Matnazar Abdulhakim. Adabiyot haqida & She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

07 20 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 74 йиллиги

  Мен адабиётимизнинг мумтоз намояндалари асарлари мутолаасини отам ёрдамида жуда барвақт бошлаганман. Отамнинг ҳамсабоқ дўсти — Хоразм адабий муҳитида сезиларли овозга эга бўлган арузчи шоирлардан Орзу домла, Маҳбубий домланинг мунтазам ташрифлари, отам мулла Абдулҳакимдан олган сабоқларим ҳам бетаъсир ўтмаган. Отам араб, форс тилидаги диний китобларни мутолаа қилишдан ташқари, шеъриятнинг улкан мухлиси, Навоийфаҳм инсон эдилар.

МАТНАЗАР АБДУЛҲАКИМ
АДАБИЁТ ҲАҚИДА
07

Бошланғич синфда ўқиб юрган пайтларимда раҳматли Толиб Йўлдош билан бўлган адабий учрашувдан қаттиқ таъсирланиб юрганимни эслайман.

Мактабимизда Солиҳажон опа исмли кутубхоначи бўларди. Китобларни қайтиб бераётганимизда, мутолаа таассуротларини билиш учун озорсиз бир имтиҳон ўтказарди. Шунинг учун кутубхонага йўл олаётиб, Солиҳажон опанинг олдиларида мулзам бўлиб қолмаслик учун ўқиган китобларимизни қайта кўриб, бир кўздан кечириб олардик. Бу эса китобхон сифатида шаклланишимга баракали таъсир кўрсатган.

Отамнинг ҳамсабоқ дўсти — Хоразм адабий муҳитида сезиларли овозга эга бўлган арузчи шоирлардан Орзу домла, Маҳбубий домланинг мунтазам ташрифлари, отам мулла Абдулҳакимдан олган сабоқларим ҳам бетаъсир ўтмаган. Отам араб, форс тилидаги диний китобларни мутолаа қилишдан ташқари, шеъриятнинг улкан мухлиси, Навоийфаҳм инсон эдилар.

0_14ff22_9f3449b9_orig.jpgМен адабиётимизнинг мумтоз намояндалари асарлари мутолаасини отам ёрдамида жуда барвақт бошлаганман. Дастлабки шеърий машқларимни физика фани ўқитувчимиз Назира опа Юсупова даъвати билан бошлаганим эсимда. Жумладан, қишлоғимиздан оқиб ўтадиган каналга бағишланган «Шовот» сарлавҳали шеърим эсимда:

Сержилва, севгилим сочига ўхшаш,
Жажжи дарёчам ўтар элимдан.
Шу канал орқали туркман элига,
Дўстлик саломи оқар дилимдан…

Жайхун ҳайбатидан ҳаволаниб ўсган ўқувчи-шоирга эни салкам юз метрча келадиган канал «жажжи дарёча» бўлиб туюлган шекилли, ўшанда.

Тасодифий одамларга адабиётда ўрин топилмайди. Адабиёт, хусусан, бадиий ижод бу — маҳкум одамларнинг иши. Адабиёт, бадиий ижод, қўшиқда куйланганидек, «Мен ҳам билмай кириб қолдим, чиқарга йўл тополмайман» қабилидаги йўлаклари чувалашиқ бир боғ эмас.

Бир халқнинг иккинчи халқдан афзаллик даражаси бир халқдан иккинчи халқнинг китобхонлик даражасидаги тафовутга тўғри пропортсионалдир. Одамларнинг юрагида китобга ихлос уйғотсангиз, у бир йўлини қилиб, иккита тегирмон тошининг орасида ҳам китоб ўқийди. Кўп китоб ўқийдиганлар ҳаётнинг пешқадамларими ёки ҳаётнинг пешқадамлари кўп китоб ўқийдиларми? Бир қарашда, «товуқ олдин пайдо бўлганми ёки тухум?» деган масалага ўхшаш бу мушкул муаммо китобнинг фойдасига ҳал бўлмагунича, одамлар орасида китобхонлик кучаймайди.

Аҳолининг китобхон қатлами нокитобхон қатламидан ҳам иқтисодий, ҳам маънавий жиҳатдан афзал бўладиган замонларда аҳолининг китобхонлик даражаси юксалади. Бироқ, китобхонликда ҳам китобхонлик бор. Ҳар жиҳатдан афзал китоблар бозори чаққонлашганда биз муддаога эришамиз. Менинг назаримда, бунинг учун биринчи навбатда хвостовчиликка чек қўйиш керак. Ҳаваскор матбаачиликнинг танобини тортиб, профессионал ноширликка кенг йўл очиш зарур. «Хвостовчилик» нима дейсизми? Абдулла Ориповнинг шундай мисралари бор:

… аммо топилади ҳали ҳам, тўғри,
аждоди Хвостов бўлган шоирлар.

Ўн еттинчи асрда Русияда «Хвостов» фамилияли ниҳоятда бадавлат одам бўлган. Бу одамнинг яхши бир босмахонаси ва ниҳоятда расво шеърнавислик қобилияти, тўғрироғи, ноқобиллиги бўлган. Босмахона фақатгина ўз эгасининг китобларини чоп қилиш билан шуғулланган. Оқибатда, полиграфик жиҳатдан аъло, бадиийлик нуқтаи назаридан расво китоблар ниҳоятда урчиб кетганки, шўрлик Хвостовнинг номи турдош отга айланган… Хуллас, бу масалада ҳаммамиз учун муаммо етарли.

Ҳомийлар, дейлик, ўз яқинларига, ўзларига бағишланган китобга пул сарф қилмасдан ҳақиқий бадиий асарларнинг чоп этилишига пул сарф қилсалар, ўз яқинларининг ҳам, ўзларининг ҳам тарихда номлари узоқ сақланишига ақллари етса, олам гулистон…

c6eb82f63205915100bed63dc7c6fe74.pngМАТНАЗАР АБДУЛҲАКИМ
ШЕЪРЛАР
07

АТОИЙГА ТАТАББУЪ

Менинг жоним! Менга жон вақти етди,
Юракташнангман, уммон вақти етди.

Чекарман додлар шаҳлоларингдан,
Бу золимларга иймон вақти етди.

Қолиб ҳажрингда, бўлдим дашту саҳро,
Буюр ташриф, гулистон вақти етди.

Етиб келди висолинг васли менга,
Фироққа мендан ҳижрон вақти етди.

Юрак синдирди кўксимда қафасни,
Қушингман, менга осмон вақти етди.

Кўзингнинг ёшлари кўксимни эзди,
Баланд тоғларга толқон вақти етди.

Ғаминг келди қилич сермаб бошимга,
Ўзинг бир асра, қалқон вақти етди!..

* * *

Умрбод қилдингу оввора, кетдинг,
Сочи эй тим қаро фаввора, кетдинг.

Бўлиб қолдим алам-андуҳга ибрат,
Бўлиб ўрнак жафо-озора, кетдинг.

Ки маъсумликда, ёр, мусичадексан,
Жудолик номли бир шунқора кетдинг.

Ахир ҳар кун ботишда кун чиқиш бор,
Кетишда бўлса, қайтмоқ зора, кетдинг.

Иков жуфт порасимиз бир юракнинг,
Қолиб мен пора, оҳ, сен пора кетдииг.

Нигорим, яхши бор. Бўлсин йўлинг оқ,
Ки йўқса энди бахтим қора кетдинг.

Дебон «Қол!» бунда мен қолдим-да кетдим,
Раъйимга бормадинг-да, бора кетдинг.

***

Ҳаётим бўлди сен жононга маҳкум,
Ва сен жонон билан ҳижронга маҳкум.

Хаёлимда ёруғ рухсоринг ҳар дам,
Қуёш бўлган каби осмонга маҳкум.

Сени топдим бало-офатлар ичра,
Бўлар мардлар мудом майдонга маҳкум.

Билолмам, не гуноҳдир бу муҳаббат,
Юракдир бир умр зиндонга маҳкум.

Гирифтормиз умрбод бир-бировга,
Жоним танга, танимдир жонга маҳкум.

Ажабландик, сен ишқдан, мен ҳусндан,
Бир хайрон бўлди бир ҳайронга маҳкум.

Тутарман кўз сени ҳозир келар деб,
Ўтар умрим бўлиб ёлғонга маҳкум.

***

Йўлида зорман, жонон кечикди,
Юракда айланишдан қон кечикди.

Бўлурму, айтингиз, бундан зиёд ғам,
Ки, инсон қошига инсон кечикди.

Отар вақтинда гўё отмади тонг,
Юзин кўрмак учун осмон кечикди.

Фироқ маҳбусиман, эрк вақти етди,
Очилмасдан бироқ зиндон кечикди.

Гулим, айб этмагил, сен журъатимни,
Ғарибингман, дедим султон кечикди.

Жудолик тортди, оҳ, бошимга шамшир,
Ҳимоятга бу дам қалқон кечикди.

Ўлардим шодлигимдан, ёр, келсанг,
Мени маъзур тут, қурбон кечикди.

***

Оҳки, мен оҳлар истарман,
Дилга, чун, доғлар истарман.

Сени мен соғинаман ҳар дам,
Мени мен гоҳлар истарман.

Борлиғим дашт ила саҳродир,
Сенмисан боғлар, истарман.

Бир қиё бокдингу, қул бўлдим,
Қулликка шоҳлар истарман.

Кулгичинг ёдида йиғларман,
Бахтима чоҳлар истарман.

Сочларим торттилар оқ фарёд,
Сени шундоғлар истарман.

Тунда йилт этмади бир юлдуз,
Гарчи минг моҳлар истарман.

Энди бош ургали тошларга,
Мен фақат тоғлар истарман.

***

Кўнглимга кириб, санам, сафар қил,
Саҳрода ўзингни мўътабар қил.

Эй рухсори қуёш, кўзи чўлпон,
Осмонда не янгилик, хабар қил.

Беҳудага келмадинг, азизим,
Дунёда ўзингни бир асар қил.

Кўксимга икки кўзинг ики доғ
Ўрнатди, ишонмасанг, назар қил.

Ишқ йўқ эса қай бировда, ундан
Қилмас эса ким ҳазар, ҳазар қил.

Ёр лаълини бўса бирла банд эт,
Сўзингни узатма, мухтасар қил.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Кўринмасдим ҳар ким-ҳар кимга
Мен – саҳарлар уфурган нафас.
Гардсизлигим, тозалигимга
Чексизликлар қиларди ҳавас.

Бир тонг ногоҳ бўлдим мен шабнам,
Сўнг булутга ёмғирга дўндим.
Майсаларга айландим кам-кам,
Тупроқ бўлиш дардига кўндим.

Минг йилликлар туркум ва туркум
Қорилдилар зулмат, зиёга.
Саодатли қандайдир бир кун
Дарахт бўлиб келдим дунёга.

Ҳаёт бир йўл – сўнгсиз, бетимсол
Минг тирилиб, минг ўлиб чопдим.
Насиб бўлди ноёб бир висол,
Жонзод ўлиб таваллуд топдим.

Қаноатлар, тоқат сабрлар
Ғилдираги айланди гир-гир.
Кечди неча туман даврлар,
Инсон бўлиб туғилдим, ахир.

Эндигина ором топиб жон,
Етти десам толега хуш гал,
Ҳар тўкисда неча минг нуқсон,
Ҳар тўкисда – неча минг ишкал.

Зулмат тўйди, ютиб зиёни,
Зулматларга зиё ҳам тўйди.
Дийдорига тўйдим дунёнинг,
Дийдоримга дунё ҳам тўйди.

Қўйинг сўйлаб бўлмай мен нолон,
Сиз ҳам тинглаб бўлмангиз ҳалак.
Шу ўзингиз билган тўполон,
Шу ўзингиз билган чархпалак.

Номард бўлай агар нолисам,
Бошқа тирилмайман, ўлмайман.
Бир қутулсам, бир кетиб олсам,
Дунёга мен бошқа келмайман.

***

Биби Мариямга

Мен сени жоним десам, жонон, жон кимларда йўқ,
Оҳ-фиғон чекмак учун, оҳу фиғон кимларда йўқ.

Бир ўзинг бир мен ўзимда, минг шукур борсан фақат,
Десаларким сарвиқад, қоши камон кимларда йўқ.

Сен бўлак бир яхшидирсан, бир ёмондирсан бўлак,
Йўқса йўқ кимларда яхши ҳам ёмон, кимларда йўқ.

Навбаҳорим, яшасанг бас, мен хазон топгум осон,
Бир куни бир заъфарон фасли хазон кимларда йўқ.

Бошимизни офтоб бирлан силар парвардигор,
Ўксимайлик зарра ҳам, эй, меҳрибон кимларда йўқ.

Бахт қушидирмиз, қўнайлик бир-бировнинг кўнглига,
Чунки ер кимларда йўқдир, осмон кимларда йўқ.

Куйламоқ лозим муҳаббат ҳакда сал оҳистароқ,
Тўхта, эй дил, булбулим, шовқин-сурон кимларда йўқ…

ХАБАРИНГ ЙЎҚ

Зоримни сезиб, титради дутор, хабаринг йўқ,
Ғафлатда сену, мен бунда бедор, хабаринг йўқ.

Оламни босар зулмат агар лаҳза юмилса
Ул кўзларинг, эй кўзлари хуммор, хабаринг йўқ.

Ишқ бўлмаса кошонаи бахт кунпаякундир,
Ишқ туйғусидир энг буюк меъмор, хабаринг йўқ.

Ҳам менинг, ҳам қолди куни ишққа заминнинг,
Иккимиз ҳам йўқса у бемор, хабаринг йўқ.

Қалбингдаги ишқ қатрасини офтоб олгач,
Атрофида ер айланади зор, хабаринг йўқ.

Бахтингни кутиб вақт ўтишин тезда тиларсан,
Умрингни ўғирлайди у айёр, хабаринг йўқ.

Дебсанки, хабарсиз бу йигит жабрима маҳкум,
Бундан хабарим аллақачон бор, хабаринг йўқ.

ИБОДАТ

Рад этмагил даҳрий деб мени,
Мустажоб эт эзгу дуоим.
Ўғил кўрсин ўғли йўқ одам,
Қизи йўққа қиз бер, Худойим.

Умид билан дунёга келган
Фарзандсизлик доғин туймасин
Ҳеч парранда, ҳеч дарранданинг,
Қўй, илойим, пушти куймасин.

Қулунлар бер, саодатманд эт
Ҳар бир тулпор, ҳар бир дулдулни.
Авлодидан мосуво қилма
Бирон тўти, бирон булбулни.

Қўраларга солади қирон,
Уяларда қилади бузғун.
Бола кўрсин, барибир, бўри,
Жўжа очсин, барибир қузғун.

Қорайса ҳам дастидан фалак
Жунжикса ҳам дастидан боғлар,
Зағчалар кўп сернасл бўлсин,
Ўзларидан кўпайсин зоғлар.

Узумлар кўп мева берсинлар,
Гужумлар кенг соя берсинлар.
Майли, печак, майли, алаф ҳам
Илдизини ёя берсинлар.

Менга шеър бермасанг бермагил,
Бошқаларни қилма нолонлар.
Майлига, бошқоронғи бўлсин
Менинг юрагимга илонлар.

Шудир сенга ўтинчим, нолам,
Илтижо ҳам фарёдим доим.
Бахтимизга Ўзинг ёлғизсан,
Шу бахт бизга басдир, Худойим.

ДАРСДАН СЎНГ

Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.

«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми?
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман,
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».

Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими…» — ваҳм этди бирдан.

Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди . — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.

Овул тугаб, энди қирга чиққанда
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё…»

Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув.
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.

Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ,
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб.

Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир.

Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.

Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.

Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.

Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.

Лекин… кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.

Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
… Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни.

САҲНАДАГИ ОДАМ
“Ҳаққуш қичқириғи” китобига

Тинглайди минг-минглаб қишлоқ ва шаҳар,
Дунё кўз ўнгида мен турган саҳна.
Менга даста-даста савол ташлашар,
Ёғдиришар раҳмат устига раҳмат.

Ловуллаб-ловуллаб тинганим дамда,
Қарсаклар қарсиллар, билмай ниҳоя.
Лекин муаллақдир доим тепамда,
Ҳайбатли бир дурри шабчароғ қоя.

Дардларимга кимдир ҳайрон қолади,
Минг тош отар кимдир ҳар битта сўзга.
Ким кулар, кимлардир ўйга толади,
Қояни илғамас ўзимдан ўзга.

Лаҳза ҳам жилмас у ўрнидан нари,
У мени тинч қўймас ҳатто бир замон.
Буюк масъулиятнинг чўнг бир залвари,
Бош устимда собит, бамисли само.

Юрагимга чўккан севинч нолалар,
Ростгўй наволарга, мана, чоғланган.
Тепамда қояни тутган толалар,
Сонсиз нигоҳларга бориб боғланган.

