Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori

022     Икром Отамуроднинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган “Ишора” номли янги достони поэтик ифодаси қатига улуғ сирлар яширинган. Аслида, зоҳиран ниҳон тутилгандай туюлувчи кўнгил асрорининг: иштиёқ, интилиш, интизорлик, соғинч, қувонч, дард, афсус, надомат, қаноат, сабр каби турфа туйғуларга йўғрилган самимий ва оғриқли изҳорлари белгилар чизгиси ва шама-ишоралар суврати орқали ўз маъно-мазмунини очади.

“КАНГУЛ” ҚУШИНИНГ ҲОЛ ИЗҲОРИ
Исломжон ЁҚУБОВ
филология фанлари доктори
07

Ҳўкизга – туртки, донога – ишора кифоя.
Халқ мақоли
Оқиллар омон бўлсин!
Дадамнинг дуолари

Икром Отамуроднинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган “Ишора” номли янги достони поэтик ифодаси қатига улуғ сирлар яширинган. Аслида, зоҳиран ниҳон тутилгандай туюлувчи кўнгил асрорининг: иштиёқ, интилиш, интизорлик, соғинч, қувонч, дард, афсус, надомат, қаноат, сабр каби турфа туйғуларга йўғрилган самимий ва оғриқли изҳорлари белгилар чизгиси ва шама-ишоралар суврати орқали ўз маъно-мазмунини очади. Жумладан, ХХ аср бошлари француз авангард адабиёти таниқли вакили, модернист шоир Гийом Апполинернинг:“Шундай сир борки, бу ишора суврати”, деган пурмаъно ҳикмати достонга эпиграф қилиб танланган. Икром Отамурод шу эпиграф орқали ўзининг асл мақсадига ишора қилган. Бу ишора эса, китобхоннинг эътиборини ўзи диққат қаратиши лозим бўлган асосий жиҳат – лейтмотивга йўналтиради. Шу боис, мутолаа асносида биз ишора  ва белгилар имо қилган йўлдан фикр ва туйғу сафарига чиқамиз. Достон одам ва олам қисматига дахлдор ижтимоий-ахлоқий, маърифий тутумлар  мушоҳадаси асносида Икром Отамурод дилида пайдо бўлган туйғуларнинг изҳори, онгида кечган фикрларнинг англами экани жиҳатидан индивидуаллик касб этади. Шу ажралмас учликка таянилгани боис, достон теран мазмуни бадиий адабиётдаги рамзга мойил киноявий образ – парабола: ўзаро қиёс, чоғиштириш, ўхшатиш ва мажозларга қурилади.

Шоир даставвал, ашёларнинг ўзида муайян ишоралар мужассамлигини кўради. Сўнгра уларнинг ҳаракат мароми – ишоранинг ишораси унга ўз сирларини очади. Чунки у борлиқда мавжуд нарсаларнинг сифатларини мавжудликнинг асл маншаъидан излайди. Унинг ҳиссий идрок ҳофизаси макон ва замон, замин ва коинот сарҳадлари бўйлаб кезинаркан, ҳайратангиз яхлитликни туяди. Сўнгра йўқликдан оламни бунёд этган ҳақиқий борлиқ – Оллоҳ ҳақида фикрлаш ва уни ҳиссий идрок орқали қамрашга интилади.

Икром ОТАМУРОД
ИШОРА
07

14  Икром Отамурод – 1951 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Шоирнинг “Вақт ранглари”, “Жануб қушлари”, “Тўрғайли манзиллар” , “Уфқлар орти бепоён”, “Харитага тушмаган жойлар”, “Узоқлашаётган оғриқ”, “Сопол синиқлари”, “Сен”, “Ичкари ва ташқари”, “Руҳимнинг қайғуси”, “Канглум, ўзинг”, “Тавр”, “Тағаззул” шеърий китоблари чоп этилган.

