Zuhra Ochilova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.17_17h44m27s_004_b.png    Зуҳра Очилова ўзига хос шеърий дунёсини яратаётган ижодкорлардан бири. Шеърларида шоиранинг дунё ва инсон ҳаётини ўзига хос тарзда идрок этиш қобилияти бўй кўрсатади.

Зуҳра Очилова
ШЕЪРЛАР
045

Screenshot_3.jpg  Зуҳра Очилова (Ачилова Зуҳра Қурбоновна) – 1975 йил 30 ноябрда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. Шаҳрисабз шаҳридаги Қори-Ниёзий номли умумий ўрта таьлим мактабида сабоқ олган. Ҳамза номидаги Шаҳрисабз Педагогика билим юртининг мактабгача таълим мутахассислиги бўйича сиртдан ўқиган. Қарши Давлат Университетининг ўзбек филологияси факултетида сиртдан таҳсил олган. Кўп йиллардан буён таълим соҳасида фаолият юритиб келади. Туман, вилоят, республика матбуотларида назмий, насрий, публицистик ишлари эълон қилинган. Илмий-услубий ва адабий мақолалари бир неча республика ва хориж илмий-амалий конференция нашрларида чоп этилган.
Шоиранинг «Мовий ифор», «Гулшамол», «Тафтли ошён» ноли шеърий тўпламлари нашр қилинган.

045

***
Гўдак каби танглайимда тамшасам769627.jpg
сўзлар таьмини
Сўззор тароватидан
капалакка айлананиб сархушлансам
Сўзларнинг мумтоз оҳангида
шароб ичган кимсадек
Уйинга тушса дилим
Қонимга йўғирсам
сўзлар дардини
Ўлсам, кайта-кайта туғилсам
сўзлар туйғусидан
Улашсам дунёларга
табаррук сўзлар меҳрини

2013

***

Қийғосланибди
пуштиранг туш кўрган
шафтоли новдалари
Тангри нафосати
шафтоли дарахтининг
пушти гуллари
Пушти хаёл
ҳузурланар
пушти севгидан
Пушти зиёликни
яшайди умр

2015

***

Вақт мени борлигимни ҳис қилгин
Вақт кашфлагин қалбимни
Вақт коинотларни йўғир муҳаббатимга
Вақт беҳуда сарфлама дакикаларимни
Вақт самарсиз ўтма мендан
Вақт фаслларимни ўкситиб қуйма
Вақт тўкиб куйма!…

2014

***

Қиш оқлигида
Яширин ўзга рангинлик
Фурсат етса
Ошкор айлар ўзлигин

Қиш оқлигида
Яширин марғуб туйғулар
Фурсат етса
Ошкор айлар диллигин

Қиш оқлигида
Яширин бокира фараҳлик
Фурсат етса
Ошкор айлар ҳурилигин

2016

***

Уйқуланган ёр
Чеҳраси соясида
Ишқ орзуга шўнғийди

Уйкуланган ёр
Киприги соясида
Туш руёбдан умидланади

Уйкуланган ёр
Нафасин соясида
Ҳаёт ўзлигин
Тушуна бошлар

Ёр уйқуланган чоғ
Ёз хобгоҳида

2015

***

Бинафшаранг куйлак кийган киз
Бинафшаранг ёмғирпўш тутиб
Кетмоқда оралаб ёмғиристонни

Бинафшаранг сезимда ҳаво
Изларидан сачраб қолади

Бинафшаранг ёмғир куйлари
Бинафшаранг бугуннинг дами…

2015
.
***

Ёзги ҳудуд
жанубий манзара
Тоғли ўрмонлар
ҳавоси тиниқ
Шаршарада чўмилар
тортинмай
яланғоч харсанглар

Жар ёқасида
чўчимас
осилиб ўйноқлар
сумбуллар

Осмон яланглигида
кўпчиган булутларни
туслар наҳорги
ёруғлик

Қир текислигида
сўфитўрғай ошиқона
истиғфор айтар
Ҳайрат яшар
чўпон бола кўзларида
Жанубий манзара
ёз ҳудудида

2015

***

Кузак қирғоғида
турган киши
Қадрли лаҳзаларни
соғинди
Ғуссадан мунғайди
куз қирғоғи…

2014

***

Қаҳратон.
Бужмайиб қотган
теградаги барча
яратиқ

Каҳратон.
Жовдирайди
шохда қолган
бир дона мева

Кахратон.
Қарға
ҳодисани кузатар
ўлик ҳис билан

2015

***

Болаларча
нигоҳинга тикилиб
ахтарсам ғаройиб
қалбингни
шубҳасиз самовийликда
топишсак

Болаларча
муаллақликда бўйнингга
осилиб эркаланса қўлларим
Болаларча
ўйнасам шуьлавор
ҳисларингни

Болаларча
Мусаффо сева бошласам
сени боқий

Болаларча
ишонч билан
кутяпман ҳамон
баҳорий дунём

2014

***

Туннинг гўшасида
оромланар
рангин сайроқлар
эврилган шохлар
бўёқсиз зарралар
ғимирлайдиган ҳашаротлар
хуррак отар
кекса викорлик
ҳатто
майин тин олар
йиртқич нафаслар
Фақатгина
туйғулар измидаги
кўнгил бедор
фароғатнинг қўйнида

2014

***

Кўзларим ичида
сим-сим сизаётир
соғинчнинг оҳи
Киприклар зирқираб
сипқорар беун
кўзларимдан кетиб қолдинг
олисладинг дунёимдан
не сабаб?…

Қиёфангни унутиш учун
сенсизлик остонасида
типирчилаб жон берар
кўзларимнинг нажиб туйғуси
Кейин дафн этаман
соков лаҳза бағрига
Видога кўникаман
Алвидо Ишк!…

Хўрланган кўзларим
бошқача қарай бошлайди
ташқарига
Кўзларим ичи —
бўм-бўш кулба
Ҳувиллар кўзларим
ишқсиз
кузги дафинда

2010

Қишки суврат

Яшаб бўлмас
куюк парчалардан
анқийди изғирин…
Чекланган туюлар
бунда муҳаббат…

Тун унутиб қолдирган
эски тўшакнинг
увадаси титилган кўкда
сайр этар беҳадик
қиш сўқмоғи..
Бунда чекланмаган
раҳмоний нимадир…

2016

***

Калбимда
гуллади
парвардигорнинг
соҳир равшанлиги
мавжли куйлари
латиф хаёли
навқирон сўзлари
Мен энди
кўкламман
қалби гуллаган

2016

***

Мижгонга урилар
чизмалар кўланкаси
Сувратга айланар
шуьлавор қирралар

Ҳаловатли буёкда
жонланди тахайюл
Овозлар жарангига
қўшилиб сокин

Бастакор Тириклик
созлайди навога
Танноз ҳаракатлар
хиромланар қизиқ

Ранг ва мусика
тарзида кузатаман
қаршимдаги ҳаётни

2014

***

Харитаси номаьлум
Белгисиз томонга
Ўхшар кафтдаги ғам
Нидосиз бужмайди
Даргумонлик фасли…

2010

***

Кор килмади
изғирин дарси
Таскин эмас
бўрон қўрқинчи
Баттар
қорли алангада
баттар
чиройини
курсатди
ҒУССА

2016

***

Насим-ла тушаман рақсга
Ҳилпираб ғунчалар сочларим
Рақсга тушаман қуёш-ла
Нурларга кўчади онларим

Чаман-ла тушаман раксга
Ифорга тўлади тилагим
Тушаман дарахт-ла рақсга
Тушуна бошлайман керагим…

Қушлар-ла тушаман раксга
Ҳурланар руҳимнинг самоси
Рақсга РАББИМла тушаман
Бўламан севимли ЗУҲРОСИ…

2015

***

Остонада
Дийдираб турган кунга
Садақа қилди
Олтин либосин куз
Илиб қолди ҳаво

2014

Натюрморт

Кишнинг ипак дастурхонида
Ишқ ҳосиласи олманинг
Тарсиллар ҳиди
Анқов бола гўё оғзи очиқ
Анор иршаяр
Нок шоҳоналигини
Мақтаётган танноз
Узум сузилар
Янги йил кайфидан
Хурсандликдан яйрар
Кишнинг ипак дастурхони

2015

***

Тушлари қўмсаган гуллашни
Дарахтларни уйғотар шамол
Томирлари қитиғланиб шўх
Дарахтларни бўйлатар шамол
Елкалари силкиниб кўкка
Дарахтларни ўйнатар шамол
Навқирон оҳанглар авж олар
Дарахтларни куйлатар шамол…

2013

***

Сезимларнинг ризвон ҳавоси
Сезимларда бардамлик ҳисси…

Сезимларнинг гуллаши жозиб,
Сезимларда сайр этар изим.