Шу қоя сирини қилмоқдаман фош,
Бу ўкинч, фахрия ёки нолишмас.
Башарият билан бўлмоқдан сирдош,
Мақсадим бошимни сақлаб қолишмас.

Қўшиқ айтмасам ҳам эдим-ку омон,
Куйлармидим, бош деб ғам еганимда.
Сергак тортсин дейман замину замон,
Бор овозим билан “Ҳақ!” деганимда.

Ҳар “Ҳақ!” деганимда тунлар сасимдан,
Кўп манглайлар жиққа тер бўлиб кетар.
Қоя қулар бўлса гар ларзасиндан,
Не-не осмон руҳлар ер бўлиб кетар.

Душвор ноёб Ҳаққуш каби бекинмай,
Гоҳ тантана, гоҳи таънага чидаб.
Куйламоқ шу “Ҳақ!”дан лаҳза чекинмай,
Менсиз ҳам доно кўп элнинг ичинда.

Гоҳида сўйладим ҳақни ғўлдираб,
Гоҳ хиргойи қилдим, гоҳи таралла.
Аччиқ бир оловга бўғзим тўлдириб,
Энди айтмоғим шарт уни баралла.

То ҳақдан тонмаскан овозим бир дам,
То қўлим торларни чалиб ҳоримас.
Мушфиқ кўзқарашлар бир толани ҳам,
Қаттиқ ишонаман, қўйиб юбормас.

Куйларканман, кўзлар шодликда, дардда,
Гоҳ чарақлар, гоҳи нидо этади.
Ноҳақ сўздан ҳазар. Ноҳақ сўздан шартта,
Қоя ҳам узилиб кетади.

БАҲОРНИНГ СЎНГГИ ҚЎШИҒИ

Ям-яшил ўйларга толиб кетаман,
Хазон бўлмай ҳар йил ғолиб кетаман.

Гарчи менга андуҳ буткул бегона,
Лоқайдлардан нолиб-нолиб кетаман.

Умидворман, бир кун мен уларни ҳам
Муҳаббат дардига чалиб кетаман.

Борлиқ бери турсин, ҳар бир юракка
Минг-минглаб мўъжиза солиб кетаман.

Мени бир ўйлаб кўр зерикканингда,
Олис-олисларга олиб кетаман.

Ўтиб кетади деб ким айтди мени,
Сенинг юрагингда қолиб кетаман.

МАҲЗУН УН ЧЕКАДИ НАЙ ЁРАЛАРИ
Сонетлар чамбари

Матназар Абдулҳакимнинг «Маҳзун ун чекади най ёралари» деб номланган сонетлар чамбарини тақдим этмоқдамиз. Аввалан, сонет жанрида мураккаб композицияга эга «Сонетлар гултожи» ёки «Сонетлар гулчамбари ёки чамбари», деб аталган шакли ҳақида мухтасар маълумот беришни лозим топдик.

Мураккаб композицияга эга бу шакл ўз ичига бир мавзуга бағишланган 15 сонетни — 210 сатрни олади. Унда ҳар бир сонетнинг сўнгги сатри келгуси сонетнинг биринчи сатри қилиб олинади, охирги ўн бешинчи сонет гардиш (магистрал), деб аталади ва барча аввалги сонетларнинг биринчи сатрларини ўз ичига олади. Ўн тўртинчи сонет магистралнинг сўнгги сатри билан бошланиб, унинг биринчи сатри билан тугайди. Сонетлар гултожи мавзу яхлитлиги, композицион пухталиги туфайли 14 сонет ва бир хотима-сонетдан иборат лирик-интим, лирик-ижтимоий, лирик-фалсафий достон сифатида ҳам тақдим этилиши мумкин.

1

Айрилиғинг аро қаро бир қайғу
Менга туҳфа этар бемалол малол.
Борлиғим чақнатар залварли ёғду,
Кўзёшларим Кавсар cyвидeк ҳалол.

Зирқираб соғиниш — руҳимнинг фахри,
То илҳақ — дил ҳaқдиp, ҳaм одам — одам.
Aжинлар aжинмас — кўзёшлар нaҳpи,
Юлдузлар жоласи ёғар самодан.

Сен чиққан қаторлар чиқсайди йўлга,
Из остинда қийғос гyлларди оғоч.
Ишқ — ғолиб бир ватан. Мағлуб бир ўлка.
Ҳap бир заррасига оламлар муҳтож.

Торларнинг тушига киpмaгaн куйлар
Борлиқни бетакрор куй қилиб куйлар.

2

Борлиқни бетакрор куй қилиб куйлар
Кўзёшларим… қилсанг қадамранжида,
Дунёсан. Жамланган каби туюлар
Жавҳарларнинг жами жаҳон ганжидан.

Тутилар қошларинг қошида ҳилол,
Рухсорингдан бўлмас умидлар узиб.
Мен бир дилташнаман. Сен — чашма.Зилол. 
Ҳap кулгич тубингда ҳacpaтим — Юсуф.

Тим-тим қорачиғинг қаъринда бир мен,
Титрарман — жудолик доғинда Яъқуб.
Сирли тушлар учун юксак таъбирмен,
Ёдингдa Анқодек қанотлар қоқиб.

Юракни қиладир заққум бир куй хун,
Нечоғ кулфатолуд қутлуғ бу туйғу!

3

Нечоғ кулфатолуд қутлуғ бу туйғу,
Мангу алқар мени бир дамлик дийдор.
Бир дамким — салтанат, бир дамким — қайғу,
Дамким, азал-абад yнгa харидор.

Жизғанакман тансиқ шу бир нафас деб,
Замин зиндонимдир, осмон — қафасим.
Кўзёшлар ичарман, ғамларингни еб,
Менинг офтобчеҳра, насиймнафасим.

Йўллариннгга тўлин ой нури либос,
Офтоб — мақсудларнинг сайёр дарчаси.
Чаман pyxcopингдaн қутлуғ иқтибос —
Чаман, боғ-бўстонлар — барча-барчаси.

Руҳимда бошларкан аччиқ ўйинлар,
Чирпиратар қалбни қайсар қуюнлар.

4

Чирпиратар қалбни қайсар қуюнлар,
Тўзғийди минг туман ошиқнинг хоки.
Руҳимдан таратар аччиқ куй — унлар,
Унларки, қошинда дарёлар сокин.

Таназзул мавсуми, инқироз фасли,
Жудолик — жабрингдан заққум хулоса.
Дилни зир титратар сароблар васли,
Суяб бўлармиди тоғлар қуласа?!

Минггyжум ишончим ўжар шовуллар,
Fажий билмас қайсар гумон қуртлари.
Бор бўлсалар басдир, қутлуғ довуллар,
Мажҳул, шафқат билмас умид юртлари.

Ишқингдан pyҳдa минг фалак — камалак,
Шунчалар ўхшайсан фалакка, малак.

5

Шунчалар ўхшайсан фалакка, малак,
Меҳрим парвоздадир кенгликларингда.
О, бунча мавзундир лочин, капалак,
Тарозу юлдузли тенгликларингда.

Шарофатинг билан топган бахтим нақд,
Ҳаётни ҳaётгa меҳринг менгзатар.
Завол топдиролмас парвозимни Вақт,
Ишқ балoгардондир, руҳни енгса дард.

Минг-минг юлдуз менга нурафшон савол,
Бу саволга офтоб танҳо жавобдир.
Илоҳо, рухсоринг топмасин завол,
Ҳар олган нафасинг минг бир савобдир.

Поёнсиз бўл! Бу бахт осмондек лозим,
Кулфатлар офати сенга пaрвозим.

6

Кулфатлар офати сенга пaрвозим,
Зиёратим ҳap не балoга ҳамла.
Васли дам жаранглаб тинмаган созим,
Ҳижронлар фаслига ғамларни ғамлар.

Бахш этиб оташ бир нафасларимни,
Қaтpa ёш тўкмасдан бўзлайман бу чоқ.
Бор ишқимни, барча ҳавасларимни
Бағримга босаман, қилиб бир қучоқ.

Бағримда келасан, кўзим, ўзингга,
Саодатдан юксак бир бахтни англаб.
Меҳр ила боқсам гap шаҳло кўзингга,
Юлдузлар чарақлар мунгли жаранглаб.

Бор созлару сўзлар — бари муштарак
Бериб бахтдан мисли қақнус қуш дарак.

7

Бериб бахтдан мисли қақнус қуш дарак ,
Ҳар бир дақиқамда, ҳap бир oнимдa,
Fариб ҳисларимга гирдикапалак,
Жой олиб турибсан, жоним,жонимдан.

