Volter. Hikmatlar

0721 ноябрь — Жаҳонга машҳур файласуф Вольтер таваллуд топган кун

«Вольтер: «Одамлар қанчалик маърифатли бўлсалар, шунчалик эркиндирлар», — деб таълим берганди. Унинг издошлари эса халққа: «Сиз қанчалик эркин бўлсангиз, шунчалик маърифатлидирсиз», — деб уқтирдилар. Ҳалокатнинг сири ана шунда», — деб ёзганди француз маърифатпарвари Антуан Ривароль.

ВОЛЬТЕР
ҲИКМАТЛАР
08

045 Жаҳонга машҳур  файласуф Франсуа-Мари Аруэ (Вольтер – унинг тахаллуси) 1694 йилнинг 21 ноябрида Парижда нотариус Франсуа Аруэ оиласида дунёга келди. У 5 ёшидан бошлаб шеърлар машқ қилди. Коллежда ўқиб юрган чоғларида яхши ўзлаштиргани учун мукофотлар билан тақдирланди. Ёш Вольтер қайси даврага кирмасин, ҳамманинг диққатини ўзига тортар, зукколиги, топқирлиги, шўхлиги билан бошқалардан ажралиб турарди.

Жўшқин табиатли Вольтер ўзининг ҳукмрон доираларга ҳам тегиб кетадиган заҳархандалик йўғрилган тийиқсиз ижоди туфайли кўпинча киборларнинг жанжалига аралашиб қоларди. 1717 йилда шундай жанжаллар туфайли Вольтер Бастилия қалъасида 11 ой тутқунликда сақланди. У қамоқхонада ҳам ижод қилишдан тўхтамай, ўзининг машҳур «Эдип» трагедияси ва «Генриада» достонини ёзиб тугатди.

Вольтернинг фалсафий изланишлари ранг-баранг ва кенг қамровли, ўзига хос, янги, кутилмаган назарий ёндашувларга бой эди. Кўплаб давлатларнинг тождорлари Вольтерга хушомад қилганлар. Франция қироли Людовик XV у билан эҳтиёткорона муносабатда бўлган. Рим папаси Бендикт XIV буюк файласуфга мақтовли мактублар битган. Россия маликаси Екатерина II Вольтер билан узоқ муддат хат ёзишиб турган. Айниқса, Пруссия қироли Фридрих II Вольтерни жуда эъзозлаган. 1758 йилда Вольтер Швейцария чегараси яқинида жойлашган Ферне қалъасини сотиб олади. У ҳаётининг сўнгги 20 йилини шу ерда ўтказади.

Вольтернинг қуйидаги асарлари маълум: «Фалсафий мактублар», «Орлеанлик бокира қиз», «Ньютон фалсафаси асослари», «Мемнон ёки инсоний Донолик», «Суқрот», «Кандид ёки некбинлик», «Скифлар» (трагедия), «Табиат мўъжизалари ҳақида», «Руҳ ҳақида», «Тарих фалсафаси» (биринчи бўлиб «тарих фалсафаси» деган атамани Вольтер қўллаган) ва ҳоказо.

1778 йилда Вольтер дўстининг қистови билан Парижга келади. Париж аҳолиси Вольтерни жуда катта тантана билан кутиб олади. Шу куни Вольтернинг дафна (лавр) япроғидан ясалган чамбар кийдирилган бюсти ўрнатилган Париж театри саҳнасида унинг сўнгги «Ирина» (1778 й.) деб номланган фожиавий асари намойиш этилади. Бироқ бу тантаналар, сершовқин Париж Вольтерни ҳолдан тойдириб қўяди. Вольтер 1778 йилнинг 30 майи оқшомида ҳаётдан кўз юмади.

«Вольтер: «Одамлар қанчалик маърифатли бўлсалар, шунчалик эркиндирлар», — деб таълим берганди. Унинг издошлари эса халққа: «Сиз қанчалик эркин бўлсангиз, шунчалик маърифатлидирсиз», — деб уқтирдилар. Ҳалокатнинг сири ана шунда», — деб ёзганди француз маърифатпарвари Антуан Ривароль (1753-1801 й.).

