Shoir Qambar Ota (O’tayev) vafot etdi

033     Бугун таниқли болалар шоири Қамбар Ота (Ўтаев) 75 ёшида вафот этди. Яратгандан бутун умри ва ижодини болаларга бағишлаган акамизни раҳматига олишини сўраймиз.

Қамбар Ота (Ўтаев) 1941 йили Каттақўрғон шаҳрида туғилган. «Туғилишимда доялик қилган бувимнинг айтиши бўйича Наврўз байрами бошланишига 12 кун қолганда таваллуд топган эканман, – деб ёзган эди шоир. – Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани 1957 йили Каттақўрғон шаҳрида олганман.

Исмим – Қамбар. Бу сўз икки хил маъно англатади; бири – янги ой, иккинчиси – юлдузлар туркуми. Ҳар иккаласининг маъноси бир-биридан яхши. Янги кўринган ой – яхшилик аломати. Юлдузлар туркуми – турфа-туркум дўстлар, турфа ёрқин ишлар ҳамроҳи бўлсин, деган маънода менга бу исмни қўйганидан миннатдорман».

Тақдир тақозоси билан бўлажак шоирнинг болалиги Косон ва Чироқчи даштларида, Ургутнинг Баҳрин қишлоғида, Дарғом анҳори бўйларида, Пастдарғом тумани далаларида, Каттақўрғон шаҳрида ва ундан солланиб оқиб ўтувчи (Ўша пайтда тўлиб тиниб яйраб оқувчи) ҳаётбахш Каттақўрғон анҳори ва Наҳрипой ва ундан нарироқда Қорадарё бўйларидаги сўлим жийдазор, ўрикзор, узумзорлар, турфа-туман мевазорларга тўлиб тошган унутилмас гўшаларда ўтди.

Ватан ҳақидаги биринчи шеъри Каттақўрғондаги Мирий номли мактабда ўқиётганида туман газетасида ёруғлик кўрди. Кўп ўтмай “Ёнғоқ” сарлавҳали масали чиқди. Сўнг бирин-кетин Самарқанд вилоят газетасида, “Ғунча” журналида шеърлари пайдо бўла бошлайди. Кўп ўтмай, тўлиқсиз ўрта маълумот билан Самарқанд темир йўл техникумига ўқишга кирди, сўнгроқ Самарқанд сув хўжалиги техникумида ўқиш баробарида 69-кечки мактабга ўқишга қатнаб, 1962 йили биратўла битирди. Худди шу йилнинг ўзида Алишер Навоий номли Самарқанд давлат университетининг ўзбек филология факультетига ўқишга кирди. Бу давр ичида унинг анча-мунча шеърлари турли нашрларда кўзга кўриниб, танилиб қолганди.

Ижодга қаттиқ кўнгил қўйган шоир 1974 йилда оиласи билан Тошкентга кўчиб келиб Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриётида иш бошлайди. Бисотида анча етилиб қолган шеърларини тўплаб “Ватан тупроғи”, “Бизнинг космос” номли китобларини чоп эттирди. Шеърлари ва эртак-достонлари тиниқиб, тилга туша бошлади.

Айниқса, болаларга аталганлари соддалиги, оддийлиги, дилга яқинлиги билан кичкинтойлар қувончига қувонч қўша борди. Йиллар оша Республикамизнинг таниқли композиторлари шоирнинг ўзига ёққан шеърларидан танлаб қўшиққа айлантиришди. Педагог-олимлар тарбиявий аҳамияти катта бўлган, талант билан ёзилган асарларини турли мактаб дарсликларига, дарсдан ташқари ўқиш китобларига, методик қўлланмаларга, қўшиқларини эса мусиқа дарсликларига киритишда давом этди.

Шоир Қамбар отага ёзган асарлари ичида ватанпарварлик, таълим тарбияга оид “Садоқат”, “Ўзбекистон, онажон”, “Ватан соғинчи”, “Ўхшамай кетгур…”, “Қўнғизлар жанги”, “Бола азиз”, “Сардор афсонаси”, “Ўтган гап” каби теран мазмунли шеърлари ва талант билан ёзилган “Эрка эгизаклар”, “Боғбон ҳикояси” достонлари, юзлаб қўшиқлари шуҳрат келтирди.

Қамбар Ота ижодий фаолияти учун 1999 йилда II-даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган.

007Қамбар ОТА
ШЕЪРЛАРИДАН НАМУНАЛАР
003

САДОҚАТНИ ОДАТ ҚИЛДИМ

Дўст-ёронни ёниб севдим,
Дўст-ёронни ёниб севдим,
Юракдан ўртаниб севдим.
Садоқатни одат қилдим,

Ўзимга зўр мадад қилдим.
Ёмонлик баҳридин кечдим,
Нафратни ташладим, қочдим.
Омадга кенг эшик очдим,

Эзгулик шарбатин ичдим.
Башар аҳли азиз менга,
Уни севмоқ лазиз менга.
Ҳар бир она онам қадар.

Унутилмас устоз падар.
Меҳрлардан камол топдим.
Ишқдан соҳибжамол топдим.
Муҳаббатни одат қилдим,
Ўзимга зўр мадад қилдим.

