айни чоқда орамизда, кечаги қỹрқоқ билан, қỹрқоқлиги учун ỹртоқлари томонидан ҳайдалган ỹша қỹрқоқ билан унинг орасида кураш, ҳаёт-мамот жанги борарди. Мен буни билардим, агар ухламаётганимни фаҳмлаган бỹлса, у ҳам биларди.

Балки бундай бỹлмагандир, балки ỹша онда буларни ỹйламагандирман, аммо булар фикрдан ỹтмаса ҳам юз бериши лозим эди, чунки шундан кейин ҳаётимнинг ҳар бир соати шу хаёллар билан банд бỹлди.

Энди сиз «нима учун уни ёвузликдан асраб қолмадинг?»- деган саволни беришингиз мумкин. О, кейинчалик мен бу лаҳзани ҳар эслаганимда, этим музлаб, бу саволни ỹзимга-ỹзим минг марталаб берганман. Унда қалбим мавҳум бир умидсизлик чоҳида эди: ỹзим жон таслим қилардим, шу аҳволда кимни қутқара олардим? Қолаверса, бировни қутқариш истаги бỹлганми йỹқми, сиз қаердан биласиз? Нималарни ҳис қилганимни ким билиб ỹтирибди.

Сезгиларимнинг жизғанаги чиқарди… лаҳзалар ỹтди, сукунат ỹликлигича қолди: у эса тепамда ҳамон тик турибди – бирдан ялт этган умиддан сескандим! Шошиб кỹзимни очдим. У хонада йỹқ эди. Ỹрнимдан турдим: мен ғалаба қозондим – у умрбод мағлуб бỹлди!

Самоварнинг олдига бордим. Қайноқ самовар одатда биринчи хонага келтирилиб, чойни ҳар сафар у қуйиб берарди. Мен жойимга жимгина ỹтириб, у узатган чойни олдим. Беш дақиқалардан сỹнг унга қарадим. У ҳам менга тикилиб турар, ранги кечагидан бешбаттар оқариб кетган эди. Бирдан қарашимни илғаб, рангсиз лабларида рангсиз истеҳзо, кỹзларида журъатсиз савол назари пайдо бỹлди. «Афтидан, биладими ё билмайдими, қỹрқдими ё қỹрқмадими деб ҳали ҳам иккиланяпти». Мен хотиржамлик билан ундан нигоҳимни олдим. Чойдан сỹнг кассани беркитиб бозорга тушдим-да, темир каравот билан парда сотиб олдим. Уйга қайтгач, каравотни залга қỹйиб, парда билан тỹсиб қỹйишни буюрдим. Бу каравот унга аталган эди, аммо ỹзига бу ҳақда оғиз очмадим. Шу каравотни кỹрибоқ «ҳаммасини кỹрганимни, ҳаммасини билишимни» сỹзсиз англаганига шубҳам йỹқ. Тунда тỹппончани одатдагидай яна стол устида қолдирдим. У ỹзининг янги тỹшагига ётди: никоҳ бузилди, у «мағлуб этилган, аммо кечирилмаган эди». Тунда алаҳсирай бошлади, эрталаб эса иситмаси кỹтарилди. У олти ҳафта ỹрнидан турмай ётди.

МАҒРУРЛИК УЙҚУСИ

Лукерья уйимда бỹлак яшамаслигини, бойвуччани дафн этгач, чиқиб кетажагини ҳозиргина маълум қилди. Тиз чỹкиб, бир соат ибодат қилмоқчи эдим, беш дақиқадан нарига ỹтолмадим, ỹйлаб ỹйимга етолмайман, фикрларим хаста, бошим хаста – тавбанинг нима фойдаси бор, ибодат қилдинг нима – қилмадинг нима, барибир гуноҳкор бандасан! Яна ажабланарлиси шуки, сира уйқум келмаяпти, ҳолбуки, оғир, беҳад оғир ғам-ситамлардан сỹнг, дастлабки руҳий портлашлардан кейин одамнинг уйқуси келади. Айтишларича, ỹлимга маҳкум этилганлар сỹнгги тунда қаттиқ ухлар эканлар. Табиатан шундай бỹлиши керак, йỹқса одамнинг иродаси дош беролмай синиши мумкин. Диванга ётдим, барибир ухлолмадим.

Мен, Лукерья, касалхонадан ёллаганим ҳамшира – уч киши бỹлиб олти ҳафта мобайнида туну кун касалини боқдик. Пулни аямадим, аксинча унга сарф қилгим келаверди. Доктор Шредерни чақириб, ҳар келишига ỹн сỹмдан тỹладим. У ҳушига келгач, кỹзига камроқ кỹринишга интилдим. Буларни баён этишимнинг нима ҳожати бор! У оёққа тургач, хонамдаги алоҳида стол ёнига оҳистагина яқинлашиб, жимгина ỹтирди. Бу столни касал ётганида унга махсус сотиб олган эдим. Чиндан ҳам икковимиз сукут сақладик. Тỹғри, кейинроқ гаплаша бошладик, лекин оддий мавзудан четлашмадик. Мен, албатта атайин эзмаликдан, ёйилиб гаплашишдан қочардим, унинг ортиқча гап айтиб юбормаётганимдан хурсанд эканини ҳам сезиб турардим. Бу қилиғи менга табиийдек туюларди. «Узил-кесил мағлуб бỹлганидан бениҳоя изтиробда, — деб ỹйладим, — демак, ỹтганларни унутиш, кỹникиш учун имкон бериш зарур». Шу аснода сукут сақлардик, аммо мен ҳар дақиқа ỹзимни келажакка тайёрлардим. Назаримда у ҳам шайланарди, ỹзи ҳақида энди нималарни ỹйлаётганини билиш мени ғоят қизиқтира бошлади.

Яна бир гапни айтмасам, юрагим тошиб кетади: касал ётганида унинг тепасида туриб қанча фиғон чекканимни, қанча азобларга тоқат қилганимни биров билмайди. Фиғонларим фақат ỹзимга маълум, ҳатто Лукерьянинг нолаларини ҳам қалбимга яширганман. Мен унинг ҳеч нарсани билмай ỹлиб кетиши мумкинлигини тахмин қилиш у ёқда турсин, тасаввур ҳам этолмасдим. Аниқ ёдимда, аҳволи бир оз яхшиланиб, хавф чекиниб, сиҳати тиклана бошлагач, тез ва қатъий хотиржам бỹлдим. Устига-устак келажагимизни қỹя туришга, маълум муддат орқага суришга, ҳозирги аҳвол ҳақида қайғуришга аҳд қилдим. Ҳа, ỹшанда ғалати, ажиб бир ҳолга тушдим, буни ỹзгача ифода этишим мушкул: мен ғалаба нашидасини сураётган эдим, шу ҳақда ỹйлашимнинг ỹзиёқ, мени номаълум ҳисларга чирмаб ташларди. Қиш шу зайлда ỹтди. О, мен беҳад хурсанд эдим, умримда ҳеч вақт кỹнглим бу қишдаги каби хуш бỹлмаган.

Биласизми, ỹша воқеага қадар, яъни хотиним билан орамизда ҳалокат юз бергунгача ҳар кун, ҳар соат мени эзиб келган ҳаётимнинг обрỹсизланишим ва полкдан кетишимга боғлиқ мудҳиш бир ташқи жиҳати мавжуд эди. Икки оғиз сỹз билан айтсам: менга нисбатан мустабидларча ноҳақлик қилинган. Тỹғри, ỹртоқларим оғир, балки, кулгили феълимни ҳазм қилишолмасди, мени ёмон кỹришарди, ҳолбуки, кỹп ҳолларда сиз учун буюк, сизга илоҳий туюлган, сиз сиғинадиган нарса айни чоғда атрофингиздаги ỹртоқларингиз тỹдасини кулдиради. О, мени ҳеч қачон, ҳатто мактабда ҳам яхши кỹришмаган. Мени ҳаммавақт, ҳар жойда ёмон кỹришган. Мени Лукерья ҳам ёқтирмайди. Полкдаги воқеа, гарчи мени яхши кỹрмасликларининг оқибати эса-да, тасодифан содир бỹлган эди. Буларни эслашимга сабаб: ёнингдан булут каби сузиб ỹтиб кетиши мумкин бỹлган турли сабабларнинг бемаъни йириклашуви, юз бермаслиги мумкин бỹлган тасодиф туфайли ỹлиб кетишдан баттарроқ ранж-алам йỹқдир. Ҳар ҳолда зиёли одам учун бундан ỹтадиган хỹрлик мавжуд эмас. Воқеанинг мағзи мана бу:

Театрда, танаффус пайтида емакхонага чиқдим. Гусар А-в икки гусар орасида, овозини баралла қỹйиб – бу ерда офицерлар ҳам кỹп эди – полкимиз капитани Безумцев даҳлизда жанжал кỹтарганини гапира бошлади. Гап орасида «афтидан капитан ғирт маст эди”, деб қистириб ỹтди. Уларнинг бу мавзудаги гаплари узоққа чỹзилмади, чунки Безумцевнинг мастлиги ёлғон, даҳлиздаги «жанжал» жанжал дейишга арзимас ҳам эди. Гусарлар бошқа гапларга ỹтиб, тинчишди, аммо бу латифа эртасигаёқ полкимизга етиб бориб, шивир-шивир бошланди. Яъниким, гусар А-в, капитан Безумцев номини булғаётганда емакхонада полкимиздан фақат мен бор эканман, мен унга танбеҳ бериб тỹхтатмабман. Хỹш, нима учун мен танбеҳ беришим керак? Безумцевда алами бỹлса – бу уларнинг шахсий ишлари, мен аралашиб нима қилдим? Офицерлар эса бу шахсий масала эмас, полкка бевосита алоқадор эди, деб топишди. Нима эмиш, емакхонада полкимиз офицерларидан биргина мен бỹлганим учун ҳам емакхонадаги жамоага, жумладан, барча офицерларга полкимиз шаънига ва ỹз ғуруримга доғ тегишидан унча ғашим келмаслигини исботлаганмишман. Бу хулоса билан келишишим мумкин эмасди. Шунга қарамай, вақт ỹтган бỹлса ҳам, ҳали кеч эмаслигига, хатоимни тỹғрилашга, А-в билан муносабатимни ойдинлаштириб олишимга имконият борлигига шаъма қилишди. Мен буни хоҳламадим, қаттиқ ғазабланганим туфайли, мағрурлик билан рад этдим. Сỹнг ỹша заҳоти истеъфога чиқдим – бор гап шу. Мен полкни мағрурона, аммо руҳий чилпарчин бỹлган холда ташлаб чиқдим. Иродам заифлашиб, ақлан тубанликка шỹнғидим. Худди ỹчакишгандай ỹша пайтда синглимнинг эри Москвадаги шинамгина мулкимизни, жумладан, ундаги менинг озгина улушимни ҳам буткул совуриб юборди: мен бир чақасиз, кỹчада қолдим. Мен хусусий хизматга ёлланишим мумкин эди, хоҳламадим, офицерлар либосини ечиб қандайдир темир йỹлга боришни ỹзимга ор билдим. Уят бỹлса – уят, шармандалик бỹлса – шармандалик, тушкунлик бỹлса – тушкунлик-да, қанча баттар бỹлса, шунча яхши дедим. Мана шу баттарини танлаганимдан кейинги уч йилдан фақат қайғули хотиралар қолган, бунинг ичида Вяземскийнинг уйи хам бор эди. Бир ярим йил муқаддам Москвада бадавлат кампир – чỹқинтирган онам вафот этишидан олдин, сира кутилмаганда бошқа меросхỹрлар қаторида менга ҳам уч минг сỹм васият қилди. Мен танамга ỹйлаб кỹриб, ỹшандаёқ ёзуғимни белгиладим. Одамлардан тиланчилик қилиб юрмай, гаров кассаси очишга аҳд қилдим. Пул бỹлса бор, режам – бир бурчакни ижарага олиб – эски хотиралардан йироқда янги ҳаёт бошлаш эди. Қолаверса, қайғули ỹтмишим бутунлай барбод бỹлган номус-орим мени ҳар дақиқа ҳар соат исканжага олиб турарди. Шундай аҳволда уйландим. Бу тасодифми, йỹқми билмайман. Аммо уни уйга бошлаб кираётганимда, дỹстни олиб киряпман деб ỹйловдим. Чунки чин дỹстга жуда-жуда зор эдим. Бироқ мен бу дỹстни ҳали маънан тайёрлаш, шакллантириш, ҳали мағлуб этиш лозимлигини аниқ-равшан билган эдим. Ỹн олти ёшли қизга, нотỹғри фикрларга кỹмилиб ётган гỹдакка буларнинг ҳаммасини бирданига тушунтириш мумкинмиди? Йỹқ! Айтайлик, тỹппонча билан боғлиқ ỹша ҳалокатли, тасодифий воқеа бỹлмаганда ỹзимнинг қỹрқоқ эмаслигимга, полкдошларим қỹрқоқ, деб ноҳақ айблашганига қандай ишонтира олардим. Бахтимга ỹша ҳалокат айнан вақтида юз берди. Тỹппончага чаккамни хотиржам тутиб, буткул зулмат ỹтмишимдан қасос олдим. Бундан ҳеч ким хабар топмаса-да, у билди, менга шуниси керак эди, чунки у менинг борлиғим, орзуимдаги келажагимнинг бор умиди эди. Менга ундан бошқанинг кераги йỹқ, зеро, у келажагим учун тайёрланаётган ягона одам эди. Унинг бор ҳақиқатдан хабар топиши, ҳеч бỹлмаганда ғанимлар сафига барвақт, ноҳақ ỹтганини билиши мен учун катта гап эди. Бу фикрдан фахрим тошарди. Энди унинг кỹзига аблаҳ бỹлиб эмас, балки ғалати одам бỹлиб кỹринаман: энди юз берган воқеадан кейин бу фикр мени аввалгидай ғашимга тегади: ҳар ҳолда ғалатилик айб эмас, аксинча, вақти келса, аёлнинг феълига ỹтиради. Хулласи калом, ечимни атайин орқага сурдим. Бỹлиб ỹтган воқеа хотиржамлигим учун етиб ортарди. Орзуларим учун ранглар тỹлиб тошганди. Орзуларимга ранг етарли дедим, у эса кутиб туради дедим: расволик ҳам худди шунда – хаёлпарастлигимда!

Бутун қиш ниманидир кутиш билан ỹтди. Ỹзининг столчасига тирсакларини тираб ỹтирган чоғида уни ỹғринча кузатишни хуш кỹрардим. У уйдаги майда-чуйда ишлар билан ỹзини овутарди, кечалари жавонимдаги китоблардан олиб ỹқирди. Жавондаги китобларнинг саралиги ҳам, назаримда менинг фойдамга хизмат қиларди. У деярли ҳеч қаерга чиқмасди. Ҳар куни овқатланиб олгач, қош қораймай туриб уни сайрга бошлардим, тоза ҳавода юрардик, аввалгидек оғзимизга талқон солиб олмасдик. Мен ỹзимни жим эмасдай, бир-биримизга маъқул оҳангда гаплашаётгандай қилиб кỹрсатишга уринардим. Аммо айтганимдай, зоҳирий кỹринишимиз билангина «ширин суҳбат» қурардик. Мен ỹзимни атайин шундай тутардим, унга вақт бериш керак дердим, қизиқ, мен-ку унга зимдан қарашни хуш кỹраман, нима учун у менга қарамайди, деган ỹй бир марта ҳам хаёлимга келмабди. Мен буни ҳадиксирашдан деб билдим. Қолаверса, касалликдан кейин унинг кỹринишида қувватсизлик, журъатсиз бир маъсумалик аниқ зоҳир эди. Йỹқ, кутгин, дедим ỹзимга-ỹзим, «унинг ỹзи дафъатан олдингга келади…»

Бу фикр менинг кỹнглимни ғоят чоғ қилди. Очиғини айтсам, баъзан ỹзимни-ỹзим атайин руҳан эзардим, қовурардим, гỹё ундан хафа эканимга ỹзимни-ỹзим ишонтирмоқчи бỹлардим. Бу маълум муддат давом этди. Менинг нафратим қалбимга илдиз отиб, мустаҳкамланиши мумкин эмасди. Бунинг шунчаки ỹйинлигини сезиб турардим. Ỹшанда каравот ва парда-тỹсиқ олиб келиб, никоҳни ỹзимча бузганим билан, уни ҳеч қачон жиноятчи сифатида тасаввур қилолмасдим. Унинг айби бỹйича енгилтаклик билан ҳукм чиқарганим бунга сабаб бỹлолмасди. Йỹқ, мен шунчаки, ỹша дастлабки куниёқ, ҳали каравот олмаёқ унинг гуноҳидан ỹтишни лозим деб топган эдим. Бир сỹз билан айтилса, бу менинг ғайриоддийлигим, тỹғри, аммо хулқий қоидаларга қаттиқ эдим. Кỹзим олдида у шунчалар мағлуб этилган, енгилтак эди-ки, баъзан беихтиёр раҳмим келарди, айни чоқда хỹрлаш ғояси дилимни яйратарди. Орамиздаги тенгсизлик ёқарди менга…

Шу қиш мобайнида бир неча марта атайин яхшилик қилдим. Иккита қарздан буткул кечдим, бир бечора аёлга гаровсиз пул бериб юбордим. Бу ишларни хотиним билсин учун қилмадим, бу ҳақда унга мутлақо оғиз очмадим: аммо аёлнинг ỹзи деярли тиз чỹкиб миннатдорчилик билдиргани келиб, меҳрибонлигимни ошкор қилди. Назаримда, аёлга яхшилик қилганимдан у мамнун бỹлди.

Апрель яримлаб, баҳорнинг нафаси келиб қолган эди. Қỹштабақа деразаларнинг кỹча томонини олиб ташлагач, сокин хоналаримиз қуёшнинг ёрқин шуълаларига йỹғрилди. Аммо қаршимда қалин булут қатлами турганидан, ақлимни қоронғилик пардасига ỹраётганидан бехабар эди. Мудҳиш ва машъум қатлам эди бу! Қатлам қандай йỹқолди кỹзим қандай очилди, ақлим қандай пешланиб, воқеаларни қандай фаҳм эта бошладим? Тасодиф юз бердими, ҳал қилувчи куннинг келиши бирдан тезлашдими, қуёш нурлари ỹтмаслашиб қолган ақлимда фикр ва идрокимни уйғотдими? Йỹқ, фикр ҳам, идрок ҳам мутлақо алоқасиз бу ерда. Юрагимда ỹла бошлаган томирчалардан бири тỹсатдан тирилди, бир титради-ю, ҳаётга қайтди ва қалбимдаги зим-зиёликни, зим-зиёда яшириниб ётган мени йỹлдан ураётган мағрурлик шайтонини ёритди. Бу кутилмаганда, тỹсатдан, оқшом арафасида, овқатдан кейин, соат бешларда содир бỹлди… ỹрнимдан сапчиб турдим…

ҚОРА ҚАТЛАМ ТỸСАТДАН ЙỸҚОЛДИ

Мақсадга ỹтишдан аввал эътиборингизни бошқа нарсага тортаман. Бир ой муқаддам унда ғалати ỹйчанлик пайдо бỹлганини, ҳа, ҳа, сукут сақлаш эмас, айнан ỹйчанликни тỹсатдан сездим. У тикиш билан машғул бỹлиб, бошини эгиб ỹтирар, тикилиб турганимни билмасди. Ана шу дамда унинг беҳад озиб, чỹп бỹлиб қолгани, рангида ранг қолмагани, лабларидан қон қочгани – буларнинг бари ỹйчанлигига қỹшилиб мени фавқулодда саросимага солди. Аввал эътибор бермаганим, айниқса, тунлари енгил йỹталиб қỹйиши энди кỹнглимда ғулғула уйғотди. Унга ҳеч нима демай, доктор Шредерни чақиргани кетдим.

Шредер эртасига келди. У докторни кỹриб, бир менга бир Шредерга ҳайрон бỹлиб қаради.

— Мен соппа-соғман, — деди жилмайишга ҳаракат қилиб.

Шредер уни дурустроқ ҳам кỹрмади (умуман бу доктор зоти баъзан ҳаддан ташқари беэътибор бỹлади), қỹшни хонага чиққанимизда буларнинг ҳаммаси касаллик оқибати экани, баҳорда имкон туғилса денгиз томонга борилса, йỹқса, чорбоққа чиқилса дуруст бỹлажагини айтди. Хуллас, ҳали бемадорликдан қутулмаганини айтгани дейилмаса, дори-дармон тугул тайинли маслаҳат бермади. Шредер кетгач, у менга қаттиқ тикилиб туриб, ỹша гапини яна такрорлади:

-Мен соппа-соғман.

Шундай деди-ю, уятданми, қизариб кетди. О, буни энди фаҳм этяпман: у ҳали ҳам эри эканимдан, ҳақиқий эри каби парвона бỹлаётганимдан уялган. Мен галварс ỹшанда буни тушунмаганман, ройишга йỹйганман. (Қора қатлам!)

Ниҳоят, орадан ой ỹтгач, апрелнинг қуёшли кунларида, соат бешларда, ҳисоб-китоб билан ỹтирган чоғимда, қỹшни хонадан унинг овози келди… У… шикаста овозда хиргойи қиларди. Бу янгилик мени ларзага солди – ҳали-ҳали ỹзимга келолмайман. Шу пайтгача, уйга янги бошлаб келган кунларим, тỹппонча отиб шỹхлик қилган дамларимизни ҳисобга олмаганда, унинг ашула айтганини эшитмаганман. Унда овози асабийроқ туюлса ҳам, жуда ёқимли, соғлом, қаттиқ жарангдор эди. Эндиги қỹшиқ жонсиз эди, о, йỹқ, буни мунгли қỹшиқ деб бỹлмасди қандайдир романс эди у, аммо унинг овози алланечук дарз кетган, синган, гỹё у эмас, балки ашуланинг ỹзи хаста-ю, овози унга жон киритишга ожиз эди. У хиргойи қиларди, бирдан овози кỹтарилди-ю, узилди – хаста овози – ачинарли тарзда узилди, йỹталиб олиб, яна секин-секин, аста-аста хиргойисини бошлади.

Ҳаяжонимдан куладилар, барибир ҳеч қачон, ҳеч ким ҳаяжонланишим боисини тушуна олмайди. Йỹқ, ҳали унга ачинмас эдим. Мендаги туйғу мутлақо бỹлакча эди. Дастлаб, аниқроғи, дастлабки дақиқаларда даҳшатли ва ғалати, оғриқли ва ҳатто қасосга мойил туйғу, таажжуб ва ҳайратда қотдим: Нима бу: «Менинг борлигимни унутдими? Менга эътиборсиз куйлаши нимаси!».

Вужудимни изтироб исканжасига топшириб, жойимдан жилмай ỹтирдим, кейин бирдан ỹрнимдан туриб, нима қилаётганимни ỹзим ҳам билмаган ҳолда, шляпамни олиб ташқарига йỹналдим. Қаёққа, нима учун отланганим ỹзимга ҳам номаълум эди. Лукерья пальтомни узатди.

— Ашула айтяптими? – сỹрадим Лукерьядан беихтиёр. Лукерья тушунмади, ажабланиб қаради: шу тобда менга тушуниш чиндан ҳам мушкул эди.

— Биринчи марта ашула айтяптими?

— Биринчи эмас, сиз йỹқлигингизда баъзан айтарди, — деб жавоб берди Лукерья.

Ҳаммаси аниқ эсимда. Зинадан пастга тушдим, кỹчага чиқдим, кейин бошим оққан томонга юрдим. Муюлишгача бориб, тỹхтадим, атрофга алангладим. Одамлар оқими орасида қолган эдим, туртиб ỹтсалар ҳам сезмасдим. Извошчини чақириб, Полиция кỹпригига ҳайда, дедим. Сỹнг, бирдан фикримдан қайтиб унинг қỹлига бир танга тутқаздим.

— Сени безовта қилганим учун, — дедим извошчига маъносиз кулиб. Бироқ юрагимда тỹсатдан қандайдир завқ уйғонди.

Қадамимни тезлатиб, уйга қайтдим. Қалбимдаги дарз кетган, узилай-узилай деб турган бечора торлар бирдан созланиб, жаранглади. Энтикиб, кетдим: кỹз олдимдаги қора қатлам йỹқоларди, йỹқоларди! Мен боримда мени унутиб куйлабдими – энг қỹрқинчли ва аниқ-равшан ҳақиқат шу эди. Буни юрагим сезиб турарди. Қалбимдаги шавқ тобора ỹт олиб, қỹрқинчни сиқиб чиқарарди.

О, тақдирнинг шỹри-ғавғоси! Ахир бутун қиш бỹйи вужудимда шу шавқдан ỹзга ҳеч нима йỹқ эди, бỹлиши ҳам мумкин эмасди-ку, мен қаерда эдим? Мана шу қалбим билан яшар эдим-ми? Зиналардан шошилиб, югуриб чиқдим, бироқ ичкарига журъат билан кирдим-ми, билмайман. Оёқларим ости тỹлқин ургани, ỹзимни гỹё дарё узра енгил сузиб юрганимнигина эслайман. Хонага кирдим: у ỹша жойида бир нимани тикиб ỹтирарди, қỹшиқ айтмасди. Мен томон қизиқишсиз югурук қараб олди, буни ҳатто қараш деб ҳам бỹлмайди, одатда хонага бирор кимса кирса мана шундай одатий, эътиборсиз ҳаракат қилинади.

Мен мияси айниган одамдай тỹғри келиб унинг ёнига ỹтирдим. У қỹрқиб кетгандай менга тезгина қаради: мен эса унинг қỹлини олиб нимадир дедим, нималиги эсимда йỹқ, тỹғрироғи нимадир демоқчи эдим, аммо ỹша аҳволда бир сỹзни эплаб айтишга қурбим етмасди. Овозим ỹзимга бỹйсунмай, сỹзлар чала ярим отилиб чиқарди. Ҳа, нима дейишни билмас эдим, нуқул энтикардим.

— Гаплашиб… олайлик… биласанми… нимадир дегин… — тỹсатдан отилиб чиққан бу сỹзлар тентакнамо эди, тан оламан, бироқ ỹша топда ақлли гап айтадиган аҳволда эмасдим.

У юзимга қаради, сесканди, кучли бир қỹрқинч билан ỹзини четга олди кỹзларида қатъий ажабланиш зоҳир бỹлди. Ҳа, ажабланишида қатъийлик бор эди, у менга катта-катта кỹзлари билан боқарди. Бу қатъийлик, бу қатъий ажабланиш мени бир ҳамладаёқ буткул мажақлаб ташлади. У индамаган бỹлса-да, бу ажабланишида «Ҳали сен муҳаббат истаяпсанми? Муҳаббат керакми сенга?» деган савол жарангларди. Йỹқ, мен бу сỹзларни ỹқиб олдим, ҳаммасини ỹқидим. Аъзойи баданимга титроқ югурди, ỹзимни тутолмай оёқлари остига шилқ этиб тушдим. Ҳа, мен оёқлари остига қуладим. У ỹша заҳоти сапчиб тушди, аммо мен бор кучим билан қỹлларидан ушлаб қолдим.

Руҳий тушкунлигимни мен яхши англаб турардим, жуда яхши англардим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, юрагимдаги шавқ шу қадар қайнардики, ҳатто ỹлиб қоламанми деб ҳам ỹйлардим. Мен – бахтдан маст бỹлган, лаззатдан ҳушини йỹқотган одам унинг оёқларини ỹпдим. Ҳа, ҳа, бу беҳисоб: беҳудуд бахт эди, руҳий тушкунлигимни англаган ҳолда бахтга йỹғрилган эдим. Мен йиғлардим, нималардир дердим, аммо гапира олмасдим. Ундаги қỹрқув ва ҳайронлик ỹрнини бирдан қандайдир ташвишли фикр, фавқулодда савол эгаллади: энди менга ғалати, ҳатто ёввойи қараш қилди, у ниманидир тезроқ тушуниб етиш истагида кулимсиради. Оёқларини ỹпаётганимдан ҳаддан ташқари уяларди, оёқларини тортиб оларди, аммо мен ҳозиргина оёғи турган ерни ỹпардим. Аҳволимни кỹриб уятдан кула бошлади. (Уятдан қандай кулишларини кỹрганмисиз?) Асабдан қỹллари титради. Буни кỹрдим. Аммо мулоҳазага чоғим келмади, довдираб, нуқул севишимни, ỹрнимдан турмай «бир умр тиз чỹкиб унинг ҳақига ибодат қилишимни» айтардим… «кел, кỹйлакларингдан бир ỹпай…» Билмадим, эсимда йỹқ… бирдан у титраб кетди, уввос тортиб йиғлай бошлади; мен уни қỹрқитиб юборган эдим, тутқаноғи тутди.

Уни кỹтариб тỹшакка олдим. Хуруж қỹйиб юборгач, қаддини кỹтариб эзгин бир аҳволда тỹшакка ỹтирди-да, қỹлларимни ушлаб, тинчланишимни сỹради: «Ỹзингизни қийнаманг, бас, етар, тинчланинг» — менга “тинчланинг” деб, ỹзи йиғини бошлади. Кечаси билан ёнидан жилмадим. Овози хаста эканини, буни яқингинада ỹзим эшитганимни икки ҳафтадан сỹнг Булонга, денгиз соҳилига олиб кетажагимни, кассани ёпиб, Добронравовга сотажагимни, ҳаммаси янгитдан бошланажагини, энг муҳими Булон, Булонга кетажагимизни гапириб чиқдим. У индамай, аммо ҳадик билан эшитиб ётди. Гапирганим сари ҳадиги остида ётиш, оёқларини ỹпиш, оёқлари турган ерни ỹпиш, унинг қаршисида тиз чỹкиб, ибодат қилиш истаги бутун қудрати билан вужудимга ҳукм ỹтказарди. «Сендан бошқа ҳеч нимани, ҳеч нимани сỹрамайман, менга жавоб берма, бор-йỹқлигимни билмасанг ҳам майли, фақат бурчакдан ỹғринча қарашимга изн бер, мени бирон бир буюмингга, майли, кучукчангга айлантириб ол»… бу гапни неча қайта такрорладим. У эса йиғи билан жавоб қайтарди.

-Мени шу ҳолда ташлаб қỹясиз деб ỹйлабман, — бу гап унинг бỹғзидан бирданига ва беихтиёр отилиб чиқди. Ҳатто қандай айтиб юборганини ỹзи ҳам сезмай қолди. О, унинг бу сỹзлари – мен учун ҳал қилувчи, энг муҳим, ỹша тун айтилган сỹзлар ичра энг тушунарлиси – юрагимни пичоқ янглиғ тилиб юборди. У ҳаммасини тушунтириб берди, ỹшанда ёнимда, кỹз олдимда эди, бундан умидим уфқи ёришиб турарди, бахтим ҳам беҳад эди. О, ỹша кеч уни жуда толиқтирдим, буни билиб турсам-да, ҳаммасини қайта қуришни бетỹхтов ỹйлардим. Тун оққанда бутунлай ҳолдан тойди, ухлашга кỹндирдим, у тезда, қаттиқ уйқуга кетди. Алаҳсирармикин деб кутдим, енгилгина алаҳсиради. Тун бỹйи дам-бадам туриб, унга қараш учун шиппакда овоз чиқармай юриб келардим. Ỹшанда уч сỹмга сотиб олган темир каравотга, ундаги тỹшакка, тỹшакдаги бу бечора, хаста зотга қараб юзларимни юлиш даражасида афсус-надомат чекардим. Тиз чỹкардим, аммо (унинг рухсатисиз!) ухлаб ётган чоғида оёқларини ỹпишга журъат этолмасдим. Худога ибодат қилгали тиз чỹкардим, аммо тез орада туриб кетардим. Лукерья ошхонадан чиқиб, мендан тез-тез хабар оларди, мен унга кириб ётавериши мумкинлигини, эртага бутунлай ỹзга ҳаёт бошланишини айтдим.

Мен шундай бỹлишига кỹр-кỹрона, телбаларча, ашаддий ишонар эдим. О, шавқ, фақат шавқ бодасидан лаззатланардим мен! Мен фақат эртанги кунни кутардим. Энг муҳими, баъзи бир белгиларга қарамай, фалокатга ишонмас эдим. Кỹз олдимдаги қора қатлам йỹқолган бỹлса-да, идроким тиниқлашмаган. Идроким узоқ вақт, жуда узоқ, то бугунги кунгача тиниқлашмади. Қандай тиниқлашсин, ахир унда у тирик эди, у менинг рỹпарамда, мен эсам унинг қаршисида эдим. «Эрталаб уйғонганда ҳаммасини айтаман, у ҳаммасига ỹзи шоҳид бỹлади». Менинг ỹша топдаги фикр-ỹйларим шу – оддий ва равшан эди, шавқим ҳам шундан ỹт оларди! Муҳими – Булон, нимагадир, Булон бор-йỹғимизни ҳал қилади, Булонда тақдиримиз ỹзгача чирой очади, деб ỹйлардим. «Булонга, Булонга», юрагим шундай тепарди. Мен тонгни телбаларча орзиқиб кутардим.

ҲАДДАН ЗИЁД ТУШУНАМАН

Ахир бу бир неча кун, беш кун, атиги беш кун аввал, олдинги сешанбада бỹлган эди! – Яна озгина вақт, яна заррача чидаганда мен атрофимиздаги қоронғиликни тарқатиб юборардим! Наҳотки тинчлана олмасди? Ахир эртасигаёқ, бир оз саросимага қарамай, гапларимни кулиб эшитган эди-ку… Муҳими, бу вақт давомида, беш кун мобайнида парокандалик ё уятдан сиқиларди. Қỹрқарди ҳам, жуда-жуда қỹрқарди. Баҳслашиб ỹтирмайман, тентакларга ỹхшаб ỹз гапимга ỹзим қарши ҳам бормайман: қỹрқув бор эди, ахир шу вазиятда қандай қилиб қỹрқмасин? Ахир жуда узоқ вақт бадалида бир-биримизга бегоналашиб қолувдик-ку, бир-биримиздан бу қадар узоқлашиб, кутилмаганда… Аммо мен ундаги қỹрқувга қарамадим, чунки янгилик барқ уриб келмоқда эди!.. Хатога йỹл қỹйганим тỹғри, минг-минг маротаба тỹғри. Балки бир эмас кỹплаб хатога йỹл қỹйгандирман. Бундан ҳам бỹйин товламайман. Эртасига (яъни чоршанба куни) уйғонишимиз билан хатога йỹл қуйдим: уни бирданига ỹзимга дỹст деб билдим. Мен шошилдим, беҳад шошилдим, бироқ тавбам зарур эди, истиғфор келтириш ҳар нарсадан зарурроқ эди. Мен ҳатто бир умр ỹзимдан яширган сирларимни ҳам ошкор этдим. Бутун қиш бỹйи унинг муҳаббатига умид боғлаганим очилди. Гаров кассаси риёзат чекиш оқибатида иродам заифлашуви, онгим тушкунлиги туфайли туғилган худбинларча шахсий ғоям эканини тушунтирдим. Ỹшанда театр емакхонасида чиндан қỹрққанимни, аммо дуэлдан эмас, ỹз феълимдан, ỹз бадгумонлигимдан қỹрққанимни, аниқроғи, емакхонадан, вазиятдан лол қолганимни, гусарни дуэлга чақиришим бошқаларга бемаъни бỹлиб туюлмасмикин, деган хаёлда гумонсираганимдан, дуэлдан эмас, айнан шу гумондан чỹчиганимни, сỹнг бу қỹрқоқлигимни бỹйнимга олмай ҳаммани, ҳатто уни азобга қỹйганимни, уни азобга қỹйиш учун ҳам уйланганимни айтдим. Умуман гапларимда тартиб йỹқ эди, гỹё иситма аралаш валақлардим. Унинг ỹзи қỹлларимдан ушлаб, бас қилишимни сỹрарди: «Сиз ошириб юборяпсиз, сиз ỹзингизни қийнаяпсиз» — шундай дерди, кейин кỹз ёши бошланарди, тутқаноғи тутишга оз қоларди! У хотираларимга нуқта қỹйиб, гапирмаслигимни илтижо билан сỹрарди.

Унинг илтимосларига қарамасдим, ёки кам эътибор берардим. Ахир олдинда – баҳор, қуёшли Булон! У ерда бизни янги қуёшимиз кутяпти – буларни гапирмай бỹладими! Кассани ёпиб, ишни Добронравовга оширдим. Чỹқинтирган онамдан қолган уч мингдан ташқари бор будимизни муҳтожларга улашиб, ỹша уч мингга Булонга бориб келгач, янги ҳаёт бошлаб, пешона тери билан тирикчилик қилишни таклиф этдим. Шунга келишдик, чунки у таклифимни жавобсиз қолдирди, фақат жилмайиб қỹйди. Назаримда, мени хафа қилмаслик ниятида, кỹнгил учун жилмайди. Унга оғирлигим тушаётганини кỹрдим. Мени буни кỹрмайдиган даражада тентак ва худбин деб ỹйламанг. Мен ҳаммасини, сỹнгги чизиқчасигача кỹрдим, кỹрганда ҳам бошқалардан аниқроқ кỹрдим: менинг барча изтиробларим шундай кафт устида эди.

Мен унга ỹзим ҳақимда, у ҳақда ва Лукерья тỹғрисидаги ҳамма гапни айтдим. Йиғлаганимни айтдим… О, баъзан гапни чалғитдим, баъзи нарсаларни эслатмасликка ҳаракат қилдим, ҳатто у бир-икки жонланди, эсимда, аниқ эсимда! Нима учун қараб туриб ҳеч нимани кỹрмагансан, деяпсиз? Ахир бу содир бỹлмаганда ҳаммаси қайта тириларди. Ахир учинчи куни суҳбатимиз чоғида, қиш бỹйи ỹқиган китоблари ҳақида гап кетганда Жиль-Блаз билан архиепископ Гренадский орасидаги можарони эслаб, кула-кула айтиб берган эди-ку! Кулгиси худди қаллиқлик давридагидек (о, у онлар!) нақадар мунис, мулойим эди, бунда менинг қувончим чекини чамалаб бỹлмасди. Архиепископ можаросини эшитиб, ҳайратга тушдим: қаранг, ỹша қишда ỹтирган чоғида дурдона асардан лаззатланишга, кулишга руҳий хотиржамлик ва бахтли онлар топа билибди-да! Демак, у шу ҳолда ташлаб қỹйишимга ишонч ҳосил қилиб, овуна бошлаган экан. «Мени шу ҳолда ташлаб қỹясизми, деб ỹйлабман» — ỹша куни, сешанбада шундай деди! О, ахир бу ỹн ёшли қизалоқларнинг ỹйи-ку! Демак, у ҳамма нарса шу ҳолда қолишига ишонган, тỹла ишонган: яъни у ỹз столида, мен ỹзимникида ỹтираман, шу зайлда олтмиш ёшимизга қадар айримиз… Бирданига, ҳеч кутилмаганда мен тиз чỹкаман, мен – эр, муҳаббатга муҳтожман! О, бу менинг хатоим, бу менинг ожизлигим эди!

Унга шавқ билан қарашим ҳам хато эди; ỹзимни тутишим лозим эди, чунки шавқим уни қỹрқувга соларди. Ахир мен ỹзимни тутиб ҳам олдим, оёқларини бошқа ỹпмадим. Ҳатто бирор марта бỹлсин унга.. эр эканлигимни шама қилмадим, бу ҳатто хаёлимга ҳам келмади. Мен фақат ибодат қилдим, ҳа, ибодатдан бошқасини ỹйламасдим. Ахир бутунлай гапирмаслик, сукут сақлаш ҳам мумкин эмасди! Гапларидан лаззат олишимни, унинг ỹзимга нисбатан чексиз, ҳа, чексиз билимдон ва етук эканини ҳам яширмадим. У қизариб кетди, ноқулай аҳволга тушиб, «ошириб юборяпсиз» деди. Ана шунда, мен аҳмоқ калла, ỹзимни тутолмай, эшик ортида писиб унинг олишувини, бокиралик билан маҳлуқ орасидаги олишувни тинглаганимни, болаларча оқкỹнгил бỹлган ҳолда ақли, зарофати шуъласи, менга беҳад лаззат бағишлаганини айтиб юбордим. У сесканиб, бутун вужуди титраб кетди, яна ошириб юборяпсиз демоқчи бỹлди-ю, бирдан чеҳрасига қайғу югурди, юзини қỹллари билан тỹсиб ҳỹнграб юборди… Мен яна ỹзимни тутолмадим, яна йиқилиб оёқларини ỹпа кетдим. Ỹтган сешанбадаги каби тутқаноқ билан якунланган бу воқеа кеча кечқурун содир бỹлди. Эрталаб эса…

Эрталаб!? Тентак, эрталаб бугун эди, бугун эртага эди, яқинда, яқинда эди…

Яхшилаб тинглаб, уқиб олинг: яқинда (кечаги жазавадан кейин) чойга ỹтирганимизда у ỹзининг хотиржамлиги билан мени лол қолдирди. Ҳа, шундай бỹлди. Мен эсам туни бỹйи кечаги воқеа туфайли қỹрқувдан типирчилаб чиққан эдим. Бирдан у менга яқинлашди, тиз чỹкди, қỹлларини қовуштириб (яқинда, яқинда-я!) ỹзининг жиноятчи эканини, буни яхши билишини, жинояти қиш бỹйи азоб берганини, азоб исканжасидан ҳали ҳам қутулмаганини… олижаноблигимни чексиз қадрлашини айтди: «вафодор хотинингиз бỹламан, сизни эъзозлайман..» Шунда мен сапчиб туриб уни телбаларча қучоқлаб олдим! Уни ỹпа кетдим, юзларидан, лабларидан ỹпдим, узоқ айрилиқдан кейин қайтган эр мисол ỹпдим. Шундан кейин нимага кетдим-а, икки соатгагина… хорижий паспортлар орқасидан… Э, худо, беш дақиқагина, беш дақиқа олдин қайтсам бỹлмасмиди? Дарвозамиз олдидаги оломон, уларнинг нигоҳлари… Э, худо!

Лукерьянинг айтишича (о, мен энди Лукерьяни сира қỹйиб юбормайман. У ҳаммасини билади, бутун қиш бỹйи у билан бирга бỹлган, энди менга ҳикоя қилиб беради!), мен уйдан чиққач, қайтишимга бор-йỹғи йигирма дақиқа қолганда хонамизга кирган, бойвуччадан ниманидир сỹрамоқчи бỹлган, нималиги эсимда йỹқ, кириб қараса-ки, унинг иконаси (ҳов ỹша, гаровга келтирган, Биби Марьям иконаси) нақшиндор қопламадан чиқарилган, стол устида турибди, бойвучча худди ҳозиргина сажда қилгандай… “Сизга нима бỹлди, бойвучча?” – «Ҳеч нима, Лукерья боравер.. Тỹхта Лукерья». Яқинлашиб ỹпибди.

-Бахтлимисиз, бойвучча? – деб сỹрабди. «Ҳа, Лукерья». – Аллақачонлар сиздан узр сỹрашлари керак эди… Худога шукр, ярашиб олдинглар. – «Яхши, Лукерья, бор, боравер Лукерья» — шундай деб жилмайибди, жуда ғалати жилмайибди. Шу даражада ғалати жилмайибдики, Лукерья ỹн дақиқадан сỹнг хабар олиш учун яна изига қайтибди. «У шундай дераза олдида, тирсаги билан деворга суяниб, бошини қỹлига қỹйиб, ỹйланиб турибди. Жуда қаттиқ ỹйга толганидан қỹшни хонага кирганимни, тикилиб қолганимни сезмади. Қарасам, жилмаяётганга ỹхшади, турган ҳолича ỹйлаб жилмайгандай бỹлди. Унга қараб туриб-туриб, орқамга ỹгирилиб, секин чиқдим. Энди ỹзимча ỹйга толгандим, дераза очилгани эшитилди. «Бойвучча, ҳали ҳавонинг заҳри бор, шамоллаб қолманг» дегани кириб, қарасам – у деразада турибди. Очиқ деразада бутун бỹйи-басти билан менга орқасини ỹгириб турибди. Қỹлида Биби Марьям. Юрагим узилиб тушди. Жон ҳолатда «Бойвучча, бойвучча!» деб қичқирдим. У овозимни эшитди, ỹгирилмоқчи эди, ỹгирилолмади, ташқарига қараб қадам қỹйди, Биби Марьямни кỹкрагига босиб, ỹзини деразадан ташлади».

Мен фақат бир нарсани яхши эслайман: дарвозадан ҳатлаб ỹтганимда у ҳали совуб улгурмаган эди. Муҳими – ҳамманинг кỹзи менда. Аввалига бақираётган эдилар, кейин бирдан жимиб қолдилар. Оломон икки томонга сурилиб йỹл очилди ва… уни Биби Марьямни қучоқлаган ҳолда кỹрдим. Ғира-шира эслайман, унга жимгина яқинлашдим, узоқ тикилдим, чекинаётган оломон ичидан менга нималардир дейишди. Лукерья шу ерда экан. Мен билан гаплашганмиш. Фақат мешчан ёдимда, у нуқул тошдаги қонни кỹрсатиб: «оғзидан бир ҳовуч қон чиқди, бир ҳовуч! Бир ҳовуч!» деб бақирарди. Мен, афтидан, қонга бармоғимни теккиздим, қонга буланган бармоғимга қарадим (бу эсимда), мешчан эса нуқул «бир ҳовуч, бир ҳовуч!» деб бақирди.

-Бир ҳовучинг нимаси! – деб қайнаб кетибман, бор кучим билан унга ташланибман.

О, ваҳшийлик, ваҳшийлик! Англашилмовчилик бу! Ножоизлик, ақлга тỹғри келмайдиган ҳол бу!

