Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar va maktublar.

Ashampoo_Snap_2017.08.09_16h02m55s_002_.png 16 август — Бахтиёр Ваҳобзода таваллуд топган кун

   Буюк озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода 1925 йилнинг 16 августида дунёга келган. Шоир туркча шеъриятнинг энг буюк сиймоларидан ҳисобланади. Унинг шеърлари то бугунгача нафақат озарбайжон, шу билан бирга, ўзбекларни ҳам ҳаяжонга солиб келади. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev, lotin alifbosi va 17 million o‘zbeklar

Ashampoo_Snap_2017.08.16_04h00m00s_002_.pngШу йилнинг 10 август куни «Китоб дунёси» маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газетасида адабиётшунос Шуҳрат Ризаевнинг «Президентимизга мактуб» сарлавҳаси остида Президентга мурожаати эълон қилинди. Буни «мактуб» деб аташ тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақида ижтимоий тармоқларда алоҳида баҳс юзага келди.

  Қўшимча: Мазкур мақола ва менинг айрим мулоҳазаларимга ўз муносабатини билдирган Шуҳрат Маткарим фикрлари билан саҳифа остида берилган изоҳлар қисмида танишинг. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.10_17h48m19s_001_.png      Рафиқ  Сайдулло ҳамиша изланишдан, тажриба қилишдан чўчимайдиган, маслаҳатим билан ўзининг ёш қаламини буюк шоирлар асарларини таржима қилиш билан чархлаб бораётган шоир. Унинг янги шеърларини тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish

Parvin E’tisomi. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.11_13h10m25s_001_.png      Эроннинг таниқли ёзувчиси  ва адабиёт  тадқиқотчиси доктор Ғуломҳусейн Юсуфийнинг  ёзишича, анъанавий форс адабиёти тарихида Парвин Эътисомий аёллардан бўлган ижодкорлар орасида ягона улкан  шоирадир.Унинг анъанавий шеърдаги мавқейи айрим эркак ижодкорлардан ҳам устун туради. Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar. Uch maqola & O’rolboy Qobil. «Mabdayi nur» kimniki?

Ashampoo_Snap_2017.08.07_14h29m15s_001_.png…Абдусаттор Жуманазарнинг чиқишлари мантиқий мулоҳазага асосланиши, далилларининг аниқлиги билан ажралиб туради. Олим мумтоз адабиётимиз тўғрисидаги мулоҳазаларини баён этганда мавҳум, умумий гаплар билан аравани олиб қочмайди, ҳавойи даъволарга берилмайди  (Абдулла Улуғовнинг «Мангу мезон» мақоласидан). Davomini o'qish

G’aybulla Hojiyev: Biz rol o’ynayapmiz & G’aybulla Hojiyev «Silsila» va «Suratlar so’zlaganda» teledasturida

Ashampoo_Snap_2017.08.11_22h24m47s_001_.png Ҳали тўртта кинода ўйнадими-йўқми чиройли йигит-қизлар телевизорга чиқади-да, «мен яратган образ», деб оғизларини тўлдириб гапиради. Устозларимиз бизга ўргатганларини, хокисорликни ёшларимизга ўргатолмаяпмиз. Образ дегани нима? Образ дея соҳамизнинг пири бўлган устозларимиз — Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Раззоқ Ҳамроев, Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азизов, Рихси Иброҳимова ўйнаган ролларини айтишимиз мумкин. Davomini o'qish

Bozor Sobir. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.08_01h20m41s_003_.png  Шеър хақида тожик шоири Бозор Собир шундай деб ёзади:”Адабиёт адаб калимасидан олинган бўлиб ҳулқ-атвор, таълим-тарбия ва панд-насиҳатни билдиради. Шунинг учун  панд насиҳат қилиш адабиётнинг иши, аммо шеъру шоирликнинг иши эмас. Шеър калимасининг илдизи шуур бўлиб, ақл-фаросат, идрок, завқ ва зеҳну андиша маъносини билдиради”; Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. Yo’l esdaliklari & Sirojiddin Ahmad. Cho’lpon impressionizmi

09 Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига

   Буюк Чўлпон кўнглидаги ҳаёт ҳақиқатини қоғозга тўккан. Ўша ҳақиқатни «Йўл эсдаликлари»да Жиззахдан Самарқандга етгунча кўрган анвойи гўзаллик сайқалига жо этган «Кўнгилсиз чиқиш», «Кетиш», «Тенгизлар», «Капалаклар», «Зар афшон», «Қуёшми, умидми, севгими?», «Чин бирлик» фаслларини шунчаки оддий ҳикоялар десак, тўғри бўлмайди. Улар юрак қаъридан фавворадек отилиб чиқаётган руҳий азоблар, дардлар, сўниши исталмаган орзу-амаллар ҳақидаги мухтасар роман. Davomini o'qish

Abay. O’lanlar va nasihatlar & Tanlangan asarlar

Ashampoo_Snap_2016.05.22_22h13m43s_008_.png    10 август — буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев таваллуд топган кун

   Ўзбек халқи Абайни яхши билади ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлайди.
Davomini o'qish

Erkin A’zam. Shovqin. Roman & Marhabo Qo’chqorova. “Shovqin”ning shov-shuvlari…

Ashampoo_Snap_2017.08.04_14h09m34s_001_.png10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топган кун

    Адибнинг бу романи бир қарашда мураккаб, аммо жиддий сиёсий-ижтимоий рамзларга ишора берувчи, кучли адабий пародияга тўлиқ асар саналади. Роман қаҳрамонлари кино оламининг одамлари, яъни, киноюлдузлар, кинодраматурглар, кинорежиссёрлар, кинотанқидчилар, киноижодкорларнинг хулқи, феъли, бетартиб, енгил-елпи ҳаёти ҳақида ёзилгандек таассурот қолдиради. Асарда Фарҳод Рамазоннинг қулоқдош ёзувчи дўстининг шарҳи асарнинг ўзак моҳиятини топишимизда калит бўлиб хизмат этади. Davomini o'qish

Nafisa Omon. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.06_19h45m46s_001_.png    Нафисанинг ҳар бир янги шеърини кутиб юраман. Фейсбукдаги саҳифасига тез-тез кириб бу шеърларни завқ билан ўқийман. Бундан бир неча йил аввал унинг шеърлари билан таништирган эдим. Бугун   шоиранинг янги шеърларини тақдим этаётганимдан мамнунман. Davomini o'qish

O‘zbek jurnalistikasi sarosimada: O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori kimga qarshi kurashmoqchi

gazeta_0_17_0.jpg  Anhor.uz сайтининг бош муҳаррири, журналист  Лола Исломова Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга очиқ хат билан мурожаат қилди. Бунга агентлик янги бош директорининг ўзбек журналистикаси борасида яқинда қилган баёноти сабаб бўлди. Шахсан мен мазкур хатдаги айрим ўринларига унчалик қўшилмасам ҳам, агентлик бош директори баёнотини ўқиб, у ўз фаолиятини маъмурий буйруқвозлик, очиқроқ айтсам, дўқ уришу қўрқитишга уриниш билан бошлагани таажжубга солган эди. Davomini o'qish