O‘zbek jurnalistikasi sarosimada: O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori kimga qarshi kurashmoqchi

gazeta_0_17_0.jpg  Anhor.uz сайтининг бош муҳаррири, журналист  Лола Исломова Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга очиқ хат билан мурожаат қилди. Бунга агентлик янги бош директорининг ўзбек журналистикаси борасида яқинда қилган баёноти сабаб бўлди. Шахсан мен мазкур хатдаги айрим ўринларига унчалик қўшилмасам ҳам, агентлик бош директори баёнотини ўқиб, у ўз фаолиятини маъмурий буйруқвозлик, очиқроқ айтсам, дўқ уришу қўрқитишга уриниш билан бошлагани таажжубга солган эди. Ўзбек матбуотида юзага келган ночор аҳволга ва унинг келиб чиқишига айбдор мутасаддилар ҳақида бир оғиз айтилмаган бу баёнот бугун Президентимиз олиб бораётган ошкоралик ва таҳлилга асосланган сиёсат руҳига мутлақо тўғри келмайди. Матбуотимизда мавжуд камчиликлар ҳақида бизнинг сайтимизда ҳам бир қатор мақолалар эълон қилинган эди. Бу камчиликларни бартараф этиш табиий равишда қаттиққўл сиёсатни эмас, «ундай қиламизу бундай қиламиз!»  деб  шовқин солиш билан эмас, балки  очиқ ва аёвсиз таҳлил асосидагина амалга оширилиши керак. Энг аввало,   Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бир қатор раҳбарлари коорупция билан боғлиқ можароларга алоқадор бўлган бир пайтда агентликнинг ўзи қандай ўзгаришлар қилажагини ошкор қилиши лозим эди.

Хуршид Даврон
Ўзбекистон халқ шоири

09

Anhor.uz сайтининг бош муҳаррири, журналист Лола Исломова Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга очиқ хат билан мурожаат қилди. Бунга агентлик янги бош директорининг ўзбек журналистикаси борасида яқинда қилган баёноти сабаб бўлди. Podrobno.uz сайтида  Лола Исломованинг очиқ хатининг рус тилидаги матни келтирилган бўлиб, хат мазмуни билан қуйида танишишингиз мумкин.

«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорига очиқ хат

Ҳурматли Лазиз Хушбоқович!

Сизни асосий вазифаси ОАВнинг мустақил фаолиятини амалга оширишда конституцион ҳуқуқларга, мулкчилик шаклидан қатъий назар сўз ва матбуот эркинлиги кафолатларига қатъи риоя этилишини мониторинг қилувчи муассаса раҳбари деб мурожаат қилмоқдаман. Ўзбекистон МАА низомида шундай ёзилган.

Мустақил журналистика – демократик жамият белгиларидан бири, мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон ҳаётида пайдо бўлган янги саҳифа. Қувонарлиси, кўп йиллардан буён илк марта ЎзМАА раҳбари ОАВ вакилларига мурожаат билан чиқди. Сизнинг ОАВ вакилларига мурожаат қилинган «Маънавиятга зарар етказганларни аямаймиз» сарлавҳали мақолангиз журналистлар орасида қизғин муҳокама ва тушунмовчиликлар келтириб чиқарди.

Холис ва конструктив танқид – ўз-ўзидан камчиликларни кўриш ва бартараф этишга ёрдам берувчи, ҳар қандай ишни олдинга силжитадиган, тараққиётнинг энг кучли воситаларидан бири. Аммо айнан шу туфайли мазкур воситадан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур. Сизнинг мурожаатингиз ортидан эълон қилинган «Оғриқли нуқта» мақоласи журналистика тақдиридан хавотирланишга мажбур қилади.

