Asmai husna. Go‘zal ismlar madhi

Ashampoo_Snap_2017.05.04_22h12m57s_001_.png    Энг гўзал исмлар (Асмаи ҳусна) Аллоҳникидир, Ундан бошқа ибодат қилинадиган илоҳ йўқ. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонган киши у Зотнинг гўзал исмлари ва сифатларини билиши керак. Ҳақ таолонинг чиройли исмларига имон келтириш нолойиқ сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади.

АСМАИ ҲУСНА
Гўзал исмлар мадҳи
009

240_F_49070285_WEyIkRu7bvEzQc2G0lqYPvAFnorH9GBV.jpg
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

1

Ё Раҳийм, шафқатинг ёмғирдай ёғар,
Ёмғирда эриган тупроқман ўзим.
Карам уммонида балиқман магар,
“Карам қайда?”, деган гумроҳман ўзим.
Ё Раҳийм, ё Раҳийм, ё Раҳийм, Оллоҳ!

2

Ё Раҳмон, иззату икром одамга,
Ризқ берган, барчага шаклу шамойил.
Зоҳирбинлар буткул унутган дамда
Сен фоний не бўлса, берурсан, қойил.
Ё Раҳмон, ё Раҳмон, ё Раҳмон, Оллоҳ!

3

Ё Малик дунёю охират узра,
Ўн саккиз минг олам ёритар чароғ.
Тупроққа бош уриб, гўдакдай бўзлаб,
Исмингга тўлади ҳар нафасим, оҳ.
Ё Малик, ё Малик, ё Малик, Оллоҳ!

4

Ё Азиз, бу ширин жон қадар азиз,
Жонимнинг эгаси аввалу охир.
Фоний нигоҳларга ниҳондир ҳаргиз,
Ҳар жонли, жонсизда қудрати зоҳир.
Ё Азиз, ё Азиз, ё Азиз, Оллоҳ!

5

Ё Қуддус, зоти борки, айбдан холи,
Эй, кўкда қуёшни яратган офтоб.
Сен Аршдан эсгувчи раҳмат шамоли,
Нуқсонлар аҳлига бенуқсон хитоб.
Ё Қуддус, ё Қуддус, ё Қуддус, Оллоҳ!

6

Ё Салом, оламлар меҳварин тожи,
Кўнгулга илми ҳол жолаган олим.
Фахри коинотнинг танҳо меърожи,
Нафасим поклаган исми ҳалолим.
Ё Салом, ё Салом, ё Салом, Оллоҳ!

7

Ё Жаббор, жабрингдир жаҳаннам жабри,
Жом тутган жоҳиллар жабрингдан ғофил.
Дилга ғассол ўлса ҳидоят абри,
Ҳамиша қулоқда сури Исрофил,
Ё Жаббор, ё Жаббор, ё Жаббор, Оллоҳ!

8

Ё Муъмин, набийлар келтирган пайғом,
Киприкда биллурдай титраган соғинч.
Сен уқбо тасдиғи ва дунё ёлғон —
Одамнинг бошида ўйнаган қилич,
Ё Муъмин, ё Муъмин, ё Муъмин, Оллоҳ!

9

Ё Муҳаймин, аён зоҳиру ниҳон,
Ҳаддан кузатгувчи, ҳардан огоҳ У.
Қибла бўлганда ҳам, аё, тўрт томон,
Ҳар япроқ, ҳар майса кўзи беуйқу.
Ё Муҳаймин, ё Муҳаймин, ё Оллоҳ!

10

Ё Мутакаббир, о, танҳо кибриё,
Жамолда тоқгинам, Аршуси юксак.
Алҳол кибр титмиш ё қилмиш риё
Одамни айлагай нафсига эшак,
Ё Мутакаббир, ё Оллоҳу Акбар!

11

Ё Ҳолиқ, тутмиш дил ишқинг баётин,
Шу ишқда кетурмиз жисми адамга.
Зикрингда қалбни маҳв этмас ҳаётин,
Ўзинг яратгувчи, соҳиб одамга,
Ё Ҳолиқ, ё Ҳолиқ, ё Ҳолиқ, Оллоҳ!

12

Ё Борий барорим, ҳаққул мустақийм,
Шарафли айлади Унинг бир дами.
Туфроқни ўзига қилганди яқийн
Одами Атони яратган дами,
Ё Борий, ё Борий, ё Борий, Оллоҳ!

13

Ё Мусаввир, оламга шакл ва сурат,
Берган жамолидан оқар тажаллий.
“Иқро”дек ҳаётбахш “Бўл” деган суръат
Ва “бўл”дек Қазои Қадар азалий.
Ё Мусаввир, ё Мусаввир, ё Оллоҳ!

14

Ё Ғаффор, нафсга ғарқ бўлмаган ғозий,
Мудом кечиргувчи ўзингсан кўп бор.
Кечирган қўлларинг юксак парвози,
Ўшал парвозларга умримиз хумор.
Ё Ғаффор, ё Ғаффор, ё Ғаффор, Оллоҳ!

15

Ё Қаҳҳор, ғофилга қаҳри беадад,
Кўнгил кўзларига кўрингувчи нур.
То Маҳшар кунида беражак мадад —
Кўнгилни, эй одам, ҳасанотга бур.
Ё Қаҳҳор, ё Қаҳҳор, ё Қаҳҳор, Оллоҳ!