АТИГИ БЕШ ДАҚИҚАГИНА КЕЧИКДИМ

Нотỹғрими? Ҳақиқатга тỹғри келмайдими? Жоиз дейиш мумкин эмасми? Бу аёл нимани деб, нимага ỹлди?

О, ишонинг. Тушунаман, аммо унинг нима учун ỹлгани муҳим муаммо. У менинг муҳаббатимдан қỹрқди, қабул қилсамми, қилмасамми, деб ỹзидан-ỹзи жиддий сỹради, охир саволига жавоб тополмай, ỹлимни раво кỹрди. Биламан, биламан, бош қотиришнинг ҳожати йỹқ ваъдаларни керагидан ортиқча бериб юборди, ваъдага вафо қилолмаслигини билиб қỹрқди – бу равшан нарса. Бу ерда ниҳоятда мудҳиш бỹлган бир неча вазият бор. Ҳарҳолда “у нима учун ỹлди?” — деган саволга ỹрин бор. Бу савол бетиним тиқиллаяпти, айнан менинг миямда тиқиллаяпти. Агар у шу ҳолда қолишни истаганда, мен уни шу ҳолда қолдирардим. У эса бунга ишонмади, мана гап қаерда! Йỹқ, йỹқ алдаяпман, гап бу ерда эмас. Масала оддийроқ, мен билан ҳалол муносабатда бỹлиши керак эди; севадиган бỹлса бутун жону тани билан севиши лозим, баққолга инъом этиши мумкин бỹлган севги менга мутлақо керак эмасди. У баққолга лозим бỹлгани учун ҳам мени алдаб юришни истамади. У севги ниқоби остида ярим севги ёки чорак севги билан мени лақиллатишни хоҳламасди. Ҳаддан ташқари бокира эди, мана гап қаерда! Қалб кенглигини жорий этмоқчи эди, эсингиздами? Ғалати фикр…

У мени ҳурмат қилармиди? Буни ỹлардай билгим келяпти. Мендан нафратланармиди ёки йỹқми? Ỹйлашимча, нафратланмасди. Ғоят таажжубланарлиси шундаки, мендан нафратланармиди, деган савол бутун қиш бỹйи калламга келмабди. Мен унинг нафратидан холи эканимга сỹнгги дақиқагача, менга қатъий ажабланиш билан, айнан қатъий қарагунга қадар олий даражада ишонардим. Ана шунда мен унинг нафратланишини тушундим. Абадулабад, умрбод англадим! Оҳ, майли эди, бир умр нафратланса ҳам майли эди, мен учун тирик бỹлса, тирик юрса бас эди! Яқиндагина юрувди, гапирятувди. Қандай қилиб деразадан ташлади, сира ақлим бовар қилмаяпти. Ҳатто беш дақиқа олдин ҳам буни тасаввур эта олмасдим. Лукерьяни чақирдим. Энди уни сира қỹйиб юбормайман, сира! О, биз ҳали тил топишишимиз мумкин эди. Биз фақат қиш бỹйи даҳшатли равишда бегоналашиб қолдик, ахир яна яқинлашувимиз мумкин эди-ку? Яна меҳр нуқтасида учрашиб, янги ҳаёт бошлашимиз наҳот, наҳот мумкин эмасди? Мен олижанобман, у ҳам – учрашув нуқтамиз шундан иборат! Яна икки кунгина, кỹп эмас, чидаса, яна бир неча сỹз билан ҳаммасига тушуниб етарди.

Муҳими, бу ҳодиса – оддий, ёввойи, жоҳил ҳодиса ана шуниси алам қилади. Шундан дилим оғрийди! Беш дақиқа, бор йỹғи, бор йỹғи, беш дақиқа кечикдим! Беш дақиқа олдин келганимда ҳаммаси булут каби сузиб ỹтиб кетарди, бу иш кейин хаёлидан кỹтариларди. Ҳаммаси унинг тушуниб етиши билан якунланарди. Энди эса яна бỹш хоналар, яна ёлғизлигим… Ана соат капгири тиқиллаяпти, унга нима, раҳм, шафқат деган нарсани билмайди. Энди ҳеч ким йỹқ – ранжу аламим ҳам шу!

У хонадан бу хонага сарсари кезаман. Биламан, биламан, айтмай қỹяқолинг, тасодифдан, беш дақиқа кечикканимдан зорланишим сизга кулгили туюляпти. Аммо аён ҳақиқатни тан олгингиз келмаяпти. Ỹзингиз ỹйлаб кỹринг: у бошқалар каби ҳатто «ỹлимимда ҳеч кимни айбламанг», деган икки энлик хатча ҳам қолдирмабди. «У билан сен ёлғиз қолган эдинг, деразадан итариб юборгансан», деб ҳатто Лукерьяни сарсон қилишларини наҳот ỹйлаб кỹрмаган бỹлса! Агар ҳовлидаги тỹрт киши унинг деразада Биби Марьямни қучоқлаб турганини, сỹнг ỹзини ташлаганини кỹришмаганда, айбсиз бỹлишимизга қарамай, тоза саргардон қилишарди. Ахир одамларнинг туриши, ҳодисага гувоҳ бỹлгани ҳам тасодиф-ку! Йỹқ, буларнинг барчаси – лаҳза, ғайришуурий лаҳза. Ногаҳонийлик ва бежилов хаёл! Хỹш, икона қаршисида ибодат қилган бỹлса нима? Бу ỹлим олдида тавба қилди, деган гап эмас-ку! Ҳаммаси бир лаҳзагина давом этган. Балки қандайдир ỹн дақиқа ичида – деворга суяниб, бошини қỹлига қỹйганича жилмайган пайтида бир қарорга келгандир. Калласига шу хаёл урилгану боши айланиб, бу қарор қаршисида ỹзини тута олмаганми?

Хоҳ истанг, хоҳ истаманг, бу ерда қандайдир тушунмовчилик бор. Мен билан яшаши мумкин эди. Камқонлик бỹлса нима қипти? Камқонликдан, силласи қуриб ҳаётий қувватнинг тугаганидан дейсизми? Йỹқ, у қиши билан чарчади, мана гап қаерда…

Кечикдим!!!

Тобутда ётганда бунчалар хипча, бурни бунчалар сỹппайиб қолмаса! Киприклари камон ỹқлари каби ётибди. Йиқилиши ҳам беозоргина бỹлган – ҳеч ери синмаган, ёрилмаган. Фақат шу «бир ҳовуч қон». Яъни бир қошиқ дегани. Ич-ичидан қалққан. Ажиб фикр: кỹммаслик мумкин бỹлганда эди? Уни олиб кетишгач, унда… о, йỹқ, олиб кетиш мумкин эмас! О, ахир мен олиб кетишлари лозимлигини биламан, мен телба эмасман, алаҳсираётганим ҳам йỹқ, аксинча, ақлим ҳеч маҳал ҳозиргидай ойдинлашмаган. Мен бир нарсани ҳазм қила олмаяпман: яна уйда ҳеч ким қолмайдими, яна ҳайҳотдай бу хоналарда гаровга қỹйилган буюмлар билан ёлғиз яшайманми? Алаҳсираш, алаҳсираш, мана алаҳсираш қаерда! Мен унинг силласини қуритдим мана гап қаерда!

Энди қонунларингизни бошимга ураманми? Энди одатларингиз, таомилингиз, ҳаётингиз, давлатингиз, динингизни сариқ чақага олмайман. Майли, мени сизнинг ҳакамингиз сỹроқ қилсин, майли мени ỹша судга, очиқ судингизга бошлаб боринг, ҳеч нимани тан олмаслигимни ỹша ерда ҳам айтаман. Ҳакамингиз «Жим бỹлинг, офицер!» деб қичқиради. Мен эсам унга: «Мени қулоқ осишга мажбур этувчи қудратинг қани? Нима учун бу зим-зиё жаҳолат мен учун ҳамма нарсадан қадрли бỹлган нарсани мажақлади? Қонунларингиз менга нимага керак? Менга энди бегона булар!» деб бақираман. О, энди менга бари бир!

Ожиз, ожиз! Жонсиз у, эшитмайди! Сенга қандай жаннат яратиб берардим, билмайман. Жаннат қалбимда эди, чор атрофингни жаннат билан ỹрардим. Сен мени бари бир севмас эдинг, хỹш, нима қипти? Ҳаммаси ỹша ҳолда бỹларди, ỹша ҳолда қоларди. Дỹстга гапириб бергандай гапирардинг менга – бир-биримизнинг кỹзимизга тикилиб қувонардик, кулардик. Шундай яшардик. Бошқани севиб қолсангми? Майли, рози эдим! Сен у билан юриб кулардинг, мен бỹлсам кỹчанинг бу бетида туриб кузатардим… О, фақат бир мартагина кỹзини очса, ҳаммасига рози эдим! Бир лаҳза, фақат бир лаҳза (!) менга қараса эди, худди яқингинада олдимга келиб вафодор хотин бỹламан, деб қасам ичаётгандай бир қараса эди! О, бир қарашдаёқ ҳаммасини англар эди!

Жаҳолат! О, табиат! Ер юзидаги одамлар ёлғизлар – алам қиладигани шу! «Майдонда тирик жон борми?»- деб қичқиради, рус паҳлавони. Паҳлавон бỹлмасам-да, мен ҳам қичқираман – ҳеч ким жавоб бермайди. Қуёш одамга жон беради, дейдилар. Қуёш чиққанда унга бир қаранглар – ахир у ỹлик эмасми? Ҳамма нарса ỹлик, ҳамма ерда жонсиз мурдалар. Фақат одамлар, атрофларини сукут ỹраб олган – Ер шундан иборат. «Одамлар, бир-бирингизни севинг!» Буни ким айтган!? Кимнинг ỹгити? Соат капгири унсиз, нафратни қỹзғатадиган даражада тиқиллайди. Тун оғди – соат икки. Ботинкачалари каравоти олдида турибди, гỹё бекасини кутяпти. Йỹқ, жиддий айтяпман, эртага уни олиб кетишгач, мен нима қиламан?

1876

Изоҳлар:

*«Ёзувчи кундалиги» назарда тутилаётган бỹлса керак. Ф.М.Достоевский 1873-74 йилларда «Гражданин» журналига муҳаррирлик қилиб, ҳар ойда «кундалик»ларини эълон қила бошлаган. 1876-77 йилларда давом эттирган. «Маъсума»нинг ёзилиш вақти худди шу даврга тỹғри келади. (Тарж.)
*Ҳам оқлашим, ҳам қоралашим маъносида (лотинча)
*Инглизчасига (франц.)
*XIX аср инглиз файласуфи, утилитаризм тарафдори назарда тутилган бỹлса керак. (Тарж.)
*Ишқий учрашувга (франц.)

Тоҳир Малик таржимаси

Gap shundaki, bu hikoya ham, kundalik ham emas. Bundan bir necha soat ilgari ỹzini derazadan tashlab, joniga qasd qilgan juvonning eri qanday xolatdaligini tasavvur qilib kỹring: stol ustida xotinining jasadi. Esankiragan er hali xayolini yig’ib ololmagan. U «xayolini bir nuqtaga jamlash», sodir bỹlgan voqeaning ma’nosiga yetish uchun u xonadan bu xonaga sarsari yuradi. Qolaversa, vahima kasali, ỹzi bilan ỹzi gaplashish xastaligi hukm ỹtkaza boshlagan. Ỹzi bilan ỹzi gaplashib, gỹyo sodir bỹlgan hodisani bayon qilyapti, aslida esa voqeani ỹzi uchun oydinlashtiryapti.

Fyodor Dostoyevskiy
MAS’UMA

O, bu yorug’ olamdagi haqiqat naqadar dahshatli! Bu malak, bu ma’suma, bu osmon – mustabid edi, qalbimning chidab bỹlmas darajadagi shafqatsiz mustabidi, sitamgiri edi! Agar bularni aytmasam, ỹzimga-ỹzim tuhmat qilgan bỹlaman! Siz mening sevgimga ishonmayapsizmi? Shunday deb kim ayta oladi? O, bu shỹri-g’avg’o, taqdir va tabiatning istehzoga tỹla shỹri-g’avg’osi edi! Bizga qarg’ish tekkan, odamzotning hayoti (jumladan meniki ham) qarg’ish ostida qolgan.

Yozuvchidan:
Odatdagi «Kundalik»* ỹrniga bu safar qissa havola etayotganim uchun ỹquvchilardan uzr sỹrayman. O’tgan oy chindan ham asosan shu qissa bilan band bỹlganim sababli ỹquvchilar aybsitmay iltifot qilarlar degan umiddaman.

Endi hikoya haqida. Xayoliy deb ataganim bilan ỹzim uni oliy darajadagi hayotiy hikoya deb hisoblamayman. Ammo shu ỹrinda, ayniqsa, hikoya shaklida mavhumlik borki, buni avvaldan izohlashni lozim deb topdim.

Gap shundaki, bu hikoya ham, kundalik ham emas. Bundan bir necha soat ilgari ỹzini derazadan tashlab, joniga qasd qilgan juvonning eri qanday xolatdaligini tasavvur qilib kỹring: stol ustida xotinining jasadi. Esankiragan er hali xayolini yig’ib ololmagan. U «xayolini bir nuqtaga jamlash», sodir bỹlgan voqeaning ma’nosiga yetish uchun u xonadan bu xonaga sarsari yuradi. Qolaversa, vahima kasali, ỹzi bilan ỹzi gaplashish xastaligi hukm ỹtkaza boshlagan. Ỹzi bilan ỹzi gaplashib, gỹyo sodir bỹlgan hodisani bayon qilyapti, aslida esa voqeani ỹzi uchun oydinlashtiryapti. Gaplari, dastlab izchilday tuyulsa-da, bir necha yerda ham mantiq, ham tuyg’u jihatdan qarama-qarshi fikrlarni aytadi. Ỹzini oqlab, uni ayblaydi, aloqasiz bahonalarni rỹkach qilib, tushuntirishga kirishib ketganda yurak va fikr tỹmtoqligi, ayni choqda, bunga zid ỹlaroq tuyg’u chuqurligi ayon bỹladi. Asta-sekin voqeani ỹzi uchun «oydinlashtiradi» va «xayolini bir nuqtaga tỹplaydi. Uyg’ongan bir qator xotiralari uni oxir-oqibatda haqiqatga olib keladi: bu haqiqat uning ongi va qalbini shubhasiz yuksaklikka kỹtaradi. Hatto oxiriga borib hikoya ohangi boshlanishidagi betartiblikka nisbatan ancha ỹzgaradi. Haqiqat, hech bỹlmaganda shu bezorining ỹzi uchun yetarli darajada ravshan va aniq yuz ochadi.

Mavzu mana shu. Albatta, bir necha soat davom etadigan hikoya jarayonida uzuq-yuluqlik ham, oralatish ham, poyma-poylik ham uchraydi: dam u ỹziga-ỹzi gapiradi, dam gỹyo kỹrinmas tinglovchiga, qandaydir hakamga murojaat qiladi. Umuman hayotda hamisha shunday bỹladi. Agar uning gaplarini stenograf yashirincha eshitib, yozib olganda edi, men tavsiya etayotgan hikoyaga nisbatan tỹmtoqroq, g’adir-budurroq bayon yuzaga kelib, ruhiy tartib esa ỹsha-ỹsha qolishi mumkin edi. Stenograf yozib olgan (men esam qayta sayqal bergan) degan farazim hikoyaning mavhumligini, hayotiyligini tashkil etadi. Zero, bu hol san’atda ilgari ham uchragan: masalan Viktor Gyugo «Ỹlimga mahkum etilganning sỹnggi kuni» degan durdonasida qariyb shu usulni qỹllagan, garchi stenografni nazarda tutmagan bỹlsa-da, undan ham battarroq taxminga — ỹlimga mahkum etilgan odam faqat sỹnggi kunida emas, hatto sỹnggi soati, daqiqasida ham kundalik yoza oladi (va bunga vaqti yetarli) degan aql bovar qilmas farazga asoslangan. Agar bu mavhumlikka yỹl bermaganda edi, bu asar ham, u yozib qoldirgan asarlar ichidagi eng hayotiy, eng haqgỹy asarning ỹzi ham dunyoga kelmagan bỹlardi.

MEN KIMU U KIM EDI

…Hozircha u shu yerda, menga birmuncha osonroq, dam-badam kelib termulaman: ertaga olib ketishadi — yolg’iz qolaman – unda holim nima kechadi? U hozir katta xonada: ustiga movut qoplangan qarta ỹynaluvchi ikki stol birlashtirilib qỹyilgan – u shu stol ustida yotibdi, ertaga tobut keladi, oppoq yog’ochdan ishlangan, oppoq tobut: darvoqe gap bu haqda emas… Men u xonadan – bu xonaga yura-yura voqeani oydinlashtirmoqchiman. Olti soatdan beri oydinlashtiraman deyman-u, xayolimni bir nuqtaga tỹplay olmayman. Faqat yuraman, yuraman, yuraman… Voqea bunday bỹlgan. Men bir boshdan, tartib bilan (tartib!) aytib beray. Janoblar, men adabiyotchi emasman, buni ỹzingiz sezib turgandirsiz, shunday bỹlsa ham, fahmim yetganini aytib beraman. Meni iskanjaga olib turgan dahshat ham shunda – hamma narsaga fahmim yetadi!

Agar bilishni istasangiz, aniqrog’i, boshidan boshlaydigan bỹlsak, bu shunday gapki: ya’nikim, u “murabbiya uyga qatnab ham, boshqa yerga kỹchib borib ham dars bera oladi…” hokazo, hokazo mazmundagi xabarni «Golos»da e’lon qilish uchun yetarli mablag’ga muhtoj bỹlib, buyumlarini garovga qỹygani kelgan edi. Bu – voqeaning muqaddimasi: men uni avvaliga boshqalardan farqlamadim ham: boshqalar qatori keladi, ketadi. Keyinroq, farqlaydigan bỹldim. U ỹrtadan xiyol tikroq, oq-malla sochli, xipchagina edi: mening oldimda ỹng’aysizlanganidanmi, sal beỹxshov harakat qilardi (nazarimda u begonaga rỹpara kelganda hamisha shu holga tushardi: chunki agar garovchi emas, oddiy odam sifatida qaralsa u uchun, mening boshqalardan farqim yỹq edi). Pulni olardi-yu, shu zahotiyoq orqasiga ỹgirilib, jỹnab qolardi. Churq etib og’iz ochmasdi. Boshqalar kỹproq berishni talab qilib, talashadi, tortishadi, yalinadi… bu esa… yỹq, ovoz chiqarmaydi. Berganni oladi… Men chalg’ib ketyapman shekilli… Ha, meni eng avvalo uning buyumlari hayratga soldi: tilla suvi yugurtirilgan kumush zirak, taqib yurishga nomus qiladigan, almisoqdan qolgan medalьon, xullas, bir chaqaga qimmat buyumlar. Garovga qỹyayotgan narsalarini yarim tangadan oshiqqa baholamasligimni ỹzi ham biladi, ammo men kỹzlariga qarab, buyumlar u uchun bebaho ekanini sezardim. Zirak, medalьonlar ota-onasidan qolgan yodgorligini keyinroq bildim. Bir marta uni masxaralaganday bỹldim. Buni ỹzim ham kutmagan edim. Chunki, odatim bỹyicha, men mijozlarim oldida ỹzimni sipo tutaman: muloyimlik bilan, kam gapiraman, ammo jiddiylikni, qat’iyatni yỹqotmayman: «Qat’iyat, qat’iyat, qat’iyat!» — mening ish uslubim shunga asoslangan. Bir kuni tỹsatdan u quyon terisining yulib-yulqilgan eski qoldig’ini (ha, ha, aynan qoldig’ini) keltirishga jur’at qilganda ỹzimni tutolmay qandaydir achchiq gap aytvordim. Voh, otaginam! Ỹsha zahoti lov etib yonib ketdi. Kỹzlaridan – katta-katta ỹychan, kỹm-kỹk kỹzlaridan uchqunlar sachraganday bỹldi. Shunda ham bir og’iz sỹz aytmadi, «qoldig’i»ni oldi-yu, chiqdi-ketdi. Ana shunda men ilk bor boshqa mijozlarimdan farqlab, alohida kashf etdim va u haqda boshqacharoq, ha, aynan boshqacharoq fikrga keldim. Hatto ma’lum taassurot ham uyg’ondi menda – uning yoshligi, juda ham yoshligi, xuddi ỹn tỹrt yoshli qizaloqday ekani (holbuki, ỹsha damda u uch oyi kam ỹn oltida edi), taassurotim yaxlitligini tashkil etdi. Darvoqe, men bu haqda gapirmoqchi emasdim, taassurotim butunligi ham bundan emasdi. U ertasiga yana keldi. Keyin bilishimcha, u mana shu bir parcha teri bilan Dobronravovga ham, Mozerga ham yỹliqqan ekan: ular tilladan boshqa narsani garovga olishmaydi, shuning uchun bu qiz bilan gaplashib ham ỹtirishmabdi. Men esa undan hatto naqshin chig’anoq ham olib qolgan edim. Olishga olib qolib, keyin ỹzim hayratga tushgan edim: men – tilla va kumushdan bỹlak hech narsani garovga qabul qilmaydigan odam, uning almisoqdan qolgan naqshin chig’anog’iga pul beribman-a! Qiz haqidagi ikkinchi fikrim ỹshanda uyg’ongan, aniq esimda.

Bu safar u Mozernikida ishini bitirolmay, yana menga bosh egib kelgan edi. Havasga ishlangan mundshtugining kỹrinishi chakki bỹlmasa-da, tilla bilan muomala qiladigan bizday odamlarning ỹlchovida hech narsaga arzimasdi. Kechagi isyondan keyin yana kelgani uchun uni jiddiy qiyofada qarshiladim. Jiddiyligim – quruq niqob. Unga ikki sỹm uzatayotib, bir oz hayajon bilan gapirishdan ỹzimni tutolmadim: «Men faqat siz uchun shunday qilyapman. Mozer bunaqa narsani sira olmaydi». “Siz uchun” degan sỹz ma’lum ma’no anglatsin degan maqsadda alohida urg’u berdim. Shu gapdan keyin bir chimdim kulga aylandim. U esa… «siz uchun»ni men istagan ma’noda tushunib, yana lov etib yondi, lekin indamadi, kambag’allik nimalarga majbur qilmaydi — pulni qaytarib tashlamadi, oldi. Uning lov-lov yonishi!.. Men bir sỹz bilan igna sanchib olganimni sezdim. U chiqqach, tỹsatdan ỹzimni ỹzim savolga tutdim: nahot uning ustidan g’olib chiqishning bahosi ikki sỹmgina tursa? He-he-he! Aniq eslayman: bu savolni ikki qayta takrorladim: «Ikki sỹmmi? Ikki sỹmmi?» keyin kulimsirab savolga ỹzim istagan, kỹnglimni iyitadigan javob topdim. Juda yayrab ketgan edim ỹshanda. Ammo qabih niyatim yỹq edi: ỹylab bir maqsad bilan qarmoq tashlagandim: uni sinamoqchiydim, chunki xayolimda shu qizga tegishli ayrim fikrlar bexos ỹralashib yurardi. Bu u haqdagi uchinchi alohida fikrim edi.

