Tavakkal Qodirov. Unutilmas ohanglar & Orziqul Ergash. Armon

Ashampoo_Snap_2017.11.28_22h07m34s_003_.png   Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг биринчи августида рўй берган эди бу воқеа… Воқеа рўй берган эди дейишим балки тўғримасдир. Шунчаки ўша куни қишлоғимизда катта концерт бўлди. Машҳур хонанда келди. Кўп одам тўпланди. Бор гап шу… Ҳайронман, бор гап шу бўлса, нега у бунчалик хотирамга муҳрланди экан?

Орзиқул ЭРГАШ
АРМОН

05

40ec34cc7bca40d6c010312d77c0c0e5.jpgТаваккал Қодиров (1926.24.4, Қува тумани — 1996.13.4, Фарғона) — хонанда (лирик тенор), Ўзбекистон халқ артисти (1989). Фарғона мусиқа билим юрти (1961) ва Фарғона пед. институти (1990) ни тугатган. Дастлаб қувалик Турсунбой Каримовдан доира ва ғижжак (скрипка) чалишни, «Дугоҳ», «Сегоҳ» каби мумтоз чолғу куйларини, Ғ. ва Е.Ҳошимовлардан ашула йўллари, («Ёлғиз», Т.Жалилов; «Оʻлтирғуси», Ж.Султонов ва бошқалар)ни ўрганган. Кейинчалик К.Отаниёзов, Ж.Султоновдан ўзбек мумтоз ва замонавий бастакорлар ашулаларини ўзлаштирган. Қува тумани маданият уйида бадиий раҳбар (1951-59), Фарғона театри (1959-78), Фарғона вилоятлараро филармониясида яккахон хонанда (1978— 91), директор (1978 — 83), Фарғона университетида проф. (1991 йилдан). Бетакрор, ширали, жарангдор ва тиниқ, ниҳоятда кенг ва юқори диапазонли овоз соҳиби. 1955 йилдан Ж. Охунов билан ҳамнафаслик қилган. репертуаридан Фарғона-Тошкент мусиқа услуби намуналари («Қўқон Ушшоғи», «Тошкент Ироғи», «Танавор», «Насруллойи» ва бошқалар), Хоразм йўллари («Сувора», «Феруз», «Сегоҳ»), замонавий бастакорлар («Тўй муборак», Фахр. Содиқов; «Бизни ташлаб», «Фарғона тонг отгунча», М.Муртазоев; «Доғман», К.Отаниёзов; «Ўлмасин», Ж.Султонов ва бошқалар) ҳамда мумтоз ва замонавий шоирлар гʻазалларига оʻзи яратган («Оʻхшайдику», Ҳамза шеʼри; «Шунчамиди», О.Ҳакимов; «Жамолларингдан», Нақший; «Кеча ойдин», Миртемир; «Ўйнасин», Ҳабибий ва бошқалар) ашула ва яллалар кенг ўрин олган. Ижро услуби баланд авжларни кенг ишлатилиши, равонлик, кенг нафас, ҳар бир соʻзини донадона қилиб айтиши билан ажралиб туради. Ижодига бағишланган 2 телефилм (1963, 1992) ва видеофилм (1991) суратга олинган. Ижролари бир неча грампластинка ва Ўзтелерадиокомпанияси фонотекасига ёзилган. Н. Ҳамроқулов, Н.Ҳайдаров, С.Маннопов, Ўзбекистонда хизмат коʻрсатган артист А.Каримов ва бошқаларга устозлик қилган. Фарғонада санъат коллежи ҳамда кўчалардан бирига Таваккал Қодиров номи берилган..

05

Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг биринчи августида рўй берган эди бу воқеа… Воқеа рўй берган эди дейишим балки тўғримасдир. Шунчаки ўша куни қишлоғимизда катта концерт бўлди. Машҳур хонанда келди. Кўп одам тўпланди. Бор гап шу… Ҳайронман, бор гап шу бўлса, нега у бунчалик хотирамга муҳрланди экан?

Фарғоналик санъаткорлар вилоятимизда гастролда юришибди. Биринчи августда бизнинг қишлоққа келишлари керак. Клуб, чойхона, магазинлар олдида суратли эълонлар ёпиштирилган. Бошқаларни билмайману, лекин мен кун санайман. Биринчи августни ичикиб кутаман. Ҳаяжону қувончим қанча бўлса, хавотирим ҳам ундан кам эмас: келмай қолса-я! Ахир, у – кимсан, Таваккал Қодиров!.. Телевизорда кўрганман: катта-катта шаҳарларда, ҳатто қўшни республикалардаги ўн минглаб одам сиғадиган стадионларда концерт берган. Бизнинг бир овлоққина қишлоқчамизни назари илармикан?! Бошқа бир машҳурроқ колхозларга олиб кетиб қолишса, ёки бирор амалдорнинг тўй-пўйи чиқиб қолса, тамом-да.

Хуллас, орзиқиб кутилган кунга ҳам етдим. ўўза чопиқдаман. Қурғур вақт имиллайди. Қуёш қоқ тепамизда туриб олганча илгари сурингиси келмайди.

Ён-атрофдагиларни, тенгқурларимни кузатаман. Назаримда улар бепарводай. Нима бало, бугун қанақа кун эканлигини, ким келишини билишмайдими?! Ҳали кечқурун кўпчилиги чиқмаса-я! Шунақа машҳур ҳофиз келсаю, томошахона тўлмай қолса хафа бўлиб кетмайдими?!

Ниҳоят қуёш пастга энди, уфққа бош қўйди. Қаттиққўл ҳисобчимиз уйимизга рухсат бераркан, ювиниб-тараниб эртароқ клубга чиқинглар, деб тантанали равишда тайинлади.

Уйга келиб овқат едимми, йўқми, эслолмайман, ҳаммадан бурун клубга жўнадим. Клуб ёнида автобус турарди. “Ҳа, келишибди” деб хотиржам тортдим. Кўп ўтмай яна бир хавотирим ўринсиз чиқди: одам тез тўплана бошлади. Эшикдан кириб келаётганларнинг кети узилмасди…

Концерт бошланди. Ашула, рақс… Ҳар хил таниш-нотаниш санъаткорлар. Ярим соат ўтди, бир соат, ундан дарак йўқ. Ҳар ер-ҳар ердан бетоқат овозлар эшитила бошлади.

“Ҳа, бўлар энди, Таваккал чиқсин!”

Лекин конферанс йигит жавоб ўрнига кулиб қўяди-да, ўз билганидан қолмайди. Менинг ҳам тоқатим тугаб, юрагимга ваҳима оралай бошлади. “Ҳа, бўлди, у келмаган. Ҳозир, фалончи бетоблиги туфайли келолмади”, деб юборишади, дея юрак ҳовучлаб турибман… Йўқ, бир маҳал эълон қилиб қолишди-ку! Энди десангиз томошахона дув кўчди-ёв! Қарсаклар, хитоблар, қийқириқлар… Уф, Худога шукур-эй! Неча кунлик хавотиру қўрқувларим бир пасда тарқаб кетди-я!..

Мана, Таваккал Қодиров саҳнада! Оқ кўйлак, қора шимда, енглар шимариғлиқ. Жуссадор. Қўлида соз, ёнида биргина дойрачи йигит. Ҳофиз хиёл бош эгиб таъзим қилди-да, ортиқча тавозеъсиз қўшиқни бошлаб юборди.

Хотиржам тортиб, секин атрофга разм солдим. Таниш чеҳралар. Лекин қувончу ҳаяжондан қандайдир ўзгариб, ҳаммаси бирдай чиройли бўлиб кетишгандай… Томошахона оғзи – бурнидан тўлган, ўтирганлардан оёқда турганлар кўп. Эшик-деразалар ланг очиб ташланган бўлса-да, ҳаво дам қайтаради. Одамлар жиққа-жиққа терга тушишган. Лекин, ҳалигина бетоқатланиб турган томошахона пашша учса билинадиган даражада жимиб қолган…

Ҳофиз ҳам ғарққа терга тушди. Аммо, у бунга парво қилмай қўшиқни қўшиққа улар, овози тобора кучланиб борарди. Унинг бу ҳолати далада кетмон чопаётган деҳқонга ўхшарди. Деҳқон терга ботгани сари тани яйраб, дили равшан тортиб, ғайрати ортиб бораверади…

Ҳофиз бир икки дафъа дастрўмолча билан юзини артиб олди. Аммо, бу кифоя қилавермагач, дойрачи йигитнинг елкасига юзини суйкади. Оппоқ кўйлакнинг бир томони жиққа ҳўл бўлди. Йигитча самимий илжайди. Бу ҳеч кимга эриш туюлмади. Ҳамма завқланиб кулди. Кўнгиллар яна яйради. Одамлар ҳофизни янада ўзига яқин олди. Саҳнада ўзлари каби чапани, содда, дилкаш ҳофизни кўриб туришарди улар…

Ҳофиз тобора авж пардаларда куйлар, одамлар бир тану жон бўлиб уни олқишлар, қўшиқ тугар-тугамас қарсак бошланар, у қарсакни кутмас, навбатдаги қўшиқни бошлаб юбораверарди…

Бахтли дақиқалар нақадар тез ўтади-я!..

Ҳофиз айтган қўшиқларни санаганлар бўлибди. Бировларнинг саноғида ўн еттита чиқибди, бировларда ўн тўққизта! Аммо, одамлар чанқоғи босилмаган, уни қўйиб юборгилари келмасди.

Томоша охирлаганда бир нарсадан хижолат чека бошладим. “Эҳ, аттанг, биттагина гулдаста олиб келиш ёдга келмабди-ку!”

Хайрият бу нарсани бошқалар унутмаган экан. Бирин-кетин гул кўтариб саҳнага чиқиб бораверишди. Аввал колхоз раисининг муовини Ҳофизнинг қўлини сиқиб, табриклади. Лекин гулдастани узатиш эсидан чиқиб, бошқа санъаткорлар билан кўриша кетди. Ҳофизнинг қўли ҳавода муаллақ қолиб, мулзам тортди. Ўтирган еримда шунчалик уялдимки, иситмам чиқиб кетди. Хайрият, шу пайт бир амаки бўлмишим уни бағрига босиб, ота болани қучгандай қучиб, ўпди. Кейин амакимнинг орқасида турганлар уни гулларга кўмиб юборишди. Бу орада муовин ҳам қўлидаги гулга кўзи тушиб кулиб юборди-да, қайтадан ҳофиз билан кўришиб, гулдастани тақдим этди. Ўртадаги ўнғайсизлик кўтарилди…

Одамлар ўриндан туриб олган. Бетиним қарсак чалиб, ҳофизни саҳнада имкон қадар тутиб туришга ҳаракат қилишарди. Ҳофизнинг ўзи ҳам улардан узилиб кетолмас, дам қўлини кўксига қўйиб, узр сўраган бўлар, дам уларга қўшилиб қарсак чаларди… Ниҳоят, у қўлини кўксига қўйиб, таъзим қилди-да, икки-уч қадам ортига тисарилиб борди. Сўнг ўзини мажбурлаб саҳнадан чиқиб кетди. Шундагина одамлар томошахонани тарк эта бошладилар…

Қоронғу кўчадан кетяпману, Ҳофизнинг овози қулоғим остида ҳамон жаранглаб турар, ўзимни сарҳуш сезиб, оёғим ерга тегиб-тегмай кетиб борардим… Назаримда у энди қишлоғимизга тез-тез келадиган ва бугунгидай байрамлар ҳали кўп такрорланадигандай эди…

Ўша кунлар телевидение ҳам ҳиммат кўрсатиб, уни дам бадам экранга чиқариб турарди. Аммо, бир куни… Ҳофизнинг теледастурда эълон қилинган махсус бир концерти берилмади. Бу концертни роса бир ҳафта ичикиб, ҳаяжону хавотирлар билан кутгандим. Бу сафар қурғур сезгиларим янглишмаган экан: хавотирим чинга айланди…

Мана ўша роса бир ҳафта кутилган кун, ўша соат. Хушрўй диктор опа кўринди. Ҳозир эълон қилади. Йўқ, аввал чиройли бир жилмаяди. Кейин… Кейин эълон қилди…-ю, лекин бутунлай бошқа алфозда… Ҳозир эслашга уринаман унинг сўзларини. Ҳа, айтдики:… хонанда ижодий тайёр эмаслиги сабабли программадан олиб ташланди!.. Тахминан шундай деди. Лекин шуниси аниқ эсимдаки, у бу сўзларни тишлари орасидан ўтказиб, шунчалик совуқ оҳангда айтганидан, этим жунжикиб кетганди… Мени ҳайратга солган нарса шу эдики, айнан ана шу хушрўй жувон илгари бир неча марта Таваккал Қодировга бағишланган кўрсатувларни олиб борган, унинг юксак истеъдоди, ижодий баркамоллиги ҳақида оғзидан бол томиб, юзидан нур ёғилиб гапирган, у билан санъат борасида суҳбатлар қилган эди. Энди бўлса “ижодий тайёр эмас”, деб, республикага шоён қилиб турибди!.. Чиройли жувонларнинг совуқ гапириши, боз устига ёлғон сўзлашлари одамда ёмон таассурот қолдирар экан!

Ўшанда Ҳофиз қандай оғир гуноҳга йўл қўйгани менга қоронғу эди, лекин унга нисбатан экранда, миллионлаб мухлислари олдида қилинган беписандликни менинг мурғак қалбим сира ҳазм қила олмаган эди…

Орадан йиллар ўтиб, Ҳофиз элга яна кўриниш берди: энди у анча қариган, қиёфасида алланечук синиқлик.

Радио уйи коридори бўйлаб рўпарамдан биров келяпти. Ниҳоятда таниш, иссиқ қиёфа. Ким эди бу киши? Қаерда, қачон кўрганман?! Қанча уринмай, эслолмайман… Шу чоқ мўъжиза рўй берди. Ҳалиги киши ёнимдан ўтиб кетган ерида тўхтади-да, ортига қайрилиб мен билан кўришди.

– Э, – деб юборибман беихтиёр. – Таваккал ака, яхшимисиз?!

Мен кўп йиллик айрилиқдан кейин қадрдон оғасини топиб олган бола каби ҳаяжонда эдим. Ҳақиқатда ҳам шундай эди. Уни ўн беш ёшимда кўрган эдим. Мендан беш-олти одим нарида туриб ўн еттитами, ўн тўққизтами қўшиқ айтиб берганди менга. Йўқ, қўшиқ айтмаганди, қўшиқ тили билан суҳбат қурганди мен билан. Мана шундан йигирма йиллар кейин қўл бериб кўришиб турардик. Кўришдик, саломлашдик. Бўлди, шу билан яна ажрашдик. Ундан узоқлашгач, ўзимни койидим. Нега бир пас гаплашмадим. Гаплашаман десам гапим кўп эди-ку! Лоақал ўша биринчи август учун миннатдорчилик билдиришим керак эди. Ўша куни бутун колхозга байрам қилиб бергани, ҳар бир хонадонга, ҳар бир одам кўнглига байрам кайфиятини бағишлаганини айтишим керак эди-ку!.. Лекин, бир оз ўтиб яна ўзимни оқловчи важ топдим: шу шартмикан! У кишига ҳар бир учраган мухлиси бундай гапларни айтиши мумкин. Унга қизиғи ҳам қолмаган бўлса керак…

Кейинроқ ўйлаб туриб “барибир айтишим керак экан” деган фикрга келдим. Омон бўлсак, яна кўришсак бир мириқиб суҳбатлашаман, айтаман, дея ўзимга тасалли бердим…

Биз Ботир Зокировни севардик. Комилжон Отаниёзовни, Шукур Бурҳоновни… севардик. Уларни гулдурос қарсаклар билан олқишлар, гулдасталар билан сийлар ва шу йўл билан уларга бўлган ҳурматимизни изҳор қилган бўлардик. Улар бизга на қадар яқин эди, ҳаётимизга сингиб кетишган эди. Биз бўлсак… улардан қанчалик узоқ эканлигимизни улар орамиздан кетишгандан кейингина англадик. Таваккал Қодиров ҳақида ҳам бундан бошқача не дейиш мумкин? Унинг қўшиқларини мафтуни эдик. Лекин сувга тушган тош каби неча йиллар жимиб кетганида ҳаёти қандай кечганлиги ҳақида нималар биламиз? У айни истеъдоди гуллаган пайтида халқидан узоқлаштирилиб қўйилди. Балки, шу сабабданми, у хасталаниб, овозини буткул йўқотди. Аммо, темир ирода эгаси бўлган Ҳофиз йиллар давомида хасталик билан курашади. Буткул йўқолиб кетган овозини тиклаб, яна халқи олдига чиқади…

Таваккал Қодиров билан яна бир кун албатта учрашаман ва шунда армондан чиққунча тўйиб суҳбатлашаман деган ишончда эдим. Бу суҳбат балки у кишининг шавкатли, довруқли ёшлик йилларию, менинг унга ҳавасманд болалик хотираларим ҳақида бўлармиди. Ёки ўша биринчи август томошаси ҳақидами… Балки, у ўшанда томошахонанинг олд қаторида ўтирган йигитчани эслар. Эсламай иложи йўқ, чунки шундоқ юзма юз турардик, у менга неча бор, “қалайсан, болакай” дегандек кўз қисиб ҳазиллашган, эркалаб қўйган эди-ку!.. Кейин яна кўнглимда тугиб қўйганим – телевизорда берилмай қолган концерт масаласи эди. Ва умуман гапларим, сўровларим кўп эди. Лекин, барибир энг аввало унга ўша биринчи август – байрам кечаси учун раҳмат айтмоқчи эдим. Уни ғойибдан ўғлим деб суюб юрадиган раҳматли отам, номини айтишга тили келишмай “Таварак ўғлим” деб олқаб юрадиган мунис аммажоним, ўша концерт сўнггида уни бағрига босиб ўпган амаким, унга гул беришни ёдидан чиқариб, хижолатга қўйган ҳалиги раис муовини… (булар энди ҳаммаси раҳматли бўлиб кетишган) ва умуман барча ҳамқишлоқларим номидан ташаккур билдирмоқчи эдим. Энг муҳими, ўша завқ-шавқли олтмишинчи йиллар хотираларини эслаб, дил чигилларини ёзиш ниятида эдим. Лекин, бу насиб этмади. Армон бўлиб юрак тубига чўкди. Шундай дейману, лекин унинг қўшиқлари!.. Хўш, айтинг-чи, биродар, сиз ишонасизми шундайин беназир истеъдод соҳибининг, дарё қўшиқчининг ҳаётдан кетиши мумкинлигига?.. Масалан, мен сира ишонгим келмайди. Гарчанд, ўлим – барҳақ, дейману, лекин барибир… Шоир айтиб қўйибди-ку, ахир, бу ҳақда:

Инсон умри сарҳадли, қўшиқ умри пойидор,
Навосоз юраклардан ўлмас наво қолади!

Ming to‘qqiz yuz oltmish sakkizinchi yilning birinchi avgustida ro‘y bergan edi bu voqea… Voqea ro‘y bergan edi deyishim balki to‘g‘rimasdir. Shunchaki o‘sha kuni qishlog‘imizda katta konsert bo‘ldi. Mashhur xonanda keldi. Ko‘p odam to‘plandi. Bor gap shu… Hayronman, bor gap shu bo‘lsa, nega u bunchalik xotiramga muhrlandi ekan?

