Andrey Voznesenskiy. Lorka lolalari & Federiko Garsia Lorka. Eng qayg’uli shodlik

045       Атоқли рус шоири Андрей Вознесенский (1933-2010) Москва шаҳрида таваллуд топган. 14 ёшидаёқ жаҳон шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири ҳисобланган Борис Пастернак назарига тушган. Илк шеърлари 1958 йили газетада босилган. Бу шеърларни ўқиган Пастернак ёш шоирга мактуб битиб » Сиз шеърият майдонига шиддат билан кириб келдингиз» деб олқишлаган эди. Мазкур саҳифамизда атоқли рус шоирининг жаҳон шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири Федерико Гарси Лоркага бағишлаган эссесини ўқийсиз. Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Barqi. She’rlar

09   Уйғур адабиётшуноси ва шоири Абдулаҳад Абдурашид Барқининг шеърий, адабиётшуносликка оид тўпламлари ва романи нашр этилган. У бир қатор ўзбек шоирлари, жумладан, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Хуршид Давронларнинг шеърларини уйғурчага ўгирган. Сайтимизда бир йилча аввал эълон қилинган шоир шеърларини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

So’zlarni qayraylik, shoir jo’ralar! & Shavkat Rahmon. Yurak qirralari

002Инсон умри қанча яшагани билан эмас, қандай эзгу ишлар қилгани билан, инсониятга қолдирган хизматлари билан ўлчанади. Кимдир мактаб қуради, кимдир кўприк тиклайди, кимдир уч-тўртта кўчат ўтқазади, кимдир ҳеч нима… Шавкат Раҳмон эса Шавкат Раҳмон аталмиш сўлмас шеърият боғини яратиб кетди, у кўнгилларга кўприк қурди, мангуликка иморатлар тиклади. У тоғлардай улуғвор ҳиссиётлар билан яшади, у юлдузлардай теран нигоҳлар билан яшади, у ҳақиқатни куйлаган қалби билан яшади. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Uyqudagi uyg’oqlik

06    Шопенгауер 30 ёшида «Олам ирода ва тасаввур сифатида» деб номланган энг машҳур асарини ёзган.У биринчи бўлиб «руҳий ҳаловат» атамасини қўллаган. «Энг олий даражадаги турфа ва давомий ҳузур-ҳаловат руҳий ҳаловатдир…» деб ёзганди файласуф. Davomini o'qish

Jeyms Ballard. Eng yaxshi istak barbodi

05    Доктор Жеймисон айни туш пайти Лондонга етиб келди. Шаҳарга элтувчи барча йўллар эса эрталабки соат 6 даёқ бекилган эди. Одатда бўлганидек, ёш қиролнинг тахтга ўтириш, яъни тож кийиш кунида одамлар маросим бошланишидан бир кун олдин қирол кортежи ўтадиган бутун йўл бўйлаб ўрин ола бошлашди. Davomini o'qish

Yo’ldosh Sulaymon. She’rlar & Yo’ldosh Sulaymon haqida xotiralar & Osmonga sig’magan muhabbat

09     12 август — Шоир Йўлдош Сулаймон туғилган кун

…Ўзинг самимий меҳр билан суйган, бениҳоя ҳурмат қилган, ҳаттоки бошингга кўтариб юргудай даражада чин кўнгилдан эътиқод қўйган Инсон ҳақида ёзиш жуда-жуда мушкул иш эканлигига мен Йўлдош ака мисолида қайта-қайта амин бўлганман. Davomini o'qish

Naim Karimov. Ilk o’zbek fotografi & Xudoyberdi Devonov haqida ikki hujjatli film

028   Бўлажак биринчи ўзбек фотография 1878 йили Хива шаҳрида Нурмуҳаммад девон (мирза) оиласида дунё юзини кўрди. Унинг отаси, айрим манбаларда айтилишича, хон саройида мунший (котиб) ва табиб бўлиб хизмат қилган. Бошқа бир манбада Нурмуҳаммад отанинг Хўжайли туманида ҳоким бўлганлиги айтилади. Худойберган Девоновнинг жияни Абдулла Юсупов эса тоғаси ҳақидаги хотираларида ёзилишича, Нурмуҳаммад Хўжайли туманидаги ер-сувнинг бошқарувчиси бўлган. Davomini o'qish

Abdulla Boboyorov. She’rlar & O’rolboy Qobil. Ijod — qalbning yuksalishidir

09    Ижод — қалбнинг юксалишидир. Ҳа, мен ижод ҳақида шундай фикрдаман. Ҳар сафар қўлимга қалам олиб юрагимни туғёнга солаётган, ёки мени қалам олишга ундаётган туйғуларимни қоғозга битишга киришар эканман, ана шуни ҳис қиламан. Гуё ўзимни бутун борлиқдан узилгандек ҳис қилиб, қоғозу қалам билан ёлғиз қоламан. Davomini o'qish

Fozil Iskandar. Qo’shyurak

002

   Фозил Искандар деган ажиб бир ёзувчи бор, биласиз. Келинг, гапнинг қолганини шу одамдан эшитайлик:“Нимасини айтай, биз туғилмасимизданоқ хомталаш бўлган бу дунёда яна туғилишни орзу қилмоққа арзийдиган ҳеч нарсани кўрмадим. Ўлат тарқалган заминни безаб турадиган бирдан-бир нарса – эркаклар ўртасидаги беғараз биродарлик… Бу оламда сотилмайдиган ва сотиб олинмайдиган нарса ҳам бўлиши керак-ку, ахир!” (Эркин Аъзам билан суҳбатдан.«Дунёнинг ўзи шундай – савол» номли бу суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Yangi she’rlar

003   Гулноз Мўминова – туйғуларини, кечинмаларини биз кўра олмайдиган рангларда чиза оладиган ижодкор. Шоира ёзмишини шу рангларда кўрибдими, шу ҳолатни шеър қилиб чизмоқда. Гулноз опанинг шеърларини ўқир эканман, у ерда табиатан ожиз яралган аёлнинг маҳзун товушини эмас, ўз кечинмаларини мардонавор куйлаётган дадил овозни илғайман (Хуршид Абдурашиднинг «Рангин ҳислар мусаввири» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish