9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун
Алишер Навоий бобомиз битган шоҳ асар бўлмиш “Хамса” достонлари асосида тайёрланган ораторияни тақдим этамиз. Достондан парчаларни Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ўқиган. Davomini o'qish




„Хамса“ таркибидаги „Сабъаи сайёр“ ва „Садди Искандарий“ достонларида Навоий шоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. „Хамса“га устоз Абдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди. 