Менимча, мамлакат фуқаролари таниқли инсонлар ҳаётининг қайси тарафини кўришлари «мумкин»лигию, қайси тарафини кўриш «мумкинмас»лиги билан шуғулланиш нафақат айрим шахслар, балки ҳеч бир давлат муассасасининг иши эмас. Бу инсон қадр-қимматининг энг сезувчан торларини чертувчи нозик моддият, асосийси унинг Ўзбекистон Конституциясида кафолатланган ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқидир. Ҳеч бир инсон бирор шахс, шахслар гуруҳи ёки идора унинг нимани билиши мумкинлиги, нимани эса билишга ҳаққи йўқлигини белгилашига ҳеч қачон рози бўлмайди.

Ҳар қандай муросасиз кураш жамият барқарорлигига путур етказади, одамларни турли лагерларга бўлиб ташлайди, кескинлик, қарама-қаршилик уйғотади ва амалда ҳеч қандай натижа бермайди. Ўрта асрлар инквизициясини, космополитизмга қарши, жинсига қарши, жаз, опера ва балетга қарши курашларни эслайлик. Бу нафрат, қаршилик, одамларнинг маданий хоҳишлари бўйича бўлинишидан бошқа ҳеч нарса келтирмади. Бу курашларнинг ташаббускорлари ўзларни кутган мевани ололмадилар.

Мен сизнинг адабий танқид ва сифатли журналистикани ривожлантириш борасидаги ташаббусингизни чин дилдан қўллаб-қувватлайман. Бироқ, бир давлат фуқароларини «ўзиники» ва «бегоналар»га бўлувчи танқид манзилсиз йўл эканлигини тарих кўрсатди. Шундай экан, келинг, ўтмишдан сабоқ чиқарайлик.

Сиз мурожаатингизда хусусий ОАВлардаги журналистиканинг сифати паст эканлиги ҳақида айтгансиз. Аммо холислик учун мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ОАВ, биринчи навбатда молиялаштирилиши солиқ тўловчилар ҳисобига амалга ошириладиган давлат нашрлари ва сайтлари ҳам танқид қилиниши керак.

Лазиз Хушбоқович! Журналистлар ўн йилга яқин вақтдан буён «Ўзбекистон журналистлари этикаси миллий Кодекси»ни қабул қилишни таклиф этиб келишмоқда. Сизнинг ёрдамингизда журналистлар ахлоқ кодекси ва ниҳоят дунё юзини кўришига ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилишига, сўнгра қабул қилинишига умид қилгимиз келади. Шубҳасиз, ахлоқ кодекси қонун эмас ва тавсиявий тусга эга, лекин у журналистлар учун ҳам, журналистларнинг ёзганларини танқид қилмоқчи бўлганлар учун ҳам аниқ бир мўлжал бўлади. Ахлоқ кодексининг қабул қилиниши медиа-ахлоқ соҳасидаги баҳсли масалалар бўйича қарор қабул қилувчи медиа-кенгаш тузилишини кўзда тутади. Қолган барча масалалар суд орқали ҳал этилади.

Ва ниҳоят, Сизнинг раҳбарлигингиз остидаги муассаса сайти ҳақида. Афсуски, ЎзМАА сайтида Сизнинг мурожаатингиз ва «Оғриқли нуқта» мақоласи рус тилида берилмаган. Мазкур мақолалар Ўзбекистоннинг аксарияти давлат тилини мукаммал даражада билмайдиган кўпмиллатли журналистлари манфаатларига алоқадорлигини эътиборга олиб, ушбу мақолаларнинг рус тилидаги таржимаси зарур. Бу таржимонликнинг нозик жиҳатлари туфайли жамият учун Сизнинг чин мақсадларингиз борасида тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олади. Ўз ўрнида айтиш лозим, ЎзМАА сайтида Агентликнинг рус тилидаги сўнгги хабари 2017 йил мартда эълон қилинган.

Сизнинг қарашларингиз чоп этилган рус тилидаги айрим ОАВларда жумлалар умумий матндан юлиб олинган бўлиб, тушунмовчилик ва асосли хавотир уйғотади. Жамият ҳаётнинг барча жабҳаларида янгиланишлардан умид қилиб яшаётган бугунги кунда матннинг нотўғри талқини оқибатида келиб чиқадиган ўзаро тушунмовчиликлардан узоқроқда бўлишни истардик», дейилади очиқ хатда.

