Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти. Davomini o'qish