*

Шундай сир борки, бу ишора суврати.
Гийом АППОЛИНЕР

* * *
…И ш о р а
и ш о р а н и н г
и ш о р а с и…

* * *
…Вақт ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар вақтни…
…Даҳр ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар даҳрни…
…Гардун ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар гардунни…
…Борлиқ ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар борлиқни…
…Қуёш ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар қуёшни…
…Ҳилол ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар ҳилолни…
…Кун ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар кунни…
…Тун ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар тунни…
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

* * *

… Эҳ,
ишора!
Ишора ўзининг
имконини йўллайди:
ҳар қайси,
ҳар йўсиннинг
тарз сиймосидан…

* * *
…Элас-эласдан келар илтижо,
Элас-эласдан келар ибтидо,
Элас-эласдан келар интиҳо…
…Йироқ-йироқдан келар илтижо,
Йироқ-йироқдан келар ибтидо,
Йироқ-йироқдан келар интиҳо…
…Узоқ-узоқдан келар илтижо,
узоқ-узоқдан келар ибтидо,
узоқ-узоқдан келар интиҳо…
…Олис-олисдан келар илтижо,
олис-олисдан келар ибтидо,
олис-олисдан келар интиҳо…

* * *
…Парабол –
геометриянинг
чизиқларга
тортилган
чизиқли изҳори,
чизиқларга
айланган
чизиқли сираси…

* * *
…Ишора –
кангулга
тасалли берар,
кангул сирдоши бўлиб.
Дунёда
қанча не-не ясалди:
ростни узиб,
ёлғонга тўлиб.
Тадорик –
жимликнинг нигоҳи,
нигоҳин
жимликда юмади.
Чўкиб кангул тубига оҳи,
кангулнинг тубидан томади…
…Дарёлар оқар
замин сиймосида,
дарёлар
заминнинг қурбати…

…Юлдузлар боқар
оқшом сатҳининг
иштирокида…
…Қуёш нурларини
томдириб
тоқар
ҳавонинг табиатида.
Қуёш –
Коинотнинг бир бўлаги…
…Машриқдан
йўналиб чиққан
қуёшнинг
силсила нурлари
тинимсиз
тўкилар Мағрибга.
Мағрибга
йўналиб чиққан
қуёшнинг
силсила нурлари
тинимсиз
тўкилар Машриққа.
Шимолни
безайди
ёз фаслида
офтоб
палласининг
шивир-шивир
чиройи.
Жанубни
Ранглантиради,
қиш зимнида
қор
чилласининг
милдир-милдир
суврати…

* * *
…Хаёл
Иқлими
қовишиб борар, аркон
сийратининг
ғайбига…

* * *
…Жовид муруввати,
жовид қурбати –
қалбнинг қат-қати…

* * *
… Қадим-қадимга
интилган сайин,
туфроққа бирикиб
боради тайин.
Истак-истакка
интилган сайин,
қадрга бирикиб
боради тайин.
Фарсах-фарсахга
интилган сайин,
маконга бирикиб
боради тайин.
Иймон-иймонга
интилган сайин,
мурувватга бирикиб
боради тайин.
Соғинч-соғинчга
интилган сайин,
меҳрга бирикиб
боради тайин.
Тоқат-тоқатга
интилган сайин,
имодга бирикиб
боради тайин.
Аркон-арконга
интилган сайин,
ҲАҚқа бирикиб
боради тайин…

* * *
…Ишорада
бир хилқат –
хилқат
олис сафар …

* * *
…И ш о р а с и
и ш о р а
и ш о р а н и н г…

* * *
…Ҳодис ишорати ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар ҳодисни…
…Садо ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар садони…
…Музмар ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар музмарни…
…Нуқта ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар нуқтани…
…Кадар ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар кадарни…
…Нажот ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар нажотни…
…Моҳият ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар моҳиятни…
…Масофа ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар масофани…

* * *
…Вақт бойлайди
бағрига
умрнинг
лаҳзаларини,
муҳитнинг
жабҳаларини,
муҳлатнинг
имконларини…
…Умр
қадам ташлар:
вақт орасида,
қубр сирасида…

* * *
…Замин
сийнасида
йўллар
сийралар…

* * *
…Тонг осмонни ёритар.
Тонг бойлайди
зимнига
куннинг рағбатини.
Тонг кунга мададкор бўлиб,
кунни рағбатлантириб
боради
мудом…

* * *
…Одамнинг пешонасида
тўзимнинг
шаклий
дунёси бор:
бу –
дилнинг дунёси…

* * *
…Қатлам –
арзнинг,
аршнинг музмаридир…

* * *
…Мурод ишорани ўзига юклар,
ўзига юклар дилфигор мақсадни.
Табиат гуногун рангини тиклар,
замин бағрига қадайди мададни…

* * *
…Тасаввур
фусунида
маҳзуннинг
иқрори…

* * *
…Ишора йўллайди
онг имконига.
Ишора
фақат
онгга йўлдошланиб,
имкон
имконига
уланиб-уланиб,
бойланиб-бойланиб
боради…

* * *
…Табиат кенг негизини топади,
табиат дамини жойлаблар онин.
Оҳ,
чексизлик,
чексизликка чопади,
кенгайтириб кангул,
кангул имконин.