…Xullas, hammasi ỹshandan boshlandi. Tabiiyki, men har tomonlama ỹylab, sỹrab-surishtirib, uning kelishini juda betoqatlik bilan kuta boshladim. Uning tez orada kelishini kỹnglim sezgan edi. U kelgach, beqiyos bir iltifot bilan baodob suhbatga berildim. Menga durustgina tarbiya berishgan, kerak mahalda muomalam bilan hamsuhbatimni rom qila olaman. Hm… ana shunda men uning nihoyatda mehribon va mỹ’min ekanini angladim. Mehribon va mỹ’min qizlar kỹp qarshilik kỹrsatolmaydilar, mayllarini butkul berib qỹymasalar-da, suhbatga chap berib ketolmaydilar: gapga xasis bỹlganlari bilan savolingizga qisqa-qisqa javob beradilar. Savol qancha kỹp bỹlsa, ỹzingizning shỹringiz – javob borgan sari qisqaraveradi. Shubhasizki, u ỹshanda menga bor gapni tushuntirmadi. «Golos» haqida ham boshqa masalalar haqida ham men keyinroq bildim. U sỹnggi umidda bor bud-shudini garovga qo’yib, gazetalarda qayta-qayta e’lon berardi, dastlab, tabiiyki, bir oz takabburlik bilan boshlagan edi: ya’niki, «murabbiya, boshqa yerga ketishi ham mumkin, shartlar xat orqali ma’lum qilinsin» keyin: «hamma narsaga roziman: ỹqitishga ham, nadimalikka ham, uy-rỹzg’orga qarashga ham, xastalarni boqishga ham kỹnaman, tikishni bilaman…» hokazo, hokazo. Bu yog’i ma’lum… Bu gaplar e’lonlarga birin-sirin qỹshilib, oxiri, pichoq suyakka taqalganda hatto «maoshsiz, faqat nom evaziga» ishlashga ham kỹndi. Shunda ham joy topolmadi! Shunda men uni sỹnggi marta sinamoqchi bỹldim: bugungi «Golos»ni olib e’lonni kỹrsatdim: «Hech kimi yỹq juvon, yosh bolali oilada murabbiyalik qilishi mumkin, keksaroq beva erkaknikida bỹlsa yana yaxshi. Rỹzg’or ishlarini yengillatishi mumkin».

— Mana kỹrdingizmi, e’lon ertalab chiqdi, kechgacha joy topadi. E’lonni shunaqa yozish kerak!

U yana lov etib yondi, kỹzlarida uchqun chaqnadi, shart ỹgirildi-da, chiqib ketdi. Bu ishi menga juda-juda yoqdi. Qolaversa, men endi qỹrqmasdim, niyatimga yetishimga amin edim: mundshtugi qỹldan ketgan. Uchinchi kuni rangi oqargan, sarosimaga tushgan holda keldi – uyida bir gap bỹlganini tushundim, darhaqiqat, bỹlgan ekan. Nima gapligini hozir aytaman, avval bashangligim bilan kỹzi oldida qanday qad rostlaganimni eslatay. Ha, birdan menda shunaqa niyat paydo bỹldi. Gap shundaki, u ikona olib keldi (jur’atni qarang!). Ha, eshiting! Eshiting! Ỹshanda boshlandi hammasi, men esa boyatdan beri chalg’iyapman. Garangsishimning boisi, men har bir mayda-chuydani, har bir chiziqchani eslamoqchiman. Xayolimni bir nuqtaga tỹplamoqchiman – eplolmayapman, bu chiziqchalar, chiziqchalar…

Bibi Marьyam ikonasi. Gỹdak kỹtargan Bibi Marьyam – uy tỹriga qỹyiladigan, qadimiy, naqshlari tilla suvi yugurtirilgan kumushdan ishlangan ikona – narxini olti sỹm atrofida baholash mumkin. Ikonaning qadrli ekanini bilib turibman, u Bibi Marьyam tasvirini zarhal naqshidan chiqarmay uzatdi. «Naqshinkor qoplamani chiqarib, Bibi Marьyam tasvirini olib ketavering, har holda ikona ikona-da…» — dedim.

— Ikonani olish mumkin emasmi?

— Gap mumkin yo mumkin emasligidamas, balki u ỹzingizga…

— Mayli, chiqaraqoling.

— Bilasizmi, men chiqarmayman. Hov anavi yerga, sanam qutisi yoniga qỹyib qỹyaman, — dedim bir oz ỹylagach, — boshqa ikonalar bilan jinchiroq yonida (dỹkonni ochishim bilan jinchiroqni yoqib qỹyish odatim bor) turadi. Ikonaning shu turishiga ỹn sỹm olasiz.

— Ỹn sỹm kerak emas. Besh sỹm yetadi. Men pulingizni tỹlab, albatta qaytarib olaman uni.

— Ỹn sỹm kerakmasmi? Ikona shunchaga arziydi, — dedim.

Bu gapdan keyin qizning yonganini sezdim. U gapirmadi. Men ichkariga kirib besh sỹm olib chiqdim.

— Siz hech kimdan nafratlanmang, men ham bu iskanjani tatib kỹrganman, ahvolim battarroq edi. Garovchi bỹlib qolishim… ỹsha azoblardan keyin…

— Ỹchingizni jamiyatdan olyapsizmi? A? – degan achchiq kesatiq bilan gapimni bỹldi. Istehzosida ham ma’sumalik bor edi (u meni boshqalardan farqlay olmas edi, shu sababli aytgan gapi zarracha aybli emasdi). «Ha! – deb ỹyladim, — yangicha yỹnalishdagi fe’ling bor ekan-ku, oxiri fosh qilding-ku!».

— Bilasizmi, — dedim ỹsha zahoti unga javoban yarim xazil, yarim sirli ohangda, — «Men yovuzlik maqsadida urug’ sochib, yaxshilik mevalarini yetishtiruvchilar bỹlagining bir zarrasiman».

U zỹr qiziqish bilan, hatto bolalarcha qiziqish bilan yalt etib menga qaradi.

— Tỹxtang… bu kimning fikri! Qayerdadir eshitganman.

— Boshingizni qotirmang. Mana shu gaplar bilan Mefistofelь Faustga ỹzini tanishtiradi. Faustni ỹqiganmisiz?

— Ỹqi… ỹqiganmanu, sal bee’tiborroq….

— Aniqrog’i, umuman ỹqimagansiz. Albatta ỹqish kerak. Lablaringizda yana istehzo kỹryapman. Sizdan iltimos, meni juda didsiz deb ỹylamang, garovchiligimni yashirish uchun ỹzimni Mefistofelday kỹrsatmoqchi emasman. Garovchi garovchiligicha qoladi. Bilamiz…

— Qiziq ekansiz… Bu gap xayolimga ham kelgani yỹq.

U “bilimdon ekaningizni kutmagan edim”, demoqchi edi, lekin aytmadi, aytmasa ham xayolidagini ỹqidim: men uning kỹnglini topgan edim.

— Har sohada ham, — ta’kidladim men, — yaxshilik qilish mumkin. Men ỹzimni nazarda tutayotganim yỹq, mening qỹlimdan ahmoqlikdan bỹlak ish kelmaydi, lekin…

— Albatta, hamma yerda yaxshilik qilish mumkin, — dedi u menga yashin tezligida nigohini tashlab. – Aynan hamma yerda, — deb yana ta’kidlab qỹydi.

O, esimda, har bir daqiqa esimda! Yana bir narsani qistirib ketishim kerak: bu yoshlar, bu dilbar yoshlar qanaqadir aqlli, g’alati fikr bilan sug’orilgan gapni aytmoqchi bỹlishsa birdaniga chehralari haddan tashqari samimiyat va soddalik nuriga tỹladi: «mana, men sizga aqlli va nodir fikrga tỹla gap aytdim» — yỹq, boshqalar kabi manmanlikdan paydo bỹlmaydi bu nur (aslo!), u aytganlarini behad qadrlaydi va unga ishonadi, avaylaydi, siz ham xuddi shunday avaylaysiz deb ỹylaydi. O, samimiylik! Mana shu bilan g’olib chiqishadi-da! Qizdagi samimiylik esa g’oyat yoqimli edi.

Yodimda, hech nimani unutganim yỹq! U chiqib ketgach, uzil-kesil hal qildim. Ỹsha kuniyoq u haqdagi qolgan ma’lumotlarni miridan-sirigacha bilishga kirishdim. Bilib oldim ham. Avvalgi ma’lumotlarni ularnikida xizmat qilgan, bir necha kun burun arzimas pulga sotib olganim Lukerьyadan eshitgan edim. Yangi ma’lum bỹlgan sirlar shu qadar dahshatli ediki, bu ahvolda qanday qilib kulish mumkinligiga, ỹzi dahshatli bir ahvolda bỹlaturib qanday qilib Mefistofelь sỹzlariga qiziqishi mumkinligiga hali-hali aqlim bovar qilmaydi. Yoshlikning qudratimi bu! Men u haqda aynan shularni ham g’urur, ham shodlik bilan ỹyladim, chunki bu yerda yana olijanoblik ham bor-da: ỹzi halokat chohida turgani holda, Gyotening buyuk sỹzlaridan kỹzlarida nur porlayapti. Yoshlikda bir tomchi bỹlsa-da, bizdan teskari tomonga og’ib tursa-da, olijanoblik bor. Men uni, faqat uni nazarda tutyapman. Eng muhimi ỹshanda qudratimga mutlaqo ishonib, unga ỹzimniki, sifatida qaradim. Mutlaqo ishongan onlaringizda bu fikr shahvoniy ma’no kasb etarkan.

Menga nima bỹlyapti? Shunaqa ezmalik qilsam, fikrimni qachon bir nuqtaga tỹplayman? Tezroq, tezroq, e, xudoyim, axir gap boshqa yerda-ku!

SOVChILIK
Uning sir-asrorini bir sỹz bilan aytadigan bỹlsam: ota-onasi uch yil avval ỹlib ketib, betayin xolalari qỹlida qolgan ekan. Tỹg’rirog’i, ularni betayin deyish ozlik qiladi. Bir xolasi beva, biri-biridan kichik olti bolasi bilan qolgan, yana bir xolasi — qariqiz, qurumsoq, rasvo xotin. Ikkala xolasi ham rasvo. Qizning otasi chinovnik ỹtgan, mirzalardan bỹlgan, dvoryanlikka ỹzi erishgan odam ekan. Xullas, hammasi mening foydamga. Har holda men — yuqori tabaqa vakiliman, ajoyib polkning iste’fodagi shtabs-kapitaniman. Nasl-nasabim toza dvoryanlardan, birovga muhtojlik yerim yỹq, hokazo, hokazo… qilayotgan ishimga xolalari faqat e’tibor bilan qarashlari turgan gap. Xolalariga uch yil chỹrilik qilgan. Shunda ham imtihondan ỹta olgan, kundalik mehnat azobidan yulqinib chiqib, imtihondan ỹta olish — uning olijanoblikka, yuksaklikka intilishidan dalolat edi. Axir men nima uchun uylanmoqchi edim? E, ỹzim haqimdagi gaplarga tupuraman, bu haqda keyin.. gap bu yerda emas! Xolalarining bolalarini ỹqitgan, tikadiganlarini tikkan, oxir-oqibatda kirgina emas, shu nimjongina gavdasi bilan egilib, pol ham yuvgan. Shu azobi evaziga… xolalarining kaltagidan boshi chiqmagan. Kaltak bilan qanoatlanmagan marazlar uni sotishgacha borib yetishgan. Tfu! Iflos tafsilotlarni tushirib qoldiraman. Bularning hammasini keyinroq ỹzi menga aytib bergan. Uning ahvolini yil davomida qỹshni semiz baqqol, oddiy emas, ikki dỹkoni bor baqqol obdan kuzatgan. U avvalgi ikki xotinini ura-ura ỹldirib, endi uchinchisining ilinjida edi. Iflos kỹngli shu qizni tusabdi: “mỹmingina, kambag’allikda ỹsdi, yetimlarimning g’amini yeb uylanaman”… Chindan ham yetimchalari bor edi. Ellikni urib qỹygan bu baqqol qizga sovchi qỹyib, xolalari bilan til biriktira boshlagan. Qiz — dahshatda! Xuddi shu vaqtda “Golos”ga e’lon berish maqsadida menga yỹliqqan. Xolalariga yalinib-yolvorib, ỹylab kỹrish uchun jichcha vaqt berishni sỹradi. Jichcha vaqt berishdi, boshqa bir daqiqa ham qỹshishmadi. Quloq-miyasini yeb yuborishdi: “Ỹzimizga yegulik narsa yỹq, tekintamoqlardan bezormiz…” Men bularni bilardim. Ỹsha kuni ertalab qiz kelib-ketgandan keyin bir qarorda to’xtadim. Kechqurun baqqol yarim sỹmlik shirinlik olib ularnikiga kirdi: qiz u bilan birga ỹtirardi. Oshxonadan Lukerьyani chaqirtirib, qizning qulog’iga shipshit, zarur gapim bor, darvoza oldida kutaman, dedim. Qilgan ishimdan kỹnglim tỹldi. Umuman ỹsha kuni ỹzimdan -ỹzim behad mamnun edim.

Darvoza yonidayoq unga, Lukerьya orqali chaqirtirganimdan hayratga tushgan qizga maqsadimni tushuntirdim: uning rizoligi men uchun baxt ekanini aytdim. Ikkinchidan: bu harakatimdan, darvoza yonida turgan “hamma gapdan boxabar” odamning dangal taklif qilishidan hayron bỹlmasligini sỹradim. Aldamayotgan edim chindan ham dangalchi edim. He, tupurdim! Men faqat tarbiya kỹrgan odamning sipoligi bilan emas, eng muhimi — yangicha ohangda gapirdim. Nima, buni tan olish gunohmi? Men ỹzimni-ỹzim ayblamoqchiman, ayblayapman ham. Men barchasiga pro va contra* aytishim kerak, aytaman ham. Men bu damni, keyinchalik ham rohat bilan eslar edim, garchi tentaklik bỹlsa ham, birinchidan, aytarli iqtidorga ega emasligimni, hatto, xushfe’llikdan uzoqligimni, bir chaqaga qimmat xudbin (Bu ibora aniq esimda: kela-kelguncha ỹylab topib, kỹnglim xotirjam bỹlgan edi), ekanimni va boshqa masalalarda anchagina kỹngilsizliklarga sabab bỹlishim mumkinligini hech qanday hijolatsiz, taraddudsiz, dangaliga aytdim. Bularning bari ỹzingizga ma’lum alfozda – alohida bir mag’rurlik bilan aytildi. Albatta, kamchiliklarimni olijanoblik ila ma’lum qilgach, «bularning ỹrniga mana bu, mana bu yaxshiliklar ham bor», deb fazilatlarimni bayon qilishga tushmadim – bunga farosatim yetardi. U damda men uning nihoyatda qỹrqayotganini kỹrib turardim. Kỹrib-bilib turib, hech nimani yumshatmadim, aksincha, battar kuchaytirdim: qorni tỹq bỹlishini, xilma-xil liboslar, teatr ziyofatlarga esa yỹl yỹqligi, oradan vaqt ỹtib maqsadimga erishgach, balki bular ham amalga oshishi mumkinligini ochiq aytdim. Gaplarimdagi qat’iy ohang meni ỹziga maftun etardi. Shu ishga qỹl urgan ekanman, ya’ni garovchilikni bỹynimga olgan ekanman, bir maqsadim borligini, bir sharoit majbur qilayotganini sỹz orasida qistirib ỹtdim. Shunday deyishga haqqim bor edi: chindanam bir maqsad, ma’lum bir sharoit tufayli edi bu yumushim. Tỹxtang, janoblar, men umrim bỹyi bu yumushdan nafratlanganman, nafsilamrini aytganda, ỹz-ỹziga sirli iboralar bilan bayon qilish kulgili tuyulsa-da, «jamiyatdan ỹch olishim» chin edi, chin edi, chin edi! Shu bois uning ertalabki «ỹch olish»im haqidagi qochirimi ỹrinsiz edi. Ya’ni, bilasizmi, agar men unga tỹg’ridan-tỹg’ri «Ha, jamiyatdan ỹch olyapman» desam, xaxolab yuborardi, umuman bu javobim kulgili chiqardi. Boshqa yoqqa ishora qilib, sirli ibora bilan tasavvurni ỹg’irlash mumkin ekan. Undan tashqari, bu paytda men hech nimadan qỹrqmas edim: semiz baqqolga nisbatan ỹlsam ỹligim ortiqligini, darvoza oldiga xaloskor sifatida kelganimni yaxshi bilardim. Buni tushunardim. O, qabihlikni odam a’lo darajada tushunadi! Bu qabihlik edimi? Qanday hukm chiqarish kerak? Axir ỹsha paytdayoq uni sevmas edimmi?

Tỹxtang: himmat haqida shubhasiz yarim og’iz ham gap aytmovdim: aksincha, o, aksincha: «Marhamat nuriga siz emas, men yỹg’rilaman» — ỹzimni tutolmay, bularni sỹz bilan ifodalagan edim, yuzining bir uchib tushganiga qaraganda, gapim telbanamo chiqqan edi. Xullas kalom, uzil-kesil g’alaba qozondim. Tỹxtang, bu iflosliklarni eslayotgan ekanman, sỹnggi tỹng’izligimni ham yodga olay: men uning rỹparasida turardim, boshimda esa xayollar g’uvillaydi: bỹying baland, kelishgan erkaksan, odoblisan va nihoyat, maqtanishdan tashqari, bib-binoyisan. Kallam shu gaplar bilan band edi. Lekin… lekin xỹp deyishdan oldin, shu yerda, darvoza yonida uzoq ỹyga tolganini unutmasligim kerak. Shu qadar kỹp, shu qadar kỹp ỹyladiki, toqatim toq bỹlib «Xỹsh?» deb yuborishdan ỹzimni tutolmadim. Shunchaki, «xỹsh!» emas, kiborlarcha «Xo-osh, nima deysiz?» deb sỹradim.

— Shoshirmang, ỹylab olay…

Chehrasi shu qadar jiddiy edi-ki, ỹylarini ỹqib olishim hech gap emasdi! Ammo men unday qilmadim – kỹnglim ranjidi: «Nahotki men bilan baqqolni solishtirib, tanlasa», deb ỹyladim. O, men unda tushunmas edim! Hech narsani, hech narsani tushunmasdim! Yodimda, ketayotganimda Lukerьya meni yỹlda tỹxtatdi. «Oyimtillaga uylanayotganingiz uchun xudo sizdan marhamatini ayamaydi, janob, faqat unga himmat qilayotganingizni ayta kỹrmang, u judayam mag’rur qiz» dedi shosha-pisha.

Mag’rur emish! Ỹzim ham mag’rurlarni yoqtiraman. Mag’rurlik qachon yarashadi?.. boshqalarga nisbatan qudratliroq ekaningni bilib turganing-da tỹg’rimi? O, pastkash, besỹnaqay odam! O, men qanday mamnun edim. Ỹsha darvoza yonida meni hayron qoldirib, uzoq ỹyga botib turganda, xayoliga mana bu fikr kelishi mumkinmidi: «Hamonki baxtsizlik u yerda ham, bu yerda ham bor ekan, eng yomonini tanlaganim ma’qul emasmi? Semiz baqqolni tanlasam, mast holda tezroq urib ỹldirib, meni bu azoblardan biratỹla qutqargani durust emasmi!» Xỹsh? Nima deb ỹylaysiz, shu fikr xayoliga kelishi mumkinmidi?

Ha, hozir ham tushunmayman, hech nimani tushunmayman. Hozirgina ikki baxtsizlikdan eng yomonini, ya’ni baqqolni tanlashi haqidagi xayolga borishi mumkinligini aytdim. Ỹsha paytda u uchun yomonrog’i kim edi – menmi yo baqqol? Savdogarlarmi yo Gyotedan misol keltirib gapiradigan garovchimi? Shu ham savolmish! Savolga balo bormi? Nimaga tushunmaysan: javob stol ustida yotibdi-ku! Savoling nimasi? Tupurish kerak menga! Hozirgi gap mutlaqo menda emas. Darvoqe, gap mendami, mendamasmi, nima ahamiyati bor endi. Mana shuni fahmlab ololmayapman. Undan kỹra uxlaganim ma’qul. Boshim og’riyapti.

ODAMLAR ORASIDAGI ỸZIM HAM IShONMAYDIGAN OLIJANOB
Uxlolmadim. Uxlash qayoqda, boshim lỹqillaydi. Bularning hammasini, iflosliklarning barchasini anglab yetgim keladi. O, nopoklik! O, men uni qanday botqoqdan chiqarib oldim! Axir buni tushunishi, iltifotimni qadrlashi lozim edi-ku! Menga turli xayollar, aytaylik, ỹzimning qirq birda ekanim, uning endi ỹn oltiga tỹlgani haqidagi xayol juda yoqardi. Mana shunga maftun edim, tengsizlik hissi shirin edi, oh, juda shirin edi.

Men, misol uchun tỹyni a Langlaise* faqat ikkalamiz va yana ikki guvoh ishtirokida (guvohlarning biri shubhasiz Lukerьya bỹlardi) qilib, ỹsha zahoti vagonga ỹtirib Moskvagami (aytmoqchi, voqea ỹsha yerda bỹlgan), biron mehmonxonagami jỹnash niyatida edim. U qarshilik bildirdi, ruxsat bermadi va men xolalari huzuriga qiz uzatuvchi qarindoshlar huzuriga borganday iltifot bilan bordim. Yon bosdim unga, xolalarining izzatini ham joyiga qỹydim. Men yana bu mahluqlarga yuz sỹmdan pul berdim, ustiga yana va’da qildim, shubhasiz, bu pastkashlikdan ozor chekmasin deb, unga lom-mim demadim. Pulni olgach, xolalari ipakdek eshilib qolishdi. Sep haqida tortishuv bỹldi: uning hech vaqosi yỹq edi, ỹzi ham hech nimani xohlamasdi. Men unga hech nimang kerakmas, deb ishontirdim, sepni ham bỹynimga oldim, mendan boshqa yana kim sep qilardi? Keling, ỹzim haqimdagi gaplarga tupuraylik. Ba’zi g’oyalarim bilan uni ỹsha damning ỹzida tanishtirishga ulgurdim, hech bỹlmaganda umumiy jihatlaridan boxabar bỹlsin, dedim. Balki shoshqaloqlik qilgandirman? Eng muhimi, ỹzini tutishga qanchalik urinmasin, u avval boshidanoq, bag’rimga muhabbat bilan otilib kirdi, kechalari qaytganimda kutib olib, hayajon bilan, shivirlab (ajib, bokira shivir bilan) gỹdakligini, bolaligini, uylarini, ota-onasini gapirib berardi. Ammo men bu zavq otashini sovuq suv qỹyib sovutardim. Mening g’oyam shundan iborat edi. Uning hayajonlariga men sukut bilan javob qaytarardim, albatta, bu onda xayrixohligimni yashirmasdim… shunga qaramay, u ikkimizning tamoman boshqa-boshqa ekanimizni, mening turgan-bitganim jumboq ekanini tez fahmlab yetdi. Men eng muhimi, shu jumboqqa zỹr berdim. Balki shu jumboqni yechish uchun ham men bu tentaklikni kashf qilgan edim! Dastavval qattiqqỹllik – ostona hatlash bilan shu qattiqqỹllikni tatidi. Xullas, ỹshanda mamnun yurgan holda ỹzimga xos tartib turlarini yaratdim. O, bu tartib hech bir zỹriqishsiz, ỹz-ỹzidan yaraldi. Boshqacha bỹlishi mumkin emasdi, men bu tartib tỹrini shafqatsiz sharoit talabiga kỹra yaratdim, axir ỹzimni chỹqitib qỹyolmasdim-ku. Tartib haqiqatga zid emasmi. Yỹq, siz oxirigacha eshiting, odamga gunoh ortishdan oldin, sababini bilish kerak… Eshiting!

Nima deb boshlasam ekan, tushuntirish juda og’ir. Ỹzingni oqlashni boshlasang – tushuntirish og’ir kechadi. Bilasizmi, yoshlar kỹp narsadan, masalan puldan ham nafratlanadi, men esa, pulga mukkamdan ketgan edim. Pul ustiga ỹligimni tashlaganim sayin – u nafasini ichiga yutaverdi. Katta kỹzlarini jovdiratib qarab, tinglab, oqibatda jim qolaverdi. Yoshlar olijanoblar, aniqrog’i yaxshi yoshlar ham olijanob, ham shiddatkor, shundanmi, sabr-toqatsiz, sal narsaga lov etib yonishadi-yu, nafratlarini yashirisholmaydi. Men esa kenglikni istardim, kenglik urug’ini uning yuragiga sepmoqchi edim, ta’bir joiz bỹlsa, yurak kỹzi bilan kengroq qarashga ỹrgatmoqchiydim. Tuban bir misol keltiray: xỹsh, men qanday qilib bunday fe’l-atvorli odamga garov xazinamni tushuntira olardim? Shubhasizki, agar tỹg’ridan-tỹg’ri bu haqda gap boshlasam, shug’ullanayotgan yumushim uchun uzr sỹraganday bỹlardim. Shuning uchun ỹzimni mag’rur tutdim, qariyb sukut bilan gapirdim. Sukut bilan gapirishga suyagim yỹq mening, butun umrim sukut bilan gapirishda ỹtdi, boshimga tushgan mudhish savdolarni ham sukut bilan yengdim. O, axir men qanday baxtsizliklarni boshimdan kechirmadim! Meni kỹkragimdan itarib, xuddi keraksiz matohday itqitib tashlashgan edi, unutib yuborishgan edi, buni hech kim, hech kim bilmaydi! Kutilmaganda bu ỹn olti yoshli «oyimtilla» razil odamlar tilidan men haqimdagi yaramas gaplarni eshitib, hamma narsadan xabar topdim, deb ỹylabdi, ezguliklar odamning faqat kỹkragidagina qolganini esa fahmlamabdi. Men esa sukutni saqlayverdim, ayniqsa, u bilan birga bỹlganimda tilim tish hatlamasdi. Kechagi kunga qadar shunday davom etdi. Nima uchun «Ichimdagini top», deb sukut saqladim? Mag’rurligim tufayli. Men bu odam tỹg’risidagi bor haqiqatni, uning kỹnglidagi yashirin ezguliklarni ỹzi, tuban odamlar hikoyasi orqali emas, balki ỹzi anglab yetishini istardim. Uyimga boshlab kelar ekanman, men undan tỹla hurmat, e’tibor kutgan edim. Men uning boshimdan kechirgan azoblarim evaziga tiz chỹkib ibodat qilishini xohlagan edim – shunga arzirdim. O, men hamisha mag’rur bỹlganman, hech qachon ỹrtamiyonaga toqat qilmaganman, yo hammasiga erishishni yo hammasidan biratỹla voz kechishni istaganman. Yarimta baxtga toqat qilolmaganim, yaxlit, butuniga intilganim sababli ham «ỹzing bilib ol va qadrimga yet» qabilida ish tutishga majbur edim. Axir, ỹzingiz ỹylab kỹring, agar men unga tushuntirishni, aytib turishni boshlasam, yaltoqlansam, hurmat qilishini sỹrasam – gadodan nima farqim qoladi?.. Darvoqe… darvoqe… nima uchun men bularni gapirayotibman?

Tentaklik, tentaklik, tentaklik va yana tentaklik! Ỹshanda men unga yoshlarning olijanobligi juda gỹzal, ammo bir chaqaga arzimasligini ikki og’iz sỹz bilan ochiq va shafqatsizlarcha (shafqatsizligimni ta’kidlagim keladi) tushuntirdim. Nima uchun bir chaqaga qimmat? Shuning uchunki, yoshlarga hammasi osonday tuyuladi, olijanobliklari, yengil qỹlga kiritilgan, ya’ni xali achchiq-chuchugini tatimay turib, hayotdan olgan dastlabki taassurotlari asosida yuzaga kelgan; vaqti kelib, mehnat iskanjasiga tushishgach, ahvollarini bir kỹramiz. Arzon olijanoblik hamisha yengiltak bỹladi. Hatto hayotini ham arzon-garovga berishi mumkin – chunki qoni qaynab, kuchi oshib-toshib yotibdi, kỹngli gỹzallikka jon-jahdi bilan intiladi. Qani, og’ir va sokin, jarangsiz, hashamsiz, g’iybatlarga tỹla, zarracha shuhrat keltirmaydigan, ammo qurbonlik talab etuvchi olijanoblik jasoratini olaylik-chi. Xỹsh, bu jasoratni tatib kỹring-chi, yỹq-yỹq, rad etasiz . “Er yuzidagi barchadan nomusliroq bỹlganingiz holda jamoatga ablah sifatida kỹrsatilgan yorug’ yuzli odam, qayerdasiz?” — deyishga haqlimanmi? Ha! Chunki men bu jasoratni bir umr kỹtarib ỹtyapman. U avvaliga men bilan astoydil bahslashdi, keyin jim bỹla boshladi, oxiri nafasini yutdi, kỹzlarini dahshat bilan ochib tingladi. Kỹzlari katta-katta edi… Shu asnoda men… men uning kỹzlarida sokin, yoqimsiz, ishonchsiz bir kulgini kỹrdim. Ana shu kulgisi bilan men uni uyga olib kirdim. Tỹg’rirog’i, uning boshqa boradigan joyi yỹq edi…

NUQUL REJALAR, REJALAR
Ỹshanda kim birinchi bỹlib boshladi?

Hech kim. Birinchi qadamdanoq ỹzi boshlandi. Men uni qattiqqỹllik bilan uyga yetaklab kirdim, devdim, ammo qattiqqỹllikni ilk odimdayoq ỹzim yumshatdim, qalliqlik chog’idayoq, garovga buyum olib qolib, pul berish bilan shug’ullanishi tushuntirilgan, u esa indamagan edi (Buni eslab qoling). Eng qizig’i, bu ishga astoydil kirishuvdi. Albatta, uy, jihozlar ỹsha-ỹsha edi. Uyim ikki xonali: biri katta zal, ozgina qisminigina kassa egallagan: ikkinchisi ham keng-mỹl, yotar-turar joyimiz shu yerda. Jihozlarimning mazasi yỹq, hatto xolalarinikidan ham xarobroq. Shamchiroqli ikonam zalda, kassa yonida: xonamdagi javonda (kaliti menda turadi) bir necha kitob va garovlarning shartlari: yana tỹshak, stol, stullar… Yemoq-ichmog’imiz uchun Lukerьya uchovimizga, men uni og’dirib olgan edim, kunda kỹpi bilan bir sỹm ajratajagimni aytib, «Uch yilda ỹttiz ming jamg’arishim kerak, tejab-tergashga majburman», deb tushuntirgandim. U qarshilik bildirmagan edi, shunda ham men kunlik harajatni kỹpaytirib, bir sỹmu ỹttiz tiyin deb belgiladim. Buning yoniga teatr kỹshildi. Qalliqlik davrida teatr degan gap yỹq degan edim, biroq qarorimni ỹzgartirib, oyda bir marta boradigan, borganda ham yumshoq ỹrindiqlardan joy oladigan bỹldim. Uch marta birga bordik, «Muhabbat izidan quvish», nazarimda yana – «Sayroqi qushlar»ni kỹrdik shekilli (o, tupurish kerak bunga, tupurish!) jimgina borib, jimgina qaytardik. Nima uchun, nima uchun ilk qadamimizdayoq sukutni ravo kỹrdik. Axir dastlab oramizda nizo bỹlmagandi-ku? Sukut nimasi edi! Esimda, u menga tez-tez kỹz qiri bilan qarab qỹyardi, men uni sezardim, seza turib battar sukutga berilardim. Tỹg’ri, sukutga u emas, men jon-jahdim bilan yopishdim. U bir-ikki marta ỹzini tutolmay quchoqlashga tashlanganda ham sovuq muomalamni ỹzgartirmadim. Chunki unda uyg’ongan tỹlqin dardchil, jazavali edi: menga esa uning astoydil e’zozidan kelib chiqadigan chinakam baxt lozim edi. Men haq edim: har bir tỹlqindan keyin ertasigayoq orada nizo chiqardi.

Tỹg’rirog’i buni nizo deyish ham qiyin. Chunki janjalimiz ham sukutda ỹtardi – uning qarashlarida borgan sayin «Isyon va mustaqillik»ka moyillik kuchayardi, ammo qarashlarini amalga oshirishga ojiz edi. Ha, bu ma’suma chehra kundan-kunga dag’allashardi. Ishonsangiz, ishonmasangiz, u mendan jirkana boshlardi – men buni yaqqol his qilib turardim. Ba’zan ichki tỹlqinlarini jilovlay olmay ỹzidan ketishiga shubha yỹq edi. Misol uchun aytsam, kechagina pol yuvishdan boshi chiqmagan oyimtilla nochorlik botqog’idan qutulib, bugun kambag’alligimdan burnini jiyiradigan bỹlib qoldi! Turish-turmushimiz pokiza, kerak joyda hashamga ham ỹrin bor, aytmoqchimanki, mening uyimda qashshoqlik emas, tejamkorlik xukmron edi. Men ilgarilari ham erning sarishtaligi xotinning kỹnglini band etadi deb hisoblar edim. U qashshoqligimni la’natlamas, balki tejamkorligimni baxillik hisoblab, «aniq maqsadi borligini, qat’iy irodasini kỹrsatmoqchi», deb mendan nafratlanardi. Teatrdan kutilmaganda ỹzi voz kechdi. Mazaxli chimirilishlari beshbattar kỹpaydi… Men esa sukutni kuchaytirdim, sukutga zỹr berdim.

Axir ỹzimni oqlamayman-ku! Bu yerda eng muhimi qarz kassasi. Iltifot qiling: men ayolning, ayniqsa ỹn olti yoshida, erkakka butunlay bỹysunmasligi mumkin emasligini bilardim. Ayollarda originallik yỹq – bu isbot talab etmaydigan haqiqat, hatto hozir ham bu men uchun isbotsiz haqiqat! Zalda yotgan bỹlsa nima qilibdi: haqiqatni haqiqat deyish kerak, bu yerda Millь* ham ojiz. Sevuchi ayol esa, o, sevuchi ayol esa, kỹngli maylini olgan kimsaning barcha kamchiliklarini, hatto yovuzliklarini ilohiylashtiradi.

Ỹsha kimsa yovuzliklarini yuvish uchun arzirli bahona topa olmaydi. Ammo sevuchi ayol unga fatvo topib beradi. Bu oliyhimmatlik, ammo originallik emas. Ayolni faqat nooriginallik badnom etadi. Qaytarsam nima bỹlibdi, stol ustini nimaga imlab kỹrsatyapsiz? Stol ustidagi original demoqchimisiz? O-o?..

Bilib qỹying: uning muhabbatiga ỹshanda amin edim. Axir bỹynimga osilib olgan edi-ku. Demak, sevardi, aniqrog’i sevishni istardi. Ha, shunday edi: sevishni istardi, muhabbatini izlardi. Eng muhimi shundaki, bu yerda u fatvo topib berishi lozim bỹlgan yovuzlikning ỹzi yỹq edi. Garovchiligimni aytyapsizmi? Buni hamma gapiradi. Garovchi bỹlsam nima! Olijanoblarning olijanobi shu ishni ỹziga lozim kỹrgan ekan, demak sababi bor. Bilasizmi, janoblar, g’oyalar bor… Ya’ni bilasizmi, agar ỹzga g’oya aytilsa, sỹz bilan ifoda qilinsa juda ahmoqona chiqadi. Ỹzimdan-ỹzim uyalib ketaman. Nimaga? Hech nimaga. Chunki biz yaramas odamlarmiz, haqiqatga chidolmaymiz, agar gapimni yolg’on desangiz, bilmadim, qanday odam ekanmiz. Men hozir «olijanoblarning olijanobi» dedim. Kulgilimi, lekin gapning chini shu! Axir bu haqiqat, ya’ni hakiqatlar ichra eng oliy haqiqat-ku! Men bu kassani ochish, ỹzimni-ỹzim ta’minlash istagiga tỹla haqli edim: «Siz meni chetga surib chiqardingiz, siz odamlar, ha, siz meni jirkanch sukutingiz bilan oralaringizdan haydadingiz. Siz tomonga ehtiros va shiddat bilan intilishimga javoban bir umrga ranj-alam qaytardingiz. Shunday ekan, endi men qalin devordan tỹsiq qilib olishga, ỹsha ỹttiz mingni tỹplab, Qrimdanmi, janubiy sohildanmi yer-mulk sotib olib, umrimning qolgan qismini tog’larda, uzumzorlarda, eng muhimi – sizlardan uzoqroqda, ammo sizlarga kek saqlamasdan, kỹnglimdagi oliy maqsadim bilan, yurakdan sevuchi ayolim bilan, xudo bersa oilam bilan, yon qỹshnilardan yordamimni ayamasdan yashashga tỹla haqqim bor». Yaxshi hamki bu gaplarni endi ovoz chiqarib ỹzimga-ỹzim aytyapman, agar ilgariroq uning qulog’iga quyganimdami, bundan bema’niroq ish bỹlmasdi. Mening mag’rurona sukutim ham, jimgina ỹtirishlarimiz ham aynan shundan. Axir u tushuna olarmidi? Ỹn olti yosh – yoshlikning birinchi pog’onasi – u mening vaj-karsonlarimni, azob-uqubatlarimni anglashga qodir emasdi. Tỹg’rilik, hayotni bilmaslik, bolalarcha arzon imon, «gỹzal qalblar» xususidagi kỹr-kỹrona tushuncha, eng muhimi garov kassasi (Holbuki mijozlarimga nisbatan yovuzlik qilmas edim! Me’yoridan oshiqcha olib qolmasligimni ỹzi yaxshi bilardi, kỹrgan edi!) uni haqiqatga olib boruvchi yỹllarni taqa-taq berkitib tashlagan edi. O, bu yorug’ olamdagi haqiqat naqadar dahshatli! Bu malak, bu ma’suma, bu osmon – mustabid edi, qalbimning chidab bỹlmas darajadagi shafqatsiz mustabidi, sitamgiri edi! Agar bularni aytmasam, ỹzimga-ỹzim tuhmat qilgan bỹlaman! Siz mening sevgimga ishonmayapsizmi? Shunday deb kim ayta oladi? O, bu shỹri-g’avg’o, taqdir va tabiatning istehzoga tỹla shỹri-g’avg’osi edi! Bizga qarg’ish tekkan, odamzotning hayoti (jumladan meniki ham) qarg’ish ostida qolgan. Men qayerdadir yanglishganimni tushunib turibman-ku! Qayerdadir mỹljalni tỹg’ri ololmadim. Hammasi aniq-ravshan edi, rejalarim ham osmon kabi pokiza edi: «Qattiqqỹl va mag’rur, birovning ruhiy taskiniga muhtojlik yỹq, sukut bilan azob chekish». Shunday edi, aldamadim, sira aldamadim! Bunga keyinroq ỹzi guvoh bỹladi, buning olijanoblikdan ekanini ỹzi kỹradi (ammo, sezolmadi), qachondir bilsa, olijanobligimni ỹn chandon oshirib baholaydi va qỹllarini kỹksiga qỹyib xudoning zorini qiladi». Rejam shu edi. Lekin men bu yerda nimanidir unutdim yoki nimanidir tushirib qoldirdim. Nimanidir amalga oshirolmadim. Bas, yetar bas! Endi kimdan uzr sỹrayman? Tamom bỹldi, tamom bỹldi – tan olish kerak. E, odam, qaddingni tut, yerparchin bỹlma! Aybdor sen emassan.

— Xỹp, yaxshi, men rost gapni aytaman. Haqiqat bilan yuzma-yuz bỹlishdan chỹchimayman: U aybdor edi, aybdor U edi!..

MAЪSUMANING G’ALAYoNI
Oramizdagi nizo bunday boshlandi: hech kutilmaganda u pulni ỹz xohishiga kỹra beradigan, buyumlarni me’yoridan ortiq baholaydigan bỹldi, bu ham yetmagandek, men bilan ikki marta bahslashdi. Yon bosmadim. Shu paytda oyog’imiz ostidan kapitanning bevasi chiqib qoldi.

Beva kampir medalьonni, ya’ni marhum erining sovg’asi, demak, qadrli yodgorlikni olib keldi. Ỹttiz sỹm berdim. Ming’irlab, arz-dod qilib, buyumni asrashimizni iltimos qildi – asramay nima qilardik. Xullas, besh kundan keyin yana paydo bỹlib, sakkiz sỹmga ham arzimaydigan bilakuzukka almashtirib berishni sỹradi. Men shubhasiz, rad etdim. Ỹshanda bu ayyor kampir xotinimning kỹzida mehr kỹrganmi, harholda men yỹg’imda kelib, muddaosiga yetdi – u medalьonni bilakuzukka almashtirib beribdi.

Bundan xabar topishim bilan qisqa, ammo qat’iy, jỹyali gapimni aytdim. U tỹshak ustida yerga tikilgancha ỹtirar, ỹng oyog’ining uchini likillatib, gilamchani urib-urib qỹyardi (bu uning ma’nodor ishorasi) lablarida istehzo qotgan edi. Shunda men, ovozimni mutlaqo kỹtarmasdan, pul meniki ekanini, hayotga ỹz kỹzlarim bilan boqishga haqqim borligini, uni uyga taklif qilganimda, hech narsani yashirmaganimni xotirjam bir alfozda eslatdim.

U esa birdan sapchib turdi, a’zoyi badani titradi, keyin – nima deb ỹylaysiz – depsina boshladi: shu turishi vahshiylikning ỹzi edi, tutqanoq edi, tutqanog’i tutgan vahshiy edi. Men hayratdan muz qotdim: bu qiliqni sira kutmagandim. Ammo ỹzimni yỹqotmadim, hatto qimirlamadim, ỹsha xotirjam ovozda bundan buyon yumushlarimga aralashish huquqidan mahrum etajagimni ma’lum qildim. U basharamga qarab turib xaxoladi-da, uydan chiqib ketdi.

Gap shundaki, mensiz uydan chiqishga uning haqi yỹq edi. Tỹydan oldinoq shunga kelishgan edik. Kun bỹyi qaylardadir sanqib, kechqurun qaytdi – churq etmadim.

Ertasiga ertalabdan yana g’oyib bỹldi, indiniga ham. Kassani berkitib, xolalarinikiga bordim. Tỹydan keyin ular bilan bordi-keldini yig’ishtirib qỹygan edim. Ostonalarini hatlashga majbur bỹldim: bu yerga qadam bosmabdi. Xolalari gaplarimni diqqat bilan eshitib, «Sizga hali bu ham kam», deb mazax qilishdan toyishmadi. Kulgi bỹlishimni bilardim. Ỹsha zahoti kichik xolasiga – qariqizga yuz sỹm va’da qilib, og’dirib oldim, yigirma beshini naqd sanab berdim. Ikki kundan keyin u uyimga xunuk xabar bilan keldi: «Poruchik Yefimovich degan odam, siz bilan bir polkda xizmat qilgan ofitser suvni loyqalatib yuribdi». Hayratda qoldim. Bu Yefimovich deganlari polkda menga nisbatan razillik qilgani yetmaganday, bir oy muqaddam garovga narsa qỹyish bahonasida ketma-ket ikki marta uyimga behayolarcha kelib, xotinimga shilqimlik qilgan edi. Ỹshanda unga yaqinlashib, munosabatlarimizni unutmay, uyimga qadam bosishga jur’at etmasligini aytgandim: ish bu darajaga borib yetishi xayolimga ham kelmagandi, shunchaki sulloh deb ỹylovdim. Mana endi xolasi xotinimning ỹsha sulloh bilan uchrashuv tayin qilganini, bu ish ularning eski tanishlari, polkovnikning bevasi Yuliya Semenovna rahnamoligida amalga oshganini ma’lum qilib turibdi: «Xotiningiz ỹshanikiga qatnayapti».

Bu tafsilotlarni qisqartiraman. Bu ish oxir-oqibatda menga uch yuz sỹmga tushdi. Ammo ikki kun ichida maqsadga erishdim: qỹshni xonada turib, qiya ochiq eshikdan xotinimning Yefimovich bilan birinchi render – Vous* guvoh bỹlish, gaplarni eshitish imkoniyatini qỹlga kiritdim. Bu voqeaga tayyorgarlik kỹrayotgan paytimda, bir kun avval, juda qisqa davom etgan, ammo men uchun nihoyatda muhim hodisa yuz berdi.

Kechqurun u yoqdan-bu yoqqa yurdi, tỹshakka ỹtirdi, menga tikilib, masxaralab tirjaydi, oyoq uchlarini qimirlatib gilamchaga tap-tap urdi. Unga qarab turib, daf’atan kallamga bir fikr urildi: ỹtgan oy davomida, tỹg’rirog’i ỹtgan ikki hafta mobaynida fe’l-atvori juda ỹzgarib ketdi: qandaydir asovlik, hujumkorlik behayo deya olmayman, ammo betartiblik, iztirobga moyillik paydo bỹldi. Bularni sirtiga chiqarmaslikka yuvoshligi sabab edi. Iztiroblari chegaradan chiqqan bỹlsa-da, ỹzini zỹrlab ushlab turgani, bu uchun ỹzidan-ỹzi hazar qilayotganini sezmasligim mumkin emasdi. Bunaqalar bir quturmasin, qutursa jilovlab bỹlmaydi. Shunaqa paytda ular aytadigan, quyushqondan chiqib ketadigan gaplarni eshitib, quloqlaringga ishonmaysan. Qalban buzuqlikka odatlanganlar esa, aksincha yumshatadilar, qabihliklarini ham batartib, iltifot bilan yuzaga chiqaradilar, ana shu razilliklarida ustunlik qilish da’vosi bỹladi.

Ỹsha kuni u asovlik bilan arqonni uzdi:

— Duelga chiqishga qỹrqqaningiz tufayli polkdan haydab yuborganlari rostmi? — deb sỹradi u kutilmaganda, kỹzlarida esa ỹt chaqnadi.

— Rost, ofitserlarning qarori bilan polkni tashlab ketishimni sỹrashdi, unga qadar ỹzim iste’foga chiqaman deb ariza bergan edim.

— Qỹrqoq sifatida haydashganmi?

— Ha, ular shunday ayb qỹyishdi menga. Lekin dueldan bosh tortishimga sabab qỹrqoqlik emas. Mening shaxsimni haqorat qilishmagan holda duelga chaqirsam bema’nilik bỹlardi. Men ularning mustabidona qarorlariga bỹysunmadim.

Bilib qỹying, shu yerga kelganda ỹzimni tutolmadim, ỹz hatti-harakati bilan bunday mustabidlikka, oqibatlarini bila turib qarshi borish, har qancha duelga chiqishdan kỹproq jasorat, mardlik talab qiladi.

Men ỹzimni tuta olmadim, shu gaplarim bilan gỹyo ỹzimni oqlashga urindim: unga esa xuddi shu — yanada tiz chỹkib, xỹrlanishim kerak edi. U g’azab bilan kuldi.

— Uch yil Peterburgda daydilarga ỹxshab tilamchilik qilib, billiard stollarining tagida yotib qolganlaringiz, rostmi?

— Men Sennada, Vizemskiyning uyida ham yotib qolardim. Polkdan keyin juda kỹp haqoratli tushkun onlar bỹldi, ammo ruhan chỹkmadim, chunki qilg’ilig’imni ỹshanda birinchi bỹlib ỹzim ayblagan edim. Tushkunligim boisi, ỹshandagi ahvolimdan umidsizlikka berilish oqibatida aqlim va irodamning ojizlanib qolganidan edi. Bularning bari ortda qoldi…

— O, siz endilikda kỹzga kỹringan odamsiz — puldorsiz!

Ya’ni, bu garov kassasiga qilingan istehzoli ishora edi. Men ỹzimni qỹlga olishga ulgurdim. Uning meni yanada haqoratlashga olib boruvchi tushuntirishlarimga chanqoq ekanini sezdim — bunga erishishiga yỹl bermadim. Chorlovchining qỹng’irog’i ayni muddao bỹlib, zalga chiqdim. Oradan bir soat ỹtgach, u tỹsatdan kiyindi-da, uydan chiqayotib rỹparamda tỹxtab, shunday dedi:

— Har holda siz bular haqida tỹydan oldin og’iz ochmagan edingiz?

Men javob bermadim. U chiqib ketdi.

Xullas, ertasiga chỹntagimda tỹpponcha bilan qiya ochiq eshik ortida turib taqdirimning qanday hal etilayotganiga diqqat bilan quloq tutib turardim. U yasan-tusanda ỹtirardi, Yefimovich esa uning rỹparasida qiyshanglardi. Xỹsh, nima bỹldi, ỹzim sezmagan holda, nimani ỹylagan bỹlsam (nomusim haqqi gapiraman buni), nimani kỹnglim sezgan bỹlsa, kutgan bỹlsam ỹsha yuz berdi. Bilmadim, tushunarli qilib sỹzlayapmanmi?

Bỹlgan voqea mana bunday: eshik ortida turib, ularning suhbatiga bir soat quloq tutdim, bir soat mobaynida olijanob yuksak his-tuyg’u egasi bỹlgan ayolning oqsuyak mazhabidan chiqqan buzuq, qalbi nopok, berahm hayvon bilan olishuviga guvoh bỹldim. Bu ma’suma, bu kamgap, bu sodda juvon shuncha gapni qayerdan biladi, deb hayratga tushdim. Oqsuyaklarning sevimli komediyalarini tỹquvchi zukko muallif ham buzuq ishlarga himmat kamarini bog’lovchilarga nisbatan oliy nafrat va dỹlvor kulgu uyg’otuvchi bunday masxarali sahnani ỹylab topolmagan bỹlardi. Uning gaplarida, sỹzlarida qanchalar shukuh, tezkor javoblarida qanchalar ỹtkirlik, mulohazalarida qanchalar haqiqat, ayni choqda qizlarga xos soddalik bor edi! Mal’un Yefimovchining sevgi izhoriga, qiliqlariga, gaplariga javoban kỹzlariga qarab mazax qilib kulardi. Muddaoga osonlik bilan, bir xurujdayoq erishish niyatida kelgan Yefimovich uning qarshilik qilishini kutmagan ekan, darrov chỹkdi. Men dastlab uning hatti-harakatini “Buzuq, ammo oqila mavjudotning narxini oshirish maqsadidagi noz-firog’i”, deb oddiy noz-karashmaga yỹyishim mumkin edi. O, yỹq, haqiqat quyosh yanglig’ porlab, shubhalarga ỹrin bermadi. Menga nisbatan bỹlgan g’ayritabiiy va shiddatli nafrati tufayli, tajribasiz bu juvon mana shunday uchrashuvga jur’at qilishi mumkin edi, ammo erkakning pinhona muddaosi suv yuzasiga qalqib chiqqach, uning kỹzi ochildi. Bu mavjudot qanday qilib bỹlmasin meni haqoratlash qasdida betoqat tỹlg’onib, hatto bu balchiqdan ham hazar qilmadi, ammo betartiblikka chidam berolmadi. Aynan uni, kỹkrak sutiday pokiza, bokira, oliy maqsadi bor juvonni Yefimovich yoki unga ỹxshash biror boshqa oqsuyak maxluq yỹldan ozdira olarmidi? Aksincha, u faqat masxara bỹldi. Xotinimning qalbida bor haqiqat uyg’ondi va g’azab yuragidagi achchiq istehzoni yuzaga chiqardi. Qaytaraman, bu masxaraboz oxir-oqibat butunlay chỹkdi, tumtayib oldi, savollarga ham behush javob qaytara boshladi, hatto tubanlik bilan ỹch olish qasdida xotinimni haqorat qilib qỹymasin, degan qỹrquv badanimga tarqadi. Yana takrorlayman, bu sahnani qariyb hayratsiz tingladim. Men gỹyo tanish voqeaga duch kelganday edim. Men gỹyo u bilan uchrashish niyatida yỹlga chiqqandim. Tỹpponcha olvolganimga qaramay, men hech nimaga ishonmay, hatto aybnomalarga parvo qilmay keldim — bu ayni haqiqat. Shunday ekan, men uni boshqacha tasavvur etishim mumkinmidi? Xỹsh, men nima uchun sevdim, nima uchun e’zozladim, nima uchun uylandim unga? O, menga nisbatan nafratining naqadar ulug’ligiga, ayni paytda, ỹzining qanchalar bokiraligiga ỹsha onda amin bỹldim. Shartta eshikni ochib, bu masxarabozlikka chek qỹydim. Yefimovich sapchib tushdi. Xotinimning qỹlidan olib, men bilan yurishni sỹradim. Yefimovich darhol ỹziga keldi, jaranglab, yayrab kuldi.

— O, ilohiy er-xotinlik huquqiga monelik qilolmayman, olib keting, olib keting! Ammo bilib qỹying, — dedi u izimdan, — olijanob odamlarning siz bilan olishuvi bema’nilik bỹlsa ham, ayolingiz haqqi hurmati xizmatingizga tayyorman… Agar jur’at qilolsangiz albatta…

— Eshityapsizmi, — dedim unga, ostonada bir nafas tỹxtatib.

Uyga yetguncha, yỹl bỹyi churq etilmadi. Men uni qỹltiqlab olgan edim, bunga qarshilik bildirmadi. Aksincha, u behad hayratda edi, ammo hayrat pardasi uyga yetgach kỹtarildi. Uyga kirib stulga ỹtirdi-yu, menga baqrayib tikildi. Uning rangida-rang qolmagan edi: lablari shu damda istehzoga moyillik bilan chimirilsa-da, kỹzlarida olishuvga da’vat etuvchi qat’iylik, ulug’vorlik bor edi: nazarimda dastlabki daqiqalarda tỹpponchadan otib ỹldirishimga qattiq ishongan edi. Ammo men indamay tỹpponchani chỹntakdan chiqarib, stol ustiga qỹydim. U bir menga, bir tỹpponchaga qarab qỹydi (Tỹpponchaning unga tanish ekaniga diqqatingizni tortaman. Shu dỹkonni ochganimdan beri ỹqlog’lik turadi. Kassani ochar chog’imda katta itlarni ham, Mozerga ỹxshab baquvvat malaylarni ham ushlamaslikka qaror qildim. Mijozlarimga eshikni oshpaz xotin ochadi. Biroq bu hunar bilan shug’ullanuvchi odam har ehtimolga qarshi himoya choralarini ỹylab qỹymasa bỹlmaydi. Shu sabab tỹpponcham hamisha ỹqlog’liq turadi. U uyimga kelgan dastlabki kunlardayoq, tỹpponchaga qiziqib qoldi, sỹrab-surishtirdi, men hatto tỹpponchaning tuzilishiyu qurilishini tushuntirib berdim, hatto ỹzi ham otib kỹrib, mỹljalni bexato urishiga ishondi. Buni unutmang). Uning qarashidagi qỹrquvga e’tibor bermay, yarim yechingan holda tỹshakka chỹzildim. Soat ỹn birdan oshgan. Men ỹlarday holdan toygan edim. U joyida yana bir soatcha qimirlamay ỹtirdi, keyin shamni ỹchirib, kiyimlarini yechmay devor tomondagi divanga yotdi. Birinchi marta boshqa yotdi – buni ham eslab qoling.

MUDHISh XOTIRA
Endi bu mudhish bir xotira…
Barvaqt uyg’ondim, harholda xona yorug’, chamamda soat sakkizlar bor edi. Fikrim tiniqlashib, birdan uyg’ondimu kỹzlarimni katta ochdim. U stol yonida tỹpponcha ushlagan holda turardi. Uyg’onib, qarab yotganimni u sezmadi. Bir mahal tỹpponchaning og’zini menga tỹg’riladi. Kỹzimni yumib, ỹzimni uxlaganga soldim.

U tỹshagimga yaqinlashib, tepamda turib oldi. Men hamma narsani eshitib, sezib yotardim: xonada ỹlik sukunat hukmron, men sukunatni ham eshitardim. Shu payt titroq bir harakat sezildi -ỹzimni tutolmay kỹzlarimni ochdim. U tỹg’ri menga, kỹzlarimga tikilib turar, tỹpponcha esa qariyb chakkamga tiralgandi. Kỹzlarimiz tỹqnashdi. Nigohlar tỹqnashuvi bir nafasdan oshmadi. Ỹzimni majburlab kỹzimni yumdim, endi nima bỹlsa ham, qimir etmayman, deb bor quvvatim bilan ỹzimni majburladim.

Umuman ba’zan shunaqa bỹlib turadi, qattiq uxlagan odam birdan kỹzini ochadi, yostiqdan boshini kỹtaradi, atrofga alanglaydi-da, bir soniya ỹtmay hushidan ketganday boshini yostiqqa tashlab, yana qattiq uyquga ketadi, uyg’ongandan keyin sỹrasangiz, hech nimani eslamaydi. Nigohlarimiz tỹqnashib, chakkamdagi tỹpponchani his qilib, birdan kỹzimni chirt yumib, qattiq uyqudagi odamday qimir etmay qolganimda u uxlayotganimga, hech nimani kỹrmayotganimga aniq ishonishi mumkin edi, chunki uyg’oq odamning men kỹrganni kỹrib, bu daqiqada yana xotirjam kỹzlarini yumib yotishiga aql bovar qilmasdi.

Ha, aql bovar qilmasdi. Ammo u haqiqatni bilishi ham mumkin edi – bu fikr xayolimga ỹsha zahoti urildi. O, inson ongining samoviy qudratiga ming-ming ofarin – yarim lahzada boshimni qancha xayollar, qancha hislar tỹlqini kezib chiqdi. Demak, bu holda, haqiqatni bilib, ayyorona kỹz yumib yotganimni bilgan bỹlsa (buni sezardim), unda men ỹlimga tayyor ekanim bilan uni yengib tashladim, endi qỹli qaltirashi turgan gap. Avvalgi qat’iyligi endigi taassuroti bilan tỹqnashib parchalanishi tayin. Chỹqqidagilarni qandaydir kuch pastga, tubsiz jarga tortib turadi, deydilar. Nazarimda tỹpponchani qỹlga olishga ulgurish – juda kỹp qotilliklar yoki ỹz-ỹzining joniga qasd qilishlarga sabab bỹladi. Bu ham tubsiz jarlik, qiyaligi qirq besh gradus, sirg’anmaslik mumkin emas, nimadir sizni muqarrar tepkini bosishga undaydi. Ammo hamma narsani kỹrganim, uning qỹlidan ỹlim topishga rizo ekanimni bilish uni bu qiyalikda tutib qola olardi…

Sukunat davom etardi, birdan chakkamga, sochlarimga sovuq temir tegdi. “Jon saqlashingga imoning komil edimi?” — deb sỹrashingiz mumkin. Xudo oldida javob berganday sizga ham tỹg’risini aytay: hech qanday umidim yỹq edi, yuzdan bir imkoniyat bilan tirik qolishimnigina bilardim. Unda ỹlimga nima uchun shay eding, deysizmi? U holda siz ham bir sỹrog’imga javob bering: suyukli mahbubam chakkamga tỹpponcha tiragandan keyin menga yashashning nima qizig’i qolar edi? Bundan tashqari men butun vujudim bilan bir narsani aniq his qilib yotardim: ayni choqda oramizda, kechagi qỹrqoq bilan, qỹrqoqligi uchun ỹrtoqlari tomonidan haydalgan ỹsha qỹrqoq bilan uning orasida kurash, hayot-mamot jangi borardi. Men buni bilardim, agar uxlamayotganimni fahmlagan bỹlsa, u ham bilardi.

Balki bunday bỹlmagandir, balki ỹsha onda bularni ỹylamagandirman, ammo bular fikrdan ỹtmasa ham yuz berishi lozim edi, chunki shundan keyin hayotimning har bir soati shu xayollar bilan band bỹldi.

Endi siz «nima uchun uni yovuzlikdan asrab qolmading?»- degan savolni berishingiz mumkin. O, keyinchalik men bu lahzani har eslaganimda, etim muzlab, bu savolni ỹzimga-ỹzim ming martalab berganman. Unda qalbim mavhum bir umidsizlik chohida edi: ỹzim jon taslim qilardim, shu ahvolda kimni qutqara olardim? Qolaversa, birovni qutqarish istagi bỹlganmi yỹqmi, siz qayerdan bilasiz? Nimalarni his qilganimni kim bilib ỹtiribdi.

Sezgilarimning jizg’anagi chiqardi… lahzalar ỹtdi, sukunat ỹlikligicha qoldi: u esa tepamda hamon tik turibdi – birdan yalt etgan umiddan seskandim! Shoshib kỹzimni ochdim. U xonada yỹq edi. Ỹrnimdan turdim: men g’alaba qozondim – u umrbod mag’lub bỹldi!

Samovarning oldiga bordim. Qaynoq samovar odatda birinchi xonaga keltirilib, choyni har safar u quyib berardi. Men joyimga jimgina ỹtirib, u uzatgan choyni oldim. Besh daqiqalardan sỹng unga qaradim. U ham menga tikilib turar, rangi kechagidan beshbattar oqarib ketgan edi. Birdan qarashimni ilg’ab, rangsiz lablarida rangsiz istehzo, kỹzlarida jur’atsiz savol nazari paydo bỹldi. «Aftidan, biladimi yo bilmaydimi, qỹrqdimi yo qỹrqmadimi deb hali ham ikkilanyapti». Men xotirjamlik bilan undan nigohimni oldim. Choydan sỹng kassani berkitib bozorga tushdim-da, temir karavot bilan parda sotib oldim. Uyga qaytgach, karavotni zalga qỹyib, parda bilan tỹsib qỹyishni buyurdim. Bu karavot unga atalgan edi, ammo ỹziga bu haqda og’iz ochmadim. Shu karavotni kỹriboq «hammasini kỹrganimni, hammasini bilishimni» sỹzsiz anglaganiga shubham yỹq. Tunda tỹpponchani odatdagiday yana stol ustida qoldirdim. U ỹzining yangi tỹshagiga yotdi: nikoh buzildi, u «mag’lub etilgan, ammo kechirilmagan edi». Tunda alahsiray boshladi, ertalab esa isitmasi kỹtarildi. U olti hafta ỹrnidan turmay yotdi.

MAG’RURLIK UYQUSI
Lukerьya uyimda bỹlak yashamasligini, boyvuchchani dafn etgach, chiqib ketajagini hozirgina ma’lum qildi. Tiz chỹkib, bir soat ibodat qilmoqchi edim, besh daqiqadan nariga ỹtolmadim, ỹylab ỹyimga yetolmayman, fikrlarim xasta, boshim xasta – tavbaning nima foydasi bor, ibodat qilding nima – qilmading nima, baribir gunohkor bandasan! Yana ajablanarlisi shuki, sira uyqum kelmayapti, holbuki, og’ir, behad og’ir g’am-sitamlardan sỹng, dastlabki ruhiy portlashlardan keyin odamning uyqusi keladi. Aytishlaricha, ỹlimga mahkum etilganlar sỹnggi tunda qattiq uxlar ekanlar. Tabiatan shunday bỹlishi kerak, yỹqsa odamning irodasi dosh berolmay sinishi mumkin. Divanga yotdim, baribir uxlolmadim.

Men, Lukerьya, kasalxonadan yollaganim hamshira – uch kishi bỹlib olti hafta mobaynida tunu kun kasalini boqdik. Pulni ayamadim, aksincha unga sarf qilgim kelaverdi. Doktor Shrederni chaqirib, har kelishiga ỹn sỹmdan tỹladim. U hushiga kelgach, kỹziga kamroq kỹrinishga intildim. Bularni bayon etishimning nima hojati bor! U oyoqqa turgach, xonamdagi alohida stol yoniga ohistagina yaqinlashib, jimgina ỹtirdi. Bu stolni kasal yotganida unga maxsus sotib olgan edim. Chindan ham ikkovimiz sukut saqladik. Tỹg’ri, keyinroq gaplasha boshladik, lekin oddiy mavzudan chetlashmadik. Men, albatta atayin ezmalikdan, yoyilib gaplashishdan qochardim, uning ortiqcha gap aytib yubormayotganimdan xursand ekanini ham sezib turardim. Bu qilig’i menga tabiiydek tuyulardi. «Uzil-kesil mag’lub bỹlganidan benihoya iztirobda, — deb ỹyladim, — demak, ỹtganlarni unutish, kỹnikish uchun imkon berish zarur». Shu asnoda sukut saqlardik, ammo men har daqiqa ỹzimni kelajakka tayyorlardim. Nazarimda u ham shaylanardi, ỹzi haqida endi nimalarni ỹylayotganini bilish meni g’oyat qiziqtira boshladi.

Yana bir gapni aytmasam, yuragim toshib ketadi: kasal yotganida uning tepasida turib qancha fig’on chekkanimni, qancha azoblarga toqat qilganimni birov bilmaydi. Fig’onlarim faqat ỹzimga ma’lum, hatto Lukerьyaning nolalarini ham qalbimga yashirganman. Men uning hech narsani bilmay ỹlib ketishi mumkinligini taxmin qilish u yoqda tursin, tasavvur ham etolmasdim. Aniq yodimda, ahvoli bir oz yaxshilanib, xavf chekinib, sihati tiklana boshlagach, tez va qat’iy xotirjam bỹldim. Ustiga-ustak kelajagimizni qỹya turishga, ma’lum muddat orqaga surishga, hozirgi ahvol haqida qayg’urishga ahd qildim. Ha, ỹshanda g’alati, ajib bir holga tushdim, buni ỹzgacha ifoda etishim mushkul: men g’alaba nashidasini surayotgan edim, shu haqda ỹylashimning ỹziyoq, meni noma’lum hislarga chirmab tashlardi. Qish shu zaylda ỹtdi. O, men behad xursand edim, umrimda hech vaqt kỹnglim bu qishdagi kabi xush bỹlmagan.

