Rustambek Shamsutdinov, Umid Bekmuhammad. 1937-38 yillar: Buxoro & Umid Bekmuhammad. Quloqlar kimlar edi: tarixshunoslikdagi talqinlar

Ashampoo_Snap_2017.08.25_16h43m42s_003_.png 31 август — қатағон қурбонларини ёд этиш куни

“Катта террор” 1937 йил июлдан бошланиб 1938 йил ноябргача давом этган. Шу вақт ичида бутун совет империяси бўйича 1,5 миллион киши қамоққа олинган, шундан 700 мингги отиб юборилган. Ўзбекистон ССРда эса 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача 10700 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши отилган.

Рустамбек Шамсутдинов
Умид Бекмуҳаммад
1937-38 ЙИЛЛАР: БУХОРО
01

s2456814.jpgМиллий истиқлол ўзбек халқи тарихида тамоман янги даврни бошлаб берди. Бу эса миллий дунёқараш, миллий тафаккур, миллий ғоя, умуминсоний қадриятлар, виждон эркинлиги, маънавий янгиланиш, миллий ўзликни англаш, айниқса, тафаккур ва тарихий ҳақиқатнинг қарор топишида муҳим омил ҳисобланади. Негаки, шўроларнинг мустабид тузуми давридаги “қатағон сиёсати” халқни-халқ, миллатни-миллат, инсонни — инсонлигидан айирди. Қатағон давлатнинг, тузумнинг оммавий жазолаш, қийноққа солиш, бегуноҳ халқни асоратда, тутқунликда ушлаб туриш, қўрқитиш, босим, тазйиқ ўтказиш қуролига айланди. Бу қатағон барча халқлар қаторида Ўзбекистон халқи бошига ҳам мислсиз оғир кулфатлар ёғдирди.

Қатағоннинг энг юқори босқичга кўтарилган даври 1937-1938 йилларни ўз ичига олиб, “Катта террор” номи билан мозийга муҳрланди. Ушбу сиёсат натижасида минглаб юртдошларимиз қатағон қиличидан ўтказилди, ГУЛАГ қамоқхоналарига ташланди. Уларнинг оила аъзолари не-не кулфатлару, не-не азоблар, изтироб ва зўравонликларга дучор қилинди. “Катта террор” 1937 йил июлдан бошланиб 1938 йил ноябргача давом этган. Шу вақт ичида бутун совет империяси бўйича 1,5 миллион киши қамоққа олинган, шундан 700 мингги отиб юборилган. Ўзбекистон ССРда эса 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача 10700 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши отилган, 7087 киши 8-10 йил муддат билан концлагерга ташланган. Бу большевизмнинг, совет режимининг кечириб бўлмас даҳшатли жинояти ва гуноҳи эди. Ҳа, ҳам диний, ҳам дунёвий нуқтаи назардан қаралганда бу офат тенги йўқ фожеа эди.

Большевизмнинг оғир жинояти туфайли мамлакатимизда кўплаб инсонлар йўқ қилинди, концлагерларда вафот этди. Оқибатда, бу қатағон ижтимоий, миллий, касбий таркиблари хилма-хил бўлган аҳолининг барча қатламларини, тоифаларини ўз гирдобига тортган.

“Катта террор” вақтида Ўзбекистон ҳудудидан ташқари жойларда тақдир тақозоси билан яшаб тирикчилик қилаётган, хусусан ГУЛАГ тизимидаги меҳнат тузатув лагерлари ва колониялардаги маҳбуслар, Украина, Шимолий Кавказ ўлкаси, Қозоғистондаги меҳнат, маҳсус посёлкаларда сургун азобини тортаётган «собиқ қулоқлар» ҳам такроран қатағон қилинган эди. Агар, бу юртдошларимизни ҳам миқдорини аниқлаб ҳисобланадиган бўлса, “катта террор” қурбони бўлган ўзбекистонликларнинг миқдори янада кўпаяди.

Масалан, 1931 йили Ўзбекистондан Украинанинг Херсон вилоятига сургун қилинган юртдошларимиз бўлган собиқ қулоқлардан Голопристан, Каховский ва Скадовский туманларидаги 200 га яқин меҳнат кўчкиндилари айни ана шу “катта террор” вақтида қатағон қилингани аниқланган. Шимолий Кавказ сургунидаги юртдошлардан ҳозирча 41 нафар киши қатағон қилингани ҳақида маълумотлар бор.

Москва яқинидаги Дмитров лагерида 1933-1938 йиллари кўплаб ўзбекистонлик маҳбуслар, собиқ қулоқлар «икинчи беш йилликнинг буюк қурилиши» ҳисобланган Москва-Волга канали қурилишида фаол қатнашганлар, уларнинг кўплари ўлиб кетган, маълум қисми канал қурилиб, ишга тушгандан сўнг такроран қатағон қилинган.

Улардан 51 киши 1937-1938 йиллари отилиб, Бутово полигонига кўмилгани аниқланди. Шимолий Қозоғистон сургунидаги юртдошлардан 21 нафари айни 1937-1938 йилларда қатағон қилиниб, отиб юборилгани аниқланди. Бироқ бу маълумотлар яна тўлдирилиши, ҳали маълум бўлмаган қатағон қурбонларининг бўлиши табийдир. Чунки тегишли архивлардан ҳар хил сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида қатағон қилинган юртдошларимизнинг барчаси тўлиқ аниқланганича йўқ. Бу соҳада алоҳида илмий тадқиқотлар олиб борилиши талабга мувофиқдир.

Бухоро округи бўйича 1937 йилда ҳукм матнларини тайёрлаганлардан Ушаков, Колосов, Римский, Шабалин, Филатов, Вабер, Семенов, Чесалов, Лацес, 1938 йилда эса Подъячевлар тергов ишларини олиб бориб, маҳбуслар ҳақида айблов ҳулосалар тайёрлаб Тошкентдаги учликка юборганлар. Учлик эса ана шу айблов хулосалар билангина чекланиб, ҳатто айрим маҳбусларнинг иштирокисиз ҳам ҳукм чиқарган. Ҳукмнинг ижроси жойларда “кечиктирилмай” ижро этилган.

Бухоро вилояти бўйича отувга хукм этилганлар шу жойдаги турмаларда отилган. Қамоқ жазосига ҳукм этилганлар Сибир, Узоқ Шарқ, Шимол, Қозоғистон, Уралдаги ГУЛАГ тизимдаги лагерларга, колонияларга этап қилинган. Уларнинг кўпи лагерларда ўлиб кетган, жуда ҳам оз қисми озод бўлиб юртга қайтиб келган. Учликнинг 1938 йил 9 февралдаги йиғилишида Бухоро оператив сектори ходими Римский тақдим этган ишлар бўйича 39 киши отувга, 11 киши 10 йилдан мехнат тузатув лагерларига ҳукм қилинган.

Учликнинг 10 февралдаги йиғилишида Бухоро оператив сектор ходими Подъячев тақдим этган айблов хулосаси бўйича 37 киши отувга, 2 киши 10 йилдан қамоқ жазосига тортилган. 16 февралдаги йиғилишда оператив ходим Варшавернинг айблов хулосаси асосида, бухороликлардан 11 кишини отувга, шу куни оператив ходим Чесаловнинг айблов хулосаси бўйича 25 киши отувга ҳукм этилган, Колесов тақдим қилган айблов хулоса бўйича 11 киши отувга ҳукм этилган.

Аниқланган маълумотларга кўра ҳозирги Бухоро вилояти бўйича фақатгина 1937 йил ва 1938 йилнинг февралида 826 киши қатағон қилинган, улардан 395 киши отилган, 416 киши 10 йил муддат билан, 12 киши 8 йил муддат билан меҳнат тузатув лагерига ҳукм этилган, 2 киши тергов вақтида ҳалок бўлган, 1 кишининг айби исботланмай озод қилинган, қамоққа тортилганлар орасида аёллар ҳам бўлган.

Бухоро оператив сектори бўйича 1937 йил 10 августдан 1938 йил март ойига қадар “Катта террор” амалиёти натижасида қатағон қилинганларнинг умумий сони 826 киши бўлиб, ҳудудий тақсимот бўйича 127 киши Бухоро шаҳридан, 121 киши Бухоро, 107 киши Бауман (Шофиркон), 91 киши Вобкент, 20 киши Свердлов (Жондор), 99 киши Когон, 15 киши Ромитан, 64 киши Қоракўл, 152 киши Ғиждувон туманларидан эдилар. Улардан 395 киши киши отувга, 416 киши 10 йил қамоқ жазосига, 12 киши 8 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган. Тергов вақтида 2 маҳбус вафот этган, 1 кишининг айби исботланмаган, 1 киши аёл бўлган.

10-8 йил меҳнат тузатув лагерига ҳукм қилинган бу Бухоролик қатағон қурбонлари узоқ – узоқ бегона юртларга – Шимолга, Узоқ Шарққа, Сибирга, Уралга, Шимолий Қозоғистонга, ГУЛАГ лагерларига сургун қилинганлар ва ўша жойларда қамоқ жазосини ўтаганлар. Уларнинг катта қисми ўша бегона юртларда қамоқ, оғир меҳнат, ташналик, совуқ, очлик азобига бардош бера олмай халок бўлганлар, кейинчалик жуда ҳам оз қисми озод бўлиб Бухорога қайтганлар. Қатағон қурбонларининг аксарияти собиқ иттифоқдаги қайта қуриш даврида ва Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг реабилитация қилиндилар, улардан “халқ душмани” деган мудҳиш тамға олиб ташланди, уларнинг пок номлари тикланди.

ҚУЙИДА фақатгина Бухоро шаҳрилик бўлган 127 нафар қатағон даврда жабр чеккан, қамалган, отувга ҳукм қилинган инсонлар тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.Ўша даврда НКВД ходимлари томонидан уларга қўйилган айблар тўқима, сохталаштирилган бўлиб, бу ҳолат ҳужжатларда ҳам акс этган.Мана ўша Бухоро шаҳрилик 127 нафар инсонлар тўғрисидаги маълумотлар:

Исматов Ҳидоят — 1874 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ савдогар. 1934 йил валюта эгаси бўлганлиги учун қамалган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик» (1937 йил Ўз НКВД ҳузуридаги “учлик” таркиби: раис – Апресян, аъзолар – Сегизбаев, Шейндлин, котиб – Бароненко. 1938 йилда “учлик” таркиби: раис – Апресян, аъзолар – Юсупов, Шейндлин, котиб – Бароненко) нинг 1937 йил 19 сентябрдаги қарори билан шўро ҳукумати ва унинг доҳийси шаънига салбий фикрларни билдирганлиги, қатағон қилинган троцкийчи-миллатчиларга ачинганлиги учун айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Шаропов Қамариддин — 1887 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ савдогар, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 19 сентябрдаги қарори билан аҳоли орасида партия ва ҳукумат тадбирларини барбод қилишга қаратилган тарғибот олиб борганлиги, шўро ҳукумати ва унинг шаънига салбий фикрларни билдирганлиги учун айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 27 августдан ҳисобланган.

Раупов Собир — 1872 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ савдогар, ҳибсга олинган вақтда чайқовчи. 1931 йил қулоққа тортилган ва сургун қилинган, жазони ўтамасдан қочган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 19 сентябрдаги қарори билан аҳоли орасида партия ва ҳукумат тадбирларини барбод қилишга қаратилган аксилинқилобий тарғибот олиб борганлиги, шўро ҳукумати ва унинг шаънига салбий фикрларни билдирганлиги ҳамда монархик тузумни мақтаганлиги учун айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Салимов Норжон — 1887 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ савдогар, аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси ҳибсга олинган вақтда чайқовчи. 1931 йил қулоққа тортилган ва сургун қилинган, жазони ўтамасдан қочган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 19 сентябрдаги қарори билан аҳоли орасида партия ва ҳукумат тадбирларини барбод қилишга қаратилган аксилинқилобий тарғибот олиб борганлиги, шўро ҳукумати ва унинг шаънига салбий фикрларни билдирганлиги ҳамда “Миллий Иттиход” ташкилотининг келажакдаги режаларини мақтаганлиги учун айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Алимов Умар, унинг ўзи Қори Фақир Миён — 1872 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Ўзбек, собиқ савдогар, қулоқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 19 сентябрдаги қарори билан аҳоли орасида партия ва ҳукумат тадбирларини барбод қилишга қаратилган аксилинқилобий тарғибот олиб борганлиги, шўро ҳукумати ва унинг шаънига салбий фикрларни билдирганлиги ҳамда монархик тузумни мақтаганликда, аҳолига муҳожирлик кайфиятини билдирганлиги учун айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.
Жалолиддинов Ғуломжон — 1885 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ амир амалдори. аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси, чэт эл мамлакатлари билан ёзишмалар олиб борганлиги учун 5 йилга қамалган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 19 сентябрдаги қарори билан мағлубиятчилик руҳидаги ташвиқот олиб борганлиги, шўро ҳокимияти ва унинг тадбирларига қарата аксилинқилобий бўҳтон тарқатганлиги ҳамда Афғонистонга чиқиб кетиш учун ҳозирлик кўрганлиги учун айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Муҳиддинов Нарзулла Маҳсум – 1870 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, эшоннинг ўғли, ҳибсга олинган вақтда имом, Анвар пошшонинг армиясида бўлиб амирликнинг ғалабалари тўғрисида ташвиқот олиб борган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 26 сентябрдаги қарори билан Қорадарё туманида ташкил этилган исёнчи, миллатчи руҳонийлар гуруҳининг раҳбари ва ташкилотчилари билан учрашганликда, яширин аксилинқилобий йиғилишларда иштирок этиб топшириқларини бажарганликда, Германиянинг ҳарбий қудратига ишонган ва унинг кучи билан шўро ҳокимиятини ағдариш мумкин деб тарғиб қилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Саидов Қори Низомиддин – 1892 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ амирнинг шахсий имоми, Бухоро воқеаларининг “Ғазовотчиси”, амир амалдори “Муҳаррам” мансабдорининг ўғли, ҳибсга олинган вақтда имом. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 26 сентябрдаги қарори билан Қорадарё туманида ташкил этилган исёнчи, миллатчи руҳонийлар гуруҳининг раҳбари ва ташкилотчиси бўлиб, масжидда ўзининг қурол билан шўроларга қарши курашга тайёр эканлигини билдирганликда, муҳожирликдаги Бухоро амири билан алоқа боғлаб турганликда айбланганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Алимов Муинжон — 1890 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Бухоро инқилобига қадар шариат қозиси, ВКП(б) нинг собиқ аъзоси, миллатчи сифатида партиядан ўчирилган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий, миллатчи “Миллий Иттиход” ташкилотининг раҳбари бўлиб босмачиликни қувватлаган. Троцкийчилар билан иттифоқ тузишни режалаштирган, чет эл мамлакатлари билан доимий алоқада бўлган. Пахта ва қоракўлчиликка зараркунандалик қилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Хўжаев Ота Пўлатович — 1880 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Бухоро инқилобига қадар гастроном директори, ВКП(б) нинг собиқ аъзоси, миллатчи сифатида партиядан ўчирилган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг раҳбари бўлиб чекка жойларда унинг ячейкаларини очган, буржуа-миллатчи ташвиқот юргизган. чет эл мамлакатлари билан доимий алоқада бўлганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Саидов Мухторжон — 1893 йил Бухоро шаҳрида туғилган. савдогар, хизматчи оиласидан, ҳибсга олингунга қадар “Ўзбеккино” трестининг раҳбари. ВКП(б) нинг собиқ аъзоси, ичувчи сифатида партиядан ўчирилган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси, буржуа-миллатчи ташвиқот олиб борганликда, чет эл мамлакатлари билан доимий алоқада ва Ўзбекистонни СССРдан ажратиб олиш мақсади бўлганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Саттор Хўжаев — 1897 йил Бухоро шаҳрида туғилган. собиқ савдогар, хизматчи оиласидан, ҳибсга олингунга қадар “Ўзбек” тайёрлов пункти директор ўринбосари. ВКП(б) нинг собиқ аъзоси. “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан шўро ҳукуматининг молиявий қудратини издан чиқариш ишларини бошқарганликда ва буржуа-миллатчи давлатини тузиш мақсади бўлганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Саиджонов Мусо Йўлдошев — 1898 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, хизматчи оиласидан, ҳибсга олингунга қадар Ўзкомстарисда ишлаган. ВКП(б) нинг собиқ аъзоси бўлиб ўз ҳоҳиши билан чиқиб кетган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан “Миллий Иттиход” ташкилотининг хорижий бюросини ташкил этиш мақсадида одамлар ва маблағларни Афғонистонга ўтказишни тайёрлаганликда, Германия ва Афғонистон консулликлари билан яширин алоқа ўрнатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ёқубзода Наимжон — 1889 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, хизматчи оиласидан, ҳибсга олингунга қадар Ўзкомстарисда ишлаган. ВКП(б) нинг собиқ аъзоси бўлиб ўз хоҳиши билан чиқиб кетган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан “Миллий Иттиход” ташкилотининг хорижий бюросини ташкил этиш мақсадида одамлар ва маблағларни Афғонистонга ўтказишни тайёрлаганликда, Германия ва Афғонистон консулликлари билан яширин алоқа ўрнатганликда айланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Бурҳонов Мукомил — 1889 йил туғилган, Бухоро шаҳрида туғилган, руҳоний, мударрис ўғли, ВКП (б) аъзоси, диний эътиқоди туфайли партиядан чиқиб кетган, Бухоро Халқ Совет республикаси ҳузурида Адлия вазирлигида ишлаган, хибсга олингунга қадар машғулоти аниқ бўлмаган, нафақахўр. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий, миллатчи “Миллий иттиҳод” ташкилоти аъзоси, унинг ғазначиси, қуролли қўзғолон масалалари муҳокама қилинган аксилинқилобий ташкилотнинг кенгашларида фаол қатнашганликда, миллатчилик ташвиқоти олиб борганликда айибланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Бурҳонов Муҳаммар — 1897 йил туғилган, Бухоро шаҳрида туғилган, руҳоний, мударриснинг ўғли, Бухоро Халқ Совет республикаси ҳузуридаги Бош милиция бошлиғи бўлиб ишлаган, ҳибсга олингунга қадар Самарқанддаги 5-сонли мактабда педагоглик қилган. “Миллий иттиҳод” ташкилоти аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан Туркияда бўлган вақтда партиянинг аксилинқилобий арбоблари билан учрашганликда, уларга моддий ёрдам кўрсатганликда, Ўзбекистонни СССРдан ажратиб олиш мақсади бўлганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Неъматов Камол — 1880 йил Бухоро шаҳрида туғилган, миллатчи “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси, амир амалдори, судланган, жазони ўтаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан босмачиларни қувватлаганликда, совет ҳокимиятини дискредитация қилишга ҳаракат қилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Азизов Файзулла — 1898 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, диний хизматчи, қатағондан яширинган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан колхозчилар орасида аксилинқилобий мағлубиятчилик ва бузғунчилик тарғиботини олиб борганлиги учун айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Очилдиев Нарзулла — 1880 йил Бухоро шаҳрида туғилган, миллатчи “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси, ҳибсга қадар “Ўзбексавдо” да дўкон мудири, судланган, жазони ўтаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан ишчилар орасида совет ҳокимиятини дискредитация қилишга ҳаракат қилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Нуруллаев Маҳмуд — 1873 йил Бухоро шаҳрида туғилган. 1917 йилдан “Шўрои Ислом” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, 1931 йил қамоққа олинган, руҳоний, жадид, табиблик билан шуғулланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий, мағлубиятчилик ва миллатчилик тарғиботини колхозчилар орасида олиб борганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ибодуллаев Тавфиқ Ҳикматович — 1899 йил Бухоро шаҳрида туғилган. 1917 йилдан “Шўрои Ислом” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, БХСР даврида давлат назорати министри, халқ таълими министри ўринбосари бўлиб ишлаган, ВКП(б) аъзоси бўлган. 1934 йил партия тозаловида партиядан чиқарилган,ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ, ишсиз бўлган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий, мағлубиятчилик ва миллатчилик тарғиботини колхозчилар орасида олиб борган ҳамда Сталин конституциясига қарши гапирганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Бурхонов Масхар — 1876 йил Бухоро шаҳрида туғилган, БХСР даврида халқ маорифи вазири ўринбосари, нафақада. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан Туркияда бўлган вақтда миллатчи “Иттиходи Тараққий” ташкилоти аъзоси бўлган, қайтиб келгач “Миллий иттиҳод” ташкилотига кирган ва Ўзбекистонни ажратиб олиш, босмачилар тўдасини тузиш масалалари кўрилган йиғилишларда иштирок этганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Музаффаров Раҳматулла — 1898 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор оиладан. ВКП(б) нинг собиқ аъзоси ва миллатчилиги учун партиядан ўчирилган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан “Миллий иттиҳод” ташкилотига кирган ва Ўзбекистонни ажратиб олиш, буржуа миллатчи давлатини тузиш масалалари кўрилган йиғилишларда иштирок этганликда ва миллатчиларни қувватлаш маркази кассасини ташкил этиш ташаббускори бўлганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Абдусаидов Аҳмаджон Маҳсум — 1877 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор оиладан. БХСР даврида Марказий Ижроия Қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, ВКП(б)нинг собиқ аъзоси ва унинг йиғилишларида иштирок этган, Афғонистон ва Германиянинг консулликлари билан алоқа ўрнатган, ҳибсга олинган вақтда машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан “Миллий иттиҳод” ташкилотига кирган ва Ўзбекистонни ажратиб олиш, буржуа миллатчи давлатини тузиш масалалари кўрилган йиғилишларда иштирок этганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Хўжаев Порсо — 1877 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар. Миллатчи. ВКП(б) нинг собиқ аъзоси ва миллатчилиги учун партиядан ўчирилган, нафақада. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан “Миллий иттиҳод” ташкилотига кирган ва унинг йиғилишларида иштирок этганликда, аксилинқилобий миллатчи ташкилотлар раҳбарлари билан алоқа ўрнатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Бурхонов Мисбах Музаилович — 1905 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор оиладан, ВКП(б)нинг собиқ аъзоси, партиядан чиқарилган ва судланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан “Миллий иттиҳод” ташкилотига кирганликда ва унинг хорижда мавжуд бўлган аксилинқилобий арбобларидан фойдаланган ҳолда Тожикистон, Ўзбекистондаги миллатчи аъзолари билан алоқада бўлганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Муҳаммедов Икромшо — 1874 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар қулоқ, 1931 йилда аксилинқилобий фаолияти учун қамоққа олинган, ҳибсга қадар “Союзмомоқ” да ишлаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини колхозчилар орасида олиб борганликда ва Бухоро амирлиги ҳокимиятининг тикланишини ташвиқот қилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Маҳмудов Неъматжон — 1879 йил Бухоро шаҳрида туғилган, амир амалдори, қулоққа тортилган, колхозчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан колхозчилар орасида доимий суратда колхоз тузимига қарши мағлубиятчилик ва шўро ҳокимиятини дискредитация қилишга қаратилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Хўшаев Раҳмин — 1870 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, диндор домла. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан Бухоро еврей аҳолиси орасида сионистик тарғибот олиб бориб Фаластинга кетишга чақирганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Манахимов Шоломо Борох — 1864 йил Бухоро шаҳрида туғилган, равин, диндор-домла. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан Бухоро еврей аҳолиси орасида сионистик тарғибот олиб бориб Фаластинга кетишга чақирганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Куляков Давид — 1870 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, диндор-равин. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан Бухоро еврей аҳолиси орасида сионистик тарғибот олиб бориб Фаластинга кетишга чақирганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Каримов Қори Наим — 1884 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор-қори, ҳибсга қадар қорилар мактабида хизмат қилган ва “Меҳнат” артелига аъзо бўлган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан колхозчилар орасида доимий суратда троцкийчилик ва миллатчилик, колхоз тузимига қарши тарғиботи олиб борганлиги ва ўз уйида аксилинқилобий йиғилишлар ўтказиб сиёсий масалаларни кўриб чиққанлигида айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Собиров Миат Маҳсум — 1882 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор-қори, ҳибсга қадар машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан колхозчилар орасида доимий суратда троцкийчилик ва миллатчилик, колхоз тузимига қарши тарғиботи олиб борганлиги ва ўз уйида аксилинқилобий йиғилишлар ўтказиб сиёсий масалаларни кўриб чиққанлигида айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Мирхўжаев Қилич — 1884 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, босмачи, ҳибсга қадар “Меҳнаткаш” артелида дўкон мудири, “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан доимий суратда аксилинқилобий мағлубиятчилик тарғиботи олиб борганлиги ва СССРда очлик бўлиши тўғрисида сўзлаганлигида айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Тошпўлатов Қори Абдулла — 1879 йил Бухоро шаҳрида туғилган. БХСР даврида Адлия вазири ўринбосари ва Марказий Ижроия Қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан доимий суратда аксилинқилобий мағлубиятчилик тарғиботи олиб борганлиги ва СССРнинг қонунларини дискридитация қилишга ҳаракат қилганликда, очлик бўлиши тўғрисида ваҳимали гаплар сўзлаганлигида айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Абдусаматов Ҳожи Сўфи Карим — 1867 йил Бухоро шаҳрида туғилган, йирик диндор-имом. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий диндорлар гуруҳини тузганликда, мағлубиятчилик, миллатчилик тарғиботи олиб борганликда ва СССРда очлик бўлиши тўғрисида миш-мишлар тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ризаев Ота Мирҳасан — 1887 йил Бухоро шаҳрида туғилган, йирик диндор-имом. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий диндорлар гуруҳини тузганликда, мағлубиятчилик, миллатчилик тарғиботи олиб борганлигкда ва СССРда очлик бўлиши тўғрисида миш-мишлар тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Файзуллаев Ғулом — 1888 йил Бухоро шаҳрида туғилган, йирик диндор-имом. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий диндорлар гуруҳини тузганликда, мағлубиятчилик, миллатчилик тарғиботи олиб борганлигкда ва СССРда очлик бўлиши тўғрисида миш-мишлар тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Қурбонов Ғулом Ризо — 1865 йил Бухоро шаҳрида туғилган, йирик диндор-имом. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий диндорлар гуруҳини тузганликда, мағлубиятчилик, миллатчилик тарғиботи олиб борганликда ва СССРда очлик бўлиши тўғрисида миш-мишлар тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ҳакимов Шукрулло Оқсоқол — 1882 йил Бухоро шаҳрида туғилган, “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси, ҳибсга қадар Бухоро шаҳар совети хўжалиги мудири. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан доимий суратда ташкилот аъзолари орасида Ф Хўжаевнинг ишдан нотўғри олинганлигини сўзлаганлигида айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Жалолов Мулла Қори Ихтиёр — 1870 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор-имом. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан доимий суратда колхозчилар орасида мағлубиятчилик, миллатчилик тарғиботи олиб борганлиги ва СССРда очлик бўлиши тўғрисида миш-мишлар тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Алиев Ғулом — 1893 йили туғилган, Бухоро шаҳридан, собиқ савдогар, судланган, жзо мудатини ўтаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан атрофдагилар орасида доимий равишда партия ва ҳукуматни дискредитация қилишга қаратилган аксилинқилобий тарғибот олиб борганликда, очлик тўғрисида иғво миш-мишлар тарқатганликда, “Миллий Иттиҳод” аксилинқилобий, миллатчи ташкилот билан алоқада бўлганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Саидмуродов Устанур — 1878 йили туғилган, Бухоро шаҳридан, Бухоро Халқ Совет республикасининг собиқ молия вазири, ўтмишда миллатчи, аксилинқилобий “Шўрои Ислом” ташкилотининг аъзоси бўлган, сўнгги вақтларгача миллатчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси бўлган. Миллатчи, аксилинқилобий “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси сифатида унинг раҳбарлари билан алоқада бўлганликда ва ташкилотнинг алоқалар бўйича тоншириғини бажариб турганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Жўраев Ҳожимурод — 1873 йил туғилган, Бухоро шаҳридан, жазо муддатини ўтаган, хибсга олингунга қадар аниқ машғулоти бўлмаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан атрофдагилар орасида СССРдаги очлик тўғрисида иғво, аксилинқилобий миш-мишлар тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Қамариддинов Баҳриддин — 1874 йили туғилган, Бухоро шаҳридан, қулоқ, руҳоний, қулоққа тортлган, хибсга олингунга қадар маълум машғулоти бўлмаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан атрофдагилар орасида аксилинқилобий, провикацион тарғибот олиб борганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Назаров Очил — 1882 йили туғилган, Бухоро шаҳридан, собиқ қулоқ, савдогар, ўтмишда амир амалдори, қулоққа тортилган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 14 октябрдаги қарори билан аксилинқилобий, миллатчи “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси, “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси сифатида аҳоли орасида миллатчилик, аксилинқилобий тарғибот олиб борганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Раҳматуллаев Теляу (Тилов, бўлса керак – муаллифлар.) — 1895 йили Бухоро шаҳрида туғилган, савдогар, 1936 йили хотинини ургани учун қамалган ва ВКП(б) сафидан чиқарилган, аксилинқилобий миллатчи “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси, хибсга олинган вақтда Қизилчойхона мудири. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 28 октябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий миллатчилик тарғиботи олиб борганликда, халқ душманларини мақтаганликда, хотин-қизларни озод қилишга қарши фикр билдирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Насриддинов Ҳожи — 1905 йил Бухоро шаҳрида туғилган, 4 марта вақтинча қамоққа олинган, сув хўжалигида қоровул. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 28 октябрдаги қарори билан бандитлар гуруҳини ташкил этганликда ва у билан биргаликда қуролланган талашларни содир этганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Эргашев Нурулло — 1913 йил Бухоро район Юрунпоён қишлоғида туғилган, собиқ милиционер, жиноий унсур билан алоқадорлиги учун РКМдан чиқарилган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 28 октябрдаги қарори билан бандитлар гуруҳининг аъзоси бўлганликда ва қуроллар ва асбоб анжомлар билан таъминлаганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Баҳромов Асад — 1896 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ амир полициячиси, 2 марта судланган, аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 28 октябрдаги қарори билан бандитлар гуруҳининг аъзоси бўлганликда ва қуролланган талашларни содир этганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 2 июлдан ҳисобланган.

Абдуллаев Яҳё — 1908 йил Бухоро шаҳрида туғилган, судланган, аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 28 октябрдаги қарори билан бандитлар гуруҳининг аъзоси бўлганликда ва қуролланган талашларни содир этганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 2 июлдан ҳисобланган.

Чориев Саид — 1913 йил Бухоро шаҳрида туғилган, 1 марта қамалган, аниқ машғулоти йўқ, бандитлар гуруҳини ташкил этганликда ва у билан биргаликда қуролланган талашларни содир этганликда айбланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 28 октябрдаги қарори билан айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ғаниев Аҳмад — 1914 йил Бухоро шаҳрида туғилган, судланган, жазони ўтаган, қурилиш идорасида ишчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 28 октябрдаги қарори билан бандитлар гуруҳини ташкил этганликда ва у билан биргаликда қуролланган талашларни содир этганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.
Йўлдошев Ғулом Муҳиддин – 1895 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоқ савдогар, ҳибсга олинган вақтда хизматчи, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан исёнчи аксилинқилобий гуруҳ раҳбари, нолегал йиғилишларда қатнашганликда ва ўзбек қоракўлининг обрўсини туширишга ҳаракат қилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ҳасанов Ғиёсиддин – 1886 йил Бухоро шаҳрида туғилган, руҳоний мударрис, ҳибсга олинган вақтда хизматчи, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан исёнчи аксилинқилобий гуруҳ раҳбари, нолегал йиғилишларда қатнашганликда ва ўзбек қоракўлининг обрўсини туширишга ҳаракат қилганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Сулаймонов Аминжон – 1885 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ, қоракўлчи бой, Лондон, Берлин, Эрон ва Афғонистонда жамғарма пуллари бор, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан савдогарларни шўро ҳукуматига қарши руҳда тайёрлаганликда ва совет ҳокимиятининг тезда қулаши тўғрисида иғво тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Камолов Аҳмаджон – 1885 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ, қоракўлчи бой, ҳибсга олинган вақтда хизматчи, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан қоракўл заводида зарарли ишларни олиб бориб давлатга 3334000 сўмлик зарар келтирганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Тўрахўжаев Нурулло – 1873 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ, қоракўлчи бой, милиционер, ҳибсга олинган вақтда хизматчи, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан совет ҳокимиятига қарши уюшган инқилоб қилишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Саидов Шарофиддин – 1875 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Собиқ қулоқ, савдогар, ҳибсга олинган вақтда хизматчи, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан Афғонистонда ташкил этилган совет ҳокимиятига қарши СБТ ташкилотининг аъзоси бўлганликда, уюшган инқилоб қилишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган. — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 27 августдан ҳисобланган.

Ғофуров Асад – 1872 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Собиқ қулоқ, қоракўл териси билан савдо қилади, ҳибсга олинган вақтда хизматчи, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан Афғонистонда ташкил этилган совет ҳокимиятига қарши СБТ ташкилотининг аъзоси бўлиб, уюшган инқилоб қилишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 14 августдан ҳисобланган.

Хўжаев Қилич Усмонович – 1886 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ, қоракўл териси билан савдо қилади, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. Миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий ташкилотнинг аъзоси, уюшган инқилоб қилишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 27 августдан ҳисобланган.

Мўминов Бурҳон – 1895 йил туғилган, собиқ қулоқ, қоракўл тери савдогари, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан миллатчи аксилинқилобий гуруҳнинг аъзоси бўлиб, давлатга “Союзпушнин” да ишлаб 5000 сўмлик зарар келтирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 29 августдан ҳисобланган.

Жумаев Рўзи – 1891 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ домулло — имом, қоракўл тери савдогари, ҳибсга олинган вақтда хизматчи, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан Афғонистонда ташкил этилган совет ҳокимиятига қарши СБТ ташкилотининг аъзоси, уюшган инқилоб қилишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 31 августдан ҳисобланган.

Шарипов Азим — 1881 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан немис развэдкаси агенти билан алоқа ўрнатганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 14 июлдан ҳисобланган.

Негматов Ҳикмат — 1900 йил Бухоро шаҳрида туғилган.ВКП(б) сафидан чиқарилган, хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан ”Миллий Иттиход” ташкилоти Бухоро филиалининг аьзоси бўлиб, Ф.Хўжаев билан яқин алоқада бўлганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 20 августдан ҳисобланган.

Изомшоев Исломшо — 1892 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, “Ўзбекбирлашув”да консультант. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан “Миллий Иттиход” ташкилотининг аьзоси, Ф.Хўжаев билан яқин алоқада бўлганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 10 августдан ҳисобланган.

Зиёвуддинов Аминжон – 1890 йили Бухоро шаҳрида туғилган, китобчилик палатасида илмий ходим. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан миллатчи, аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аьзоси, Ф.Хўжаев билан яқин алоқада бўлганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 21 августдан ҳисобланган.

Мақсудов Музаффар — 1895 йил Бухоро шаҳрида туғилган, хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан “Миллий Иттиҳод” ташкилоти Бухоро филиалининг аьзоси. Ф.Хўжаев билан яқин алоқада бўлганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 25 августдан ҳисобланган.

Ҳакимов Муҳиддин — 1885 йил Бухоро шаҳрида туғилган. “Миллий иттиҳод” миллатчи, аксилинқилобий ташкилотининг раҳбари, босмачилар кўмакчиси, домла имом, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан ўзининг уйида аксилинқилобий йиғилишлар ўтказган ва унда мағлубиятчиликка оид троцкийча тарғибот олиб борганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 9 июлдан ҳисобланган.

Садриев Исмоил – 1895 йил Бухоро шаҳрида туғилган. “Миллий иттиход” миллатчи, аксилинқилобий ташкилотининг раҳбари, босмачилар кўмакчиси, домла имом, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан уйида аксилинқилобий йиғилишлар ўтказган ва унда мағлубиятчиликка оид троцкийча тарғибот олиб борганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 9 июлдан ҳисобланган.

Ибодуллаев Ҳабибулла – 1900 йил Бухоро шаҳрида туғилган, домла, имом, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан аксил инқилобий гуруҳ ташкилотчиси бўлиб, аксилинқилобий йиғинларда иштирок этганликда ҳамда Афғонистон, Ҳиндистон билан ёзишмалар олиб бориш тарафдори бўлганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 9 июлдан ҳисобланган.

Охунов Ҳабиб – 1895 йил Озарбойжон ССРда туғилган, диндор, имом, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан исёнчи аксилинқилобий гуруҳ аъзоси бўлганлигида, нолегал йиғилишларда қатнашганликда, шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобийтарғибот олиб борганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 28 июлдан ҳисобланган.

Муҳаммадиев Маҳмуд – 1895 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоқ савдогар, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан исёнчи аксилинқилобий гуруҳ аъзоси бўлганлигида, нолегал йиғилишларда қатнашган ва халқ душманларига ачинганликда, шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий тарғибот олиб борганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 1 августдан ҳисобланган.

Саломов Самад – 1887 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Йирик савдогар. “Шўрои Ислом” ва “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олингани вақтда озиқ-овқат дўконида мудир бўлган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда ҳукуматга қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борганликда, мавжуд тузумдан норози бўлган ва колхоздан чиқиб кетишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 2 сентябрдан ҳисобланган.

Зокиров Мирзамуродбой – 1880 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоққа тортилган, диндор, судланган, ҳибсга олингани вақтда машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган. Мавжуд тузумдан норози бўлган ва бирлашиб қўзғолон қилишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 18 августдан ҳисобланган.

Акбаров Абдикарим – 1907 йил Бухоро шаҳрида туғилган, амир жаллодининг ўғли, “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, судланган, хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борганликда, мавжуд тузумдан норози бўлган ва бирлашиб қўзғолон қилишга чақирганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 18 августдан ҳисобланган.

Қози Саид Эшонхўжаев -1881 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор-имом, миллатчи аксилинқилобий “Миллий Иттиход” ташкилотининг аьзоси, судланган, муддатни ўтамасдан қочган, табибчилик билан шуғулланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан аҳоли орасида доимий суратда аксилинқилобий иғво тарқатганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Восиев Абдуаҳад — 1879 йили Бухоро шаҳрида туғилган, диндор-муфтий, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий ташкилот тузган ва аҳоли орасида мағлубиятчилик кўринишдаги тарғибот олиб борганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 9 июлдан ҳисобланган.

Қори Тоир Муродов — 1872 йил Бухоро шаҳрида туғилган, эшон, ҳибсга олинган вақтда диний марказ ходими. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий ташкилотга аъзоликда, ташкилот аъзоларини бирлашишга чақирганликда, мағлубиятчиликка оид ва иғвогарлик тарғиботи олиб борганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 23 майдан ҳисобланган.

Мулла Раҳмат Аҳмедов — 1859 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор-имом, ҳибсга олинган вақтда диний маросимлар хизматчиси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан халқ душмани Ф.Хўжаевдан шахсан аксилинқилобий кўрсатмалар олиб турганликда, аксилинқилобий йиғилишларда иштирок этганликда, масжидларда аксилинқилобий тарғибот олиб борганликда айланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 16 майдан ҳисобланган.

Абдураҳмонов Шарифжон – 1884 йил Бухоро шаҳрида туғилган, “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борганликда ва ”Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси бўлганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 27 августдан ҳисобланган.

Мўминов Юсуф – 1887 йил Бухоро шаҳрида туғилган, диндор, “Миллий Иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда колхозга қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борганликда ва шўро ҳукуматига қарши норози кайфиятда бўлганликда, халқ душманларини мақтаганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 29 сентябрдан ҳисобланган.

Негматуллаев Иззатулла – 1888 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Диндор-имом. “Миллий Иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси. Ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда колхозчилар орасида шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган ва очарчилик тўғрисида миш-миш тарқатганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Маҳмудхўжаев Бўрихўжа – 1880 йил Бухоро шаҳрида туғилган, савдогар, “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда колхозчилар орасида шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борганликда ва “Миллий Иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг таниқли раҳбарлари билан яқиндан алоқа ўрнатганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Умидов Имат (Уммат бўлса керак — муаллифлар) – 1912 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоққа тортилган, судланган, ҳибсга олинган вақтда пахта завод ишчиси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда колхозга қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган ва СССРдаги очарчилик тўғрисида иғво тарқатганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 25 сентябрдан ҳисобланган.

Аҳмедов Ҳайдар — 1905 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоққа тортилган, қатағондан яширинган. “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда колхозчилар орасида шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган ва капиталистик тузумни мақтаганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 сентябрдан ҳисобланган.

Нуруллаев Шароф – 1907 йил туғилган, қулоққа тортилган, ҳибсга олинган вақтда колхоз раиси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда колхозчилар орасида шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган ва халқ душманларини мақтаганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 18 августдан ҳисобланган.

Жўраев Аҳмаджон – 1908 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоққа тортилган, қатағондан яширинган. “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олинган вақтда хизматчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 5 ноябрдаги қарори билан доимий равишда колхозчилар орасида шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий, мағлубиятчилик тарғиботини олиб борган ва капиталистик тузумни мақтаганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 25 октябрдан ҳисобланган.

Алимов Раҳмон -38 ёшда. Бухоро шаҳрида туғилган. Ўзбек, собиқ қулоқ, қулоқлаштирилган, 1933 йил сургундан яширинган, амир амалдори қозикалоннинг ўғли. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий қулоқлар тўдасининг фаол аъзоси, қатор йиллардан буён колхоз тузумига қарши бўлганлиги ва анти совет мағлубиятчилик ташвиқотларини олиб борганлиги учун ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 31 августдан ҳисобланган.

Алимов Азиз — 42 ёшда. Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ қулоқ, қулоқлаштирилган, 1933 йил сургундан яширинган. Амир амалдори қозикалоннинг ўғли. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий қулоқлар тўдасининг фаол аъзоси, қатор йиллардан буён колхоз тузумига қарши бўлганлиги ва анти совет мағлубиятчилик ташвиқотларини олиб борганлиги учун ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Ниёзов Тўламурод — 50 ёшда. Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, йирик банкирнинг ўғли. 2 марта судланган, аввал босқинчилиги учун 8 йилга, камомади учун 3 йилга қамалган. Ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий қулоқлар тўдасининг фаол аъзоси, қатор йиллардан буён колхоз тузумига қарши бўлганлиги ва анти совет мағлубиятчилик ташвиқотларини олиб борганлиги учун ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 31 августдан ҳисобланган.

Яҳёев Ҳўжа (асл исми Яҳё Хўжа бўлган) — 32 ёшда. Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ бойнинг ўғли, аксилинқилобий миллатчи “Миллий иттиҳод” ташкилотининг аъзоси, халқ душмани Файзулла Хўжаевнинг жияни, ҳибсга олинган вақтда дўкон мудири. ( Бухоро шаҳрида Универмаг директори). ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий қулоқлар тўдасининг фаол аъзоси, қатор йиллардан буён колхоз тузумига қарши бўлганлиги ва анти совет мағлубиятчилик ташвиқотларини олиб борганлиги учун ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 31 августдан ҳисобланган.

Исмоилов Ёдгор — 1900 йил Бухоро шаҳрида туғилган, имом-диндор, сургундан яширинган, ўзбек, собиқ қулоқ, ҳибс пайтида хизматчи. 1933 йил Эронга эмиграцияга кетган ва 1934 йил қайтиб келган. 1935 йил давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтганлиги учун судланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан чэт элдан қайтиб келгач аксилинқилобий ҳаракатларини давом эттирганлиги ва одамларни эмиграцияга кетишга ундаганликда айбланиб ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 27 августдан ҳисобланган.

Салихов Орифхон – 1899 йил Бухоро шаҳрида туғилган. ўзбек, 1930 йил қулоқлаштирилган ва шу йили 5 йилга қамалган, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан совет ҳукуматига нисбатан аксилинқилобий ва душманлик кайфиятида бўлганлиги ва иғво тарқатганликда ҳамда Афғонистонга қоракўл териларни жўнатганликда, эмиграцияга аҳолини кетишга чақирганликда, колхоз пахтасига олов бермоқчи бўлганлигида айбланиб ЎзССР ЖК 65, 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Исохўжаев Олимхон — 1873 йил. Бухоро шаҳрида туғилган. Собиқ бой, ўзбек, диндор, масжидда мутаввалли бўлган. 1932 йил ҳибсга олинган ва яроқсиз хом ашё қабул қилишда ишлаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан совет ҳукуматига нисбатан аксилинқилобий ва душманлик кайфиятида бўлганлиги ва иғво тарқатганликда ҳамда Афғонистонга қоракўл териларни жўнатганликда, эмиграцияга аҳолини кетишга чақирганликда, колхоз пахтасига олов бермоқчи бўлганлигида айбланиб ЎзССР ЖК 65, 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ҳакимов мулла Ширин — 41 ёшда. Бухоро шаҳрида туғилган, бой, қулоқлаштирилган, ҳибсга олинган вақтда қоракўл тери йиғувчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан совет ҳукуматига нисбатан аксилинқилобий ва душманлик кайфиятида бўлганлиги ва иғво тарқатганликда ҳамда Афғонистонга қоракўл териларни жўнатганликда, эмиграцияга аҳолини кетишга чақирганликда, колхоз пахтасига ёқмоқчи бўлганлигида айбланиб ЎзССР ЖК 65, 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Бақохўжаев Умархўжа — 1896 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, диндорлар оиласидан, собиқ қулоқ, йирик савдогарнинг ўғли, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ, аксилинқилобий миллатчи “Миллий иттиход” ташкилотининг аъзоси, 1935 йил ЎзССР ЖКнинг 212 моддасига биноан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган, босмачи тўдасини бошлиғи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан иттиҳодчиларнинг аксилинқилобий йиғилишларини ўтказганлиги ва 1931 йил Эронга 5000 туман ҳисобидаги олтинни ўтказиб юборганлиги учун ЎзССР ЖК 63, 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 20 октябрдан ҳисобланган.

Ғафуров Жабборбек — 1897 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, диндорлар оиласидан, собиқ қулоқ, йирик савдогарнинг ўғли, амир амалдорининг ўғли, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ, 1920 йил Бухоро амири Саид Олимхон билан Афғонистонга ўтиб кетган ва 1935 йил СССРга қайтган, антисоветсовет ҳаракатлари учун 7 йилга судланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий, эмигрант Исмоил Бек Девон Беги билан алоқада бўлганлиги учун ЎзССР ЖК 63, 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 27 августдан ҳисобланган.

Бобожонов Ҳидоят — 1907 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, собиқ қулоқ, 3 марта судланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарорига асосан ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 27 августдан ҳисобланган.

Мухитдинов Ҳайит — 1903 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ сургун қилинган оиладан, собиқ амир амалдори “Жевачи”, “Миллий-иттиход” миллатчи ташкилотининг аъзоси, 1935 йилда партия билетини сохталаштирган, ҳибсга олинган аниқ вақтда машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан миллатчи аксилинқилобий қўзғолончи ташкилотнинг аъзоси, миллатчилик, мағлубиятчилик ташвиқотини юритганликда ҳамда халқ душманларини қўллаб-қувватлаганликда айблари қўйилиб ЎзССР ЖК 66 моддаси 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 14 августдан ҳисобланган.

Сулаймонов Шавкат — 1899 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, диндорлар оиласидан, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарори билан аксилинқилобий миллатчи “Миллий иттиход” ташкилотининг аъзоси бўлганлигида, ЎзССР ЖК 63, 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 16 сентябрдан ҳисобланган

Саиджонов Юнусбой — 1877 йил Бухоро шаҳрида туғилган, савдогар, “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий миллатчилик туридаги ҳаракатларини давом эттирганлиги ва халқ душманларини қўллаб-қувватлаганлиги учун ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Саиджонов Қурбонжон — 1886 йил Бухоро шаҳрида туғилган, йирик-савдогар, “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий, миллатчилик туридаги ҳаракатларини давом эттирганлиги ва халқ душманларини қувватлаганлиги учун ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Ёқубов Иброҳимбек — 1867 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоқлаштирилган, амир амалдори, аксилинқилобий ҳаракатлари учун 5 йилга судланган, совет ҳукуматига қарши қуролли қўзғолонда иштирок этган, ҳибсга олинган вақтда яроқсиз молларни терувчи бўлган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий, миллатчилик туридаги ҳаракатларини давом эттирганлиги ва колхозчиларни давлат чегарасидан ноқонуний ҳолда ўтиб кетишга чақирганликда айбланиб ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Каримов Таваккал — 1908 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоқ, сургундан яширинган, 1931 йил пахта бўйича қаттиқ топшириқни бажармагани учун 2 йилга қамалган, муддатни ўтамасдан қочган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан аҳоли орасида аксилинқилобий ҳаракатларини давом эттирганлиги учун ЎзССР ЖК 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 16 ноябрдан ҳисобланган.

Султонов Субҳонқул — 1890 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ ва қулоқлаштирилган, амир амалдори, “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси бўлиб халқ душманларини қувватлаганлиги учун ЎзССР ЖК 67 ва 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Султонов Ҳусайн — 1896 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ ва қулоқлаштирилган, амир саройида маслаҳатчи ва эмигрантлар билан алоқада бўлган. “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан халқ душманларини қувватлаган ЎзССР ЖК 67 ва 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Умаров Латиф — 1901 йил Бухоро шаҳрида туғилган, бой-савдогар, диндор-сўфи, собиқ ВКП(б) аъзоси, ҳибсга олинган вақтда тиббий ходимлар тайёрлаш мактабининг директори. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг раҳбарларидан бири эканлиги, халқ душманларини қувватлаганлиги учун ЎзССР ЖК 67 ва 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Сафаров Умид — 1872 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоқ, қулоққа тортилган, босмачи, ҳибсга олинган вақтда мактаблар учун очилган “Межрайбаза” да ишлаган. “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси бўлиб халқ душманларини қувватлаганлиги учун ЎзССР ЖК 67 ва 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Аминов Зикриё — 1892 йил Бухоро шаҳрида туғилган, қулоқ, савдогар. 1930 йил ҳукуматга душманлиги учун, 1934 йил иккинчи марта ЎзССР ЖК 140 моддасига кўра қамалган. “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан “Миллий Иттиход” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси бўлиб халқ душманларини қувватлаганлиги учун ЎзССР ЖК 67 ва 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Ибодуллаев Шарифжон — 1902 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ, йирик савдогар, ҳибсга олинган вақтда Сельпода дўкон мудири. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 21 ноябрдаги қарори билан “Миллий Иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси бўлиб халқ душманларини қувватлаганлиги учун ЎзССР ЖК 67 ва 66 модданинг 1 банди билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 15 ноябрдан ҳисобланган.

Жўраев Сафар — 1907 йил Кўпос қишлоғида туғилган, ҳибсга олинган вақтда колхозчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 1 декабрдаги қарори билан босқинчи тўдалар билан бирга қуролланган ҳолда колхозчиларнинг уйларини талаганлик айблари қўйилиб ЎзССР ЖК 78 моддаси билан, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ҳожибеков Абрам — 1905 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар, ҳибсга олинган вақтда машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 2 декабрдаги қарори билан аҳоли ўртасида партия ва ҳукуматга қарши аксилинқилобийташвиқот юритган, совет ҳукумати раҳбариятига қарата террористик кайфиятдаги гапларни тарқатганлик айблари қўйилиб ЎзССР ЖК 66 моддаси 1 банди билан, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Жунайдуллаев Саъдулла — 1897 йил Ўз.ССР Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ савдогар. 1931 йил аксилинқилобий ҳаракатлари учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилган, ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 2 декабрдаги қарори билан аҳоли ўртасида СССРда очарчилик бўлиши тўғрисида аксилинқилобий миш-мишлар тарқатганликда, ва қишлоқ хўжалик заёмига қарши чиққанлиги айблари қўйилиб ЎзССР ЖК 66 моддаси 1 банди билан, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 18 августдан ҳисобланган.

Шимонов Завулин Яҳудаевич — 1863 йил Бухоро шаҳрида туғилган, йирик қассоб, бой, қулоқнинг ўғли, отувга ҳукм этилган лекин 10 йилга алмаштирилган, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 4 декабрдаги қарори билан еврей аҳолиси ўртасида аксилинқилобий ташкилот тузганликда, мағлубиятчилик кайфиятдаги миш-мишлар тарқатганликда ва норасмий йиғилишларда фаол қатнашганлиги, “халқлар отаси”га туҳмат қилганликда, коммунистларга нисбатан террористик кайфиятдаги ташвиқот юритганлиги айблари қўйилиб ЎзССР ЖК 66 моддаси 1 банди билан, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Самехов Михаил Нисимович — 1904 йил Бухоро шаҳрида туғилган, савдогар, қулоқнинг ўғли, омбор мудири бўлиб ишлаган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 4 декабрдаги қарори билан аксилинқилобий ташкилот аъзолари билан яқиндан алоқада бўлганлиги, отувга ҳукм қилинган халқ душманларига ачинганлиги, “халқлар отаси” га, партия ва ҳукумат раҳбарларига нисбатан қўпол сўзлар билан ҳақоратлаганлиги айблари қўйилиб ЎзССР ЖК 66 моддаси 1 банди билан, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 3 июлдан ҳисобланган.

Назаров Аҳмад — 1870 йил Бухоро шаҳри, Хайрабодча қишлоғида туғилган, собиқ босмачи, судланганлиги ҳамда жиноят излари тўғрисида маълумотлар йўқ, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 10 декабрдаги қарори билан босқинчи тўдалар билан бирга қуролланган ҳолда колхозчиларнинг уйларини талаганлиги айблари қўйилиб ЎзССР ЖК 78 моддаси билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 10 октябрдан ҳисобланган.

Ашрабов Носир — 1909 йил Бухоро шаҳрида туғилган, икки марта судланган ва бир марта ҳибсга олинган. 1934 йил охирги марта қуролли талончилиги учун 4 йилга қамалган, ҳибсга олинган вақтда машғулоти йўқ. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 10 декабрдаги қарори билан босқинчи тўдаларини ўз уйига яширгани, ва ноаниқ даромад топиб яшаганликда айбланиб ЎзССР ЖК 67 моддаси билан, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Эшонқулов Мавлон — 1878 йил Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ қулоқ, савдогар, ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти йўқ. қулоқлар гуруҳининг аъзоси. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1937 йил 10 декабрдаги қарори билан доимий суратда яширин йиғилишларда аксилинқилобий миллатчилик ташвиқотини олиб борганлиги ва СССРда очлик бўлиши тўғрисида туҳмат гапларни тарқатганлиги учун ЎзССР ЖК 67, 66 модданинг 1 банди билан кўрсатилган жиноятлар билан айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1937 йил 19 августдан ҳисобланган.

Ҳотамов Нарзи — 1909 йил Бухоро шахрида туғилган, савдогар оиласидан, савдо билан шуғулланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 9 февралдаги қарори билан аксилинқилобий диний ташкилот аъзоси бўлиб уйида ноқонуний йиғинлар ташкил этганликда, аҳоли орасида совет ҳукуматига қарши ҳарбий қуролли намойишлар қилишга ташвиқот қилганликда айбланиб — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1938 йил 9 январдан ҳисобланган.

Ҳалимов Хамид – 1910 йил Бухоро шахрида туғилган, савдогар амир оқсоқоли оиласидан, савдо билан шуғулланган. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 9 февралдаги қарори билан аксилинқилобий диний ташкилот аъзоси бўлиб уйида ноқонуний йиғинлар ташкил этганликда, аҳоли орасида совет ҳукуматига қарши ҳарбий қуролли намойишлар қилишга ташвиқот қилганликда айбланиб — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.
Ҳамидов Маҳмудхўжа — 1881 йил туғилган, Бухоро шаҳрида туғилган, собиқ йирик қулоқ, савдогар. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 9 февралдаги қарори билан доимий равишда аҳоли ўртасида аксилинқилобий миллий руҳдаги, ва “Халқлар отаси” шаънига қарши тарғибот олиб борганликда, халқ душманларини қўллаб-қувватлаганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ашурова Норбиби – 1907 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ҳибсга олинган вақтда машғулоти номаълум, ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 10 февралдаги қарори билан жиноятчилар гуруҳи билан узвий алоқада бўлиб, уз уйида жиноятилар гуруҳи раҳбарини яшириб юрганликда, ўғирланган молларни яшириш ва уларни сотиш билан шуғулланганликда айбланиб, — 10 йил МТЛ га қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазо муддати 1938 йил 2 январдан ҳисобланган.

Жалолов Маҳмуд – 1919 йил Бухоро шаҳрида туғилган, 1 марта жавобгарликка тортилган, ҳибсга олинган вақтда босмахонада ишчи. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 10 февралдаги қарори билан жиноий гуруҳнинг таркибида бўлган, кўча-куйда ўғирликлар содир этганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Ғуломов Аҳмед (Аҳмад) – 1910 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ҳибсга олинган вақтда машғулоти номаълум. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 10 февралдаги қарори билан жиноятчилар гуруҳи раҳбарлари билан узвий алоқада бўлганликда, жиноятчиларни ўз уйида яширганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Шаропов Юсуф – 1908 йил Бухоро шаҳрида туғилган, ҳибсга олинган вақтда колхоз дўкон мудири. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 10 февралдаги қарори билан жиноятчилар гуруҳи раҳбарлари билан узвий алоқада бўлганликда, жиноятчилар тўдасини уйида яширганликда айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

Мақсудов Мулла Ҳикмат – 1900 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Қуролли ўғирлик ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилган, ҳибсга олинган вақтда машғулоти номаълум. ЎзССР НКВД ҳузуридаги «учлик»нинг 1938 йил 10 февралдаги қарори билан жиноий гуруҳнинг таркибида бўлган, колхозчилар уйида қуролли ўғирликлар содир этганликда, айбланиб, — отувга ҳукм этилган ва унга тегишли мол-мулклар мусодара қилинган.

