“Маънавий маснавий” ҳажм ва маъно жиҳатидан энг салмоқлиси – олти дафтар (китоб)дан иборат муҳташам асардир. Шарқнинг яна бир улуғ мутасаввиф шоири Абдураҳмон Жомий мавлоно ҳақида шундай лутф қилади: “Китоби бор, вале пайғамбар эмас”.
Davomini o'qish
Oy: Апрель 2022
Nurilloh Atach. Kitobxonlik haqida. Kichik esse.
Дунёда, бу ҳаётда китобдан гўзал нарса йўқ!? Тасаввур қилинг: кўз ўнгингизда икки юз, уч юз саҳифалик қалин бир китоб… Бу асар нималар ва кимлар ҳақида ёзилган, қай мавзудан баҳс кетмоқда? Билмайсиз… Фақат асарнинг муқоваси устидаги номини ўқияпсиз, холос. Davomini o'qish
Bugun yutubdagi kanalimizda: Ulug’bek xazinasi. Odil Yoqubovning tarixiy romani asosida uch qismli radiospektakl
Атоқли ўзбек адиби Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романи асосида тайёрланган радиоспектакль. Биринчи қисм. 1994 йили магнит тасмасига туширилган радиоспектакль режиссёрлари: Ғойипназар Искандаров. Собиржон Содиқов. Радиоасардаги ролларни Тошкент шаҳар театрлари артистлари ижро этган. Davomini o'qish
Korney Chukovskiy. Chexov. Badia & Garov. Chexov hikoyasi asosida radiohikoya & Anton Pavlovich Chexov. Tanlangan asarlar. 1-2 tom. Hikoyalar
Корней Чуковскийнинг мазкур бадиасини Ортиқбой Абдуллаев таржимасида 8 йилча аввал сайтимизда эълон қилган эдик. Уни яна қайта янгилашга эса «Жаҳон адабиёти» журналининг апрел сонида босилган Аҳмаджон Мелибоевнинг «Чеховни англаш» мақоласи сабаб бўлди. Бу сабаб шундаки, А. Мелибоев бутун мақола давомида Корней Чуковский хотираларидан бир неча ўринда фойдаланади-ю, аммо бирон бир жойда манбани ва таржимонни қайд этмайди. Бу эса илму адабиётда мавжуд ақидаларга мутлақо зид ҳолатдир. Шунингдек, бу ҳолатда «Жаҳон адабиёти» журнал таҳририяти, унинг раҳбари ва, албатта, Аҳмаджон Мелибоев мақоласини нашрга тайёрлаган муҳаррирнинг ноширлик ва муаллифлик ҳуқуқларини билмаслиги аён кўринади. Davomini o'qish
Kostas Valetas. Orden. Hikoya
У ўрнидан туриб зални бироз айланган бўлди. Залда ўн бештача одам бор эди – уларнинг энг ёши ўзи экан. Ҳамма жим ўтириб кутар, ҳамманинг эгнидаги костюми худди уникидай шилвираб осилиб турарди. У ойна олдига келди ва кўнгли кўтарилди: ҳарқалай унинг костюми бошқаларникидан дурустроқ эди… Davomini o'qish
O’rxon Vali. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
13 апрел — Таниқли турк шоири Ўрхон Вали туғилган кун
Ўтган асрнинг 30-40-йилларида турк шеъриятига ўзига хос овозга эга бўлган,турк халқининг аламли кулгусига,шодон қувончларига шерик бўлган,бир-бирига ҳамқадаму ҳамнафас бир авлод кириб келди.Бу Ўрхон Вали,Мелиҳ Жевдат Ондай,Ўқтой Рифат,Фозил Ҳусню Дағларжа,Рифат Илгаз,Невзят Устюн каби вақт ўтиб умумжаҳон шеъриятида ўчмас из қолдирган ноёб истеъдодлар авлоди эди. Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman, film, serial, spektakl
10 апрель — Абдулла Қодирий туғилган кун.
Ёзғучидан: Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Davomini o'qish
O’roz Haydar. Bug’doyzor oralagan so’qmoqlar & Ne’mat Arslon. Oydin so’qmoqlar
Ayzek Azimov. Hayot, jamiyat va ijod haqida hikmatlar & Ayzek Azimov. Koinot oqimlari. Roman
Тарихий жараён шундай нуқтага келдики, энди инсониятга душманлик қилиш, ёвлашиш мумкин эмас. Ердаги одамлар бир-бирлари билан дўстлашишлари лозим. Мен, шу ғояни ўз асарларимда алоҳида таъкидлаб келаман… Davomini o'qish
Mashur asarlardan ostiga chizilgan jumlalar
Уильям Фолкнернинг «Қора мусиқа» ҳикояси, Этель Войничнинг «Сўна» романи, Альберто Моравианинг «Римлик аёл» ва «Нафрат» романлари… Бу асарларни ягона бир ғоя ёки йўналиш бирлаштириб турмайди. Ҳар бири ўзига хос ёзилган… Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzayeva. Hur ko’ngilli shoir
Шундай шоирлар борки, улар бир халққа мансубликдан чиқиб кетадилар, халқлар аро юрадилар; замонларни, салтанатларни тан олмайдилар. Шоирлар шахсияти уларнинг лирикасида ўз аксини топган. Бу фикримиз шоирлар шеърларининг тадқиқ ва таҳлиллари орқали очилган. Моҳир муаллим, нозиктаъб шоир, содиқ дўст; хулласи мен билган шоир Аъзам Раҳим инсонликнинг намунасидир. Davomini o'qish

