Abu Ali ibn Sino. Hikmatlar & Abu Ali ibn Sino. Tibbiy o’gitlar & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm

083     Гениал инсонларнинг қолдирган изларини асрлар оша ўзида сақлаб келаётган фан, адабиёт ва санъатнинг буюк дурдоналари бор-ки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. Бу маданий мерос инсоният учун битмас-туганмас манба ҳисобланади ва унинг олдида умуминсоний келишув ва ҳамкорлик истиқболларини очиб беради. Ибн Сино ўзининг ижоди ҳамда яратган асарларининг аҳамияти жиҳатидан бутун инсониятга тегишлидир. Унинг фаолияти ҳақиқат ва ақл-идрок талабларига асосланган эди

Абу Али ибн Сино
ҲИКМАТЛАР
05

Илм — нарсаларни инсон ақли ёрдами билан ўрганишликдир.

Ҳақиқатни очинглар, тўғри йўлдан юринглар. Бир-бирингиздан илм ўрганиб, камол топишингиз учун дил пардасини очиб ташланглар.

Қуёш кўрларга кўринмай беркинганидек, жоҳилларга ҳам дунёда тўғри йўл белгилари кўринмай қолади.

Кундалик ризқ кўп, қайғураверма. Шу билан бирга мол орттираман, деб ўзингни кўп қийнаверма. Чунки ҳар ким ўз насибасидан ортиқ битта ҳам дон ея олмайди.

Мол-дунёинг сени алдамасин, чунки асраган мол-дунёинг бошқаларники бўлади. Уларни сарф эта олсанг, ўша сеники бўлади.

Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди?

Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир.

Бошқаларда кўрганни жуда қаттиқ истамаслик ҳам қаноат ҳисобланади.

Эй ҳавою ҳавасга берилган нафс, тез бўл. Чунки сен бир нафаснинг ҳимоясидасан.

Ёрдам беришнинг гўзаллиги ундан кишининг тасалли топишида кўринади.

Тароқ аслида сочни тартибга солиш учун ишлатилади-ю, аммо шу билан бирга у сочларнинг баъзиларини жойидан юлиб туширади.

Қора тупроқ қаъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим.

Мен кўп жойларни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тировчидан ёки пушаймонлик бармоғини тишлаб турувчидан бошқани кўрмадим.

Одамларнинг ботири келажакдаги ишлардан қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан четланган киши одамларнинг энг қўрқоғидир.

Кексайган одам ёшлик ўтида ёнолмайди.

Агар келажагим хайрли бўлса эди, майли тинчгина, бемалол тирикчилигимни қилаверар эдим. Борди-ю агар ундай бўлмаса, минг кўз билан йиғлардим.

Фалак — жуфт соққа, олам тахтасидир, ажал ўйнайди — бизлар донаи хом.

Минглаб нафар улуғ зотлар борлиқдан йўқликка кетдилар. Ахир бу улуғ зотларнинг бирортаси ҳам йўқликдан борлиққа қайтиб келмаяптилар-ку.

Ҳар ким ҳодисалардан ибрат ола билса, боши қаттиқ отга ўхшаган бу фалак унга бўйсуна беради.

Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди.

Яхшиликларнинг энг фойдалиси садақадир.

Бир киши сен билан муносабатида хато қилса-ю, сенга узр баён этса, узрини қабул қилишни кечиктирма!

Агар ҳавода чанг ва тутун бўлмаса эди, киши минг йил яшаган бўларди.

Қуруқ гапнинг ўзи ҳеч қачон далил бўлолмайди.

Сўзнинг ёмони амал қилинмай бекор кетганидир.

Руҳ — шамчироққа, билим — ана шу шамчироқдан таралаётган ёғдуга, Аллоҳнинг закоси — мойга ўхшайди. Шамчироқ ёнишдан тўхтамас экан — сен тириксан. Агар у ўчса — сен ҳалок бўласан.

Ҳар бир табиий нарса ўлчанган бўлади, лекин ҳар бир ўлчанган нарса табиий бўлавермайди.

Қаноат деб, ўзига кифоя қиладиган нарсага эришишга айтилади; буни бўшашганлик ҳам дейишади. Қаноат камтарлик ва унча-мунча нарсани назарга илмайдиган хислат билан ҳирс ўртасида бўлади.

Сабр деб, инсон бошига тушган алам ва чидаб бўлмайдиган оғриқни то енгунга қадар ушлаб туришга айтилади.

Кишини қабиҳ ва бемаза ишларга қадам қўйишдан тутиб турадиган ва уни яхши хулқ ва ишларга йўллашига ҳаё дейилади.

Иффат эса ёмонлик билан шаҳват ҳамда бунга ўхшаган нарсалар ўртасида туради. Яна у серҳафсалалик билан беҳафсалалик ўртасида туради.

Саховат эса бахил ҳамда зиқналик билан сарф қилиш ўртасида туради.

Шижоат — довюраклик эса қўрқоқлик билан қўполлик ўртасида бўлади.

Яхши ва ёмон хулқнинг ҳаммаси шароит, тарбия, одатланиш натижасида вужудга келади. Яхши хулққа ҳам одат туфайли эришилади.

Ҳақиқат мантиқ илмидан талаб қилинсин! Ички қувватларнинг таъсирлари ва таъсирланишлари такрорланаверса, улар учун кучли бир малака ҳосил бўлади. Ахлоқ ҳам шундай вужудга келади.

Ҳис ички руҳга қаттиқроқ таъсир этади ва уни ҳаракатга солишда ақлдан кучлироқдир.

Яхшилик ҳаммага бевосита севимли. Агар шундай бўлмаганда эди, ҳар ким ўз истаган ёки орзу қилган ва ёки ўзича яхшилик деб тасаввур қилган бирор нарсани ўз олдига мақсад қилиб қўймаган бўларди.

Тўғрилик, агар у тўғрилиги исботланаётган нарсанинг бевосита ўзида топилса, у ҳолда у ўша нарсани мустаҳкамлайди, яхшилайди.

Тўғри деб ўйланилган қанчадан-қанча нарсалар бўладики, улар аслида тўғри бўлмай, балки фақат хатолардан иборат бўлади.

Хулқнинг мувозанатда бўлиши бадан саломатлигини сақлайди.

Кек аслида азият берган нарсанинг фикрда такрорланиши билан ҳамда ундан ўч олиш орзу-хаёлининг такрорланиши билан пайдо бўлади. Унинг пайдо бўлишига ғазабнинг бир қадар давом этиши ҳам сабаб бўлади.

Билгинки, агар ғазаб тез ўтиб кетса, унинг сурати хаёлда такрорланмайди ва йўқ бўлиб кетади, натижада кек ҳосил бўлмайди.

Маърифатчи (ориф) ботир одам бўлади, шундай бўлмай ҳам бўлармиди! У ўлимдан ҳам қўрқмайдиган, саховат эгаси бўлади. Шундай бўлмай ҳам бўлармиди! У барча беҳад нарсаларга ҳирс қўйишдан узоқ ва барча адашганларга меҳрибондир, шундай бўлмай ҳам бўлармиди! У ўз нафсонияти билан улуғвор бўлади, шундай бўлмай ҳам бўлармиди!

Табиатда бекорчи нарсалар бўлишининг ўзи бўлмаган нарсадир.

Маъруф ва машҳур бўлмаган нарсаларни одат этишга кўпроқ интилинади. Чунки одат бўлган нарсалар кўпинча сезилмайди.

Ҳужум қилиб келаётган қўшинлардан қўрқиб қочиш, инсонлардаги қўрқоқликни бошқалар томонидан фош этилиши, бойликни ерга кўмиш, адолатсизликнинг кўринишлари, ифлосликка бефарқ қараш, шубҳали жойларда бўлиш, разилликни исташ, ахлоқий тубанликка бориш, камбағални талаш, ўликлар кафанини қазиб олиш, гадойчилик қилиш, ҳаддан ташқари зиқналик қилиш, судхўрлик қилиш, кечирим сўраганлар илтимосини рад этиш, суд олдида туришгача бориш, мурувватсизлик кабилар шармандаликка киради.

Инсонларни доимий тобе бўлиб яшашлари, бошқалар томони-дан ўз нафсини масхара қилинишга чидаш, жабр-зулмга тоқат қилиш, етишмовчилик кабилар кишини қизиққон бўлишига сабаб бўлади.

Улуғлик инсонга энг ёмон ҳодисаларни яқинлашишига йўл қўймайдиган бир матонатни жамловчи кучдир.

Фаросат — сезгидан келадиган ишоранинг асл маъносига тезда етишмоққа айтилади.

Илм — нарсаларнинг инсон ақли ёрдами билан ўрганилишидир.

Билим деб, нарсаларни идрок қилишга айтилади. Бу шундайки, инсон ақли уни хато ва йўлдан тоймасдан туриб унга эришиши керак бўладиган нарсадир. Бордию бу далиллар очиқ-ойдин бўлсаю, исботлар чинакамига бўлса, у ҳолда бунга ҳикмат — донишмандлик дейилади.

Баён — инсон фикрига келган маънони яхши ифодаланишидир.

Барвақт айтиб қўйиб, ошкор қилиш зарар келтирадиган бир нарсани айтишдан ўзни тийиб туриш ишини инсон виждонига ҳавола қилинганига сир сақлаш деб айтилади.

Инсондаги сир сақлай билиш хислати ошкор қилиш хавфи туғилганда уни ушлаб тура билувчи кучдир.

Бошқаларда кўрганни жуда қаттиқ истамаслик ҳам қаноат ҳисобланади.

Ўз кучини зарур бир меъёрда ушлаб туриш ҳам қаноат саналади.

Очкўзлик, яхши овқат, ичкилик, хотин-халажга берилишдан ўзни тутиш иффат саналади.

Кишини қабиҳ ва бемаза ишларга қадам қўйишдан тутиб турадиган ва уни яхши хулқ ва ишларга йўллашига ҳаё дейилади.

083Ёрдам беришнинг гўзаллиги ундан кишининг тасалли топишида кўринади.

Хижолат ва тортинчоқлик қайғу ва ёмонлик туфайли тинчликнинг бузилишидир. Бундан инсон ўзининг ўтмиши, ҳозирги пайти ва келажакдаги мавқеи қандай бўлишидан қатъи назар, ўзини ўзи койийди.

Хулқларнинг барчаси ўз табиати билан гўзал, ёмон хулқ-атворларга эса кейин эришилган бўлади.

Ҳаё — инсоннинг абадий гўзаллиги ва латофатидир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга ўхшайди.

Дўстимки, душманимга дўстлик қиларкан, уни мен дўст ҳисобламайман. Заҳарга қўшилган шакардан эҳтиёт бўл.

Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади.

Ғазаб иродаси кучли одамга рўпара келолмаганидек, иродаси кучсиз одамга ҳам рўпара келолмайди.

Бекорчилик ва айш-ишрат нафақат нодонликка олиб келади, айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади.

Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди.

Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмайди, бунинг учун муайян бир тартибга риоя қилмоқ ҳам шарт.

Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади, зеро харакатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади.

Донишмандлик бизга ҳаёт сўқмоқларида улуғ саодатни ҳозирлаб инъом этувчи воситадир.

Агар дўстлик савдо-сотиққа ўхшаб, эҳтиёжга қараб ахтарилса, зарурат туғилмаган чоғда дўстни назарга илмай, ташлаб кетилса, бу қандай дўстлик бўлди энди!

Дўстлик инсонга хос бўлган шундай бир хислатдирки, бунда бошқа бировга яхшилик исталади, бунда инсон яхшиликни аввало дўстлари учун истайди, Дўст бу яхши кўрувчидир. Дўст ўз дўстининг хурсандлигида ҳам, бахтсизлик кезларида ҳам қайғу ва шодлигига шерик бўлади

Инсонлар ичида сени яхши кўрувчилар бўлса, бу сенга ва сенинг яқинларингга яхшиликни истовчилар бўлади,  мабодо шундайлар топилиб қолса, у ҳолда илтифот мунтазам равишда чин кўнгилдан ҳамда беминнат бўлиши керак. Ҳақиқий дўст сенинг дўстингга дўст, душманингга душман бўлади. У дўст душманидан узоқлашади, дўстига яқинлашади. Бунинг акси бўлиши мумкин эмас. Чунки бунинг акси бўлса, душманлик саналади

Ақл тарозусида тортиб кўрилмаган ҳар қандай билим асоссиздир. Шу боис мантиқ илмини ўрганмоқ жуда муҳим.