Кенглик қисматида яралган майдон –
кенглик бағрида бағирнинг канори.
Кенглик сийнасига уланар ҳар он
ўсиб,
мавжудликнинг мавжудлик бори.
Кенгликка чиқмасанг,
бўлмагайсан кенг,
торайиб боргайсан ўзинг тангликда.
Торликнинг
торлиги бўлганича ченг,
мунғайиб ўзини боғлар сангликда.
Майдон.
Ишоранинг кенглик майдони,
музмар табиатни суйгин илойим.
Ўйласанг,
кенгликнинг таъсир жўёнин
табиат дамида бардошли дойим.
Табиат кенг негизини топади,
табиат дамини жойлаблар онин.
Оҳ,
чексизлик
чексизликка чопади,
кенгайтириб кангул,
кангул имконин.

* * *
…Ёмғир
кенгликларга,
қирларга,
сойларга
тўкади томчиларини…

* * *
…Учаётган қуш
самога интилади.
Кўзларин
заминга
жойламоқчи
бўлиб
самони…
…Самони
илғаб-илғаб
бораверади
интизорлик
асноси ила қуш…
…Само
эртаги –
қушнинг қанотида
қоқади
парвоз…
…қушнинг
бағрида
тус олади, саси чирқираб…

* * *
…Фурсат,
албатта,
энг муҳим кўзгу,
энг муҳим мақсад,
энг муҳим идрок.
Фурсат
кўксига ийлайди
нафосат
гўшасини.
Дил
тушкунлигида
истиғно бўлади
фурсат…

* * *
Ишора ёзувлари –
тарихнинг тарихи.
Ишора чизувлари –
чархнинг чархи…
…Ишора ирмоқлари –
шоённинг шоёни.
Ишора сўқмоқлари –
маконнинг макони…

* * *
…Ҳаёт
боғланади,
ҳаёт қайиғин
қиёсига…

* * *
…Ишоранинг
ишораси
ишора…

* * *
…Умид ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар умидни…
…Хаёл ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар хаёлни…
…Қисмат ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар қисматни…
…Хотир ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар хотирни…
…Кангул ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар кангулни…
…Сукут ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар сукутни…
…Нур ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар нурни…
…Руҳ ишорани ўзига жойлар,
ишора ўзига жойлар руҳни…

* * *
…Уфққа
интизор-интизор бўлиб,
соғиниб-соғиниб
ҳаракат қилади
бақо.
Уфқ
манзилига
интиқ-интиқ,
интилади
чидам
имоси.
Ҳаракатнинг
тубида
шуъланинг
истаги
мавжуд…

* * *
…Дунё –
таассуротингни
канглумга
боғла…

* * *
…Устунга
чоғланар
тошлар
қалқиб-қалқиб…

* * *
…Одам қалбида
пайдо бўлган даҳр:
англанадими,
тушуниладими,
қувончлими,
дариғлими,
мунглими,
бирибир,
ҳаводис
сеҳридир…

* * *
…Шамоллар сидиради
куз ишорасини…
…Дарахтларнинг
шохларидан
сирғалиб-сирғалиб
тўкилади
туфроқ сатҳига
сарғариб-сарғариб барглар…
…Дарахтларнинг
танасига
юклайди,
ҳижроннинг
дардини
шамоллар…
…Дарахтларнинг
новдаларини
қовжиратар,
ҳижроннинг
дардини:
тўзғитиб-тўзғитиб,
жовдиратиб-жовдиратиб,
изиллатиб-изиллатиб,
тендиратиб-тендиратиб,
зириллатиб-зириллатиб,
ғизиллатиб-ғизиллатиб
шамоллар…