ҚУЛОҚЛАР КИМЛАР ЭДИ:
ТАРИХШУНОСЛИКДАГИ ТАЛҚИНЛАР

Умид Бекмуҳаммад
034

1926 йилнинг ноябрида Ўзбекистон КП(б) нинг 2- қурултойида «Ер ислоҳати ҳақида» резолюция қабул қилиниб, унда ўзбек қишлоқларида қулоқлар борлиги таъкидланиб, ана шу қурултойда маъруза қилган Ўзбекистон раҳбари А. Икромов қишлоқларда қулоқлар борлигини тан олиб, » патриархал-феодал ва капиталистик муносабатлар сарқитларини йўқ қилиб социализмга ўтишни режа асосида амалга ошириш мумкин бўлсин учун тарихий йўлни тозалашдан, тозалаганда ҳам капиталистик муносабатлар, давлат социалистик экономикаси таъсирига бўйсунадиган қилиб тозалашдан иборат» деб таъкидлаганди. Шунингдек, қурултойда “ерга хусусий мулкчиликнинг мавжудлигида ифодаланадиган шаҳар ва қишлоқнинг кичик бир гуруҳ помешчиклари ва бой-қулоқ элементлари қўлида экин экиладиган бутун ернинг 1/3 қисми жамланишига ва қишлоқдаги камбағал, ўртаҳол табақаларнинг асоратга солинишига олиб келувчи феодал муносабатларнинг қолдиқлари қишлоқда ҳанузгача барҳам топмаган» деган фикр илгари сурилганди.

Бундан ташқари, А. Икромов Ўзбекистон раҳбари сифатида қулоқлаштириш авж олган 1930 йил 10 январда Самарқанд партия фаолларининг йиғилишида нутқ сўзлаб, ўз нутқида қулоқ қилишнинг йўл-йўриқларини ҳам белгилаб берганди.

У қишлоқда » капиталистик унсурларга» қарши ҳужум қилиб, уни таг-томири билан суғуриб ташлаш, қулоқларни синф сифатида тугатиш вазифасини уддалаш учун нималар қилиш лозимлиги ҳақида тўхталиб, қуйидаги тадбирларни илгари сурган эди:

1.Пахта экиш учун қулоқларга бериладиган кредитни чеклаб қўйиш, кредит беришда синфийлик тамойилини қўллаб, камбағал ва ўртаҳол деҳқонларга кредит бериш, қулоқларга бериладиган кредитни қисқартириш;

2.Камбағал ва ўртаҳол деҳқонларга пахта экиш учун қишлоқ хўжалик солиғини аввалгидек 50 фоиз, қулоқлар учун 100 фоиз қилиб белгилаш;

3.Қулоқларнинг ўзгалар меҳнатини эксплуатация қилиш имкониятини чеклаб қўядиган совет қонунларини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга тадбиқ этиш;

4.пахта етиштиришда қулоқлар билан контракт тузишда пул аванси бермаслик, уларни бутун пахта ҳосилини давлатга бепул топширишга мажбур этиш;

5.Ёппасига коллективлаштиришда қулоқ хўжаликларини энг ёмон, чўл зонаси ерларига кочириш, бир вақтнинг ўзида қишлоқда ҳашар ва бошқа ишларни авж олдириб, бу ишларнинг энг оғирини қулоқлар зиммасига юклаш.

Ўтказиладиган ушбу тадбирлар А. Икромовнинг фикрича, » қаътийлик ва уюшқоқлик билан амалга оширилиши керак эди.Айни шу тадбир қишлоққа қарши қаратилган » ҳужум» компаниясига кирган эди. Бу қишлоқдаги капитализмни суғуриб ташлаш, қулоқларни синф сифатида тугатишнинг бошланиши эди». (А.Икромов , Избр.труди в трех томах. Т- 2, 199-200 бетлар).

Ўша даврга хос бўлган қулоқларга қарши аёвсиз кураш, уларни йўқ қилиб ташлаш А. Икромовнинг юқоридаги маърузасида ҳам акс этиб, маърузанинг » қулоқлар қаршилигини синдириш» деб номланган махсус қисми ҳам бор эди.

Унда қайд этилишича, » қулоқлар бундан кейин ҳам бутун чоралар, йўл ва усуллар билан социалистик секторнинг кенгайишига тўсқинлик қилиш, тормозлаш, тадбирларни барбод қилишга, қулоқлар саботажига кўрсатаётган таъсиримизни йўқ қилишга ҳаракат қилади.Шу боис ишчи деҳқон давлатининг бутун куч қудратини қарши қўйиб, қулоқларни жанговарлигидан маҳрум этишимиз лозим.

Шунинг учун яна бир бор колхозларга бориб уларни қулоқлардан тозалашимиз керак, шунингдек, уларга яқин бўлган кишиларни ҳам колхоздан қувишимиз керак, чунки улар ҳам бизни бойлар таъсирига тортиши мумкин, бизда шундай колхозлар борки, улар хусусий савдогарлар ва қулоқлар билан яқин боғланган, улар ҳам колхоз ҳарактининг янада равнақ топишига халақит беради»

Бундай талабларни илгари суриш нафақат қишлоқ хўжалиги ёки партия фаолларининг йиғилишларида, балки бошқа турли йиғинларда ҳам давом этдирилади.Хусусан, А.Икромов 1930 йил 3 январь куни матбуот ходимларининг кенгашида ҳам нутқ сўзлаб, » коллективлаштириш жараёнида қулоқларни ўз инларидан бадарға қилиш, уларнинг уй ва ерларини тортиб олиб ўзларининг янги суғориладиган ерларга, агарда янги суғориладиган ерлар бўлмаса, у ҳолда ёмон ерларга, ҳали ўзлаштирилмаган ерларга сургун этиш лозим.Қолаверса, қулоқларни кўчириш шахмат таркибида бўлиши, шунда улар бир-бирлари билан яқин бўлмаслиги керак.Қулоқлар табиийки буни ҳоҳламаслиги ва бу тадбирга қаршилик кўрсатишлари мумкин, шу сабаб қулоқларга нисбатан кескин чоралар кўриш зарур» дея таъкидлайди .

Ўзбекистоннинг ўша йиллардаги яна бир раҳбарларидан Ф.Хўжаев «Экиш компаниясига доир » номли 1930 йил нашр қилган рисоласида , «қулоқлар, бой ва руҳонийларнинг қутуриб келаётган ташвиқотига зарба бериш лозим.Батракларни, камбағал ва ўртаҳол деҳқонларни қулоқларга, руҳонийларга қарши, синфий душманларга қарши ташкил этиш керак. Бойлар ва қулоқларга қақштагич зарба бериш лозим» дея ёзганди.

«Бу йил ҳал қилувчи йилдир» номли рисоласида бўлса «қулоқ ва бойлар ҳамда уларнинг мафкурачилари советларга қарши ғазабланиб, ўзлари олиб бораётган агитацияларида озиқ-овқат билан таъминлаш соҳасидаги айрим нуқсонларимиздан фойдаланмоқдалар.Суғориладиган ерлардан қиммати кам дон экинларини суриб чиқаришга қаратилган сиёсатимизга қарши чиқмоқдалар, натурал хўжаликларни сақлаб қолиш учун, товар маҳсулотни кўп берадиган экинларни кўпроқ экишимизга, қишлоқ хўжалигимизнинг асосий экини бўлган, Ўзбекистонда саноат корхоналарини ўстиришни таъминлаётган, иттифоқимизни индустрлаштириш суръатларини кучайтираётган пахтага қарши курашмоқдалар» (Ф. Хўжаев » Бу йил ҳал қилувчи йилдир», Т, Ўздавнашр, 1931) дея қулоқларнинг пахта яккаҳокимчилигига қарши чиқаётганликларини айтиб ўтганди.

Бундан ташқари у,Ўзбекистон раҳбарларидан бири сифатида ёппасига коллективлаштириш тўғрисига ҳам тўхталиб, » 1931 йил қишлоқ хўжалигида жуда катта силжишлар йили бўлди.Қишлоқ хўжалигини социалистик реконструкциялаш ишида олға томон жуда катта қадам қўйилди.Ўзбекистонда колхоз қурилишининг ғалабаси жуда катта аҳамиятга эгадир; ўттиздан кўпроқ районда ёппасига коллективлаштириш асосида қулоқларни синф сифатида тугатдик.Синфий кучларнинг нисбати бизнинг фойдамизга ўзгарди»(Ўзбекистон халқ хўжалигининг 1932 йилги контроль рақамлари. Ўздавнашр, 1932 йил 17 бет) деган ҳолда вазиятга баҳо берганди.

Шунингдек у,Ўзбекистон совет қурилиши ва ҳуқуқ илмий тадқиқот институтининг 1932 йил 1 июнда бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидаям айнан қулоқлар масаласига тўхталиб ўтганди:

«Қулоқлар ( ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қараганда) ўз аҳамиятини йўқотди, энди у синф сифатида , ёппасига коллективлаштириш асосида тугатилмоқда.Бутун иттифоқда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам қишлоқларимизда илгари асосий фигура бўлиб келган якка хўжаликларнинг, камбағал ва ўртаҳол деҳқонлар секторининг аҳамияти қолмади, эндиликда биз иттифоқда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам колхозлар асосий роль ўйнаётганлигини кўриб турибмиз» деб қулоқлар тугатилгани ва колхозлар янги босқичга кўтарилганига алоҳида урғу берганди.

Айни пайтда Файзулла Хўжаев миллий кайфиятдаги жадид зиёли, ҳақиқатпарвар инсон бўлгани боис ҳам колхозлар ташкил этилганиданоқ, пахтачиликда кўзбўямачилик борлигини танқид қилиб ўтганди: «Ҳукумат топшириғини 100 процент бажардик, баъзан эса 102, 103, 106 процент ва ҳоказо ошириб бажардик деб рапорт берган районларимиз ҳам йўқ эмас.Мана шундай ҳолларда, районда ер бўлса-ю, план мавжуд ер миқдорига мувофиқ бўлса-ю, планни бажариш ишларини яхшироқ ташкил этиб, шу топшириқни ижро этишни таъминлаш мумкин бўлса-ю, пахта ўрнига бошқа экинлар ўсаверса ва шу ҳолатда ҳисобга олинмай туриб рапорт берилса, тўппа-тўғри айтиш керакки, бу билан улар кўзбўямачилик қилган бўладилар»

Бироқ, кўзбўямачилик сабабини Ф.Хўжаев деҳқон гарданига юклайди: «бизда рўй бераётган кўзбўямачиликка деҳқоннинг майда буржуача психологияси асос бўлаётганлиги тушунарлидир(бу кўзбўямачилик қуйидагича вужудга келмоқда: вакил колхозда ўтириб олиб, районга хабар қилади, район бизга хабар қилади) деҳқон колхозчи бўлиб қолганлиги билан ҳали социалистга айлангани йўқ».

Албатта , ўша даврдаги вазиятдан келиб чиқиб,Ф.Хўжаев ҳам Ўзбекистоннинг мустамлакачилар итоати остидаги раҳбарларидан бўлгани учун коллективлаштириш ва қулоқлаштириш сиёсати зўрлик билан, куч ишлатиш орқали ўтказилаётганини очиқ айтаолмасди.

Аммо у бораётган жараён билан бевосита жойларда туриб танишган, вазиятни ўрганганди.Чунки, «Ф.Хўжаев 1929 йилда Фарғона водийсида ўтказилган қишлоқ хўжалигини коллективлаштиришга раҳбарлик қилган»(«Правда Востока» газетаси, 1929 йил 7 октябрь)эди.
Шунингдек, у Бухоро вилоятида бир неча бор коллективлаштиришнинг бориши билан танишиб қайтганди.1933 йил 1 октябрьда эса Хоразмга келиб советлар партия йиғилишида қатнашганди.

Ўзбекистон Марказий Ижроия Комитетининг раиси Й.Охунбобоев ҳам ўша даврларда бораётган жараён тўғрисида йиғилиш, қурултойларда нутқ сўзлаб, рисолалар, мақолалар ёзиб, воқеликка ўз муносабатини коммунистик мафкура ва шу сиёсатдан келиб чиқиб билдирган.У 1925-27 йиллардаги ер-сув ислоҳати ҳақида қуйидагича сўз юритганди:

«Коммунистлар фирқасининг раҳбарлиги остида шўролар ҳукумати Ўзбекистонда ер ислоҳатини ўтказганда олдига пастдаги мақсадларни асос этиб қўйди:

1.Катта бойларнинг хўжаликларини тугатиш йўли билан, камбағалларнинг меҳнати орқасида яшайдиган текинхўрларни қишлоқ хўжалигидан ҳайдаш;

2.Маълум нормадан ортиқ ерлари бўлганларнинг ошиқча ерларини олиб, уларнинг хўжаликларининг кучини камайтириш;

3.Меҳнаткаш деҳқонларни бойлар қўлидан қутқазиб ўзига қарашлик ерларни эркин равишда ишлашига имкон бериш;

4.Камбағал хўжалик, оз ерли ва ерсизларга ерлар бериш;

5.Янгидан тузилган бутун хўжаликларга моддий ( ҳайвон, асбоб ҳам ақча билан) ёрдам йўли билан уларнинг ўз хўжаликларини мустақил равишда идора қилишларига имконият бериш;

6.Ўртаҳол деҳқонларнинг ерларига тегмасдан уларни камбағаллар билан дўстлаштириш ва шу иттифоқ орқасидан мамлакатнинг хўжалигини кўтариш»

Ўзи ҳам камбағал батрак деҳқон бўлган Й. Охунбобоев ер сув ислоҳатини шундай баҳолаб, партия ва ҳукуматга олқишлар айтаркан, 1925-27 йиллардаги ислоҳат натижасига шундай тўхталади:

«…Аввало ер ислоҳати Ўзбекистон жумҳуриятида 100 мингга яқин ерсиз ва оз ерли рўзғорларни ер ва сув билан таъмин қилди.Ер ва сувдан эски қабилавий ва бекликка асосланган вақтлардан қолган ва қишлоқ рўзғорининг олдинга кетишига тўсқинлик қиладиган тартиблар билан фойдаланиш йўлларини тамоман тугатди.

Ердан фойдаланиш сарф қилинадиган меҳнаткашларнинг кучидан келадиган ҳосилларни текинхўрлар фойдасига келтирмаслик учун йўл-йўриқ тузиб берди.ердан ишламасдан туриб фойдаланувчи бойлар ва муштумзўрлар ердан маҳрум қилинди, қишлоқ хўжалигидан ҳайдалди.Жумҳуриятимизда кўпчиликни ташкил қилган деҳқонларни бойлар ва уларнинг эксплуатациясидан озод қилмасдан туриб хўжалигимизни ижтимоий йўл билан олиб боришга катта йўл очиб берди.Жумҳуриятимизнинг батраги, ерсизи, оз ерлиги ўртаҳол деҳқонлар билан биргалашиб,хўжалигимизни ва ундан келадиган ҳосилотларни серунум ва фойдали қилишга маҳкам бел боғлаб киришди.Ер ислоҳати билан биз жумҳуриятимизда ижтимоий турмуш сари юқорига яна бир поғона қадам қўйдик».

Й.Охунбобоев хулосасига кўра, 1925-27 йиллардаги ислоҳат ижтимоий турмушни кўтарган, бойлар ва муштумзўрлар қишлоқ хўжалигидан қувилиб, ери мусодара қилинган экан.

Табийки, бу фикрларни ўқиб савол туғилади: ер сув ислоҳати натижа берган экан, унда яна 1929 йилдан бошлаб омммавий равишда коллективлаштириш бошлаб юборилди.Коллективлаштиришга зарурат бормиди? Ўртаҳол деҳқонлар мамлакатнинг хўжалигини кўтаришга хизмат қилаётган экан, нега энди улар коллективлаштириш даврида қулоқ дея аталди ва ватанларидан сургун қилинди?

Афсуски, Й.Охунбобоев ва бошқа шу даврдаги раҳбарларнинг сўзлаган нутқ, ёзган асарларидан бу саволларга жавоб топиш қийин.Аксинча улар, 1925-27 йиллардаги ислоҳатни нақадар улуғлаган бўлсалар, 1929 йилдан оммавий равишда зўрлик билан ўтказилган коллективлаштириш ва қулоқлаштиришни ҳам олдингидек улуғлаб, партия шаънига ҳамду сано ўқиганлар.

Масалан, Й.Охунбобоевнинг 1929 йил 3 октябрьда Ўзбекистон Марказий Ижроия Комитетининг 2-сессиясида сўзлаган «пахта проблемаси ҳақида» , 1935 йил 16 ноябрда Ўзбекистон зарбдор колхозчиларнинг 2-қурултойида сўзлаган «Пахтадан юқори ҳосил олиш учун курашайлик» номли нутқларида ёки «Хоразмнинг техника ва иқтисодий қайтадан қурилиши учун ёрдам берайлик» сарлавҳали мақоласида ҳам колхозлар ташкил этилгани улуғланиб, қулоқлар қораланади, пахта экиш тарғиб этилади.

Шунингдек, яна бевосита ана шу даврнинг ўзида, ўша вақтдаги вазият ҳақида батафсил маълумот берувчи Қурбон Берегиннинг «Хоразм округида меҳнатсиз хўжаликларни тугатиш якунлари» , « Практика перевыборов Советов и основные задачи партии» , «Савод учун кураш» ва «Мактаб бурилишда» номли асарлари яратилди.Шу каби , ўша йилларда Ўзбекистон комсомол қўмитасининг биринчи котиби бўлган Исроил Ортиқовнинг «Комсомолнинг галдаги вазифалари» номли китоби ҳам чоп этилган.

Гарчи юқорида таъкидланган А.Икромов, Ф.Хўжаев, Й.Охунбобоевнинг сўзлаган нутқ,ёзган асарлари,матбуотдаги мақола ва ахборотлар, Қ.Берегиннинг китоблари шўро даври мафкураси нуқтаи назаридан ёритилган бўлсада, ундаги факт ва фикрлар тарихимизни бугунги кунда холис ,қиёсий таҳлил этишда қимматли маълумот берувчи манба сифатида алоҳида ажралиб туради.

Давлат ва партиянинг буйруқ, кўрсатма, қарорлари асосан ўз сиёсатини жорий этиш мақсадида чиқарилган бўлиб, бундай йўриқномалар тезлик билан ҳаётга жорий этиб борилган.Буйруқ, кўрсатма, қарорлар ўша давр руҳини ифодаласада , бугунга келиб тарихимизни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Матбуотдаги мақолалар ҳамда партия, ҳукуматнинг қарор, кўрсатма ва буйруқлари совет даврида шу пайтнинг мафкураси асосида талқин этилиб, коллективлаштириш ва қулоқлаштириш сиёсати давр тақозо этган, партиянинг энг тўғри йўли деб таъриф қилинди ва шундай мадҳиябозлик руҳидаги мафкуравий асарлар яратилди.

Албатта бундай манбалар орқали ўша даврдаги жараённи тўлақонли ва аниқ тасаввур этиш қийин.

Шу боис вақтли матбуот ва ўша пайтда нашр этилган китоблар, партия, ҳукуматнинг қарор, буйруқ ва кўрсатмаларига танқидий нуқтаи назардан ёндошмоқ лозим.

Коллективлаштириш ва қулоқлаштиришдек совет мустамлакачилигининг аянчли сиёсатига тўғри, холис ва ҳаққоний баҳо беришга интилиш фақат истиқлол арафасидагина, матбуотдаги мақола, нашр этилган китобларда акс эта бошлади.

Советлар даврида тарих фан сифатида бундай ҳаққоний вазифани ўз олдига қўя олмас эди. Чунки, бунга мустабид тузум, коммунистик партия мафкураси, сиёсати йўл бермас ва тарих фанини ўз қолипига солиб қўйганди.

Шу боисдан ҳам коллективлаштириш ва шу сиёсий жараён билан боғлиқ қулоқлаштириш тарихи синфийлик, партиявийлик руҳида таҳлил қилиниб, чоп қилинган асарлар ва ундаги фикрлар совет тузумини ҳимоялашга, уни ҳар жиҳатдан мақташга хизмат этарди. Ана шу туфайли, совет тузуми даврида чоп этилган илмий ва бадиий адабиёт, ҳимоя қилинган диссертацияларида Ўзбекистонда, хусусан Хоразмда ўтказилган ер-сув ислоҳоти, мажбурий ва тезкорлик билан ўтказилган коллективлаштириш, қулоқларни синф сифатида тугатиш билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар, тадбирлар, компартия ва советларнинг аграр сиёсатдаги ютуғи, ижобий жараён сифатида баҳоланган.

Масалан, 1968 йили К.Юсупов Тошкентдаги тарих ва археология институтида айнан шу мавзуда—, «Ўзбекистон ССРнинг Хоразм областида колхоз қурилишининг ғалабаси (1927-1934)» номли номзодлик диссертациясини ёқлаган бўлиб, унда ўша даврдаги мафкуравий қолип ва илмий анъанадан келиб чиқиб, воқеаларни бир ёқлама,юз берган фожеаларни, халқ оммасининг советларнинг зўрлик билан ўтказилаётган коллективлаштиришга қарши чиққанликларини ёритмай ўтган.

«Ўзбек Совет Энциклопедияси»нинг 1980 йилда нашр этилган 14 жилдида ҳам қулоқлар мавзуси ўша давр мафкурасидан келиб чиқиб ёритилган.Унда дастлаб қулоқ сўзига шундай тушунча берилади:»Қулоқлар( русча, кулак-муштум сўзидан)—қишлоқ буржуазияси.Қулоқлар товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши жараёнида деҳқонлар ичида пайдо бўлиб, уларнинг энг бадавлат қисми эди.»

Шундан сўнг энциклопедияда Чор Россияси давридаги қулоқлар ҳақида қуйидагича маълумот берилади: » Россияда қулоқлар синф сифатида 1861 йилги деҳқонлар ислоҳотидан сўнг шакллана бошланди. 20-аср бошларига келиб эксплуататорларнинг кўпчилигини қулоқлар ташкил этди.Ўша даврда деҳқон хонадонларининг 15 қисми қулоқлар эди.Қулоқлар ижарага ер бериш ва сотиб олиш йули билан деҳқон, помешчик ва давлат ерларини эгалладилар.Қишлоқ хўжалиги техникаси ва ҳайвонларининг катта қисми уларнинг қўлида тўпланди.Қулоқлар товар буғдойнинг 50% ига яқинини етиштирдилар, савдо-саноат ишларини юргиздилар, судхўрлик қилдилар ва ҳоказо.Улар камбағал деҳқон ва батракларни эксплуатация қилиш эвазига бойлик тўпладилар.

Қулоқлар Улуғ Октябрь социалистик революциясини душманлик билан қарши олдилар»

Табийки, қулоқлар буғдойнинг 50% ини етиштирган экан, қишлоқ хўжалиги ва техникасининг асосий қисми уларда экан, демак айбланаётган тоифа, давлат учун фойдали-ку деган савол ўша даврда берилмас эди.Чунки, мафкуравий вазият шуни тақозо этарди.Негаки, энциклопедияда ёзилганидек, айб, уларнинг 1917 йил октябрдаги революцияни душманлик билан қарши олганлигида булган.Бу ҳақда яна шундай маълумотлар ҳам бор:» Қулоқлар советлар ва колхозларга қарши агитация олиб бордилар.Улар 1927-28 йилларда ғаллани давлатга белгиланган баҳода сотишдан бош тортдилар».Ана шу жумла, қулоқларнинг совет ҳокимияти учун нега душман эканлигини кўрсатади.Яъни, ўзлари етиштирган ғаллани давлат белгилаган нархга сотишдан бош тортишган.Чунки, совет ҳокимияти белгилаган нарх ғаллани етиштирган харажатни қоплайвермасди.

Натижада, энциклопедияда ёзилганидек, » қулоқлар.. советларга қарши исёнлар кўтариб, колхоз тузумига қаршилик кўтардилар».

Энциклопедияда бундан ташқари, бўлиб ўтган қулоқлаштириш жараёни тўғрисида шундай фикрлар ёритилган:»Синфий курашнинг кескинлашуви қулоқларни синф сифатида тугатишни тезлаштирди.ВКП(б) нинг 1930 йил 30 январь ва Бутуниитифоқ МИК ва ХКСнинг 193- йил 1 ва 4 февраль қарорлари ва кўрсатмаларига мувофиқ, ёппасига коллективлаштирилган районларда ерни ижарага бериш ва ёлланма меҳнатдан фойдаланиш ҳақидаги қонун бекор қилинди ва қулоқларга тегишли ер-мулкни мусодара қилиб, улар кўчириб юборилди.Мусодара қилинган мол-мулклар колхозларнинг бўлинмас фондига ўтказилди.Йирик қулоқ хонадонлари ва контреволюцион чиқишларда бевосита иштирок этганларнинг оилалари бошқа жойларга кўчириб юборилди».

Шунингдек, Ўзбекистондаги қулоқлаштириш ҳақидаям энциклопедияда қуйидагича маълумот бериб ўтилади: «Қулоқлар синф сифатида Ўрта Осиё Россияга қўшилиб (?!-таъкид бизники-У.Б), капиталистик муносабатлар секин-аста пайдо бўлиши билан шакллана бошлади.Подшо ҳукумати ўлкада капиталистик муносабатларнинг ривожланишига қаршилик кўрсатди, эски муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилди.Ўрта Осиёда Улуғ Октябрь Социалистик революцияси ғалаба қозонганда феодал патриархал муносабатлар ҳукм сурарди.Қишлоқ аҳолисининг синфий табақалашуви ниҳоятда заиф бўлиб,»соф» синфлар йўқ эди.Қулоқлар турмушида капиталистик ва феодал муносабатлар мужассамлашган эди.Синфий табақалашувнинг заифлиги сабабли партиянинг Ўрта Осиёдаги қулоқлар синфига қарши кураш тактикаси Россиянинг марказий районларидагидан тубдан фарқ қиларди.В.И.Ленин Ўрта Осиёнинг ўзига хос шарт-шароитидан келиб чиқиб, коммунистларга ер-сув, синфий кураш ва бошқа масалаларда эҳтиётлик билан иш кўришни тавсия этди.Шунга кўра, феодалларни тугатиш, қулоқларни чеклаш, сиқиб чиқариш ва уларни синф сифатида тугатиш сиёсати босқичма-босқич амалга оширилди».

Шундан сўнгра, 1918-20 йиллардаги ва 1921-22 йилларда Туркистонда амалган оширилган ҳамда 1925-26 йиллардаги Ўзбекистонда ўтказилган ер ислоҳоти босқичларига тўхталиб, учинчи ислоҳот » 1929 йили тугатилди. Бу ислоҳот асосан феодал ер эгалигига қарши қаратилган бўлиб, у қулоқларнинг ортиқча ерларини тортиб олишни, 3-4 тадан ортиқ от-ҳўкизларни мажбурий сотиб олишни, уларни чоракорларга, кам ерли ва ерсиз деҳқонларга бўлиб беришни кўзда тутган эди. Ислоҳот натижасида 28 мингдан ортиқ помешчик, йирик қулоқ, савдогар, хон ва амир амалдорлари хўжаликлари тугатилди ва ортиқча ерлар тортиб олиниб, 250 мингга яқин камбағалларга бўлиб берилди.Ислоҳот ўтказилиши қулоқлар томонидан камбағал деҳқонларни эксплуатация қилинишини анча чеклади» деб таъкидланади.

Юқорида айтилганидек, учта ислоҳот ўтказилиб, учинчиси 1929 йилда тугаган, қулоқлардан ер, молу мулклари тортиб олинган экан, 1930 йилдан ёппасига яна қулоқлаштиришни ўтказишга, уларни сургун қилишга зарурат бормиди?

Бу ҳақда энциклопедияда шундай маълумот бор: » Ўзбекистонда қулоқларни синф сифатида тугатиш, иттифоқнинг барча районларида бўлганидек, ёппасига коллективлаштириш асосида амалга оширилди. Бу ерда хам қулоқлар колхоз тузумига қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Шунинг учун уларга, нисбатан кескин чоралар кўришга тўғри келди. 1930 йил январида Ўзбекистон КП МК ҳузуридаги қулоқларни тугатиш комиссияси, ёппасига коллективлаштирилган районларда маҳаллий комиссиялар тузилиб, уларнинг составига батраклар, камбағаллар, ишчилар киритилди. Комиссиянинг вазифаси маҳаллий аҳоли ёрдамида қулоқлар ва уларнинг контреволюцион фаолияти даражасини аниқлашдан, меҳнаткаш деҳқонларни қулоқларга қарши курашга сафарбар этишдан иборат эди.Йирик ва контреволюцион руҳдаги 5 мингта қулоқ хонадонлари республикадан ташқари районларга( асосан Украина ва Шимолий Кавказга) кўчириб юборилди, террорчи қулоқлар жиноий жавобгарликка тортилди».

Хуллас, энциклопедияда ана шундай » қомусий» маълумотлар берилиб, халқга фойда келтириб, ғалланинг 50% фоизини етиштираётган деҳқонларнинг бадавлат қисми қулоқ-муштумзўр дея таърифланади, минг машаққатлар билан етиштирган буғдойини давлат белгилаган арзон нархга сотишга кўнмагани учун совет ҳукуматининг душманига чиқарилади ва ниҳоят, молу-мулкини топшириб, колхозга кирмаганлиги учун ери, мулклари мусодара этилади, қаршилик қилган, ноҳақликка қарши исён кўтарганлар террорчи дея, коммунистик мафкурага кўра баҳоланади.