Бирор манфаатни кўзлаб қилинган яхшиликда нимадир берилади ва нимадир олинади. Лекин олинадиган нарса ҳамма вақт кўзга кўринмайди. У хурсандлик, ташаккур, оддийлик кабилар бўлиши мумкин. Қаерда алмашув бўлса, ўша ерда манфаат ётади. Онгли одам нимаики кўнгилдагидек бўлса, у фойдали деб ҳисоблайди

Ҳакимнинг уч қуроли бор: сўз, гиёҳ ва тиғ.

Ёлғизлик ҳалокатга олиб келади. Зеро, инсон ўзига керакли нарсаларни фақат жамият ёрдамида қўлга киритиши мумкин.

Чала билим эгаси бўлишдан кўра,(ундан кўра)  билимсизлик афзалроқдир.

Genial insonlarning qoldirgan izlarini asrlar osha o’zida saqlab kelayotgan fan, adabiyot va san’atning buyuk durdonalari bor-ki, ular barcha xalqlar uchun ham umumbashariy xazinadir. Bu madaniy meros insoniyat uchun bitmas-tuganmas manba hisoblanadi va uning oldida umuminsoniy kelishuv va hamkorlik istiqbollarini ochib beradi. Ibn Sino o’zining ijodi hamda yaratgan asarlarining ahamiyati jihatidan butun insoniyatga tegishlidir. Uning faoliyati haqiqat va aql-idrok talablariga asoslangan edi

Abu Ali ibn Sino
HIKMATLAR
05

 

099Haqiqatni ochinglar, to’g’ri yo’ldan yuringlar. Bir-biringizdan ilm o’rganib, kamol topishingiz uchun dil pardasini ochib tashlanglar.

Quyosh ko’rlarga ko’rinmay berkinganidek, johillarga ham dunyoda to’g’ri yo’l belgilari ko’rinmay qoladi.

Kundalik rizq ko’p, qayg’uraverma. Shu bilan birga mol orttiraman, deb o’zingni ko’p qiynaverma. Chunki har kim o’z nasibasidan ortiq bitta ham don yeya olmaydi.

Mol-dunyoing seni aldamasin, chunki asragan mol-dunyoing boshqalarniki bo’ladi. Ularni sarf eta olsang, o’sha seniki bo’ladi.

Boylikni topishibdi-yu aql-idrokni yo’qotishibdi. Ajabo, topgan narsalari bilan yo’qotgan narsalarining bahosi bir xilmidi?

Kishi uchun eng foydali, dilni yorituvchi narsa qanoatdir. Eng zararli va nafratli narsa hirs va g’azabdir.

Boshqalarda ko’rganni juda qattiq istamaslik ham qanoat hisoblanadi.

Ey havoyu havasga berilgan nafs, tez bo’l. Chunki sen bir nafasning himoyasidasan.

Yordam berishning go’zalligi undan kishining tasalli topishida ko’rinadi.

Taroq aslida sochni tartibga solish uchun ishlatiladi-yu, ammo shu bilan birga u sochlarning ba’zilarini joyidan yulib tushiradi.

Qora tuproq qa’ridan tortib, to Zuhal cho’qqisigacha bo’lgan dunyoning hamma mushkul masalalarini hal qildim. Men har qanday makr va hiyla tuzog’idan qutilib chiqa oldim-u, ammo o’lim tugunini yecha olmadim.

Men ko’p joylarni kezdim va olam ahvoliga qaradim. Unda hayronlik kaftini iyagiga tirovchidan yoki pushaymonlik barmog’ini tishlab turuvchidan boshqani ko’rmadim.

Odamlarning botiri kelajakdagi ishlardan qo’rqmaydi. Kamolot hosil qilishdan chetlangan kishi odamlarning eng qo’rqog’idir.

Keksaygan odam yoshlik o’tida yonolmaydi.

Agar kelajagim xayrli bo’lsa edi, mayli tinchgina, bemalol tirikchiligimni qilaverar edim. Bordi-yu agar unday bo’lmasa, ming ko’z bilan yig’lardim.

