Беназир инсон ва академик Тўра Мирзаев таваллудининг 85 йиллигига
Кўнгилга яқин одаминг ҳақида, айниқса, ўзинг меҳр кўрган, меҳр қўйган устозинг ҳақида ёзиш жуда ҳам оғир бўлар экан. Устоз ҳақида айтмоқчи бўлганларинг шунчалик кўпки, қайси бирини қоғозга тўкиб солишни билмайсан. Тўкиб солмоқчи бўлганинг шунчалик кўпки, бироқ “тўкила” олмайсан, кўнгилдаги, ўйлаганинг кутганингдай тилга чиқавермайди. Davomini o'qish


Мадина Норчаева шеърлари очиқликка йўғрилмаган, кишидан анчайин ҳозирликни, фикр чарxини талаб этибгина қолмай, табиат билан тиллашишга ўргатади…
Озарбайжон Фанлар академияси Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири, филология фанлари доктори, профессор Алмаз (Олмос) Улвий (Биннатова)нинг “Алишер Навоийнинг асри ва насри (илмий-филологик ва диний-тасаввуфий асарлари)” (Боку, 2020) номли монографияси нашрдан чиқди.
Беназир инсон ва академик Тўра Мирзаев таваллудининг 85 йиллик муносабати билан Устозга бағишланган “Эътиқод ва софлик овози” номли тўплам нашр этилди. Мазкур китобдан“Хотира ёғдуси”, “Истеъдод ва эътиқод”, “Изланиш ва издошлик”, “Эътироф” каби фасллардан иборат бўлиб, улуғ фольклоршунос, академик Тўра Мирзаев ҳақидаги хотиралар, Устозга бағишланган шеърлар ҳамда издошларнинг фольклоршуносликка оид илмий мақолалари ўрин олган.
1994 йилнинг 18 сентябрида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган Жонтемир (Тоштемиров) бугунги кун ижодкор авлоди орасида диққатимни тортган икки-уч шоирдан бири.
Халқимизнинг шонли ва бой тарихида шундай жасур ва мард инсонлар ўтганки, улар ҳақида қайта-қайта ёзсанг ҳам яна камдек туюлаверади. Бундан 125 йил муқаддам ўзининг қисқа ва жанговар умри давомида халқ орасида афсонавий қаҳрамонга айланиб улгурган Намоз ботир ана шундай қайта-қайта тилга олинишга арзийдиган ҳақиқий ўзбек ўғлонидир.
“Қўрқма” янги даврнинг янги ва дардчил, янгича услубда ва ўзига хос янги оҳанг билан ёзилган янги романидир. Жавлон ўз фикри, нияти ифодаси учун шундай — ҳеч кимда ўйламаган бир бадиий усул-йўлни топибди. Янгилик топилдиқлар билан гўзал ва адабиётдаги оргиналлик тақлиддан қутилиш билан, янгича ранг билан бетакрор бўлади. 
…ёзганларимни нечанчи мартадир ўқиб чиқаётганимда лабимга табассум югурди. Талаба чоғларим ўзимнинг ҳам худди шу саволни берганим ёдимга тушди. Фақат мен бу тахлит саволни ўзимдан сўраган ва шундай жавоб айтган эдим: “Гўзаллик мукаммалликдир. Фақат ҳақиқатгина мукаммал (чунки унда ўзига ўзи зид ўринлар бўлмайди). Демак, фақат ҳақиқатгина гўзалдир. Лоф эса ортиқ даражада бўрттирилганидан ёлғон бўлиб кўринадиган ҳақиқат, холос”…