Қалам аҳлининг пирларидан саналмиш Абдулла Қодирийнинг маҳоратлари ҳақида гап айтишга камина томонидан уриниш бўлиб эди (мана бу саҳифада ўқинг), энди янгироқ фикр баён қилиш масъулиятини зиммамизга юклаб, қўлга қалам олмоққа яна журъат этдик…. Davomini o'qish
Teglar: Tohir Malik
Tohir Malik. Ajab saodat
Асарга «ўзбеклар турмушидан тарихий рўмон» деб изоҳ берилган. «Севишган қалблар ҳақида» ёки «Муҳаббат фожеалари»… эмас, айнан «ўзбеклар турмушидан», айнан шом азони чақирилган дамдаги турмушидан. Шунинг ўзиёқ бизни айсбергнинг қуйи қисмини ўрганишга даъват этади. Бу вазифани таъбир жоиз бўлса, бир ҳамлада уддалаш мумкин эмасдир. Яъни бир мақола ёзиш билан уддалаб бўлмайди. Ҳамонки, сиз муҳтарам ўқувчининг диққатини жалб этишга киришган эканман, яна айрим қирраларини айтиб ўтишим зарур… Davomini o'qish
Tohir Malik. Sohibqironi akbar.
Тилимиз ва адабиётимизни янада юксак чўққиларга кўтара олган, темурий шаҳзодаларнинг замондоши ва сафдоши Мир Алишер Навоий ҳазратлари Темур Кўрагоннинг муборак номларини «Мажолисун нафоис»нинг еттинчи мажлисида бежиз тилга олмаганлар. Ҳақиқат шулки, муаззам иморат қурмоқ учун мустаҳкам пойдевор зарурдир. Туркий тил ва адабиётнинг муаззам биноси пойдеворининг мустаҳкам бўлишида Соҳибқирони акбарнинг хизматлари улуғдир. Davomini o'qish
Tohir Malikning BBC O’zbek xizmati maqolasiga munosabati.
Би-би-си Ўзбек Хизмати вебсаҳифасида чоп этилган «Китоби энг кўп босилаётган адиб» мақоласида ўзбек адабиётининг энг забардаст ёзувчиларидан бири Тоҳир Малик ижоди ҳақида сўз борганди. Ушбу мақолага адиб ўз муносабатини билдириб мактуб ёзган. Тоҳир Малик Би-би-си мақоласига муносабатида адабиёт билан боғлиқ қатор баҳсталаб мавзуларга диққат қаратади. Айни мана шу ҳолат боис қуйида ёзувчининг ўзи йўллаган жавоб мактубини ҳеч бир ислоҳсиз тўла чоп этишга қарор қилдик. Davomini o'qish
BBC O’zbek xizmati: Kitobi eng ko’p bosilayotgan adib.
Айни китобхонлик бошқа адиблар каби Тоҳир Маликни ҳам ўйлантираётган масалалардан биридир. «Китобхонлик масаласи фақат ёзувчиларнинг ташвиши эмас. Жамият ташвиши бўлиши керак. Чунки маънавий олам фақат ва фақат китоб билан бойийди. Маънавий қашшоқ жамият оламаро юксала олмайди,» дейди ижодкор. Davomini o'qish