Ҳабиба Охунова таваллудининг 75 йиллигига
Халқимизнинг энг суюкли санъаткорларидан бири Ҳабиба Охунова эди,десак хато қилмаймиз. Вафот этганига салкам чорак аср бўлганига қарамай у ижро этган қўшиқлар ҳанузгача юрагимизда жаранглаб янграб туради.
Охунова Ҳабиба Хўжановна (1943.10.1, Асака ш. — 1994.22.9, Наманган) — хонанда (лирик драматик сопрано). Ўзбекистон халқ артисти (1975). Андижон (1959—63), Наманган (1963—94) театрларида ишлаган. Кумуш (Д.Файзий, «Зарафшон қизи»), Лайли, Ширин (Хуршид, «Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин»), Гули (Уйғун, И.Султон, «Алишер Навоий»), Гулсара (К.Яшин, «Гулсара»), Гулруҳ (А.Турсун, «Машраб»), Ҳалима (Ғ.Зафарий, «Ҳалима»), Раъно (Ё.Мирзо, «Анвар ила Раъно»), Дездемона, Офелия (У. Шекспир, «Отелло», «Ҳамлет»), Барчиной (С.Абдулла, «Алпомиш») каби роллари б-н танилди.
Ҳабиба Охунова лирик-драматик образларнинг моҳир ижрочиси бўлиб, унинг ижоди қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини, алам ва ўкинч ҳислари, изтиробларини томошабинга драматик ўртанишларда, чуқур инсоний дард б-н етказиб бериши б-н ажралиб туради. Унинг «Алла», «Кўнгил», «Кўрмаган бўлсам сени», «Одоб билан», «Кўркам Ватаним», «Най навоси», «Ошнолигинг», «Барно йигит», «Сабо билан», «Ўзинг», «Най деб» сингари қўшиклари, «Ушшоқ», «Таронаи баёт» мақом йўллари эл орасида машҳур. «Гуноҳ» фильмида она ролини ижро этган. Наманган ш. маданият саройига Ҳабиба Охунова номи берилган. Республикада ўтказиладиган «Алла» танлови унинг номи б-н юритилади.
Oxunova Habiba Xoʻjanovna (1943.10.1, Asaka sh. — 1994.22.9, Namangan) — xonanda (lirik dramatik soprano). Oʻzbekiston xalq artisti (1975). Andijon (1959—63), Namangan (1963—94) teatrlarida ishlagan. Kumush (D.Fayziy, “Zarafshon qizi”), Layli, Shirin (Xurshid, “Layli va Majnun”, “Farhod va Shirin”), Guli (Uygʻun, I.Sulton, “Alisher Navoiy”), Gulsara (K.Yashin, “Gulsara”), Gulruh (A.Tursun, “Mashrab”), Halima (Gʻ.Zafariy, “Halima”), Raʼno (Yo.Mirzo, “Anvar ila Raʼno”), Dezdemona, Ofeliya (U. Shekspir, “Otello”, “Hamlet”), Barchinoy (S.Abdulla, “Alpomish”) kabi rollari b-n tanildi. Habiba Oxunova lirik-dramatik obrazlarning mohir ijrochisi boʻlib, uning ijodi qahramonning ruhiy holatini, alam va oʻkinch hislari, iztiroblarini tomoshabinga dramatik oʻrtanishlarda, chuqur insoniy dard b-n yetkazib berishi b-n ajralib turadi. Uning “Alla”, “Koʻngil”, “Koʻrmagan boʻlsam seni”, “Odob bilan”, “Koʻrkam Vatanim”, “Nay navosi”, “Oshnoliging”, “Barno yigit”, “Sabo bilan”, “Oʻzing”, “Nay deb” singari qoʻshiklari, “Ushshoq”, “Taronai bayot” maqom yoʻllari el orasida mashhur. “Gunoh” filmida ona rolini ijro etgan. Namangan sh. madaniyat saroyiga Habiba Oxunova nomi berilgan. Respublikada oʻtkaziladigan “Alla” tanlovi uning nomi b-n yuritiladi.
Мен севган санъаткорлардан бири булбулдай овози билан инсонларни сехрлаб куяди
betakror ijro, guzal ovoz joylari jannatdan bulsin
1991-93 йиллар мобайнида Хабиба Охунова билан бир сахнада ижод килдим. Камтар ва гамгап бу Инсон, барча хисларини уз кушиклари ноласига кучирганди, менинг назаримда. Чунки унинг кушикларида дардли нолалари бор эти… Шундай бетакрор овоз сохиби билан бир сахнада булганимдан, шахсан таниш булганимдан фахрланиб яшайман.
Бетакрор овоз,тинглаганда одам сехрланиб колади.Аллох жойларини жаннатдан килсин!
Ажойиб овоз сохиби,ажойиб қўшиқчи, жойлари жаннатда бўлсин