Anhor.uz сайтининг бош муҳаррири, журналист Лола Исломова Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга очиқ хат билан мурожаат қилди. Бунга агентлик янги бош директорининг ўзбек журналистикаси борасида яқинда қилган баёноти сабаб бўлди. Шахсан мен мазкур хатдаги айрим ўринларига унчалик қўшилмасам ҳам, агентлик бош директори баёнотини ўқиб, у ўз фаолиятини маъмурий буйруқвозлик, очиқроқ айтсам, дўқ уришу қўрқитишга уриниш билан бошлагани таажжубга солган эди. Davomini o'qish