Falak — juft soqqa, olam taxtasidir, ajal o’ynaydi — bizlar donai xom.

Minglab nafar ulug’ zotlar borliqdan yo’qlikka ketdilar. Axir bu ulug’ zotlarning birortasi ham yo’qlikdan borliqqa qaytib kelmayaptilar-ku.

Har kim hodisalardan ibrat ola bilsa, boshi qattiq otga o’xshagan bu falak unga bo’ysuna beradi.

Inson toki o’zini mayda gap, o’chakish, janjal, shikoyat, norozilik, ohu vohlardan ozod qilolmas ekan, u iflos va pastlik tabiatidan xalos bo’lolmaydi.

Yaxshiliklarning eng foydalisi sadaqadir.

Bir kishi sen bilan munosabatida xato qilsa-yu, senga uzr bayon etsa, uzrini qabul qilishni kechiktirma!

Agar havoda chang va tutun bo’lmasa edi, kishi ming yil yashagan bo’lardi.

Quruq gapning o’zi hech qachon dalil bo’lolmaydi.

So’zning yomoni amal qilinmay bekor ketganidir.

Ruh — shamchiroqqa, bilim — ana shu shamchiroqdan taralayotgan yog’duga, Allohning zakosi — moyga o’xshaydi. Shamchiroq yonishdan to’xtamas ekan — sen tiriksan. Agar u o’chsa — sen halok bo’lasan.

Har bir tabiiy narsa o’lchangan bo’ladi, lekin har bir o’lchangan narsa tabiiy bo’lavermaydi.

Qanoat deb, o’ziga kifoya qiladigan narsaga erishishga aytiladi; buni bo’shashganlik ham deyishadi. Qanoat kamtarlik va uncha-muncha narsani nazarga ilmaydigan xislat bilan hirs o’rtasida bo’ladi.

Sabr deb, inson boshiga tushgan alam va chidab bo’lmaydigan og’riqni to yengunga qadar ushlab turishga aytiladi.

Kishini qabih va bemaza ishlarga qadam qo’yishdan tutib turadigan va uni yaxshi xulq va ishlarga yo’llashiga hayo deyiladi.

Iffat esa yomonlik bilan shahvat hamda bunga o’xshagan narsalar o’rtasida turadi. Yana u serhafsalalik bilan behafsalalik o’rtasida turadi.

Saxovat esa baxil hamda ziqnalik bilan sarf qilish o’rtasida turadi.

Shijoat — dovyuraklik esa qo’rqoqlik bilan qo’pollik o’rtasida bo’ladi.

Yaxshi va yomon xulqning hammasi sharoit, tarbiya, odatlanish natijasida vujudga keladi. Yaxshi xulqqa ham odat tufayli erishiladi.

Haqiqat mantiq ilmidan talab qilinsin! Ichki quvvatlarning ta’sirlari va ta’sirlanishlari takrorlanaversa, ular uchun kuchli bir malaka hosil bo’ladi. Axloq ham shunday vujudga keladi.

His ichki ruhga qattiqroq ta’sir etadi va uni harakatga solishda aqldan kuchliroqdir.

Yaxshilik hammaga bevosita sevimli. Agar shunday bo’lmaganda edi, har kim o’z istagan yoki orzu qilgan va yoki o’zicha yaxshilik deb tasavvur qilgan biror narsani o’z oldiga maqsad qilib qo’ymagan bo’lardi.

To’g’rilik, agar u to’g’riligi isbotlanayotgan narsaning bevosita o’zida topilsa, u holda u o’sha narsani mustahkamlaydi, yaxshilaydi.

To’g’ri deb o’ylanilgan qanchadan-qancha narsalar bo’ladiki, ular aslida to’g’ri bo’lmay, balki faqat xatolardan iborat bo’ladi.

Xulqning muvozanatda bo’lishi badan salomatligini saqlaydi.

Kek aslida aziyat bergan narsaning fikrda takrorlanishi bilan hamda undan o’ch olish orzu-xayolining takrorlanishi bilan paydo bo’ladi. Uning paydo bo’lishiga g’azabning bir qadar davom etishi ham sabab bo’ladi.

