Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Муҳаммад бин Маҳмуд ал-Ҳофизий ал-Бухорий (ваф. ҳ.қ. 865/ м.1420 й.) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2019
Ilhom Hasan. Tahlika & Nurulloh Muhammad Raufxon va Bahodir Qobul Ilhom Hasan haqida
Илҳом Ҳасан Бухоронинг Шофриконидан, ёзувчи Аҳад Ҳасаннинг фарзанди, Самарқанд Давлат Университети доценти — истеъдодли олим, ёзувчи, покиза,камтарин,одобли инсон ва ўзбек адабиёти майдонига кириб келаётган истеъдодли ижодкор эди. Ўша давр матбуотида босилган мақола, ҳикоя ва таржималари ҳамиша диққатга сазоворлиги билан ажралиб турарди. Унинг бевақт ўлими — Яратган унга раҳматлар ато этган бўлсин — нафақат дўсту биродарларини, уни илк ҳикоя ва таржималаридан таниб қолган адабиёт ва зийрак китобхонлар аҳлини анча изтиробга солгани ҳамон хотирамда. Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek. Haqning ozod quli — Ibrohim Haqqul
Иброҳим Ҳаққул ўзбек адабиёти, илму фани даргоҳида мутлақ ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган фидойи алломалардан. Ўзбекистонда танқид, адабиётшунослик, айниқса, тасаввуф соҳаларини Иброҳим Ҳаққул фаолиятисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Davomini o'qish
Hamza. Boy ila xizmatchi. Radiospektakl (1953) & Hamza Hakimzoda Niyoziy kim edi: dahriymi yo dindor? Yozuvchi Nabijon Boqiy bilan suhbat
Яқин ўтмишимизнинг энг ёрқин ва зиддиятли зиёлиларидан бири Ҳамзадир. У ким эди: диндорми ё даҳрий? У паранжи ташлаш компаниясига бош қош бўлганми? У ростдан ҳам хотинбоз, маиший бузуқ бўлганми? Биз у ҳақда нимларни биламиз? Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. Qaydasiz, Darxon tonglari?! & Sharof Boshbekov. Mashrab Boboyevni eslab
Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 78 йиллиги олдидан
Машраб акада бировнинг муваффақиятидан самимий севина олиш фазилати бор эди. Шунчаки, йўлига эмас, чинакамига, юрак-юракдан қувонарди. Бундай одамлар ниҳоятда кам учрайди. Яхши одамдан яхшилик келар экан. Машраб ака ҳаётимдаги не-не хурсандчиликларга сабабчи бўлган. Ўзи ҳам шерик бўлиб қувонган… Davomini o'qish
Fyodor Dostoyevskiy. Kulguli odamning tushi. Audiohikoya & Vladimir Solovyov. Dostoyevskiy xotirasi
Достоевский оддий романнавис, салоҳиятли ва тафаккури теран адибгина эмас. Унинг бу таърифлар доирасига сиғмайдиган алоҳида фазилати бор эди ва айни фазилати билан бошқалардан алоҳида ажралиб турарди, айни шу фазилат бошқаларга кўрсатган таъсири негизини ташкил қилади. Буни исботлайдиган далиллар бисёр. Davomini o'qish
Ahmad Donish. Hikmatlar & Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони мангития & Jamshid Niyozov. Ahmad Donish saboqlari
Мутафаккир таълимотида умр мазмуни алоҳида ўрин тутади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон ҳаёти давомида эзгу ишлар қилмоғи, илми ва ҳунарини эл-юртига бахшида этмоғи лозим. У ҳар бир инсон “каттадан ҳам, кичикдан ҳам сабоқ олишга интилсин” дейди ва Афлотун, Арасту, Суқрот каби буюк устозларнинг баъзан дарс жараёнида айрим нарсаларни ўз шогирдларидан ўрганганини бунга мисол қилиб келтиради. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Kuzda
Кампирга чолининг сиёсатга қизиқиши ёқмас, баттар ғашини келтирар, баъзида шу бемаъни қизиқишни деб, иккиси жиғиллашиб қолган вақтлари ҳам бўлган. Аммо ҳозир кампирнинг жанжалга хоҳиши ҳам, вақти ҳам йўқ. У бозорга шошилаётганди… Davomini o'qish