Агар бугунги Ислом оламида ўнта улуғ олим бўлса, биттаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, бешта бўлса, шуларнинг пешқадамларидан, иккита бўлса, биридир.Алоуддин Мансур Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2020
Abdumajid Azim. She’rlar & Umid belanchagi. She’rlar kitobi
Шоирнинг шеъри ўзига ўхшагани – яхшилик белгиси. Абдумажид ака, тасаввуримча, камтар, камсуқум, хотиржам кўринади; қарашлари ўткир. Суҳбатда дардлари очилади. “Менинг додимдир бу, менинг бунёдим, Бу имло меники, бу сўз меники” – пешонага тушган ажинлардан шундай шеърий мисраларни ўқийман (Баҳодир Каримнинг «Абдусалимнинг укаси» мақоласидан. Мақолани мана саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Jez otliq & Olimjon Davlatov. «Mis otliq»dan «Jez otliq»qacha
Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллигига
Пушкин “Мис отлиқ” қиссаси орқали Россиянинг шавкатли онлари, асрлар давомида дунё тараққиёти ва тамаддунидан орқада қолган халқининг юксалиш ва ривожланиш томон музаффарона юришлари, рус халқининг тарихида туб бурилиш ясаган Пётр Биринчининг улуғвор ўйлари рўёбга чиқишини башорат қилган бўлса, Шавкат Рақмон “Жез отлиқ” шеърида бошқа халқларнинг бошига кулфат ёғдириш орқали ўзининг саодат қасрини қурмоқчи бўлган “машъум салтанат”нинг инқирозга юз тутиши, Турон халқларининг асрий орзуси рўёбга чиқишини мажозий йўсинда ифодалаб бера олган. Davomini o'qish
Rahmiddin Abrayev. She’rlar
Раҳмиддин Абраев шеърлари матбуотимизда кенг ёритилган, шу жумладан «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида ҳам унинг шеърлари билан танишгансиз. Бугунги саҳифамизда шоирнинг шеърий туркумини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Muhammad Siddiq. Yangi she’rlar
Бугунги саҳифамизда шеъриятмизининг кенжа авлодига мансуб истеъдодли шоир Муҳаммад Сиддиқ шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Jak Priver. She’rlar
Жак Превер дунё шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири. Унинг шеърлари Ҳабибулло Саидғани,Муҳаммад Солиҳ, Хуршид Даврон,Шарофат Ботирова, Гўзал Бегим таржималари орқали ўзбек китобхонига ҳам яхши таниш. Бугун шоир шеърларидан Раҳмат Бобожон қилган таржималарни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati
12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллиги
Шавкат Раҳмон ХХ аср ўзбек адабиётида чин маънода инқилоб ясаган мардонавор, ҳақиқатпарвар, миллий шоиримиздир. Унинг бетакрор шеърий кашфиётлари асрлар оша миллатимизнинг бош ғояларига хизмат қилади, Туркистон адабиётининг зарвароғига айланган бу дурдоналар абадият мулкига айланди. Адабиёт ҳам ибодат эканлигини чуқур англаган барҳаёт шоиримизнинг овози мангуга Сулаймон тоғ қадар юксалиб тураверади. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar & Rahmon Qo’chqor. Oqibat & Dilfuza Tojiboeva. Shoirning ikki xil dunyosi
АТОҚЛИ ШОИР ШАВКАТ РАҲМОН 70 ЁШДА
Юрагим,
поездлар, тайёраларда
сендан олислабман ҳаддан зиёда.
Минг йиллик йўллардан шошиб, энтикиб
Сен томон қайтяпман
энди пиёда… Davomini o'qish
Alisher Narzullo. Yerning qonli mushti yoxud gullayotgan tosh qissasi
12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллиги
Шоир катта бир муҳит ичида, ёр-биродарлари даврасида бўлса-да, негадир ўзини ёлғиз ҳис этган кўринади. Ижоди аллақачон тан олинган, шахс сифатида миллатнинг мустаҳкам устунларидан бири эканлиги кундай равшан бўлган муҳитда ўз яқин улфатлари, ён-атрофида бўлган кишилар орасида ўзи истаган мард, дили очиқ дўстни негадир у учратолмайди. Ҳатто бунга кўзи етмайди ҳамки, денгиз-уммонларни қўмсаб қолади. Денгиз, уммонлар шиддатигина унинг беором қалбига таскин бера олиши мумкин эди, илло… Davomini o'qish
Rasul Hamzatov. Tog’ qizi. Radiospektakl & Asror Mo’min. Rasul Hamzatov. Drama
Асрор Мўмин узоқ йиллардан буён таниқли доғистонлик авар шоири Расул Ҳамзатов ижодининг фидойи тарғиботчиси, шоир асарларининг моҳир таржимони сифатида адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Бугунги саҳифамизда унинг яқиндагина «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Расул Ҳамзатов» драмаси ва суюкли авар шоири достони асосида ўтган асрнинг 70-йилларида Ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектакл билан танишасиз. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Yangi she’rlar & Zikri qalb sultoni. Xoja Аbdulxoliq Gʼijduvoniy hayoti qissasi va asarlari tarjimasi
Узоқ вақт Ибодат Ражабовадан бирон бир хабар келмаганини энди билдим: оғир бетоб экан. Аллоҳи Каримнинг шафоати билан шифо топганини эшитиб, Яратган Парвардигорга ҳамду санолар айтдим ва бугун мамнуният билан ўзига хос шеърий услуб эгаси бўлмиш шоиранинг янги шеърларини сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Yasushi Inoue. Samarqand atrofiga sayohat. Asarning kirish qismi
Саёҳатимнинг қувонтирадиган жиҳатлари ҳақида айтсам, бу энг аввало, Самарқанднинг тарихига бўлган қизиқишим туфайли бу қадимий шаҳарни ўз кўзим билан кўра олишга муваффақ бўлганимдир… Яна шуни англадимки, Самарқандга келган ёзувчининг бу шаҳар ҳақида асар ёзмаслиги гуноҳдир… Davomini o'qish