Orziqul ERGASH
ARMON
05

Tavakkal Qodirov (1926.24.4, Quva tumani — 1996.13.4, Farg‘ona) — xonanda (lirik tenor), O‘zbekiston xalq artisti (1989). Farg‘ona musiqa bilim yurti (1961) va Farg‘ona ped. instituti (1990) ni tugatgan. Dastlab quvalik Tursunboy Karimovdan doira va g‘ijjak (skripka) chalishni, “Dugoh”, “Segoh” kabi mumtoz cholg‘u kuylarini, G‘. va Ye.Hoshimovlardan ashula yo‘llari, (“Yolg‘iz”, T.Jalilov; “Oʻltirg‘usi”, J.Sultonov va boshqalar)ni o‘rgangan. Keyinchalik K.Otaniyozov, J.Sultonovdan o‘zbek mumtoz va zamonaviy bastakorlar ashulalarini o‘zlashtirgan. Quva tumani madaniyat uyida badiiy rahbar (1951-59), Farg‘ona teatri (1959-78), Farg‘ona viloyatlararo filarmoniyasida yakkaxon xonanda (1978— 91), direktor (1978 — 83), Farg‘ona universitetida prof. (1991 yildan). Betakror, shirali, jarangdor va tiniq, nihoyatda keng va yuqori diapazonli ovoz sohibi. 1955 yildan J. Oxunov bilan hamnafaslik qilgan. repertuaridan Farg‘ona-Toshkent musiqa uslubi namunalari (“Qo‘qon Ushshog‘i”, “Toshkent Irog‘i”, “Tanavor”, “Nasrulloyi” va boshqalar), Xorazm yo‘llari (“Suvora”, “Feruz”, “Segoh”), zamonaviy bastakorlar (“To‘y muborak”, Faxr. Sodiqov; “Bizni tashlab”, “Farg‘ona tong otguncha”, M.Murtazoyev; “Dog‘man”, K.Otaniyozov; “O‘lmasin”, J.Sultonov va boshqalar) hamda mumtoz va zamonaviy shoirlar gʻazallariga oʻzi yaratgan (“Oʻxshaydiku”, Hamza sheʼri; “Shunchamidi”, O.Hakimov; “Jamollaringdan”, Naqshiy; “Kecha oydin”, Mirtemir; “O‘ynasin”, Habibiy va boshqalar) ashula va yallalar keng o‘rin olgan. Ijro uslubi baland avjlarni keng ishlatilishi, ravonlik, keng nafas, har bir soʻzini donadona qilib aytishi bilan ajralib turadi. Ijodiga bag‘ishlangan 2 telefilm (1963, 1992) va videofilm (1991) suratga olingan. Ijrolari bir necha gramplastinka va O‘zteleradiokompaniyasi fonotekasiga yozilgan. N. Hamroqulov, N.Haydarov, S.Mannopov, O‘zbekistonda xizmat koʻrsatgan artist A.Karimov va boshqalarga ustozlik qilgan. Farg‘onada san’at kolleji hamda ko‘chalardan biriga Tavakkal Qodirov nomi berilgan.

05

Ming to‘qqiz yuz oltmish sakkizinchi yilning birinchi avgustida ro‘y bergan edi bu voqea… Voqea ro‘y bergan edi deyishim balki to‘g‘rimasdir. Shunchaki o‘sha kuni qishlog‘imizda katta konsert bo‘ldi. Mashhur xonanda keldi. Ko‘p odam to‘plandi. Bor gap shu… Hayronman, bor gap shu bo‘lsa, nega u bunchalik xotiramga muhrlandi ekan?

hqdefault.jpgFarg‘onalik san’atkorlar viloyatimizda gastrolda yurishibdi. Birinchi avgustda bizning qishloqqa kelishlari kerak. Klub, choyxona, magazinlar oldida suratli e’lonlar yopishtirilgan. Boshqalarni bilmaymanu, lekin men kun sanayman. Birinchi avgustni ichikib kutaman. Hayajonu quvonchim qancha bo‘lsa, xavotirim ham undan kam emas: kelmay qolsa-ya! Axir, u – kimsan, Tavakkal Qodirov!.. Televizorda ko‘rganman: katta-katta shaharlarda, hatto qo‘shni respublikalardagi o‘n minglab odam sig‘adigan stadionlarda konsert bergan. Bizning bir ovloqqina qishloqchamizni nazari ilarmikan?! Boshqa bir mashhurroq kolxozlarga olib ketib qolishsa, yoki biror amaldorning to‘y-po‘yi chiqib qolsa, tamom-da.

Xullas, orziqib kutilgan kunga ham yetdim. o‘o‘za chopiqdaman. Qurg‘ur vaqt imillaydi. Quyosh qoq tepamizda turib olgancha ilgari suringisi kelmaydi.

