Bashorat Otajonova. She’rlar

0045   Башорат Отажонова шеърлари (форс шеъриятидан қилган таржималари) кутубхонамиз саҳифаларида бир неча марта эълон қилинган. Ҳар гал шоира шеърлрини ўқиганим сайин кўнглим ёришиб борган эди. Бугун унинг янги шеърлари тақдим этилмоқда. Davomini o'qish

Boturxon Valixo’jayev. Mirzo Ulug’bek davri madrasalari & Orifjon Odilov. Mirzo Ulug’bekni Samarqandga bering!

008     Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилгач, миллий тилимиз асосчиси бўлган Алишер Навоий номи Самарқанд давлат университетидан янги ўқув масканига кўчирилди. Бу тўғри ва асосли қарор бўлгани шубҳасиз. Тошкент ахборот технологиялар университетига Муҳаммад ал-Хоразмий номининг берилиши ҳақида ҳам худди шундай фикрни айтиш мумкин. Аммо республикадаги аксарият олий илм масканларининг номланиши мантиқан тўғри эмас. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Oq kitob. Roman, she’riy qissa va badihalar & Barno Sultonova. Yana chiqqan jondek yonar lolalar

007Асқар Махкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан

Юксак Ҳисор тоғларидан бошланган Кофарниҳон томонларда, Жангалобод қишлоғининг ён бошида жойлашган, наъматаклару ўриклар ўраган Гулмозорда бир қабр бор. Тириклардан йироқ,юлдузларга, ойу қуёшга яқин бир қабр. Гул билан мозор қўшилиб ном топган сокин маскан бағрида ўзбекнинг ардоқли шоири Асқар Маҳкам (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) мангу уйқуда ётибди (Хуршид Давроннинг «Осмонга талпинган шоир» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

O’zbek qizi Parisa Shams Afg’oniston yuqori kengashiga millat vakili bo’lib saylandi

088Ўзбек қизи Париса Шамс Садат (ریسا شمس سادات)‎ Афғонистон юқори кенгашига миллат вакили бўлиб сайланди. У миллатдошларига қаратилган мурожаатини «Жасоратли улуснинг вакили ҳам жасоратли бўлиши керак!» деб бошлайди. Бундай ҳаяжонли мурожаатни Ўзбекистон парламентининг бирон бир вакилидан эшитганмисиз? Мен эшитмаганман. Аммо, эшитишни истайман. Davomini o'qish

Beqiyos edi u she’r lochini. Maqsud Shayxzoda tavalludining 110 yilligiga

110Мақсуд Шайхзода таваллудининг 110 йиллигига

  Мақсуд Шайхзоданинг жўшқин шеърлари, шекспирона руҳ билан суғорилган драмалари, теран фикрлар ва нозик кузатишларга бой илмий-танқидий асарлари, куюнчак публицистикаси, юксак дид билан амалга оширилган таржималари ҳеч қачон қимматини йўқотмайди. Davomini o'qish

Sanobarxon Mehmonova. Til bayrami — millat bayramidir

Ashampoo_Snap_2016.10.26_16h51m32s_001_.png    Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ (Абдулла Қаҳҳор). Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, сўз бирикмаларининг қулайлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Шу маънода учун бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни ва ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Davomini o'qish

Munavvar qori, Salimxon Tillaxon va Toʻlagan Domlalarning oʻldirilishi munosabati bilan yozilgan maqola

09    Қадарнинг оғир зарбалариға биз анчағина совуқ қонлиқ ила чидашга ўрганишиб қолғон бўлмали эдик. Ватанимиз қизил жаллодларнинг қонли диктатураси остида!… Туркистонда бугун Мўсқува диктатурасина қурбон тушган бир ва ё бир неча яқини ичин қалбинда, руҳинда мотам тутмағон бир оила йўқдир. Davomini o'qish

Muhabbat haqidagi eng go‘zal fikrlar

Ashampoo_Snap_2017.01.28_16h41m01s_001_.pngБўлмаса ишқ,икки жаҳон бўлмасун,
Икки жаҳон демаки,жон бўлмасун.
Ишқ ул танки,анинг жони йўқ,
Ҳуснни нетсун кишиким,они йўқ.

Улуғ бобомиз ҳазрат Алишер Навоийнинг ушбу сатрлари бу оламнинг ижодкори,кўнглимиз санъаткори бўлган ишқ ҳақидадир. Ҳазрат ишқ бобида яна айтганларким: Davomini o'qish

Qorachao’g’lon. She’rlar

karacaoglan

  Қорачаўғлоннинг қаерда туғилгани ҳақида ҳозиргача аниқ тўхтам йўқ. Баъзи манбаларда у Қозон тоғи яқинидаги Фарсакда,бошқасида Османиядаги Фурсак қишлоғида,бошқа жойда Қозон яқинидаги Кўкча қишлоғида,яна бошқа ерда Белградда, яна бошқа жойда Чукоровада туғилган дейилади. Халқ ичида унинг эрта етим қолгани ҳақида афсоналар юради. Шу афсоналарга кўра, Қорачаўғлон умрининг кўп қисмини ғурбатда ўтказади, Бурсада сўфийлик тариқатидан сабоқлар олади. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin haqida ikki maqola.

003

   Василий Шукшиннинг замондоши, таниқли рус адиби Вячеслав Пьецух айтганидек: “Шукшин олами қандай зарралардан таркиб топганини тушунтириб бўлмайди, бу олтмишинчи-етмишинчи йиллар рус ҳаётининг батафсил анатомиясидир, авлодлар бизни айнан унинг асарларига қараб ўрганишади.” Davomini o'qish