ШEЪРИЯТ

Шеърият — илоҳий калом жавҳари,
Камолотда танҳо,
Ҳикматда танҳо.
Адабий музаффар ҳақнинг сарвари,
Ҳукми зўр, енгилмас, қудратда танҳо.

Ҳалол лафз Аллоҳдан шоирга қисмат,
Умр насибаси гоҳ лаззат, гоҳ тиғ…
Ҳеч кимда учрамас бу каби хислат,
Куйчининг ҳаёти — ловуллаган чўғ.

Тошларнинг кўксида ўт бўлиб дўнган
Битиклар адабий умрингга асос.
Юрак гули мисол қалбларда óнган
Буюк муҳаббатсан — лутфи муқаддас.

Сенга сиғинганлар бўлмадилар кам,
Ҳар ошиқ сўзинг қалб тўрига битди.
Сен сабаб аталиб ҳақиқий одам
Севишни ўрганди — муродга етди.

Зўрларнинг ёнига кириб кетмадинг,
Ҳеч қачон ноҳақни қўлламагансан.
Йиғилганни асло босиб ўтмадинг,
Ҳеч кимга ёмонлик йўлламагансан.

Дунёни покиза кўрмоқ истадинг,
Халқнинг дил дардини ҳимоя қилдинг.
Энг тоза одамни ёниб изладинг,
Беаёв маккорлар бағрини тилдинг.

Жоҳилу золимлар бадтар тутақиб,
Ҳиссиз ўлик кўзи аланглайверди.
Сен эса уларни этганча таъқиб,
Ғолиб юрак билан жаранглайвердинг.

Минг йиллик шеърият, журъатинг кўриб,
Не қаттол жаллодлар мағлуб бўлдилар.
Сездилар ўзларин нобакор, ғариб,
Қонлари кўпириб, қақшаб сўлдилар.

Нажот истаганлар топишди чора,
Сендан шифо олди кўнгли яралар.
Қилмишидан бағри бўлиб юз пора,
Туб-тубидан синди ичи қоралар.

Илоҳий илҳомли кўнгил боғисан,
Мухлислар севарлар куйингда ёниб.
Эзгу юракларнинг суянч тоғисан,
Яшарлар тақдирин сенга ишониб.

Иймонли сатрлар — юракдан чўғлар
Ўтларда куймагай, сувларда чўкмас.
Етук шеър аталмиш бахти улуғлар,
Ҳар қачон тик сўзлар, қаддини букмас.

Сенга тенг келгувчи ҳақиқатпараст,
Сенга тенг келгувчи мангулик йўқдир.
Назаринг нишонга аниқ тегар, рост,
Сенинг ҳар бир сўзинг отилган ўқдир.

Сенга жўш уради ҳиммату шафқат,
Бағрингда жамул-жам покиза туйғу.
Ҳар неки истасанг бўлгай ижобат,
Хоҳишинг дунёнинг ишига уйғун.

Ёмонлар истагин айлароқ барбод
Тилак эт халқингга энг эзгу ҳаёт.
Дунёни ҳақиқат қилгайдир обод.
Мангулик тимсоли Ота шеърият.

ҚИЗНИНГ ИШИ ҚИЙИНЧОҚ

Қиз бола сирли бир тугунча мисол,
Гулшанда тенги йўқ гулғунча мисол.
Улғайгач, чиройин кўриб қувнарсан,
Туну кун эртасин, бахтин ўйларсан.

Ўғил бола иши мисли ўйинчоқ.
Қиз бола ташвиши жумбоқ-қийинчоқ,
Вақтида тенгига тўй бўлиб кетсин.
Қуёш бўлиб кетсин, ой бўлиб кетсин.

Гўшангдан учганда палаҳмон тоши,
Илоё тош бўлсин қизингнинг боши.
Мангуга тош қотсин тушган жойида,
Палак отиб, гул унсин қадам-пойида.

Қизинг ҳаётингда жондан куюнчак,
Тоғдан-да қудратли таянч-суянчиқ.
Бағрингдан чиққанда кўнглинг бузилиб,
Жонгинанг кетгандай бўлар узилиб.

Дилбандинг меҳрини соғинган дамлар,
Бошинг осмондадир, деса одамлар —
Кошонада бахти ҳалинчак экан.
Пешонаси кулган келинчак экан.

006

(Tashriflar: umumiy 5 129, bugungi 1)

5 izoh

  1. Дадам Билан бирга мактабда Каттакургон шахрида 2 Киров мактабида укиган эканлар, Жамолов Амон Дадамни Фамилиялари, синфдошларини излаб юрувдилар. Аллох рахматига олган булсин, жойлари жаннатдан булсин. Тлф 94 6303877. Ботир.

  2. Bobojonim joyingiz jannatdan bõlsin.Qanidi voxtti ortga qaytariwwi iloji bôganida voxtimmi faqat sz bn õtqazardm.Szzi qattiq baģrimga bosib yaxwi kòriwimmi etgan bõlardm.

  3. Men ham juda kurishishni xoxladim Xayoti va ijodini she’rlaroni uqib . Joylari jannatda bulsin

Izoh qoldiring