Xurshid Davron. Sohibqironning boqiy merosi

Ashampoo_Snap_2017.10.03_20h03m15s_001_.png9 апрель — буюк ватандошимиз Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун

   Мустақиллик унитилган, қораланган аждодларимизни, улар қаторида Соҳибқирони Акбарни яна миллат заминига қайтарди. Боболаримиз билан бирга уларнинг тенгсиз мероси ҳам қайтди ва ўксик дилларимизни ёрита бошлади. Шунинг баробарида, елкамизга бу меросни авайлаш масъулиятини ҳам юклади (Мақоланинг «Алтойир юлдузи» ҳикояси таҳлили билан боғлиқ қисми яқин кунда эълон қилинади). Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron saboqlari.

0_16acf9_1e2e03cb_orig.png9 апрел — Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун

   Амир Темур шахсини идрок этиш — тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш— ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурдан сабоқ олиш — тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга,қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизга ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир. Davomini o'qish

Georg Handel. «Amir Temur» operasi

09Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 682  йиллигига

XVI-XX асрлар оралиғида Ғарб мамлакатларида шавкатли Соҳибқирон бобомиз Амир Темур сиймоси тасвирланган 60 тадан зиёд турли жанрдаги асарлар яратилган. Бу асарларнинг номланиши деярли бир хил, сюжет йўналиши ҳам ўзаро ўхшашдир . Ушбу асарлар орқали Ғарб томошабинига, бир томондан, турли қизиқ воқеаларга бой антиқа сюжетлар намойиш этилган бўлса, иккинчи томондан, география, сиёсат ва маданият соҳаларига оид янги ахборотларни тақдим этиш ҳисобига Ғарб кишисининг Шарқ­қа нисбатан муносабати ва дунёқараши шакллантириб борилган.

Davomini o'qish

Baxtiyor Genjamurod. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.15_17h19m16s_002_a.png    Илк китобим 1987 йил Нукусда нашр этилди. Сўнг “Саратон”, “Ўқ қадалган ой” шеърий тўпламларим бирин-кетин босмадан чиқди. Бундан ташқари жаҳон шоирлари шеърларини қорақалпоқ тилига таржима қилиб “Жаҳон лирикасидан” номи билан 1992 йилда нашр этганман. Ли Бо, Ду Фу, Хитомаро, Сайжо, Атико, Микеланджело, Роберт Бёрнс, Валтер Скотт, Пушкин, Тютчев, Блок, Есенин ва бошқа жаҳон шоирлари шеърларини таржима қилганман. Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kashfiyot

004    Бу жаноб умрида қўлига қалам тутиб қоғоз қораламаган ва ҳеч қачон кўнглини ёриб бировга бирор воқеани ҳикоя қилиб бермаган. Осойишта, ҳалол яшади, қариган чоғида рўзғорини тебратишга етарли маблағ жамғариб, шаҳар чеккасидан уй-жой қилди, ўша ерда тинч-осуда умргузаронликни давом эттирди. Янги уйга кўчиб ўтгач, нима бўлдию, алмисоқдан қолган хат-қоғозларни кўздан кечириб тартибга келтириб қўйишни кўнгли тусади… Davomini o'qish

Olimjon Davlatov. Alisher Navoiy va Amir Temur & Burobiya Rajabova. Alisher Navoiyning Amir Temurga doir chizgilari & Navoiy va temuriylar. Temurnoma (1996).19-qism.

0_16b320_cda896e1_orig.png    Ўрта асрларда Шарқда иккинчи Ренессанс жараёнини бошлаб берган темурийлар давлатидаги миллат маънавияти боғининг энг гуллаган даври айнан Султон Ҳусайн Бойқаро ва амир Алишер Навоий замонига тўғри келади, десак янглишмаган бўламиз. Davomini o'qish

Dilso’z. Dunyo, senda nasibam bor…

Ashampoo_Snap_2017.03.23_17h46m33s_005_.png    Яқинда неча йиллардан буён қўл урилмаган қоғозларим ичидан чорак асрдан зиёд аввал таржима қилган озарбайжон шоири Дилсўзнинг «Дунё, сенда насибам бор» шеърини топиб олдим. Ўқиб кўриб, ўз вақтида уни бирон бир матбуотга бермаганимдан афсусландим ва уни сизга тақдим этишни истадим. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Oftob chiqdi olamga…& Ibrohim G‘afurov. Yozuvchi, tabiat va tabiiyot

Ashampoo_Snap_2017.12.08_20h25m55s_001_.png   6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон туғилган кун

  Ёзувчи кўпроқ болалик зеҳнига мустаҳкам ўрнашган таассуротлар, кечинмалар, фикр шуълалари устида серманзара картиналар чизади. “Ҳар гувалак қисматдан дарак” деб , нарса-ашёлар, кимсалар, воқеалар, қисматларнинг таназзулларини қаламга тортиб боради. Унинг бутун ижодий онгини “Бил ва унутма” деган содда, аммо инсон учун беҳад қимматли сўзлар бошқараётгандек туюлади. Davomini o'qish

Rayhonlar tarovati so’nmasin (Amir Temur maktublari) & Xurshid Davron. Amir Temur haqidagi ayrim yolg’onlar haqida

Ashampoo_Snap_2018.03.23_23h05m14s_006_.png   Амир Темур билан Султон Боязид ўртасидаги муносабатларни аниқлаштирадиган манбалардан бири уларнинг ўзаро ёзган мактубларидир. Йигирма икки йил аввал Туркияга борганимда бу мактубларни кўриш бахтига муяссар бўлган эдим Davomini o'qish

Xoja Abdulxoliq G’ijduvoniy. Maqomoti Yusuf Hamadoniy

Ashampoo_Snap_2016.10.05_22h02m05s_005_.png    Мусулмон Шарқида машҳур тариқат пири, хожагон-нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигига бағишлаб чоп этилган ушбу мўъжаз рисола Марказий Осиё халқлари маънавий ҳаётида ёрқин из қолдирган хожагон тариқати буюк намояндаларининг ҳаёти, фаолияти, фикр-қарашлари, кашфу кароматлари ва ижод намуналари билан мухтасар тарзда таништиришни кўзда тутади. Davomini o'qish

Amriddin Berdimurodov. Go’ri Amir maqbarasi & Hamidbek Yusupov. Temur tinchi buzilganida & Temurnoma (1996). 14-qism. Go’ri Mir & 15-qism. Buzilgan qabrlar & 16- qism. Bezovta ruh

Ashampoo_Snap_2018.03.26_23h01m52s_003_.pngМақола билан баробар тақдим этилаётган 21 қисмли «Темурнома» видеофильмининг «Гўри Мир», «Бузилган қабрлар» ва «Безовта руҳ» номли уч қисмни ҳам (1996 йили ТВда эфирга узатилган) мазкур мавзу билан нечоғли қизиқишимнинг олис бир намоёни сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish

Buyuk adib Chingiz Aytmatov tavalludining 90 yilligini keng nishonlash to‘g‘risida

1033322184.jpgБуюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди. Davomini o'qish