«Ҳурматли» муҳаррир! Сизнинг сайтингизда Мирзабек Жапақовнинг кирилл имлосини ҳимоя қилиб ёзган «Онамиз лотиндан тарқаганми?» сарлавҳали мақоласи чоп этилибди. Биз муаллифнинг ушбу муаммо бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ошкор қилишига, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишига заррача эътироз билдирмаймиз. Аммо, мақола сарлавҳасида намоён бўлган бетамизлик ва матн ичида жунбушона ёзилган «Хўш, энамиз лотиндан тарқаганмиди-ки, бу алифбо миллатимиз учун шунчалик зарур бўлса!? Бешигимизни лотинлар тебратганмиди-ки, уларнинг алифбосига ўтишимиз шарт бўлса!?» каби иддаоларини тушунишни, бундай лўттибозлик сабабларини билмоқчимиз. Davomini o'qish
Oy: Август 2017
Xulio Kortasar. O’tayotgan bog’lar
20 август — Хулио Кортасар таваллуд топган кун
«Аргентинанинг биринчи рақамли адиби» деб таърифланган Хулио Кортасар (1914-1984) насрнинг барча жанрларида баракали ижод қилди. Айтиш мумкинки, моҳир ҳикоянавис Кортасар ҳикоя жанрида кашфиёт ясай олди. Буюк адибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган машҳур ҳикояси — «Михлаб ташланган эшик» ҳикоя жанри ҳақидаги тасаввуримизни бойитади, олам ва одам ҳақида чуқурроқ ўйлашга, фикрлашга ундайди деб ўйлаймиз. Davomini o'qish
«Lotinmi, kirill?» bahsiga oid yana ikki maqola
Лотин ёзувини бизга ўтган асрнинг 20-йилларидан ҳам, мустақиллигимизнинг бошларида ҳам ҳеч ким ва ҳеч қандай куч мажбурламади. Ўз ташаббусимиз билан, онгли равишда ўтдик. Алқисса, бу мустақил Ўзбекистон белгиси, керак бўлса ўзбек тилининг мустақиллиги белгиси. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Bo’gizlab o’ldirilgan xon
Исфандиёрхон ҳовуз ёнида дастлаб Жунаидхоннинг ўғли Эшши, ҳамроҳи Оннагалди билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, учинчи меҳмон—Вакил оғага қўл узатди. Вакил оға эса негадир хон билан чап қўлида саломлашди. “Нима , ўнг қўлинг оғрияптими?” деб Исфандиёрхон унга қараши билан Вакил оға тўнининг ўнг енгидан пичоқ чиқардию… Davomini o'qish
Faxriddin Bozorov. Bir kunlik to’y o’tadi-ketadi…Lekin
«Мана, ўзинглар кўряпсизлар, соппа-соғ юрган айрим одамлар элликка кирмасдан туриб тўсатдан инсульт бўляпти, инфаркт бўляпти. Сабабини суриштирсангиз, бошқалардан қолмасликка тиришиб, катта тўй қиламан, деб қарзга ботган бўлади. Ҳали қарзидан қутулмасдан, яна тўй қилиши керак. Очиғини айтадиган бўлсак, тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ортиқча харажатлар минг-минглаб оилаларнинг нафақат иқтисодий аҳволига, балки, бутун ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Davomini o'qish
Abdulla Gulshaniy. She’rlar & O‘rolboy Qobil.Bir muhabbat qissasi yoxud Abdulla Gulshaniy kim bo‘lgan?
Бир бир ижодкор дўстим куйиниб айтиб қолди. Яқинда ўтказилган адабиёт ўқитувчиларининг йиғилишида қатнашишга тўғри келди. Мен қизиқсиниб, ўқитувчилардан: “Абдулла Гулшаний ҳақида ҳам ўқувчиларга маълумотлар берасизларми”? — деб сўрадим. Аввалига улар ажабланиб бир-бирларига қараб олишди. Davomini o'qish
«Lotinmi, kirill?» bahsiga oid ikki maqola
Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Айни вақтда ўзбекистонликлар шу мавзуни кенг муҳокама қилмоқда. Жамиятимиз ривожланиши учун жуда муҳим саволга жавоб топишга оид баҳсу мунозара акс этган икки мақолани тақдим этамиз. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Sibizg’a volasi. Mif-hikoya & Gulnoz Sattorova. Cho’pchakdan ne muddao?
Шундан кейин билдик, сартарош ҳали ҳануз дунё кезиб юрар, қаерда қудуқ топса, унга ичидаги сирни айтар, уни таъқиб қилиб юрган Искандарнинг жосуслари эса бу қудуқларни кўмиб ташлар, фақат уларнинг назарларидан четда қолган қудуқлардан ўсиб чиққан қамишлар сибизғиларга айланиб, мангу дарбадарлиг-у қувғинга маҳкум этилган сартарош ва Искандарнинг шохи ҳақида ҳикоя қиларди. Davomini o'qish
Zamonaviy Ozarbayjon she’riyatidan. Shahlo Qosimova tarjimalari
Яқинда қардош Озарбайжондан бир хушхабар келди. Ушбу мамлакатнинг тарихи минг йилларга бориб тақаладиган гўзал шеъриятини ўзбек ва рус тилларига таржима қилиб, тарғиб қилаётган таржимон Шаҳло Қосимова Озарбайжон ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди. Июль ойида бир гуруҳ ўзбек журналистлари сафида ушбу мамлакатга қилган сафари чоғида унга аъзолик гувоҳномаси топширилди. Davomini o'qish
Boshqalar lotincha imloga qanday o‘tishdi? Mukammallik sari islohotlar
Маълумки собиқ иттифоқдош республикалардаги туркий тилли давлатлардан Озарбойжон ва Туркманистон давлатлари ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларида лотин алифбосига ўтишини эълон қилиб, янги алифбога ўтишни тўлиқ якунлаб, айни кунларда янги имлодан бемалол фойдаланишмоқда. Davomini o'qish
Abdurahmon Jomiy. «Bahoristondan & Ja’far Muhammad. Jomiy hakamligi: Tasavvuf, kalom va falsafa bahslari
18 август — Улуғ шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун
Амир Темур ва ундан сўнг бошқа темурий шаҳзодалар Имоми Аъзам ва Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таълимотларининг сиёсий ҳомийлари сифатида майдонга чиқиб, шиддатли даврнинг ғоявий-мафкуравий курашларида ўз атрофларига Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрори Валий, Саъдиддин Кошғарий ва Абдураҳмон Жомийдек маърифат пешволарини тўплашга эришган эдилар. Тарих ва тақдир эса ушбу даврнинг диний, ирфоний, илмий, адабий ва ҳатто сиёсий саҳналарида кўпроқ Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий вужуди ва ҳузурини кўришни хоҳларди. Davomini o'qish
Lotin yoki kirill – qay biri ma’qul? Bahs
1993 йили «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун эълон қилинган эди. Орадан қарийб 24 йил ўтди, бу орада алифбо бир марта ислоҳ қилинди, унга ўтиш муддати бир неча бор чўзилди. Хуллас, Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Она тилимиз билан боғлиқ айрим муаммолар, хусусан. олдиндаги саволга жавоб топишга оид баҳсу мунозара акс этган ма қолаларни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish