Olim Jumaboyev. Uch hikoya

002   Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон — таҳририят ганонари баҳосида сотиб олганман. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани пуллаганидан кейингина тушунди. Бари насия, лекин қалам ҳақи ва ҳикоядан тушадиган ҳар бир чақани эгасига жўнатаман.

Олим ЖУМАБОЕВ
УЧ ҲИКОЯ
011

ГУЛКАРИ

022— Оббо, шу деворинг кўзимга балодай кўринади-да! Ичкарда бўлсаям майлийди. Асли, индинини урган: бузиб бошидан қуриш керак.

Эшмирза кунайнинг гапи Эломонни ажаблантирса-да, у деворнинг боши — бурчагидан оёғига қараб ўқ отаётган мергандек кўзини қисиб қаради: кўзга кўринарлик бирор айбни сезмагач, елка қисди.

— Тўрт-беш йил лойнинг ичида юриб ўзимизникини ўнглаб сувамасак, ўрганган ҳунаримиз бир пул-да! Анави, қибла томондаги бурчакка Қўдир тош қўювдик, шу бузаяптимикан? ¤ша жойи сал қалинроқ…

Эшмирза кунай ўзининг синчилигини исботлагандек кекирдагини чўзиб қўйди-да, бурчакка ўтиб тавони билан деворни авайлаганннамо тепди. Бармоқларини девор устида юргизиб, бирор нарса сезгандек айёрона кулимсиради.

— Шунинг учун айтаман-да, бошидан тузатганни отасига раҳмат деб. Тошнинг ўзини олсангиз, пойдевор бузилади, девор энтарилади, кейин қулайди. Эл олдида кулги.

Эломоннинг пешанаси тиришди. Бир пойдеворга, бир шифтга, бир чертакка қараб хаёлидан ўтказди: «Ўзингнинг айбинг билинмас экан-да! Нима кўп, марака кўп, келган одам кулмайдими?! Уста қурғур сувоқни боплабди, деб».

Эломоннинг боши қотди. Иморатни қайта қуриш аҳмоқнинг оғзидаги гап, Ҳашарчиям, «ҳа» деганга келавермайди. Устига-устак, қўл ишга бормай турган бир пайтда — таъби тирриқ тортди.

Эшмирза кунай дарича сари қадам ташларкан, қайрилди:

— Бир ишни икки қипсан-да! — деди маслаҳат солгандек. — Бир оҚиз сўрамайсанми?..

Эломон тортишгудек эди-ю, шаштидан қайтди.

— Битта ғишт қўйишибдими, энди эга чиққани қаранг! У ери қийшиқ, бу ери ўйиқ. Битгандан кейин ақлилик қилмай.

Эломон аста-секин ота уйига қараб юраркан, осмон тўлғоқ тутгандек безанглар, гоҳ ёмғир томчилар, гоҳ очилар, яна бирдан бўзариб одамларни шоширарди.

У ҳам ишини тезроқ битказиш илинжида типирчиларди.

***

Эломон ғўдиртош қўйилган бурчакни чўкичда ковлашга тушди. Девор оғишидан қўрққандек четланиб турар, катилиб бораётган ғиштларни кўриб ичи ачирди.

— Эй, аҳмоқ бола қургунча ийиғинг чиқиб кетди-ку!

Отасининг бақириғидан у ўнгланди.

— Сени нима жин урди! Одамлар иморат қуролмай ҳалак, сен лойи қуримай бузишга туш.

Дониёр бобо ўғлининг қўлидан чўкични тортиб олди-да, ерга ташлади.

— Юз йил ишласаям, одамга ақл битмас экан-да!

Эломон ажабсиниб отасига қаради:

— Манави, девордаги тош деворни бузиб турибди, учини учирмоқчиман. Устидан суваб қўяман, билинмай кетади.

Дониёр бобо мийиғида кулди:

— Тошни учириб ўтириш шарт эмас, — деди у синчков назар солгач. — ¤зиям билинмайди-ку. Жа кўнглинг тўлмаса, гулкари қил. Ишинг кўпаяди-ю, пухта чиқади. Эринмай олди-атрофига лой ялатиб чиқ, кари-ўйиқлари ёпилади.

Эломон гулкаридан эринса-да, муҳим бир масала ечимини топгандек эди.

У дарров сувоқбоп тупроққа майда сомон аралаштириб лой қилди. Ичидаги кесаклари эзилиши учун тўрт-беш соат ачитиб қўйди. Кейин деворга шайтонтаёқ ташлаб нотекис, қийшиқ жойларини аниқлади-да, енг шимарди. Лойни қўшиҚичлаб деворга ёпиштирди-да, устидан андава юргизди: аввалига бироз совқотди, кейин кўникди. Устасига девор суваш ҳам гапми? Ҳа, дегунча ишнинг охири кўринаёзди. Қоронғи туша-туша лой қочган жойларига андава тортиб, ишни битказиб ариқ томонга юрди. Лой идишларини, кетмону андавани тозалаб, четга олди-да, юз қўлини юваркан, Эшмирза кунай “ҳорма” деб эшагини тўхтатди.

— Тўйгача бир амаллабсан-да! Майли, деворинг ишқилиб оғиб кетмадими? Тошни олгач жойи ковак бўлиб қолади-да!

Эломоннинг ҳазиллашгиси келди:

— Деворга болор тираб, олдик. Кавакка майда тош тўлдирдик. Қийинмас-ку!

Эшмирза ҳазилни тушунгандек кулди:

— Тўйни шу ерда ўтказамизми?
— Ҳа..
— Яхши.

Эшмирза ғижинди.

***

Сабзи тўғрарга келган бир том одамни Эшмирза ака енгиб ўтирарди. Нима эмиш, Эломоннинг иморати қиблага оғиб, қиш чиқмай ташлаб юборармиш. Бу гапга эътироз айтган қанча, анқайган қанча!

Лекин қишлоқ ҳазилкашлар боплади:

— Сиз яна уста бўламан десангиз, охирзамон келгани шу. Суваган оғилхонангизни кўрдик, букрининг белидек-ку!

Шундаям у бўш кетмади:
— Уни ўн бешимда қурганман?

Ўтирганлардан бири пичоғини қайраш асносида гап қотди.

— Қўнғишингизга “ҳа” деганингизда ҳаққингиз кетмасди. Энди куёвнинг кўнглини бузиб қийшиқ деб ўтирмай…

— Сўраса, ҳа дейманми?.. Ҳали ёш, билмайди-да! Бутун умр лой кечиб кўтаргандаям, фаросат битмаса қийин… Букри жойи отнинг қашқасидек билиниб турибди.

Тўрт-бешта ишданқочарга баҳона топилиб, Эшмирза акани ташқарига судради. Арчилган сабзи арчилганича қолди.

Қоронғиталаш. Айвондан таралган электрлампа ёруғида деворнинг икки учини тенглаштирди: «Қурғур-ей, ками йўқ. Ўйиғи билинмайди. Олдингидан тузук» — деб хаёлидан ўтказди у.

— Олдингидан тузугу, лекин барибир ўйдим-чуқур. Тошни ковлаб олган.

Энди ҳамма боягидек деворга назар сола бошлади. Биров «ҳа», биров «йўқ» деди, ишқилиб, ғира-ширада Эломон келгунча тортишишди.

— Эшмирза акага шундай кўринган, у билади, — деди бор гапни эшитгач. — Ковак ҳеч тўлмайди-да!

Одамлар Эшмирзанинг кўнгли учун яна бир қур разм солишди. Теп-текис эди.

Эшмирза кунайнинг кўз олди эса бўм-бўш, ковак эди.

БОҒБОН

Изоҳ: Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон — таҳририят ганонари баҳосида сотиб олганман. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани пуллаганидан кейингина тушунди. Бари насия, лекин қалам ҳақи ва ҳикоядан тушадиган ҳар бир чақани эгасига жўнатаман.

— Эсимда, — деб гап бошлади жўрам ўшанда чойхонада ўтирганимизда. — Чамаси ўн ёш — фойда зиённинг фарқига борадиган бола эдим. Томорқадаги бешбармоқ, семеринка, кузак атласи мезон еб пишгач, бувам селитра халтани қўлимга тутиб эргаштирди.

Шамол дов-дарахтларни силкиб, мевасини тўккан, қурт еган, қуш чўқиган, эзилган олмаларни кўриб ич ачир, ташлаб юборишгаям кўз қиймасди. Улар сарғайган ўт-ўланлар, хазонлар орасида бўғилиб борарди, гўё.

Бувам қўшнимиз девори ёнидаги бешбармоқ ёнида етиб деди:

— Битта қолдирмай тер. Увол бўлади. Кесиб том устига ёйсак, қоқ қишда оғзингга ташлаб шимиб ётасан.
— Хўп, майли.

Отам хазонларнинг тавон остида оғриқли инграшига чидай олмагандек ҳатлай-ҳатлай нари кетди. Бир-иккита атласни чопонининг енгига тиқди. Мен шошилинқираб барг уйилган дарахт тагини титкилай бошладим: олмаларини саралаб халтага солиб жойладим. Шундай тез ишладимки, зумда халта тўлаёзди. Энди уни тўкиб келиш керак, лекин менинг бунга қурбим етмасди.

…У менга чой қуйиб узатиб, чой қуйиб узатиб, ниманидир хотирлаётгандек бир муддат жим қотди. Кейин чаккасини қашиди.

— Мен селитра халтани нам ўтлоқда судраб-тойдириб бошлаган ҳам эдики, бувимнинг овози эшитилди.

— Шошма барини ерга тўк.

Бувам девор оша бир кўз ташлагач, авайлабгина ерга тўкилган олмаларни саралай бошлади: юзи қизарган олмаларни алоҳида, сариқ нашватиларни алоҳида.

Мен ҳам кўмаклашдим. Тўғриси, нега уларни ажратаётганимизни билмасдим…
Абдуаҳад мени овқатга уннаб, яна боягидек тараддудланди.

***

— Бир челак олмани кўтариб, қўшнимиз Бўрибой аканикига юрдик. Даричани очиб «ҳай-ҳай»лаганимизча биламан, ичкаридан Сарвиноз келаверди. Қўлида челак, ортида Ҳанифа момо. Момом келининг қўлидан челакни тортиб;

— Ҳей, сенинг ёрдамингдан ўргилдим, – деди ва биз эшитмаслигимиз учун пичирлабгина гап қотди. — Оғир кўтарма! Ҳалол-е! Ишқилиб, бешбармоқдан тишлаб қўймадингми?

Сарвиноз янга ийманибгина бошини чайқади.
— Йўқ…

Биз шу пайти момонинг олдига етгандик.

— Сизга капсан, бу! – деди каттаотам ҳазиллашиб, челакни момомга узатаркан. — Нима қутлуғ уйдан қуруқ чиқарамизми? — деди момом.

Мен пақирда қизил бешбармоқ кўрдим.
Ҳамсоямиз берган капсанни кўтариб, изимизга қайтдик.
Ортимиздан момом қичқирди.
— ҳали яна берамиз.

***

…Мен жўрамнинг ҳикояси тугадими деб қўзғала бошлаган ҳам эдимки, у ўтиринг деб имлади. Официант ҳисоб варағини келтирди.

— Эртасига роса ёмғир қуйди. Бувам эриниб, айвондан туриб, «Бор тўкилганларини тер» деб буюрди. Судралиб томорқага ўтдим. Семиринка тошдек қаттиқ: қиш чилласида пишади. Тўрт-бешта тизилган дарахт бари семиринка эди. Енг шимариб ишни бошладим. Бир пайт не кўз билан кўрайки, Эйнштейннинг бошига тушган олма, менинг ҳам чаккамга тушса денг. Яхшилаб серсолдим: пешанамда қўшнимиз тарафда ўсган олма шох ташлаб турарди. Нима қиларимни билмай гарангсидим, кейин халтадагини ҳам тўкиб ташладим-да, саралашга тушдим. Қанчалик тиришмай, бунинг уддасидан чиқолмадим. Улар бири-биридан фарқ қилмас, нави бир эди. Дарахт танасига суяниб ўтирдим.

Бир пайт каттаотамнинг овозини эшитдим.
— Болам териб бўлдингми?
— …

У яқин келиб бошини чайқади.
— Нега термадинг?

Қўшнимиз томондан тарвақайлаган шохга имладим:
— У бизники эмас-ку.

У тўкилган олмаларга бир қур назар ташлади-ю, мени маҳкам қучоқлаб олди.

***

Биз касса томон юрдик. У ер тирбанд эди. Тамаддихона ҳисобчиси тўлов қоғозини шошилинқираб олди-да, дўстимнинг гапини эшитмай узатган пулни санашга тушди. Бир пешанасини тириштирди-да, қайта санади, одамларнинг эътирозига бепарво. Сўнг қошларини учирди:

— Кўп берибсиз.

Ўртоғим энгашиб ётиғи билан тушунтирди:

— Битта нол ҳам катта гап. Ўн уч минг ўрнига, бир минг уч юз ёзибсиз. Ахир, икки порса ош шунча арзонми? Кассир опа қоғозга синчиклаб қаради, кўзларида ажиб ҳис жилваланди.

БИР ЎЗБЕК ЎЙИ

Бугун савдо ўржиди. Азон бўғизланган ҳўкизни Асқар қассоб чошгоҳга етиб саранжомлади; сомсахонага тарқатди, полвон “қиз узатди”га деб олди. Кейин ўзининг чори қўчқорини бўғизлади, униям ўткизди. Элда марака кўп, гўшт қолармиди? Айниқса, ҳозир илик узди маҳали, гўштнинг бозори чаққон.
Кеч тушгач, Асқар қассоб гўштхонани ёпиб, уйга кетишга чоғланди. Қумқайроқ, пичоқларни энди қонлаттага ўраб бошлаган ҳам эдики, аёл чақириғидан ўнгланиб, эшик томонга бир-икки одим ташлади.

— Бобоси, бир кило гўшт тортинг! — деди Муқаддас янга чангакда осиғлиқ чарви ортидан мўралаб.

— Куни билан қаёқда эдинг, келмай? — деди қассоб уни койигандек. — Суяги қолди.

— Югур-югурдан қўл тегармиди? Иши қурғурнинг охири йўқ. Ковласангиз чиқаверади. Тугади деманг, ҳамма масаллиғини тайёрлаб қўйганман.

— Шукурда ҳам гўшт бориди?
— У ёққа бориб келгунча…

Асқар қассоб кулди:
— Учган-тушгани бор, келин! Яна қовурға гўшт! Бир кило чиқмаса, хафа бўлмайсан. Биласан-ку, бизнинг бўрдоқининг суягиям гўштдай гап. Шўрва қилсанг, бетидаги мойни кўравер.

Муқаддас чечанинг юзи ёришди.
— Барибир суяги камроқ бўлгани, яхши.
— Овқат суяк билан ширин-да! Таъм беради.

Қассоб қолган қовурғани тарозига қўйди; икки палла қимирласа-да, тенглашмади.

— Айтдим-ку, сенга чиқмайди, деб.

— Нега чиқмас экан, ана! Сизга граммигача тенглашмаса, беҳисоб. Бераверинг! — деди бўйнини чўзиб янга. — Кеч қолиб кетмасин.

Бобо гўштни тезда салафанга солиб, Муқаддас чечага узатди.

— Темир дафтарингизга ёзиб қўйинг! — деди у кулиб. — Ҳа, бунча қабоғингизни уйдингиз, кўчиб кетаяпмизми, берамиз.

Асқар бобо қўлини докага артди.

“Оббо, сал кам бўлди-да! Меҳмонга бораман, дедими? Ярим оқшом кимнинг кўзидан учиб турибди. Доим шу, кеч тушгач келади…”

***

Муқаддас чеча шошиб кетаркан, хаёлидан ўтказди; “Ҳам ошга, ҳам кўргалига камлик қилади-ёв! Юз грамм кўпроқ бўлганда, бола-чақанинг тилига таъм тегарди. Буни кимнинг оғзидан топаман, ҳайронман.”

У йўлда тўхтаб, Шукур қассобнинг гўштхонаси томонга қадам ташлади-ю, тағин фикридан қайтди.

Дарвозадан ичкарига ҳатлаганида, тўнғичи Ойдин қозон бошида тимирскиланиб юрар, ўчоққа ўтин қалаб, аланглаб кўчага қараб қўярди.

У онасига кўзи тушгач, саллониб чопиб келди-да, деди:
— Сиз кетгач, у ёқдаям борми, йўқми деб, дугонамникига чиқувдим, топилди. Ўшани амаллаб пиширдим.

Муқаддас чеча ажаблангандек сўради:
— Қоқдек қотиб кетмаганми?
— Бобомникидан берган экан…

— Ҳа, ўтган сафар бизга берувди, бунисида дугонангга… Қишлоқда нечи уй бор, ўҳ-ҳў, унга ўнта қўчқор ҳам етмайди. Ҳа, барибир ўзимизникида. Қўрққанидан эмас, сийлаганидан беради, — деди чеча қизига салафанни узатаркан, тўсатдан хаёлига келган фикрдан қувонди. — Қассобникидан гўшт узилмайди. Бошқа нарса тухумми ё… укангга айт, хўрозни ушласин!

Муқаддас чеча енгини шимариб, капгирни ушлади.

***

Қассобнинг хотини Ойсулув момо кун бўйи меҳмон кутди, кузатди. Келин-куёвнинг чилласи чиққан, келди-кетди кўп. Энди кароватга кўрпа тўшаб, ётмоқчи эди-ю, эрининг овози эшитилди:

— Дарров чўзилиб олибсан!

Момо уни қаршилади.
— Келин тушириб, бемалол ўтираманми девдим, қаёқда!

— Тегирмон тош юргиздингми, кундаги меҳмонда! Кўрдингми, қўчқор семиз чиқди. Қолганини кўнгилетарларга тарқатдингми? Муқаддас келин гўшт излаб, тинтираб юрувди, бермагандирсан!

Момонинг лаблари учди.
— Туёғигача тарқатдим, бу сафар…

Унинг гапи тилида қолди.

— Яхши қипсан, қўни-қўшни қўй сўйибди, деб эшитса, томоғи тушади.
— Гап сўраб, охиригача эшитмайсиз. Муқаддас овсин қуруқ қолди.

Бобонинг пешонаси тиришди. Кароватнинг бурчагига ўтирди.
— Оббо, аввал гўштни бўлиб, кейин тарқатмайсанми? Аёл зотига соч мўл бериб, ақлдан қисганда.

Момо тўнғиллади.
— Меҳмон келувди, нима тишининг ковагини сўриб ўтирадими?

Асқар бобо белбоғини ечиб, хотинига узатди.

— Раҳматга айт, Шукурнинг гўштхонаси очиқ, бориб келсин.

— Ҳали даладан қайтмади, уям барибир чарчаган. Кўчама-кўча ярим оқшом гўшт излаб юрмайди-ку, энди!

— Сен нимани биласан, меҳмон келса уялиб ўтирмайлик. Ўзим бориб келаман.

Момони ўй тутди.

Бобо чарчаган эса-да, аллақандай ғайрат билан дарвоза томон юрди.
— Чой қайнатсин, келинга айт.

Шу пайт дарича ғийқиллаб, бир қора кўринди.
— Момоси оёқ узатииб ётибдими, дейман?

Муқаддас янга кароват томон келаверди; қўлида кастрюл, лаган, устма-уст қўйилганди.

— Нима ташвиш, келин? — сўради бобо.
Муқаддас янга момо билан кўришди.
— Тўйга ҳормага келганим йўқ эди, шунга?

Бобонинг негадир юзига иссиқ қон югурди. У секин изига қайтиб, пул тугулган белбоғни очиб, ип ўралган бир даста беш юз сўмликни олди-да, кўчага ошиқди.

— Товуқ шўрвадан ичиб кетинг, бобоси! Иссиғида яхши-да!
— Бу овқатинг совуса яхши-да, келин! Дарров қайтаман, кетмай тур!

Ойсулув момо Муқаддас янгани кўрпага ундаркан, бобо ташқарилади.

У Шукур қассобнинг гўштхонаси томонга одимлади: “Қутлуғ, уйдан қуруқ чиқадими?! Ҳар куни қўчқор семиртаяпманми? Неваралар ҳам бобом қўчқор сўйган экан, деб ўтиргандир”. Унинг қадами тезлашди. Унинг вужудига боболик ғурури иниб, энтика-энтика югургилади.

42Men bu hikoyani oshnam Abduahad Jumanqulovdan juda arzon — tahririyat ganonari bahosida sotib olganman. Oʻzi yozsa boʻlmasmidi, dersiz? Menimcha, bu ishni uddalardi, faqat buni voqeani pullaganidan keyingina tushundi. Bari nasiya, lekin qalam haqi va hikoyadan tushadigan har bir chaqani egasiga joʻnataman.

Olim JUMABOYEV
UCH HIKOYA
011

04Olim Jumaboyev 1987 yil 15 aprelda Jizzax viloyatining Baxmal tumanidagi Qatortol qishlogʻida tugʻilgan. Shu tumandagi 48-maktabda tahsil olgan. Keyinchalik JDPI qoshidagi “Sayiljoy” akademik litseyida oʻqidi. Oʻzbekiston Davlat jahon tillari universitetining xalqaro jurnalistika fakultetini tamomlagan. “Xarsangtosh nolasi” nomli qissa va hikoyalar toʻplami chop etilgan.

011

GULKARI

— Obbo, shu devoring koʻzimga baloday koʻrinadi-da! Ichkarda boʻlsayam mayliydi. Asli, indinini urgan: buzib boshidan qurish kerak.

Eshmirza kunayning gapi Elomonni ajablantirsa-da, u devorning boshi — burchagidan oyogʻiga qarab oʻq otayotgan mergandek koʻzini qisib qaradi: koʻzga koʻrinarlik biror aybni sezmagach, yelka qisdi.

— Toʻrt-besh yil loyning ichida yurib oʻzimiznikini oʻnglab suvamasak, oʻrgangan hunarimiz bir pul-da! Anavi, qibla tomondagi burchakka Qoʻdir tosh qoʻyuvdik, shu buzayaptimikan? ¤sha joyi sal qalinroq…

Eshmirza kunay oʻzining sinchiligini isbotlagandek kekirdagini choʻzib qoʻydi-da, burchakka oʻtib tavoni bilan devorni avaylagannnamo tepdi. Barmoqlarini devor ustida yurgizib, biror narsa sezgandek ayyorona kulimsiradi.

— Shuning uchun aytaman-da, boshidan tuzatganni otasiga rahmat deb. Toshning oʻzini olsangiz, poydevor buziladi, devor entariladi, keyin qulaydi. El oldida kulgi.

Elomonning peshanasi tirishdi. Bir poydevorga, bir shiftga, bir chertakka qarab xayolidan oʻtkazdi: “Oʻzingning aybing bilinmas ekan-da! Nima koʻp, maraka koʻp, kelgan odam kulmaydimi?! Usta qurgʻur suvoqni boplabdi, deb”.

Elomonning boshi qotdi. Imoratni qayta qurish ahmoqning ogʻzidagi gap, Hasharchiyam, “ha” deganga kelavermaydi. Ustiga-ustak, qoʻl ishga bormay turgan bir paytda — taʼbi tirriq tortdi.

Eshmirza kunay daricha sari qadam tashlarkan, qayrildi:

— Bir ishni ikki qipsan-da! — dedi maslahat solgandek. — Bir oQiz soʻramaysanmi?..

Elomon tortishgudek edi-yu, shashtidan qaytdi.

— Bitta gʻisht qoʻyishibdimi, endi ega chiqqani qarang! U yeri qiyshiq, bu yeri oʻyiq. Bitgandan keyin aqlilik qilmay.

Elomon asta-sekin ota uyiga qarab yurarkan, osmon toʻlgʻoq tutgandek bezanglar, goh yomgʻir tomchilar, goh ochilar, yana birdan boʻzarib odamlarni shoshirardi.

U ham ishini tezroq bitkazish ilinjida tipirchilardi.

***

Elomon gʻoʻdirtosh qoʻyilgan burchakni choʻkichda kovlashga tushdi. Devor ogʻishidan qoʻrqqandek chetlanib turar, katilib borayotgan gʻishtlarni koʻrib ichi achirdi.

— Ey, ahmoq bola qurguncha iyigʻing chiqib ketdi-ku!

Otasining baqirigʻidan u oʻnglandi.

— Seni nima jin urdi! Odamlar imorat qurolmay halak, sen loyi qurimay buzishga tush.

Doniyor bobo oʻgʻlining qoʻlidan choʻkichni tortib oldi-da, yerga tashladi.

— Yuz yil ishlasayam, odamga aql bitmas ekan-da!

Elomon ajabsinib otasiga qaradi:

— Manavi, devordagi tosh devorni buzib turibdi, uchini uchirmoqchiman. Ustidan suvab qoʻyaman, bilinmay ketadi.

Doniyor bobo miyigʻida kuldi:

— Toshni uchirib oʻtirish shart emas, — dedi u sinchkov nazar solgach. — ¤ziyam bilinmaydi-ku. Ja koʻngling toʻlmasa, gulkari qil. Ishing koʻpayadi-yu, puxta chiqadi. Erinmay oldi-atrofiga loy yalatib chiq, kari-oʻyiqlari yopiladi.

Elomon gulkaridan erinsa-da, muhim bir masala yechimini topgandek edi.

U darrov suvoqbop tuproqqa mayda somon aralashtirib loy qildi. Ichidagi kesaklari ezilishi uchun toʻrt-besh soat achitib qoʻydi. Keyin devorga shaytontayoq tashlab notekis, qiyshiq joylarini aniqladi-da, yeng shimardi. Loyni qoʻshiQichlab devorga yopishtirdi-da, ustidan andava yurgizdi: avvaliga biroz sovqotdi, keyin koʻnikdi. Ustasiga devor suvash ham gapmi? Ha, deguncha ishning oxiri koʻrinayozdi. Qorongʻi tusha-tusha loy qochgan joylariga andava tortib, ishni bitkazib ariq tomonga yurdi. Loy idishlarini, ketmonu andavani tozalab, chetga oldi-da, yuz qoʻlini yuvarkan, Eshmirza kunay “horma” deb eshagini toʻxtatdi.

— Toʻygacha bir amallabsan-da! Mayli, devoring ishqilib ogʻib ketmadimi? Toshni olgach joyi kovak boʻlib qoladi-da!

Elomonning hazillashgisi keldi:

— Devorga bolor tirab, oldik. Kavakka mayda tosh toʻldirdik. Qiyinmas-ku!

Eshmirza hazilni tushungandek kuldi:

— Toʻyni shu yerda oʻtkazamizmi?
— Ha..
— Yaxshi.

Eshmirza gʻijindi.

***

Sabzi toʻgʻrarga kelgan bir tom odamni Eshmirza aka yengib oʻtirardi. Nima emish, Elomonning imorati qiblaga ogʻib, qish chiqmay tashlab yuborarmish. Bu gapga eʼtiroz aytgan qancha, anqaygan qancha!

Lekin qishloq hazilkashlar bopladi:

— Siz yana usta boʻlaman desangiz, oxirzamon kelgani shu. Suvagan ogʻilxonangizni koʻrdik, bukrining belidek-ku!

Shundayam u boʻsh ketmadi:
— Uni oʻn beshimda qurganman?

Oʻtirganlardan biri pichogʻini qayrash asnosida gap qotdi.

— Qoʻngʻishingizga “ha” deganingizda haqqingiz ketmasdi. Endi kuyovning koʻnglini buzib qiyshiq deb oʻtirmay…

— Soʻrasa, ha deymanmi?.. Hali yosh, bilmaydi-da! Butun umr loy kechib koʻtargandayam, farosat bitmasa qiyin… Bukri joyi otning qashqasidek bilinib turibdi.

Toʻrt-beshta ishdanqocharga bahona topilib, Eshmirza akani tashqariga sudradi. Archilgan sabzi archilganicha qoldi.

Qorongʻitalash. Ayvondan taralgan elektrlampa yorugʻida devorning ikki uchini tenglashtirdi: “Qurgʻur-yey, kami yoʻq. Oʻyigʻi bilinmaydi. Oldingidan tuzuk” — deb xayolidan oʻtkazdi u.

— Oldingidan tuzugu, lekin baribir oʻydim-chuqur. Toshni kovlab olgan.

Endi hamma boyagidek devorga nazar sola boshladi. Birov “ha”, birov “yoʻq” dedi, ishqilib, gʻira-shirada Elomon kelguncha tortishishdi.

— Eshmirza akaga shunday koʻringan, u biladi, — dedi bor gapni eshitgach. — Kovak hech toʻlmaydi-da!

Odamlar Eshmirzaning koʻngli uchun yana bir qur razm solishdi. Tep-tekis edi.

Eshmirza kunayning koʻz oldi esa boʻm-boʻsh, kovak edi.

BOGʻBON

Izoh: Men bu hikoyani oshnam Abduahad Jumanqulovdan juda arzon — tahririyat ganonari bahosida sotib olganman. Oʻzi yozsa boʻlmasmidi, dersiz? Menimcha, bu ishni uddalardi, faqat buni voqeani pullaganidan keyingina tushundi. Bari nasiya, lekin qalam haqi va hikoyadan tushadigan har bir chaqani egasiga joʻnataman.

— Esimda, — deb gap boshladi joʻram oʻshanda choyxonada oʻtirganimizda. — Chamasi oʻn yosh — foyda ziyonning farqiga boradigan bola edim. Tomorqadagi beshbarmoq, semerinka, kuzak atlasi mezon yeb pishgach, buvam selitra xaltani qoʻlimga tutib ergashtirdi.

Shamol dov-daraxtlarni silkib, mevasini toʻkkan, qurt yegan, qush choʻqigan, ezilgan olmalarni koʻrib ich achir, tashlab yuborishgayam koʻz qiymasdi. Ular sargʻaygan oʻt-oʻlanlar, xazonlar orasida boʻgʻilib borardi, goʻyo.

Buvam qoʻshnimiz devori yonidagi beshbarmoq yonida yetib dedi:

— Bitta qoldirmay ter. Uvol boʻladi. Kesib tom ustiga yoysak, qoq qishda ogʻzingga tashlab shimib yotasan.
— Xoʻp, mayli.

Otam xazonlarning tavon ostida ogʻriqli ingrashiga chiday olmagandek hatlay-hatlay nari ketdi. Bir-ikkita atlasni choponining yengiga tiqdi. Men shoshilinqirab barg uyilgan daraxt tagini titkilay boshladim: olmalarini saralab xaltaga solib joyladim. Shunday tez ishladimki, zumda xalta toʻlayozdi. Endi uni toʻkib kelish kerak, lekin mening bunga qurbim yetmasdi.

…U menga choy quyib uzatib, choy quyib uzatib, nimanidir xotirlayotgandek bir muddat jim qotdi. Keyin chakkasini qashidi.

— Men selitra xaltani nam oʻtloqda sudrab-toydirib boshlagan ham ediki, buvimning ovozi eshitildi.

— Shoshma barini yerga toʻk.

Buvam devor osha bir koʻz tashlagach, avaylabgina yerga toʻkilgan olmalarni saralay boshladi: yuzi qizargan olmalarni alohida, sariq nashvatilarni alohida.

Men ham koʻmaklashdim. Toʻgʻrisi, nega ularni ajratayotganimizni bilmasdim…
Abduahad meni ovqatga unnab, yana boyagidek taraddudlandi.

***

— Bir chelak olmani koʻtarib, qoʻshnimiz Boʻriboy akanikiga yurdik. Darichani ochib “hay-hay”laganimizcha bilaman, ichkaridan Sarvinoz kelaverdi. Qoʻlida chelak, ortida Hanifa momo. Momom kelining qoʻlidan chelakni tortib;

— Hey, sening yordamingdan oʻrgildim, – dedi va biz eshitmasligimiz uchun pichirlabgina gap qotdi. — Ogʻir koʻtarma! Halol-ye! Ishqilib, beshbarmoqdan tishlab qoʻymadingmi?