«Ҳурматли Лазиз Хушбоқович, кўплаб таниқли ҳамкасбларимиз сизнинг баёнотингиз ҳақида ўз фикрларини билдиришган ижтимоий тармоқларни ўқинг. Балки бир томонлама баёнот бериш эмас, журналистлар доираси билан кенг мулоқот ўрнатиш даври келгандир? Балки ўз ташаббуси билан ОАВ бозорида муваффақиятга эришаётганларни қўрқитиш эмас, уларга ёрдам бериш керакдир?

Умуман, журналистларнинг хавотирини жиддий қабул қилишингизга ва уларни оғриқли муаммоларни муҳокама қилиш учун таклиф этишингизга, маҳаллий ОАВ келажаги борасидаги барча қарорлар эса бир томонлама тартибда қабул қилинмаслигига умид қиламиз», дея қўшимча қилинган сайтда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг янги бош директори Лазиз Тангриев маҳаллий ОАВлар борасида баёнот билан чиққан ҳамда агентлик сайтида айрим ОАВлар жиддий танқид қилинган мақола эълон қилинганди.

gazeta_0_17.jpgAnhor.uz saytining bosh muharriri, jurnalist Lola Islomova O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori Laziz Tangriyevga ochiq xat bilan murojaat qildi. Bunga agentlik yangi bosh direktorining o‘zbek jurnalistikasi borasida yaqinda qilgan bayonoti sabab bo‘ldi. Shaxsan men mazkur xatdagi ayrim o’rinlariga unchalik qo’shilmasam ham, agentlik bosh direktori bayonotini o’qib, u o’z faoliyatini ma’muriy buyruqvozlik, ochiqroq aytsam, do’q urishu qo’rqitishga urinish bilan boshlagani taajjubga solgan edi.
O’zbek matbuotida yuzaga kelgan nochor ahvolga va uning kelib chiqishiga aybdor mutasaddilar haqida bir og’iz aytilmagan bu bayonot bugun Prezidentimiz olib borayotgan oshkoralik va tahlilga asoslangan siyosat ruhiga mutlaqo to’g’ri kelmaydi.
Matbuotimizda mavjud kamchiliklar haqida bizning saytimizda ham bir qator maqolalar e’lon qilingan edi. Bu kamchiliklarni bartaraf etish tabiiy ravishda qattiqqo’l siyosatni emas, «unday qilamizu bunday qilamiz!»  deb  shovqin solish bilan
emas, balki  ochiq va ayovsiz tahlil asosidagina amalga oshirilishi kerak. Eng avvalo,   O’zbekiston matbuot va axborot agentligining bir qator rahbarlari kooruptsiya bilan bog’liq mojarolarga aloqador bo’lgan bir paytda agentlikning o’zi qanday
o’zgarishlar qilajagini oshkor qilishi lozim edi.

Xurshid Davron
O’zbekiston xalq shoiri

09

 

Podrobno.uz saytida ushbu ochiq xatning rus tilidagi matni keltirilgan bo‘lib, xat mazmuni bilan quyida tanishishingiz mumkin.

«O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktoriga ochiq xat

Hurmatli Laziz Xushboqovich!

Sizni asosiy vazifasi OAVning mustaqil faoliyatini amalga oshirishda konstitutsion huquqlarga, mulkchilik shaklidan qat’iy nazar so‘z va matbuot erkinligi kafolatlariga qat’i rioya etilishini monitoring qiluvchi muassasa rahbari deb murojaat qilmoqdaman. O‘zbekiston MAA nizomida shunday yozilgan.