* * *
…Карвон
чоғланади,
муттасил-муттасил
қум
саҳросига…

* * *
…Қадам
мунтазирдир –
қадам
тарзига…

* * *
…Ер
ҳамда
кўк
суянчнинг
суянч,
мададнинг
мадад,
ихлоснинг
ихлос
манбаидир.
Ер
ҳамда
кўк
табиат
жуғрофиясининг,
мундарижасининг
узлуксиз-узлуксиз
мутлақидир…

* * *
…Ўксинаётган туйғу…
…Ўксинаётган фикр…
…Туйғу
ҳеч қачон
ҳеч маҳал
тарозининг
мезонига,
мулкига
зинҳор-зинҳор
ўзини
сираям
сотмайди…
…Фикр
ҳеч қачон,
ҳеч маҳал
тарозининг
мезонига,
мулкига

зинҳор-зинҳор
ўзини
сираям
сотмайди…

* * *
…Минтақада,
маскунда
кетиб боради,
кун ботишин
шабиҳ имкони,
тоқатнинг
тоқати…

* * *
…Замин сатҳинг қанчалар тубсиз,
замин сиртинг бунчалар доғ-доғ.
Афсуслар чекиб боради қўбсиз,
ишорага айланиб қадоғ.
Майсалар кўкламда кўклайди,
томирига боқиб армонин.
Жазирама дардин юклайди,
гиёҳларни мунғайтиб жонин.
Замин қушлар имконин тила,
қушлар сенинг бағрингда аркон.
Қушлар сасу ибосин сила,
таамулла ҳайратган даркон.
Интилади замин пайдар-пай,
улкан осмон иштиёқига.
Заминга эгилиб бир-бирдай
боқар осмон тоқи-тоқига.
Замин сатҳинг қанчалар тубсиз,
замин сиртинг бунчалар доғ-доғ.
Афсуслар чекиб боради қубсиз,
ишорага айланиб қадағ…

* * *
…Харита ишораси –
инсон руҳида,
инсон руҳида –
ишора харитаси…

  055 Ikrom Otamurodning hukmingizga havola etilayotgan “Ishora” nomli yangi dostoni poetik ifodasi qatiga ulug’ sirlar yashiringan. Aslida, zohiran nihon tutilganday tuyuluvchi ko’ngil asrorining: ishtiyoq, intilish, intizorlik, sog’inch, quvonch, dard, afsus, nadomat, qanoat, sabr kabi turfa tuyg’ularga yo’g’rilgan samimiy va og’riqli izhorlari belgilar chizgisi va shama-ishoralar suvrati orqali o’z ma’no-mazmunini ochadi.

“KANGUL” QUSHINING HOL IZHORI
Islomjon YOQUBOV
filologiya fanlari doktori
05

Ho’kizga – turtki, donoga – ishora kifoya.
Xalq maqoli
Oqillar omon bo’lsin!
Dadamning duolari

Ikrom Otamurodning hukmingizga havola etilayotgan “Ishora” nomli yangi dostoni poetik ifodasi qatiga ulug’ sirlar yashiringan. Aslida, zohiran nihon tutilganday tuyuluvchi ko’ngil asrorining: ishtiyoq, intilish, intizorlik, sog’inch, quvonch, dard, afsus, nadomat, qanoat, sabr kabi turfa tuyg’ularga yo’g’rilgan samimiy va og’riqli izhorlari belgilar chizgisi va shama-ishoralar suvrati orqali o’z ma’no-mazmunini ochadi. Jumladan, XX asr boshlari frantsuz avangard adabiyoti taniqli vakili, modernist shoir Giyom Appolinerning:“Shunday sir borki, bu ishora suvrati”, degan purma’no hikmati dostonga epigraf qilib tanlangan. Ikrom Otamurod shu epigraf orqali o’zining asl maqsadiga ishora qilgan. Bu ishora esa, kitobxonning e’tiborini o’zi diqqat qaratishi lozim bo’lgan asosiy jihat – leytmotivga yo’naltiradi. Shu bois, mutolaa asnosida biz ishora  va belgilar imo qilgan yo’ldan fikr va tuyg’u safariga chiqamiz. Doston odam va olam qismatiga daxldor ijtimoiy-axloqiy, ma’rifiy tutumlar  mushohadasi asnosida Ikrom Otamurod dilida paydo bo’lgan tuyg’ularning izhori, ongida kechgan fikrlarning anglami ekani jihatidan individuallik kasb etadi. Shu ajralmas uchlikka tayanilgani bois, doston teran mazmuni badiiy adabiyotdagi ramzga moyil kinoyaviy obraz – parabola: o’zaro qiyos, chog’ishtirish, o’xshatish va majozlarga quriladi.

Shoir dastavval, ashyolarning o’zida muayyan ishoralar mujassamligini ko’radi. So’ngra ularning harakat maromi – ishoraning ishorasi unga o’z sirlarini ochadi. Chunki u borliqda mavjud narsalarning sifatlarini mavjudlikning asl mansha’idan izlaydi. Uning hissiy idrok hofizasi makon va zamon, zamin va koinot sarhadlari bo’ylab kezinarkan, hayratangiz yaxlitlikni tuyadi. So’ngra yo’qlikdan olamni bunyod etgan haqiqiy borliq – Olloh haqida fikrlash va uni hissiy idrok orqali qamrashga intiladi.

Ikrom OTAMUROD
ISHORA
05

091Ikrom Otamurod – 1951 yilda tug’ilgan. Toshkent davlat universitetining (hozirgi O’zMU) jurnalistika fakulьtetini tamomlagan. Shoirning “Vaqt ranglari”, “Janub qushlari”, “To’rg’ayli manzillar” , “Ufqlar orti bepoyon”, “Xaritaga tushmagan joylar”, “Uzoqlashayotgan og’riq”, “Sopol siniqlari”, “Sen”, “Ichkari va tashqari”, “Ruhimning qayg’usi”, “Kanglum, o’zing”, “Tavr”, “Tag’azzul” she’riy kitoblari chop etilgan.

*

Shunday sir borki, bu ishora suvrati.
Giyom APPOLINER

* * *
…I sh o r a
i sh o r a n i n g
i sh o r a s i…

* * *
…Vaqt ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar vaqtni…
…Dahr ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar dahrni…
…Gardun ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar gardunni…
…Borliq ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar borliqni…
…Quyosh ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar quyoshni…
…Hilol ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar hilolni…
…Kun ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar kunni…
…Tun ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar tunni…
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

* * *

… Eh,
ishora!
Ishora o’zining
imkonini yo’llaydi:
har qaysi,
har yo’sinning
tarz siymosidan…

* * *
…Elas-elasdan kelar iltijo,
Elas-elasdan kelar ibtido,
Elas-elasdan kelar intiho…
…Yiroq-yiroqdan kelar iltijo,
Yiroq-yiroqdan kelar ibtido,
Yiroq-yiroqdan kelar intiho…
…Uzoq-uzoqdan kelar iltijo,
uzoq-uzoqdan kelar ibtido,
uzoq-uzoqdan kelar intiho…
…Olis-olisdan kelar iltijo,
olis-olisdan kelar ibtido,
olis-olisdan kelar intiho…

* * *
…Parabol –
geometriyaning
chiziqlarga
tortilgan
chiziqli izhori,
chiziqlarga
aylangan
chiziqli sirasi…

* * *
…Ishora –
kangulga
tasalli berar,
kangul sirdoshi bo’lib.
Dunyoda
qancha ne-ne yasaldi:
rostni uzib,
yolg’onga to’lib.
Tadorik –
jimlikning nigohi,
nigohin
jimlikda yumadi.
Cho’kib kangul tubiga ohi,
kangulning tubidan tomadi…
…Daryolar oqar
zamin siymosida,
daryolar
zaminning qurbati…

…Yulduzlar boqar
oqshom sathining
ishtirokida…
…Quyosh nurlarini
tomdirib
toqar
havoning tabiatida.
Quyosh –
Koinotning bir bo’lagi…
…Mashriqdan
yo’nalib chiqqan
quyoshning
silsila nurlari
tinimsiz
to’kilar Mag’ribga.
Mag’ribga
yo’nalib chiqqan
quyoshning
silsila nurlari
tinimsiz
to’kilar Mashriqqa.
Shimolni
bezaydi
yoz faslida
oftob
pallasining
shivir-shivir
chiroyi.
Janubni
Ranglantiradi,
qish zimnida
qor
chillasining
mildir-mildir
suvrati…