08

* * *

Виждонли кишини таъқиб этиш мумкин, аммо шарманда қилиш мумкин эмас (Ҳалол-пок одамни тазйиқ остига олиш мумкин, аммо бадном қилиб бўлмайди.).

* * *

Аъло нарса – яхши нарсанинг душмани.

* * *

Тангрим, мени дўстлардан паноҳингда сақла – душманларни ўзим эплайман.

* * *

Мен фақат шубҳаланишнигина биламан.

* * *

Мен ҳақиқат деб аталувчи фалсафа тошини излаб 40 йил дунёнинг турли бурчакларида бўлдим, антик дунё намояндалари Эпикур ва Августин, Платон ва Мальбранше билан кенгашдим. Аммо излаганимни тополмай, қашшоқлигимча қолдим.

* * *

Ҳар қандай ижод намунаси ижодкор тўғрисида гувоҳлик беради. Ҳеч нарса мени бу оддий аксиомадан қайтаролмайди.

* * *

Тасодиф йўқ нарса. Биз сабабини изоҳлашга чоғимиз келмаган ҳаракатларни тасодиф деб атаймиз. Сабабсиз ҳаракат ва моҳиятсиз мавжудлик бўлмайди. Бу фикр барча файласуфларнинг асосий  қоидасидир.

* * *

Улкан бинонинг митти кавакларида яшайдиган сичқонлар бино яна қанча туриши ва уни ким қурганидан бехабар умр кечирадилар. Улар фақат узоқ яшаш ва инларини бузғунчи жониворлардан омон сақлашга ҳаракат қиладилар. Биз ҳам сичқонлар кабимиз ва Коинотни бунёд этган Олий меъмор ҳеч биримизга ўз сирини ошкор этмайди.

* * *

Ижтимоий адолат – ҳам табиий, ҳам хаёлий ғоя. Бизнинг шўрпешона сайёрамизда жамоа-жамоа бўлиб яшовчи одамлар учун буйруқ берувчи бадавлатлар ва уларга хизмат қилувчи камбағаллардан иборат иккита синфга бўлинишдан ўзга чора йўқ.

* * *

Ҳузур-ҳаловат бағишловчи ишни бажариш – озодлик белгиси.

* * *

Ўлим энг катта жисмоний ёвузлик бўлса, уруш энг катта ахлоқий ёвузликдир.

* * *

Ёвузлик имкони кунда юз бор, яхшилик имкони йилда бир бор намоён бўлади.

* * *

Биз бу ёруғ жаҳонда икки лаҳза яшаймиз ва унинг бирини мулоҳазаларга бағишлаймиз.

* * *

Асллик ва гўзаллик мезонлари ҳамма замонларда ва ҳамма халқларда бир хил бўлиб келган.

* * *

Бугунги кундаги ҳар қандай воқелик ўтган куннинг ҳосиласи ва келажакнинг отасидир… Сабабнинг бечигал, мустаҳкам занжири мангудир. Тақдири азал табиатнинг яхлит қонунидир.

* * *

Бидъат – инсониятнинг энг мудҳиш ғаними.

* * *

Мутаассибликдан нафратланувчи янги авлод етилмоқда. Ҳадемай шундай кун келадики, файласуфлар раҳбарликни ўз қўлларига оладилар. Ақл-идрок салтанати қад ростлайди.

* * *

Инсон юқорига ўрлаган аланга ва пастга шўнғиган тош каби туғилиши биланоқ ҳаракатга интилади.

* * *

Бидъатни масхаралашдан чўчиманг, дўстларим. Менимча, бидъатни маҳв этиш учун уни кулгили қилиб кўрсатишдан яхшироқ восита йўқ. Кулгили нарса эса хавфли бўлолмайди.

* * *

Доимий ҳузур-ҳаловатни йўқ деб ҳисобласа ҳам бўлади.

* * *

Бизга доимо борига шукр қилишни, орзу-истаклару қизиқувчанликни жиловлашни, нотинч кўнгилни итоатда тутишни маслаҳат берадилар. Бу жуда яхши. Аммо бундай панд-насиҳатларга доим амал қилганимизда ҳозир ҳам эман ёнғоғини тановул қилиб, очиқ осмон остида ухлаётган бўлардик.

* * *

Одатий бўлиб қолган нарсалар кам қадрланади.

* * *

Эҳтирос кема елканларини шиширувчи шамолдир. Шамол баъзан кемани чўктириб юборса-да, лекин усиз сузиб бўлмайди. Бу дунёда ҳамма нарса хавфли ва айни дамда муҳимдир.

* * *

Ноўрин гўзаллик ўлимга маҳкум.

* * *

Фақат табиий нарсаларгина гўзалдир.

* * *

Табиатан инъом этилмаган қобилиятни ҳеч қайси ёшда қўлга киритиб бўлмайди. Аммо йўл қўйилган хатони исталган вақтда тузатиш мумкин.

* * *

Мен доим ўз метафизикамни ахлоққа яқинлаштиришга ҳаракат қиламан.

* * *

Сизнинг фикрингизга қўшилмаслигим мумкин, аммо фикрингизни айтиш ҳуқуқингиз учун ҳаётимни бераман.

* * *

Фалсафа бизга олам тушунарсиз мангу борлиқ эканлигини ўргатади. Аммо у оламнинг сифатлари ва таркиби ҳақида аниқ сўз айтолмайди. Борлиқнинг табиати биз учун мутлақо англаб бўлмасдир.

* * *

Кимдаки, ўз ёшининг руҳи бўлмаса, у шу ёшнинг барча ғам-аламларини тортишга маҳкумдир.

* * *

Меҳнат инсонни учта машғулот – зерикиш, ёмон хулқ ва муҳтожликдан халос этади.

* * *

Эркинлик фақат қонунларга тобе бўлишдадир.

 

* * *

Айбдорни жазолагандан кўра жиноятнинг олдини олиш афзалроқ, қонунлар кишиларни қўрқитиш учун эмас, балки уларга ёрдам бериш учун яратилган.

* * *

Бидъат, хурофот – инсон ақлининг энг даҳшатли душмани.

* * *

Ҳаққонийлик ва гўзаллик барча замонлар ҳамда халқларда бир хил.

* * *

Мен ҳануз ҳаётни севаман. Бу бемаъни заифлик, эҳтимол, бизнинг энг таҳликали нуқсонларимиздан бири бўлса ажаб эмас: ахир, устингдан улоқтириб ташлашни хоҳлаган юкни узлуксиз кўтариб юришдан, ўз ҳаётидан ваҳимага тушиш ва уни чўзишдан бемаънироқ истакнинг бўлиши мумкин эмас.

* * *

Ватанимга муҳаббатим мени ажнабийларнинг ютуқларини менсимасликка мажбур этмайди. Аксинча, ватанимни қанчалик кўпроқ севсам, мамлакатимни унинг заминидан қазиб олинмаган дурдоналар билан шунчалик кўпроқ бойитишга интиламан.

* * *

Киши ҳақида унинг жавобларидан ҳам кўпроқ саволларига қараб ҳукм чиқар.

* * *

Кўп тил билиш – битта қулф учун кўпгина калитларга эга бўлиш демак. Тил яна шунинг учун ҳам катта аҳамиятга эгаки, унинг ёрдамида биз ўз фикрларимизни яширишимиз мумкин.

* * *

Ҳеч қачон катта қийинчиликсиз катта иш бўлмайди.­

* * *

Кексалик – аҳмоқ учун оғир юк, нодон учун қиш, илм-фан кишиси учун ҳосил фасли.

* * *

Фазилат ва нуқсон, яхшилик ва ёмонлик – мазкур ҳодисалар барча мамлакатларда жамият учун фойдали ёки зарарли экани билан белгиланади.

* * *

Бениҳоя кичик одамлар бениҳоя катта мағрурликка эгадирлар.

* * *

Табиатан инъом этилмаган қобилиятни ҳеч қайси ёшда қўлга киритиб бўлмайди. Аммо йўл қўйилган хатони исталган вақтда тузатиш мумкин.

* * *

Тенгсизлик эмас, тобелик оғир.

