Кишор бу сафар қишлоққа келганда ўтган йилги нозиккина, қорачадан келган, бир маҳаллар ўзи анбаҳ новдасига ўхшатган соддагина қизни эмас, балки, сочлари қуюқ япроқлар каби елкасини тўлдирган, бутунлай анбаҳ дарахтига айланган Амакрини учратди. Унинг кўзлари ҳам анбаҳ мевалари каби ўзгариб кетганди. Кишор Амакрининг юзига маҳлиё бўлиб тикилди. Davomini o'qish
Oy: Август 2018
Sodiq Hidoyat. Ikki hikoya: Obji xonim & Lola
Обжи хоним Моҳрухнинг опаси эди. Аммо, бир кўришда танимаган-билмаган одам бунга асти ишонмасди. Улар умуман бир-бирига ўхшамасди. Обжи хоним озғин, узун бўйли, буғдойранг, қорасоч қиз бўлса-да, кўримсизлиги боис унчалик эътиборни тортмасди. Моҳрух паст бўйли, оқ юзли, қўнғирсоч, кулганида лаблари ёнида кулгичлар ўйнар, истараси иссиқ қиз эди. Уларнинг феъли атвори ҳам фарқли эди… Davomini o'qish
Zuhra Ochilova. Yangi she’rlar
Кутубхонамиз ихлосмандлари янги шеърларини интиқлик билан кутадиган шоирлардан бири шаҳрисабзлик иқтидорли, тажриба ва изланишлар йўлидан бораётган Зуҳра Очиловадир. Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar & Xurshid Davron. Donishmand
Маҳмуд Абулфайз айрим ижодкорлардек эшитгани ёки ўқиганини эмас, кўрганини ёзади, зеро у бизга ўхшаб тўрт девор орасида эмас, ҳаётнинг ичида яшайди. У ҳозирги айрим модернпараст адибларга ўхшаб ўзбек ҳаётини ғарбдан келган қолипларга солишга уринмайди, буни хаёлигаям келтирмайди, чунки у ўзбекнинг ҳаёти ҳеч қандай бегона қолипга сиғмаслигини яхши билади. Davomini o'qish
Xirosima va Nagasaki qurbonlariga bag’ishlov. Yaponiya she’riyatidan.
Саҳифа 1945 йил 6-9 август кунлари Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига АҚШ томонидан қилинган атом ҳужуми қурбонлари хотирасига бағишланади
Менинг япон халқига бўлган чексиз меҳру муҳаббатим Сайгё, Басё, Ишикава Такубоку шеърларига, Акутагава, Кавабата ҳикоялари ва Куросава филмларига бўлган муҳаббатимдан бошланган.Кун чиқиш диёрининг мамлакат бўлиб шаклланиш тарихи менинг ватаним ўтмишига ўхшаб кетиши мени ҳайрон қолдирган.Бутун умрим мобайнида япон халқининг юксак матонати ва маънавий маданияти ҳамиша мени мафтун қилиб келганини қайта-қайта такрорлагим келади. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur: Qalb — yagona manzil & She’rlar
5 август — Шоир Эшқобил Шукур туғилган кун
Агар одам ўз руҳида кечаётган ҳамма гапларни ифода этиб бера олса эди, бу камида бир карвон китоб бўларди. Кўнгил дунёсида нималар содир бўлмайди дейсиз. Одам жамиятда, хаётда қанча илгарилаб боргани сайин, ўз қалби ичига шунчалик чекиниб бораверади. Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. Dunyoning ishlari. Asardan osti chizilgan parchalar & Adib haqida videofilm
5 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун
Қисса ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад шундай деганди: “Дунёнинг ишлари” асарини қисса эмас, достон деб аташни истардим. У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, ҳурмат қилишга чақиради”. Davomini o'qish
Ikki qo’shiq. Xurshid Davron she’rlari- G’ayrat Usmonov ijro etgan.
Боғчамизда атиргулнинг шохи синди,
Шохи эмас,юрагимнинг боғи синди,
Шеърларимга армонларим доғи сингди,
Келмадингиз ҳолим сўраб бирор бора… Davomini o'qish
Bertran Rassel. Skeptiklikning ahamiyati haqida
Тақлидчилик ва ишонувчанликка энг катта зарба берувчи хусусият инсондаги скептикликдир. Тўғри, баъзилар скептиклик деганда ҳар нарсага ҳуда-беҳуда шубҳаланаверишни тушунади. Бироқ Рассел тақлидчилик ва ишонувчанликка зиддизаҳар сифатида таклиф қилаётган скептиклик етарли асослар бўлмагани ҳолатда ҳар қанақа ғоя, фикр ёки таълимотга ишонишни номақбул ҳисоблашни англатади. Davomini o'qish
Muhammad Siddiq. She’rlar & Jontemir. Farg’onalik Qoravoy
Фарғонанинг қорача шоири, сени биринчи кўриб, машқларингни тинглаганимда қанчалик тез унутишни истаган бўлсам, мана, қуйидаги шеърларинг сабаб хотирамга ўчмас бўлиб муҳрландинг. Ҳурмат билан Жонтемир. Davomini o'qish
Hojiakbar Nurmatov bilan muloqot (2006) & Bahodir Yo’ldoshev Hojiakbar Nurmatov haqida & «Alvido, aktyor!» videofilmi
«Ўзи мавзу йўқ, асар йўқ. Мен қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганлигимни билмай қолдим… Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман, ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш… Улгурган улгурди…» (Ҳожиакбар Нурматов ўйнаган роль монологидан). Davomini o'qish