* * *
…Xayol
Iqlimi
qovishib borar, arkon
siyratining
g’aybiga…

* * *
…Jovid muruvvati,
jovid qurbati –
qalbning qat-qati…

* * *
… Qadim-qadimga
intilgan sayin,
tufroqqa birikib
boradi tayin.
Istak-istakka
intilgan sayin,
qadrga birikib
boradi tayin.
Farsax-farsaxga
intilgan sayin,
makonga birikib
boradi tayin.
Iymon-iymonga
intilgan sayin,
muruvvatga birikib
boradi tayin.
Sog’inch-sog’inchga
intilgan sayin,
mehrga birikib
boradi tayin.
Toqat-toqatga
intilgan sayin,
imodga birikib
boradi tayin.
Arkon-arkonga
intilgan sayin,
HAQqa birikib
boradi tayin…

* * *
…Ishorada
bir xilqat –
xilqat
olis safar …

* * *
…I sh o r a s i
i sh o r a
i sh o r a n i n g…

* * *
…Hodis ishorati o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar hodisni…
…Sado ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar sadoni…
…Muzmar ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar muzmarni…
…Nuqta ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar nuqtani…
…Kadar ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar kadarni…
…Najot ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar najotni…
…Mohiyat ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar mohiyatni…
…Masofa ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar masofani…

* * *
…Vaqt boylaydi
bag’riga
umrning
lahzalarini,
muhitning
jabhalarini,
muhlatning
imkonlarini…
…Umr
qadam tashlar:
vaqt orasida,
qubr sirasida…

* * *
…Zamin
siynasida
yo’llar
siyralar…

* * *
…Tong osmonni yoritar.
Tong boylaydi
zimniga
kunning rag’batini.
Tong kunga madadkor bo’lib,
kunni rag’batlantirib
boradi
mudom…

* * *
…Odamning peshonasida
to’zimning
shakliy
dunyosi bor:
bu –
dilning dunyosi…

* * *
…Qatlam –
arzning,
arshning muzmaridir…

* * *
…Murod ishorani o’ziga yuklar,
o’ziga yuklar dilfigor maqsadni.
Tabiat gunogun rangini tiklar,
zamin bag’riga qadaydi madadni…

* * *
…Tasavvur
fusunida
mahzunning
iqrori…

* * *
…Ishora yo’llaydi
ong imkoniga.
Ishora
faqat
ongga yo’ldoshlanib,
imkon
imkoniga
ulanib-ulanib,
boylanib-boylanib
boradi…

* * *
…Tabiat keng negizini topadi,
tabiat damini joylablar onin.
Oh,
cheksizlik,
cheksizlikka chopadi,
kengaytirib kangul,
kangul imkonin.

Kenglik qismatida yaralgan maydon –
kenglik bag’rida bag’irning kanori.
Kenglik siynasiga ulanar har on
o’sib,
mavjudlikning mavjudlik bori.
Kenglikka chiqmasang,
bo’lmagaysan keng,
torayib borgaysan o’zing tanglikda.
Torlikning
torligi bo’lganicha cheng,
mung’ayib o’zini bog’lar sanglikda.
Maydon.
Ishoraning kenglik maydoni,
muzmar tabiatni suygin iloyim.
O’ylasang,
kenglikning ta’sir jo’yonin
tabiat damida bardoshli doyim.
Tabiat keng negizini topadi,
tabiat damini joylablar onin.
Oh,
cheksizlik
cheksizlikka chopadi,
kengaytirib kangul,
kangul imkonin.