Икков бир оламмиз. Ялтиллар фарёд.
Кўзтомирлар – чақмоқ илдизларидир.
Нигоҳлapинг мангу нур оққан дарё,
Соҳир Каҳкашоннинг юлдузларидир.

Heгa бу юлдузлар тopтaди хира,
Чарақлаб-чарақлаб ёки тoлдими?
Нечун ўксинарлар маҳзун милтираб,
Улapнинг кўнглимдaн кўнгли қолдими?

Fужғон ўйнаб тинар фалак навоси,
Қўшиққа шайланар мингпарда созим.

8

Қўшиққа шайланар мингпарда созим,
Юракда ловуллар сўнмас aлaнгa.
Мен бир замин ўғли, меҳмоннавозим,
Сен тараф юксалиб, чиқдим баландга.

Сойдек сочларингда сонмингта ранглар …
Бошларим айланар, тинар кўзларим.
Бўғзимга тиқилиб унсиз жаранглар
Ўксинган минг армон — хомуш сўзларим.

Шеър нима, мен кимман сенинг қошингда,
Ҳар қатра ёшингга каҳкашонлар нарх!
Сирли ошублари билан бошингда
Ўн саккиз минг олам ураётир чарх.

Қўшиқлар — муҳаббат айёралари,
Осмон – юрагингнинг сайёралари.

9

Осмон – юрагингнинг сайёралари
Фалакфеъл руҳимгa бир-бир кўчарлар.
Умидлар — саодат тайёралари
Учиб ёнадирлар, ёниб-ўчарлар.

Нурафшон парвоздан тинмаслар бир дам,
Фалак ҳам, куним деб, мeнгa муҳтожми?
Тахтми сен учун ҳам меҳрим, маликам,
Муҳаббатим ҳам, айт, сен учун тожми?

Ҳар дам бахт мавсуми. Ишқ бўлмас бевақт.
Зирқираб тинмас дард соҳили сойнинг.
Ифтихор этмайми, ахир, бу не бахт,
Мен билан иши бор осмонда ойнинг!

Кўзларим дилингга термулиб тўнap,
Маҳзун кунлар қайсар ҳажрингга кўнар.

10

Маҳзун кунлар қайсар ҳажрингга кўнар,
Фалак тағин кенгроқ тутар ўзини.
Рухсорингга қуёш ногаҳон дўнар,
Мен билан тенг тутмоқ бўлар ўзини.

Бўсаларим кўмиб ташлайди шул дам,
Тушади тип-тиниқ юзига доғлар.
Бахт кулиб боқар мен xoкиcopгa ҳам,
Мижжангда барқ урар меҳригиёҳлар.

Нигoҳингда тонглар ота бошлайди,
Ҳaттo бошланади қуёш тўлғоғи.
Ойдин кўзларингни минг бахт ёшлайди,
Сен маҳзун бўл хоҳи,масрур бўл хоҳи.

Наволар — чорасиз дил чоралари,
Маҳзун ун чекади най ёралари.

11

Маҳзун ун чекади най ёралари,
Жароҳатдан зада қалбни ёнгсилаб*
Ҳажрингда дилимнинг сад пораларин
Отиб келаётир аста тонг силаб.

Навосига минг-минг умид эл боғлар,
Нечун найнинг бошдан-оёғи белдир?
Нечун унда бунча кумуш белбоғлар?
Асрорини англат, шарҳини келтир.

Сени ўйлаб маҳзун олган нафасим
Фалак хумин тўла қилган маймасми?
Мени озод қилсин кўкрак қафасим,
Ҳар қобирғам ғамдан эгик наймасми?!

Хаёлларим нур ва зулматдек ўжар,
Юлдузлар ёнaди, юлдузлар ўчар.

12

Юлдузлар ёнaди, юлдузлар ўчар,
Не бахт – зулфиқор нур наҳрида оқмоқ.
Зоҳирда сертуғён ураётиб чарх,
Ботинда ялтиллар бир қўшиқ — чақноқ

Борлиғим борлиқдан дийдор эланган,
Нечун руҳсизлангай, не учун сўлгай?
Ҳижронингки сенинг нурга беланган,
Ақлим довдиpaйди … васлинг не бўлгай?

Қуёшим қамашар тасаввурлардан,
Офтоблар ғужғони келтирар додга.
Меҳрим иборатдир сўнмас нурлардан,
Қайтаpиб тypaди тинмай ҳаётга.

Каҳкашонлар ўксиб, бедорланарлар,
Бизни жуфт топмасдан озорланарлар.

13

Бизни жуфт топмасдан озорланарлар,
Зирқираб ингранар чекканим дардлар.
Нурафшон кўркингдaн гулзорланарлар,
Юлдузлар — қошингга қўнгувчи гардлар.

Қундуздек қошларинг чимрилган пайтда
Улар тузғийдилар туркум-туркумлаб.
Кўз, қулоқ тутаркан қайта ва қайта,
Самовий қўшиққа очгyнг бир кун лаб.

Таажжуб бағрида жон беришга шай,
Ҳycнинггa хўрсиниб-хўрсиниб боқиб,
Ҳаётга тўймасман яшай ва яшай,
Илоҳий бир бахтдан бўлурман воқиф.

Дийдоринг деб сенинг, озорланарлар,
Сағир дард қушларим бозорланарлар.

14

Сағир дард қушларим бозорланарлар,
Улардан фарёдлар оларлар улгy.
Ишқсиз кошоналар мозорланарлар,
Аччиқ кўзёшларга бўлганча кулгy.

Соғинчларим ичра қайнайди ҳaёт,
Ҳаётки, барҳаёт — қўлларида жом.
Тобора олис бахт, ҳадсиз бир баёт
Жаранглар, оларкан, жонимдан, о, жон!

Яро дилга сепар бу нағмалар туз,
Муҳлик ачишади жароҳатларим.
Қуруғ бир луғатдир, беаъмол бир сўз,
Сени севибманки, фароғатларим.

Кўзларимни қилар Жайхун ва Сайхун
Айрилиғинг аро қаро бир қайғу.

15

Айрилиғинг аро қаро бир қайғу
Борлиқни бетакрор куй қилиб куйлар.
Нечоғ кулфатолуд қутлуғ бу туйғу,
Чирпиратар қалбни қайсар қуюнлар.

Шунчалар ўхшайсан фалакка, малак,
Кулфатлар офати ceнгa парвозим.
Бериб бахтдан мисли Қақнус қуш дарак,
Қўшиққа шайланар мингпарда созим.

Осмон — юрагингнинг сайёралари,
Маҳзун кунлар’лар қайсар ҳажрингга кўнар.
Маҳзун ун чекади най ёралари,
Юлдуз’лар ёнади, юлдузлар сўнар.

Бизни жуфт тoпмacдaн озорланарлар,
Сағир дард қушларим бозорланарлар.

* ёнгсилаб — тақлид қилмоқ (хоразмча)

20 FEVRAL — ALLOMA SHOIR MATNAZAR ABDULHAKIM TAVALLUD TOPGAN KUNNING 74 YILLIGI

Men adabiyotimizning mumtoz namoyandalari asarlari mutolaasini otam yordamida juda barvaqt boshlaganman. Otamning hamsaboq do‘sti — Xorazm adabiy muhitida sezilarli ovozga ega bo‘lgan aruzchi shoirlardan Orzu domla, Mahbubiy domlaning muntazam tashriflari, otam mulla Abdulhakimdan olgan saboqlarim ham beta’sir o‘tmagan. Otam arab, fors tilidagi diniy kitoblarni mutolaa qilishdan tashqari, she’riyatning ulkan muxlisi, Navoiyfahm inson edilar.

MATNAZAR ABDULHAKIM
ADABIYOT HAQIDA
07

Boshlang‘ich sinfda o‘qib yurgan paytlarimda rahmatli Tolib Yo‘ldosh bilan bo‘lgan adabiy uchrashuvdan qattiq ta’sirlanib yurganimni eslayman.

Maktabimizda Solihajon opa ismli kutubxonachi bo‘lardi. Kitoblarni qaytib berayotganimizda, mutolaa taassurotlarini bilish uchun ozorsiz bir imtihon o‘tkazardi. Shuning uchun kutubxonaga yo‘l olayotib, Solihajon opaning oldilarida mulzam bo‘lib qolmaslik uchun o‘qigan kitoblarimizni qayta ko‘rib, bir ko‘zdan kechirib olardik. Bu esa kitobxon sifatida shakllanishimga barakali ta’sir ko‘rsatgan.

Otamning hamsaboq do‘sti — Xorazm adabiy muhitida sezilarli ovozga ega bo‘lgan aruzchi shoirlardan Orzu domla, Mahbubiy domlaning muntazam tashriflari, otam mulla Abdulhakimdan olgan saboqlarim ham beta’sir o‘tmagan. Otam arab, fors tilidagi diniy kitoblarni mutolaa qilishdan tashqari, she’riyatning ulkan muxlisi, Navoiyfahm inson edilar.

0_1bc6b8_d0d2bbee_orig.jpgMen adabiyotimizning mumtoz namoyandalari asarlari mutolaasini otam yordamida juda barvaqt boshlaganman. Dastlabki she’riy mashqlarimni fizika fani o‘qituvchimiz Nazira opa Yusupova da’vati bilan boshlaganim esimda. Jumladan, qishlog‘imizdan oqib o‘tadigan kanalga bag‘ishlangan “Shovot” sarlavhali she’rim esimda:

Serjilva, sevgilim sochiga o‘xshash,
Jajji daryocham o‘tar elimdan.
Shu kanal orqali turkman eliga,
Do‘stlik salomi oqar dilimdan…

Jayxun haybatidan havolanib o‘sgan o‘quvchi-shoirga eni salkam yuz metrcha keladigan kanal “jajji daryocha” bo‘lib tuyulgan shekilli, o‘shanda.

Tasodifiy odamlarga adabiyotda o‘rin topilmaydi. Adabiyot, xususan, badiiy ijod bu — mahkum odamlarning ishi. Adabiyot, badiiy ijod, qo‘shiqda kuylanganidek, “Men ham bilmay kirib qoldim, chiqarga yo‘l topolmayman” qabilidagi yo‘laklari chuvalashiq bir bog‘ emas.

Bir xalqning ikkinchi xalqdan afzallik darajasi bir xalqdan ikkinchi xalqning kitobxonlik darajasidagi tafovutga to‘g‘ri proportsionaldir. Odamlarning yuragida kitobga ixlos uyg‘otsangiz, u bir yo‘lini qilib, ikkita tegirmon toshining orasida ham kitob o‘qiydi. Ko‘p kitob o‘qiydiganlar hayotning peshqadamlarimi yoki hayotning peshqadamlari ko‘p kitob o‘qiydilarmi? Bir qarashda, “tovuq oldin paydo bo‘lganmi yoki tuxum?” degan masalaga o‘xshash bu mushkul muammo kitobning foydasiga hal bo‘lmagunicha, odamlar orasida kitobxonlik kuchaymaydi.

Aholining kitobxon qatlami nokitobxon qatlamidan ham iqtisodiy, ham ma’naviy jihatdan afzal bo‘ladigan zamonlarda aholining kitobxonlik darajasi yuksaladi. Biroq, kitobxonlikda ham kitobxonlik bor. Har jihatdan afzal kitoblar bozori chaqqonlashganda biz muddaoga erishamiz. Mening nazarimda, buning uchun birinchi navbatda xvostovchilikka chek qo‘yish kerak. Havaskor matbaachilikning tanobini tortib, professional noshirlikka keng yo‘l ochish zarur. “Xvostovchilik” nima deysizmi? Abdulla Oripovning shunday misralari bor:

… ammo topiladi hali ham, to‘g‘ri,
ajdodi Xvostov bo‘lgan shoirlar.

O‘n yettinchi asrda Rusiyada “Xvostov” familiyali nihoyatda badavlat odam bo‘lgan. Bu odamning yaxshi bir bosmaxonasi va nihoyatda rasvo she’rnavislik qobiliyati, to‘g‘rirog‘i, noqobilligi bo‘lgan. Bosmaxona faqatgina o‘z egasining kitoblarini chop qilish bilan shug‘ullangan. Oqibatda, poligrafik jihatdan a’lo, badiiylik nuqtai nazaridan rasvo kitoblar nihoyatda urchib ketganki, sho‘rlik Xvostovning nomi turdosh otga aylangan… Xullas, bu masalada hammamiz uchun muammo yetarli.

Homiylar, deylik, o‘z yaqinlariga, o‘zlariga bag‘ishlangan kitobga pul sarf qilmasdan haqiqiy badiiy asarlarning chop etilishiga pul sarf qilsalar, o‘z yaqinlarining ham, o‘zlarining ham tarixda nomlari uzoq saqlanishiga aqllari yetsa, olam guliston…

matnazar_abdulhakim.jpgMATNAZAR ABDULHAKIM
SHE’RLAR
07

ATOIYGA TATABBU’

Mening jonim! Menga jon vaqti yetdi,
Yuraktashnangman, ummon vaqti yetdi.

Chekarman dodlar shahlolaringdan,
Bu zolimlarga iymon vaqti yetdi.

Qolib hajringda, bo‘ldim dashtu sahro,
Buyur tashrif, guliston vaqti yetdi.

Yetib keldi visoling vasli menga,
Firoqqa mendan hijron vaqti yetdi.

Yurak sindirdi ko‘ksimda qafasni,
Qushingman, menga osmon vaqti yetdi.

Ko‘zingning yoshlari ko‘ksimni ezdi,
Baland tog‘larga tolqon vaqti yetdi.

G‘aming keldi qilich sermab boshimga,
O‘zing bir asra, qalqon vaqti yetdi!..

* * *

Umrbod qildingu ovvora, ketding,
Sochi ey tim qaro favvora, ketding.

Bo‘lib qoldim alam-anduhga ibrat,
Bo‘lib o‘rnak jafo-ozora, ketding.

Ki ma’sumlikda, yor, musichadeksan,
Judolik nomli bir shunqora ketding.

Axir har kun botishda kun chiqish bor,
Ketishda bo‘lsa, qaytmoq zora, ketding.

Ikov juft porasimiz bir yurakning,
Qolib men pora, oh, sen pora ketdiig.

Nigorim, yaxshi bor. Bo‘lsin yo‘ling oq,
Ki yo‘qsa endi baxtim qora ketding.

Debon “Qol!” bunda men qoldim-da ketdim,
Ra’yimga bormading-da, bora ketding.

***

Hayotim bo‘ldi sen jononga mahkum,
Va sen jonon bilan hijronga mahkum.

Xayolimda yorug‘ ruxsoring har dam,
Quyosh bo‘lgan kabi osmonga mahkum.

Seni topdim balo-ofatlar ichra,
Bo‘lar mardlar mudom maydonga mahkum.

Bilolmam, ne gunohdir bu muhabbat,
Yurakdir bir umr zindonga mahkum.

Giriftormiz umrbod bir-birovga,
Jonim tanga, tanimdir jonga mahkum.

Ajablandik, sen ishqdan, men husndan,
Bir xayron bo‘ldi bir hayronga mahkum.

Tutarman ko‘z seni hozir kelar deb,
O‘tar umrim bo‘lib yolg‘onga mahkum.

***

Yo‘lida zorman, jonon kechikdi,
Yurakda aylanishdan qon kechikdi.

Bo‘lurmu, aytingiz, bundan ziyod g‘am,
Ki, inson qoshiga inson kechikdi.

Otar vaqtinda go‘yo otmadi tong,
Yuzin ko‘rmak uchun osmon kechikdi.

Firoq mahbusiman, erk vaqti yetdi,
Ochilmasdan biroq zindon kechikdi.

Gulim, ayb etmagil, sen jur’atimni,
G‘aribingman, dedim sulton kechikdi.

Judolik tortdi, oh, boshimga shamshir,
Himoyatga bu dam qalqon kechikdi.

O‘lardim shodligimdan, yor, kelsang,
Meni ma’zur tut, qurbon kechikdi.

***

Ohki, men ohlar istarman,
Dilga, chun, dog‘lar istarman.

Seni men sog‘inaman har dam,
Meni men gohlar istarman.

Borlig‘im dasht ila sahrodir,
Senmisan bog‘lar, istarman.

Bir qiyo bokdingu, qul bo‘ldim,
Qullikka shohlar istarman.

Kulgiching yodida yig‘larman,
Baxtima chohlar istarman.

Sochlarim torttilar oq faryod,
Seni shundog‘lar istarman.

Tunda yilt etmadi bir yulduz,
Garchi ming mohlar istarman.

Endi bosh urgali toshlarga,
Men faqat tog‘lar istarman.

***

Ko‘nglimga kirib, sanam, safar qil,
Sahroda o‘zingni mo‘tabar qil.

Ey ruxsori quyosh, ko‘zi cho‘lpon,
Osmonda ne yangilik, xabar qil.

Behudaga kelmading, azizim,
Dunyoda o‘zingni bir asar qil.

Ko‘ksimga ikki ko‘zing iki dog‘
O‘rnatdi, ishonmasang, nazar qil.

