Ўрол оға ўзини табиат қўйнида худди ўз уйидагидек ҳис қилар, айниқса, тоғларнинг ашаддий ошиғи эди. Сон-саноқсиз тоғлар тасвири фикримизни тасдиқлаб турибди. Ҳатто, асарлар номи ҳам тоғ билан боғланган. Эътибор қилинг: “Тоғда куз”, “Тоғ ён бағирлари”, “Тоғ қишлоғи. Оқшом”, “Тоғда баҳор”, “Чимён йўли”, “Помирдаги баланд Қоракўл кўли”, “Тоғда колхозида”, “Олой водийси”. Рассом тоғнинг фақат рангларинигина илғабгина қолмай, у ердаги гиёҳларнинг ҳам номларини яхши билган. Davomini o'qish
Oy: Август 2018
Hermann Hesse. Nyurnbergga sayohat.
Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади
ХХ аср адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби, буюк олмон адиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Хусусан, «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Қуйида ёзувчининг «Нюрнбергга саёҳат» сафарномасидан бир парчани ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Iqbol Qo’shshayeva. Qaydasan, Mo’jiza?
Хаёлимда бир дунё яратиб олгандим. Унда менинг икки бобом бор эди – бири ўзимизнинг Ойбек, иккинчиси ўрис амаки “Ҳазрати Сергий”. Нима дейсиз энди, хаёл ўз номи билан хаёл-да… Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Dengizdan-da teran har daqiqa…
24 август — Хорхе Луис Борхес туғилган кун
Хорхе Луис Борхес ўз ижодини шеър ёзиш билан бошлаган, маълум вақтдан сўнг шоирликни ташлаб, носирликка ўтган ва у айнан насрий асарлари туфайли ХХ аср жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси даражасига кўтарилди. Аммо, унинг шеъриятига қизиқиш ҳам адабий иқлимни асло тарк этмади… Davomini o'qish
Abu Ali Ibn Sino adabiy merosidan: g’azallar, ruboiylar, qit’alar, baytlar, «Urjuza» dostonidan parchalar
22 август — Абу Али ибн Сино таваллуд топган кун
Ибн Сино табибгина бўлиб қолмаган эди, у ўз даврининг буюк мутафаккири, кейинги асрлар фани, адабиётига салмоқли таъсир кўрсата олган буюк сиймо эди. Унинг аниқ фан соҳаларндаги асарлари ҳамда фалсафа ва адабиёт бобидаги катта хизматлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятннинг ажойиб бир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради. Унинг фалсафий-эстетик ғоя ва қарашлари жаҳон маданияти эришган ютуқлар қаторига кирди. Davomini o'qish
Mark Toutant. Navoiy va Jomiy & Navoiy va Jomiy haqida rivoyat. Video
Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер Навоий шарофати билан ўзбек мумтоз сўз санъати XV асрнинг иккинчи ярмида Ҳиротда, Темурий султон Ҳусайн Бойқаро саройида ўзининг юксак чўққисига етди. Айни пайтда Алишер Навоий форс шеъриятига назиралари билан ҳам форсигўй шоирлар орасида шуҳрат қозонди. Davomini o'qish
Az-Zamaxshariy. Hikmatlar va Nozik iboralar & Az-Zamaxshariy haqida ikki maqola
Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар. (Убайдулла Уватовнинг «Маҳмуд аз-Замахшарий» мақоласидан). Davomini o'qish
Eron she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Замонавий Эрон шеърияти иқлимида азалий анъаналар билан баробар янгича (модерн) оҳанг ва мушоҳадага бой, бугунги кунга уйғун фалсафа излаётган шоирлар жуда кўп. Уларнинг айримлари билан иқтидорли шоира ва таржимон Гулноз Мўминова таржималари орқали таништирамиз. Davomini o'qish
Dino Bussati. Ishqiy maktub
Катта бир фирманинг хўжайини Энрико Рокко севиб қолди. Юрак қурғур изтиробда ёнавергач, ахийри, дил изҳорини мактуб орқали билдиришга қарор қилди. Хонасига қамалиб, ғурур ва уялишни бир чеккага суриб қўйиб, ёзишга киришди. Davomini o'qish
Choi Xi Su. Sajdagohimsiz otam.
Биринчи фарзандим ўлик туғилган ўша дақиқалардан буён мен учун ҳаёт маъносини йўқотди. Бунинг устига эримнинг аччиқ ва аламли йиғиси юрагимга ўқдек қадалди. Ўғлим бир сония бўлса-да, бу олам ёруғлигини кўролмасдан, ота-она меҳрига тўёлмасдан мени ташлаб кетди. Davomini o'qish
Sherali Eshbo’ri. She’rlar & O’rolboy Qobil. Ishq tashrifi
Шералининг ёзганларида унинг қиёфаси акс этади. Унинг шеърларидаги лирик “мен” ҳам заиф, суст табиатли, дардсиз эмас. У – аниқ, телбаларча, девоналарча, дарвешона ошиқ. Унинг қалбида ишқ ташрифи жилоланади. Бу ишқ гоҳ Ватан, гоҳ она, гоҳ ота, гоҳ ёр тимсолида намоён бўлади… Davomini o'qish
O‘zbekiston xalq shoiri Halima Xudoyberdiyeva vafot etdi & Shoira xotirasiga bag’ishlov
Бугун (17.08.2018) ўзбек адабиёти яна бир азим чиноридан айрилди. Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди. Буюк шоира, яхши инсон эди опа. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Davomini o'qish