Совет даврида яратилган шу ва шу сингари (П.Трапезников, « Исторический опыт КПСС в социалистическом преобразовании сельского хозяйства СССР»,М, 1953; М.Краев, « Победа колхозного строя в СССР» ,М, 1954; В.Данилов. « Создание материально-технических предпосылок коллективизации селского хозяйства в СССР», М, 1957; Б.Абрамов, «Организаторская работа партии по осуществлению ленинского кооперативного плана», М, Госполиздат, 1956; Н.Спектор, «Партия-организатор шефства рабочих над деревней», М, 1957; В.Я.Розенфельд, «Двадцатипятитысячники», М, 1957, Трифонов И.Я. «Очерки истории классовой борьбы в СССР в годы НЭПА» (1921-1937) М, 1960; Финаров А.П. К вопросу о ликвидации кулачества как класса и о судьбе бывших кулаков в СССР. М, 1961; Иваницкий И.А. «Классовая борьба в деревне и ликвидация кулачества как класса, М. «Наука», 1972, А.Бенедиктов, «Колхозное строительство в Узбекистане», М, 1930; Д.Березовский «Колхозы УзССР за 1928-1929гг», Самарканд, 1930; Д.Березовский «Характеристика колхозов, ликвидировавшихся в 1928-1929 гг» Самарканд.1930; А.Гуревич, « Земельно-водная реформа в Узбекской ССР( 1925-1929), «Вопросы истории», 1948,№ 11; Г.Ризаев, «Краткий очерк земельно-водной реформы в Узбекистане»,Ташкент, 1957;О.Б.Жамалов « Социально-экономические предпосылки сплошной коллективизации сельского хозяйства в Узбекистане» Ташкент, Изд-во АН УзССР, «Подготовка условий сплошной коллективизации в Узбекистане ( 1927-1929гг)», Т, изд.Ан УзССР, 1961) илмий ва бадиий адабиёт, илмий тадқиқотларда бундай аянчли сиёсат маҳаллий аҳолининг ҳаётига, қалби ва онгига, партиянинг миллий сиёсат тантанаси сифатида сингдирилди.Аслида эса коллективлаштириш ва қулоқларни тугатишдан иборат совет сиёсати қишлоқ фожеаси, тарихдаги энг катта қора доғ эди.Афсуски, совет тарихшунослиги мафкуравий босим остида мавзуни ҳаққоний ёритмай бошқача талқин этди. Яратилган тадқиқотларда «Қулоқлар» хавфли душман, қишлоқ хўжалиги, умумий колхоз тузуми зараркунандаси сифатида қораланди ва уларни синф сифатида тугатиш ижобий воқеа тарзида баҳоланди.

Россиялик тарихчилар каби Ўзбекистонлик тадқиқотчилар ҳам мафкуравий қолиплар асосида фикр юритишга, коллективлаштириш ва қулоқлаштиришни ижобий ҳодиса сифатида ёритишга мажбур эдилар. Уларнинг тадқиқотларида «Қулоқлар», «Энг охирги эксплуататор синф», «Қишлоқ зўравони», «Меҳнатсиз даромад топувчи» сингари иборалар билан баҳоланди.

Ана шундай вазиятда, хориж тарихшунослигида биз тадқиқ этаётган мавзу доимо долзарб ҳисобланиб келинган ва шу бўйича бир қанча асарлар яратилган.
Хусусан, 1950-60 йилларда советлар давлатида , жумладан Ўзбекистонда ўтказилган коллективлаштириш ва қулоқлаштириш сиёсати ёритилган бир қанча китоблар нашр этилиб,уларда хориж тадқиқотчилари, Ўрта Осиёда маҳаллий зиёлилар, деҳқонлар, миллий буржуазия, бой ва руҳонийларга эргашганлар.Улар «инқилоб»ни Европа эксплуататорларининг янгича режимидан бошқа бир нарса эмас деб коллективлаштириш, қулоқлаштиришга қаршилик кўрсатганликларини очиб беришга ҳаракат этганлар.

Хориж тарихчилари советлар томонидан зўрлик билан ўтказилган ушбу сиёсатни танқид қилиб, «деҳқон эркин ва мустақил бўлгандагина яхшироқ ишлайди ва мамнун бўлади», «ўзбек деҳқонлари якка хўжаликни афзал билганлар, сабаби улар астойдил парвариш қилинган ердан маҳрум бўлишни ҳоҳламаганлар, қолаверса коллективлаштиришнинг аҳамиятини яхши тасаввур қила олмаганлар ҳам» дея тўғри хулосага келганлар.

Ғарб адабиётида бой-мулкдорларнинг ерларини мусодара қилиш ғояси маҳаллий аҳоли учун мутлақо ёт бўлган, бойлар, муллалар ва деҳқонларнинг насаби бир бўлган, уларнинг манфаатлари кўпинча бир хил эди, деган ҳаққоний фикр илгари сурилган.

Бу борада Ж.Уиллер Англияда 1966 йилда нашр этилган шу мавзу бўйича китобида , коллективлаштиришни даҳшатли, деспотик тарзда бирлаштиришнинг ўзи бўлган, образли қилиб » подани бир жойга тўплаш» деган маънони англатади, деб кескин фикр айтган.

Ричард Пирс эса Калифорния университетида чоп қилинган асарида ҳаққоний равишда » шафқатсизларча коллективлаштириш» иборасини ишлатиб, унга қаршилик кўрсатганлар » тугатилгани ёки асоратли меҳнат лагерларига сургун қилингани» ҳақида ёзганди.

Пьэр Фромоннинг фикрича, совет давлати » ўз деҳқонлари билан инсонпарварларча муомила қилиш учун ҳеч қандай далил топишни истамади ва топаолмади ҳамда бу йўлдаги уриниш фақат дилсиёҳлик келтирди: давлат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга қобил эмаслигини кўрсатди»
Америкалик тарихчи В.Кульский эса ўз асарида коллективлаштиришга » қаршилик кўрсатган миллионларча деҳқонлар» тўғрисида ёзганди.
Юқоридаги хориж тадқиқотчилари 1950-60 йиллардаёқ коммунистик партия деҳқонлар манфаатларига қарши қаратилган мақсадларни қўйган эдилар, деб тўғри хулоса чиқаргандилар.

Ушбу мавзу бўйича кўплаб материаллар тўплаб, фан учун қимматли хулосалар чиқарган хорижлик олимлардан бири Л.Виоладир.Унинг 1996 йилда Оксфорд университетида нашр этилган «Сталин давридаги деҳқонлар қўзғолони. Коллективлаштириш ва деҳқонлар қаршилигининг маданияти» номли монографиясида, совет қишлоқларидаги фожиалар, коллективлаштириш ва қулоқ қилишга қарши қаратилган деҳқонлар қўзғолони, деҳқонларнинг ўзга юртларга сургун қилинишлари турли статистик материаллар, ҳар хил жадваллар орқали очиб берилган.

Л.Виоала қулоқ қилиш вақтида қишлоқларда «қулоқ» қилинганларга аҳолининг ҳайриҳоҳлиги, қишлоққа тажовуз қилинаётган бир пайтда қишлоқ аҳолисида аҳиллик, жипслик, бирдамлик ҳукм сурганини кўрсатиб , совет давлатининг қишлоқликларга нисбатан социалистик геноцидига қарши деҳқонларнинг уруш олиб борганликларини кенг ва батафсил ёритиб берган.

Хориж тарихшунослигида шулар билан бирга, қулоқларнинг ўзи ким? деган масалада ҳам ғарбдаги олимлар, совет тарихчиларидан фарқли равишда, » қулоқ моҳирроқ ва малакалироқ деҳқон», » қулоқлар коллективлаштириш қурбони бўлганлар», » қулоқ» ибораси коллективлаштиришга қаршилик кўрсатган ҳар қандай деҳқонга тадбиқ қилинаверилган», » кўпчилиги отиб ташланди ёки сургун қилинди» деган ҳақиқатга яқин хулосага келганлар.

Тадқиқотчи Уолстоннинг фикрича бўлса, қишлоқ хўжалиги коллективлаштирилганига қарамай, » хусусий мулкчилик алангаси ҳар бир деҳқон қалбида ёниб турар ва ҳеч қачон ўчмас эди».Унинг ёзишича, коллективлаштириш деҳқон билан коммунизм ўртасидаги зиддиятни кучайтириб юборган.
Хуллас, хориж тарихшунослигидаги турли даврларда билдирилган юқоридаги ва шу сингари фикрлар, советлар ҳукмронлиги пайтида,» тарихни сохталаштириш», «буржуа идеалогияси» деган коммунистик мафкура ёрлиғи билан » сийланган»

Айнан советлар даврида » буржуа идеалогиячиси» тамғаси нафақат хорижлик олимларга, балки Россиялик Александр Солженицинга ҳам урилганди.Чунки, унинг «Иван Денисовичнинг бир куни», «Гулаг архиепалаги» асарлари советлар давридаги фожиаларни ҳаққоний ёритгани билан бутун дунёда кенг шуҳрат қозонганди.

Айниқса,»Гулаг арихепалаги» асарида советлар давлатининг диктатураси йўл қўйган хатолари, рўй берган фожиалари тарихий ҳужжатларга асосланиб ёзилган публицистик руҳи билан ўқувчилар оммасида шуҳрат қозонди.Айнан ана шу асари бизда таъқиқланиб, хорижда катта нусхаларда чоп этилди ва Нобель мукофоти билан тақдирланди, муаллифнинг ўзи эса хорижга чиқиб кетишга мажбур қилинди.

Солженициннинг «Гулаг архиепалаги» асаридагина айнан ҳамма рўй берган фожиалар сингари қулоқлаштириш даври зиддиятлари ҳам акс этдирилган.Бироқ, собиқ иттифоқ кенг оммаси бу асар билан фақат қайта қуриш йилларидагина танишишга муваффақ бўлишди.

Солженициннинг ёзишича,» қулоқлар инқилобга қадар қишлоқ жойда битта-яримта бўларди, инқилоб эса уларнинг эркин фаолиятига буткул барҳам берди.Кейинчалик, ўн еттинчи йилдан сўнг бу сўзнинг асл маъносини ўзгартириб,( расмий ва ташвиқий адабиётлардан оғзаки тилга ҳам кўчириб), ким оиласидаги вақтинча ишчи кучи етишмовчилиги туфайли мардикор меҳнатидан фойдаланган бўлса ҳам, » қулоқ» деб атайверишди.

Қулоқ атамаси пуфлаб шиширилиб, 1930 йилга келганда хўжалиги, иши ва шунчаки дунёқараши мустақил бўлган деҳқон борки, барчасига шу атама ёпиштирилаверди.Деҳқончиликдаги қаълани яксон қилиш мақсадида » қулоқ» лақаби ишлатилди.Бинобарин,Ер ҳақидаги буюк қонун эълон қилингандан сўнг атиги ўн икки йил ўтгач, шу қонунсиз деҳқонлар большевикларга эргашмаган ва Октябрь инқилоби ғалаба қозонмаган бўларди! Ер ҳар бир жон бошига тенг бўлинган эди.Деҳқонларнинг қизил қўшин сафларидан қайтиб, ерларига бағриларини берганига ҳам энди тўққиз йил тўлган.Ва бирдан-» қулоқлар, камбағаллар».. қаердан чиқди бу? Қаердадир—асбоб ускуналарнинг камчилигидан, қаердадир—бахтли ёхуд бахтсиз оилавий сафдан.Балки купрок мехнатсеварлик ва фидойиликдандир?..Россияни 1928 йили хам нон билан таъминлаган бу деҳқонларни омадсиз ҳамқишлоқлари ва келгинди шаҳарликлар қира бошлашди.Худди йиртқичлардек, минг йиллар бадалида тўпланган оддий одамгарчилик тушунчасини ҳам унитиб, тадбиркор деҳқонларни оиласи билан, қип-яланғоч ҳолда кимсасиз шимолга, тундра ва тайгага олиб бориб ташлашди…

Ҳали ишбилармонлиги, қаътияти, ростгўйлиги, йиғилишлардаги овозининг таъсир кучи жиҳатидан ҳамқишлоқларининг олқишига сазовор, саркашлиги билан колхоз раҳбариятининг обрўйига путур етказадиган(ҳатто у қадар бой бўлмаган) деҳқонлардан қутулиш лозим эди…Шунингдек, ҳали ҳар бир қишлоқда маҳаллий фаолларнинг йўлига кўндаланг турганлар ҳам мавжуд эдики, энди азалий ҳасад ва аламлардан чиқиш учун жуда қулай фурсат туғилганди.Шу хил қурбонлар учун янги атама зарурияти пайдо бўлди ва у туғилди!.Гарчи, бу атамада ҳеч қандай » ижтимоий-иқтисодий» маъно бўлмасада, у ҳийла чиройли жарангларди: қулоқнинг думи.Яъни, сен—душманнинг ҳамтовоғи ҳисобланасан.Бўлди!Шунинг ўзи етарли!Энг ночор чоракор ҳам қулоқнинг думи қатори кетаверади!

…Шу тахлит, бу икки сўз (яъни қулоқ ва қулоқнинг думи) замирига деҳқончиликнинг асосий мазмуни, ғайрати ва шижоати, меҳнатга лаёқати ҳамда виждонини жамладилар.Уларни олиб кетишдию ( яъни сургунга, қамоққа, отишга) коллективлаштириш амалга ошди» .

Солженицин шу тариқа қулоқлаштириш даврига баҳо берган ва қулоқлар аслида кимлар эканлигини ҳаққоний ёритганди.Аммо унинг бу одилона баҳоси ҳам совет мафкурачилари томонидан тарихни сохталаштириш дея аталди.

Бироқ вақт ўтиб, фанни, тарихни ҳақиқий сохталаштирувчи кимлар эканлиги тобора ойдин бўла бошлади. Хусусан, 1985-1991 йилларда, истиқлол арафасида жамиятда қайта қуриш сиёсати юритилиши ва тарихга холис муносабат билан қарай бошланиши натижасида, тарихнинг нотўғри таҳлил этиб келинган коллективлаштириш ва қулоқлаштириш сиёсати давригаям янгича методология, янгича руҳда баҳо бериб бошланди.

Айниқса, академик Р.Х.Аминова мавзуни нотўғри талқинлардан, сохталаштиришдан, воқеа-ҳодисалар аслида қандай кечган бўлса шундайлигича талқин этишни бошлаб берди.

Р.Аминова «Коллективлаштириш—қашшоқлаштириш демакдир»(Шарқ юлдузи » журнали 1992 йил 12 сон ) номли мақоласида ўша зиддиятли даврни чуқур ўрганиб чиққанидан,зўрлик билан ўтказилган коллективлаштириш пайтида рўй берган воқеалардан келиб чиқиб: « коллективлаштириш сафарбарлик усулида олиб борилди, қонунсизлик, қатағон қилиш учига чиқди.Деҳқонлар мажбуран колхозларга киритилди.Қаршилик кўрсатганлар «қулоқ» деб топилди» дея воқеликни ҳаққоний баҳолашни бошлаб берганди.

Айни пайтда олима қулоқлаштиришга ҳам ўз муносабатини билдириб ўтганди: «Оммавий коллективлаштириш билан баб-баробар, қулоқларни синф сифатида тугатиш авж олдирилди.Хўш, аслида қулоқлар ким эди? Қулоқлар бир неча йил илгари ер олиб, ўз меҳнати эвазига яшаётган маъмур кишилар эди.Бу ҳаракат ўзбошимчалик ва зулм билан бошланди…Асосан пахтачилик билан шуғулланадиган камбағал деҳқонлар етиштирилган ҳосилини йиғиштириб олиш, бозорга чиқариб сотиш учун мардикорлар ёллашга мажбур бўлган.Ота-боболаримиз диндорлиги учун ҳам, маъмурий талабларга эътироз билдиргани учун ҳам, шахсий адовати учун ҳам қулоқ қилинганлар.Пировардида камбағаллар « қулоқ» бўлишдан чўчиб, ўз хўжаликларини тебратишдан воз кеча бошлаганлар»

Истиқлолдан кейинги даврда бўлса, тарихий жараёнларни тадқиқ этишда синфийлик, партиявийлик мафкура тамойилларидан воз кечилгани натижасида, тарихни таҳлил этишда холислик, объектив ёндошиш тамойилига амал қилинди.

Айниқса, совет мустамлакачилиги даврида махфий сақланиб келинган ҳужжатларни ўрганишга имконият яратилди. Бу борада, Россия тарихшунослигида янгича ёндошув, янгича концепция асосида хилма-хил, кўплаб тадқиқотлар юзага келди.

Бу борада Россияда»Трагедия Советской деревни.Коллективизация и раскулачивание.Документы и материалы в 5 томах, ( 1927-1939″ номли ҳужжатлар тўпламининг нашр этилиши фан учун қимматли манба бўлди.

Шунингдек, «Советская деревня глазами ВЧК-ОГПУ-НКВД( 1918-1939) Документы и материалы в 3 томах» номли архив ҳужжатли тўплами ва юқоридаги ҳар иккала китобда келтирилган Ўрта Осиё бўйича материаллар, тарихнинг советлар даврида ўрганилмай келинган масалаларига ойдинлик киритишда муҳим манба ролини ўйнайдиган даражага етди.

Шу каби 2002 йили Москвадаги » Международный фонд демократии» нашриёти академик А.Н.Яковлевнинг » Россия.ХХ век.Документы. Гулаг.1918-1960гг» номли ҳужжатлар тўпламини нашр этдики, бу асар ҳам мавзуни тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, 2003 йили Москвада » Лубянка.Сталин.ВЧК-ГПУ-ОГПУ-НКВД.январь 1922-декабрь 1936″ номли архив ҳужжатлар тўплами ҳам нашр этилдики, унда ҳам Ўрта Осиёдаги коллективлаштириш, қулоқлаштириш ва сургун қилиш пайтида жазо органларининг олиб борган ишлари қисман бўлсада ўз аксини топган.

Ушбу архивлар тўплами орқали 1920 йиллар охири-1930 йилларда амалга оширилган коллективлаштиришда оммавий қатағон, террор усуллари қўллангани, ошкора эътироф этилган, қимматли фактлар келтириб ўтилган.Коллективлаштириш советлар томонидан зўрлик билан, қонунга хилоф иш тутиш, ноҳақдан қамоққа олишлар, концлагерларга ташлашлар, оммавий сургун қилишлар, меҳнат ва аҳлоқ тузатув лагерларида, қулоқлар посёлкаларида мислсиз азобу уқубатлар билан амалга оширилгани юқоридаги тўпламларда архив ҳужжатлари асосида ўз исботини топган.

Масалан, ҳужжатларга кўра, “1932 йил июлида Украинага Л.М.Каганович билан В.М.Молотов келади.Қонли интизом жорий қилинади.Ўша йил августида колхоз мулкини ўғирлаганларга нисбатан ўлим жазоси жорий қилинади.Халқ буни «беш бошоқ ҳақидаги қонун» деб кинояли баҳолаган, чунки мазкур «интизом» бўйича ҳатто бошоқ терган болалар ҳамма ўлимга ҳукм этилган.Мамлакат бўйича беш ойдан камроқ муддат ичида ўшандай деҳқонлар, болалардан 54645 киши суд қилинган, шундан 2110 киши отувга ҳукм қилинган» .

1932 йил декабридан кучга кирган янги паспорт тизимига кўра, деҳқонлар ўзлари яшаб турган жойларга крепостнойлар сифатида бириктириб қўйилади, уларнинг бошқа жойга кўчиб кетиши ман этилади.Колхозчиларга паспорт берилмайди.Деҳқонларнинг завод ва фабрикаларда ишлашлари ҳам ман этилади.Иттифоқ билан чегарадош жойларга ОГПУ қисмлари ва қизил армия қўшинлари бириктириб қўйилади.Очарчиликдан, ҳар хил таловлардан қочиб кетаётган деҳқонлар отила бошланади.

«Қайноқ» нуқталарга Марказдан турли комиссиялар келиб, ўлиб кетишдан сақланиб қолиш учун итоат этмаган, норозилик билдирган ҳаракатларни ваҳшийларча бостирганлар.Л.М.Каганович бошлиқ комиссия 1932 йил октябрида Шимолий Кавказга келади.Казак деҳқонларининг бор-будлари тортиб олинади, салгина қаршилик кўрсатганлар отиб ташланади.Аввалида бой бўлган казак станицалари вайрон қилинади.Натижада сабр-тоқатлари тўлиб тошган казаклар исён кўтарадилар.Исённи бостириш учун қизил армия қўшинлари сафарбар қилинади.

Бундан ташқари, Ю. Козенковнинг (“Голгофа России.Схватка за власть.Краткая хроника преступлений мирового сионизма, массоноства и Запада против России(от Сталина до Ельцина).Москва,2003,»Фонд национальных перспектив»,) Владимир Карповнинг ( “(Генералиссимус.Книга первая.Вече.Москва, 2003) асарларида зўравонлик билан ўтказилган коллективлаштириш, қулоқ қилиш ва сургун этиш фожеасида мухолифатчилар бўлмиш троцкийчилар, бухаринчилар, яъни ўнгларнинг ҳам, сўлларнинг ҳам айблари катта эканини унутмаслик керак, деб ҳисобланади.Чунки, улар назарида шундай ўзаро сиёсий кураш бутун мамлакатни, жумладан,Ўрта Осиё минтақасини ҳам ўз гирдобига тортган эди.Ўрта Осиёда бу фожеанинг айбдорлари қилиб ўша вақтдаги республикалар партия ташкилотлари Марказий Комитетлари биринчи котиблари, ҳукумат бошлиқлари, давлат раҳбарлари кўрсатулгидек бўлса, у ҳолда бу минтақага Марказдан юборилган ОГПУ, прокуратура, суд, НКВДнинг кўплаб раҳбар ходимларининг ҳам айблари катталигини таъкидлашади муаллифлар.

Негаки, марказнинг йўл-йўриғи, талаби билан ва ўзлари ҳоҳлаганларидек коллективлаштириш, қулоқ қилиш ва уларни сургун қилишда «жон олиб жон берган», «социализм душманлари» ни тугатиш бўйича ҳар хил тазйиқ-таъқиб, жазо чораларини қўллаган партия, совет, маъмурий, жазо органлари раҳбар ходимларининг бутун қилмишлари ҳужжатларда акс этдирилган.

Масалан, Ўрта Осиёда 1920 йиллар охири ва 1930 йиллар бошларида юқорида қайд этилган фожеали тадбирларни ўтказишда номлари салбий жиҳатдан машҳур бўлиб кетган ОГПУнинг Ўрта Осиёдаги раҳбар ходимлари, уларнинг кўрсатмалари архив ҳужжатларида сақланиб қолган.Улар жойларда маҳаллий арбоблар ва ходимлардан иборат катта таянчга эга бўлганлар.Маҳаллий раҳбарларнинг маълум қисми ўша Марказдан келган раҳбар ходимларнинг чизган чизиғидан чиқмай иш кўришликка мажбур бўлганлар.

В.Карпов ва Ю.Козенковнинг юқоридаги фикрлари ва коллективлаштириш ва қулоқлаштириш даврига оид бошқа ҳужжатларни ўрганган, уларни бошқа манбаларга таққослаган профессор Р.Шамсутдинов «Қишлоқ фожиаси» монографиясида «ҳар икки муаллифнинг илгари сурган ғоя ва фикрларида, келтирган далилу ашёларида маълум ҳақиқат бор ва улар фандаги энг сўнгги ютуқлар сифатида қабул қилиниши керак.» ( Р.Шамсутдинов, «Қишлоқ фожиаси» Т, 2003 , 32 бет) деб ҳисоблайди.

Бундай ижобий тенденция, тарих фанидаги олға силжиш Ўзбекистонлик олимларгаям катта таъсир кўрсатиб нафақат коллективлаштириш ва қулоқлаштиришга, балки қулоқ сифатида ўз ватанларидан бадарға этилган минглаб инсонлар ҳаёти, турмуш тарзи, тақдирини ўрганишгаям сабаб бўлди.
Истиқлол берган имкониятлардан фойдаланиб Рустамбек Шамсутдинов, Бахтиёр Расулов, Хуршидбек Қурбонов, Музробжон Абдулаев каби Андижон Давлат Университетининг кўплаб тарихчилари янгича методология руҳида мақолалар, асарлар яратдилар.

Хусусан, Р.Шамсутдинов бевосита қулоқ сифатида бадарға этилганлар яшаган Шимолий Кавказ, Украинага бориб, архив, кутубхоналарда бўлди ва кўплаб ҳужжатларни қўлга киритди, шулар асосида тадқиқот ишларини олиб борди.

Яратилган ушбу асарларда коллективлаштириш ва қулоқ қилиш масаласида ҳукмрон мафкура, комфирқа ва унинг «доҳийлари», мустабид совет давлати арбобларининг қарашлари ва унга қарши мухолифатдаги муқобил фикр-ғоялари, айниқса халқ вакиллари, деҳқонларнинг қарашлари асосида таҳлил этилади.

Ўша даврдаги жараён аслида қандай кечган бўлса, шундайлигича ёритилиб, шу аснода комфирқа ва совет давлатининг аграр сиёсати ва амалиёти бошқа халқлар қатори ўзбек халқига ҳам сингмагани, деҳқонларнинг колхоз тузумига, қулоқ қилишга қаршилик кўрсатганлари архив манбалари орқали Р. Шамсутдинов яратган («Ўзбекистонда советларнинг қулоқлаштириш сиёсати ва унинг фожиали оқибатлари», Т, 2001; Р. Шамсутдинов,А. Мамажонов «Шимолий Кавказга сургун қилинганлар қисмати», Т, 2005 ) асарларда акс этдирилган.

Тадқиқотчининг кенг қамровли асарларида совет давридаги фожеали жараёнлар, воқеа-ҳодисалар,камчиликлар, нуқсон, хатоларнинг туб моҳияти, сабаблари очиб берилади.Хуллас, қулоқлаштириш давридаги фожиаларга фақат истиқлол туфайлигина ҳаққоний баҳо берилди.

sgu_2011.jpg Rustambek Shamsutdinov
Umid Bekmuhammad
1937-38 YILLAR: BUXORO
01

Milliy istiqlol o‘zbek xalqi tarixida tamoman yangi davrni boshlab berdi. Bu esa milliy dunyoqarash, milliy tafakkur, milliy g‘oya, umuminsoniy qadriyatlar, vijdon erkinligi, ma’naviy yangilanish, milliy o‘zlikni anglash, ayniqsa, tafakkur va tarixiy haqiqatning qaror topishida muhim omil hisoblanadi. Negaki, sho‘rolarning mustabid tuzumi davridagi “qatag‘on siyosati” xalqni-xalq, millatni-millat, insonni — insonligidan ayirdi. Qatag‘on davlatning, tuzumning ommaviy jazolash, qiynoqqa solish, begunoh xalqni asoratda, tutqunlikda ushlab turish, qo‘rqitish, bosim, tazyiq o‘tkazish quroliga aylandi. Bu qatag‘on barcha xalqlar qatorida O‘zbekiston xalqi boshiga ham mislsiz og‘ir kulfatlar yog‘dirdi.

Qatag‘onning eng yuqori bosqichga ko‘tarilgan davri 1937-1938 yillarni o‘z ichiga olib, “Katta terror” nomi bilan moziyga muhrlandi. Ushbu siyosat natijasida minglab yurtdoshlarimiz qatag‘on qilichidan o‘tkazildi, GULAG qamoqxonalariga tashlandi. Ularning oila a’zolari ne-ne kulfatlaru, ne-ne azoblar, iztirob va zo‘ravonliklarga duchor qilindi. “Katta terror” 1937 yil iyuldan boshlanib 1938 yil noyabrgacha davom etgan. Shu vaqt ichida butun sovet imperiyasi bo‘yicha 1,5 million kishi qamoqqa olingan, shundan 700 minggi otib yuborilgan. O‘zbekiston SSRda esa 1937 yil 10 avgustdan 1938 yil 1 yanvargacha 10700 kishi qamoqqa olingan. Ulardan 3613 kishi otilgan, 7087 kishi 8-10 yil muddat bilan konslagerga tashlangan. Bu bolshevizmning, sovet rejimining kechirib bo‘lmas dahshatli jinoyati va gunohi edi. Ha, ham diniy, ham dunyoviy nuqtai nazardan qaralganda bu ofat tengi yo‘q fojea edi.

Bolshevizmning og‘ir jinoyati tufayli mamlakatimizda ko‘plab insonlar yo‘q qilindi, konslagerlarda vafot etdi. Oqibatda, bu qatag‘on ijtimoiy, milliy, kasbiy tarkiblari xilma-xil bo‘lgan aholining barcha qatlamlarini, toifalarini o‘z girdobiga tortgan.

“Katta terror” vaqtida O‘zbekiston hududidan tashqari joylarda taqdir taqozosi bilan yashab tirikchilik qilayotgan, xususan GULAG tizimidagi mehnat tuzatuv lagerlari va koloniyalardagi mahbuslar, Ukraina, Shimoliy Kavkaz o‘lkasi, Qozog‘istondagi mehnat, mahsus posyolkalarda surgun azobini tortayotgan «sobiq quloqlar» ham takroran qatag‘on qilingan edi. Agar, bu yurtdoshlarimizni ham miqdorini aniqlab hisoblanadigan bo‘lsa, “katta terror” qurboni bo‘lgan o‘zbekistonliklarning miqdori yanada ko‘payadi.

Masalan, 1931 yili O‘zbekistondan Ukrainaning Xerson viloyatiga surgun qilingan yurtdoshlarimiz bo‘lgan sobiq quloqlardan Golopristan, Kaxovskiy va Skadovskiy tumanlaridagi 200 ga yaqin mehnat ko‘chkindilari ayni ana shu “katta terror” vaqtida qatag‘on qilingani aniqlangan. Shimoliy Kavkaz surgunidagi yurtdoshlardan hozircha 41 nafar kishi qatag‘on qilingani haqida ma’lumotlar bor.

Moskva yaqinidagi Dmitrov lagerida 1933-1938 yillari ko‘plab o‘zbekistonlik mahbuslar, sobiq quloqlar «ikinchi besh yillikning buyuk qurilishi» hisoblangan Moskva-Volga kanali qurilishida faol qatnashganlar, ularning ko‘plari o‘lib ketgan, ma’lum qismi kanal qurilib, ishga tushgandan so‘ng takroran qatag‘on qilingan.

Ulardan 51 kishi 1937-1938 yillari otilib, Butovo poligoniga ko‘milgani aniqlandi. Shimoliy Qozog‘iston surgunidagi yurtdoshlardan 21 nafari ayni 1937-1938 yillarda qatag‘on qilinib, otib yuborilgani aniqlandi. Biroq bu ma’lumotlar yana to‘ldirilishi, hali ma’lum bo‘lmagan qatag‘on qurbonlarining bo‘lishi tabiydir. Chunki tegishli arxivlardan har xil sabablarga ko‘ra O‘zbekiston hududidan tashqarida qatag‘on qilingan yurtdoshlarimizning barchasi to‘liq aniqlanganicha yo‘q. Bu sohada alohida ilmiy tadqiqotlar olib borilishi talabga muvofiqdir.

Buxoro okrugi bo‘yicha 1937 yilda hukm matnlarini tayyorlaganlardan Ushakov, Kolosov, Rimskiy, Shabalin, Filatov, Vaber, Semenov, Chesalov, Latses, 1938 yilda esa Pod’yachevlar tergov ishlarini olib borib, mahbuslar haqida ayblov hulosalar tayyorlab Toshkentdagi uchlikka yuborganlar. Uchlik esa ana shu ayblov xulosalar bilangina cheklanib, hatto ayrim mahbuslarning ishtirokisiz ham hukm chiqargan. Hukmning ijrosi joylarda “kechiktirilmay” ijro etilgan.

Buxoro viloyati bo‘yicha otuvga xukm etilganlar shu joydagi turmalarda otilgan. Qamoq jazosiga hukm etilganlar Sibir, Uzoq Sharq, Shimol, Qozog‘iston, Uraldagi GULAG tizimdagi lagerlarga, koloniyalarga etap qilingan. Ularning ko‘pi lagerlarda o‘lib ketgan, juda ham oz qismi ozod bo‘lib yurtga qaytib kelgan. Uchlikning 1938 yil 9 fevraldagi yig‘ilishida Buxoro operativ sektori xodimi Rimskiy taqdim etgan ishlar bo‘yicha 39 kishi otuvga, 11 kishi 10 yildan mexnat tuzatuv lagerlariga hukm qilingan.

Uchlikning 10 fevraldagi yig‘ilishida Buxoro operativ sektor xodimi Pod’yachev taqdim etgan ayblov xulosasi bo‘yicha 37 kishi otuvga, 2 kishi 10 yildan qamoq jazosiga tortilgan. 16 fevraldagi yig‘ilishda operativ xodim Varshaverning ayblov xulosasi asosida, buxoroliklardan 11 kishini otuvga, shu kuni operativ xodim Chesalovning ayblov xulosasi bo‘yicha 25 kishi otuvga hukm etilgan, Kolesov taqdim qilgan ayblov xulosa bo‘yicha 11 kishi otuvga hukm etilgan.

Aniqlangan ma’lumotlarga ko‘ra hozirgi Buxoro viloyati bo‘yicha faqatgina 1937 yil va 1938 yilning fevralida 826 kishi qatag‘on qilingan, ulardan 395 kishi otilgan, 416 kishi 10 yil muddat bilan, 12 kishi 8 yil muddat bilan mehnat tuzatuv lageriga hukm etilgan, 2 kishi tergov vaqtida halok bo‘lgan, 1 kishining aybi isbotlanmay ozod qilingan, qamoqqa tortilganlar orasida ayollar ham bo‘lgan.

Buxoro operativ sektori bo‘yicha 1937 yil 10 avgustdan 1938 yil mart oyiga qadar “Katta terror” amaliyoti natijasida qatag‘on qilinganlarning umumiy soni 826 kishi bo‘lib, hududiy taqsimot bo‘yicha 127 kishi Buxoro shahridan, 121 kishi Buxoro, 107 kishi Bauman (Shofirkon), 91 kishi Vobkent, 20 kishi Sverdlov (Jondor), 99 kishi Kogon, 15 kishi Romitan, 64 kishi Qorako‘l, 152 kishi G‘ijduvon tumanlaridan edilar. Ulardan 395 kishi kishi otuvga, 416 kishi 10 yil qamoq jazosiga, 12 kishi 8 yil qamoq jazosiga hukm etilgan. Tergov vaqtida 2 mahbus vafot etgan, 1 kishining aybi isbotlanmagan, 1 kishi ayol bo‘lgan.

10-8 yil mehnat tuzatuv lageriga hukm qilingan bu Buxorolik qatag‘on qurbonlari uzoq – uzoq begona yurtlarga – Shimolga, Uzoq Sharqqa, Sibirga, Uralga, Shimoliy Qozog‘istonga, GULAG lagerlariga surgun qilinganlar va o‘sha joylarda qamoq jazosini o‘taganlar. Ularning katta qismi o‘sha begona yurtlarda qamoq, og‘ir mehnat, tashnalik, sovuq, ochlik azobiga bardosh bera olmay xalok bo‘lganlar, keyinchalik juda ham oz qismi ozod bo‘lib Buxoroga qaytganlar. Qatag‘on qurbonlarining aksariyati sobiq ittifoqdagi qayta qurish davrida va O‘zbekiston davlat mustaqilligini qo‘lga kiritgandan so‘ng reabilitatsiya qilindilar, ulardan “xalq dushmani” degan mudhish tamg‘a olib tashlandi, ularning pok nomlari tiklandi.

QUYIDA faqatgina Buxoro shahrilik bo‘lgan 127 nafar qatag‘on davrda jabr chekkan, qamalgan, otuvga hukm qilingan insonlar to‘g‘risidagi ma’lumotlarni e’tiboringizga havola qilayapmiz.O‘sha davrda NKVD xodimlari tomonidan ularga qo‘yilgan ayblar to‘qima, soxtalashtirilgan bo‘lib, bu holat hujjatlarda ham aks etgan.Mana o‘sha Buxoro shahrilik 127 nafar insonlar to‘g‘risidagi ma’lumotlar:

Ismatov Hidoyat — 1874 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq savdogar. 1934 yil valyuta egasi bo‘lganligi uchun qamalgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik» (1937 yil O‘z NKVD huzuridagi “uchlik” tarkibi: rais – Apresyan, a’zolar – Segizbayev, Sheyndlin, kotib – Baronenko. 1938 yilda “uchlik” tarkibi: rais – Apresyan, a’zolar – Yusupov, Sheyndlin, kotib – Baronenko) ning 1937 yil 19 sentyabrdagi qarori bilan sho‘ro hukumati va uning dohiysi sha’niga salbiy fikrlarni bildirganligi, qatag‘on qilingan troskiychi-millatchilarga achinganligi uchun ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Sharopov Qamariddin — 1887 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq savdogar, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 19 sentyabrdagi qarori bilan aholi orasida partiya va hukumat tadbirlarini barbod qilishga qaratilgan targ‘ibot olib borganligi, sho‘ro hukumati va uning sha’niga salbiy fikrlarni bildirganligi uchun ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 27 avgustdan hisoblangan.

Raupov Sobir — 1872 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq savdogar, hibsga olingan vaqtda chayqovchi. 1931 yil quloqqa tortilgan va surgun qilingan, jazoni o‘tamasdan qochgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 19 sentyabrdagi qarori bilan aholi orasida partiya va hukumat tadbirlarini barbod qilishga qaratilgan aksilinqilobiy targ‘ibot olib borganligi, sho‘ro hukumati va uning sha’niga salbiy fikrlarni bildirganligi hamda monarxik tuzumni maqtaganligi uchun ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Salimov Norjon — 1887 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq savdogar, aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi hibsga olingan vaqtda chayqovchi. 1931 yil quloqqa tortilgan va surgun qilingan, jazoni o‘tamasdan qochgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 19 sentyabrdagi qarori bilan aholi orasida partiya va hukumat tadbirlarini barbod qilishga qaratilgan aksilinqilobiy targ‘ibot olib borganligi, sho‘ro hukumati va uning sha’niga salbiy fikrlarni bildirganligi hamda “Milliy Ittixod” tashkilotining kelajakdagi rejalarini maqtaganligi uchun ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Alimov Umar, uning o‘zi Qori Faqir Miyon — 1872 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. O‘zbek, sobiq savdogar, quloq. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 19 sentyabrdagi qarori bilan aholi orasida partiya va hukumat tadbirlarini barbod qilishga qaratilgan aksilinqilobiy targ‘ibot olib borganligi, sho‘ro hukumati va uning sha’niga salbiy fikrlarni bildirganligi hamda monarxik tuzumni maqtaganlikda, aholiga muhojirlik kayfiyatini bildirganligi uchun ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.
Jaloliddinov G‘ulomjon — 1885 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq amir amaldori. aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi, chet el mamlakatlari bilan yozishmalar olib borganligi uchun 5 yilga qamalgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 19 sentyabrdagi qarori bilan mag‘lubiyatchilik ruhidagi tashviqot olib borganligi, sho‘ro hokimiyati va uning tadbirlariga qarata aksilinqilobiy bo‘hton tarqatganligi hamda Afg‘onistonga chiqib ketish uchun hozirlik ko‘rganligi uchun ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Muhiddinov Narzulla Mahsum – 1870 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, eshonning o‘g‘li, hibsga olingan vaqtda imom, Anvar poshshoning armiyasida bo‘lib amirlikning g‘alabalari to‘g‘risida tashviqot olib borgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 26 sentyabrdagi qarori bilan Qoradaryo tumanida tashkil etilgan isyonchi, millatchi ruhoniylar guruhining rahbari va tashkilotchilari bilan uchrashganlikda, yashirin aksilinqilobiy yig‘ilishlarda ishtirok etib topshiriqlarini bajarganlikda, Germaniyaning harbiy qudratiga ishongan va uning kuchi bilan sho‘ro hokimiyatini ag‘darish mumkin deb targ‘ib qilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Saidov Qori Nizomiddin – 1892 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq amirning shaxsiy imomi, Buxoro voqealarining “G‘azovotchisi”, amir amaldori “Muharram” mansabdorining o‘g‘li, hibsga olingan vaqtda imom. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 26 sentyabrdagi qarori bilan Qoradaryo tumanida tashkil etilgan isyonchi, millatchi ruhoniylar guruhining rahbari va tashkilotchisi bo‘lib, masjidda o‘zining qurol bilan sho‘rolarga qarshi kurashga tayyor ekanligini bildirganlikda, muhojirlikdagi Buxoro amiri bilan aloqa bog‘lab turganlikda ayblanganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Alimov Muinjon — 1890 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. Buxoro inqilobiga qadar shariat qozisi, VKP(b) ning sobiq a’zosi, millatchi sifatida partiyadan o‘chirilgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy, millatchi “Milliy Ittixod” tashkilotining rahbari bo‘lib bosmachilikni quvvatlagan. Troskiychilar bilan ittifoq tuzishni rejalashtirgan, chet el mamlakatlari bilan doimiy aloqada bo‘lgan. Paxta va qorako‘lchilikka zararkunandalik qilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Xo‘jayev Ota Po‘latovich — 1880 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. Buxoro inqilobiga qadar gastronom direktori, VKP(b) ning sobiq a’zosi, millatchi sifatida partiyadan o‘chirilgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining rahbari bo‘lib chekka joylarda uning yacheykalarini ochgan, burjua-millatchi tashviqot yurgizgan. chet el mamlakatlari bilan doimiy aloqada bo‘lganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Saidov Muxtorjon — 1893 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. savdogar, xizmatchi oilasidan, hibsga olingunga qadar “O‘zbekkino” trestining rahbari. VKP(b) ning sobiq a’zosi, ichuvchi sifatida partiyadan o‘chirilgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi, burjua-millatchi tashviqot olib borganlikda, chet el mamlakatlari bilan doimiy aloqada va O‘zbekistonni SSSRdan ajratib olish maqsadi bo‘lganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Sattor Xo‘jayev — 1897 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. sobiq savdogar, xizmatchi oilasidan, hibsga olingunga qadar “O‘zbek” tayyorlov punkti direktor o‘rinbosari. VKP(b) ning sobiq a’zosi. “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan sho‘ro hukumatining moliyaviy qudratini izdan chiqarish ishlarini boshqarganlikda va burjua-millatchi davlatini tuzish maqsadi bo‘lganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Saidjonov Muso Yo‘ldoshev — 1898 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, xizmatchi oilasidan, hibsga olingunga qadar O‘zkomstarisda ishlagan. VKP(b) ning sobiq a’zosi bo‘lib o‘z hohishi bilan chiqib ketgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittixod” tashkilotining xorijiy byurosini tashkil etish maqsadida odamlar va mablag‘larni Afg‘onistonga o‘tkazishni tayyorlaganlikda, Germaniya va Afg‘oniston konsulliklari bilan yashirin aloqa o‘rnatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Yoqubzoda Naimjon — 1889 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, xizmatchi oilasidan, hibsga olingunga qadar O‘zkomstarisda ishlagan. VKP(b) ning sobiq a’zosi bo‘lib o‘z xohishi bilan chiqib ketgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittixod” tashkilotining xorijiy byurosini tashkil etish maqsadida odamlar va mablag‘larni Afg‘onistonga o‘tkazishni tayyorlaganlikda, Germaniya va Afg‘oniston konsulliklari bilan yashirin aloqa o‘rnatganlikda aylanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Burhonov Mukomil — 1889 yil tug‘ilgan, Buxoro shahrida tug‘ilgan, ruhoniy, mudarris o‘g‘li, VKP (b) a’zosi, diniy e’tiqodi tufayli partiyadan chiqib ketgan, Buxoro Xalq Sovet respublikasi huzurida Adliya vazirligida ishlagan, xibsga olingunga qadar mashg‘uloti aniq bo‘lmagan, nafaqaxo‘r. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy, millatchi “Milliy ittihod” tashkiloti a’zosi, uning g‘aznachisi, qurolli qo‘zg‘olon masalalari muhokama qilingan aksilinqilobiy tashkilotning kengashlarida faol qatnashganlikda, millatchilik tashviqoti olib borganlikda ayiblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Burhonov Muhammar — 1897 yil tug‘ilgan, Buxoro shahrida tug‘ilgan, ruhoniy, mudarrisning o‘g‘li, Buxoro Xalq Sovet respublikasi huzuridagi Bosh militsiya boshlig‘i bo‘lib ishlagan, hibsga olingunga qadar Samarqanddagi 5-sonli maktabda pedagoglik qilgan. “Milliy ittihod” tashkiloti a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan Turkiyada bo‘lgan vaqtda partiyaning aksilinqilobiy arboblari bilan uchrashganlikda, ularga moddiy yordam ko‘rsatganlikda, O‘zbekistonni SSSRdan ajratib olish maqsadi bo‘lganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Ne’matov Kamol — 1880 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, millatchi “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi, amir amaldori, sudlangan, jazoni o‘tagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan bosmachilarni quvvatlaganlikda, sovet hokimiyatini diskreditatsiya qilishga harakat qilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Azizov Fayzulla — 1898 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, diniy xizmatchi, qatag‘ondan yashiringan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan kolxozchilar orasida aksilinqilobiy mag‘lubiyatchilik va buzg‘unchilik targ‘ibotini olib borganligi uchun ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Ochildiyev Narzulla — 1880 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, millatchi “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi, hibsga qadar “O‘zbeksavdo” da do‘kon mudiri, sudlangan, jazoni o‘tagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan ishchilar orasida sovet hokimiyatini diskreditatsiya qilishga harakat qilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Nurullayev Mahmud — 1873 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. 1917 yildan “Sho‘roi Islom” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, 1931 yil qamoqqa olingan, ruhoniy, jadid, tabiblik bilan shug‘ullangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik va millatchilik targ‘ibotini kolxozchilar orasida olib borganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Ibodullayev Tavfiq Hikmatovich — 1899 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. 1917 yildan “Sho‘roi Islom” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, BXSR davrida davlat nazorati ministri, xalq ta’limi ministri o‘rinbosari bo‘lib ishlagan, VKP(b) a’zosi bo‘lgan. 1934 yil partiya tozalovida partiyadan chiqarilgan,hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q, ishsiz bo‘lgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik va millatchilik targ‘ibotini kolxozchilar orasida olib borgan hamda Stalin konstitutsiyasiga qarshi gapirganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Burxonov Masxar — 1876 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, BXSR davrida xalq maorifi vaziri o‘rinbosari, nafaqada. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan Turkiyada bo‘lgan vaqtda millatchi “Ittixodi Taraqqiy” tashkiloti a’zosi bo‘lgan, qaytib kelgach “Milliy ittihod” tashkilotiga kirgan va O‘zbekistonni ajratib olish, bosmachilar to‘dasini tuzish masalalari ko‘rilgan yig‘ilishlarda ishtirok etganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Muzaffarov Rahmatulla — 1898 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor oiladan. VKP(b) ning sobiq a’zosi va millatchiligi uchun partiyadan o‘chirilgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan “Milliy ittihod” tashkilotiga kirgan va O‘zbekistonni ajratib olish, burjua millatchi davlatini tuzish masalalari ko‘rilgan yig‘ilishlarda ishtirok etganlikda va millatchilarni quvvatlash markazi kassasini tashkil etish tashabbuskori bo‘lganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Abdusaidov Ahmadjon Mahsum — 1877 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor oiladan. BXSR davrida Markaziy Ijroiya Qo‘mitasi raisi lavozimida ishlagan, VKP(b)ning sobiq a’zosi va uning yig‘ilishlarida ishtirok etgan, Afg‘oniston va Germaniyaning konsulliklari bilan aloqa o‘rnatgan, hibsga olingan vaqtda mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan “Milliy ittihod” tashkilotiga kirgan va O‘zbekistonni ajratib olish, burjua millatchi davlatini tuzish masalalari ko‘rilgan yig‘ilishlarda ishtirok etganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Xo‘jayev Porso — 1877 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar. Millatchi. VKP(b) ning sobiq a’zosi va millatchiligi uchun partiyadan o‘chirilgan, nafaqada. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan “Milliy ittihod” tashkilotiga kirgan va uning yig‘ilishlarida ishtirok etganlikda, aksilinqilobiy millatchi tashkilotlar rahbarlari bilan aloqa o‘rnatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Burxonov Misbax Muzailovich — 1905 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor oiladan, VKP(b)ning sobiq a’zosi, partiyadan chiqarilgan va sudlangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan “Milliy ittihod” tashkilotiga kirganlikda va uning xorijda mavjud bo‘lgan aksilinqilobiy arboblaridan foydalangan holda Tojikiston, O‘zbekistondagi millatchi a’zolari bilan aloqada bo‘lganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Muhammedov Ikromsho — 1874 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar quloq, 1931 yilda aksilinqilobiy faoliyati uchun qamoqqa olingan, hibsga qadar “Soyuzmomoq” da ishlagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini kolxozchilar orasida olib borganlikda va Buxoro amirligi hokimiyatining tiklanishini tashviqot qilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Mahmudov Ne’matjon — 1879 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, amir amaldori, quloqqa tortilgan, kolxozchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan kolxozchilar orasida doimiy suratda kolxoz tuzimiga qarshi mag‘lubiyatchilik va sho‘ro hokimiyatini diskreditatsiya qilishga qaratilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Xo‘shayev Rahmin — 1870 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, dindor domla. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan Buxoro yevrey aholisi orasida sionistik targ‘ibot olib borib Falastinga ketishga chaqirganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Manaximov Sholomo Borox — 1864 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, ravin, dindor-domla. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan Buxoro yevrey aholisi orasida sionistik targ‘ibot olib borib Falastinga ketishga chaqirganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Kulyakov David — 1870 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, dindor-ravin. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan Buxoro yevrey aholisi orasida sionistik targ‘ibot olib borib Falastinga ketishga chaqirganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Karimov Qori Naim — 1884 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor-qori, hibsga qadar qorilar maktabida xizmat qilgan va “Mehnat” arteliga a’zo bo‘lgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan kolxozchilar orasida doimiy suratda troskiychilik va millatchilik, kolxoz tuzimiga qarshi targ‘iboti olib borganligi va o‘z uyida aksilinqilobiy yig‘ilishlar o‘tkazib siyosiy masalalarni ko‘rib chiqqanligida ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Sobirov Miat Mahsum — 1882 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor-qori, hibsga qadar mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan kolxozchilar orasida doimiy suratda troskiychilik va millatchilik, kolxoz tuzimiga qarshi targ‘iboti olib borganligi va o‘z uyida aksilinqilobiy yig‘ilishlar o‘tkazib siyosiy masalalarni ko‘rib chiqqanligida ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Mirxo‘jayev Qilich — 1884 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, bosmachi, hibsga qadar “Mehnatkash” artelida do‘kon mudiri, “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan doimiy suratda aksilinqilobiy mag‘lubiyatchilik targ‘iboti olib borganligi va SSSRda ochlik bo‘lishi to‘g‘risida so‘zlaganligida ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Toshpo‘latov Qori Abdulla — 1879 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. BXSR davrida Adliya vaziri o‘rinbosari va Markaziy Ijroiya Qo‘mitasi raisi bo‘lib ishlagan. “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan doimiy suratda aksilinqilobiy mag‘lubiyatchilik targ‘iboti olib borganligi va SSSRning qonunlarini diskriditatsiya qilishga harakat qilganlikda, ochlik bo‘lishi to‘g‘risida vahimali gaplar so‘zlaganligida ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Abdusamatov Hoji So‘fi Karim — 1867 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, yirik dindor-imom. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy dindorlar guruhini tuzganlikda, mag‘lubiyatchilik, millatchilik targ‘iboti olib borganlikda va SSSRda ochlik bo‘lishi to‘g‘risida mish-mishlar tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Rizayev Ota Mirhasan — 1887 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, yirik dindor-imom. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy dindorlar guruhini tuzganlikda, mag‘lubiyatchilik, millatchilik targ‘iboti olib borganligkda va SSSRda ochlik bo‘lishi to‘g‘risida mish-mishlar tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Fayzullayev G‘ulom — 1888 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, yirik dindor-imom. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy dindorlar guruhini tuzganlikda, mag‘lubiyatchilik, millatchilik targ‘iboti olib borganligkda va SSSRda ochlik bo‘lishi to‘g‘risida mish-mishlar tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Qurbonov G‘ulom Rizo — 1865 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, yirik dindor-imom. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy dindorlar guruhini tuzganlikda, mag‘lubiyatchilik, millatchilik targ‘iboti olib borganlikda va SSSRda ochlik bo‘lishi to‘g‘risida mish-mishlar tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Hakimov Shukrullo Oqsoqol — 1882 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi, hibsga qadar Buxoro shahar soveti xo‘jaligi mudiri. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan doimiy suratda tashkilot a’zolari orasida F Xo‘jayevning ishdan noto‘g‘ri olinganligini so‘zlaganligida ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Jalolov Mulla Qori Ixtiyor — 1870 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor-imom. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan doimiy suratda kolxozchilar orasida mag‘lubiyatchilik, millatchilik targ‘iboti olib borganligi va SSSRda ochlik bo‘lishi to‘g‘risida mish-mishlar tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Aliyev G‘ulom — 1893 yili tug‘ilgan, Buxoro shahridan, sobiq savdogar, sudlangan, jzo mudatini o‘tagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan atrofdagilar orasida doimiy ravishda partiya va hukumatni diskreditatsiya qilishga qaratilgan aksilinqilobiy targ‘ibot olib borganlikda, ochlik to‘g‘risida ig‘vo mish-mishlar tarqatganlikda, “Milliy Ittihod” aksilinqilobiy, millatchi tashkilot bilan aloqada bo‘lganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Saidmurodov Ustanur — 1878 yili tug‘ilgan, Buxoro shahridan, Buxoro Xalq Sovet respublikasining sobiq moliya vaziri, o‘tmishda millatchi, aksilinqilobiy “Sho‘roi Islom” tashkilotining a’zosi bo‘lgan, so‘nggi vaqtlargacha millatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy “Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi bo‘lgan. Millatchi, aksilinqilobiy “Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi sifatida uning rahbarlari bilan aloqada bo‘lganlikda va tashkilotning aloqalar bo‘yicha tonshirig‘ini bajarib turganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Jo‘rayev Hojimurod — 1873 yil tug‘ilgan, Buxoro shahridan, jazo muddatini o‘tagan, xibsga olingunga qadar aniq mashg‘uloti bo‘lmagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan atrofdagilar orasida SSSRdagi ochlik to‘g‘risida ig‘vo, aksilinqilobiy mish-mishlar tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Qamariddinov Bahriddin — 1874 yili tug‘ilgan, Buxoro shahridan, quloq, ruhoniy, quloqqa tortlgan, xibsga olingunga qadar ma’lum mashg‘uloti bo‘lmagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan atrofdagilar orasida aksilinqilobiy, provikatsion targ‘ibot olib borganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Nazarov Ochil — 1882 yili tug‘ilgan, Buxoro shahridan, sobiq quloq, savdogar, o‘tmishda amir amaldori, quloqqa tortilgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 14 oktyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy, millatchi “Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi, “Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi sifatida aholi orasida millatchilik, aksilinqilobiy targ‘ibot olib borganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Rahmatullayev Telyau (Tilov, bo‘lsa kerak – mualliflar.) — 1895 yili Buxoro shahrida tug‘ilgan, savdogar, 1936 yili xotinini urgani uchun qamalgan va VKP(b) safidan chiqarilgan, aksilinqilobiy millatchi “Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi, xibsga olingan vaqtda Qizilchoyxona mudiri. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 28 oktyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy millatchilik targ‘iboti olib borganlikda, xalq dushmanlarini maqtaganlikda, xotin-qizlarni ozod qilishga qarshi fikr bildirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Nasriddinov Hoji — 1905 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, 4 marta vaqtincha qamoqqa olingan, suv xo‘jaligida qorovul. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 28 oktyabrdagi qarori bilan banditlar guruhini tashkil etganlikda va u bilan birgalikda qurollangan talashlarni sodir etganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Ergashev Nurullo — 1913 yil Buxoro rayon Yurunpoyon qishlog‘ida tug‘ilgan, sobiq militsioner, jinoiy unsur bilan aloqadorligi uchun RKMdan chiqarilgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 28 oktyabrdagi qarori bilan banditlar guruhining a’zosi bo‘lganlikda va qurollar va asbob anjomlar bilan ta’minlaganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Bahromov Asad — 1896 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq amir politsiyachisi, 2 marta sudlangan, aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 28 oktyabrdagi qarori bilan banditlar guruhining a’zosi bo‘lganlikda va qurollangan talashlarni sodir etganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 2 iyuldan hisoblangan.

Abdullayev Yahyo — 1908 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sudlangan, aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 28 oktyabrdagi qarori bilan banditlar guruhining a’zosi bo‘lganlikda va qurollangan talashlarni sodir etganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 2 iyuldan hisoblangan.

Choriyev Said — 1913 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, 1 marta qamalgan, aniq mashg‘uloti yo‘q, banditlar guruhini tashkil etganlikda va u bilan birgalikda qurollangan talashlarni sodir etganlikda ayblangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 28 oktyabrdagi qarori bilan ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

G‘aniyev Ahmad — 1914 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sudlangan, jazoni o‘tagan, qurilish idorasida ishchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 28 oktyabrdagi qarori bilan banditlar guruhini tashkil etganlikda va u bilan birgalikda qurollangan talashlarni sodir etganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.
Yo‘ldoshev G‘ulom Muhiddin – 1895 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloq savdogar, hibsga olingan vaqtda xizmatchi, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan isyonchi aksilinqilobiy guruh rahbari, nolegal yig‘ilishlarda qatnashganlikda va o‘zbek qorako‘lining obro‘sini tushirishga harakat qilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Hasanov G‘iyosiddin – 1886 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, ruhoniy mudarris, hibsga olingan vaqtda xizmatchi, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan isyonchi aksilinqilobiy guruh rahbari, nolegal yig‘ilishlarda qatnashganlikda va o‘zbek qorako‘lining obro‘sini tushirishga harakat qilganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Sulaymonov Aminjon – 1885 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq, qorako‘lchi boy, London, Berlin, Eron va Afg‘onistonda jamg‘arma pullari bor, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan savdogarlarni sho‘ro hukumatiga qarshi ruhda tayyorlaganlikda va sovet hokimiyatining tezda qulashi to‘g‘risida ig‘vo tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Kamolov Ahmadjon – 1885 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq, qorako‘lchi boy, hibsga olingan vaqtda xizmatchi, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan qorako‘l zavodida zararli ishlarni olib borib davlatga 3334000 so‘mlik zarar keltirganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

To‘raxo‘jayev Nurullo – 1873 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq, qorako‘lchi boy, militsioner, hibsga olingan vaqtda xizmatchi, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan sovet hokimiyatiga qarshi uyushgan inqilob qilishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Saidov Sharofiddin – 1875 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. Sobiq quloq, savdogar, hibsga olingan vaqtda xizmatchi, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan Afg‘onistonda tashkil etilgan sovet hokimiyatiga qarshi SBT tashkilotining a’zosi bo‘lganlikda, uyushgan inqilob qilishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan. — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 27 avgustdan hisoblangan.

G‘ofurov Asad – 1872 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. Sobiq quloq, qorako‘l terisi bilan savdo qiladi, hibsga olingan vaqtda xizmatchi, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan Afg‘onistonda tashkil etilgan sovet hokimiyatiga qarshi SBT tashkilotining a’zosi bo‘lib, uyushgan inqilob qilishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 14 avgustdan hisoblangan.

Xo‘jayev Qilich Usmonovich – 1886 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq, qorako‘l terisi bilan savdo qiladi, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. Millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy tashkilotning a’zosi, uyushgan inqilob qilishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 27 avgustdan hisoblangan.

Mo‘minov Burhon – 1895 yil tug‘ilgan, sobiq quloq, qorako‘l teri savdogari, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan millatchi aksilinqilobiy guruhning a’zosi bo‘lib, davlatga “Soyuzpushnin” da ishlab 5000 so‘mlik zarar keltirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 29 avgustdan hisoblangan.

Jumayev Ro‘zi – 1891 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq domullo — imom, qorako‘l teri savdogari, hibsga olingan vaqtda xizmatchi, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan Afg‘onistonda tashkil etilgan sovet hokimiyatiga qarshi SBT tashkilotining a’zosi, uyushgan inqilob qilishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 31 avgustdan hisoblangan.

Sharipov Azim — 1881 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan nemis razvedkasi agenti bilan aloqa o‘rnatganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 14 iyuldan hisoblangan.

Negmatov Hikmat — 1900 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan.VKP(b) safidan chiqarilgan, xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan ”Milliy Ittixod” tashkiloti Buxoro filialining azosi bo‘lib, F.Xo‘jayev bilan yaqin aloqada bo‘lganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 20 avgustdan hisoblangan.

Izomshoyev Islomsho — 1892 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, “O‘zbekbirlashuv”da konsultant. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittixod” tashkilotining azosi, F.Xo‘jayev bilan yaqin aloqada bo‘lganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 10 avgustdan hisoblangan.

Ziyovuddinov Aminjon – 1890 yili Buxoro shahrida tug‘ilgan, kitobchilik palatasida ilmiy xodim. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan millatchi, aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining azosi, F.Xo‘jayev bilan yaqin aloqada bo‘lganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 21 avgustdan hisoblangan.

Maqsudov Muzaffar — 1895 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittihod” tashkiloti Buxoro filialining azosi. F.Xo‘jayev bilan yaqin aloqada bo‘lganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 25 avgustdan hisoblangan.

Hakimov Muhiddin — 1885 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. “Milliy ittihod” millatchi, aksilinqilobiy tashkilotining rahbari, bosmachilar ko‘makchisi, domla imom, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan o‘zining uyida aksilinqilobiy yig‘ilishlar o‘tkazgan va unda mag‘lubiyatchilikka oid troskiycha targ‘ibot olib borganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 9 iyuldan hisoblangan.

Sadriyev Ismoil – 1895 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. “Milliy ittixod” millatchi, aksilinqilobiy tashkilotining rahbari, bosmachilar ko‘makchisi, domla imom, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan uyida aksilinqilobiy yig‘ilishlar o‘tkazgan va unda mag‘lubiyatchilikka oid troskiycha targ‘ibot olib borganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 9 iyuldan hisoblangan.

Ibodullayev Habibulla – 1900 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, domla, imom, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan aksil inqilobiy guruh tashkilotchisi bo‘lib, aksilinqilobiy yig‘inlarda ishtirok etganlikda hamda Afg‘oniston, Hindiston bilan yozishmalar olib borish tarafdori bo‘lganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 9 iyuldan hisoblangan.

Oxunov Habib – 1895 yil Ozarboyjon SSRda tug‘ilgan, dindor, imom, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan isyonchi aksilinqilobiy guruh a’zosi bo‘lganligida, nolegal yig‘ilishlarda qatnashganlikda, sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiytarg‘ibot olib borganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 28 iyuldan hisoblangan.

Muhammadiyev Mahmud – 1895 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloq savdogar, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan isyonchi aksilinqilobiy guruh a’zosi bo‘lganligida, nolegal yig‘ilishlarda qatnashgan va xalq dushmanlariga achinganlikda, sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiy targ‘ibot olib borganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 1 avgustdan hisoblangan.

Salomov Samad – 1887 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. Yirik savdogar. “Sho‘roi Islom” va “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, hibsga olingani vaqtda oziq-ovqat do‘konida mudir bo‘lgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda hukumatga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borganlikda, mavjud tuzumdan norozi bo‘lgan va kolxozdan chiqib ketishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 2 sentyabrdan hisoblangan.

Zokirov Mirzamurodboy – 1880 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloqqa tortilgan, dindor, sudlangan, hibsga olingani vaqtda mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borgan. Mavjud tuzumdan norozi bo‘lgan va birlashib qo‘zg‘olon qilishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 18 avgustdan hisoblangan.

Akbarov Abdikarim – 1907 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, amir jallodining o‘g‘li, “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, sudlangan, xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borganlikda, mavjud tuzumdan norozi bo‘lgan va birlashib qo‘zg‘olon qilishga chaqirganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 18 avgustdan hisoblangan.

Qozi Said Eshonxo‘jayev -1881 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor-imom, millatchi aksilinqilobiy “Milliy Ittixod” tashkilotining azosi, sudlangan, muddatni o‘tamasdan qochgan, tabibchilik bilan shug‘ullangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan aholi orasida doimiy suratda aksilinqilobiy ig‘vo tarqatganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Vosiyev Abduahad — 1879 yili Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor-muftiy, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy tashkilot tuzgan va aholi orasida mag‘lubiyatchilik ko‘rinishdagi targ‘ibot olib borganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 9 iyuldan hisoblangan.

Qori Toir Murodov — 1872 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, eshon, hibsga olingan vaqtda diniy markaz xodimi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy tashkilotga a’zolikda, tashkilot a’zolarini birlashishga chaqirganlikda, mag‘lubiyatchilikka oid va ig‘vogarlik targ‘iboti olib borganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 23 maydan hisoblangan.

Mulla Rahmat Ahmedov — 1859 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor-imom, hibsga olingan vaqtda diniy marosimlar xizmatchisi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan xalq dushmani F.Xo‘jayevdan shaxsan aksilinqilobiy ko‘rsatmalar olib turganlikda, aksilinqilobiy yig‘ilishlarda ishtirok etganlikda, masjidlarda aksilinqilobiy targ‘ibot olib borganlikda aylanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 16 maydan hisoblangan.

Abdurahmonov Sharifjon – 1884 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, “Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borganlikda va ”Milliy Ittihod” tashkilotining a’zosi bo‘lganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 27 avgustdan hisoblangan.

Mo‘minov Yusuf – 1887 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, dindor, “Milliy Ittihod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda kolxozga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borganlikda va sho‘ro hukumatiga qarshi norozi kayfiyatda bo‘lganlikda, xalq dushmanlarini maqtaganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 29 sentyabrdan hisoblangan.

Negmatullayev Izzatulla – 1888 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. Dindor-imom. “Milliy Ittihod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi. Hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda kolxozchilar orasida sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borgan va ocharchilik to‘g‘risida mish-mish tarqatganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Mahmudxo‘jayev Bo‘rixo‘ja – 1880 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, savdogar, “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda kolxozchilar orasida sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borganlikda va “Milliy Ittihod” aksilinqilobiy tashkilotining taniqli rahbarlari bilan yaqindan aloqa o‘rnatganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Umidov Imat (Ummat bo‘lsa kerak — mualliflar) – 1912 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloqqa tortilgan, sudlangan, hibsga olingan vaqtda paxta zavod ishchisi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda kolxozga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borgan va SSSRdagi ocharchilik to‘g‘risida ig‘vo tarqatganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 25 sentyabrdan hisoblangan.

Ahmedov Haydar — 1905 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloqqa tortilgan, qatag‘ondan yashiringan. “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda kolxozchilar orasida sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borgan va kapitalistik tuzumni maqtaganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 sentyabrdan hisoblangan.

Nurullayev Sharof – 1907 yil tug‘ilgan, quloqqa tortilgan, hibsga olingan vaqtda kolxoz raisi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda kolxozchilar orasida sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borgan va xalq dushmanlarini maqtaganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 18 avgustdan hisoblangan.

Jo‘rayev Ahmadjon – 1908 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloqqa tortilgan, qatag‘ondan yashiringan. “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, hibsga olingan vaqtda xizmatchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 5 noyabrdagi qarori bilan doimiy ravishda kolxozchilar orasida sho‘ro hukumatiga qarshi aksilinqilobiy, mag‘lubiyatchilik targ‘ibotini olib borgan va kapitalistik tuzumni maqtaganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 25 oktyabrdan hisoblangan.

Alimov Rahmon -38 yoshda. Buxoro shahrida tug‘ilgan. O‘zbek, sobiq quloq, quloqlashtirilgan, 1933 yil surgundan yashiringan, amir amaldori qozikalonning o‘g‘li. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy quloqlar to‘dasining faol a’zosi, qator yillardan buyon kolxoz tuzumiga qarshi bo‘lganligi va anti sovet mag‘lubiyatchilik tashviqotlarini olib borganligi uchun O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 31 avgustdan hisoblangan.

Alimov Aziz — 42 yoshda. Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq quloq, quloqlashtirilgan, 1933 yil surgundan yashiringan. Amir amaldori qozikalonning o‘g‘li. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy quloqlar to‘dasining faol a’zosi, qator yillardan buyon kolxoz tuzumiga qarshi bo‘lganligi va anti sovet mag‘lubiyatchilik tashviqotlarini olib borganligi uchun O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Niyozov To‘lamurod — 50 yoshda. Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, yirik bankirning o‘g‘li. 2 marta sudlangan, avval bosqinchiligi uchun 8 yilga, kamomadi uchun 3 yilga qamalgan. Hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy quloqlar to‘dasining faol a’zosi, qator yillardan buyon kolxoz tuzumiga qarshi bo‘lganligi va anti sovet mag‘lubiyatchilik tashviqotlarini olib borganligi uchun O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 31 avgustdan hisoblangan.

Yahyoyev Ho‘ja (asl ismi Yahyo Xo‘ja bo‘lgan) — 32 yoshda. Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq boyning o‘g‘li, aksilinqilobiy millatchi “Milliy ittihod” tashkilotining a’zosi, xalq dushmani Fayzulla Xo‘jayevning jiyani, hibsga olingan vaqtda do‘kon mudiri. ( Buxoro shahrida Univermag direktori). O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy quloqlar to‘dasining faol a’zosi, qator yillardan buyon kolxoz tuzumiga qarshi bo‘lganligi va anti sovet mag‘lubiyatchilik tashviqotlarini olib borganligi uchun O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 31 avgustdan hisoblangan.

Ismoilov Yodgor — 1900 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, imom-dindor, surgundan yashiringan, o‘zbek, sobiq quloq, hibs paytida xizmatchi. 1933 yil Eronga emigratsiyaga ketgan va 1934 yil qaytib kelgan. 1935 yil davlat chegarasini noqonuniy buzib o‘tganligi uchun sudlangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan chet eldan qaytib kelgach aksilinqilobiy harakatlarini davom ettirganligi va odamlarni emigratsiyaga ketishga undaganlikda ayblanib O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 27 avgustdan hisoblangan.

Salixov Orifxon – 1899 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. o‘zbek, 1930 yil quloqlashtirilgan va shu yili 5 yilga qamalgan, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan sovet hukumatiga nisbatan aksilinqilobiy va dushmanlik kayfiyatida bo‘lganligi va ig‘vo tarqatganlikda hamda Afg‘onistonga qorako‘l terilarni jo‘natganlikda, emigratsiyaga aholini ketishga chaqirganlikda, kolxoz paxtasiga olov bermoqchi bo‘lganligida ayblanib O‘zSSR JK 65, 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Isoxo‘jayev Olimxon — 1873 yil. Buxoro shahrida tug‘ilgan. Sobiq boy, o‘zbek, dindor, masjidda mutavvalli bo‘lgan. 1932 yil hibsga olingan va yaroqsiz xom ashyo qabul qilishda ishlagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan sovet hukumatiga nisbatan aksilinqilobiy va dushmanlik kayfiyatida bo‘lganligi va ig‘vo tarqatganlikda hamda Afg‘onistonga qorako‘l terilarni jo‘natganlikda, emigratsiyaga aholini ketishga chaqirganlikda, kolxoz paxtasiga olov bermoqchi bo‘lganligida ayblanib O‘zSSR JK 65, 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Hakimov mulla Shirin — 41 yoshda. Buxoro shahrida tug‘ilgan, boy, quloqlashtirilgan, hibsga olingan vaqtda qorako‘l teri yig‘uvchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan sovet hukumatiga nisbatan aksilinqilobiy va dushmanlik kayfiyatida bo‘lganligi va ig‘vo tarqatganlikda hamda Afg‘onistonga qorako‘l terilarni jo‘natganlikda, emigratsiyaga aholini ketishga chaqirganlikda, kolxoz paxtasiga yoqmoqchi bo‘lganligida ayblanib O‘zSSR JK 65, 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Baqoxo‘jayev Umarxo‘ja — 1896 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, dindorlar oilasidan, sobiq quloq, yirik savdogarning o‘g‘li, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q, aksilinqilobiy millatchi “Milliy ittixod” tashkilotining a’zosi, 1935 yil O‘zSSR JKning 212 moddasiga binoan 6 yilga ozodlikdan mahrum etilgan, bosmachi to‘dasini boshlig‘i. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan ittihodchilarning aksilinqilobiy yig‘ilishlarini o‘tkazganligi va 1931 yil Eronga 5000 tuman hisobidagi oltinni o‘tkazib yuborganligi uchun O‘zSSR JK 63, 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 20 oktyabrdan hisoblangan.

G‘afurov Jabborbek — 1897 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, dindorlar oilasidan, sobiq quloq, yirik savdogarning o‘g‘li, amir amaldorining o‘g‘li, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q, 1920 yil Buxoro amiri Said Olimxon bilan Afg‘onistonga o‘tib ketgan va 1935 yil SSSRga qaytgan, antisovetsovet harakatlari uchun 7 yilga sudlangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy, emigrant Ismoil Bek Devon Begi bilan aloqada bo‘lganligi uchun O‘zSSR JK 63, 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 27 avgustdan hisoblangan.

Bobojonov Hidoyat — 1907 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, sobiq quloq, 3 marta sudlangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qaroriga asosan O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 27 avgustdan hisoblangan.

Muxitdinov Hayit — 1903 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq surgun qilingan oiladan, sobiq amir amaldori “Jevachi”, “Milliy-ittixod” millatchi tashkilotining a’zosi, 1935 yilda partiya biletini soxtalashtirgan, hibsga olingan aniq vaqtda mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan millatchi aksilinqilobiy qo‘zg‘olonchi tashkilotning a’zosi, millatchilik, mag‘lubiyatchilik tashviqotini yuritganlikda hamda xalq dushmanlarini qo‘llab-quvvatlaganlikda ayblari qo‘yilib O‘zSSR JK 66 moddasi 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 14 avgustdan hisoblangan.

Sulaymonov Shavkat — 1899 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, o‘zbek, dindorlar oilasidan, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 17 noyabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy millatchi “Milliy ittixod” tashkilotining a’zosi bo‘lganligida, O‘zSSR JK 63, 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 16 sentyabrdan hisoblangan

Saidjonov Yunusboy — 1877 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, savdogar, “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy millatchilik turidagi harakatlarini davom ettirganligi va xalq dushmanlarini qo‘llab-quvvatlaganligi uchun O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Saidjonov Qurbonjon — 1886 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, yirik-savdogar, “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy, millatchilik turidagi harakatlarini davom ettirganligi va xalq dushmanlarini quvvatlaganligi uchun O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Yoqubov Ibrohimbek — 1867 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloqlashtirilgan, amir amaldori, aksilinqilobiy harakatlari uchun 5 yilga sudlangan, sovet hukumatiga qarshi qurolli qo‘zg‘olonda ishtirok etgan, hibsga olingan vaqtda yaroqsiz mollarni teruvchi bo‘lgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy, millatchilik turidagi harakatlarini davom ettirganligi va kolxozchilarni davlat chegarasidan noqonuniy holda o‘tib ketishga chaqirganlikda ayblanib O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Karimov Tavakkal — 1908 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloq, surgundan yashiringan, 1931 yil paxta bo‘yicha qattiq topshiriqni bajarmagani uchun 2 yilga qamalgan, muddatni o‘tamasdan qochgan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan aholi orasida aksilinqilobiy harakatlarini davom ettirganligi uchun O‘zSSR JK 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 16 noyabrdan hisoblangan.

Sultonov Subhonqul — 1890 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq va quloqlashtirilgan, amir amaldori, “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi bo‘lib xalq dushmanlarini quvvatlaganligi uchun O‘zSSR JK 67 va 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Sultonov Husayn — 1896 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq va quloqlashtirilgan, amir saroyida maslahatchi va emigrantlar bilan aloqada bo‘lgan. “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan xalq dushmanlarini quvvatlagan O‘zSSR JK 67 va 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Umarov Latif — 1901 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, boy-savdogar, dindor-so‘fi, sobiq VKP(b) a’zosi, hibsga olingan vaqtda tibbiy xodimlar tayyorlash maktabining direktori. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining rahbarlaridan biri ekanligi, xalq dushmanlarini quvvatlaganligi uchun O‘zSSR JK 67 va 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Safarov Umid — 1872 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloq, quloqqa tortilgan, bosmachi, hibsga olingan vaqtda maktablar uchun ochilgan “Mejraybaza” da ishlagan. “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi bo‘lib xalq dushmanlarini quvvatlaganligi uchun O‘zSSR JK 67 va 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Aminov Zikriyo — 1892 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, quloq, savdogar. 1930 yil hukumatga dushmanligi uchun, 1934 yil ikkinchi marta O‘zSSR JK 140 moddasiga ko‘ra qamalgan. “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi, O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittixod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi bo‘lib xalq dushmanlarini quvvatlaganligi uchun O‘zSSR JK 67 va 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Ibodullayev Sharifjon — 1902 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq, yirik savdogar, hibsga olingan vaqtda Selpoda do‘kon mudiri. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 21 noyabrdagi qarori bilan “Milliy Ittihod” aksilinqilobiy tashkilotining a’zosi bo‘lib xalq dushmanlarini quvvatlaganligi uchun O‘zSSR JK 67 va 66 moddaning 1 bandi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 15 noyabrdan hisoblangan.

Jo‘rayev Safar — 1907 yil Ko‘pos qishlog‘ida tug‘ilgan, hibsga olingan vaqtda kolxozchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 1 dekabrdagi qarori bilan bosqinchi to‘dalar bilan birga qurollangan holda kolxozchilarning uylarini talaganlik ayblari qo‘yilib O‘zSSR JK 78 moddasi bilan, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Hojibekov Abram — 1905 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar, hibsga olingan vaqtda mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 2 dekabrdagi qarori bilan aholi o‘rtasida partiya va hukumatga qarshi aksilinqilobiytashviqot yuritgan, sovet hukumati rahbariyatiga qarata terroristik kayfiyatdagi gaplarni tarqatganlik ayblari qo‘yilib O‘zSSR JK 66 moddasi 1 bandi bilan, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Junaydullayev Sa’dulla — 1897 yil O‘z.SSR Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq savdogar. 1931 yil aksilinqilobiy harakatlari uchun 3 yilga ozodlikdan mahrum etilgan, hibsga olingan vaqtda kolxoz a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 2 dekabrdagi qarori bilan aholi o‘rtasida SSSRda ocharchilik bo‘lishi to‘g‘risida aksilinqilobiy mish-mishlar tarqatganlikda, va qishloq xo‘jalik zayomiga qarshi chiqqanligi ayblari qo‘yilib O‘zSSR JK 66 moddasi 1 bandi bilan, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 18 avgustdan hisoblangan.

Shimonov Zavulin Yahudayevich — 1863 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, yirik qassob, boy, quloqning o‘g‘li, otuvga hukm etilgan lekin 10 yilga almashtirilgan, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 4 dekabrdagi qarori bilan yevrey aholisi o‘rtasida aksilinqilobiy tashkilot tuzganlikda, mag‘lubiyatchilik kayfiyatdagi mish-mishlar tarqatganlikda va norasmiy yig‘ilishlarda faol qatnashganligi, “xalqlar otasi”ga tuhmat qilganlikda, kommunistlarga nisbatan terroristik kayfiyatdagi tashviqot yuritganligi ayblari qo‘yilib O‘zSSR JK 66 moddasi 1 bandi bilan, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Samexov Mixail Nisimovich — 1904 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, savdogar, quloqning o‘g‘li, ombor mudiri bo‘lib ishlagan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 4 dekabrdagi qarori bilan aksilinqilobiy tashkilot a’zolari bilan yaqindan aloqada bo‘lganligi, otuvga hukm qilingan xalq dushmanlariga achinganligi, “xalqlar otasi” ga, partiya va hukumat rahbarlariga nisbatan qo‘pol so‘zlar bilan haqoratlaganligi ayblari qo‘yilib O‘zSSR JK 66 moddasi 1 bandi bilan, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 3 iyuldan hisoblangan.

Nazarov Ahmad — 1870 yil Buxoro shahri, Xayrabodcha qishlog‘ida tug‘ilgan, sobiq bosmachi, sudlanganligi hamda jinoyat izlari to‘g‘risida ma’lumotlar yo‘q, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 10 dekabrdagi qarori bilan bosqinchi to‘dalar bilan birga qurollangan holda kolxozchilarning uylarini talaganligi ayblari qo‘yilib O‘zSSR JK 78 moddasi bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 10 oktyabrdan hisoblangan.

Ashrabov Nosir — 1909 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, ikki marta sudlangan va bir marta hibsga olingan. 1934 yil oxirgi marta qurolli talonchiligi uchun 4 yilga qamalgan, hibsga olingan vaqtda mashg‘uloti yo‘q. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 10 dekabrdagi qarori bilan bosqinchi to‘dalarini o‘z uyiga yashirgani, va noaniq daromad topib yashaganlikda ayblanib O‘zSSR JK 67 moddasi bilan, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Eshonqulov Mavlon — 1878 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq quloq, savdogar, hibsga olingan vaqtda aniq mashg‘uloti yo‘q. quloqlar guruhining a’zosi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1937 yil 10 dekabrdagi qarori bilan doimiy suratda yashirin yig‘ilishlarda aksilinqilobiy millatchilik tashviqotini olib borganligi va SSSRda ochlik bo‘lishi to‘g‘risida tuhmat gaplarni tarqatganligi uchun O‘zSSR JK 67, 66 moddaning 1 bandi bilan ko‘rsatilgan jinoyatlar bilan ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1937 yil 19 avgustdan hisoblangan.

Hotamov Narzi — 1909 yil Buxoro shaxrida tug‘ilgan, savdogar oilasidan, savdo bilan shug‘ullangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 9 fevraldagi qarori bilan aksilinqilobiy diniy tashkilot a’zosi bo‘lib uyida noqonuniy yig‘inlar tashkil etganlikda, aholi orasida sovet hukumatiga qarshi harbiy qurolli namoyishlar qilishga tashviqot qilganlikda ayblanib — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1938 yil 9 yanvardan hisoblangan.

Halimov Xamid – 1910 yil Buxoro shaxrida tug‘ilgan, savdogar amir oqsoqoli oilasidan, savdo bilan shug‘ullangan. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 9 fevraldagi qarori bilan aksilinqilobiy diniy tashkilot a’zosi bo‘lib uyida noqonuniy yig‘inlar tashkil etganlikda, aholi orasida sovet hukumatiga qarshi harbiy qurolli namoyishlar qilishga tashviqot qilganlikda ayblanib — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.
Hamidov Mahmudxo‘ja — 1881 yil tug‘ilgan, Buxoro shahrida tug‘ilgan, sobiq yirik quloq, savdogar. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 9 fevraldagi qarori bilan doimiy ravishda aholi o‘rtasida aksilinqilobiy milliy ruhdagi, va “Xalqlar otasi” sha’niga qarshi targ‘ibot olib borganlikda, xalq dushmanlarini qo‘llab-quvvatlaganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Ashurova Norbibi – 1907 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, hibsga olingan vaqtda mashg‘uloti noma’lum, O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 10 fevraldagi qarori bilan jinoyatchilar guruhi bilan uzviy aloqada bo‘lib, uz uyida jinoyatilar guruhi rahbarini yashirib yurganlikda, o‘g‘irlangan mollarni yashirish va ularni sotish bilan shug‘ullanganlikda ayblanib, — 10 yil MTL ga qamoq jazosiga hukm qilingan, jazo muddati 1938 yil 2 yanvardan hisoblangan.

Jalolov Mahmud – 1919 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, 1 marta javobgarlikka tortilgan, hibsga olingan vaqtda bosmaxonada ishchi. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 10 fevraldagi qarori bilan jinoiy guruhning tarkibida bo‘lgan, ko‘cha-kuyda o‘g‘irliklar sodir etganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

G‘ulomov Ahmed (Ahmad) – 1910 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, hibsga olingan vaqtda mashg‘uloti noma’lum. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 10 fevraldagi qarori bilan jinoyatchilar guruhi rahbarlari bilan uzviy aloqada bo‘lganlikda, jinoyatchilarni o‘z uyida yashirganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Sharopov Yusuf – 1908 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan, hibsga olingan vaqtda kolxoz do‘kon mudiri. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 10 fevraldagi qarori bilan jinoyatchilar guruhi rahbarlari bilan uzviy aloqada bo‘lganlikda, jinoyatchilar to‘dasini uyida yashirganlikda ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

Maqsudov Mulla Hikmat – 1900 yil Buxoro shahrida tug‘ilgan. Qurolli o‘g‘irlik harakatlari uchun javobgarlikka tortilgan, hibsga olingan vaqtda mashg‘uloti noma’lum. O‘zSSR NKVD huzuridagi «uchlik»ning 1938 yil 10 fevraldagi qarori bilan jinoiy guruhning tarkibida bo‘lgan, kolxozchilar uyida qurolli o‘g‘irliklar sodir etganlikda, ayblanib, — otuvga hukm etilgan va unga tegishli mol-mulklar musodara qilingan.

QULOQLAR KIMLAR EDI:
TARIXSHUNOSLIKDAGI TALQINLAR
Umid Bekmuhammad
034

1926 yilning noyabrida O‘zbekiston KP(b) ning 2- qurultoyida “Yer islohati haqida” rezolyutsiya qabul qilinib, unda o‘zbek qishloqlarida quloqlar borligi ta’kidlanib, ana shu qurultoyda ma’ruza qilgan O‘zbekiston rahbari A. Ikromov qishloqlarda quloqlar borligini tan olib, “ patriarxal-feodal va kapitalistik munosabatlar sarqitlarini yo‘q qilib sotsializmga o‘tishni reja asosida amalga oshirish mumkin bo‘lsin uchun tarixiy yo‘lni tozalashdan, tozalaganda ham kapitalistik munosabatlar, davlat sotsialistik ekonomikasi ta’siriga bo‘ysunadigan qilib tozalashdan iborat” deb ta’kidlagandi. Shuningdek, qurultoyda “yerga xususiy mulkchilikning mavjudligida ifodalanadigan shahar va qishloqning kichik bir guruh pomeshchiklari va boy-quloq elementlari qo‘lida ekin ekiladigan butun yerning 1/3 qismi jamlanishiga va qishloqdagi kambag‘al, o‘rtahol tabaqalarning asoratga solinishiga olib keluvchi feodal munosabatlarning qoldiqlari qishloqda hanuzgacha barham topmagan» degan fikr ilgari surilgandi.