Yon-atrofdagilarni, tengqurlarimni kuzataman. Nazarimda ular beparvoday. Nima balo, bugun qanaqa kun ekanligini, kim kelishini bilishmaydimi?! Hali kechqurun ko‘pchiligi chiqmasa-ya! Shunaqa mashhur hofiz kelsayu, tomoshaxona to‘lmay qolsa xafa bo‘lib ketmaydimi?!

Nihoyat quyosh pastga endi, ufqqa bosh qo‘ydi. Qattiqqo‘l hisobchimiz uyimizga ruxsat berarkan, yuvinib-taranib ertaroq klubga chiqinglar, deb tantanali ravishda tayinladi.

Uyga kelib ovqat yedimmi, yo‘qmi, eslolmayman, hammadan burun klubga jo‘nadim. Klub yonida avtobus turardi. “Ha, kelishibdi” deb xotirjam tortdim. Ko‘p o‘tmay yana bir xavotirim o‘rinsiz chiqdi: odam tez to‘plana boshladi. Eshikdan kirib kelayotganlarning keti uzilmasdi…

Konsert boshlandi. Ashula, raqs… Har xil tanish-notanish san’atkorlar. Yarim soat o‘tdi, bir soat, undan darak yo‘q. Har yer-har yerdan betoqat ovozlar eshitila boshladi.

“Ha, bo‘lar endi, Tavakkal chiqsin!”

Lekin konferans yigit javob o‘rniga kulib qo‘yadi-da, o‘z bilganidan qolmaydi. Mening ham toqatim tugab, yuragimga vahima oralay boshladi. “Ha, bo‘ldi, u kelmagan. Hozir, falonchi betobligi tufayli kelolmadi”, deb yuborishadi, deya yurak hovuchlab turibman… Yo‘q, bir mahal e’lon qilib qolishdi-ku! Endi desangiz tomoshaxona duv ko‘chdi-yov! Qarsaklar, xitoblar, qiyqiriqlar… Uf, Xudoga shukur-ey! Necha kunlik xavotiru qo‘rquvlarim bir pasda tarqab ketdi-ya!..

Mana, Tavakkal Qodirov sahnada! Oq ko‘ylak, qora shimda, yenglar shimarig‘liq. Jussador. Qo‘lida soz, yonida birgina doyrachi yigit. Hofiz xiyol bosh egib ta’zim qildi-da, ortiqcha tavoze’siz qo‘shiqni boshlab yubordi.

Xotirjam tortib, sekin atrofga razm soldim. Tanish chehralar. Lekin quvonchu hayajondan qandaydir o‘zgarib, hammasi birday chiroyli bo‘lib ketishganday… Tomoshaxona og‘zi – burnidan to‘lgan, o‘tirganlardan oyoqda turganlar ko‘p. Eshik-derazalar lang ochib tashlangan bo‘lsa-da, havo dam qaytaradi. Odamlar jiqqa-jiqqa terga tushishgan. Lekin, haligina betoqatlanib turgan tomoshaxona pashsha uchsa bilinadigan darajada jimib qolgan…

Hofiz ham g‘arqqa terga tushdi. Ammo, u bunga parvo qilmay qo‘shiqni qo‘shiqqa ular, ovozi tobora kuchlanib borardi. Uning bu holati dalada ketmon chopayotgan dehqonga o‘xshardi. Dehqon terga botgani sari tani yayrab, dili ravshan tortib, g‘ayrati ortib boraveradi…

Hofiz bir ikki daf’a dastro‘molcha bilan yuzini artib oldi. Ammo, bu kifoya qilavermagach, doyrachi yigitning yelkasiga yuzini suykadi. Oppoq ko‘ylakning bir tomoni jiqqa ho‘l bo‘ldi. Yigitcha samimiy iljaydi. Bu hech kimga erish tuyulmadi. Hamma zavqlanib kuldi. Ko‘ngillar yana yayradi. Odamlar hofizni yanada o‘ziga yaqin oldi. Sahnada o‘zlari kabi chapani, sodda, dilkash hofizni ko‘rib turishardi ular…

Hofiz tobora avj pardalarda kuylar, odamlar bir tanu jon bo‘lib uni olqishlar, qo‘shiq tugar-tugamas qarsak boshlanar, u qarsakni kutmas, navbatdagi qo‘shiqni boshlab yuboraverardi…

Baxtli daqiqalar naqadar tez o‘tadi-ya!..

Hofiz aytgan qo‘shiqlarni sanaganlar bo‘libdi. Birovlarning sanog‘ida o‘n yettita chiqibdi, birovlarda o‘n to‘qqizta! Ammo, odamlar chanqog‘i bosilmagan, uni qo‘yib yuborgilari kelmasdi.

Tomosha oxirlaganda bir narsadan xijolat cheka boshladim. “Eh, attang, bittagina guldasta olib kelish yodga kelmabdi-ku!”

Xayriyat bu narsani boshqalar unutmagan ekan. Birin-ketin gul ko‘tarib sahnaga chiqib boraverishdi. Avval kolxoz raisining muovini Hofizning qo‘lini siqib, tabrikladi. Lekin guldastani uzatish esidan chiqib, boshqa san’atkorlar bilan ko‘risha ketdi. Hofizning qo‘li havoda muallaq qolib, mulzam tortdi. O‘tirgan yerimda shunchalik uyaldimki, isitmam chiqib ketdi. Xayriyat, shu payt bir amaki bo‘lmishim uni bag‘riga bosib, ota bolani quchganday quchib, o‘pdi. Keyin amakimning orqasida turganlar uni gullarga ko‘mib yuborishdi. Bu orada muovin ham qo‘lidagi gulga ko‘zi tushib kulib yubordi-da, qaytadan hofiz bilan ko‘rishib, guldastani taqdim etdi. O‘rtadagi o‘ng‘aysizlik ko‘tarildi…

Odamlar o‘rindan turib olgan. Betinim qarsak chalib, hofizni sahnada imkon qadar tutib turishga harakat qilishardi. Hofizning o‘zi ham ulardan uzilib ketolmas, dam qo‘lini ko‘ksiga qo‘yib, uzr so‘ragan bo‘lar, dam ularga qo‘shilib qarsak chalardi… Nihoyat, u qo‘lini ko‘ksiga qo‘yib, ta’zim qildi-da, ikki-uch qadam ortiga tisarilib bordi. So‘ng o‘zini majburlab sahnadan chiqib ketdi. Shundagina odamlar tomoshaxonani tark eta boshladilar…

Qorong‘u ko‘chadan ketyapmanu, Hofizning ovozi qulog‘im ostida hamon jaranglab turar, o‘zimni sarhush sezib, oyog‘im yerga tegib-tegmay ketib borardim… Nazarimda u endi qishlog‘imizga tez-tez keladigan va bugungiday bayramlar hali ko‘p takrorlanadiganday edi…

O‘sha kunlar televideniye ham himmat ko‘rsatib, uni dam badam ekranga chiqarib turardi. Ammo, bir kuni… Hofizning teledasturda e’lon qilingan maxsus bir konserti berilmadi. Bu konsertni rosa bir hafta ichikib, hayajonu xavotirlar bilan kutgandim. Bu safar qurg‘ur sezgilarim yanglishmagan ekan: xavotirim chinga aylandi…

Mana o‘sha rosa bir hafta kutilgan kun, o‘sha soat. Xushro‘y diktor opa ko‘rindi. Hozir e’lon qiladi. Yo‘q, avval chiroyli bir jilmayadi. Keyin… Keyin e’lon qildi…-yu, lekin butunlay boshqa alfozda… Hozir eslashga urinaman uning so‘zlarini. Ha, aytdiki:… xonanda ijodiy tayyor emasligi sababli programmadan olib tashlandi!.. Taxminan shunday dedi. Lekin shunisi aniq esimdaki, u bu so‘zlarni tishlari orasidan o‘tkazib, shunchalik sovuq ohangda aytganidan, etim junjikib ketgandi… Meni hayratga solgan narsa shu ediki, aynan ana shu xushro‘y juvon ilgari bir necha marta Tavakkal Qodirovga bag‘ishlangan ko‘rsatuvlarni olib borgan, uning yuksak iste’dodi, ijodiy barkamolligi haqida og‘zidan bol tomib, yuzidan nur yog‘ilib gapirgan, u bilan san’at borasida suhbatlar qilgan edi. Endi bo‘lsa “ijodiy tayyor emas”, deb, respublikaga shoyon qilib turibdi!.. Chiroyli juvonlarning sovuq gapirishi, boz ustiga yolg‘on so‘zlashlari odamda yomon taassurot qoldirar ekan!

O‘shanda Hofiz qanday og‘ir gunohga yo‘l qo‘ygani menga qorong‘u edi, lekin unga nisbatan ekranda, millionlab muxlislari oldida qilingan bepisandlikni mening murg‘ak qalbim sira hazm qila olmagan edi…

Oradan yillar o‘tib, Hofiz elga yana ko‘rinish berdi: endi u ancha qarigan, qiyofasida allanechuk siniqlik.

Radio uyi koridori bo‘ylab ro‘paramdan birov kelyapti. Nihoyatda tanish, issiq qiyofa. Kim edi bu kishi? Qayerda, qachon ko‘rganman?! Qancha urinmay, eslolmayman… Shu choq mo‘jiza ro‘y berdi. Haligi kishi yonimdan o‘tib ketgan yerida to‘xtadi-da, ortiga qayrilib men bilan ko‘rishdi.

– E, – deb yuboribman beixtiyor. – Tavakkal aka, yaxshimisiz?!

Men ko‘p yillik ayriliqdan keyin qadrdon og‘asini topib olgan bola kabi hayajonda edim. Haqiqatda ham shunday edi. Uni o‘n besh yoshimda ko‘rgan edim. Mendan besh-olti odim narida turib o‘n yettitami, o‘n to‘qqiztami qo‘shiq aytib bergandi menga. Yo‘q, qo‘shiq aytmagandi, qo‘shiq tili bilan suhbat qurgandi men bilan. Mana shundan yigirma yillar keyin qo‘l berib ko‘rishib turardik. Ko‘rishdik, salomlashdik. Bo‘ldi, shu bilan yana ajrashdik. Undan uzoqlashgach, o‘zimni koyidim. Nega bir pas gaplashmadim. Gaplashaman desam gapim ko‘p edi-ku! Loaqal o‘sha birinchi avgust uchun minnatdorchilik bildirishim kerak edi. O‘sha kuni butun kolxozga bayram qilib bergani, har bir xonadonga, har bir odam ko‘ngliga bayram kayfiyatini bag‘ishlaganini aytishim kerak edi-ku!.. Lekin, bir oz o‘tib yana o‘zimni oqlovchi vaj topdim: shu shartmikan! U kishiga har bir uchragan muxlisi bunday gaplarni aytishi mumkin. Unga qizig‘i ham qolmagan bo‘lsa kerak…

Keyinroq o‘ylab turib “baribir aytishim kerak ekan” degan fikrga keldim. Omon bo‘lsak, yana ko‘rishsak bir miriqib suhbatlashaman, aytaman, deya o‘zimga tasalli berdim…

Biz Botir Zokirovni sevardik. Komiljon Otaniyozovni, Shukur Burhonovni… sevardik. Ularni gulduros qarsaklar bilan olqishlar, guldastalar bilan siylar va shu yo‘l bilan ularga bo‘lgan hurmatimizni izhor qilgan bo‘lardik. Ular bizga na qadar yaqin edi, hayotimizga singib ketishgan edi. Biz bo‘lsak… ulardan qanchalik uzoq ekanligimizni ular oramizdan ketishgandan keyingina angladik. Tavakkal Qodirov haqida ham bundan boshqacha ne deyish mumkin? Uning qo‘shiqlarini maftuni edik. Lekin suvga tushgan tosh kabi necha yillar jimib ketganida hayoti qanday kechganligi haqida nimalar bilamiz? U ayni iste’dodi gullagan paytida xalqidan uzoqlashtirilib qo‘yildi. Balki, shu sababdanmi, u xastalanib, ovozini butkul yo‘qotdi. Ammo, temir iroda egasi bo‘lgan Hofiz yillar davomida xastalik bilan kurashadi. Butkul yo‘qolib ketgan ovozini tiklab, yana xalqi oldiga chiqadi…

Tavakkal Qodirov bilan yana bir kun albatta uchrashaman va shunda armondan chiqquncha to‘yib suhbatlashaman degan ishonchda edim. Bu suhbat balki u kishining shavkatli, dovruqli yoshlik yillariyu, mening unga havasmand bolalik xotiralarim haqida bo‘larmidi. Yoki o‘sha birinchi avgust tomoshasi haqidami… Balki, u o‘shanda tomoshaxonaning old qatorida o‘tirgan yigitchani eslar. Eslamay iloji yo‘q, chunki shundoq yuzma yuz turardik, u menga necha bor, “qalaysan, bolakay” degandek ko‘z qisib hazillashgan, erkalab qo‘ygan edi-ku!.. Keyin yana ko‘nglimda tugib qo‘yganim – televizorda berilmay qolgan konsert masalasi edi. Va umuman gaplarim, so‘rovlarim ko‘p edi. Lekin, baribir eng avvalo unga o‘sha birinchi avgust – bayram kechasi uchun rahmat aytmoqchi edim. Uni g‘oyibdan o‘g‘lim deb suyub yuradigan rahmatli otam, nomini aytishga tili kelishmay “Tavarak o‘g‘lim” deb olqab yuradigan munis ammajonim, o‘sha konsert so‘nggida uni bag‘riga bosib o‘pgan amakim, unga gul berishni yodidan chiqarib, xijolatga qo‘ygan haligi rais muovini… (bular endi hammasi rahmatli bo‘lib ketishgan) va umuman barcha hamqishloqlarim nomidan tashakkur bildirmoqchi edim. Eng muhimi, o‘sha zavq-shavqli oltmishinchi yillar xotiralarini eslab, dil chigillarini yozish niyatida edim. Lekin, bu nasib etmadi. Armon bo‘lib yurak tubiga cho‘kdi. Shunday deymanu, lekin uning qo‘shiqlari!.. Xo‘sh, ayting-chi, birodar, siz ishonasizmi shundayin benazir iste’dod sohibining, daryo qo‘shiqchining hayotdan ketishi mumkinligiga?.. Masalan, men sira ishongim kelmaydi. Garchand, o‘lim – barhaq, deymanu, lekin baribir… Shoir aytib qo‘yibdi-ku, axir, bu haqda:

Inson umri sarhadli, qo‘shiq umri poyidor,
Navosoz yuraklardan o‘lmas navo qoladi!

07

(Tashriflar: umumiy 1 118, bugungi 1)

Izoh qoldiring