Сезимларнинг ранги ғаройиб,
Сезимларнинг раббоний нози…

Сезимларда маьсум дунёлар —
Товланар куз, қиш, баҳор, ёзи…

Сезимларнинг ишқи баркамол,
Сезимларнинг умри кексармас…

2016

***

Паришон дарахтлар ғуссали
Хўрсиниқ ҳол сўлиққан гуллар
Хазонрез кўчалар бағрини
Ғижимлаб ўтади автолар

Хирра тортган қалблар тингламас
Кузакнинг ёниқ шеьрларини
Тўкилиб йитади тушунмас
Сўзларнинг кўҳна сирларини

Тирикчилик югуригидан
Шеьр меҳрини унутган одам
Аслида сўз улуғ дард эрур
Наҳот шеьрсиз яшаса олам?…

Тўзғиб ётмиш паришон сўзлар
Вактнинг ҳорғин йўлакларида…

2013

***

Қиш яқин. Хона пинжидан
Ҳурпайиб чиқмайди мушук.
Димоғи ачишган кўча,
Қағиллар чуркаган тундлик…

Қиш яқин. Қисқариб қолган
Онлар ётибди тўкилиб.
Кимнидир соғинган дил
Мижгондан сизар ўкиниб.

2015

***

Соат сайин гуллайди тегра,
Сония, дақиқа гуллайди.
Сайёралар ишорасими,
Кўкламий пайғомлар йўллайди.

Гуллайди ҳар бурчак, ҳар чизиқ,
Гуллаб берар зарралар ҳатто.
Гулин очади унутилган ишқ,
Юрак энди қилмагай хато.

Буёқдор гуллайди мавжудлик.

2010

***

Настари тусида
Тўлин ой иси
Ҳиссиёт қадамига
Қўяди тузок
Ўзга маьнодадир
Кечанинг исми
Бир соғинч ҳақида
Куйлар чирилдоқ

Коинот муждасин
Йўллаётгандек
Кўк тешигида
Саноксиз ёнарқурт
Анқайиб оқизар
Ариққа мева
Ел сескантирган
Белгинаси мўрт

Майсалар шивири
Ўгириксиз сўз
Ишқдан тўлғокли
Жуфтлашган илон
Ҳаяжон кенглигига
Сингиб олар кўз
Тўлин ой саҳнида
Уйқусиз инсон…

Настарин тусида
Хаёл энтикар…

2014

***

Аёз даври
Ҳаммаёқни карахтлади
изғиринли ёмғир
Кейин қоронғуликка
сингди оғриғи

2015

Анжир гули

Телба бўлиб қолармиш киши,
Кўриб колса анжир гуллашин.
Шунинг учун бу ажиб дарахт,
Кутар экан кўзлар ухлашин.
Қани энди бўлсайдим телба,
Назар ташлаб анжир гулига.
Энг бахтиёр телба бўлардим,
Айланарди иқбол қўлимга.
Телба бўлиб қолсайдим майли,
Бехос кўриб анжир гулини.
Ўзгартириб юборар эдим,
Шу бемаьно тақдир йўлини.

2013

Майда кузатувлар

Нафис тўкилган
турлар ўргимчак
маскани
Илиниб колган
фаросатсиз ўлжа

Ўргимчак умри
сизаверар қумсоатда

Чумоли уяси
гўё ризқ омбори
Карвонлари ташийверар
тугагунча қуми соатнинг

Ўтлар орасида
тебранар бешик тебратар
Ҳамлага шайланган каби
кураш ифодаси мавжуд
кўзчасида

Шитирлаб тушяпти соатнинг куми

Шилликурт отланган
олис саёҳатга
Тушиб олиб
осмон йўлига
Тушунмок истагида
ўзидан улкан борлиқни

Тўхтаб колмаса бўлгани қумсоат

2014

***

Кузга етди кунларнинг пойи,
Парвонасин йўқотди шамлар…
Болишини қучиб йиғлаган,
Қовжиради суюксиз ғамлар…

Кузга етди кунларнинг пойи
Ранги сўлик яшноқи ҳислар
Дилкаш хаёл кетди улоқиб
Ҳаво туйди хазонрез ислар…

2015

Ahmadaliev-Faruh.-Sad-vo-sne..jpg Zuhra Ochilova o‘ziga xos she’riy dunyosini yaratayotgan ijodkorlardan biri.  She’rlarida shoiraning dunyo va inson hayotini o‘ziga xos tarzda idrok etish  qobiliyati bo‘y ko‘rsatadi.

