14 январь — таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун
Уларнинг одмигина Шавқиддинлар хонадонига ров бўлганига сабаб — Козим ўзига адабий ҳамкор топмоқчи. Ичидаги гапларини қоғозга тушириб, китобми, киноми қилдирмоқчи… Уч-тўрт йил муқаддам ҳам Шавқиддинга битта шунақаси илашганди. Аввалига у ҳам ўзини адабиёт ихлосманди қилиб кўрсатди. Davomini o'qish

Муҳаббат инсоният қадим тарихи қадар қадим туйғу. Татар шоири Ходи Тоқтош: «Муҳаббат ўзи эски нарса, лекин ҳар бир юрак уни янгилайди!» деб таъкидлаганидек, ишқ ҳар бир кўнгилда янги, ўзгача, бир-бирини такрорламайди. Орзиқул Эргашнинг «Шоҳсанам» номли романларини ўқир эканман, илк жумлаларданоқ юрагимда бир титроқ, ҳаяжон турди. Салкам икки юз эллик саҳифали асар якуний нуқтасига қадар бу нарса мени тарк этмади. 


Куни-кеча таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашнинг «Қалб гавҳари» номли нашрдан чиқди. Китобга муаллифнинг Ўзбекистон халқ шоири Миртемир, атоқли олимлар Ғайбулла ас-Салом, Жўра Мусаев, Убайдулла Уватов, Комилхон Каттаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур кўз шифокори Холидбек Комилов, Ўзбекистон халқ артистлари Қодир Махсумов, Таваккал Қодиров, театр ва телевидение режиссёрлари Маҳкам Маҳамедов, Тожибой Исроилов, машҳур шоир, олим, таржимон Садриддин Салим Бухорий, таниқли шоирлар Жамол Сирожиддин, Абдусалом Иброҳимов, Чоршамъ Рўзиев, чустлик машҳур боғбон Дагарбой Соатовларга бағишланган бадиалари киритилган.