Bundan tashqari, A. Ikromov O‘zbekiston rahbari sifatida quloqlashtirish avj olgan 1930 yil 10 yanvarda Samarqand partiya faollarining yig‘ilishida nutq so‘zlab, o‘z nutqida quloq qilishning yo‘l-yo‘riqlarini ham belgilab bergandi.

U qishloqda “ kapitalistik unsurlarga” qarshi hujum qilib, uni tag-tomiri bilan sug‘urib tashlash, quloqlarni sinf sifatida tugatish vazifasini uddalash uchun nimalar qilish lozimligi haqida to‘xtalib, quyidagi tadbirlarni ilgari surgan edi:

1.Paxta ekish uchun quloqlarga beriladigan kreditni cheklab qo‘yish, kredit berishda sinfiylik tamoyilini qo‘llab, kambag‘al va o‘rtahol dehqonlarga kredit berish, quloqlarga beriladigan kreditni qisqartirish;

2.Kambag‘al va o‘rtahol dehqonlarga paxta ekish uchun qishloq xo‘jalik solig‘ini avvalgidek 50 foiz, quloqlar uchun 100 foiz qilib belgilash;

3.Quloqlarning o‘zgalar mehnatini ekspluatatsiya qilish imkoniyatini cheklab qo‘yadigan sovet qonunlarini ishlab chiqish va uni hayotga tadbiq etish;

4.paxta yetishtirishda quloqlar bilan kontrakt tuzishda pul avansi bermaslik, ularni butun paxta hosilini davlatga bepul topshirishga majbur etish;

5.Yoppasiga kollektivlashtirishda quloq xo‘jaliklarini eng yomon, cho‘l zonasi yerlariga kochirish, bir vaqtning o‘zida qishloqda hashar va boshqa ishlarni avj oldirib, bu ishlarning eng og‘irini quloqlar zimmasiga yuklash.

O‘tkaziladigan ushbu tadbirlar A. Ikromovning fikricha, “ qa’tiylik va uyushqoqlik bilan amalga oshirilishi kerak edi.Ayni shu tadbir qishloqqa qarshi qaratilgan ” hujum“ kompaniyasiga kirgan edi. Bu qishloqdagi kapitalizmni sug‘urib tashlash, quloqlarni sinf sifatida tugatishning boshlanishi edi”. (A.Ikromov , Izbr.trudi v trex tomax. T- 2, 199-200 betlar).

O‘sha davrga xos bo‘lgan quloqlarga qarshi ayovsiz kurash, ularni yo‘q qilib tashlash A. Ikromovning yuqoridagi ma’ruzasida ham aks etib, ma’ruzaning “ quloqlar qarshiligini sindirish” deb nomlangan maxsus qismi ham bor edi.

Unda qayd etilishicha, » quloqlar bundan keyin ham butun choralar, yo‘l va usullar bilan sotsialistik sektorning kengayishiga to‘sqinlik qilish, tormozlash, tadbirlarni barbod qilishga, quloqlar sabotajiga ko‘rsatayotgan ta’sirimizni yo‘q qilishga harakat qiladi.Shu bois ishchi dehqon davlatining butun kuch qudratini qarshi qo‘yib, quloqlarni jangovarligidan mahrum etishimiz lozim.

Shuning uchun yana bir bor kolxozlarga borib ularni quloqlardan tozalashimiz kerak, shuningdek, ularga yaqin bo‘lgan kishilarni ham kolxozdan quvishimiz kerak, chunki ular ham bizni boylar ta’siriga tortishi mumkin, bizda shunday kolxozlar borki, ular xususiy savdogarlar va quloqlar bilan yaqin bog‘langan, ular ham kolxoz haraktining yanada ravnaq topishiga xalaqit beradi»

Bunday talablarni ilgari surish nafaqat qishloq xo‘jaligi yoki partiya faollarining yig‘ilishlarida, balki boshqa turli yig‘inlarda ham davom etdiriladi.Xususan, A.Ikromov 1930 yil 3 yanvar kuni matbuot xodimlarining kengashida ham nutq so‘zlab, “ kollektivlashtirish jarayonida quloqlarni o‘z inlaridan badarg‘a qilish, ularning uy va yerlarini tortib olib o‘zlarining yangi sug‘oriladigan yerlarga, agarda yangi sug‘oriladigan yerlar bo‘lmasa, u holda yomon yerlarga, hali o‘zlashtirilmagan yerlarga surgun etish lozim.Qolaversa, quloqlarni ko‘chirish shaxmat tarkibida bo‘lishi, shunda ular bir-birlari bilan yaqin bo‘lmasligi kerak.Quloqlar tabiiyki buni hohlamasligi va bu tadbirga qarshilik ko‘rsatishlari mumkin, shu sabab quloqlarga nisbatan keskin choralar ko‘rish zarur” deya ta’kidlaydi .

O‘zbekistonning o‘sha yillardagi yana bir rahbarlaridan F.Xo‘jayev “Ekish kompaniyasiga doir ” nomli 1930 yil nashr qilgan risolasida , “quloqlar, boy va ruhoniylarning quturib kelayotgan tashviqotiga zarba berish lozim.Batraklarni, kambag‘al va o‘rtahol dehqonlarni quloqlarga, ruhoniylarga qarshi, sinfiy dushmanlarga qarshi tashkil etish kerak. Boylar va quloqlarga qaqshtagich zarba berish lozim” deya yozgandi.

“Bu yil hal qiluvchi yildir” nomli risolasida bo‘lsa “quloq va boylar hamda ularning mafkurachilari sovetlarga qarshi g‘azablanib, o‘zlari olib borayotgan agitatsiyalarida oziq-ovqat bilan ta’minlash sohasidagi ayrim nuqsonlarimizdan foydalanmoqdalar.Sug‘oriladigan yerlardan qimmati kam don ekinlarini surib chiqarishga qaratilgan siyosatimizga qarshi chiqmoqdalar, natural xo‘jaliklarni saqlab qolish uchun, tovar mahsulotni ko‘p beradigan ekinlarni ko‘proq ekishimizga, qishloq xo‘jaligimizning asosiy ekini bo‘lgan, O‘zbekistonda sanoat korxonalarini o‘stirishni ta’minlayotgan, ittifoqimizni industrlashtirish sur’atlarini kuchaytirayotgan paxtaga qarshi kurashmoqdalar” (F. Xo‘jayev “ Bu yil hal qiluvchi yildir”, T, O‘zdavnashr, 1931) deya quloqlarning paxta yakkahokimchiligiga qarshi chiqayotganliklarini aytib o‘tgandi.

Bundan tashqari u,O‘zbekiston rahbarlaridan biri sifatida yoppasiga kollektivlashtirish to‘g‘risiga ham to‘xtalib, “ 1931 yil qishloq xo‘jaligida juda katta siljishlar yili bo‘ldi.Qishloq xo‘jaligini sotsialistik rekonstruksiyalash ishida olg‘a tomon juda katta qadam qo‘yildi.O‘zbekistonda kolxoz qurilishining g‘alabasi juda katta ahamiyatga egadir; o‘ttizdan ko‘proq rayonda yoppasiga kollektivlashtirish asosida quloqlarni sinf sifatida tugatdik.Sinfiy kuchlarning nisbati bizning foydamizga o‘zgardi”(O‘zbekiston xalq xo‘jaligining 1932 yilgi kontrol raqamlari. O‘zdavnashr, 1932 yil 17 bet) degan holda vaziyatga baho bergandi.

Shuningdek u,O‘zbekiston sovet qurilishi va huquq ilmiy tadqiqot institutining 1932 yil 1 iyunda bo‘lib o‘tgan kengaytirilgan majlisidagi ma’ruzasidayam aynan quloqlar masalasiga to‘xtalib o‘tgandi:

“Quloqlar ( ishlab chiqarish nuqtai nazaridan qaraganda) o‘z ahamiyatini yo‘qotdi, endi u sinf sifatida , yoppasiga kollektivlashtirish asosida tugatilmoqda.Butun ittifoqda bo‘lgani kabi O‘zbekistonda ham qishloqlarimizda ilgari asosiy figura bo‘lib kelgan yakka xo‘jaliklarning, kambag‘al va o‘rtahol dehqonlar sektorining ahamiyati qolmadi, endilikda biz ittifoqda bo‘lgani kabi O‘zbekistonda ham kolxozlar asosiy rol o‘ynayotganligini ko‘rib turibmiz” deb quloqlar tugatilgani va kolxozlar yangi bosqichga ko‘tarilganiga alohida urg‘u bergandi.

Ayni paytda Fayzulla Xo‘jayev milliy kayfiyatdagi jadid ziyoli, haqiqatparvar inson bo‘lgani bois ham kolxozlar tashkil etilganidanoq, paxtachilikda ko‘zbo‘yamachilik borligini tanqid qilib o‘tgandi: “Hukumat topshirig‘ini 100 protsent bajardik, ba’zan esa 102, 103, 106 protsent va hokazo oshirib bajardik deb raport bergan rayonlarimiz ham yo‘q emas.Mana shunday hollarda, rayonda yer bo‘lsa-yu, plan mavjud yer miqdoriga muvofiq bo‘lsa-yu, planni bajarish ishlarini yaxshiroq tashkil etib, shu topshiriqni ijro etishni ta’minlash mumkin bo‘lsa-yu, paxta o‘rniga boshqa ekinlar o‘saversa va shu holatda hisobga olinmay turib raport berilsa, to‘ppa-to‘g‘ri aytish kerakki, bu bilan ular ko‘zbo‘yamachilik qilgan bo‘ladilar”

Biroq, ko‘zbo‘yamachilik sababini F.Xo‘jayev dehqon gardaniga yuklaydi: “bizda ro‘y berayotgan ko‘zbo‘yamachilikka dehqonning mayda burjuacha psixologiyasi asos bo‘layotganligi tushunarlidir(bu ko‘zbo‘yamachilik quyidagicha vujudga kelmoqda: vakil kolxozda o‘tirib olib, rayonga xabar qiladi, rayon bizga xabar qiladi) dehqon kolxozchi bo‘lib qolganligi bilan hali sotsialistga aylangani yo‘q”.

Albatta , o‘sha davrdagi vaziyatdan kelib chiqib,F.Xo‘jayev ham O‘zbekistonning mustamlakachilar itoati ostidagi rahbarlaridan bo‘lgani uchun kollektivlashtirish va quloqlashtirish siyosati zo‘rlik bilan, kuch ishlatish orqali o‘tkazilayotganini ochiq aytaolmasdi.

Ammo u borayotgan jarayon bilan bevosita joylarda turib tanishgan, vaziyatni o‘rgangandi.Chunki, “F.Xo‘jayev 1929 yilda Farg‘ona vodiysida o‘tkazilgan qishloq xo‘jaligini kollektivlashtirishga rahbarlik qilgan”(“Pravda Vostoka” gazetasi, 1929 yil 7 oktyabr)edi.
Shuningdek, u Buxoro viloyatida bir necha bor kollektivlashtirishning borishi bilan tanishib qaytgandi.1933 yil 1 oktyabrda esa Xorazmga kelib sovetlar partiya yig‘ilishida qatnashgandi.

O‘zbekiston Markaziy Ijroiya Komitetining raisi Y.Oxunboboyev ham o‘sha davrlarda borayotgan jarayon to‘g‘risida yig‘ilish, qurultoylarda nutq so‘zlab, risolalar, maqolalar yozib, voqelikka o‘z munosabatini kommunistik mafkura va shu siyosatdan kelib chiqib bildirgan.U 1925-27 yillardagi yer-suv islohati haqida quyidagicha so‘z yuritgandi:

«Kommunistlar firqasining rahbarligi ostida sho‘rolar hukumati O‘zbekistonda yer islohatini o‘tkazganda oldiga pastdagi maqsadlarni asos etib qo‘ydi:

1.Katta boylarning xo‘jaliklarini tugatish yo‘li bilan, kambag‘allarning mehnati orqasida yashaydigan tekinxo‘rlarni qishloq xo‘jaligidan haydash;

2.Ma’lum normadan ortiq yerlari bo‘lganlarning oshiqcha yerlarini olib, ularning xo‘jaliklarining kuchini kamaytirish;

3.Mehnatkash dehqonlarni boylar qo‘lidan qutqazib o‘ziga qarashlik yerlarni erkin ravishda ishlashiga imkon berish;

4.Kambag‘al xo‘jalik, oz yerli va yersizlarga yerlar berish;

5.Yangidan tuzilgan butun xo‘jaliklarga moddiy ( hayvon, asbob ham aqcha bilan) yordam yo‘li bilan ularning o‘z xo‘jaliklarini mustaqil ravishda idora qilishlariga imkoniyat berish;

6.O‘rtahol dehqonlarning yerlariga tegmasdan ularni kambag‘allar bilan do‘stlashtirish va shu ittifoq orqasidan mamlakatning xo‘jaligini ko‘tarish»

O‘zi ham kambag‘al batrak dehqon bo‘lgan Y. Oxunboboyev yer suv islohatini shunday baholab, partiya va hukumatga olqishlar aytarkan, 1925-27 yillardagi islohat natijasiga shunday to‘xtaladi:

«…Avvalo yer islohati O‘zbekiston jumhuriyatida 100 mingga yaqin yersiz va oz yerli ro‘zg‘orlarni yer va suv bilan ta’min qildi.Yer va suvdan eski qabilaviy va beklikka asoslangan vaqtlardan qolgan va qishloq ro‘zg‘orining oldinga ketishiga to‘sqinlik qiladigan tartiblar bilan foydalanish yo‘llarini tamoman tugatdi.

Yerdan foydalanish sarf qilinadigan mehnatkashlarning kuchidan keladigan hosillarni tekinxo‘rlar foydasiga keltirmaslik uchun yo‘l-yo‘riq tuzib berdi.yerdan ishlamasdan turib foydalanuvchi boylar va mushtumzo‘rlar yerdan mahrum qilindi, qishloq xo‘jaligidan haydaldi.Jumhuriyatimizda ko‘pchilikni tashkil qilgan dehqonlarni boylar va ularning ekspluatatsiyasidan ozod qilmasdan turib xo‘jaligimizni ijtimoiy yo‘l bilan olib borishga katta yo‘l ochib berdi.Jumhuriyatimizning batragi, yersizi, oz yerligi o‘rtahol dehqonlar bilan birgalashib,xo‘jaligimizni va undan keladigan hosilotlarni serunum va foydali qilishga mahkam bel bog‘lab kirishdi.Yer islohati bilan biz jumhuriyatimizda ijtimoiy turmush sari yuqoriga yana bir pog‘ona qadam qo‘ydik».

Y.Oxunboboyev xulosasiga ko‘ra, 1925-27 yillardagi islohat ijtimoiy turmushni ko‘targan, boylar va mushtumzo‘rlar qishloq xo‘jaligidan quvilib, yeri musodara qilingan ekan.

Tabiyki, bu fikrlarni o‘qib savol tug‘iladi: yer suv islohati natija bergan ekan, unda yana 1929 yildan boshlab ommmaviy ravishda kollektivlashtirish boshlab yuborildi.Kollektivlashtirishga zarurat bormidi? O‘rtahol dehqonlar mamlakatning xo‘jaligini ko‘tarishga xizmat qilayotgan ekan, nega endi ular kollektivlashtirish davrida quloq deya ataldi va vatanlaridan surgun qilindi?

Afsuski, Y.Oxunboboyev va boshqa shu davrdagi rahbarlarning so‘zlagan nutq, yozgan asarlaridan bu savollarga javob topish qiyin.Aksincha ular, 1925-27 yillardagi islohatni naqadar ulug‘lagan bo‘lsalar, 1929 yildan ommaviy ravishda zo‘rlik bilan o‘tkazilgan kollektivlashtirish va quloqlashtirishni ham oldingidek ulug‘lab, partiya sha’niga hamdu sano o‘qiganlar.

Masalan, Y.Oxunboboyevning 1929 yil 3 oktyabrda O‘zbekiston Markaziy Ijroiya Komitetining 2-sessiyasida so‘zlagan “paxta problemasi haqida” , 1935 yil 16 noyabrda O‘zbekiston zarbdor kolxozchilarning 2-qurultoyida so‘zlagan “Paxtadan yuqori hosil olish uchun kurashaylik” nomli nutqlarida yoki “Xorazmning texnika va iqtisodiy qaytadan qurilishi uchun yordam beraylik” sarlavhali maqolasida ham kolxozlar tashkil etilgani ulug‘lanib, quloqlar qoralanadi, paxta ekish targ‘ib etiladi.

Shuningdek, yana bevosita ana shu davrning o‘zida, o‘sha vaqtdagi vaziyat haqida batafsil ma’lumot beruvchi Qurbon Bereginning «Xorazm okrugida mehnatsiz xo‘jaliklarni tugatish yakunlari» , « Praktika perevыborov Sovetov i osnovnыye zadachi partii» , «Savod uchun kurash» va «Maktab burilishda» nomli asarlari yaratildi.Shu kabi , o‘sha yillarda O‘zbekiston komsomol qo‘mitasining birinchi kotibi bo‘lgan Isroil Ortiqovning «Komsomolning galdagi vazifalari» nomli kitobi ham chop etilgan.

Garchi yuqorida ta’kidlangan A.Ikromov, F.Xo‘jayev, Y.Oxunboboyevning so‘zlagan nutq,yozgan asarlari,matbuotdagi maqola va axborotlar, Q.Bereginning kitoblari sho‘ro davri mafkurasi nuqtai nazaridan yoritilgan bo‘lsada, undagi fakt va fikrlar tariximizni bugungi kunda xolis ,qiyosiy tahlil etishda qimmatli ma’lumot beruvchi manba sifatida alohida ajralib turadi.

Davlat va partiyaning buyruq, ko‘rsatma, qarorlari asosan o‘z siyosatini joriy etish maqsadida chiqarilgan bo‘lib, bunday yo‘riqnomalar tezlik bilan hayotga joriy etib borilgan.Buyruq, ko‘rsatma, qarorlar o‘sha davr ruhini ifodalasada , bugunga kelib tariximizni o‘rganishda muhim ahamiyat kasb etadi.
Matbuotdagi maqolalar hamda partiya, hukumatning qaror, ko‘rsatma va buyruqlari sovet davrida shu paytning mafkurasi asosida talqin etilib, kollektivlashtirish va quloqlashtirish siyosati davr taqozo etgan, partiyaning eng to‘g‘ri yo‘li deb ta’rif qilindi va shunday madhiyabozlik ruhidagi mafkuraviy asarlar yaratildi.

Albatta bunday manbalar orqali o‘sha davrdagi jarayonni to‘laqonli va aniq tasavvur etish qiyin.

Shu bois vaqtli matbuot va o‘sha paytda nashr etilgan kitoblar, partiya, hukumatning qaror, buyruq va ko‘rsatmalariga tanqidiy nuqtai nazardan yondoshmoq lozim.

Kollektivlashtirish va quloqlashtirishdek sovet mustamlakachiligining ayanchli siyosatiga to‘g‘ri, xolis va haqqoniy baho berishga intilish faqat istiqlol arafasidagina, matbuotdagi maqola, nashr etilgan kitoblarda aks eta boshladi.

Sovetlar davrida tarix fan sifatida bunday haqqoniy vazifani o‘z oldiga qo‘ya olmas edi. Chunki, bunga mustabid tuzum, kommunistik partiya mafkurasi, siyosati yo‘l bermas va tarix fanini o‘z qolipiga solib qo‘ygandi.

Shu boisdan ham kollektivlashtirish va shu siyosiy jarayon bilan bog‘liq quloqlashtirish tarixi sinfiylik, partiyaviylik ruhida tahlil qilinib, chop qilingan asarlar va undagi fikrlar sovet tuzumini himoyalashga, uni har jihatdan maqtashga xizmat etardi. Ana shu tufayli, sovet tuzumi davrida chop etilgan ilmiy va badiiy adabiyot, himoya qilingan dissertatsiyalarida O‘zbekistonda, xususan Xorazmda o‘tkazilgan yer-suv islohoti, majburiy va tezkorlik bilan o‘tkazilgan kollektivlashtirish, quloqlarni sinf sifatida tugatish bilan bog‘liq voqea-hodisalar, tadbirlar, kompartiya va sovetlarning agrar siyosatdagi yutug‘i, ijobiy jarayon sifatida baholangan.

Masalan, 1968 yili K.Yusupov Toshkentdagi tarix va arxeologiya institutida aynan shu mavzuda—, “O‘zbekiston SSRning Xorazm oblastida kolxoz qurilishining g‘alabasi (1927-1934)” nomli nomzodlik dissertatsiyasini yoqlagan bo‘lib, unda o‘sha davrdagi mafkuraviy qolip va ilmiy an’anadan kelib chiqib, voqealarni bir yoqlama,yuz bergan fojealarni, xalq ommasining sovetlarning zo‘rlik bilan o‘tkazilayotgan kollektivlashtirishga qarshi chiqqanliklarini yoritmay o‘tgan.

“O‘zbek Sovet Ensiklopediyasi”ning 1980 yilda nashr etilgan 14 jildida ham quloqlar mavzusi o‘sha davr mafkurasidan kelib chiqib yoritilgan.Unda dastlab quloq so‘ziga shunday tushuncha beriladi:“Quloqlar( ruscha, kulak-mushtum so‘zidan)—qishloq burjuaziyasi.Quloqlar tovar ishlab chiqarishning rivojlanishi jarayonida dehqonlar ichida paydo bo‘lib, ularning eng badavlat qismi edi.”

Shundan so‘ng ensiklopediyada Chor Rossiyasi davridagi quloqlar haqida quyidagicha ma’lumot beriladi: » Rossiyada quloqlar sinf sifatida 1861 yilgi dehqonlar islohotidan so‘ng shakllana boshlandi. 20-asr boshlariga kelib ekspluatatorlarning ko‘pchiligini quloqlar tashkil etdi.O‘sha davrda dehqon xonadonlarining 15 qismi quloqlar edi.Quloqlar ijaraga yer berish va sotib olish yuli bilan dehqon, pomeshchik va davlat yerlarini egalladilar.Qishloq xo‘jaligi texnikasi va hayvonlarining katta qismi ularning qo‘lida to‘plandi.Quloqlar tovar bug‘doyning 50% iga yaqinini yetishtirdilar, savdo-sanoat ishlarini yurgizdilar, sudxo‘rlik qildilar va hokazo.Ular kambag‘al dehqon va batraklarni ekspluatatsiya qilish evaziga boylik to‘pladilar.

Quloqlar Ulug‘ Oktyabr sotsialistik revolyutsiyasini dushmanlik bilan qarshi oldilar»

Tabiyki, quloqlar bug‘doyning 50% ini yetishtirgan ekan, qishloq xo‘jaligi va texnikasining asosiy qismi ularda ekan, demak ayblanayotgan toifa, davlat uchun foydali-ku degan savol o‘sha davrda berilmas edi.Chunki, mafkuraviy vaziyat shuni taqozo etardi.Negaki, ensiklopediyada yozilganidek, ayb, ularning 1917 yil oktyabrdagi revolyutsiyani dushmanlik bilan qarshi olganligida bulgan.Bu haqda yana shunday ma’lumotlar ham bor:“ Quloqlar sovetlar va kolxozlarga qarshi agitatsiya olib bordilar.Ular 1927-28 yillarda g‘allani davlatga belgilangan bahoda sotishdan bosh tortdilar”.Ana shu jumla, quloqlarning sovet hokimiyati uchun nega dushman ekanligini ko‘rsatadi.Ya’ni, o‘zlari yetishtirgan g‘allani davlat belgilagan narxga sotishdan bosh tortishgan.Chunki, sovet hokimiyati belgilagan narx g‘allani yetishtirgan xarajatni qoplayvermasdi.

Natijada, ensiklopediyada yozilganidek, “ quloqlar.. sovetlarga qarshi isyonlar ko‘tarib, kolxoz tuzumiga qarshilik ko‘tardilar”.

Ensiklopediyada bundan tashqari, bo‘lib o‘tgan quloqlashtirish jarayoni to‘g‘risida shunday fikrlar yoritilgan:“Sinfiy kurashning keskinlashuvi quloqlarni sinf sifatida tugatishni tezlashtirdi.VKP(b) ning 1930 yil 30 yanvar va Butuniitifoq MIK va XKSning 193- yil 1 va 4 fevral qarorlari va ko‘rsatmalariga muvofiq, yoppasiga kollektivlashtirilgan rayonlarda yerni ijaraga berish va yollanma mehnatdan foydalanish haqidagi qonun bekor qilindi va quloqlarga tegishli yer-mulkni musodara qilib, ular ko‘chirib yuborildi.Musodara qilingan mol-mulklar kolxozlarning bo‘linmas fondiga o‘tkazildi.Yirik quloq xonadonlari va kontrevolyutsion chiqishlarda bevosita ishtirok etganlarning oilalari boshqa joylarga ko‘chirib yuborildi”.

Shuningdek, O‘zbekistondagi quloqlashtirish haqidayam ensiklopediyada quyidagicha ma’lumot berib o‘tiladi: “Quloqlar sinf sifatida O‘rta Osiyo Rossiyaga qo‘shilib (?!-ta’kid bizniki-U.B), kapitalistik munosabatlar sekin-asta paydo bo‘lishi bilan shakllana boshladi.Podsho hukumati o‘lkada kapitalistik munosabatlarning rivojlanishiga qarshilik ko‘rsatdi, eski munosabatlarni saqlab qolishga harakat qildi.O‘rta Osiyoda Ulug‘ Oktyabr Sotsialistik revolyutsiyasi g‘alaba qozonganda feodal patriarxal munosabatlar hukm surardi.Qishloq aholisining sinfiy tabaqalashuvi nihoyatda zaif bo‘lib,”sof“ sinflar yo‘q edi.Quloqlar turmushida kapitalistik va feodal munosabatlar mujassamlashgan edi.Sinfiy tabaqalashuvning zaifligi sababli partiyaning O‘rta Osiyodagi quloqlar sinfiga qarshi kurash taktikasi Rossiyaning markaziy rayonlaridagidan tubdan farq qilardi.V.I.Lenin O‘rta Osiyoning o‘ziga xos shart-sharoitidan kelib chiqib, kommunistlarga yer-suv, sinfiy kurash va boshqa masalalarda ehtiyotlik bilan ish ko‘rishni tavsiya etdi.Shunga ko‘ra, feodallarni tugatish, quloqlarni cheklash, siqib chiqarish va ularni sinf sifatida tugatish siyosati bosqichma-bosqich amalga oshirildi”.

Shundan so‘ngra, 1918-20 yillardagi va 1921-22 yillarda Turkistonda amalgan oshirilgan hamda 1925-26 yillardagi O‘zbekistonda o‘tkazilgan yer islohoti bosqichlariga to‘xtalib, uchinchi islohot “ 1929 yili tugatildi. Bu islohot asosan feodal yer egaligiga qarshi qaratilgan bo‘lib, u quloqlarning ortiqcha yerlarini tortib olishni, 3-4 tadan ortiq ot-ho‘kizlarni majburiy sotib olishni, ularni chorakorlarga, kam yerli va yersiz dehqonlarga bo‘lib berishni ko‘zda tutgan edi. Islohot natijasida 28 mingdan ortiq pomeshchik, yirik quloq, savdogar, xon va amir amaldorlari xo‘jaliklari tugatildi va ortiqcha yerlar tortib olinib, 250 mingga yaqin kambag‘allarga bo‘lib berildi.Islohot o‘tkazilishi quloqlar tomonidan kambag‘al dehqonlarni ekspluatatsiya qilinishini ancha chekladi” deb ta’kidlanadi.

Yuqorida aytilganidek, uchta islohot o‘tkazilib, uchinchisi 1929 yilda tugagan, quloqlardan yer, molu mulklari tortib olingan ekan, 1930 yildan yoppasiga yana quloqlashtirishni o‘tkazishga, ularni surgun qilishga zarurat bormidi?

Bu haqda ensiklopediyada shunday ma’lumot bor: “ O‘zbekistonda quloqlarni sinf sifatida tugatish, ittifoqning barcha rayonlarida bo‘lganidek, yoppasiga kollektivlashtirish asosida amalga oshirildi. Bu yerda xam quloqlar kolxoz tuzumiga qattiq qarshilik ko‘rsatdilar. Shuning uchun ularga, nisbatan keskin choralar ko‘rishga to‘g‘ri keldi. 1930 yil yanvarida O‘zbekiston KP MK huzuridagi quloqlarni tugatish komissiyasi, yoppasiga kollektivlashtirilgan rayonlarda mahalliy komissiyalar tuzilib, ularning sostaviga batraklar, kambag‘allar, ishchilar kiritildi. Komissiyaning vazifasi mahalliy aholi yordamida quloqlar va ularning kontrevolyutsion faoliyati darajasini aniqlashdan, mehnatkash dehqonlarni quloqlarga qarshi kurashga safarbar etishdan iborat edi.Yirik va kontrevolyutsion ruhdagi 5 mingta quloq xonadonlari respublikadan tashqari rayonlarga( asosan Ukraina va Shimoliy Kavkazga) ko‘chirib yuborildi, terrorchi quloqlar jinoiy javobgarlikka tortildi”.

Xullas, ensiklopediyada ana shunday “ qomusiy” ma’lumotlar berilib, xalqga foyda keltirib, g‘allaning 50% foizini yetishtirayotgan dehqonlarning badavlat qismi quloq-mushtumzo‘r deya ta’riflanadi, ming mashaqqatlar bilan yetishtirgan bug‘doyini davlat belgilagan arzon narxga sotishga ko‘nmagani uchun sovet hukumatining dushmaniga chiqariladi va nihoyat, molu-mulkini topshirib, kolxozga kirmaganligi uchun yeri, mulklari musodara etiladi, qarshilik qilgan, nohaqlikka qarshi isyon ko‘targanlar terrorchi deya, kommunistik mafkuraga ko‘ra baholanadi.

Sovet davrida yaratilgan shu va shu singari (P.Trapeznikov, « Istoricheskiy opыt KPSS v sotsialisticheskom preobrazovanii selskogo xozyaystva SSSR»,M, 1953; M.Krayev, « Pobeda kolxoznogo stroya v SSSR» ,M, 1954; V.Danilov. « Sozdaniye materialno-texnicheskix predposыlok kollektivizatsii selskogo xozyaystva v SSSR», M, 1957; B.Abramov, «Organizatorskaya rabota partii po osuщyestvleniyu leninskogo kooperativnogo plana», M, Gospolizdat, 1956; N.Spektor, «Partiya-organizator shefstva rabochix nad derevney», M, 1957; V.Ya.Rozenfeld, «Dvadsatipyatitыsyachniki», M, 1957, Trifonov I.Ya. «Ocherki istorii klassovoy borbы v SSSR v godы NEPA» (1921-1937) M, 1960; Finarov A.P. K voprosu o likvidatsii kulachestva kak klassa i o sudbe bыvshix kulakov v SSSR. M, 1961; Ivaniskiy I.A. «Klassovaya borba v derevne i likvidatsiya kulachestva kak klassa, M. «Nauka», 1972, A.Benediktov, «Kolxoznoye stroitelstvo v Uzbekistane», M, 1930; D.Berezovskiy «Kolxozы UzSSR za 1928-1929gg», Samarkand, 1930; D.Berezovskiy «Xarakteristika kolxozov, likvidirovavshixsya v 1928-1929 gg» Samarkand.1930; A.Gurevich, « Zemelno-vodnaya reforma v Uzbekskoy SSR( 1925-1929), «Voprosы istorii», 1948,№ 11; G.Rizayev, «Kratkiy ocherk zemelno-vodnoy reformы v Uzbekistane»,Tashkent, 1957;O.B.Jamalov « Sotsialno-ekonomicheskiye predposыlki sploshnoy kollektivizatsii selskogo xozyaystva v Uzbekistane» Tashkent, Izd-vo AN UzSSR, «Podgotovka usloviy sploshnoy kollektivizatsii v Uzbekistane ( 1927-1929gg)», T, izd.An UzSSR, 1961) ilmiy va badiiy adabiyot, ilmiy tadqiqotlarda bunday ayanchli siyosat mahalliy aholining hayotiga, qalbi va ongiga, partiyaning milliy siyosat tantanasi sifatida singdirildi.Aslida esa kollektivlashtirish va quloqlarni tugatishdan iborat sovet siyosati qishloq fojeasi, tarixdagi eng katta qora dog‘ edi.Afsuski, sovet tarixshunosligi mafkuraviy bosim ostida mavzuni haqqoniy yoritmay boshqacha talqin etdi. Yaratilgan tadqiqotlarda «Quloqlar» xavfli dushman, qishloq xo‘jaligi, umumiy kolxoz tuzumi zararkunandasi sifatida qoralandi va ularni sinf sifatida tugatish ijobiy voqea tarzida baholandi.

Rossiyalik tarixchilar kabi O‘zbekistonlik tadqiqotchilar ham mafkuraviy qoliplar asosida fikr yuritishga, kollektivlashtirish va quloqlashtirishni ijobiy hodisa sifatida yoritishga majbur edilar. Ularning tadqiqotlarida “Quloqlar”, “Eng oxirgi ekspluatator sinf”, “Qishloq zo‘ravoni”, “Mehnatsiz daromad topuvchi” singari iboralar bilan baholandi.

Ana shunday vaziyatda, xorij tarixshunosligida biz tadqiq etayotgan mavzu doimo dolzarb hisoblanib kelingan va shu bo‘yicha bir qancha asarlar yaratilgan.
Xususan, 1950-60 yillarda sovetlar davlatida , jumladan O‘zbekistonda o‘tkazilgan kollektivlashtirish va quloqlashtirish siyosati yoritilgan bir qancha kitoblar nashr etilib,ularda xorij tadqiqotchilari, O‘rta Osiyoda mahalliy ziyolilar, dehqonlar, milliy burjuaziya, boy va ruhoniylarga ergashganlar.Ular “inqilob”ni Yevropa ekspluatatorlarining yangicha rejimidan boshqa bir narsa emas deb kollektivlashtirish, quloqlashtirishga qarshilik ko‘rsatganliklarini ochib berishga harakat etganlar.

Xorij tarixchilari sovetlar tomonidan zo‘rlik bilan o‘tkazilgan ushbu siyosatni tanqid qilib, “dehqon erkin va mustaqil bo‘lgandagina yaxshiroq ishlaydi va mamnun bo‘ladi”, “o‘zbek dehqonlari yakka xo‘jalikni afzal bilganlar, sababi ular astoydil parvarish qilingan yerdan mahrum bo‘lishni hohlamaganlar, qolaversa kollektivlashtirishning ahamiyatini yaxshi tasavvur qila olmaganlar ham” deya to‘g‘ri xulosaga kelganlar.

G‘arb adabiyotida boy-mulkdorlarning yerlarini musodara qilish g‘oyasi mahalliy aholi uchun mutlaqo yot bo‘lgan, boylar, mullalar va dehqonlarning nasabi bir bo‘lgan, ularning manfaatlari ko‘pincha bir xil edi, degan haqqoniy fikr ilgari surilgan.

Bu borada J.Uiller Angliyada 1966 yilda nashr etilgan shu mavzu bo‘yicha kitobida , kollektivlashtirishni dahshatli, despotik tarzda birlashtirishning o‘zi bo‘lgan, obrazli qilib “ podani bir joyga to‘plash” degan ma’noni anglatadi, deb keskin fikr aytgan.

Richard Pirs esa Kaliforniya universitetida chop qilingan asarida haqqoniy ravishda “ shafqatsizlarcha kollektivlashtirish” iborasini ishlatib, unga qarshilik ko‘rsatganlar “ tugatilgani yoki asoratli mehnat lagerlariga surgun qilingani” haqida yozgandi.

Per Fromonning fikricha, sovet davlati “ o‘z dehqonlari bilan insonparvarlarcha muomila qilish uchun hech qanday dalil topishni istamadi va topaolmadi hamda bu yo‘ldagi urinish faqat dilsiyohlik keltirdi: davlat oziq-ovqat mahsulotlari yetishtirishga qobil emasligini ko‘rsatdi”
Amerikalik tarixchi V.Kulskiy esa o‘z asarida kollektivlashtirishga “ qarshilik ko‘rsatgan millionlarcha dehqonlar” to‘g‘risida yozgandi.
Yuqoridagi xorij tadqiqotchilari 1950-60 yillardayoq kommunistik partiya dehqonlar manfaatlariga qarshi qaratilgan maqsadlarni qo‘ygan edilar, deb to‘g‘ri xulosa chiqargandilar.

Ushbu mavzu bo‘yicha ko‘plab materiallar to‘plab, fan uchun qimmatli xulosalar chiqargan xorijlik olimlardan biri L.Violadir.Uning 1996 yilda Oksford universitetida nashr etilgan “Stalin davridagi dehqonlar qo‘zg‘oloni. Kollektivlashtirish va dehqonlar qarshiligining madaniyati” nomli monografiyasida, sovet qishloqlaridagi fojialar, kollektivlashtirish va quloq qilishga qarshi qaratilgan dehqonlar qo‘zg‘oloni, dehqonlarning o‘zga yurtlarga surgun qilinishlari turli statistik materiallar, har xil jadvallar orqali ochib berilgan.

L.Vioala quloq qilish vaqtida qishloqlarda “quloq” qilinganlarga aholining hayrihohligi, qishloqqa tajovuz qilinayotgan bir paytda qishloq aholisida ahillik, jipslik, birdamlik hukm surganini ko‘rsatib , sovet davlatining qishloqliklarga nisbatan sotsialistik genotsidiga qarshi dehqonlarning urush olib borganliklarini keng va batafsil yoritib bergan.

Xorij tarixshunosligida shular bilan birga, quloqlarning o‘zi kim? degan masalada ham g‘arbdagi olimlar, sovet tarixchilaridan farqli ravishda, “ quloq mohirroq va malakaliroq dehqon”, “ quloqlar kollektivlashtirish qurboni bo‘lganlar”, “ quloq” iborasi kollektivlashtirishga qarshilik ko‘rsatgan har qanday dehqonga tadbiq qilinaverilgan“, ” ko‘pchiligi otib tashlandi yoki surgun qilindi» degan haqiqatga yaqin xulosaga kelganlar.

Tadqiqotchi Uolstonning fikricha bo‘lsa, qishloq xo‘jaligi kollektivlashtirilganiga qaramay, “ xususiy mulkchilik alangasi har bir dehqon qalbida yonib turar va hech qachon o‘chmas edi”.Uning yozishicha, kollektivlashtirish dehqon bilan kommunizm o‘rtasidagi ziddiyatni kuchaytirib yuborgan.
Xullas, xorij tarixshunosligidagi turli davrlarda bildirilgan yuqoridagi va shu singari fikrlar, sovetlar hukmronligi paytida,“ tarixni soxtalashtirish”, “burjua idealogiyasi” degan kommunistik mafkura yorlig‘i bilan “ siylangan”

Aynan sovetlar davrida “ burjua idealogiyachisi” tamg‘asi nafaqat xorijlik olimlarga, balki Rossiyalik Aleksandr Soljenitsinga ham urilgandi.Chunki, uning “Ivan Denisovichning bir kuni”, “Gulag arxiyepalagi” asarlari sovetlar davridagi fojialarni haqqoniy yoritgani bilan butun dunyoda keng shuhrat qozongandi.

Ayniqsa,“Gulag arixepalagi” asarida sovetlar davlatining diktaturasi yo‘l qo‘ygan xatolari, ro‘y bergan fojialari tarixiy hujjatlarga asoslanib yozilgan publitsistik ruhi bilan o‘quvchilar ommasida shuhrat qozondi.Aynan ana shu asari bizda ta’qiqlanib, xorijda katta nusxalarda chop etildi va Nobel mukofoti bilan taqdirlandi, muallifning o‘zi esa xorijga chiqib ketishga majbur qilindi.

Soljenitsinning “Gulag arxiyepalagi” asaridagina aynan hamma ro‘y bergan fojialar singari quloqlashtirish davri ziddiyatlari ham aks etdirilgan.Biroq, sobiq ittifoq keng ommasi bu asar bilan faqat qayta qurish yillaridagina tanishishga muvaffaq bo‘lishdi.

Soljenitsinning yozishicha,“ quloqlar inqilobga qadar qishloq joyda bitta-yarimta bo‘lardi, inqilob esa ularning erkin faoliyatiga butkul barham berdi.Keyinchalik, o‘n yettinchi yildan so‘ng bu so‘zning asl ma’nosini o‘zgartirib,( rasmiy va tashviqiy adabiyotlardan og‘zaki tilga ham ko‘chirib), kim oilasidagi vaqtincha ishchi kuchi yetishmovchiligi tufayli mardikor mehnatidan foydalangan bo‘lsa ham, ” quloq» deb atayverishdi.

Quloq atamasi puflab shishirilib, 1930 yilga kelganda xo‘jaligi, ishi va shunchaki dunyoqarashi mustaqil bo‘lgan dehqon borki, barchasiga shu atama yopishtirilaverdi.Dehqonchilikdagi qa’lani yakson qilish maqsadida “ quloq” laqabi ishlatildi.Binobarin,Yer haqidagi buyuk qonun e’lon qilingandan so‘ng atigi o‘n ikki yil o‘tgach, shu qonunsiz dehqonlar bolsheviklarga ergashmagan va Oktyabr inqilobi g‘alaba qozonmagan bo‘lardi! Yer har bir jon boshiga teng bo‘lingan edi.Dehqonlarning qizil qo‘shin saflaridan qaytib, yerlariga bag‘rilarini berganiga ham endi to‘qqiz yil to‘lgan.Va birdan-“ quloqlar, kambag‘allar”.. qayerdan chiqdi bu? Qayerdadir—asbob uskunalarning kamchiligidan, qayerdadir—baxtli yoxud baxtsiz oilaviy safdan.Balki kuprok mexnatsevarlik va fidoyilikdandir?..Rossiyani 1928 yili xam non bilan ta’minlagan bu dehqonlarni omadsiz hamqishloqlari va kelgindi shaharliklar qira boshlashdi.Xuddi yirtqichlardek, ming yillar badalida to‘plangan oddiy odamgarchilik tushunchasini ham unitib, tadbirkor dehqonlarni oilasi bilan, qip-yalang‘och holda kimsasiz shimolga, tundra va taygaga olib borib tashlashdi…

Hali ishbilarmonligi, qa’tiyati, rostgo‘yligi, yig‘ilishlardagi ovozining ta’sir kuchi jihatidan hamqishloqlarining olqishiga sazovor, sarkashligi bilan kolxoz rahbariyatining obro‘yiga putur yetkazadigan(hatto u qadar boy bo‘lmagan) dehqonlardan qutulish lozim edi…Shuningdek, hali har bir qishloqda mahalliy faollarning yo‘liga ko‘ndalang turganlar ham mavjud ediki, endi azaliy hasad va alamlardan chiqish uchun juda qulay fursat tug‘ilgandi.Shu xil qurbonlar uchun yangi atama zaruriyati paydo bo‘ldi va u tug‘ildi!.Garchi, bu atamada hech qanday “ ijtimoiy-iqtisodiy” ma’no bo‘lmasada, u hiyla chiroyli jaranglardi: quloqning dumi.Ya’ni, sen—dushmanning hamtovog‘i hisoblanasan.Bo‘ldi!Shuning o‘zi yetarli!Eng nochor chorakor ham quloqning dumi qatori ketaveradi!

…Shu taxlit, bu ikki so‘z (ya’ni quloq va quloqning dumi) zamiriga dehqonchilikning asosiy mazmuni, g‘ayrati va shijoati, mehnatga layoqati hamda vijdonini jamladilar.Ularni olib ketishdiyu ( ya’ni surgunga, qamoqqa, otishga) kollektivlashtirish amalga oshdi» .

Soljenitsin shu tariqa quloqlashtirish davriga baho bergan va quloqlar aslida kimlar ekanligini haqqoniy yoritgandi.Ammo uning bu odilona bahosi ham sovet mafkurachilari tomonidan tarixni soxtalashtirish deya ataldi.

Biroq vaqt o‘tib, fanni, tarixni haqiqiy soxtalashtiruvchi kimlar ekanligi tobora oydin bo‘la boshladi. Xususan, 1985-1991 yillarda, istiqlol arafasida jamiyatda qayta qurish siyosati yuritilishi va tarixga xolis munosabat bilan qaray boshlanishi natijasida, tarixning noto‘g‘ri tahlil etib kelingan kollektivlashtirish va quloqlashtirish siyosati davrigayam yangicha metodologiya, yangicha ruhda baho berib boshlandi.

Ayniqsa, akademik R.X.Aminova mavzuni noto‘g‘ri talqinlardan, soxtalashtirishdan, voqea-hodisalar aslida qanday kechgan bo‘lsa shundayligicha talqin etishni boshlab berdi.

R.Aminova «Kollektivlashtirish—qashshoqlashtirish demakdir»(Sharq yulduzi » jurnali 1992 yil 12 son ) nomli maqolasida o‘sha ziddiyatli davrni chuqur o‘rganib chiqqanidan,zo‘rlik bilan o‘tkazilgan kollektivlashtirish paytida ro‘y bergan voqealardan kelib chiqib: « kollektivlashtirish safarbarlik usulida olib borildi, qonunsizlik, qatag‘on qilish uchiga chiqdi.Dehqonlar majburan kolxozlarga kiritildi.Qarshilik ko‘rsatganlar «quloq» deb topildi» deya voqelikni haqqoniy baholashni boshlab bergandi.

Ayni paytda olima quloqlashtirishga ham o‘z munosabatini bildirib o‘tgandi: «Ommaviy kollektivlashtirish bilan bab-barobar, quloqlarni sinf sifatida tugatish avj oldirildi.Xo‘sh, aslida quloqlar kim edi? Quloqlar bir necha yil ilgari yer olib, o‘z mehnati evaziga yashayotgan ma’mur kishilar edi.Bu harakat o‘zboshimchalik va zulm bilan boshlandi…Asosan paxtachilik bilan shug‘ullanadigan kambag‘al dehqonlar yetishtirilgan hosilini yig‘ishtirib olish, bozorga chiqarib sotish uchun mardikorlar yollashga majbur bo‘lgan.Ota-bobolarimiz dindorligi uchun ham, ma’muriy talablarga e’tiroz bildirgani uchun ham, shaxsiy adovati uchun ham quloq qilinganlar.Pirovardida kambag‘allar « quloq» bo‘lishdan cho‘chib, o‘z xo‘jaliklarini tebratishdan voz kecha boshlaganlar»

Istiqloldan keyingi davrda bo‘lsa, tarixiy jarayonlarni tadqiq etishda sinfiylik, partiyaviylik mafkura tamoyillaridan voz kechilgani natijasida, tarixni tahlil etishda xolislik, obyektiv yondoshish tamoyiliga amal qilindi.

Ayniqsa, sovet mustamlakachiligi davrida maxfiy saqlanib kelingan hujjatlarni o‘rganishga imkoniyat yaratildi. Bu borada, Rossiya tarixshunosligida yangicha yondoshuv, yangicha konsepsiya asosida xilma-xil, ko‘plab tadqiqotlar yuzaga keldi.

Bu borada Rossiyada“Tragediya Sovetskoy derevni.Kollektivizatsiya i raskulachivaniye.Dokumentы i materialы v 5 tomax, ( 1927-1939” nomli hujjatlar to‘plamining nashr etilishi fan uchun qimmatli manba bo‘ldi.

Shuningdek, “Sovetskaya derevnya glazami VCHK-OGPU-NKVD( 1918-1939) Dokumentы i materialы v 3 tomax” nomli arxiv hujjatli to‘plami va yuqoridagi har ikkala kitobda keltirilgan O‘rta Osiyo bo‘yicha materiallar, tarixning sovetlar davrida o‘rganilmay kelingan masalalariga oydinlik kiritishda muhim manba rolini o‘ynaydigan darajaga yetdi.

Shu kabi 2002 yili Moskvadagi “ Mejdunarodnыy fond demokratii” nashriyoti akademik A.N.Yakovlevning “ Rossiya.XX vek.Dokumentы. Gulag.1918-1960gg” nomli hujjatlar to‘plamini nashr etdiki, bu asar ham mavzuni tadqiq etishda muhim ahamiyat kasb etadi.

Shuningdek, 2003 yili Moskvada “ Lubyanka.Stalin.VCHK-GPU-OGPU-NKVD.yanvar 1922-dekabr 1936” nomli arxiv hujjatlar to‘plami ham nashr etildiki, unda ham O‘rta Osiyodagi kollektivlashtirish, quloqlashtirish va surgun qilish paytida jazo organlarining olib borgan ishlari qisman bo‘lsada o‘z aksini topgan.

Ushbu arxivlar to‘plami orqali 1920 yillar oxiri-1930 yillarda amalga oshirilgan kollektivlashtirishda ommaviy qatag‘on, terror usullari qo‘llangani, oshkora e’tirof etilgan, qimmatli faktlar keltirib o‘tilgan.Kollektivlashtirish sovetlar tomonidan zo‘rlik bilan, qonunga xilof ish tutish, nohaqdan qamoqqa olishlar, konslagerlarga tashlashlar, ommaviy surgun qilishlar, mehnat va ahloq tuzatuv lagerlarida, quloqlar posyolkalarida mislsiz azobu uqubatlar bilan amalga oshirilgani yuqoridagi to‘plamlarda arxiv hujjatlari asosida o‘z isbotini topgan.

Masalan, hujjatlarga ko‘ra, “1932 yil iyulida Ukrainaga L.M.Kaganovich bilan V.M.Molotov keladi.Qonli intizom joriy qilinadi.O‘sha yil avgustida kolxoz mulkini o‘g‘irlaganlarga nisbatan o‘lim jazosi joriy qilinadi.Xalq buni “besh boshoq haqidagi qonun” deb kinoyali baholagan, chunki mazkur “intizom” bo‘yicha hatto boshoq tergan bolalar hamma o‘limga hukm etilgan.Mamlakat bo‘yicha besh oydan kamroq muddat ichida o‘shanday dehqonlar, bolalardan 54645 kishi sud qilingan, shundan 2110 kishi otuvga hukm qilingan» .

1932 yil dekabridan kuchga kirgan yangi pasport tizimiga ko‘ra, dehqonlar o‘zlari yashab turgan joylarga krepostnoylar sifatida biriktirib qo‘yiladi, ularning boshqa joyga ko‘chib ketishi man etiladi.Kolxozchilarga pasport berilmaydi.Dehqonlarning zavod va fabrikalarda ishlashlari ham man etiladi.Ittifoq bilan chegaradosh joylarga OGPU qismlari va qizil armiya qo‘shinlari biriktirib qo‘yiladi.Ocharchilikdan, har xil talovlardan qochib ketayotgan dehqonlar otila boshlanadi.

“Qaynoq” nuqtalarga Markazdan turli komissiyalar kelib, o‘lib ketishdan saqlanib qolish uchun itoat etmagan, norozilik bildirgan harakatlarni vahshiylarcha bostirganlar.L.M.Kaganovich boshliq komissiya 1932 yil oktyabrida Shimoliy Kavkazga keladi.Kazak dehqonlarining bor-budlari tortib olinadi, salgina qarshilik ko‘rsatganlar otib tashlanadi.Avvalida boy bo‘lgan kazak stanitsalari vayron qilinadi.Natijada sabr-toqatlari to‘lib toshgan kazaklar isyon ko‘taradilar.Isyonni bostirish uchun qizil armiya qo‘shinlari safarbar qilinadi.

Bundan tashqari, Yu. Kozenkovning (“Golgofa Rossii.Sxvatka za vlast.Kratkaya xronika prestupleniy mirovogo sionizma, massonostva i Zapada protiv Rossii(ot Stalina do Yelsina).Moskva,2003,“Fond natsionalnыx perspektiv”,) Vladimir Karpovning ( “(Generalissimus.Kniga pervaya.Veche.Moskva, 2003) asarlarida zo‘ravonlik bilan o‘tkazilgan kollektivlashtirish, quloq qilish va surgun etish fojeasida muxolifatchilar bo‘lmish troskiychilar, buxarinchilar, ya’ni o‘nglarning ham, so‘llarning ham ayblari katta ekanini unutmaslik kerak, deb hisoblanadi.Chunki, ular nazarida shunday o‘zaro siyosiy kurash butun mamlakatni, jumladan,O‘rta Osiyo mintaqasini ham o‘z girdobiga tortgan edi.O‘rta Osiyoda bu fojeaning aybdorlari qilib o‘sha vaqtdagi respublikalar partiya tashkilotlari Markaziy Komitetlari birinchi kotiblari, hukumat boshliqlari, davlat rahbarlari ko‘rsatulgidek bo‘lsa, u holda bu mintaqaga Markazdan yuborilgan OGPU, prokuratura, sud, NKVDning ko‘plab rahbar xodimlarining ham ayblari kattaligini ta’kidlashadi mualliflar.

Negaki, markazning yo‘l-yo‘rig‘i, talabi bilan va o‘zlari hohlaganlaridek kollektivlashtirish, quloq qilish va ularni surgun qilishda “jon olib jon bergan”, “sotsializm dushmanlari” ni tugatish bo‘yicha har xil tazyiq-ta’qib, jazo choralarini qo‘llagan partiya, sovet, ma’muriy, jazo organlari rahbar xodimlarining butun qilmishlari hujjatlarda aks etdirilgan.

Masalan, O‘rta Osiyoda 1920 yillar oxiri va 1930 yillar boshlarida yuqorida qayd etilgan fojeali tadbirlarni o‘tkazishda nomlari salbiy jihatdan mashhur bo‘lib ketgan OGPUning O‘rta Osiyodagi rahbar xodimlari, ularning ko‘rsatmalari arxiv hujjatlarida saqlanib qolgan.Ular joylarda mahalliy arboblar va xodimlardan iborat katta tayanchga ega bo‘lganlar.Mahalliy rahbarlarning ma’lum qismi o‘sha Markazdan kelgan rahbar xodimlarning chizgan chizig‘idan chiqmay ish ko‘rishlikka majbur bo‘lganlar.

V.Karpov va Yu.Kozenkovning yuqoridagi fikrlari va kollektivlashtirish va quloqlashtirish davriga oid boshqa hujjatlarni o‘rgangan, ularni boshqa manbalarga taqqoslagan professor R.Shamsutdinov “Qishloq fojiasi” monografiyasida “har ikki muallifning ilgari surgan g‘oya va fikrlarida, keltirgan dalilu ashyolarida ma’lum haqiqat bor va ular fandagi eng so‘nggi yutuqlar sifatida qabul qilinishi kerak.” ( R.Shamsutdinov, “Qishloq fojiasi” T, 2003 , 32 bet) deb hisoblaydi.

Bunday ijobiy tendensiya, tarix fanidagi olg‘a siljish O‘zbekistonlik olimlargayam katta ta’sir ko‘rsatib nafaqat kollektivlashtirish va quloqlashtirishga, balki quloq sifatida o‘z vatanlaridan badarg‘a etilgan minglab insonlar hayoti, turmush tarzi, taqdirini o‘rganishgayam sabab bo‘ldi.
Istiqlol bergan imkoniyatlardan foydalanib Rustambek Shamsutdinov, Baxtiyor Rasulov, Xurshidbek Qurbonov, Muzrobjon Abdulayev kabi Andijon Davlat Universitetining ko‘plab tarixchilari yangicha metodologiya ruhida maqolalar, asarlar yaratdilar.

Xususan, R.Shamsutdinov bevosita quloq sifatida badarg‘a etilganlar yashagan Shimoliy Kavkaz, Ukrainaga borib, arxiv, kutubxonalarda bo‘ldi va ko‘plab hujjatlarni qo‘lga kiritdi, shular asosida tadqiqot ishlarini olib bordi.

Yaratilgan ushbu asarlarda kollektivlashtirish va quloq qilish masalasida hukmron mafkura, komfirqa va uning «dohiylari», mustabid sovet davlati arboblarining qarashlari va unga qarshi muxolifatdagi muqobil fikr-g‘oyalari, ayniqsa xalq vakillari, dehqonlarning qarashlari asosida tahlil etiladi.

O‘sha davrdagi jarayon aslida qanday kechgan bo‘lsa, shundayligicha yoritilib, shu asnoda komfirqa va sovet davlatining agrar siyosati va amaliyoti boshqa xalqlar qatori o‘zbek xalqiga ham singmagani, dehqonlarning kolxoz tuzumiga, quloq qilishga qarshilik ko‘rsatganlari arxiv manbalari orqali R. Shamsutdinov yaratgan (“O‘zbekistonda sovetlarning quloqlashtirish siyosati va uning fojiali oqibatlari”, T, 2001; R. Shamsutdinov,A. Mamajonov “Shimoliy Kavkazga surgun qilinganlar qismati”, T, 2005 ) asarlarda aks etdirilgan.

Tadqiqotchining keng qamrovli asarlarida sovet davridagi fojeali jarayonlar, voqea-hodisalar,kamchiliklar, nuqson, xatolarning tub mohiyati, sabablari ochib beriladi.Xullas, quloqlashtirish davridagi fojialarga faqat istiqlol tufayligina haqqoniy baho berildi.

011

(Tashriflar: umumiy 1 858, bugungi 1)

1 izoh

  1. Rahmat. Savobli ishlaringiz uchun. Mening onamning bobosi ham qatag’on qurboni bo’lgan. Abdurahmon qori ismlar. Lekin familiyalarini bilmayman. Buxoro shahridan bo’lganlar. Baqqollik(savdogarlik) bilan shug’ullanganlar. 5 nafar farzandlari bo’lgan. Bir qizlari , ya’ni mening bibim 100 yoshlarida 2015 yilda vafot etdilar. Qanday nochor ahvolga tushib qolganlarini aytib berganlar biz nevaralariga. Yuzlaridan nur yog’ilib turar edi. 90 yoshlarigacha 5 mahal namozni kanda qilmadilar rahmatli bibim. Bir iltimosim bor edi, Buxorolik Abdurahmon qori haqida ham ma’lumot olishimga yordam bersangizlar demoqchiman. Bu inson menga onam tarafdan hisoblanadi. Taxminan 189?-193? yillar yashaganlar. Atigi ikki og’iz ma’lumotlaringiz uchun butun umrim sizlardan minnatdor bo’lar edim. Rahmat.

Izoh qoldiring