Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?”, “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят” бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди. Davomini o'qish
Oy: Июнь 2019
Voqif Samado’g’li. Bilasizmi,aytadigan qancha so’zim bor & She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi & Vaqif Səmədoğlu. Sandıq şeirləri
Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли таваллудининг 80 йиллигига
Шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган улкан истеъдод соҳиби, таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu) вафот этганига ҳам кўп бўлмади. Умрининг сўнгги йилларида оғир хасталик билан курашган шоир оғриқлару тинимсиз давом этаётган муолажалар пайтида ҳам шеър ёзишдан тўхтамади. Унинг ҳар бир янги шеърини озарбайжонлик шеърият мухлисларигина эмас, бутун миллат олқиш ва улкан муҳаббат билан интизор кутарди. Инсон ўлими муқаррардир, аммо, асл шоир ҳаёти ўлим билмасдир, асл шоир ҳаёти унинг шеърларида, мухлислари юрагида давом этиши ҳам муқаррар ҳақиқатдир. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 8. Vahdatul vujud va vahdatush shuhud
Профессор Нажмиддин Комиловнинг «Tасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг навбатдаги мақоласи — «Ваҳдатул вужуд ва ваҳдатуш шуҳуд«ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Ko’ngil degani…& Qozoqboy Yo’ldoshev «Mening kutubxonam» teleloyihasida
Саҳифа таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевнинг 70 ёшлигига бағишланади
Ўша кунги кўнгил даъвати менинг ҳаётимни эзгуликка хизмат қиладиган яхши сўзни, гарчанд у зиғирдаккина бўлса ҳам, қувониб кутиб оладиган, илмий қарашларию, сўз адолати бобида тамом бетакрор адабиётшунос олим билан музайян қилгани ҳам рост. Бу зот педогогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой ака Йўлдошев эди… Davomini o'qish
Adabiyot — shaxsiyat va san’at ko’zgusi. Ibrohim Haqqul bilan suhbat
Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Ўзликни қатағон этиш, шундоқ ҳам кучсизланиб қолган миллат ҳисларни емириб, диний-ирфоний эътиқоднинг илдизига болта уришини биринчилардан бўлиб Фитрат домла англаб етган. Чўлпон ва Қодирийнинг дунёқараши шу нуқтада бирлашиб, халқни “эрк эртаклари”га алданмасликка чорловчи Овоз вазифасини ўтаган. Фитрат, Чўлпон, Қодирийни жисман маҳв этиш аслида, ана шу муаззам Овозни ўчириш ва адабиётдаги интиқом йўналишини бутунлай бошқа томонга буриб юбориш эди. Davomini o'qish
Izzat Sulton. Uyg’un. Alisher Navoiy. Drama & «Alisher Navoiy» radiospektakli
«Алишер Навоий» драмаси икки ҳамкор муаллифнинггина эмас, академик театр, қолаверса умум ўзбек саҳна санъати, унинг мухлислари бахти ва қувончи, умри боқий мумтоз томошаси бўлиб қолди. Саҳифада 1948 йилда Ўзбек академик театрида таниқли ўзбек режиссёри Маннон Уйғур саҳналаштирган спектаклнинг 1959 йили ёзиб олинган радиовариантини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish
Ozoda Bekrmurodova. Yangi she’rlar
Озода Бекмуродованинг шеърларини олдин ҳам сайтимизда эълон қилганмиз. Бугун унинг «Умид япроғига ўраб кўнглимни» номли шеърий туркумини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish