Frants Kafka. Hikmatli so’zlar.

09   Бошқа барча хато ва гуноҳларни келтириб чиқарувчи иккита энг катта инсон гуноҳлари бор : сабрсизлик ва бепарволик. Сабрсизлик туфайли инсон жаннатдан қувилди, бепарволик туфайли энди у ерга қайта олмайди. Балки инсоннинг фақат битта катта гуноҳи бордир : сабрсизлик. Сабрсизлиги сабаб қувилди, сабрсизлиги сабаб қайта олмайди ҳам. Davomini o'qish

Van Vey. She’rlar

09    Ҳам машҳур шоир, ҳам хитой тасвирий санъатида ўзига хос манзара (пейзаж) мактабига асос солган мўйқалам устаси, уста хаттот ва тенги йўқ мусиқачи бўлган Ван Вэйни замондошлари «Будда шоири», кейинги авлодлар эса «Жаннатдан тушган малоик» дея шарафлаганлар. Унинг ижодий фаолияти бугунгача адабиёт ва санъат аҳли учун ўрнак бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Qilichning izi

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h43m34s_009_.png    Унинг юзини чуқур чандиқ хунук кўрсатиб турарди: чандиқ қулоқ чаккасидан жағига қадар чўзилган, кулранг, ўроқ шаклда эди. Ҳақиқий исмининг унчалик аҳамияти йўқ. Такуарембода уни “Колорадалик инглиз” деб аташарди. Davomini o'qish

Olmos Ulviy. Kitobxonlik — zamon bilan teng yurishdir.

Ashampoo_Snap_2017.02.19_21h36m38s_001_.png     Файласуфлардан бирининг таъбири билан айтганда: “Китоб ўқиган, билимга эга бўлган инсон билан мутолаа қилмаган, бирор нарсани билмаган одам орасидаги фарқ ёруғлик ва зулмат ўртасидаги фарққа ўхшайди.” Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Rus she’riyatidan tarjimalar

Ashampoo_Snap_2017.11.20_17h04m42s_003_.png  Аввалроқ сизга устоз  Эркин Воҳидовнинг Шарқ шеъриятининг тенгсиз намояндалари Ҳофиз, Мирзо Бедил, Мирзо Ғолиб, Муҳаммад Иқбол, Улфат ижодидан қилган таржималарини тақдим этган эдик.Устоз шоир рус шеъриятининг ёрқин шоирлари шеърларини ҳам ўз она тилида сўзлата олган. Биргина Сергей Есенин шеърияти она тилимизда қандай жўшқин ва эҳтиросли жаранглаганини эслаш кифоя. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (5).

042    Кейин баҳор келди, яна чечаклар унди, яна одамсиз шаҳар томларида, қоп-қорайиб ётган қамишлар ораларида лолақизғалдоқлар очилди, яна далалардан оқиб тушган сўқмоқлару-йўллар четида ажриқлар гилам ёзди, яна қуёш нуридан тирилган толлар ям-яшил новдалари шокила-шокила бўлиб осилди. Қобилон дарвозасининг ўрни бўлган култепа устида бир ниҳол бош кўтарди. У нимжон ва ҳимоясиз қаддини дунёга намойиш этар, қуёшга қараб бўй чўза бошлади. Бу ўша Маҳмуд исмли косиб йигит қўйнидаги шафтоли данаги ичида яширин дарахт эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (4).

042     Шайх умрининг ярмини илм излаб ўтказган бўлса, қолганини Ҳаққа етишиш даъвосига сарфлади, тариқатда бўлди. Бу йўлдан мақсад – Оллоҳ Таоло, Оллоҳдан мақсад – камолот, камолотдан мақсад – Оллоҳ ишқи, Ҳақ нури, Ёр жамоли. Жамики мавжудот ва маҳлуқот ва заррадан қуёшгача, еру кўк, собиту сайёра шу нур билан ёритилади, шу ишқ билан ҳаракатланади, шу жамол билан муайян уйғунлик ичра ривожланади. Davomini o'qish

Olim Jumaboyev. Uch hikoya

002   Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон — таҳририят ганонари баҳосида сотиб олганман. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани пуллаганидан кейингина тушунди. Бари насия, лекин қалам ҳақи ва ҳикоядан тушадиган ҳар бир чақани эгасига жўнатаман. Davomini o'qish

Marhabo Shodmonova. She’rlar

003   Фейсбукдаги даврадошим Марҳабо шеърларини тавсия қилар экан таъкидлайди: «Хуршид Даврон кутубхонаси» — бу шоиримиз кўнглида фахр уйғотиши билан бирга унинг зиммасига масъулият ҳам юклайди, деган умиддаман…» Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (3).

042     Нажмиддин қанча алангламасин, бўрон арафасида шошиб қолганидан ерга давра қилиб чўктирилган туялардан бирининг панасига қўйган китоблари солинган хуржунни кўрмади. Аччиқ алам бўғзини қисиб, кўзлари ёшланай-ёшланай деб турганда, хотирасига Муҳаммад Абу Ҳомид Ғаззолийнинг бир ҳикояси тушди-ю, чекаётган ғуссаси нечоғли арзимас эканлигини англади. Davomini o'qish

Adabiyot – haqiqat jarchisi. Oʻzbekiston xalq shoiri Jamol Kamol bilan suhbat

05Саҳифа устоз шоир Жамол Камол таваллудининг 80 йиллигига бағишланади

  Адабиёт ўқиб, уни ўрганиб, шу хулосага келдимки, дунёда ҳамма фанлар бир тараф, адабиёт бир тараф. Ҳамма фанлар танингга хизмат қилади, адабиёт эса жонингга, руҳингга қувват беради… Davomini o'qish

Shahriyor Shavkat. She’rlar

28   Шаҳриёрнинг шеърлари,ростини айтсам, ажабтовур даражада оддий ва ғаройиб бир шаклда мураккаб. Уларда нималардир бордай ва нималардир ўз-ўзидан буткул йўқолгандай. Нималардир мавҳум, нималардир маълум… Унинг битикларидаги покизалик, соддаликни еттинчи тарафдан туриб тасвирлаш(га уриниш) эътиборни тортади… (Мирзоҳид Музаффар мактубидан) Davomini o'qish