Аваз Ўтарнинг 135 йиллигига
Шоирлар бўлади, ўзлигини таниганидан охирги нафасигача ижодини улуғ мақсад, курашчан туйғулар ҳаракатлантириб туради. Бундай қаламкашлар қайси шеърий шаклларда ёзишмасин халқ хотирасида адолат, одамийлик ғоялари устуворлиги учун куч сарфлайдилар. Тасаввур этилса, фикрлаш тарзининг ўзи бундай шоирларда маҳорат. Чунки улар ҳали хаёлда ярала бошлаган ҳар бир шеърлари билан хўрланган одамларнинг ёнида турадилар. Бедодликдан ун тортаётган қанча бечоранинг кўз ёшлари уларни қалб косасига тўкилади. Davomini o'qish