Shodmonqul Salom. Oyni otga taqa qilgan tunlarim

Ashampoo_Snap_2016.09.09_00h03m01s_004_.png     Шеърнинг тузилиши ақлни, рационал тафаккурни чилпарчин қилиб, гўёки буткул янги олам очишга бемаъни уринишда эмас, аксинча, тахайюл кенглик­ларида ҳам мутаносибликни, фикрлар, туйғулар аро боғланишни маҳкам тутишда намоён бўлади. Эътироф этиш керакки, бундай яхлитлик шоир шуурининг эмас, ғайришуурининг маҳсули – атайлаб, ўйлаб, ҳисоблаб бундай шеър ёзиб бўлмайди. – Шодмонқул Саломнинг ўқувчиларга манзур, эътирофларга ноил шеърларида ана шундай хусусият бор. Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (6) & Maxfiy kundalikdan

08      Энг асосийси, сизлардан яқин ва узоқ қариндошлардан сўрайманки, мени мақташга зўр берманглар (мен шундай қилишларингизни биламан, ҳаётим давомида бу жуда нўноқ тарзда амалга оширилди, агар асарларимни тарғиб қилмоқчи бўлсангиз улар орасида худонинг хоҳиши билан адо этилган ва мен ҳаётим давомида амал қилиб келган ўринларга урғу беринглар. Худонинг иродасини тарғиб этаётганимни қалбдан ҳис қилган дақиқаларим кўп бўлган. Баъзан манфурлик қилиб, ўз хоҳиш истакларимга қул бўлган кезларимда ўзимдаги жаҳолат туфайли ана шу ҳаёт нури хиралашди, аммо бу ҳақиқат нури вужудимни доим ёритиб турди, бу умримдаги энг бахтиёр дамларимдир… Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Arba’in (Qirq hadis)

09   Ислом-Шарқ адабиётида «арбаъин» анъанаси мавжуд бўлиб, халқ орасида машҳур, энг саҳиҳ ҳадислардан 40 тасини саралаб олиб, унинг мазмунини бир рубоийда талқин қилинган.
Абдураҳмон Жомийнинг «Чиҳил ҳадис»ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, «форсийдонлар идрок айлаган» қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар.
Davomini o'qish

Pavel Falyov. Qrimtatar ziyolilari mafkurasiga doir

Ashampoo_Snap_2016.05.24_19h17m42s_002_.png    Диққатингизга ҳавола этилаётган туркийшунос олим Павел Александрович Фалёвнинг “Қримтатар зиёлиларининг мафкурасига доир” рисоласида қримтатар адиби Ҳасан Сабри Айвазовнинг «Не сабабдан бу ҳолга тушдик?» деган пьесаси мисолида миллий уйғониш ҳаракатининг илдизи ҳақида сўз юритилиб, бу ижтимоий воқеликнинг баъзи қатламларини кўрсатиш мақсад этилади. Davomini o'qish

Nurilloh Oston. She’rlar & Xurshid Davron. Bu shoirni bilaman ko’pdan

05910 сентябрь — Шоир Нуриллоҳ  Остон таваллуд топган кун.

   Нуруллоҳ шеърларида ўз ҳаёт йўлини ифодалайди, фақат ўз юрагини ҳаяжонга солган туйғуларни дафтарга кўчиради. У Самарқанду Тошкент кўчаларида бировга эргашиб юрмади. Ҳаёт манзилларида нима излаган бўлса ўзиникини, Тақдир фақат унгагина асраб келаётган нарсани излади… Davomini o'qish

Dilfuza Ashurova. Bisot

Ashampoo_Snap_2016.09.07_00h07m37s_002_.png     Дилфуза Ашурованинг эсдаликларини сайтимизга тавсия қилган таниқли шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқова  мактубида шундай ёзади: “Бисот”да ўзбек аёли ҳаётининг гўзалликлари ва драмалари ёрқин ифода этилган. Яна: тасвирда бу қадар табиийлик ва самимийликка эришиш ҳамиша ҳам муяссар бўлавермаслигини қўлига қалам тутган ҳар бир инсон яхши билади… Davomini o'qish

Burgut qanotida… Rasul Hamzatov: Xotiralar, mulohazalar (1987)

0558 сентябрь — атоқли шоир Расул Ҳамзатов таваллуд топган кун

    Шоир. Файласуф. Ҳамзат Цадасанинг ўғли. Фотимат, Зарима ва Солиҳатларнинг отаси. Тўрт набиранинг бобоси. Эпикур таълимотининг тарафдори. Дилтортар суҳбатдош. Соддаларнинг соддаси. Пешонаси ярқироқ, омадли. Бир пайтнинг ўзида ҳам Гаргантюа, ҳам Пантагрюэль. Ҳам Санчо Панса, ҳам Дон Кихот… Davomini o'qish

Usmon Azim: Adabiyot yangi iste’dodlarni sog’inib yashaydi

Ashampoo_Snap_2016.09.06_22h11m58s_001_.png    Мен яқин-яқинда ўрнак сифатида мисол келтириладиган бир шоирнинг ижоди билан танишиб чиқдим ва унинг шеърияти “қолиб кетганини”, замонавий шеърият эса жуда ҳам олдинда эканлигини — юксак сифат ўзгариш касб этганини англадим. Аммо бу илдамлашишни барқарор этган шоирлар икки-уч авлод шеърият мухлисларига яхши таниш. Адабиёт эса янги истеъдодларни соғиниб яшайди. Адабиётимизни янги уфқлар сари бошлайдиган янги истеъдодлар керак… Davomini o'qish

Ahad Hasan. Ibrohim Mo’minov saboqlari.

0047 сентябрь — атоқли олим, жамоат арбоби Иброҳим Мўминов таваллуд топган кун

    Иброҳим Мўминов салоҳияти, ижод қамрови кенг олим эди. Бу мўътабар инсоннинг қуйидаги ижод мундарижасига бир эътибор қилинг: Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Али Қушчи, Саъдий, Бедил, Навоий, Жомий, Машраб, Наршахий, Улуғбек, Бобур, Турди, Аҳмад Дониш, Муқимий, Фурқат, Аваз Ўтар, Завқий, Ҳамза, Айний, Мужрим Обид ижодларига такрор ва такрор мурожаат этиб, бу алломалар ҳақида ажойиб рисолалар битган… Davomini o'qish

Teatr odamlari. Bahodir Yo’ldoshev bilan gurung & Hayot so’qmoqlari. Bahodir Yo’ldoshev haqida film

0117 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун

    Театр қурбонлик талаб қилади, лекин бу табиий ҳол. Яъни, театр одамининг театрга ҳамма нарсасини бағишлаши табиий. Чунки у театр учун туғилади. Четдан қараганда эҳтимол бу фожеа бўлиб туюлар, йўқ, аслида ундай эмас, театр одамининг бахти театрга ўзини бахш этишида. У фақат актёр ёки режиссёр эмас, театрнинг рассоми билан гримёридан ташқари яна қанча одами бор! Улар театрдан бошқа жойда ишламайдилар! Davomini o'qish

Shahodatbonu Imomnazarova. «Osmon eshigi» kitobidan she’rlar

002    «Хуршид Даврон кутубхонаси» адабиёт мухлислари ўртасида эътибор топиб бораётгани кўпчилик учун сир эмас. Сайтимиз манзилига мамлакатимизнинг деярли ҳамма вилоятларидан кўплаб шеърий ва насрий асарлар келиб тургани буни яна бир марта исботлайди. Шу билан бирга таниқли шоир ва ёзувчиларимиз ёш ижодкорлар асарларини сайтга тавсия қилишлари ҳам одат тусига кириб бормоқда. Davomini o'qish

Franko Sakketti. «Uch yuz novella» asaridan ikki novella

004    Италия Уйғониш даври адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Франко Саккетти нинг асосий асари “Уч юз новелла” тўплами бўлиб, таниқли итальян адиби Жованни Боккаччонинг “Декамерон”ини руҳида ёзилган. Новеллаларнинг 223 таси сақланиб қолган. Уларнинг иккитасини илк маротиба ўзбек тилида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish