Сизга тақдим этилаётган саҳифада Америка ҳикоячилигининг азалий ва абадий мавзулар қаламга олинган уч намунасини ва уларни таҳлил этган мақолани мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Oy: Август 2017
Ikki qoraqalpoq shoiri: Jiyanboy Izboskan, Hikmatilla Ayimbet
Узоқ йиллар аввал, 1978 йили Москвада бир гуруҳ шоирлар — ўзбек шеьрияти кенжа авлодининг ижодий ҳисоботи бўлиб ўтган эди. Бу анжуманга менинг бир гуруҳ ижодкор тенгдошларим билан бир қаторда Қорақалпоғистондан Жиянбой Избоскан ва Ҳикматилло Айимбетлар ҳам қатнашган эдилар. Биз ўшанда танишган эдик. Davomini o'qish
Xalq ta’limi vaziri: lotin yozuvi hozirgi vaqtda mamlakatimizda aniq ustunliklarga ega deb o‘ylayman.
23 август куни Тошкентдаги (Куни-кеча жонли узатилиши тақиқланган) Халқаро пресс-клубда ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов алифбо масаласида фикр билдиргани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди. Davomini o'qish
Yana o‘sha mavzu: Lotin-kirill muammosiga oid uch maqola
Бу йил 21 октябрда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 28 йил бўлади. 1989 йилда туғилган бола 28га кирди. Фарзанд кўрди. Ўзбек тили расмий юқори мақомга чиққандан сўнг, иккинчи авлодни кўрмоқда. Лотин алифбосига ўтилган пайтда туғилган авлод аллақачон 20 ёшдан ўтиб бўлди ва баъзилари фарзанд кўришди. Лотин ёзувига асосланган ўзбек тили алифбоси ҳам иккинчи авлодни қарши олмоқда. Davomini o'qish
Zuhra Ochilova. She’rlar
Зуҳра Очилова ўзига хос шеърий дунёсини яратаётган ижодкорлардан бири. Шеърларида шоиранинг дунё ва инсон ҳаётини ўзига хос тарзда идрок этиш қобилияти бўй кўрсатади. Davomini o'qish
Baxtiyor Nuriddinov. Minginchi himoya
Яйдоқ эли ўтган кузги босқинни ҳисобга олмаганда тўрт–беш кўклам тинч яшади. Ҳеч ким таҳдид қилмай қўйганди. Одамлар Яйдоқ атрофидаги етти мудофаа қирдан бирон марта ҳам тутун ўрлаганини кўришмади. Қўрғон чегаралари мустаҳкам қўриқланарди. Яқин кунлардан бери атроф қишлоқларга яна душманлар ҳужум қилиша бошлашгани хабари тарқалди… Davomini o'qish
Marina Svetayeva she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Ардоқли шоира Марина Цветаева таваллудининг 125 йиллиги олдидан
Таржимондан: Рус шеърияти тарихида Пушкин даври шоирлари ижодини қамраган йиллар тимсолий тарзда «Олтин аср» номини олган бўлса, XIX аср бошлари ижод қилган шоирлар даври «Кумуш аср» деб олган. Мен «Кумуш аср» вакилларидан Гумилёв, Ахматова ва Цветаевани жуда яхши кўраман. Гумилёв шеърларидаги жаҳонгашта туйғулар, Ахматованинг сокин ҳайқириқлари, Цветаеванинг девона сатрларини таърифлашга ожизман. Қўлимдан келгани уларнинг гўзал шеъриятига мафтун бўлиш, холос. Davomini o'qish
Nursulton Nazarboyev: “Lotin alifbosiga o‘tish — rus tilidan voz kechish emas”
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг лотин алифбосига ўтиши борасида гап-сўзларга жавоб берган. «Хабар» телеканалига гапирган Назарбоев лотинчага ўтиш рус тилидан ва унда ишлатиладиган кириллчадан воз кечишни англатмаслигини айтган. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Xato qilishga endi haqqimiz yo’q
Мана ҳозир, ҳар биримизнинг қаршимизда – лотин ёки кириллдан бирини танлашда турибди! Бу имкон масъулиятли ишнинг бошида турганлар учун янада шарафли. Энди бутун бошли халқнинг келажаги ҳам у ёки бу даражада шу танловнинг тўғри ёки нотўғри эканлигига бориб тақалади. Яна шуки, бундай имкон ҳар доим ҳам берилавермайди. У ўта ноёб тарихий ҳодиса. Шунинг учун ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Davomini o'qish
Hermann Hesse. Soyalar o’yini
Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади
Қаср соҳиби ўша бахтсизлик содир бўлган пайтдан бери бинонинг орқа томонида яшарди. Бу ерда қадимги римликлар замонидан қолган ёлғиз, улкан минора торгина ҳовлига соя ташлаб турар, девор қорайиб, нам тортган, деразалар паст ва энсиз, серкўланка, рутубатли ҳовли кекса заранг дарахтлари, азим тераклар ва қорақайинлар ўсиб ётган қоронғи хиёбонга туташиб кетганди. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Muhabbatnoma
Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Бугун ушбу ёрқин асардан илҳомланиб ёзилган шоира Нодира Афоқованинг шеърий туркумини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Asr.uz sayti bosh muharriri va muallif Mirzabek Japaqov diqqatiga! & M. Yapaqovga xat
«Ҳурматли» муҳаррир! Сизнинг сайтингизда Мирзабек Жапақовнинг кирилл имлосини ҳимоя қилиб ёзган «Онамиз лотиндан тарқаганми?» сарлавҳали мақоласи чоп этилибди. Биз муаллифнинг ушбу муаммо бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ошкор қилишига, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишига заррача эътироз билдирмаймиз. Аммо, мақола сарлавҳасида намоён бўлган бетамизлик ва матн ичида жунбушона ёзилган «Хўш, энамиз лотиндан тарқаганмиди-ки, бу алифбо миллатимиз учун шунчалик зарур бўлса!? Бешигимизни лотинлар тебратганмиди-ки, уларнинг алифбосига ўтишимиз шарт бўлса!?» каби иддаоларини тушунишни, бундай лўттибозлик сабабларини билмоқчимиз. Davomini o'qish