Bilasizmi, ỹsha voqeaga qadar, ya’ni xotinim bilan oramizda halokat yuz bergungacha har kun, har soat meni ezib kelgan hayotimning obrỹsizlanishim va polkdan ketishimga bog’liq mudhish bir tashqi jihati mavjud edi. Ikki og’iz sỹz bilan aytsam: menga nisbatan mustabidlarcha nohaqlik qilingan. Tỹg’ri, ỹrtoqlarim og’ir, balki, kulgili fe’limni hazm qilisholmasdi, meni yomon kỹrishardi, holbuki, kỹp hollarda siz uchun buyuk, sizga ilohiy tuyulgan, siz sig’inadigan narsa ayni chog’da atrofingizdagi ỹrtoqlaringiz tỹdasini kuldiradi. O, meni hech qachon, hatto maktabda ham yaxshi kỹrishmagan. Meni hammavaqt, har joyda yomon kỹrishgan. Meni Lukerьya ham yoqtirmaydi. Polkdagi voqea, garchi meni yaxshi kỹrmasliklarining oqibati esa-da, tasodifan sodir bỹlgan edi. Bularni eslashimga sabab: yoningdan bulut kabi suzib ỹtib ketishi mumkin bỹlgan turli sabablarning bema’ni yiriklashuvi, yuz bermasligi mumkin bỹlgan tasodif tufayli ỹlib ketishdan battarroq ranj-alam yỹqdir. Har holda ziyoli odam uchun bundan ỹtadigan xỹrlik mavjud emas. Voqeaning mag’zi mana bu:

Teatrda, tanaffus paytida yemakxonaga chiqdim. Gusar A-v ikki gusar orasida, ovozini baralla qỹyib – bu yerda ofitserlar ham kỹp edi – polkimiz kapitani Bezumtsev dahlizda janjal kỹtarganini gapira boshladi. Gap orasida «aftidan kapitan g’irt mast edi”, deb qistirib ỹtdi. Ularning bu mavzudagi gaplari uzoqqa chỹzilmadi, chunki Bezumtsevning mastligi yolg’on, dahlizdagi «janjal» janjal deyishga arzimas ham edi. Gusarlar boshqa gaplarga ỹtib, tinchishdi, ammo bu latifa ertasigayoq polkimizga yetib borib, shivir-shivir boshlandi. Ya’nikim, gusar A-v, kapitan Bezumtsev nomini bulg’ayotganda yemakxonada polkimizdan faqat men bor ekanman, men unga tanbeh berib tỹxtatmabman. Xỹsh, nima uchun men tanbeh berishim kerak? Bezumtsevda alami bỹlsa – bu ularning shaxsiy ishlari, men aralashib nima qildim? Ofitserlar esa bu shaxsiy masala emas, polkka bevosita aloqador edi, deb topishdi. Nima emish, yemakxonada polkimiz ofitserlaridan birgina men bỹlganim uchun ham yemakxonadagi jamoaga, jumladan, barcha ofitserlarga polkimiz sha’niga va ỹz g’ururimga dog’ tegishidan uncha g’ashim kelmasligini isbotlaganmishman. Bu xulosa bilan kelishishim mumkin emasdi. Shunga qaramay, vaqt ỹtgan bỹlsa ham, hali kech emasligiga, xatoimni tỹg’rilashga, A-v bilan munosabatimni oydinlashtirib olishimga imkoniyat borligiga sha’ma qilishdi. Men buni xohlamadim, qattiq g’azablanganim tufayli, mag’rurlik bilan rad etdim. Sỹng ỹsha zahoti iste’foga chiqdim – bor gap shu. Men polkni mag’rurona, ammo ruhiy chilparchin bỹlgan xolda tashlab chiqdim. Irodam zaiflashib, aqlan tubanlikka shỹng’idim. Xuddi ỹchakishganday ỹsha paytda singlimning eri Moskvadagi shinamgina mulkimizni, jumladan, undagi mening ozgina ulushimni ham butkul sovurib yubordi: men bir chaqasiz, kỹchada qoldim. Men xususiy xizmatga yollanishim mumkin edi, xohlamadim, ofitserlar libosini yechib qandaydir temir yỹlga borishni ỹzimga or bildim. Uyat bỹlsa – uyat, sharmandalik bỹlsa – sharmandalik, tushkunlik bỹlsa – tushkunlik-da, qancha battar bỹlsa, shuncha yaxshi dedim. Mana shu battarini tanlaganimdan keyingi uch yildan faqat qayg’uli xotiralar qolgan, buning ichida Vyazemskiyning uyi xam bor edi. Bir yarim yil muqaddam Moskvada badavlat kampir – chỹqintirgan onam vafot etishidan oldin, sira kutilmaganda boshqa merosxỹrlar qatorida menga ham uch ming sỹm vasiyat qildi. Men tanamga ỹylab kỹrib, ỹshandayoq yozug’imni belgiladim. Odamlardan tilanchilik qilib yurmay, garov kassasi ochishga ahd qildim. Pul bỹlsa bor, rejam – bir burchakni ijaraga olib – eski xotiralardan yiroqda yangi hayot boshlash edi. Qolaversa, qayg’uli ỹtmishim butunlay barbod bỹlgan nomus-orim meni har daqiqa har soat iskanjaga olib turardi. Shunday ahvolda uylandim. Bu tasodifmi, yỹqmi bilmayman. Ammo uni uyga boshlab kirayotganimda, dỹstni olib kiryapman deb ỹylovdim. Chunki chin dỹstga juda-juda zor edim. Biroq men bu dỹstni hali ma’nan tayyorlash, shakllantirish, hali mag’lub etish lozimligini aniq-ravshan bilgan edim. Ỹn olti yoshli qizga, notỹg’ri fikrlarga kỹmilib yotgan gỹdakka bularning hammasini birdaniga tushuntirish mumkinmidi? Yỹq! Aytaylik, tỹpponcha bilan bog’liq ỹsha halokatli, tasodifiy voqea bỹlmaganda ỹzimning qỹrqoq emasligimga, polkdoshlarim qỹrqoq, deb nohaq ayblashganiga qanday ishontira olardim. Baxtimga ỹsha halokat aynan vaqtida yuz berdi. Tỹpponchaga chakkamni xotirjam tutib, butkul zulmat ỹtmishimdan qasos oldim. Bundan hech kim xabar topmasa-da, u bildi, menga shunisi kerak edi, chunki u mening borlig’im, orzuimdagi kelajagimning bor umidi edi. Menga undan boshqaning keragi yỹq, zero, u kelajagim uchun tayyorlanayotgan yagona odam edi. Uning bor haqiqatdan xabar topishi, hech bỹlmaganda g’animlar safiga barvaqt, nohaq ỹtganini bilishi men uchun katta gap edi. Bu fikrdan faxrim toshardi. Endi uning kỹziga ablah bỹlib emas, balki g’alati odam bỹlib kỹrinaman: endi yuz bergan voqeadan keyin bu fikr meni avvalgiday g’ashimga tegadi: har holda g’alatilik ayb emas, aksincha, vaqti kelsa, ayolning fe’liga ỹtiradi. Xullasi kalom, yechimni atayin orqaga surdim. Bỹlib ỹtgan voqea xotirjamligim uchun yetib ortardi. Orzularim uchun ranglar tỹlib toshgandi. Orzularimga rang yetarli dedim, u esa kutib turadi dedim: rasvolik ham xuddi shunda – xayolparastligimda!

Butun qish nimanidir kutish bilan ỹtdi. Ỹzining stolchasiga tirsaklarini tirab ỹtirgan chog’ida uni ỹg’rincha kuzatishni xush kỹrardim. U uydagi mayda-chuyda ishlar bilan ỹzini ovutardi, kechalari javonimdagi kitoblardan olib ỹqirdi. Javondagi kitoblarning saraligi ham, nazarimda mening foydamga xizmat qilardi. U deyarli hech qayerga chiqmasdi. Har kuni ovqatlanib olgach, qosh qoraymay turib uni sayrga boshlardim, toza havoda yurardik, avvalgidek og’zimizga talqon solib olmasdik. Men ỹzimni jim emasday, bir-birimizga ma’qul ohangda gaplashayotganday qilib kỹrsatishga urinardim. Ammo aytganimday, zohiriy kỹrinishimiz bilangina «shirin suhbat» qurardik. Men ỹzimni atayin shunday tutardim, unga vaqt berish kerak derdim, qiziq, men-ku unga zimdan qarashni xush kỹraman, nima uchun u menga qaramaydi, degan ỹy bir marta ham xayolimga kelmabdi. Men buni hadiksirashdan deb bildim. Qolaversa, kasallikdan keyin uning kỹrinishida quvvatsizlik, jur’atsiz bir ma’sumalik aniq zohir edi. Yỹq, kutgin, dedim ỹzimga-ỹzim, «uning ỹzi daf’atan oldingga keladi…»

Bu fikr mening kỹnglimni g’oyat chog’ qildi. Ochig’ini aytsam, ba’zan ỹzimni-ỹzim atayin ruhan ezardim, qovurardim, gỹyo undan xafa ekanimga ỹzimni-ỹzim ishontirmoqchi bỹlardim. Bu ma’lum muddat davom etdi. Mening nafratim qalbimga ildiz otib, mustahkamlanishi mumkin emasdi. Buning shunchaki ỹyinligini sezib turardim. Ỹshanda karavot va parda-tỹsiq olib kelib, nikohni ỹzimcha buzganim bilan, uni hech qachon jinoyatchi sifatida tasavvur qilolmasdim. Uning aybi bỹyicha yengiltaklik bilan hukm chiqarganim bunga sabab bỹlolmasdi. Yỹq, men shunchaki, ỹsha dastlabki kuniyoq, hali karavot olmayoq uning gunohidan ỹtishni lozim deb topgan edim. Bir sỹz bilan aytilsa, bu mening g’ayrioddiyligim, tỹg’ri, ammo xulqiy qoidalarga qattiq edim. Kỹzim oldida u shunchalar mag’lub etilgan, yengiltak edi-ki, ba’zan beixtiyor rahmim kelardi, ayni choqda xỹrlash g’oyasi dilimni yayratardi. Oramizdagi tengsizlik yoqardi menga…

Shu qish mobaynida bir necha marta atayin yaxshilik qildim. Ikkita qarzdan butkul kechdim, bir bechora ayolga garovsiz pul berib yubordim. Bu ishlarni xotinim bilsin uchun qilmadim, bu haqda unga mutlaqo og’iz ochmadim: ammo ayolning ỹzi deyarli tiz chỹkib minnatdorchilik bildirgani kelib, mehribonligimni oshkor qildi. Nazarimda, ayolga yaxshilik qilganimdan u mamnun bỹldi.

Aprelь yarimlab, bahorning nafasi kelib qolgan edi. Qỹshtabaqa derazalarning kỹcha tomonini olib tashlagach, sokin xonalarimiz quyoshning yorqin shu’lalariga yỹg’rildi. Ammo qarshimda qalin bulut qatlami turganidan, aqlimni qorong’ilik pardasiga ỹrayotganidan bexabar edi. Mudhish va mash’um qatlam edi bu! Qatlam qanday yỹqoldi kỹzim qanday ochildi, aqlim qanday peshlanib, voqealarni qanday fahm eta boshladim? Tasodif yuz berdimi, hal qiluvchi kunning kelishi birdan tezlashdimi, quyosh nurlari ỹtmaslashib qolgan aqlimda fikr va idrokimni uyg’otdimi? Yỹq, fikr ham, idrok ham mutlaqo aloqasiz bu yerda. Yuragimda ỹla boshlagan tomirchalardan biri tỹsatdan tirildi, bir titradi-yu, hayotga qaytdi va qalbimdagi zim-ziyolikni, zim-ziyoda yashirinib yotgan meni yỹldan urayotgan mag’rurlik shaytonini yoritdi. Bu kutilmaganda, tỹsatdan, oqshom arafasida, ovqatdan keyin, soat beshlarda sodir bỹldi… ỹrnimdan sapchib turdim…

QORA QATLAM TỸSATDAN YỸQOLDI
Maqsadga ỹtishdan avval e’tiboringizni boshqa narsaga tortaman. Bir oy muqaddam unda g’alati ỹychanlik paydo bỹlganini, ha, ha, sukut saqlash emas, aynan ỹychanlikni tỹsatdan sezdim. U tikish bilan mashg’ul bỹlib, boshini egib ỹtirar, tikilib turganimni bilmasdi. Ana shu damda uning behad ozib, chỹp bỹlib qolgani, rangida rang qolmagani, lablaridan qon qochgani – bularning bari ỹychanligiga qỹshilib meni favqulodda sarosimaga soldi. Avval e’tibor bermaganim, ayniqsa, tunlari yengil yỹtalib qỹyishi endi kỹnglimda g’ulg’ula uyg’otdi. Unga hech nima demay, doktor Shrederni chaqirgani ketdim.

Shreder ertasiga keldi. U doktorni kỹrib, bir menga bir Shrederga hayron bỹlib qaradi.

— Men soppa-sog’man, — dedi jilmayishga harakat qilib.

Shreder uni durustroq ham kỹrmadi (umuman bu doktor zoti ba’zan haddan tashqari bee’tibor bỹladi), qỹshni xonaga chiqqanimizda bularning hammasi kasallik oqibati ekani, bahorda imkon tug’ilsa dengiz tomonga borilsa, yỹqsa, chorboqqa chiqilsa durust bỹlajagini aytdi. Xullas, hali bemadorlikdan qutulmaganini aytgani deyilmasa, dori-darmon tugul tayinli maslahat bermadi. Shreder ketgach, u menga qattiq tikilib turib, ỹsha gapini yana takrorladi:

-Men soppa-sog’man.

Shunday dedi-yu, uyatdanmi, qizarib ketdi. O, buni endi fahm etyapman: u hali ham eri ekanimdan, haqiqiy eri kabi parvona bỹlayotganimdan uyalgan. Men galvars ỹshanda buni tushunmaganman, royishga yỹyganman. (Qora qatlam!)

Nihoyat, oradan oy ỹtgach, aprelning quyoshli kunlarida, soat beshlarda, hisob-kitob bilan ỹtirgan chog’imda, qỹshni xonadan uning ovozi keldi… U… shikasta ovozda xirgoyi qilardi. Bu yangilik meni larzaga soldi – hali-hali ỹzimga kelolmayman. Shu paytgacha, uyga yangi boshlab kelgan kunlarim, tỹpponcha otib shỹxlik qilgan damlarimizni hisobga olmaganda, uning ashula aytganini eshitmaganman. Unda ovozi asabiyroq tuyulsa ham, juda yoqimli, sog’lom, qattiq jarangdor edi. Endigi qỹshiq jonsiz edi, o, yỹq, buni mungli qỹshiq deb bỹlmasdi qandaydir romans edi u, ammo uning ovozi allanechuk darz ketgan, singan, gỹyo u emas, balki ashulaning ỹzi xasta-yu, ovozi unga jon kiritishga ojiz edi. U xirgoyi qilardi, birdan ovozi kỹtarildi-yu, uzildi – xasta ovozi – achinarli tarzda uzildi, yỹtalib olib, yana sekin-sekin, asta-asta xirgoyisini boshladi.

Hayajonimdan kuladilar, baribir hech qachon, hech kim hayajonlanishim boisini tushuna olmaydi. Yỹq, hali unga achinmas edim. Mendagi tuyg’u mutlaqo bỹlakcha edi. Dastlab, aniqrog’i, dastlabki daqiqalarda dahshatli va g’alati, og’riqli va hatto qasosga moyil tuyg’u, taajjub va hayratda qotdim: Nima bu: «Mening borligimni unutdimi? Menga e’tiborsiz kuylashi nimasi!».

Vujudimni iztirob iskanjasiga topshirib, joyimdan jilmay ỹtirdim, keyin birdan ỹrnimdan turib, nima qilayotganimni ỹzim ham bilmagan holda, shlyapamni olib tashqariga yỹnaldim. Qayoqqa, nima uchun otlanganim ỹzimga ham noma’lum edi. Lukerьya palьtomni uzatdi.

— Ashula aytyaptimi? – sỹradim Lukerьyadan beixtiyor. Lukerьya tushunmadi, ajablanib qaradi: shu tobda menga tushunish chindan ham mushkul edi.

— Birinchi marta ashula aytyaptimi?

— Birinchi emas, siz yỹqligingizda ba’zan aytardi, — deb javob berdi Lukerьya.

Hammasi aniq esimda. Zinadan pastga tushdim, kỹchaga chiqdim, keyin boshim oqqan tomonga yurdim. Muyulishgacha borib, tỹxtadim, atrofga alangladim. Odamlar oqimi orasida qolgan edim, turtib ỹtsalar ham sezmasdim. Izvoshchini chaqirib, Politsiya kỹprigiga hayda, dedim. Sỹng, birdan fikrimdan qaytib uning qỹliga bir tanga tutqazdim.

— Seni bezovta qilganim uchun, — dedim izvoshchiga ma’nosiz kulib. Biroq yuragimda tỹsatdan qandaydir zavq uyg’ondi.

Qadamimni tezlatib, uyga qaytdim. Qalbimdagi darz ketgan, uzilay-uzilay deb turgan bechora torlar birdan sozlanib, jarangladi. Entikib, ketdim: kỹz oldimdagi qora qatlam yỹqolardi, yỹqolardi! Men borimda meni unutib kuylabdimi – eng qỹrqinchli va aniq-ravshan haqiqat shu edi. Buni yuragim sezib turardi. Qalbimdagi shavq tobora ỹt olib, qỹrqinchni siqib chiqarardi.

O, taqdirning shỹri-g’avg’osi! Axir butun qish bỹyi vujudimda shu shavqdan ỹzga hech nima yỹq edi, bỹlishi ham mumkin emasdi-ku, men qayerda edim? Mana shu qalbim bilan yashar edim-mi? Zinalardan shoshilib, yugurib chiqdim, biroq ichkariga jur’at bilan kirdim-mi, bilmayman. Oyoqlarim osti tỹlqin urgani, ỹzimni gỹyo daryo uzra yengil suzib yurganimnigina eslayman. Xonaga kirdim: u ỹsha joyida bir nimani tikib ỹtirardi, qỹshiq aytmasdi. Men tomon qiziqishsiz yuguruk qarab oldi, buni hatto qarash deb ham bỹlmaydi, odatda xonaga biror kimsa kirsa mana shunday odatiy, e’tiborsiz harakat qilinadi.

Men miyasi aynigan odamday tỹg’ri kelib uning yoniga ỹtirdim. U qỹrqib ketganday menga tezgina qaradi: men esa uning qỹlini olib nimadir dedim, nimaligi esimda yỹq, tỹg’rirog’i nimadir demoqchi edim, ammo ỹsha ahvolda bir sỹzni eplab aytishga qurbim yetmasdi. Ovozim ỹzimga bỹysunmay, sỹzlar chala yarim otilib chiqardi. Ha, nima deyishni bilmas edim, nuqul entikardim.

— Gaplashib… olaylik… bilasanmi… nimadir degin… — tỹsatdan otilib chiqqan bu sỹzlar tentaknamo edi, tan olaman, biroq ỹsha topda aqlli gap aytadigan ahvolda emasdim.

U yuzimga qaradi, seskandi, kuchli bir qỹrqinch bilan ỹzini chetga oldi kỹzlarida qat’iy ajablanish zohir bỹldi. Ha, ajablanishida qat’iylik bor edi, u menga katta-katta kỹzlari bilan boqardi. Bu qat’iylik, bu qat’iy ajablanish meni bir hamladayoq butkul majaqlab tashladi. U indamagan bỹlsa-da, bu ajablanishida «Hali sen muhabbat istayapsanmi? Muhabbat kerakmi senga?» degan savol jaranglardi. Yỹq, men bu sỹzlarni ỹqib oldim, hammasini ỹqidim. A’zoyi badanimga titroq yugurdi, ỹzimni tutolmay oyoqlari ostiga shilq etib tushdim. Ha, men oyoqlari ostiga quladim. U ỹsha zahoti sapchib tushdi, ammo men bor kuchim bilan qỹllaridan ushlab qoldim.

Ruhiy tushkunligimni men yaxshi anglab turardim, juda yaxshi anglardim. Xoh ishoning, xoh ishonmang, yuragimdagi shavq shu qadar qaynardiki, hatto ỹlib qolamanmi deb ham ỹylardim. Men – baxtdan mast bỹlgan, lazzatdan hushini yỹqotgan odam uning oyoqlarini ỹpdim. Ha, ha, bu behisob: behudud baxt edi, ruhiy tushkunligimni anglagan holda baxtga yỹg’rilgan edim. Men yig’lardim, nimalardir derdim, ammo gapira olmasdim. Undagi qỹrquv va hayronlik ỹrnini birdan qandaydir tashvishli fikr, favqulodda savol egalladi: endi menga g’alati, hatto yovvoyi qarash qildi, u nimanidir tezroq tushunib yetish istagida kulimsiradi. Oyoqlarini ỹpayotganimdan haddan tashqari uyalardi, oyoqlarini tortib olardi, ammo men hozirgina oyog’i turgan yerni ỹpardim. Ahvolimni kỹrib uyatdan kula boshladi. (Uyatdan qanday kulishlarini kỹrganmisiz?) Asabdan qỹllari titradi. Buni kỹrdim. Ammo mulohazaga chog’im kelmadi, dovdirab, nuqul sevishimni, ỹrnimdan turmay «bir umr tiz chỹkib uning haqiga ibodat qilishimni» aytardim… «kel, kỹylaklaringdan bir ỹpay…» Bilmadim, esimda yỹq… birdan u titrab ketdi, uvvos tortib yig’lay boshladi; men uni qỹrqitib yuborgan edim, tutqanog’i tutdi.

Uni kỹtarib tỹshakka oldim. Xuruj qỹyib yuborgach, qaddini kỹtarib ezgin bir ahvolda tỹshakka ỹtirdi-da, qỹllarimni ushlab, tinchlanishimni sỹradi: «Ỹzingizni qiynamang, bas, yetar, tinchlaning» — menga “tinchlaning” deb, ỹzi yig’ini boshladi. Kechasi bilan yonidan jilmadim. Ovozi xasta ekanini, buni yaqinginada ỹzim eshitganimni ikki haftadan sỹng Bulonga, dengiz sohiliga olib ketajagimni, kassani yopib, Dobronravovga sotajagimni, hammasi yangitdan boshlanajagini, eng muhimi Bulon, Bulonga ketajagimizni gapirib chiqdim. U indamay, ammo hadik bilan eshitib yotdi. Gapirganim sari hadigi ostida yotish, oyoqlarini ỹpish, oyoqlari turgan yerni ỹpish, uning qarshisida tiz chỹkib, ibodat qilish istagi butun qudrati bilan vujudimga hukm ỹtkazardi. «Sendan boshqa hech nimani, hech nimani sỹramayman, menga javob berma, bor-yỹqligimni bilmasang ham mayli, faqat burchakdan ỹg’rincha qarashimga izn ber, meni biron bir buyumingga, mayli, kuchukchangga aylantirib ol»… bu gapni necha qayta takrorladim. U esa yig’i bilan javob qaytardi.

-Meni shu holda tashlab qỹyasiz deb ỹylabman, — bu gap uning bỹg’zidan birdaniga va beixtiyor otilib chiqdi. Hatto qanday aytib yuborganini ỹzi ham sezmay qoldi. O, uning bu sỹzlari – men uchun hal qiluvchi, eng muhim, ỹsha tun aytilgan sỹzlar ichra eng tushunarlisi – yuragimni pichoq yanglig’ tilib yubordi. U hammasini tushuntirib berdi, ỹshanda yonimda, kỹz oldimda edi, bundan umidim ufqi yorishib turardi, baxtim ham behad edi. O, ỹsha kech uni juda toliqtirdim, buni bilib tursam-da, hammasini qayta qurishni betỹxtov ỹylardim. Tun oqqanda butunlay holdan toydi, uxlashga kỹndirdim, u tezda, qattiq uyquga ketdi. Alahsirarmikin deb kutdim, yengilgina alahsiradi. Tun bỹyi dam-badam turib, unga qarash uchun shippakda ovoz chiqarmay yurib kelardim. Ỹshanda uch sỹmga sotib olgan temir karavotga, undagi tỹshakka, tỹshakdagi bu bechora, xasta zotga qarab yuzlarimni yulish darajasida afsus-nadomat chekardim. Tiz chỹkardim, ammo (uning ruxsatisiz!) uxlab yotgan chog’ida oyoqlarini ỹpishga jur’at etolmasdim. Xudoga ibodat qilgali tiz chỹkardim, ammo tez orada turib ketardim. Lukerьya oshxonadan chiqib, mendan tez-tez xabar olardi, men unga kirib yotaverishi mumkinligini, ertaga butunlay ỹzga hayot boshlanishini aytdim.

Men shunday bỹlishiga kỹr-kỹrona, telbalarcha, ashaddiy ishonar edim. O, shavq, faqat shavq bodasidan lazzatlanardim men! Men faqat ertangi kunni kutardim. Eng muhimi, ba’zi bir belgilarga qaramay, falokatga ishonmas edim. Kỹz oldimdagi qora qatlam yỹqolgan bỹlsa-da, idrokim tiniqlashmagan. Idrokim uzoq vaqt, juda uzoq, to bugungi kungacha tiniqlashmadi. Qanday tiniqlashsin, axir unda u tirik edi, u mening rỹparamda, men esam uning qarshisida edim. «Ertalab uyg’onganda hammasini aytaman, u hammasiga ỹzi shohid bỹladi». Mening ỹsha topdagi fikr-ỹylarim shu – oddiy va ravshan edi, shavqim ham shundan ỹt olardi! Muhimi – Bulon, nimagadir, Bulon bor-yỹg’imizni hal qiladi, Bulonda taqdirimiz ỹzgacha chiroy ochadi, deb ỹylardim. «Bulonga, Bulonga», yuragim shunday tepardi. Men tongni telbalarcha orziqib kutardim.

