Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (2).

042    Келинг, китобхон дўстим, қарийб саккиз асрлик масофани хаёлан ошиб ўтайлик-да, Гурганжнинг Қобилон дарвозасига яқин бир хонақоҳда тиз чўкиб лавҳга қўйилган улкан китобни пичирлаб ўқиётган мўътабар қария ҳузурига кирайлик. Хоразмшоҳ салтанатидагина эмас, Ажаму Ироққача машҳур муршиди аъзам мутолаасига ҳалақит бермасдан, у билан танишайлик. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).

042    Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish

Jahon adiblari adabiyot haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.30_22h36m46s_003_a.png      Чингиз Айтматов: Ҳозирги дунёда адабиёт мураккаб шароитга тушиб қолган. Фав­қулодда у кераксиз буюмга айлангандек, зеро, қизиқишлар ҳам, ҳис-ҳаяжонлар ҳам олдингидай эмас, бўлакча. Бурунги китобхонларимизнинг ўй-хаёллари энди бошқа нарсалар билан банд. Бугунги китобхонлар эса асл мутолаанинг завқ-шавқидан, афтидан, бехабар. Шундан келиб чиқиб энди нима қилиш лозимлигини биргалашиб ўйлаб кўришимиз керак. Davomini o'qish

Edit Syodergran. Sheʻrlar

07  Фин-швед адабиётидаги модернизмнинг илк вакиласи Эдит Сёдерграннинг ижоди француз символизми, немис экспрессионизми ва рус футуризми таъсирида шаклланади.  (Эдит Сёдерграннинг шеърлари Хуршид Даврон таржимасида тақдим этилган саҳифадан. Шоира таржимаи ҳоли билан ўша саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Habiba Oxunova. «El sevgan san’atkorlar» turkumidan musiqiy albom

044 Ҳабиба Охунова таваллудининг 75 йиллигига

  Халқимизнинг энг суюкли санъаткорларидан бири Ҳабиба Охунова эди,десак хато қилмаймиз. Вафот этганига салкам чорак аср бўлганига қарамай у ижро этган қўшиқлар ҳанузгача юрагимизда жаранглаб янграб туради. Davomini o'qish

Umar Sayfiddin. Ikki hikoya: Yakkama-yakka & Qashlagich

97   Босния беги билан Семендире* бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир “Яйча”ни* ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. Бурчакларида ҳилпираган байроқлар бўлмаса бўм-бош бир қоя деб саналиши мумкин эди.

Davomini o'qish

Qadam Sayid Murod. Nasiba

Ashampoo_Snap_2017.12.09_17h17m07s_002_.png  Қадим замонларда бир одил шоҳ ва унинг доно вазири ўтган экан. Улар кечалари эски-тус­ки кийимда, яширинча саройдан чиқишар, маҳалла-кўйларни кузатиб юриша­ркан. Тунда темирчилар маҳалласини айланиб юри­шса, бир уйнинг дераза­сидан милтираган нурни кўриб қолишибди. Яқинроқ боришса, ичкаридан кичкина болғачанинг “тиқ-тиқ” товуши эшитилармиш. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qatag’on yili & Tun panjaralari. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.12.29_17h01m37s_004_.png    Маҳкамада бўлиб ўтган, бир ҳафтага чўзилган турли даражадаги суҳбатлардан сўнг унга ишнинг кўлами ва аҳамияти ҳақида батафсил изоҳ беришди. Бу суҳбатларда буюртма шахсан раҳбарнинг назоратида экани, аслида бу ҳайкалларни яратиш ғояси ҳам раҳбарнинг ўзидан чиққани, шу сабабли ишга масъулият билан ёндашиш, кўрсатилган муддатда улгуриш, ҳайкалнинг ҳар бир мисқолигача, ҳатто қаҳрамонлар тирноқлари-ю қоши киприкларигача раҳбарнинг тасдиғидан ўтиши шартлиги ҳақда қайта-қайта уқдиришарди… Davomini o'qish

Esong‘ali Ravshanov. Cho‘lpon & Naim Karimov. Cho’lpon. Ma’rifiy roman

Ashampoo_Snap_2017.08.04_14h52m28s_002_.png Саҳифа Абдулҳамид Чўлпон хотирасига бағишланади

Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман. Davomini o'qish

Yunus Maqsudiy. Qodiriy,Cho’lpon va boshqalar.

07 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

     Абдулла Қодирий ҳар йили, ёзнинг айни пишиқчилик палласида диний арбоб, арабшунос Заҳриддин Аълам, бедилшунос Аловиддин махсум, навоийшунос Нодирхон махсум ва кекса авлодга мансуб бўлган шоирлардан Тавалло, Хислат, Мискин, Тошқин ва шу каби яқин биродарларини меҳмонга чақириб тарих, тиббиёт, мантиққа оид масалалар ҳақида суҳбатлашардилар. Davomini o'qish