Abdunabi Boyqo’ziyev Amerika jurnalida & Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.08_00h02m40s_003_.png    Куни кеча Америкадан бир яхши хабар келди. Педогогика фанлари доктори Қундузой Ҳусанбоеванинг таниқли шоир Абдунаби Бойқўзиев ижодига бағишланган мақоласи Мичиганда нашр этиладиган “Америка тадқиқот журнали”да чоп этилибди. Инглиз тилидаги бу  мақолани онлайн форматда  тақдим этиш билан баробар саҳифага шоирнинг янги шеърларини ҳам илова этишни маъқул топдик. Davomini o'qish

Abul-a’lo al-Maarriy. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.30_22h36m46s_003_b.png    “Берунийнинг замондоши бўлган Абул-аъло, — деб ёзган эди академик И.Ю.Крачковский, — тафаккурининг эркинлиги, фикрининг мустақиллиги, ҳаётда кўрсатган жонбозлиги жиҳатидан хивалик улуғ астраномдан қолишмаса керак. Албатта унинг дунёни кўриш доираси бирмунча торроқ эди… У азоб-уқубат билан ўтган узун умрини инсон ҳаётининг олий масалалари устида жиддий мулоҳаза ва тафаккур билан ўтказди”. Davomini o'qish

Yuriy Kazakov. Oq qog’oz bilan yuzma-yuz & Xunuk

Ashampoo_Snap_2017.06.28_13h56m17s_002_.png8 август — Машҳур рус адиби Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги

   Ёзувчининг теварагидаги жумла олам қайноқ ҳаёт ичида тинимсиз ҳаракатланади, елиб-югуради, бутун дунё қаергадир шошади. У эса бу оламга гўё ёшлигидаёқ асир тушган, у бошқаларга қўшилиб яшаши зарур. Бундай бўладиган бўлса, унинг ёлғиз қолишига қанақа эҳтиёж бор? Жуда катта эҳтиёж бор.  Davomini o'qish

Irving Shou. Yozgi ko’ylakdagi qizlar & Tungi darbon

Ashampoo_Snap_2017.07.30_19h06m02s_001_.png    Улар Бревутни тарк этиб, Вашингтон майдони томон яёв юриб кетаётган пайтларида бешинчи кўча сахий қуёш нурлари остида чароғон ялтираб турарди. Ҳатто ноябрь келганига қарамай, ҳали кун анча илиқ, атрофда эса доимий якшанба тонги нафаси уфурар эди… Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Ikki maqola: «Kichik janr»ning katta yuki & Ehtiyot bo’ling, «Qora qalam»!

Ashampoo_Snap_2017.08.02_21h06m59s_003_.png    Сарлавҳага кўзи тушган газетхон ўзи ҳаётда энг кўп ишлатиладиган ёзув қуроли – қора қалам ҳақида сўз юритилса, нега ундан эхтиёт бўлиш керак экан деб ҳайрон қолиши шубхасиз. Негаки аксаримиз кундалик ҳаётда қора рангли ёзув қуролини ишлатсак, мусаввирлар ўз ижод намуналарининг илк нусхасини шу рангда яратишади, ҳатто табиатан рангтасвир ишқибози бўлган болажонлар ҳам ой ва қуёш гардишини ажратиб кўрсатиш учун қора ранг билан чизишади… Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Farzandlarimga o’gitlar & O’tkir Hoshimov «Tungi parvoz» teledasturida

Ashampoo_Snap_2017.07.12_23h12m04s_001_.png    Фарзандларим! Мен бу ўгитларни ёза бошлаганимда сенлар ёш бола эдинг…Худога шукр, мана, вояга етдиларинг, оила қуриб, фарзандлар кўрдиларинг. Шу кунгача сенларнинг ортингдан «Фалончининг боласи фалондақа номаъқулчилик қилибди», деган таъна-маломат эшитганим йўқ. Илоё, бундан буён ҳам шундай бўлсин. Бир бурда нонини ҳалоллаб ейдиган, виждонли, имонли инсонлар бўлиб етишганларинг учун Яратганга шукроналар қиламан! Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Anvar Posho himoyaga muhtojmi?

0_1bc463_879b4689_orig.png  Ушбу  мақола  “Жаҳон адабиёти” журналининг 1997 йил 4-, 5-, 6-сонларида  босилган рус тадқиқотчиси Игор Буничнинг “Партиянинг олтинлари” номли ҳужжатли асарида таниқли давлат арбоби Анвар пошо номи тилга олинган ўринга, энг аввало, таниқли халқаро фирибгар,  Германия давлати ёрдамида Россияда большевиклар инқилобини  молиялаштирган Александр Львович Парвус (аслида  Израиль Лазаревич Гельфанд) билан Анвар пошо муносабатига изоҳ бериб қўйиш мақсадида ёзилган.  Davomini o'qish

Mansurxo’ja Xo’jayev. Anvar Posho kim edi? & Nabijon Boqiy. Anvar posho vasiyati

Ashampoo_Snap_2017.07.03_19h56m09s_004_.png4 август — Анвар Пошо шаҳид бўлганининг  95 йил йиллиги

    «Сен мактубингда қилич ва жангни севганим қадар ҳеч нарсани севмаслигимни ёзибсан. Аммо бирор-бир нарса тўғрисида «фақат ишни севаман» деб ҳам айта олмайман (айтсам ёлғон бўлади). Сен билурсанким, маним ҳақимда туҳмат ташвиқотлар юритган бадбахт кимсаларнинг иддао этганларидек, мен бу олис диёрларга мол-дунё ахтариб бой бўлмоқ, ёки ўз ҳокимиятимни қурмоқ учун келганим йўқ. Мени сендан узоқлаштириб, бу жойларга келтирган Жаноби Ҳақнинг зиммамга юкланган муқаддас бир вазифасидир…» (Анвар пошонинг севикли хотини — Султоннинг гўзал қизи Нажибахонимга ёзган охирги мактубидан) Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. She’rlar & Ibrohim Haqqul. «Qutulish» yulduzi yo’qlikka kirmas…

0_1bafd3_310afc9d_orig.png Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига

    Чўлпоннинг дин ва миллат ҳурриятига умид боғлаганлигини исботловчи энг характерли далиллардан бири – унинг  1922 йил 4 августида шаҳид кетган Анвар пошога бағишланган  «Балживон» номли шеъри ҳисобланади. Хориждаги олимлар ушбу шеър ҳақида тез-тез фикр айтган бўлсалар-да, ўзбек адабиётшунослигида унинг номи ҳам деярли тилга олинмай келинган. Ҳолбуки, «Балживон» Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон», «Гўзал Фарғона» шеърлари сингари қўлдан қўлга ўтиб, «турку каби» севиб ўқилган. Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Muallaq odam & O’rolboy Qobil. Pomuqlik «Don Kixot»

Ashampoo_Snap_2017.07.28_17h08m44s_007_.png  Бир таниқли адибнинг саргузашт китоби анчагина шов-шувга айланган йиллар эди. Кунларнинг бирида чўл туманида ёзувчи билан китобхонларнинг учрашуви ташкил этилди. Сўзга чиққан нотиқларнинг бири муаллиф ва унинг асари ҳақида шунчалик кўп мақтов сўзларни айтди-ки, бундан минбарда ўтирган ёзувчи ҳам хижолатга тушиб, қизариб кетди. Davomini o'qish

Yuriy Kazakov. Non isi

Ashampoo_Snap_2017.08.01_15h58m37s_002_.pngМашҳур рус адиби Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги олдидан

   Шошилинчномани биринчи январда олишди. Дуся ошхонада эди, эшикни эри очди. Кечаги ичкилик карахти тарқамай, тинмай эснаб имзо чекди-да, тағин кимдан қутловхат келганини чамалади. Ўша-ўша оғзини ёполмай Дусянинг онаси — олис қишлоқдаги етмишга чиққан кампирнинг вафоти ҳақидаги қисқа ва қайғули шошилинчномага кўз югуртирди. Davomini o'qish