Bilginki, agar g’azab tez o’tib ketsa, uning surati xayolda takrorlanmaydi va yo’q bo’lib ketadi, natijada kek hosil bo’lmaydi.

Ma’rifatchi (orif) botir odam bo’ladi, shunday bo’lmay ham bo’larmidi! U o’limdan ham qo’rqmaydigan, saxovat egasi bo’ladi. Shunday bo’lmay ham bo’larmidi! U barcha behad narsalarga hirs qo’yishdan uzoq va barcha adashganlarga mehribondir, shunday  bo’lmay ham bo’larmidi! U o’z nafsoniyati bilan ulug’vor bo’ladi, shunday bo’lmay ham bo’larmidi!

Tabiatda bekorchi narsalar bo’lishining o’zi bo’lmagan narsadir.

Ma’ruf va mashhur bo’lmagan narsalarni odat etishga ko’proq intilinadi. Chunki odat bo’lgan narsalar ko’pincha sezilmaydi.

Hujum qilib kelayotgan qo’shinlardan qo’rqib qochish, insonlardagi qo’rqoqlikni boshqalar tomonidan fosh etilishi, boylikni yerga ko’mish, adolatsizlikning ko’rinishlari, ifloslikka befarq qarash, shubhali joylarda bo’lish, razillikni istash,  axloqiy tubanlikka borish, kambag’alni talash, o’liklar kafanini qazib olish, gadoychilik qilish, haddan tashqari ziqnalik qilish, sudxo’rlik qilish, kechirim so’raganlar iltimosini rad etish, sud oldida turishgacha borish, muruvvatsizlik kabilar  sharmandalikka kiradi.

Insonlarni doimiy tobe bo’lib yashashlari, boshqalar tomoni-dan o’z nafsini masxara qilinishga chidash, jabr-zulmga toqat qilish, yetishmovchilik kabilar kishini qiziqqon bo’lishiga sabab bo’ladi.

Ulug’lik insonga eng yomon hodisalarni yaqinlashishiga yo’l qo’ymaydigan bir matonatni jamlovchi kuchdir.

Farosat — sezgidan keladigan ishoraning asl ma’nosiga tezda yetishmoqqa aytiladi.

Ilm — narsalarning inson aqli yordami bilan o’rganilishidir.

Bilim deb, narsalarni idrok qilishga aytiladi. Bu shundayki, inson aqli uni xato va yo’ldan toymasdan turib unga erishishi kerak bo’ladigan narsadir. Bordiyu bu dalillar ochiq-oydin bo’lsayu, isbotlar chinakamiga bo’lsa, u holda bunga hikmat —  donishmandlik deyiladi.

Bayon — inson fikriga kelgan ma’noni yaxshi ifodalanishidir.

Barvaqt aytib qo’yib, oshkor qilish zarar keltiradigan bir narsani aytishdan o’zni tiyib turish ishini inson vijdoniga havola qilinganiga sir saqlash deb aytiladi.

Insondagi sir saqlay bilish xislati oshkor qilish xavfi tug’ilganda uni ushlab tura biluvchi kuchdir.

Boshqalarda ko’rganni juda qattiq istamaslik ham qanoat hisoblanadi.

O’z kuchini zarur bir me’yorda ushlab turish ham qanoat sanaladi.

Ochko’zlik, yaxshi ovqat, ichkilik, xotin-xalajga berilishdan o’zni tutish iffat sanaladi.

Kishini qabih va bemaza ishlarga qadam qo’yishdan tutib turadigan va uni yaxshi xulq va ishlarga yo’llashiga hayo deyiladi.

Yordam berishning go’zalligi undan kishining tasalli topishida ko’rinadi.

Xijolat va tortinchoqlik qayg’u va yomonlik tufayli tinchlikning buzilishidir. Bundan inson o’zining o’tmishi, hozirgi payti va kelajakdagi mavqei qanday bo’lishidan qat’i nazar, o’zini o’zi koyiydi.

Xulqlarning barchasi o’z tabiati bilan go’zal, yomon xulq-atvorlarga esa keyin erishilgan bo’ladi.

Hayo — insonning abadiy go’zalligi va latofatidir. Hayosiz yuz jonsiz jasadga o’xshaydi.

Do’stimki, dushmanimga do’stlik qilarkan, uni men do’st hisoblamayman. Zaharga qo’shilgan shakardan ehtiyot bo’l.

Shodli va qayg’uli paytlarida dilini kuduratdan tozalab, sof do’stlikni saqlab qolgan kishi chin do’st hisoblanadi.

G’azab irodasi kuchli odamga ro’para kelolmaganidek, irodasi kuchsiz odamga ham ro’para kelolmaydi.

Bekorchilik va aysh-ishrat nafaqat nodonlikka olib keladi, ayni vaqtda kasallikning tug’ilishiga ham sabab bo’ladi.

O’z vaqtida, me’yori bilan badantarbiya qilgan odamga dard yaqin yo’lamaydi.

Badantarbiya bilan mashg’ul bo’linsa, hech qanday dori-darmonga zarurat qolmaydi, buning uchun muayyan bir tartibga rioya qilmoq ham shart.

Badantarbiyani tark etgan odam aksari xarob bo’ladi, zero xarakatsiz qolgan a’zolarning quvvati zaiflashadi.

Donishmandlik bizga hayot so’qmoqlarida ulug’ saodatni hozirlab in’om etuvchi vositadir.

Agar do’stlik savdo-sotiqqa o’xshab, ehtiyojga qarab axtarilsa, zarurat tug’ilmagan chog’da do’stni nazarga ilmay, tashlab ketilsa, bu qanday do’stlik bo’ldi endi!

Do’stlik insonga xos bo’lgan shunday bir xislatdirki, bunda boshqa birovga yaxshilik istaladi, bunda inson yaxshilikni avvalo do’stlari uchun istaydi, Do’st bu yaxshi ko’ruvchidir. Do’st o’z do’stining xursandligida ham, baxtsizlik kezlarida ham qayg’u va shodligiga sherik bo’ladi

Insonlar ichida seni yaxshi ko’ruvchilar bo’lsa, bu senga va sening yaqinlaringga yaxshilikni istovchilar bo’ladi, mabodo shundaylar topilib qolsa, u holda iltifot muntazam ravishda chin ko’ngildan hamda beminnat bo’lishi kerak. Haqiqiy do’st sening do’stingga do’st, dushmaningga dushman bo’ladi. U do’st dushmanidan uzoqlashadi, do’stiga yaqinlashadi. Buning aksi bo’lishi mumkin emas. Chunki buning aksi bo’lsa, dushmanlik sanaladi

Aql tarozusida tortib ko’rilmagan har qanday bilim asossizdir. Shu bois mantiq ilmini o’rganmoq juda muhim.

Biror manfaatni ko’zlab qilingan yaxshilikda nimadir beriladi va nimadir olinadi. Lekin olinadigan narsa hamma vaqt ko’zga ko’rinmaydi. U xursandlik, tashakkur, oddiylik kabilar bo’lishi mumkin. Qaerda almashuv bo’lsa, o’sha yerda manfaat yotadi. Ongli odam nimaiki ko’ngildagidek bo’lsa, u foydali deb hisoblaydi

Hakimning uch quroli bor: so’z, giyoh va tig’.

Yolg’izlik halokatga olib keladi. Zero, inson o’ziga kerakli narsalarni faqat jamiyat yordamida qo’lga kiritishi mumkin.

Chala bilim egasi bo’lishdan ko’ra,(undan ko’ra) bilimsizlik afzalroqdir.

088

(Tashriflar: umumiy 11 058, bugungi 11)

2 izoh

  1. Ассалому алайкум, бугунги тонгдаги мутолаани сайтда берилган Шайх ул-райс Ибн Сино ҳазратларининг ҳикматларини ўқиш билан бошладим. Биринчидан,ақлимга, руҳимга, қалбимга ва қайсидир маънода ризқимга қувват олдим, иккинчидан эса аввал ўқиганларимни, яъни аллома Ибн Сино меросидан устоз С Айний домла қилган таржималарни ҳамда файласуф олим А.Ирисовнинг «Ибн Сино» китобини ёдимга солди. РАҲМАТ!

  2. Ibn sino day kishilar dunyada qam bolady. Hazirqi davrda unung ornuni egallaydugan insanlar barmeken.

Izoh qoldiring