* * *

Иш фикр учун эмас, балки фикр иш учун яратилган.­

04521 noyabr — Jahonga mashhur faylasuf Volter tavallud topgan kun

     «Volter: «Odamlar qanchalik ma’rifatli bo’lsalar, shunchalik erkindirlar», — deb ta’lim bergandi. Uning izdoshlari esa xalqqa: «Siz qanchalik erkin bo’lsangiz, shunchalik ma’rifatlidirsiz», — deb uqtirdilar. Halokatning siri ana shunda», — deb yozgandi frantsuz ma’rifatparvari Antuan Rivarol.

VOLTER
HIKMATLAR
08

Jahonga mashhur faylasuf Fransua-Mari Arue (Volter – uning taxallusi) 1694 yilning 21 noyabrida  Parijda notarius Fransua Arue oilasida dunyoga keldi. U 5 yoshidan boshlab she’rlar mashq qildi. Kollejda o’qib yurgan chog’larida yaxshi o’zlashtirgani uchun mukofotlar bilan taqdirlandi. Yosh Vol`ter qaysi davraga kirmasin, hammaning diqqatini o’ziga tortar, zukkoligi, topqirligi, sho’xligi bilan boshqalardan ajralib turardi.

Jo’shqin tabiatli Volter o’zining hukmron doiralarga ham tegib ketadigan zaharxandalik yo’g’rilgan tiyiqsiz ijodi tufayli ko’pincha kiborlarning janjaliga aralashib qolardi. 1717 yilda shunday janjallar tufayli Vol`ter Bastiliya qal’asida 11 oy tutqunlikda saqlandi. U qamoqxonada ham ijod qilishdan to’xtamay, o’zining mashhur «Edip» tragediyasi va «Genriada» dostonini yozib tugatdi.

Volterning falsafiy izlanishlari rang-barang va keng qamrovli, o’ziga xos, yangi, kutilmagan nazariy yondashuvlarga boy edi. Ko’plab davlatlarning tojdorlari Vol`terga xushomad qilganlar. Frantsiya qiroli Lyudovik XV u bilan ehtiyotkorona munosabatda bo’lgan. Rim papasi Bendikt XIV buyuk faylasufga maqtovli maktublar bitgan. Rossiya malikasi Yekaterina II Vol`ter bilan uzoq muddat xat yozishib turgan. Ayniqsa, Prussiya qiroli Fridrix II Vol`terni juda e’zozlagan. 1758 yilda Vol`ter Shveytsariya chegarasi yaqinida joylashgan Ferne qal’asini sotib oladi. U hayotining so’nggi 20 yilini shu yerda o’tkazadi.

Volterning quyidagi asarlari ma’lum: «Falsafiy maktublar», «Orleanlik bokira qiz», «Nyuton falsafasi asoslari», «Memnon yoki insoniy Donolik», «Suqrot», «Kandid yoki nekbinlik», «Skiflar» (tragediya), «Tabiat mo»jizalari haqida», «Ruh haqida», «Tarix falsafasi» (birinchi bo’lib «tarix falsafasi» degan atamani Vol`ter qo’llagan) va hokazo.

1778 yilda Vol`ter do’stining qistovi bilan Parijga keladi. Parij aholisi Volterni juda katta tantana bilan kutib oladi. Shu kuni Vol`terning dafna (lavr) yaprog’idan yasalgan chambar kiydirilgan byusti o’rnatilgan Parij teatri sahnasida uning so’nggi «Irina» (1778 y.) deb nomlangan fojiaviy asari namoyish etiladi. Biroq bu tantanalar, sershovqin Parij Volterni holdan toydirib qo’yadi. Volter 1778 yilning 30 mayi oqshomida hayotdan ko’z yumadi.

«Volter: «Odamlar qanchalik ma’rifatli bo’lsalar, shunchalik erkindirlar», — deb ta’lim bergandi. Uning izdoshlari esa xalqqa: «Siz qanchalik erkin bo’lsangiz, shunchalik ma’rifatlidirsiz», — deb uqtirdilar. Halokatning siri ana shunda», — deb yozgandi frantsuz ma’rifatparvari Antuan Rivarol` (1753-1801 y.).