Zuhra Ochilova
SHE’RLAR
045

Screenshot_2.jpg   Zuhra Ochilova (Achilova Zuhra Qurbonovna) – 1975-yil 30- noyabrda Qashqadaryo viloyati Shahrisabz tumanida tug‘ilgan. Shahrisabz shahridagi Qori-Niyoziy nomli umumiy o‘rta talim maktabida saboq olgan. Hamza nomidagi Shahrisabz Pedagogika bilim yurtining maktabgacha ta’lim mutaxassisligi bo‘yicha sirtdan o‘qigan. Qarshi Davlat Universitetining o‘zbek filologiyasi fakultetida sirtdan tahsil olgan. Ko‘p yillardan buyon ta’lim sohasida faoliyat yuritib keladi. Tuman, viloyat, respublika matbuotlarida nazmiy, nasriy, publitsistik ishlari e’lon kilingan. Ilmiy-uslubiy va adabiy maqolalari bir necha respublika va xorij ilmiy-amaliy konferensiya nashrlarida chop etilgan.
Shoiraning “Moviy ifor”, “Gulshamol”, “Taftli oshyon” noli she’riy to‘plamlari nashr qilingan.

045

***
Go‘dak kabi tanglayimda tamshasams18036.jpg
so‘zlar tamini
So‘zzor tarovatidan
kapalakka aylananib sarxushlansam
So‘zlarning mumtoz ohangida
sharob ichgan kimsadek
Uyinga tushsa dilim
Qonimga yo‘g‘irsam
so‘zlar dardini
O‘lsam, kayta-kayta tug‘ilsam
so‘zlar tuyg‘usidan
Ulashsam dunyolarga
tabarruk so‘zlar mehrini

2013

***

Qiyg‘oslanibdi
pushtirang tush ko‘rgan
shaftoli novdalari
Tangri nafosati
shaftoli daraxtining
pushti gullari
Pushti xayol
huzurlanar
pushti sevgidan
Pushti ziyolikni
yashaydi umr

2015

***

Vaqt meni borligimni his qilgin
Vaqt kashflagin qalbimni
Vaqt koinotlarni yo‘g‘ir muhabbatimga
Vaqt behuda sarflama dakikalarimni
Vaqt samarsiz o‘tma mendan
Vaqt fasllarimni o‘ksitib quyma
Vaqt to‘kib kuyma!…

2014

***

Qish oqligida
Yashirin o‘zga ranginlik
Fursat yetsa
Oshkor aylar o‘zligin

Qish oqligida
Yashirin marg‘ub tuyg‘ular
Fursat yetsa
Oshkor aylar dilligin

Qish oqligida
Yashirin bokira farahlik
Fursat yetsa
Oshkor aylar huriligin

2016

***

Uyqulangan yor
Chehrasi soyasida
Ishq orzuga sho‘ng‘iydi

Uykulangan yor
Kiprigi soyasida
Tush ruyobdan umidlanadi

Uykulangan yor
Nafasin soyasida
Hayot o‘zligin
Tushuna boshlar

Yor uyqulangan chog‘
Yoz xobgohida

2015

***

Binafsharang kuylak kiygan kiz
Binafsharang yomg‘irpo‘sh tutib
Ketmoqda oralab yomg‘iristonni

Binafsharang sezimda havo
Izlaridan sachrab qoladi

Binafsharang yomg‘ir kuylari
Binafsharang bugunning dami…

2015
.
***

Yozgi hudud
janubiy manzara
Tog‘li o‘rmonlar
havosi tiniq
Sharsharada cho‘milar
tortinmay
yalang‘och xarsanglar

Jar yoqasida
cho‘chimas
osilib o‘ynoqlar
sumbullar

Osmon yalangligida
ko‘pchigan bulutlarni
tuslar nahorgi
yorug‘lik

Qir tekisligida
so‘fito‘rg‘ay oshiqona
istig‘for aytar
Hayrat yashar
cho‘pon bola ko‘zlarida
Janubiy manzara
yoz hududida

2015

***

Kuzak qirg‘og‘ida
turgan kishi
Qadrli lahzalarni
sog‘indi
G‘ussadan mung‘aydi
kuz qirg‘og‘i…

2014

***

Qahraton.
Bujmayib qotgan
tegradagi barcha
yaratiq

Kahraton.
Jovdiraydi
shoxda qolgan
bir dona meva

Kaxraton.
Qarg‘a
hodisani kuzatar
o‘lik his bilan

2015

***

Bolalarcha
nigohinga tikilib
axtarsam g‘aroyib
qalbingni
shubhasiz samoviylikda
topishsak

Bolalarcha
muallaqlikda bo‘yningga
osilib erkalansa qo‘llarim
Bolalarcha
o‘ynasam shulavor
hislaringni

Bolalarcha
Musaffo seva boshlasam
seni boqiy

Bolalarcha
ishonch bilan
kutyapman hamon
bahoriy dunyom

2014

***

Tunning go‘shasida
oromlanar
rangin sayroqlar
evrilgan shoxlar
bo‘yoqsiz zarralar
g‘imirlaydigan hasharotlar
xurrak otar
keksa vikorlik
hatto
mayin tin olar
yirtqich nafaslar
Faqatgina
tuyg‘ular izmidagi
ko‘ngil bedor
farog‘atning qo‘ynida

2014

***

Ko‘zlarim ichida
sim-sim sizayotir
sog‘inchning ohi
Kipriklar zirqirab
sipqorar beun
ko‘zlarimdan ketib qolding
olislading dunyoimdan
ne sabab?…

Qiyofangni unutish uchun
sensizlik ostonasida
tipirchilab jon berar
ko‘zlarimning najib tuyg‘usi
Keyin dafn etaman
sokov lahza bag‘riga
Vidoga ko‘nikaman
Alvido Ishk!…

Xo‘rlangan ko‘zlarim
boshqacha qaray boshlaydi
tashqariga
Ko‘zlarim ichi —
bo‘m-bo‘sh kulba
Huvillar ko‘zlarim
ishqsiz
kuzgi dafinda

2010

Qishki suvrat

Yashab bo‘lmas
kuyuk parchalardan
anqiydi izg‘irin…
Cheklangan tuyular
bunda muhabbat…

Tun unutib qoldirgan
eski to‘shakning
uvadasi titilgan ko‘kda
sayr etar behadik
qish so‘qmog‘i..
Bunda cheklanmagan
rahmoniy nimadir…

2016

***

Kalbimda
gulladi
parvardigorning
sohir ravshanligi
mavjli kuylari
latif xayoli
navqiron so‘zlari
Men endi
ko‘klamman
qalbi gullagan

2016

***

Mijgonga urilar
chizmalar ko‘lankasi
Suvratga aylanar
shulavor qirralar

Halovatli buyokda
jonlandi taxayyul
Ovozlar jarangiga
qo‘shilib sokin

Bastakor Tiriklik
sozlaydi navoga
Tannoz harakatlar
xiromlanar qiziq

Rang va musika
tarzida kuzataman
qarshimdagi hayotni

2014

***

Xaritasi nomalum
Belgisiz tomonga
O‘xshar kaftdagi g‘am
Nidosiz bujmaydi
Dargumonlik fasli…

2010

***

Kor kilmadi
izg‘irin darsi
Taskin emas
bo‘ron qo‘rqinchi
Battar
qorli alangada
battar
chiroyini
kursatdi
G‘USSA

2016

***

Nasim-la tushaman raqsga
Hilpirab g‘unchalar sochlarim
Raqsga tushaman quyosh-la
Nurlarga ko‘chadi onlarim

Chaman-la tushaman raksga
Iforga to‘ladi tilagim
Tushaman daraxt-la raqsga
Tushuna boshlayman keragim…

Qushlar-la tushaman raksga
Hurlanar ruhimning samosi
Raqsga RABBIMla tushaman
Bo‘laman sevimli ZUHROSI…

2015

***

Ostonada
Diydirab turgan kunga
Sadaqa qildi
Oltin libosin kuz
Ilib qoldi havo

2014

Natyurmort

Kishning ipak dasturxonida
Ishq hosilasi olmaning
Tarsillar hidi
Anqov bola go‘yo og‘zi ochiq
Anor irshayar
Nok shohonaligini
Maqtayotgan tannoz
Uzum suzilar
Yangi yil kayfidan
Xursandlikdan yayrar
Kishning ipak dasturxoni

2015

***

Tushlari qo‘msagan gullashni
Daraxtlarni uyg‘otar shamol
Tomirlari qitig‘lanib sho‘x
Daraxtlarni bo‘ylatar shamol
Yelkalari silkinib ko‘kka
Daraxtlarni o‘ynatar shamol
Navqiron ohanglar avj olar
Daraxtlarni kuylatar shamol…

2013

***

Sezimlarning rizvon havosi
Sezimlarda bardamlik hissi…

Sezimlarning gullashi jozib,
Sezimlarda sayr etar izim.