Sarvinoz yanga iymanibgina boshini chayqadi.
— Yoʻq…

Biz shu payti momoning oldiga yetgandik.

— Sizga kapsan, bu! – dedi kattaotam hazillashib, chelakni momomga uzatarkan. — Nima qutlugʻ uydan quruq chiqaramizmi? — dedi momom.

Men paqirda qizil beshbarmoq koʻrdim.
Hamsoyamiz bergan kapsanni koʻtarib, izimizga qaytdik.
Ortimizdan momom qichqirdi.
— hali yana beramiz.

***

…Men joʻramning hikoyasi tugadimi deb qoʻzgʻala boshlagan ham edimki, u oʻtiring deb imladi. Ofitsiant hisob varagʻini keltirdi.

— Ertasiga rosa yomgʻir quydi. Buvam erinib, ayvondan turib, “Bor toʻkilganlarini ter” deb buyurdi. Sudralib tomorqaga oʻtdim. Semirinka toshdek qattiq: qish chillasida pishadi. Toʻrt-beshta tizilgan daraxt bari semirinka edi. Yeng shimarib ishni boshladim. Bir payt ne koʻz bilan koʻrayki, Eynshteynning boshiga tushgan olma, mening ham chakkamga tushsa deng. Yaxshilab sersoldim: peshanamda qoʻshnimiz tarafda oʻsgan olma shox tashlab turardi. Nima qilarimni bilmay garangsidim, keyin xaltadagini ham toʻkib tashladim-da, saralashga tushdim. Qanchalik tirishmay, buning uddasidan chiqolmadim. Ular biri-biridan farq qilmas, navi bir edi. Daraxt tanasiga suyanib oʻtirdim.

Bir payt kattaotamning ovozini eshitdim.
— Bolam terib boʻldingmi?
— …

U yaqin kelib boshini chayqadi.
— Nega termading?

Qoʻshnimiz tomondan tarvaqaylagan shoxga imladim:
— U bizniki emas-ku.

U toʻkilgan olmalarga bir qur nazar tashladi-yu, meni mahkam quchoqlab oldi.

***

Biz kassa tomon yurdik. U yer tirband edi. Tamaddixona hisobchisi toʻlov qogʻozini shoshilinqirab oldi-da, doʻstimning gapini eshitmay uzatgan pulni sanashga tushdi. Bir peshanasini tirishtirdi-da, qayta sanadi, odamlarning eʼtiroziga beparvo. Soʻng qoshlarini uchirdi:

— Koʻp beribsiz.

Oʻrtogʻim engashib yotigʻi bilan tushuntirdi:

— Bitta nol ham katta gap. Oʻn uch ming oʻrniga, bir ming uch yuz yozibsiz. Axir, ikki porsa osh shuncha arzonmi? Kassir opa qogʻozga sinchiklab qaradi, koʻzlarida ajib his jilvalandi.

BIR  OʻZBЕK  OʻYI

Bugun savdo oʻrjidi. Azon boʻgʻizlangan hoʻkizni Asqar qassob choshgohga yetib saranjomladi; somsaxonaga tarqatdi, polvon “qiz uzatdi”ga deb oldi. Keyin oʻzining chori qoʻchqorini boʻgʻizladi, uniyam oʻtkizdi. Elda maraka koʻp, goʻsht qolarmidi? Ayniqsa, hozir ilik uzdi mahali, goʻshtning bozori chaqqon.
Kech tushgach, Asqar qassob goʻshtxonani yopib, uyga ketishga chogʻlandi. Qumqayroq, pichoqlarni endi qonlattaga oʻrab boshlagan ham ediki, ayol chaqirigʻidan oʻnglanib, eshik tomonga bir-ikki odim tashladi.

— Bobosi, bir kilo goʻsht torting! — dedi Muqaddas yanga changakda osigʻliq charvi ortidan moʻralab.

— Kuni bilan qayoqda eding, kelmay? — dedi qassob uni koyigandek. — Suyagi qoldi.

— Yugur-yugurdan qoʻl tegarmidi? Ishi qurgʻurning oxiri yoʻq. Kovlasangiz chiqaveradi. Tugadi demang, hamma masalligʻini tayyorlab qoʻyganman.

— Shukurda ham goʻsht boridi?
— U yoqqa borib kelguncha…

Asqar qassob kuldi:
— Uchgan-tushgani bor, kelin! Yana qovurgʻa goʻsht! Bir kilo chiqmasa, xafa boʻlmaysan. Bilasan-ku, bizning boʻrdoqining suyagiyam goʻshtday gap. Shoʻrva qilsang, betidagi moyni koʻraver.

Muqaddas chechaning yuzi yorishdi.
— Baribir suyagi kamroq boʻlgani, yaxshi.
— Ovqat suyak bilan shirin-da! Taʼm beradi.

Qassob qolgan qovurgʻani taroziga qoʻydi; ikki palla qimirlasa-da, tenglashmadi.

— Aytdim-ku, senga chiqmaydi, deb.

— Nega chiqmas ekan, ana! Sizga grammigacha tenglashmasa, behisob. Beravering! — dedi boʻynini choʻzib yanga. — Kech qolib ketmasin.

Bobo goʻshtni tezda salafanga solib, Muqaddas chechaga uzatdi.

— Temir daftaringizga yozib qoʻying! — dedi u kulib. — Ha, buncha qabogʻingizni uydingiz, koʻchib ketayapmizmi, beramiz.

Asqar bobo qoʻlini dokaga artdi.

“Obbo, sal kam boʻldi-da! Mehmonga boraman, dedimi? Yarim oqshom kimning koʻzidan uchib turibdi. Doim shu, kech tushgach keladi…”

***

Muqaddas checha shoshib ketarkan, xayolidan oʻtkazdi; “Ham oshga, ham koʻrgaliga kamlik qiladi-yov! Yuz gramm koʻproq boʻlganda, bola-chaqaning tiliga taʼm tegardi. Buni kimning ogʻzidan topaman, hayronman.”

U yoʻlda toʻxtab, Shukur qassobning goʻshtxonasi tomonga qadam tashladi-yu, tagʻin fikridan qaytdi.

Darvozadan ichkariga hatlaganida, toʻngʻichi Oydin qozon boshida timirskilanib yurar, oʻchoqqa oʻtin qalab, alanglab koʻchaga qarab qoʻyardi.

U onasiga koʻzi tushgach, sallonib chopib keldi-da, dedi:
— Siz ketgach, u yoqdayam bormi, yoʻqmi deb, dugonamnikiga chiquvdim, topildi. Oʻshani amallab pishirdim.

Muqaddas checha ajablangandek soʻradi:
— Qoqdek qotib ketmaganmi?
— Bobomnikidan bergan ekan…

— Ha, oʻtgan safar bizga beruvdi, bunisida dugonangga… Qishloqda nechi uy bor, oʻh-hoʻ, unga oʻnta qoʻchqor ham yetmaydi. Ha, baribir oʻzimiznikida. Qoʻrqqanidan emas, siylaganidan beradi, — dedi checha qiziga salafanni uzatarkan, toʻsatdan xayoliga kelgan fikrdan quvondi. — Qassobnikidan goʻsht uzilmaydi. Boshqa narsa tuxummi yo… ukangga ayt, xoʻrozni ushlasin!

Muqaddas checha yengini shimarib, kapgirni ushladi.

***

Qassobning xotini Oysuluv momo kun boʻyi mehmon kutdi, kuzatdi. Kelin-kuyovning chillasi chiqqan, keldi-ketdi koʻp. Endi karovatga koʻrpa toʻshab, yotmoqchi edi-yu, erining ovozi eshitildi:

— Darrov choʻzilib olibsan!

Momo uni qarshiladi.
— Kelin tushirib, bemalol oʻtiramanmi devdim, qayoqda!

— Tegirmon tosh yurgizdingmi, kundagi mehmonda! Koʻrdingmi, qoʻchqor semiz chiqdi. Qolganini koʻngiletarlarga tarqatdingmi? Muqaddas kelin goʻsht izlab, tintirab yuruvdi, bermagandirsan!

Momoning lablari uchdi.
— Tuyogʻigacha tarqatdim, bu safar…

Uning gapi tilida qoldi.

— Yaxshi qipsan, qoʻni-qoʻshni qoʻy soʻyibdi, deb eshitsa, tomogʻi tushadi.
— Gap soʻrab, oxirigacha eshitmaysiz. Muqaddas ovsin quruq qoldi.

Boboning peshonasi tirishdi. Karovatning burchagiga oʻtirdi.
— Obbo, avval goʻshtni boʻlib, keyin tarqatmaysanmi? Ayol zotiga soch moʻl berib, aqldan qisganda.

Momo toʻngʻilladi.
— Mehmon keluvdi, nima tishining kovagini soʻrib oʻtiradimi?

Asqar bobo belbogʻini yechib, xotiniga uzatdi.

— Rahmatga ayt, Shukurning goʻshtxonasi ochiq, borib kelsin.

— Hali daladan qaytmadi, uyam baribir charchagan. Koʻchama-koʻcha yarim oqshom goʻsht izlab yurmaydi-ku, endi!

— Sen nimani bilasan, mehmon kelsa uyalib oʻtirmaylik. Oʻzim borib kelaman.

Momoni oʻy tutdi.

Bobo charchagan esa-da, allaqanday gʻayrat bilan darvoza tomon yurdi.
— Choy qaynatsin, kelinga ayt.

Shu payt daricha gʻiyqillab, bir qora koʻrindi.
— Momosi oyoq uzatiib yotibdimi, deyman?

Muqaddas yanga karovat tomon kelaverdi; qoʻlida kastryul, lagan, ustma-ust qoʻyilgandi.

— Nima tashvish, kelin? — soʻradi bobo.
Muqaddas yanga momo bilan koʻrishdi.
— Toʻyga hormaga kelganim yoʻq edi, shunga?

Boboning negadir yuziga issiq qon yugurdi. U sekin iziga qaytib, pul tugulgan belbogʻni ochib, ip oʻralgan bir dasta besh yuz soʻmlikni oldi-da, koʻchaga oshiqdi.

— Tovuq shoʻrvadan ichib keting, bobosi! Issigʻida yaxshi-da!
— Bu ovqating sovusa yaxshi-da, kelin! Darrov qaytaman, ketmay tur!

Oysuluv momo Muqaddas yangani koʻrpaga undarkan, bobo tashqariladi.

U Shukur qassobning goʻshtxonasi tomonga odimladi: “Qutlugʻ, uydan quruq chiqadimi?! Har kuni qoʻchqor semirtayapmanmi? Nevaralar ham bobom qoʻchqor soʻygan ekan, deb oʻtirgandir”. Uning qadami tezlashdi. Uning vujudiga bobolik gʻururi inib, entika-entika yugurgiladi.

002

(Tashriflar: umumiy 234, bugungi 1)

Izoh qoldiring