08

* * *

Vijdonli kishini ta’qib etish mumkin, ammo sharmanda qilish mumkin emas (Halol-pok odamni tazyiq ostiga olish mumkin, ammo badnom qilib bo’lmaydi.).

* * *

A’lo narsa – yaxshi narsaning dushmani.

* * *

Tangrim, meni do’stlardan panohingda saqla – dushmanlarni o’zim eplayman.

* * *

Men faqat shubhalanishnigina bilaman.

* * *

Men haqiqat deb ataluvchi falsafa toshini izlab 40 yil dunyoning turli burchaklarida bo’ldim, antik dunyo namoyandalari Epikur va Avgustin, Platon va Mal`branshe bilan kengashdim. Ammo izlaganimni topolmay, qashshoqligimcha qoldim.

* * *

Har qanday ijod namunasi ijodkor to’g’risida guvohlik beradi. Hech narsa meni bu oddiy aksiomadan qaytarolmaydi.

* * *

Tasodif yo’q narsa. Biz sababini izohlashga chog’imiz kelmagan harakatlarni tasodif deb ataymiz. Sababsiz harakat va mohiyatsiz mavjudlik bo’lmaydi. Bu fikr barcha faylasuflarning asosiy qoidasidir.

* * *

Ulkan binoning mitti kavaklarida yashaydigan sichqonlar bino yana qancha turishi va uni kim qurganidan bexabar umr kechiradilar. Ular faqat uzoq yashash va inlarini buzg’unchi jonivorlardan omon saqlashga harakat qiladilar. Biz ham sichqonlar kabimiz va Koinotni bunyod etgan Oliy me’mor hech birimizga o’z sirini oshkor etmaydi.

* * *

Ijtimoiy adolat – ham tabiiy, ham xayoliy g’oya. Bizning sho’rpeshona sayyoramizda jamoa-jamoa bo’lib yashovchi odamlar uchun buyruq beruvchi badavlatlar va ularga xizmat qiluvchi kambag’allardan iborat ikkita sinfga bo’linishdan o’zga chora yo’q.

* * *

Huzur-halovat bag’ishlovchi ishni bajarish – ozodlik belgisi.

* * *

O’lim eng katta jismoniy yovuzlik bo’lsa, urush eng katta axloqiy yovuzlikdir.

* * *

Yovuzlik imkoni kunda yuz bor, yaxshilik imkoni yilda bir bor namoyon bo’ladi.

* * *

Biz bu yorug’ jahonda ikki lahza yashaymiz va uning birini mulohazalarga bag’ishlaymiz.

* * *

Asllik va go’zallik mezonlari hamma zamonlarda va hamma xalqlarda bir xil bo’lib kelgan.

* * *

Bugungi kundagi har qanday voqelik o’tgan kunning hosilasi va kelajakning otasidir… Sababning bechigal, mustahkam zanjiri mangudir. Taqdiri azal tabiatning yaxlit qonunidir.

* * *

Bid’at – insoniyatning eng mudhish g’animi.

* * *

Mutaassiblikdan nafratlanuvchi yangi avlod yetilmoqda. Hademay shunday kun keladiki, faylasuflar rahbarlikni o’z qo’llariga oladilar. Aql-idrok saltanati qad rostlaydi.

* * *

Inson yuqoriga o’rlagan alanga va pastga sho’ng’igan tosh kabi tug’ilishi bilanoq harakatga intiladi.

* * *

Bid’atni masxaralashdan cho’chimang, do’stlarim. Menimcha, bid’atni mahv etish uchun uni kulgili qilib ko’rsatishdan yaxshiroq vosita yo’q. Kulgili narsa esa xavfli bo’lolmaydi.

* * *

Doimiy huzur-halovatni yo’q deb hisoblasa ham bo’ladi.

* * *

Bizga doimo boriga shukr qilishni, orzu-istaklaru qiziquvchanlikni jilovlashni, notinch ko’ngilni itoatda tutishni maslahat beradilar. Bu juda yaxshi. Ammo bunday pand-nasihatlarga doim amal qilganimizda hozir ham eman yong’og’ini tanovul qilib, ochiq osmon ostida uxlayotgan bo’lardik.

* * *

Odatiy bo’lib qolgan narsalar kam qadrlanadi.

* * *

Ehtiros kema yelkanlarini shishiruvchi shamoldir. Shamol ba’zan kemani cho’ktirib yuborsa-da, lekin usiz suzib bo’lmaydi. Bu dunyoda hamma narsa xavfli va ayni damda muhimdir.

* * *

Noo’rin go’zallik o’limga mahkum.

* * *

Faqat tabiiy narsalargina go’zaldir.

* * *

Tabiatan in’om etilmagan qobiliyatni hech qaysi yoshda qo’lga kiritib bo’lmaydi. Ammo yo’l qo’yilgan xatoni istalgan vaqtda tuzatish mumkin.

* * *

Men doim o’z metafizikamni axloqqa yaqinlashtirishga harakat qilaman.

* * *

Sizning fikringizga qo’shilmasligim mumkin, ammo fikringizni aytish huquqingiz uchun hayotimni beraman.

* * *

Falsafa bizga olam tushunarsiz mangu borliq ekanligini o’rgatadi. Ammo u olamning sifatlari va tarkibi haqida aniq so’z aytolmaydi. Borliqning tabiati biz uchun mutlaqo anglab bo’lmasdir.

* * *

Kimdaki, o’z yoshining ruhi bo’lmasa, u shu yoshning barcha g’am-alamlarini tortishga mahkumdir.

* * *

Mehnat insonni uchta mashg’ulot – zerikish, yomon xulq va muhtojlikdan xalos etadi.

* * *

Erkinlik faqat qonunlarga tobe bo’lishdadir.

 

* * *

Aybdorni jazolagandan ko’ra jinoyatning oldini olish afzalroq, qonunlar kishilarni qo’rqitish uchun emas, balki ularga yordam berish uchun yaratilgan.

* * *

Bid’at, xurofot – inson aqlining eng dahshatli dushmani.

* * *

Haqqoniylik va go’zallik barcha zamonlar hamda xalqlarda bir xil.

* * *

Men hanuz hayotni sevaman. Bu bema’ni zaiflik, ehtimol, bizning eng tahlikali nuqsonlarimizdan biri bo’lsa ajab emas: axir, ustingdan uloqtirib tashlashni xohlagan yukni uzluksiz ko’tarib yurishdan, o’z hayotidan vahimaga tushish va uni cho’zishdan bema’niroq istakning bo’lishi mumkin emas.

* * *

Vatanimga muhabbatim meni ajnabiylarning yutuqlarini mensimaslikka majbur etmaydi. Aksincha, vatanimni qanchalik ko’proq sevsam, mamlakatimni uning zaminidan qazib olinmagan durdonalar bilan shunchalik ko’proq boyitishga intilaman.

* * *

Kishi haqida uning javoblaridan ham ko’proq savollariga qarab hukm chiqar.

* * *

Ko’p til bilish – bitta qulf uchun ko’pgina kalitlarga ega bo’lish demak. Til yana shuning uchun ham katta ahamiyatga egaki, uning yordamida biz o’z fikrlarimizni yashirishimiz mumkin.

* * *

Hech qachon katta qiyinchiliksiz katta ish bo’lmaydi.­

* * *

Keksalik – ahmoq uchun og’ir yuk, nodon uchun qish, ilm-fan kishisi uchun hosil fasli.

* * *

Fazilat va nuqson, yaxshilik va yomonlik – mazkur hodisalar barcha mamlakatlarda jamiyat uchun foydali yoki zararli ekani bilan belgilanadi.

* * *

Benihoya kichik odamlar benihoya katta mag’rurlikka egadirlar.

* * *

Tabiatan in’om etilmagan qobiliyatni hech qaysi yoshda qo’lga kiritib bo’lmaydi. Ammo yo’l qo’yilgan xatoni istalgan vaqtda tuzatish mumkin.

* * *

Tengsizlik emas, tobelik og’ir.

* * *

Ish fikr uchun emas, balki fikr ish uchun yaratilgan.­

045

(Tashriflar: umumiy 2 925, bugungi 4)

Izoh qoldiring