* * *
…Yomg’ir
kengliklarga,
qirlarga,
soylarga
to’kadi tomchilarini…

* * *
…Uchayotgan qush
samoga intiladi.
Ko’zlarin
zaminga
joylamoqchi
bo’lib
samoni…
…Samoni
ilg’ab-ilg’ab
boraveradi
intizorlik
asnosi ila qush…
…Samo
ertagi –
qushning qanotida
qoqadi
parvoz…
…qushning
bag’rida
tus oladi, sasi chirqirab…

* * *
…Fursat,
albatta,
eng muhim ko’zgu,
eng muhim maqsad,
eng muhim idrok.
Fursat
ko’ksiga iylaydi
nafosat
go’shasini.
Dil
tushkunligida
istig’no bo’ladi
fursat…

* * *
Ishora yozuvlari –
tarixning tarixi.
Ishora chizuvlari –
charxning charxi…
…Ishora irmoqlari –
shoyonning shoyoni.
Ishora so’qmoqlari –
makonning makoni…

* * *
…Hayot
bog’lanadi,
hayot qayig’in
qiyosiga…

* * *
…Ishoraning
ishorasi
ishora…

* * *
…Umid ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar umidni…
…Xayol ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar xayolni…
…Qismat ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar qismatni…
…Xotir ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar xotirni…
…Kangul ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar kangulni…
…Sukut ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar sukutni…
…Nur ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar nurni…
…Ruh ishorani o’ziga joylar,
ishora o’ziga joylar ruhni…

* * *
…Ufqqa
intizor-intizor bo’lib,
sog’inib-sog’inib
harakat qiladi
baqo.
Ufq
manziliga
intiq-intiq,
intiladi
chidam
imosi.
Harakatning
tubida
shu’laning
istagi
mavjud…

* * *
…Dunyo –
taassurotingni
kanglumga
bog’la…

* * *
…Ustunga
chog’lanar
toshlar
qalqib-qalqib…

* * *
…Odam qalbida
paydo bo’lgan dahr:
anglanadimi,
tushuniladimi,
quvonchlimi,
darig’limi,
munglimi,
biribir,
havodis
sehridir…

* * *
…Shamollar sidiradi
kuz ishorasini…
…Daraxtlarning
shoxlaridan
sirg’alib-sirg’alib
to’kiladi
tufroq sathiga
sarg’arib-sarg’arib barglar…
…Daraxtlarning
tanasiga
yuklaydi,
hijronning
dardini
shamollar…
…Daraxtlarning
novdalarini
qovjiratar,
hijronning
dardini:
to’zg’itib-to’zg’itib,
jovdiratib-jovdiratib,
izillatib-izillatib,
tendiratib-tendiratib,
zirillatib-zirillatib,
g’izillatib-g’izillatib
shamollar…

* * *
…Karvon
chog’lanadi,
muttasil-muttasil
qum
sahrosiga…

* * *
…Qadam
muntazirdir –
qadam
tarziga…

* * *
…Er
hamda
ko’k
suyanchning
suyanch,
madadning
madad,
ixlosning
ixlos
manbaidir.
Yer
hamda
ko’k
tabiat
jug’rofiyasining,
mundarijasining
uzluksiz-uzluksiz
mutlaqidir…

* * *
…O’ksinayotgan tuyg’u…
…O’ksinayotgan fikr…
…Tuyg’u
hech qachon
hech mahal
tarozining
mezoniga,
mulkiga
zinhor-zinhor
o’zini
sirayam
sotmaydi…
…Fikr
hech qachon,
hech mahal
tarozining
mezoniga,
mulkiga

zinhor-zinhor
o’zini
sirayam
sotmaydi…

* * *
…Mintaqada,
maskunda
ketib boradi,
kun botishin
shabih imkoni,
toqatning
toqati…

* * *
…Zamin sathing qanchalar tubsiz,
zamin sirting bunchalar dog’-dog’.
Afsuslar chekib boradi qo’bsiz,
ishoraga aylanib qadog’.
Maysalar ko’klamda ko’klaydi,
tomiriga boqib armonin.
Jazirama dardin yuklaydi,
giyohlarni mung’aytib jonin.
Zamin qushlar imkonin tila,
qushlar sening bag’ringda arkon.
Qushlar sasu ibosin sila,
taamulla hayratgan darkon.
Intiladi zamin paydar-pay,
ulkan osmon ishtiyoqiga.
Zaminga egilib bir-birday
boqar osmon toqi-toqiga.
Zamin sathing qanchalar tubsiz,
zamin sirting bunchalar dog’-dog’.
Afsuslar chekib boradi qubsiz,
ishoraga aylanib qadag’…

* * *
…Xarita ishorasi –
inson ruhida,
inson ruhida –
ishora xaritasi…

021

(Tashriflar: umumiy 444, bugungi 1)

Izoh qoldiring