Sezimlarning rangi g‘aroyib,
Sezimlarning rabboniy nozi…

Sezimlarda masum dunyolar —
Tovlanar kuz, qish, bahor, yozi…

Sezimlarning ishqi barkamol,
Sezimlarning umri keksarmas…

2016

***

Parishon daraxtlar g‘ussali
Xo‘rsiniq hol so‘liqqan gullar
Xazonrez ko‘chalar bag‘rini
G‘ijimlab o‘tadi avtolar

Xirra tortgan qalblar tinglamas
Kuzakning yoniq sherlarini
To‘kilib yitadi tushunmas
So‘zlarning ko‘hna sirlarini

Tirikchilik yugurigidan
Sher mehrini unutgan odam
Aslida so‘z ulug‘ dard erur
Nahot shersiz yashasa olam?…

To‘zg‘ib yotmish parishon so‘zlar
Vaktning horg‘in yo‘laklarida…

2013

***

Qish yaqin. Xona pinjidan
Hurpayib chiqmaydi mushuk.
Dimog‘i achishgan ko‘cha,
Qag‘illar churkagan tundlik…

Qish yaqin. Qisqarib qolgan
Onlar yotibdi to‘kilib.
Kimnidir sog‘ingan dil
Mijgondan sizar o‘kinib.

2015

***

Soat sayin gullaydi tegra,
Soniya, daqiqa gullaydi.
Sayyoralar ishorasimi,
Ko‘klamiy payg‘omlar yo‘llaydi.

Gullaydi har burchak, har chiziq,
Gullab berar zarralar hatto.
Gulin ochadi unutilgan ishq,
Yurak endi qilmagay xato.

Buyoqdor gullaydi mavjudlik.

2010

***

Nastari tusida
To‘lin oy isi
Hissiyot qadamiga
Qo‘yadi tuzok
O‘zga manodadir
Kechaning ismi
Bir sog‘inch haqida
Kuylar chirildoq

Koinot mujdasin
Yo‘llayotgandek
Ko‘k teshigida
Sanoksiz yonarqurt
Anqayib oqizar
Ariqqa meva
Yel seskantirgan
Belginasi mo‘rt

Maysalar shiviri
O‘giriksiz so‘z
Ishqdan to‘lg‘okli
Juftlashgan ilon
Hayajon kengligiga
Singib olar ko‘z
To‘lin oy sahnida
Uyqusiz inson…

Nastarin tusida
Xayol entikar…

2014

***

Ayoz davri
Hammayoqni karaxtladi
izg‘irinli yomg‘ir
Keyin qorong‘ulikka
singdi og‘rig‘i

2015

Anjir guli

Telba bo‘lib qolarmish kishi,
Ko‘rib kolsa anjir gullashin.
Shuning uchun bu ajib daraxt,
Kutar ekan ko‘zlar uxlashin.
Qani endi bo‘lsaydim telba,
Nazar tashlab anjir guliga.
Eng baxtiyor telba bo‘lardim,
Aylanardi iqbol qo‘limga.
Telba bo‘lib qolsaydim mayli,
Bexos ko‘rib anjir gulini.
O‘zgartirib yuborar edim,
Shu bemano taqdir yo‘lini.

2013

Mayda kuzatuvlar

Nafis to‘kilgan
turlar o‘rgimchak
maskani
Ilinib kolgan
farosatsiz o‘lja

O‘rgimchak umri
sizaverar qumsoatda

Chumoli uyasi
go‘yo rizq ombori
Karvonlari tashiyverar
tugaguncha qumi soatning

O‘tlar orasida
tebranar beshik tebratar
Hamlaga shaylangan kabi
kurash ifodasi mavjud
ko‘zchasida

Shitirlab tushyapti soatning kumi

Shillikurt otlangan
olis sayohatga
Tushib olib
osmon yo‘liga
Tushunmok istagida
o‘zidan ulkan borliqni

To‘xtab kolmasa bo‘lgani qumsoat

2014

***

Kuzga yetdi kunlarning poyi,
Parvonasin yo‘qotdi shamlar…
Bolishini quchib yig‘lagan,
Qovjiradi suyuksiz g‘amlar…

Kuzga yetdi kunlarning poyi
Rangi so‘lik yashnoqi hislar
Dilkash xayol ketdi uloqib
Havo tuydi xazonrez islar…

2015

03

(Tashriflar: umumiy 408, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring