Herbert Uells. Ma’budga aylangan dollar & Bobur Nabi. Bashoratchi yozuvchi

Ashampoo_Snap_2016.09.18_15h16m45s_001_.png21 сентябрь — Атоқли инглиз адиби Герберт Уэллс туғилган куннинг 150 йиллиги

    Мен амалий фикрловчи одамман, шунинг учун ҳам бирор инсоннинг диний эътиқоди ҳақида унинг амалий ишларига қараб баҳо бераман. Агар у, масалан, бетиним ичиш билан машғул бўлса, ичкилик деб дунёдаги барча яхшиликларни унутиб, ҳар қандай қабиҳликка тайёр турса, бундай одамга қандай ёрлиқ ёпиштирилгани: у баптист, сунний, ҳиндпараст, буддапараст, насронийликнинг проваслав мазҳабига мансуб бўладими, ёки даҳрий бўладими, менга бари бир, чунки унинг маъбуди бадмастликдир… Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Bir monolog, ikki qo’shiq mojarosi yoxud ko’chirmakashlik, mualliflik huquqi, so’z qadri, ijod mas’uliyati haqida

Ashampoo_Snap_2016.09.12_23h38m52s_002_.png     Аввалига гапни узоқроқдан бошламоқчи бўлдим: бугунги эстрада санъатининг манзараси, муаллифлик ҳуқуқи, сўз ҳамда ижод масъулияти ва яна бировнинг ҳақи, дегандек. Аммо, гапнинг пўсткалласини айтган маъқул кўринди… Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kuz bo’roni

004      Ёмғирнинг дарахт япроқларига шиддат билан урилиб, шошганча тоғ ёнбағирлари сари ўрлагани эшитилар, йўловчилар салт отларини силтаб, ниқтаган кўйи ҳали ҳам ярқираб турган яланг чўққи томон қараб қўйишарди. Дарахтлар бағрида эса фурсат пойлаётган кишилар издиҳомининг шовур-шувури ичра барглар ҳилпираб, титрарди. Шу он чақмоқ чақди-ю, шаффоф сув заррасидаги ғира-шира қуёш аксини чилпарчин қилиб юборди… Davomini o'qish

Baxtiyor Omon. Qalbim nidolari. Badialar

Ashampoo_Snap_2016.09.16_16h01m57s_004_.png    Сиёсатшунос олим Бахтиёр Омоннинг “Қалбим нидолари” тўпламидан адибнинг маърифат, тарбия, тасаввуф олами уйғунлиги ҳақида ёзилган бадиалари ўрин олган. Сизга ушбу тўпламдан ўрин олган бадиалардан айримларини тақдим этамиз. Тўпламнинг тўлиқ матнни саҳифа қуйисида мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Mushoira: Abdimurod Qodirov, Yor Muhammad, Baxtiyor Temur, Lochin Elmuhammad

0_141cc3_f571e671_orig.png    Навбатдаги мушоирамизда сайтимизга ўз ижод намуналарини юборган ва турли интернет (масалан, фейсбук) саҳифаларида шеърларини эълон қилган шоирлар асарларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Kibriyo Qahhorova: “Men dardimni kimga aytaman?” & Chorak asr hamnafas. Abdulla Qahhor haqida xotiralar kitobi

006      Кибриё Қаҳҳорова 1914 йил 14 апрелда Самарқандда ўз даврининг маърифатли кишиларидан бўлган Лутфулло Махсум Файзуллоев оиласида дунёга келган. Болалик чоғларида отаси ёрдамида қобилияти ўткир Кибриёхоним араб ва форс тилларини мукаммал ўрганиб олди, эски қўлёзмаларни ўқишгина эмас, шарҳлаш санъатини ҳам пухта эгаллади (Хуршид Давроннинг «Кибриё опани эслаб» мақоласидан. Унинг тўлиқ матнини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Xoja Bahouddin Naqshband. Hikmatlar

02116 сентабр – Баҳоуддин Нақшбанд куни

    Нақл қилурларки, Ҳазрат Нақшбанд эгниларида эски пўстин Бухоро шаҳридаги Саррофон бозоридан ўтиб кетаётганларида бир дарвеш йўлларини тўсиб сўрабдики: «Аё Ҳазрат, фақат рост айтинг, оз муддат бадалида бу қадар баланд мартабага қай бир хизматингиз туфайли муяссар бўлдингиз?» Ҳазрат унга жавоб бериб дедиларки… Davomini o'qish

Atoqli rejissyor Nabi G’aniev haqida xotiralar.

01115 cентябрь – Атоқли режиссёр Наби Ғаниев таваллуд топган кун.

   Отаси унинг касбини давом этдиришини истар эди. Аввалига диний, кейин шўро мактабида таҳсил олган ўғли эса киночи бўлишни истаб қолди. Табиийки, умрини қассоблик қилиб ўтказган Ғани акага бу фикр ёқмади. Аммо ўғли ўз сўзида қаътий туриб олгач, ноилож уни Москвага кузатди.Шу тариқа Ғани қассобнинг ўғли 1921-25 йилларда Москвада ўқиб, Тошкентга киночи бўлиб қайтди.Қассоб бўлишни истамаган бу ўжар ўғил буюк ўзбек кинорежисёри Наби Ғаниев  эди… Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Ikki hikoya: Quyosh nega chiqaveradi? & Ikki manzil

011Ёзувчи Зулфия Қуролбой қизини таваллуд топган куни билан чин юракдан қутлаймиз

   Адибанинг “Ёзсиз йил”, шунингдек, “Қуёш нега чиқаверади?”, “Бахтсизлик маликаси” ҳикояларида персонажлар тушиб қолган чигал вазият, ўша кезлари улар қисмати, табиати, руҳиятида юз берган эврилишлар, қабоҳат ва эзгу туйғулар маҳорабаси ифодаси “Машаққатлар гирдоби”, “Армон асираси” романларидагидан бутунлай ўзгача (Умарали Норматовнинг «Қалбдаги беназир зиё» мақоласидан). Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Abulg’oziyxon taqdirining noma’lum sahifasi.

04    Абулғозийхон даврида ёзилган бошқа бир ёзма манбада Абулғозийхоннинг сафавийлар қўлига гаров сифатида топширилишининг бошқа бир сабаби ҳам борлиги айтилган: унинг Ҳамадонда шоҳ Сафий билан учрашиши тасвирланган ва Исфаҳондаги ҳаётига доир кичик бир лавҳа ҳавола қилинган экан. Davomini o'qish

Anvar Suyun. «G’o’bdintog’ hikoyalari» & Jasur Kengboyev. Har bir avlodning o’z mavzusi bo’ladi

Ashampoo_Snap_2016.09.08_17h03m27s_001_.png    Ёш ёзувчи Анвар Суюннинг «Ғўбдинтоғ ҳикоялари» тўпламига сўнгги йилларда матбуот саҳифаларида чоп этилиб, устоз адиблар назарига тушган ҳикоялари ҳамда ўзига хос услубда ёзилган бошқа асарлари ўрин олган. Уларда диний, адабий, тарихий, фалсафий анъаналар муаллиф қиёфасидаги миллий маънавиятнинг бир улуши сифатида умумлашган. Davomini o'qish