Mustaqil jurnalistika – demokratik jamiyat belgilaridan biri, mustaqillik sharofati bilan O‘zbekiston hayotida paydo bo‘lgan yangi sahifa. Quvonarlisi, ko‘p yillardan buyon ilk marta O‘zMAA rahbari OAV vakillariga murojaat bilan chiqdi. Sizning OAV vakillariga murojaat qilingan “Ma’naviyatga zarar yetkazganlarni ayamaymiz” sarlavhali maqolangiz jurnalistlar orasida qizg‘in muhokama va tushunmovchiliklar keltirib chiqardi.

Xolis va konstruktiv tanqid – o‘z-o‘zidan kamchiliklarni ko‘rish va bartaraf etishga yordam beruvchi, har qanday ishni oldinga siljitadigan, taraqqiyotning eng kuchli vositalaridan biri. Ammo aynan shu tufayli mazkur vositadan ehtiyotkorlik bilan foydalanish zarur. Sizning murojaatingiz ortidan e’lon qilingan “Og‘riqli nuqta” maqolasi jurnalistika taqdiridan xavotirlanishga majbur qiladi.

Menimcha, mamlakat fuqarolari taniqli insonlar hayotining qaysi tarafini ko‘rishlari “mumkin”ligiyu, qaysi tarafini ko‘rish “mumkinmas”ligi bilan shug‘ullanish nafaqat ayrim shaxslar, balki hech bir davlat muassasasining ishi emas. Bu inson qadr-qimmatining eng sezuvchan torlarini chertuvchi nozik moddiyat, asosiysi uning O‘zbekiston Konstitutsiyasida kafolatlangan axborot olish va tarqatish huquqidir. Hech bir inson biror shaxs, shaxslar guruhi yoki idora uning nimani bilishi mumkinligi, nimani esa bilishga haqqi yo‘qligini belgilashiga hech qachon rozi bo‘lmaydi.

Har qanday murosasiz kurash jamiyat barqarorligiga putur yetkazadi, odamlarni turli lagerlarga bo‘lib tashlaydi, keskinlik, qarama-qarshilik uyg‘otadi va amalda hech qanday natija bermaydi. O‘rta asrlar inkvizitsiyasini, kosmopolitizmga qarshi, jinsiga qarshi, jaz, opera va baletga qarshi kurashlarni eslaylik. Bu nafrat, qarshilik, odamlarning madaniy xohishlari bo‘yicha bo‘linishidan boshqa hech narsa keltirmadi. Bu kurashlarning tashabbuskorlari o‘zlarni kutgan mevani ololmadilar.

Men sizning adabiy tanqid va sifatli jurnalistikani rivojlantirish borasidagi tashabbusingizni chin dildan qo‘llab-quvvatlayman. Biroq, bir davlat fuqarolarini “o‘ziniki” va “begonalar”ga bo‘luvchi tanqid manzilsiz yo‘l ekanligini tarix ko‘rsatdi. Shunday ekan, keling, o‘tmishdan saboq chiqaraylik.

Siz murojaatingizda xususiy OAVlardagi jurnalistikaning sifati past ekanligi haqida aytgansiz. Ammo xolislik uchun mulkchilik shaklidan qat’i nazar barcha OAV, birinchi navbatda moliyalashtirilishi soliq to‘lovchilar hisobiga amalga oshiriladigan davlat nashrlari va saytlari ham tanqid qilinishi kerak.

Laziz Xushboqovich! Jurnalistlar o‘n yilga yaqin vaqtdan buyon “O‘zbekiston jurnalistlari etikasi milliy Kodeksi”ni qabul qilishni taklif etib kelishmoqda. Sizning yordamingizda jurnalistlar axloq kodeksi va nihoyat dunyo yuzini ko‘rishiga va jamoatchilik muhokamasiga qo‘yilishiga, so‘ngra qabul qilinishiga umid qilgimiz keladi. Shubhasiz, axloq kodeksi qonun emas va tavsiyaviy tusga ega, lekin u jurnalistlar uchun ham, jurnalistlarning yozganlarini tanqid qilmoqchi bo‘lganlar uchun ham aniq bir mo‘ljal bo‘ladi. Axloq kodeksining qabul qilinishi media-axloq sohasidagi bahsli masalalar bo‘yicha qaror qabul qiluvchi media-kengash tuzilishini ko‘zda tutadi. Qolgan barcha masalalar sud orqali hal etiladi.

Va nihoyat, Sizning rahbarligingiz ostidagi muassasa sayti haqida. Afsuski, O‘zMAA saytida Sizning murojaatingiz va “Og‘riqli nuqta” maqolasi rus tilida berilmagan. Mazkur maqolalar O‘zbekistonning aksariyati davlat tilini mukammal darajada bilmaydigan ko‘pmillatli jurnalistlari manfaatlariga aloqadorligini e’tiborga olib, ushbu maqolalarning rus tilidagi tarjimasi zarur. Bu tarjimonlikning nozik jihatlari tufayli jamiyat uchun Sizning chin maqsadlaringiz borasida tushunmovchiliklar kelib chiqishi mumkin bo‘lgan holatlarning oldini oladi. O‘z o‘rnida aytish lozim, O‘zMAA saytida Agentlikning rus tilidagi so‘nggi xabari 2017 yil martda e’lon qilingan.

Sizning qarashlaringiz chop etilgan rus tilidagi ayrim OAVlarda jumlalar umumiy matndan yulib olingan bo‘lib, tushunmovchilik va asosli xavotir uyg‘otadi. Jamiyat hayotning barcha jabhalarida yangilanishlardan umid qilib yashayotgan bugungi kunda matnning noto‘g‘ri talqini oqibatida kelib chiqadigan o‘zaro tushunmovchiliklardan uzoqroqda bo‘lishni istardik», deyiladi ochiq xatda.

«Hurmatli Laziz Xushboqovich, ko‘plab taniqli hamkasblarimiz sizning bayonotingiz haqida o‘z fikrlarini bildirishgan ijtimoiy tarmoqlarni o‘qing. Balki bir tomonlama bayonot berish emas, jurnalistlar doirasi bilan keng muloqot o‘rnatish davri kelgandir? Balki o‘z tashabbusi bilan OAV bozorida muvaffaqiyatga erishayotganlarni qo‘rqitish emas, ularga yordam berish kerakdir?

Umuman, jurnalistlarning xavotirini jiddiy qabul qilishingizga va ularni og‘riqli muammolarni muhokama qilish uchun taklif etishingizga, mahalliy OAV kelajagi borasidagi barcha qarorlar esa bir tomonlama tartibda qabul qilinmasligiga umid qilamiz», deya qo‘shimcha qilingan saytda.

Eslatib o‘tamiz, o‘tgan haftada O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligining yangi bosh direktori Laziz Tangriyev mahalliy OAVlar borasida bayonot bilan chiqqan hamda agentlik saytida ayrim OAVlar jiddiy tanqid qilingan maqola e’lon qilingandi.

05

(Tashriflar: umumiy 823, bugungi 1)

3 izoh

  1. Bundan xabarimiz bor. O’zingiz nima deysiz, domla? O’zingiz o’z munosabatingizni bildiribsizmi, deb o’ylabman. Lekin kutib qolamiz. Rahmat.

  2. Бизда матбуот ҳақидаги, айниқса, матбуот бўйича мутасаддиларнинг қарашлари тўғри эмас. Улар ижтимоий ҳаётда кечаётган воқеликларни бўяб-бежаб, ўзгача қилиб, тўғрироғи ўзлари хоҳлагандай қилиб кўрсатишга ўзларини масъул деб билишади. Бошқаларни гуёки, одобсиз, ахлоқсизликда айблашадику, лекин ёлғон гапириш, бўрттириш, одамларни тўғри гап-сўзлардан хабардор қилмаслик, аксинча уларни алдаш, лақиллатиш уят, ахлоқсизлик эканлигини тарбиялиликка йўйишади. Мана шу йўл билан соҳада «воспитанный твар»лар кўпайиб кетган эмасми?

Izoh qoldiring