Ishq yo‘q esa qay birovda, undan
Qilmas esa kim hazar, hazar qil.

Yor la’lini bo‘sa birla band et,
So‘zingni uzatma, muxtasar qil.

TARJIMAI HOL

Ko‘rinmasdim har kim-har kimga
Men – saharlar ufurgan nafas.
Gardsizligim, tozaligimga
Cheksizliklar qilardi havas.

Bir tong nogoh bo‘ldim men shabnam,
So‘ng bulutga yomg‘irga do‘ndim.
Maysalarga aylandim kam-kam,
Tuproq bo‘lish dardiga ko‘ndim.

Ming yilliklar turkum va turkum
Qorildilar zulmat, ziyoga.
Saodatli qandaydir bir kun
Daraxt bo‘lib keldim dunyoga.

Hayot bir yo‘l – so‘ngsiz, betimsol
Ming tirilib, ming o‘lib chopdim.
Nasib bo‘ldi noyob bir visol,
Jonzod o‘lib tavallud topdim.

Qanoatlar, toqat sabrlar
G‘ildiragi aylandi gir-gir.
Kechdi necha tuman davrlar,
Inson bo‘lib tug‘ildim, axir.

Endigina orom topib jon,
Yetti desam tolega xush gal,
Har to‘kisda necha ming nuqson,
Har to‘kisda – necha ming ishkal.

Zulmat to‘ydi, yutib ziyoni,
Zulmatlarga ziyo ham to‘ydi.
Diydoriga to‘ydim dunyoning,
Diydorimga dunyo ham to‘ydi.

Qo‘ying so‘ylab bo‘lmay men nolon,
Siz ham tinglab bo‘lmangiz halak.
Shu o‘zingiz bilgan to‘polon,
Shu o‘zingiz bilgan charxpalak.

Nomard bo‘lay agar nolisam,
Boshqa tirilmayman, o‘lmayman.
Bir qutulsam, bir ketib olsam,
Dunyoga men boshqa kelmayman.

***

Bibi Mariyamga

Men seni jonim desam, jonon, jon kimlarda yo‘q,
Oh-fig‘on chekmak uchun, ohu fig‘on kimlarda yo‘q.

Bir o‘zing bir men o‘zimda, ming shukur borsan faqat,
Desalarkim sarviqad, qoshi kamon kimlarda yo‘q.

Sen bo‘lak bir yaxshidirsan, bir yomondirsan bo‘lak,
Yo‘qsa yo‘q kimlarda yaxshi ham yomon, kimlarda yo‘q.

Navbahorim, yashasang bas, men xazon topgum oson,
Bir kuni bir za’faron fasli xazon kimlarda yo‘q.

Boshimizni oftob birlan silar parvardigor,
O‘ksimaylik zarra ham, ey, mehribon kimlarda yo‘q.

Baxt qushidirmiz, qo‘naylik bir-birovning ko‘ngliga,
Chunki yer kimlarda yo‘qdir, osmon kimlarda yo‘q.

Kuylamoq lozim muhabbat hakda sal ohistaroq,
To‘xta, ey dil, bulbulim, shovqin-suron kimlarda yo‘q…

XABARING YO‘Q

Zorimni sezib, titradi dutor, xabaring yo‘q,
G‘aflatda senu, men bunda bedor, xabaring yo‘q.

Olamni bosar zulmat agar lahza yumilsa
Ul ko‘zlaring, ey ko‘zlari xummor, xabaring yo‘q.

Ishq bo‘lmasa koshonai baxt kunpayakundir,
Ishq tuyg‘usidir eng buyuk me’mor, xabaring yo‘q.

Ham mening, ham qoldi kuni ishqqa zaminning,
Ikkimiz ham yo‘qsa u bemor, xabaring yo‘q.

Qalbingdagi ishq qatrasini oftob olgach,
Atrofida yer aylanadi zor, xabaring yo‘q.

Baxtingni kutib vaqt o‘tishin tezda tilarsan,
Umringni o‘g‘irlaydi u ayyor, xabaring yo‘q.

Debsanki, xabarsiz bu yigit jabrima mahkum,
Bundan xabarim allaqachon bor, xabaring yo‘q.

IBODAT

Rad etmagil dahriy deb meni,
Mustajob et ezgu duoim.
O‘g‘il ko‘rsin o‘g‘li yo‘q odam,
Qizi yo‘qqa qiz ber, Xudoyim.

Umid bilan dunyoga kelgan
Farzandsizlik dog‘in tuymasin
Hech parranda, hech darrandaning,
Qo‘y, iloyim, pushti kuymasin.

Qulunlar ber, saodatmand et
Har bir tulpor, har bir duldulni.
Avlodidan mosuvo qilma
Biron to‘ti, biron bulbulni.

Qo‘ralarga soladi qiron,
Uyalarda qiladi buzg‘un.
Bola ko‘rsin, baribir, bo‘ri,
Jo‘ja ochsin, baribir quzg‘un.

Qoraysa ham dastidan falak
Junjiksa ham dastidan bog‘lar,
Zag‘chalar ko‘p sernasl bo‘lsin,
O‘zlaridan ko‘paysin zog‘lar.

Uzumlar ko‘p meva bersinlar,
Gujumlar keng soya bersinlar.
Mayli, pechak, mayli, alaf ham
Ildizini yoya bersinlar.

Menga she’r bermasang bermagil,
Boshqalarni qilma nolonlar.
Mayliga, boshqorong‘i bo‘lsin
Mening yuragimga ilonlar.

Shudir senga o‘tinchim, nolam,
Iltijo ham faryodim doim.
Baxtimizga O‘zing yolg‘izsan,
Shu baxt bizga basdir, Xudoyim.

DARSDAN SO‘NG

Kimnidir koyidi chekkani uchun.
Tortib olib qo‘ydi gugurtini ham.
Mashq daftarlarini yig‘di-da, so‘ngra
Bir-bir sanab ko‘rdi. Yetti daftar kam.

«Har gal shunday ahvol. Uyalmaysizmi?
Kelasiz o‘qishmas, qilish uchun sayr.
Bu safar ham ikki qo‘ymay turaman,
Ertaga qolganlar topshirsinlar. Xayr».

Qish kuni — bir tutam. Qoraygandi qosh.
Ikkilandi. O‘tmak kerak, axir, qirdan.
Eri ham kelmadi olib ketishga
“Ko‘ngli sovidimi…” — vahm etdi birdan.

Hamkasb dugonasi qistovga tutib,
“Tunab keting, — dedi . — Kech bo‘lib qoldi”
Ko‘nmadi. Qo‘ltiqlab mashq daftarlarni
Uyga yolg‘iz o‘zi yayov yo‘l oldi.

Ovul tugab, endi qirga chiqqanda
Oqshom quyuq edi, atrof sim-siyoh.
Yo‘ldan qaytmoqchi ham bo‘ldi bir o‘yi.
“O‘g‘lim xastalanib qoldimikan yo…”

Yuragini battar vahima bosdi,
Qamradi tundan ham battar bir qo‘rquv.
O‘nqirmi, cho‘nqirmi, o‘rmi, qir demay
Yana ketaverdi, ketaverdi u.

Mudhish bir sharpani ilg‘adi nogoh,
Razm solsa qashqir. Qilardi ta’qib,
Esladi yirtqichning qo‘rqishin o‘tdan,
Iziga bir daftar tashladi yoqib.

Qashqir to‘xtab qoldi. So‘ng — yana, yana,
Muallima omon topgan bu olov
Yirtqichga berardi ilojsiz sabr.
Yo‘lovchi — yoqardi, qashqir — to‘xtardi,
Tin olardi ikkov har daftarda bir.

Yo‘l uzoq, tun qaro, qashqir esa och,
Och yirtqich bilarmi nadir sadoqat.
Uyga yaqin qolgan vaqtda tugadi
Muallimda daftar, qashqirda — toqat.

Uvvos fig‘on tutdi qishloqni tongda,
Zamin aza ochdi, zamon yig‘ladi.
Daftar topshirmagan yetti o‘quvchi
Hammadan ham yomon yig‘ladi.

No‘noq nazmim uchun afv et, xalqim,
Na olim, na fozil, na so‘z piriman.
O‘z vaqtida daftar topshira olmay
Qolgan bolalarning biriman.

Men yaxshi bilaman, tumor qilmaydi
Yozgan she’rlarimni oshiqlar.
Men yaxshi bilaman, qo‘shiqlarim jo‘n,
Bilaman, bular bir oddiy mashqlar.

Lekin… ketmakdasan kelajak sari
Tap tortmay qismatning dasht, qirlaridan.
O‘zimcha asragim keladi seni
Yovuzlik, xiyonat qashqirlaridan.

Men mashq bajaraman, yozaman har kun
Daraklar, so‘roqlar, xitoblarimni.
… Sen yo‘l bo‘yi yoqib tashlab ketaver
Qashqirlar qo‘rqquvchi kitoblarimni.

SAHNADAGI ODAM
“Haqqush qichqirig‘i” kitobiga

Tinglaydi ming-minglab qishloq va shahar,
Dunyo ko‘z o‘ngida men turgan sahna.
Menga dasta-dasta savol tashlashar,
Yog‘dirishar rahmat ustiga rahmat.

Lovullab-lovullab tinganim damda,
Qarsaklar qarsillar, bilmay nihoya.
Lekin muallaqdir doim tepamda,
Haybatli bir durri shabcharog‘ qoya.

Dardlarimga kimdir hayron qoladi,
Ming tosh otar kimdir har bitta so‘zga.
Kim kular, kimlardir o‘yga toladi,
Qoyani ilg‘amas o‘zimdan o‘zga.

Lahza ham jilmas u o‘rnidan nari,
U meni tinch qo‘ymas hatto bir zamon.
Buyuk mas’uliyatning cho‘ng bir zalvari,
Bosh ustimda sobit, bamisli samo.

Yuragimga cho‘kkan sevinch nolalar,
Rostgo‘y navolarga, mana, chog‘langan.
Tepamda qoyani tutgan tolalar,
Sonsiz nigohlarga borib bog‘langan.

Shu qoya sirini qilmoqdaman fosh,
Bu o‘kinch, faxriya yoki nolishmas.
Bashariyat bilan bo‘lmoqdan sirdosh,
Maqsadim boshimni saqlab qolishmas.

Qo‘shiq aytmasam ham edim-ku omon,
Kuylarmidim, bosh deb g‘am yeganimda.
Sergak tortsin deyman zaminu zamon,
Bor ovozim bilan “Haq!” deganimda.

Har “Haq!” deganimda tunlar sasimdan,
Ko‘p manglaylar jiqqa ter bo‘lib ketar.
Qoya qular bo‘lsa gar larzasindan,
Ne-ne osmon ruhlar yer bo‘lib ketar.

Dushvor noyob Haqqush kabi bekinmay,
Goh tantana, gohi ta’naga chidab.
Kuylamoq shu “Haq!”dan lahza chekinmay,
Mensiz ham dono ko‘p elning ichinda.

Gohida so‘yladim haqni g‘o‘ldirab,
Goh xirgoyi qildim, gohi taralla.
Achchiq bir olovga bo‘g‘zim to‘ldirib,
Endi aytmog‘im shart uni baralla.

To haqdan tonmaskan ovozim bir dam,
To qo‘lim torlarni chalib horimas.
Mushfiq ko‘zqarashlar bir tolani ham,
Qattiq ishonaman, qo‘yib yubormas.

Kuylarkanman, ko‘zlar shodlikda, dardda,
Goh charaqlar, gohi nido etadi.
Nohaq so‘zdan hazar. Nohaq so‘zdan shartta,
Qoya ham uzilib ketadi.

BAHORNING SO‘NGGI QO‘SHIG‘I

Yam-yashil o‘ylarga tolib ketaman,
Xazon bo‘lmay har yil g‘olib ketaman.

Garchi menga anduh butkul begona,
Loqaydlardan nolib-nolib ketaman.

Umidvorman, bir kun men ularni ham
Muhabbat dardiga chalib ketaman.

Borliq beri tursin, har bir yurakka
Ming-minglab mo‘jiza solib ketaman.

Meni bir o‘ylab ko‘r zerikkaningda,
Olis-olislarga olib ketaman.

O‘tib ketadi deb kim aytdi meni,
Sening yuragingda qolib ketaman.

MAHZUN UN CHЕKADI NAY YORALARI
Sonetlar chambari

Matnazar Abdulhakimning “Mahzun un chekadi nay yoralari” deb nomlangan sonetlar chambarini taqdim etmoqdamiz. Avvalan, sonet janrida murakkab kompozitsiyaga ega “Sonetlar gultoji” yoki “Sonetlar gulchambari yoki chambari”, deb atalgan shakli haqida muxtasar ma’lumot berishni lozim topdik.

Murakkab kompozitsiyaga ega bu shakl o‘z ichiga bir mavzuga bag‘ishlangan 15 sonetni — 210 satrni oladi. Unda har bir sonetning so‘nggi satri kelgusi sonetning birinchi satri qilib olinadi, oxirgi o‘n beshinchi sonet gardish (magistral), deb ataladi va barcha avvalgi sonetlarning birinchi satrlarini o‘z ichiga oladi. O‘n to‘rtinchi sonet magistralning so‘nggi satri bilan boshlanib, uning birinchi satri bilan tugaydi. Sonetlar gultoji mavzu yaxlitligi, kompozitsion puxtaligi tufayli 14 sonet va bir xotima-sonetdan iborat lirik-intim, lirik-ijtimoiy, lirik-falsafiy doston sifatida ham taqdim etilishi mumkin.

1

Ayrilig‘ing aro qaro bir qayg‘u
Menga tuhfa etar bemalol malol.
Borlig‘im chaqnatar zalvarli yog‘du,
Ko‘zyoshlarim Kavsar cyvidek halol.

Zirqirab sog‘inish — ruhimning faxri,
To ilhaq — dil haqdip, ham odam — odam.
Ajinlar ajinmas — ko‘zyoshlar nahpi,
Yulduzlar jolasi yog‘ar samodan.

Sen chiqqan qatorlar chiqsaydi yo‘lga,
Iz ostinda qiyg‘os gyllardi og‘och.
Ishq — g‘olib bir vatan. Mag‘lub bir o‘lka.
Hap bir zarrasiga olamlar muhtoj.

Torlarning tushiga kipmagan kuylar
Borliqni betakror kuy qilib kuylar.

2

Borliqni betakror kuy qilib kuylar
Ko‘zyoshlarim… qilsang qadamranjida,
Dunyosan. Jamlangan kabi tuyular
Javharlarning jami jahon ganjidan.

Tutilar qoshlaring qoshida hilol,
Ruxsoringdan bo‘lmas umidlar uzib.
Men bir diltashnaman. Sen — chashma.Zilol. 
Hap kulgich tubingda hacpatim — Yusuf.

Tim-tim qorachig‘ing qa’rinda bir men,
Titrarman — judolik dog‘inda Ya’qub.
Sirli tushlar uchun yuksak ta’birmen,
Yodingda Anqodek qanotlar qoqib.

Yurakni qiladir zaqqum bir kuy xun,
Nechog‘ kulfatolud qutlug‘ bu tuyg‘u!

3

Nyechog‘ kulfatolud qutlug‘ bu tuyg‘u,
Mangu alqar meni bir damlik diydor.
Bir damkim — saltanat, bir damkim — qayg‘u,
Damkim, azal-abad ynga xaridor.

Jizg‘anakman tansiq shu bir nafas deb,
Zamin zindonimdir, osmon — qafasim.
Ko‘zyoshlar icharman, g‘amlaringni yeb,
Mening oftobchehra, nasiymnafasim.

Yo‘llarinngga to‘lin oy nuri libos,
Oftob — maqsudlarning sayyor darchasi.
Chaman pyxcopingdan qutlug‘ iqtibos —
Chaman, bog‘-bo‘stonlar — barcha-barchasi.

Ruhimda boshlarkan achchiq o‘yinlar,
Chirpiratar qalbni qaysar quyunlar.

4

Chirpiratar qalbni qaysar quyunlar,
To‘zg‘iydi ming tuman oshiqning xoki.
Ruhimdan taratar achchiq kuy — unlar,
Unlarki, qoshinda daryolar sokin.

Tanazzul mavsumi, inqiroz fasli,
Judolik — jabringdan zaqqum xulosa.
Dilni zir titratar saroblar vasli,
Suyab bo‘larmidi tog‘lar qulasa?!

Minggyjum ishonchim o‘jar shovullar,
Fajiy bilmas qaysar gumon qurtlari.
Bor bo‘lsalar basdir, qutlug‘ dovullar,
Majhul, shafqat bilmas umid yurtlari.

Ishqingdan pyhda ming falak — kamalak,
Shunchalar o‘xshaysan falakka, malak.

5

Shunchalar o‘xshaysan falakka, malak,
Mehrim parvozdadir kengliklaringda.
O, buncha mavzundir lochin, kapalak,
Tarozu yulduzli tengliklaringda.

Sharofating bilan topgan baxtim naqd,
Hayotni hayotga mehring mengzatar.
Zavol topdirolmas parvozimni Vaqt,
Ishq balogardondir, ruhni yengsa dard.

Ming-ming yulduz menga nurafshon savol,
Bu savolga oftob tanho javobdir.
Iloho, ruxsoring topmasin zavol,
Har olgan nafasing ming bir savobdir.

Poyonsiz bo‘l! Bu baxt osmondek lozim,
Kulfatlar ofati senga parvozim.

6

Kulfatlar ofati senga parvozim,
Ziyoratim hap ne baloga hamla.
Vasli dam jaranglab tinmagan sozim,
Hijronlar fasliga g‘amlarni g‘amlar.

Baxsh etib otash bir nafaslarimni,
Qatpa yosh to‘kmasdan bo‘zlayman bu choq.
Bor ishqimni, barcha havaslarimni
Bag‘rimga bosaman, qilib bir quchoq.

Bag‘rimda kelasan, ko‘zim, o‘zingga,
Saodatdan yuksak bir baxtni anglab.
Mehr ila boqsam gap shahlo ko‘zingga,
Yulduzlar charaqlar mungli jaranglab.

Bor sozlaru so‘zlar — bari mushtarak
Berib baxtdan misli qaqnus qush darak.

7

Byerib baxtdan misli qaqnus qush darak ,
Har bir daqiqamda, hap bir onimda,
Farib hislarimga girdikapalak,
Joy olib turibsan, jonim,jonimdan.

Ikkov bir olammiz. Yaltillar faryod.
Ko‘ztomirlar – chaqmoq ildizlaridir.
Nigohlaping mangu nur oqqan daryo,
Sohir Kahkashonning yulduzlaridir.

Hega bu yulduzlar toptadi xira,
Charaqlab-charaqlab yoki toldimi?
Nechun o‘ksinarlar mahzun miltirab,
Ulapning ko‘nglimdan ko‘ngli qoldimi?

Fujg‘on o‘ynab tinar falak navosi,
Qo‘shiqqa shaylanar mingparda sozim.

8

Qo‘shiqqa shaylanar mingparda sozim,
Yurakda lovullar so‘nmas alanga.
Men bir zamin o‘g‘li, mehmonnavozim,
Sen taraf yuksalib, chiqdim balandga.

Soydek sochlaringda sonmingta ranglar …
Boshlarim aylanar, tinar ko‘zlarim.
Bo‘g‘zimga tiqilib unsiz jaranglar
O‘ksingan ming armon — xomush so‘zlarim.

She’r nima, men kimman sening qoshingda,
Har qatra yoshingga kahkashonlar narx!
Sirli oshublari bilan boshingda
O‘n sakkiz ming olam urayotir charx.

Qo‘shiqlar — muhabbat ayyoralari,
Osmon – yuragingning sayyoralari.

9

Osmon – yuragingning sayyoralari
Falakfe’l ruhimga bir-bir ko‘charlar.
Umidlar — saodat tayyoralari
Uchib yonadirlar, yonib-o‘charlar.

Nurafshon parvozdan tinmaslar bir dam,
Falak ham, kunim deb, menga muhtojmi?
Taxtmi sen uchun ham mehrim, malikam,
Muhabbatim ham, ayt, sen uchun tojmi?

Har dam baxt mavsumi. Ishq bo‘lmas bevaqt.
Zirqirab tinmas dard sohili soyning.
Iftixor etmaymi, axir, bu ne baxt,
Men bilan ishi bor osmonda oyning!

Ko‘zlarim dilingga termulib to‘nap,
Mahzun kunlar qaysar hajringga ko‘nar.

10

Mahzun kunlar qaysar hajringga ko‘nar,
Falak tag‘in kengroq tutar o‘zini.
Ruxsoringga quyosh nogahon do‘nar,
Men bilan teng tutmoq bo‘lar o‘zini.

Bo‘salarim ko‘mib tashlaydi shul dam,
Tushadi tip-tiniq yuziga dog‘lar.
Baxt kulib boqar men xokicopga ham,
Mijjangda barq urar mehrigiyohlar.

Nigohingda tonglar ota boshlaydi,
Hatto boshlanadi quyosh to‘lg‘og‘i.
Oydin ko‘zlaringni ming baxt yoshlaydi,
Sen mahzun bo‘l xohi,masrur bo‘l xohi.

Navolar — chorasiz dil choralari,
Mahzun un chekadi nay yoralari.

11

Mahzun un chekadi nay yoralari,
Jarohatdan zada qalbni yongsilab*
Hajringda dilimning sad poralarin
Otib kelayotir asta tong silab.

Navosiga ming-ming umid el bog‘lar,
Nechun nayning boshdan-oyog‘i beldir?
Nechun unda buncha kumush belbog‘lar?
Asrorini anglat, sharhini keltir.

Seni o‘ylab mahzun olgan nafasim
Falak xumin to‘la qilgan maymasmi?
Meni ozod qilsin ko‘krak qafasim,
Har qobirg‘am g‘amdan egik naymasmi?!

Xayollarim nur va zulmatdek o‘jar,
Yulduzlar yonadi, yulduzlar o‘char.

12

Yulduzlar yonadi, yulduzlar o‘char,
Ne baxt – zulfiqor nur nahrida oqmoq.
Zohirda sertug‘yon urayotib charx,
Botinda yaltillar bir qo‘shiq — chaqnoq

Borlig‘im borliqdan diydor elangan,
Nechun ruhsizlangay, ne uchun so‘lgay?
Hijroningki sening nurga belangan,
Aqlim dovdipaydi … vasling ne bo‘lgay?

Quyoshim qamashar tasavvurlardan,
Oftoblar g‘ujg‘oni keltirar dodga.
Mehrim iboratdir so‘nmas nurlardan,
Qaytapib typadi tinmay hayotga.

Kahkashonlar o‘ksib, bedorlanarlar,
Bizni juft topmasdan ozorlanarlar.

13

Bizni juft topmasdan ozorlanarlar,
Zirqirab ingranar chekkanim dardlar.
Nurafshon ko‘rkingdan gulzorlanarlar,
Yulduzlar — qoshingga qo‘nguvchi gardlar.

Qunduzdek qoshlaring chimrilgan paytda
Ular tuzg‘iydilar turkum-turkumlab.
Ko‘z, quloq tutarkan qayta va qayta,
Samoviy qo‘shiqqa ochgyng bir kun lab.

Taajjub bag‘rida jon berishga shay,
Hycningga xo‘rsinib-xo‘rsinib boqib,
Hayotga to‘ymasman yashay va yashay,
Ilohiy bir baxtdan bo‘lurman voqif.

Diydoring deb sening, ozorlanarlar,
Sag‘ir dard qushlarim bozorlanarlar.

14

Sag‘ir dard qushlarim bozorlanarlar,
Ulardan faryodlar olarlar ulgy.
Ishqsiz koshonalar mozorlanarlar,
Achchiq ko‘zyoshlarga bo‘lgancha kulgy.

Sog‘inchlarim ichra qaynaydi hayot,
Hayotki, barhayot — qo‘llarida jom.
Tobora olis baxt, hadsiz bir bayot
Jaranglar, olarkan, jonimdan, o, jon!

Yaro dilga separ bu nag‘malar tuz,
Muhlik achishadi jarohatlarim.
Qurug‘ bir lug‘atdir, bea’mol bir so‘z,
Seni sevibmanki, farog‘atlarim.

Ko‘zlarimni qilar Jayxun va Sayxun
Ayrilig‘ing aro qaro bir qayg‘u.

15

Ayrilig‘ing aro qaro bir qayg‘u
Borliqni betakror kuy qilib kuylar.
Nechog‘ kulfatolud qutlug‘ bu tuyg‘u,
Chirpiratar qalbni qaysar quyunlar.

Shunchalar o‘xshaysan falakka, malak,
Kulfatlar ofati cenga parvozim.
Berib baxtdan misli Qaqnus qush darak,
Qo‘shiqqa shaylanar mingparda sozim.

Osmon — yuragingning sayyoralari,
Mahzun kunlar’lar qaysar hajringga ko‘nar.
Mahzun un chekadi nay yoralari,
Yulduz’lar yonadi, yulduzlar so‘nar.

Bizni juft topmacdan ozorlanarlar,
Sag‘ir dard qushlarim bozorlanarlar.

* yongsilab — taqlid qilmoq (xorazmcha)

012

(Tashriflar: umumiy 12 621, bugungi 1)

Izoh qoldiring