Uydan chiqmang & Uyda qoling & Уйда қолинг

07Кучли бўл, ҳушёр туриб аввал ўзингни асрагин,
Сўнг онанг, отангни-ю, ўғил-қизингни асрагин,
Куч мудом бирликдадир, бир бўлиб халқинг билан
Она юрт эртасини, нону тузингни асрагин.

Kuchli bo‘l, hushyor turib avval o‘zingni asragin,
So‘ng onang, otangni-yu, o‘g‘il-qizingni asragin,
Kuch mudom birlikdadir, bir bo‘lib xalqing bilan
Ona yurt ertasini, nonu tuzingni asragin.

Коронавирус белгилари ва ундан сақланиш чоралари, Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкинлиги, Уй шароитида қандай қилиб  тиббий  ниқоб тайёрлашни ўрганинг ва коронавирусга бағишланган шеърни тинглаб, кайфиятингизни кўтариб олинг.

Коронавирус ҳақида шеър — Хуршид Даврон кутубхонаси

Ижтимоий тармоқларда Коронавирус ҳақида шеър тарқалди. Унинг муаллифи ўзини Малика Майя деб номлаган ва бир йилча аввал Ўзбекистон Президентига, кейинроқ ухлаб ўтирган сенаторларга шеърий мактублар йўллаганда анча машҳур бўлган эди. Ўша шеърий мактубларни мана бу ерда эшитинг:

Президентга Нишон туманидан мактуб:

Ухлоқи сенаторларга нишонлик Малика Майядан мактуб


Коронавирус белгилари ва ундан сақланиш чоралари ҳақида билиб олинг


Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин 

Коронавирус бутун Ер куррасида барчани саросимага солгани рост. Халқаро қатновлар тўхтатилмоқда. Пандемия шароитида давлатлар ёппасига карантин эълон қилишмоқда.
Хўш нега айнан карантин? Чунки вирус кўпчилик учун у қадар хавфли эмас, уни шамоллашга қарши маълум дорилар воситасида даволаш мумкин. Унинг тарқалишининг олдини олиш учун эса карантиндан яхшироқ чора йўқ. Чунки ҳозирча вирусга қарши вакцина топилмаган.
Малайзияда вирус тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар нима қилиши кераклиги ҳақида йўриқнома тайёрланди. Kun.uz ушбу йўриқномани ўзбек тилига ўгириб, эътиборингизга ҳавола этади.
Мазкур видеога тегишли маълумот матнини кун.уз сайтининг мана бу саҳифасида ўқинг: https://kun.uz/uz/news/2020/03/20/karantin-choralari-qanday-qilib-koronavirus-tarqalishi-oldini-olish-mumkin


Уй шароитида тиббий  ниқоб тайёрлаш 


Ўзингиз тиббий ниқоб (маска) тайёрлашингиз мумкин

85

(Tashriflar: umumiy 853, bugungi 1)

Izoh qoldiring