Abu Ali Ibn Sino. «Zafarnoma»dan hikmatlar. Xurshid Davron tarjimasi

   16 АВГУСТ — УЛУҒ ВАТАНДОШИМИЗ АБУ АЛИ ИБН СИНО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Тарихий манбаларда қайд этилишича, «Зафарнома» аслида подшо Ануширвони одил учун унинг вазири Бузургмеҳр томонидан  битилган ҳикматлар мажмуасидир. Абу Али ибн Сино Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур Сомоний кўрсатмаси билан уни милодий 997 йилда қадимда қўлланилган паҳлавий тилидан форсийга ўгирган. Бу рисола асрлар мобайнида Ибн Сино асарлари қаторида авайлаб-асраб келинган. Davomini o'qish

Jamol Kamol. Shayxur-rais. Doston

07 Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг дунёга машҳур бобокалонимиз Абу Али ибн Синога бағишланган янги достонини мамнуният билан тақдим этар эканмиз, устоз адибга сиҳат-саломатлик, янги асарлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino. She’r san’ati & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm

067 Абу Али Ибн Сино илм тараққиётига катта ҳисса қўшган, Ўрта Осиё тупроғидан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири ҳисобланади. Буюк алломанинг фанлар оламида тажриба ўтказмаган ва қалам тебратмаган соҳаси йўқ деса ҳам бўлади, айниқса тиббиёт хазинасига қўшган улкан ҳиссаси бебаҳодир. Ибн Сино кўп қиррали илм соҳиби бўлган буюк сиймодир. Тиббиёт оламида Ибн Синонинг табаррук номи Гиппократ ва Гален каби буюк алломалар билан бир қаторда туради. Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Qush hikoyati (Tayr qissasi)

0916 август — улуғ ватандошимиз Абу Али Ибн Сино таваллуд топган кун

   Шарқ мумтоз адабиётида ўзлари учун адолатли ва комил Подшоҳни излаб машаққатли йўлга чиққан қушлар мотиви мавжуд. Абу Али ибн Синонинг “Тайр қиссаси”, Ғаззолийнинг “Рисолат ут-тайр”, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари бунинг ёрқин мисолидир.   Ибн Синонинг “Тайр қиссаси”да қушлар саккизинчи тоғдан ошиб ўтиб “Буюк Подшоҳ” ҳузурига етиб борадилар: “Парда кўтарилиб, подшоҳ жамолига кўзимиз тушгач, унга кўнглимиз тушиб, ҳаммамиз ҳушимиздан кетиб, шикоят қилишга ҳам қодир бўлмай қолдик”, – дея ҳикоя қилади қушларнинг бири. Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Hikmatlar & Abu Ali ibn Sino. Tibbiy o’gitlar & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm

083     Гениал инсонларнинг қолдирган изларини асрлар оша ўзида сақлаб келаётган фан, адабиёт ва санъатнинг буюк дурдоналари бор-ки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino haqida naqllar

Ashampoo_Snap_2017.07.28_21h30m14s_006_.png    Ибн Сино подшоҳлар таъқибидан қочиб юрган вақтларида ўзини танитмаслик учун, “Мен мусиқачи, бастакорман”, деб бир карвонга қўшилиб олди. У йўлда, от устида ҳам ёзадиган асарлари ҳақида ўйлаб борарди. Аммо, карвон аҳли, кўпчилиги савдогарлар гап талашиб, қий-чув қилиб, аллома ўйлашига ҳалақит берар эдилар. Ибн Сино бу мушкулнинг ҳам иложини топди. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino adabiy merosidan: g’azallar, ruboiylar, qit’alar, baytlar, «Urjuza» dostonidan parchalar

75922 август — Абу Али ибн Сино таваллуд топган кун

Ибн Сино табибгина бўлиб қолмаган эди, у ўз даврининг буюк мутафаккири, кейинги асрлар фани, адабиётига салмоқли таъсир кўрсата олган буюк сиймо эди. Унинг аниқ фан соҳаларндаги асарлари ҳамда фалсафа ва адабиёт бобидаги катта хизматлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятннинг ажойиб бир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради. Унинг фалсафий-эстетик ғоя ва қарашлари жаҳон маданияти эришган ютуқлар қаторига кирди. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino. Ishq haqida risola (1)

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_b.png

  Гениал инсонларнинг қолдирган изларини асрлар оша ўзида сақлаб келаётган фан, адабиёт ва санъатнинг буюк дурдоналари бор-ки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. Бу маданий мерос инсоният учун битмас-туганмас манба ҳисобланади ва унинг олдида умуминсоний келишув ва ҳамкорлик истиқболларини очиб беради. Ибн Сино ўзининг ижоди ҳамда яратган асарларининг аҳамияти жиҳатидан бутун инсониятга тегишлидир. Унинг фаолияти ҳақиқат ва ақл-идрок талабларига асосланган эди… Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Salomon va Ibsol & Abdulla Sher. Uyg’oq aql dahosi

001    Абу Али ибн Сино “ат-Танбеҳ ва-л-Ишорот» асарида ёзади: «Агар сен мусаффо қалбларга роҳат бағишловчи “Саламон ва Ибсол”  қиссасини эшитиш бахтига мушарраф бўлсанг, билгилки, Саламон – сенинг бир ўхшашинг ва Ибсол сен тасаввуф тариқатида эришадиган юксак даражангдир. Агар сен дарвишлар аҳлидан бўлсанг, бу мажоз, масалнинг маъноларини тушуна оласан..» Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Ibn Sino qissasi

0716 август — Буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино таваллуд топган кунга 1035 йил тўлади.

   Миркарим Осим ўз асарларида улуғ боболаримиз қалбларига назарбин солади ва у қалбларда битмас-туганмас дов, адолат ва инсонпарварлик кўради. Биз унинг асарлари орқали Синони бобомиз деб севганмиз. Абу Райҳон заковатига таъзим қилганмиз. Алишер зеҳни даҳосидан ҳайратга тушганмиз. Кичкина Алишер билан Язд чўлларида от устида ухлаб қолиб йўлдан адашганмиз ва адашганда ўзимизни йўқотиб қўймаганмиз. Миркарим Осим тасвирида Алишер қанчалар содда ва қанчалар одамга яқин ва маҳрам туюлади (Иброҳим Ғафуровнинг «Ўтрор боғлари эссесидан). Davomini o'qish

Madrahim Mahmudov. Ibn Sino va xorazmlik olimlar

012   Кўп йиллардан буён бахс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммолардан бири ― Ибн Синонинг Хоразмга келиши ва фаолияти билан боғлиқдир. Аксарият олимлар Ибн Сино Хоразмга тахминан 1000 йилда, яъни 20 ёшида, келган деган фикрни ёқлашади. Бунинг асосий далили сифатида 999 йилда Бухоронинг қорахонийлар томонидан вайрон этилиши кўрсатилади. Профессор А.А.Қодиров ва тиббиёт фанлари номзоди У.Т.Соипов қораҳонийлар таъқибидан қутилиш учун сарсон-саргардон бўлган Ибн Сино 1002 йилда Хоразмнинг пойтахти — Урганчга келади, деб ёзадилар. Davomini o'qish