HADDAN ZIYoD TUShUNAMAN
Axir bu bir necha kun, besh kun, atigi besh kun avval, oldingi seshanbada bỹlgan edi! – Yana ozgina vaqt, yana zarracha chidaganda men atrofimizdagi qorong’ilikni tarqatib yuborardim! Nahotki tinchlana olmasdi? Axir ertasigayoq, bir oz sarosimaga qaramay, gaplarimni kulib eshitgan edi-ku… Muhimi, bu vaqt davomida, besh kun mobaynida parokandalik yo uyatdan siqilardi. Qỹrqardi ham, juda-juda qỹrqardi. Bahslashib ỹtirmayman, tentaklarga ỹxshab ỹz gapimga ỹzim qarshi ham bormayman: qỹrquv bor edi, axir shu vaziyatda qanday qilib qỹrqmasin? Axir juda uzoq vaqt badalida bir-birimizga begonalashib qoluvdik-ku, bir-birimizdan bu qadar uzoqlashib, kutilmaganda… Ammo men undagi qỹrquvga qaramadim, chunki yangilik barq urib kelmoqda edi!.. Xatoga yỹl qỹyganim tỹg’ri, ming-ming marotaba tỹg’ri. Balki bir emas kỹplab xatoga yỹl qỹygandirman. Bundan ham bỹyin tovlamayman. Ertasiga (ya’ni chorshanba kuni) uyg’onishimiz bilan xatoga yỹl quydim: uni birdaniga ỹzimga dỹst deb bildim. Men shoshildim, behad shoshildim, biroq tavbam zarur edi, istig’for keltirish har narsadan zarurroq edi. Men hatto bir umr ỹzimdan yashirgan sirlarimni ham oshkor etdim. Butun qish bỹyi uning muhabbatiga umid bog’laganim ochildi. Garov kassasi riyozat chekish oqibatida irodam zaiflashuvi, ongim tushkunligi tufayli tug’ilgan xudbinlarcha shaxsiy g’oyam ekanini tushuntirdim. Ỹshanda teatr yemakxonasida chindan qỹrqqanimni, ammo dueldan emas, ỹz fe’limdan, ỹz badgumonligimdan qỹrqqanimni, aniqrog’i, yemakxonadan, vaziyatdan lol qolganimni, gusarni duelga chaqirishim boshqalarga bema’ni bỹlib tuyulmasmikin, degan xayolda gumonsiraganimdan, dueldan emas, aynan shu gumondan chỹchiganimni, sỹng bu qỹrqoqligimni bỹynimga olmay hammani, hatto uni azobga qỹyganimni, uni azobga qỹyish uchun ham uylanganimni aytdim. Umuman gaplarimda tartib yỹq edi, gỹyo isitma aralash valaqlardim. Uning ỹzi qỹllarimdan ushlab, bas qilishimni sỹrardi: «Siz oshirib yuboryapsiz, siz ỹzingizni qiynayapsiz» — shunday derdi, keyin kỹz yoshi boshlanardi, tutqanog’i tutishga oz qolardi! U xotiralarimga nuqta qỹyib, gapirmasligimni iltijo bilan sỹrardi.

Uning iltimoslariga qaramasdim, yoki kam e’tibor berardim. Axir oldinda – bahor, quyoshli Bulon! U yerda bizni yangi quyoshimiz kutyapti – bularni gapirmay bỹladimi! Kassani yopib, ishni Dobronravovga oshirdim. Chỹqintirgan onamdan qolgan uch mingdan tashqari bor budimizni muhtojlarga ulashib, ỹsha uch mingga Bulonga borib kelgach, yangi hayot boshlab, peshona teri bilan tirikchilik qilishni taklif etdim. Shunga kelishdik, chunki u taklifimni javobsiz qoldirdi, faqat jilmayib qỹydi. Nazarimda, meni xafa qilmaslik niyatida, kỹngil uchun jilmaydi. Unga og’irligim tushayotganini kỹrdim. Meni buni kỹrmaydigan darajada tentak va xudbin deb ỹylamang. Men hammasini, sỹnggi chiziqchasigacha kỹrdim, kỹrganda ham boshqalardan aniqroq kỹrdim: mening barcha iztiroblarim shunday kaft ustida edi.

Men unga ỹzim haqimda, u haqda va Lukerьya tỹg’risidagi hamma gapni aytdim. Yig’laganimni aytdim… O, ba’zan gapni chalg’itdim, ba’zi narsalarni eslatmaslikka harakat qildim, hatto u bir-ikki jonlandi, esimda, aniq esimda! Nima uchun qarab turib hech nimani kỹrmagansan, deyapsiz? Axir bu sodir bỹlmaganda hammasi qayta tirilardi. Axir uchinchi kuni suhbatimiz chog’ida, qish bỹyi ỹqigan kitoblari haqida gap ketganda Jilь-Blaz bilan arxiyepiskop Grenadskiy orasidagi mojaroni eslab, kula-kula aytib bergan edi-ku! Kulgisi xuddi qalliqlik davridagidek (o, u onlar!) naqadar munis, muloyim edi, bunda mening quvonchim chekini chamalab bỹlmasdi. Arxiyepiskop mojarosini eshitib, hayratga tushdim: qarang, ỹsha qishda ỹtirgan chog’ida durdona asardan lazzatlanishga, kulishga ruhiy xotirjamlik va baxtli onlar topa bilibdi-da! Demak, u shu holda tashlab qỹyishimga ishonch hosil qilib, ovuna boshlagan ekan. «Meni shu holda tashlab qỹyasizmi, deb ỹylabman» — ỹsha kuni, seshanbada shunday dedi! O, axir bu ỹn yoshli qizaloqlarning ỹyi-ku! Demak, u hamma narsa shu holda qolishiga ishongan, tỹla ishongan: ya’ni u ỹz stolida, men ỹzimnikida ỹtiraman, shu zaylda oltmish yoshimizga qadar ayrimiz… Birdaniga, hech kutilmaganda men tiz chỹkaman, men – er, muhabbatga muhtojman! O, bu mening xatoim, bu mening ojizligim edi!

Unga shavq bilan qarashim ham xato edi; ỹzimni tutishim lozim edi, chunki shavqim uni qỹrquvga solardi. Axir men ỹzimni tutib ham oldim, oyoqlarini boshqa ỹpmadim. Hatto biror marta bỹlsin unga.. er ekanligimni shama qilmadim, bu hatto xayolimga ham kelmadi. Men faqat ibodat qildim, ha, ibodatdan boshqasini ỹylamasdim. Axir butunlay gapirmaslik, sukut saqlash ham mumkin emasdi! Gaplaridan lazzat olishimni, uning ỹzimga nisbatan cheksiz, ha, cheksiz bilimdon va yetuk ekanini ham yashirmadim. U qizarib ketdi, noqulay ahvolga tushib, «oshirib yuboryapsiz» dedi. Ana shunda, men ahmoq kalla, ỹzimni tutolmay, eshik ortida pisib uning olishuvini, bokiralik bilan mahluq orasidagi olishuvni tinglaganimni, bolalarcha oqkỹngil bỹlgan holda aqli, zarofati shu’lasi, menga behad lazzat bag’ishlaganini aytib yubordim. U seskanib, butun vujudi titrab ketdi, yana oshirib yuboryapsiz demoqchi bỹldi-yu, birdan chehrasiga qayg’u yugurdi, yuzini qỹllari bilan tỹsib hỹngrab yubordi… Men yana ỹzimni tutolmadim, yana yiqilib oyoqlarini ỹpa ketdim. Ỹtgan seshanbadagi kabi tutqanoq bilan yakunlangan bu voqea kecha kechqurun sodir bỹldi. Ertalab esa…

Ertalab!? Tentak, ertalab bugun edi, bugun ertaga edi, yaqinda, yaqinda edi…

Yaxshilab tinglab, uqib oling: yaqinda (kechagi jazavadan keyin) choyga ỹtirganimizda u ỹzining xotirjamligi bilan meni lol qoldirdi. Ha, shunday bỹldi. Men esam tuni bỹyi kechagi voqea tufayli qỹrquvdan tipirchilab chiqqan edim. Birdan u menga yaqinlashdi, tiz chỹkdi, qỹllarini qovushtirib (yaqinda, yaqinda-ya!) ỹzining jinoyatchi ekanini, buni yaxshi bilishini, jinoyati qish bỹyi azob berganini, azob iskanjasidan hali ham qutulmaganini… olijanobligimni cheksiz qadrlashini aytdi: «vafodor xotiningiz bỹlaman, sizni e’zozlayman..» Shunda men sapchib turib uni telbalarcha quchoqlab oldim! Uni ỹpa ketdim, yuzlaridan, lablaridan ỹpdim, uzoq ayriliqdan keyin qaytgan er misol ỹpdim. Shundan keyin nimaga ketdim-a, ikki soatgagina… xorijiy pasportlar orqasidan… E, xudo, besh daqiqagina, besh daqiqa oldin qaytsam bỹlmasmidi? Darvozamiz oldidagi olomon, ularning nigohlari… E, xudo!

Lukerьyaning aytishicha (o, men endi Lukerьyani sira qỹyib yubormayman. U hammasini biladi, butun qish bỹyi u bilan birga bỹlgan, endi menga hikoya qilib beradi!), men uydan chiqqach, qaytishimga bor-yỹg’i yigirma daqiqa qolganda xonamizga kirgan, boyvuchchadan nimanidir sỹramoqchi bỹlgan, nimaligi esimda yỹq, kirib qarasa-ki, uning ikonasi (hov ỹsha, garovga keltirgan, Bibi Marьyam ikonasi) naqshindor qoplamadan chiqarilgan, stol ustida turibdi, boyvuchcha xuddi hozirgina sajda qilganday… “Sizga nima bỹldi, boyvuchcha?” – «Hech nima, Lukerьya boraver.. Tỹxta Lukerьya». Yaqinlashib ỹpibdi.

-Baxtlimisiz, boyvuchcha? – deb sỹrabdi. «Ha, Lukerьya». – Allaqachonlar sizdan uzr sỹrashlari kerak edi… Xudoga shukr, yarashib oldinglar. – «Yaxshi, Lukerьya, bor, boraver Lukerьya» — shunday deb jilmayibdi, juda g’alati jilmayibdi. Shu darajada g’alati jilmayibdiki, Lukerьya ỹn daqiqadan sỹng xabar olish uchun yana iziga qaytibdi. «U shunday deraza oldida, tirsagi bilan devorga suyanib, boshini qỹliga qỹyib, ỹylanib turibdi. Juda qattiq ỹyga tolganidan qỹshni xonaga kirganimni, tikilib qolganimni sezmadi. Qarasam, jilmayayotganga ỹxshadi, turgan holicha ỹylab jilmayganday bỹldi. Unga qarab turib-turib, orqamga ỹgirilib, sekin chiqdim. Endi ỹzimcha ỹyga tolgandim, deraza ochilgani eshitildi. «Boyvuchcha, hali havoning zahri bor, shamollab qolmang» degani kirib, qarasam – u derazada turibdi. Ochiq derazada butun bỹyi-basti bilan menga orqasini ỹgirib turibdi. Qỹlida Bibi Marьyam. Yuragim uzilib tushdi. Jon holatda «Boyvuchcha, boyvuchcha!» deb qichqirdim. U ovozimni eshitdi, ỹgirilmoqchi edi, ỹgirilolmadi, tashqariga qarab qadam qỹydi, Bibi Marьyamni kỹkragiga bosib, ỹzini derazadan tashladi».

Men faqat bir narsani yaxshi eslayman: darvozadan hatlab ỹtganimda u hali sovub ulgurmagan edi. Muhimi – hammaning kỹzi menda. Avvaliga baqirayotgan edilar, keyin birdan jimib qoldilar. Olomon ikki tomonga surilib yỹl ochildi va… uni Bibi Marьyamni quchoqlagan holda kỹrdim. G’ira-shira eslayman, unga jimgina yaqinlashdim, uzoq tikildim, chekinayotgan olomon ichidan menga nimalardir deyishdi. Lukerьya shu yerda ekan. Men bilan gaplashganmish. Faqat meshchan yodimda, u nuqul toshdagi qonni kỹrsatib: «og’zidan bir hovuch qon chiqdi, bir hovuch! Bir hovuch!» deb baqirardi. Men, aftidan, qonga barmog’imni tekkizdim, qonga bulangan barmog’imga qaradim (bu esimda), meshchan esa nuqul «bir hovuch, bir hovuch!» deb baqirdi.

-Bir hovuching nimasi! – deb qaynab ketibman, bor kuchim bilan unga tashlanibman.

O, vahshiylik, vahshiylik! Anglashilmovchilik bu! Nojoizlik, aqlga tỹg’ri kelmaydigan hol bu!

ATIGI BESh DAQIQAGINA KEChIKDIM
Notỹg’rimi? Haqiqatga tỹg’ri kelmaydimi? Joiz deyish mumkin emasmi? Bu ayol nimani deb, nimaga ỹldi?

O, ishoning. Tushunaman, ammo uning nima uchun ỹlgani muhim muammo. U mening muhabbatimdan qỹrqdi, qabul qilsammi, qilmasammi, deb ỹzidan-ỹzi jiddiy sỹradi, oxir savoliga javob topolmay, ỹlimni ravo kỹrdi. Bilaman, bilaman, bosh qotirishning hojati yỹq va’dalarni keragidan ortiqcha berib yubordi, va’daga vafo qilolmasligini bilib qỹrqdi – bu ravshan narsa. Bu yerda nihoyatda mudhish bỹlgan bir necha vaziyat bor. Harholda “u nima uchun ỹldi?” — degan savolga ỹrin bor. Bu savol betinim tiqillayapti, aynan mening miyamda tiqillayapti. Agar u shu holda qolishni istaganda, men uni shu holda qoldirardim. U esa bunga ishonmadi, mana gap qayerda! Yỹq, yỹq aldayapman, gap bu yerda emas. Masala oddiyroq, men bilan halol munosabatda bỹlishi kerak edi; sevadigan bỹlsa butun jonu tani bilan sevishi lozim, baqqolga in’om etishi mumkin bỹlgan sevgi menga mutlaqo kerak emasdi. U baqqolga lozim bỹlgani uchun ham meni aldab yurishni istamadi. U sevgi niqobi ostida yarim sevgi yoki chorak sevgi bilan meni laqillatishni xohlamasdi. Haddan tashqari bokira edi, mana gap qayerda! Qalb kengligini joriy etmoqchi edi, esingizdami? G’alati fikr…

U meni hurmat qilarmidi? Buni ỹlarday bilgim kelyapti. Mendan nafratlanarmidi yoki yỹqmi? Ỹylashimcha, nafratlanmasdi. G’oyat taajjublanarlisi shundaki, mendan nafratlanarmidi, degan savol butun qish bỹyi kallamga kelmabdi. Men uning nafratidan xoli ekanimga sỹnggi daqiqagacha, menga qat’iy ajablanish bilan, aynan qat’iy qaragunga qadar oliy darajada ishonardim. Ana shunda men uning nafratlanishini tushundim. Abadulabad, umrbod angladim! Oh, mayli edi, bir umr nafratlansa ham mayli edi, men uchun tirik bỹlsa, tirik yursa bas edi! Yaqindagina yuruvdi, gapiryatuvdi. Qanday qilib derazadan tashladi, sira aqlim bovar qilmayapti. Hatto besh daqiqa oldin ham buni tasavvur eta olmasdim. Lukerьyani chaqirdim. Endi uni sira qỹyib yubormayman, sira! O, biz hali til topishishimiz mumkin edi. Biz faqat qish bỹyi dahshatli ravishda begonalashib qoldik, axir yana yaqinlashuvimiz mumkin edi-ku? Yana mehr nuqtasida uchrashib, yangi hayot boshlashimiz nahot, nahot mumkin emasdi? Men olijanobman, u ham – uchrashuv nuqtamiz shundan iborat! Yana ikki kungina, kỹp emas, chidasa, yana bir necha sỹz bilan hammasiga tushunib yetardi.

Muhimi, bu hodisa – oddiy, yovvoyi, johil hodisa ana shunisi alam qiladi. Shundan dilim og’riydi! Besh daqiqa, bor yỹg’i, bor yỹg’i, besh daqiqa kechikdim! Besh daqiqa oldin kelganimda hammasi bulut kabi suzib ỹtib ketardi, bu ish keyin xayolidan kỹtarilardi. Hammasi uning tushunib yetishi bilan yakunlanardi. Endi esa yana bỹsh xonalar, yana yolg’izligim… Ana soat kapgiri tiqillayapti, unga nima, rahm, shafqat degan narsani bilmaydi. Endi hech kim yỹq – ranju alamim ham shu!

U xonadan bu xonaga sarsari kezaman. Bilaman, bilaman, aytmay qỹyaqoling, tasodifdan, besh daqiqa kechikkanimdan zorlanishim sizga kulgili tuyulyapti. Ammo ayon haqiqatni tan olgingiz kelmayapti. Ỹzingiz ỹylab kỹring: u boshqalar kabi hatto «ỹlimimda hech kimni ayblamang», degan ikki enlik xatcha ham qoldirmabdi. «U bilan sen yolg’iz qolgan eding, derazadan itarib yuborgansan», deb hatto Lukerьyani sarson qilishlarini nahot ỹylab kỹrmagan bỹlsa! Agar hovlidagi tỹrt kishi uning derazada Bibi Marьyamni quchoqlab turganini, sỹng ỹzini tashlaganini kỹrishmaganda, aybsiz bỹlishimizga qaramay, toza sargardon qilishardi. Axir odamlarning turishi, hodisaga guvoh bỹlgani ham tasodif-ku! Yỹq, bularning barchasi – lahza, g’ayrishuuriy lahza. Nogahoniylik va bejilov xayol! Xỹsh, ikona qarshisida ibodat qilgan bỹlsa nima? Bu ỹlim oldida tavba qildi, degan gap emas-ku! Hammasi bir lahzagina davom etgan. Balki qandaydir ỹn daqiqa ichida – devorga suyanib, boshini qỹliga qỹyganicha jilmaygan paytida bir qarorga kelgandir. Kallasiga shu xayol urilganu boshi aylanib, bu qaror qarshisida ỹzini tuta olmaganmi?

Xoh istang, xoh istamang, bu yerda qandaydir tushunmovchilik bor. Men bilan yashashi mumkin edi. Kamqonlik bỹlsa nima qipti? Kamqonlikdan, sillasi qurib hayotiy quvvatning tugaganidan deysizmi? Yỹq, u qishi bilan charchadi, mana gap qayerda…

Kechikdim!!!

Tobutda yotganda bunchalar xipcha, burni bunchalar sỹppayib qolmasa! Kipriklari kamon ỹqlari kabi yotibdi. Yiqilishi ham beozorgina bỹlgan – hech yeri sinmagan, yorilmagan. Faqat shu «bir hovuch qon». Ya’ni bir qoshiq degani. Ich-ichidan qalqqan. Ajib fikr: kỹmmaslik mumkin bỹlganda edi? Uni olib ketishgach, unda… o, yỹq, olib ketish mumkin emas! O, axir men olib ketishlari lozimligini bilaman, men telba emasman, alahsirayotganim ham yỹq, aksincha, aqlim hech mahal hozirgiday oydinlashmagan. Men bir narsani hazm qila olmayapman: yana uyda hech kim qolmaydimi, yana hayhotday bu xonalarda garovga qỹyilgan buyumlar bilan yolg’iz yashaymanmi? Alahsirash, alahsirash, mana alahsirash qayerda! Men uning sillasini quritdim mana gap qayerda!

Endi qonunlaringizni boshimga uramanmi? Endi odatlaringiz, taomilingiz, hayotingiz, davlatingiz, diningizni sariq chaqaga olmayman. Mayli, meni sizning hakamingiz sỹroq qilsin, mayli meni ỹsha sudga, ochiq sudingizga boshlab boring, hech nimani tan olmasligimni ỹsha yerda ham aytaman. Hakamingiz «Jim bỹling, ofitser!» deb qichqiradi. Men esam unga: «Meni quloq osishga majbur etuvchi qudrating qani? Nima uchun bu zim-ziyo jaholat men uchun hamma narsadan qadrli bỹlgan narsani majaqladi? Qonunlaringiz menga nimaga kerak? Menga endi begona bular!» deb baqiraman. O, endi menga bari bir!

Ojiz, ojiz! Jonsiz u, eshitmaydi! Senga qanday jannat yaratib berardim, bilmayman. Jannat qalbimda edi, chor atrofingni jannat bilan ỹrardim. Sen meni bari bir sevmas eding, xỹsh, nima qipti? Hammasi ỹsha holda bỹlardi, ỹsha holda qolardi. Dỹstga gapirib berganday gapirarding menga – bir-birimizning kỹzimizga tikilib quvonardik, kulardik. Shunday yashardik. Boshqani sevib qolsangmi? Mayli, rozi edim! Sen u bilan yurib kularding, men bỹlsam kỹchaning bu betida turib kuzatardim… O, faqat bir martagina kỹzini ochsa, hammasiga rozi edim! Bir lahza, faqat bir lahza (!) menga qarasa edi, xuddi yaqinginada oldimga kelib vafodor xotin bỹlaman, deb qasam ichayotganday bir qarasa edi! O, bir qarashdayoq hammasini anglar edi!

Jaholat! O, tabiat! Yer yuzidagi odamlar yolg’izlar – alam qiladigani shu! «Maydonda tirik jon bormi?»- deb qichqiradi, rus pahlavoni. Pahlavon bỹlmasam-da, men ham qichqiraman – hech kim javob bermaydi. Quyosh odamga jon beradi, deydilar. Quyosh chiqqanda unga bir qaranglar – axir u ỹlik emasmi? Hamma narsa ỹlik, hamma yerda jonsiz murdalar. Faqat odamlar, atroflarini sukut ỹrab olgan – Yer shundan iborat. «Odamlar, bir-biringizni seving!» Buni kim aytgan!? Kimning ỹgiti? Soat kapgiri unsiz, nafratni qỹzg’atadigan darajada tiqillaydi. Tun og’di – soat ikki. Botinkachalari karavoti oldida turibdi, gỹyo bekasini kutyapti. Yỹq, jiddiy aytyapman, ertaga uni olib ketishgach, men nima qilaman?

1876

Izohlar:
*«Yozuvchi kundaligi» nazarda tutilayotgan bỹlsa kerak. F.M.Dostoyevskiy 1873-74 yillarda «Grajdanin» jurnaliga muharrirlik qilib, har oyda «kundalik»larini e’lon qila boshlagan. 1876-77 yillarda davom ettirgan. «Ma’suma»ning yozilish vaqti xuddi shu davrga tỹg’ri keladi. (Tarj.)
*Ham oqlashim, ham qoralashim ma’nosida (lotincha)
*Inglizchasiga (frants.)
*XIX asr ingliz faylasufi, utilitarizm tarafdori nazarda tutilgan bỹlsa kerak. (Tarj.)
*Ishqiy uchrashuvga (frants.)

Tohir Malik tarjimasi

09

(Tashriflar: umumiy 1 263, bugungi 2)

Izoh qoldiring