16

Ё Ваҳҳоб, кўнгилга қуйилгувчи ғайб,
Коинот ундан бир тенгсиз кашфиёт.
Бандаси сергуноҳ, у ёлғиз беайб,
Ҳурмати Мустафо — мўъжиза ҳаёт.
Ё Ваҳҳоб, ё Ваҳҳоб, ё Ваҳҳоб, Оллоҳ!

17

Ё Раззоқ, шукрингда шокир айлагил,
Марди Худоларга бўлолсам ёвуқ.
Руҳи илоҳийдир, жисми обу гил,
Инсон парҳезкор гар манзили улуғ.
Ё Раззоқ, ё Раззоқ, ё Раззоқ, Оллоҳ!

18

Ё Фаттоҳ, тоғлари булутдай сузган,
Хайру саховатда мутлақ собит зот.
Дунёю уқбонинг режасин тузган,
Ҳиммати бемисл танҳо обид зот.
Ё Фаттоҳ, ё Фаттоҳ, ё Фаттоҳ, Оллоҳ!

19

Ё Олим, билгувчи ҳар нарсани то
Тупроқ заррасидан юлдузлар қадар.
Илму ҳикматлари мангу беадо,
Уммул Китоб берган илоҳий хабар,
Ё Олим, ё Олим, ё Олим, Оллоҳ!

20

Ё Қобиз, ҳукмингда Ҳазрати Ажал,
Руҳимиз элтгувчи озод маъвога.
Кўзида ёш ила Румою Ажам
Исмингни зикр этиб солган навога,
Ё Қобиз, ё Қобиз, ё Қобиз, Оллоҳ!

21

Ё Босит, руҳлантириб руҳи-ла бизни,
Руҳ ва жон аҳлига айлаган доҳил.
Ерда халифалик бу Унинг изни,
Руҳул тажаллийга асос Ул оқил.
Ё Босит, ё Босит, ё Босит, Оллоҳ!

22

Ё Ҳофиз, бергувчи инсонга давлат,
Фаровон қилгувчи ҳам ҳаётини.
Бахш этиб сарбаланд уйлар ва савлат,
Ерга қоригувчи даражотини.
Ё Ҳофиз, ё Ҳофиз, ё Ҳофиз, Оллоҳ!

23

Ё Рофий, гадой этгай, қаландар ҳам,
Ер тирнаб яшагай гарчи фанода.
Воҳ, Ажр кунида кўрсатиб карам,
Тирноқларин ҳурлар ювар хинода.
Ё Рофий, ё рофий, ё Рофий, Оллоҳ!

24

Ё Муизз, сўрганга бергувчи авлод,
Дунёда сийму зар, обрў-эътибор.
Ҳам насиб айлагай иккинчи ҳаёт,
Жаннатда васлига этгай сазовор.
Ё Муизз, ё Муизз, ё Муизз, Оллоҳ!

25

Ё Музилл, У истади, бўлди ҳақир,
Гар истаса, келгувси ночорлик ҳам.
Аё, баланд-пастдир илоҳий тақдир,
Жаннатдан қувилмиш шарафли Одам.
Ё Музилл, ё Музилл, ё Музилл, Оллоҳ!

26

Ё Самий, тинглаган ботин сўзимни,
Ошкора зикримдан огоҳ ҳамийда.
Китобдай ўқиган ёшли кўзимни,
Мен ғофил қолганни билмиш фарийда.
Ё Самий, ё Самий, ё Самий, Оллоҳ!

27

Ё Басийр, ҳар жойда қутлуғ назари,
Яхши-ёмонларни кўргувчи Улдир.
Зикруллоҳдан руҳлар борар тозариб,
Зикр кўнгулларда очилган гулдир.
Ё Басийр, ё Басийр, ё Басийр, Оллоҳ!

28

Ё Ҳакам, ҳукмида ҳокимдир мутлақ,
Ҳатто пайғамбарга буйруғи вожиб.
Аслида одамзот бир томчи алақ,
Лек жумла мавжудот бўлди гултожи.
Ё Ҳакам, ё Ҳакам, ё Ҳакам, Оллоҳ!

29

Ё Адл, соҳиби адолат У ёлғиз,
Ҳар ишда муносиб ажру ҳукми бор.
Ҳиро тоғидаги сўздир бир оғиз,
Ҳазрати Жаброил келтирган асрор.
Ё Адл, ё Адл, ё Адл, Оллоҳу Акбар!

30

Ё Латиф, лутф ва эҳсонда ягона,
Комил бандасига берган маърифат.
Ўлмасдан ўлганлар аҳли мардона,
Нафаси лутфига уйғундир албат.
Ё Латиф, ё Латиф, ё Латиф, Оллоҳ!

31

Ё Хобир, юракдир асли бохабар,
Ботину зоҳирни билгувчидир У.
Билишин билганлар тонгувси самар,
Ўзи соҳиб эрур руҳларга мангу.
Ё Хобир, ё Хобир, ё Хобир, Оллоҳ!

32

Ё Ҳалийм, “Худонинг зотидан ўзга
Жамики нарсалар бўлгувси ҳалок.”1
Улар азобларни илмайди кўзга,
У кунни чўзасан, сен эй, зоти пок.
Ё Ҳалийм, ё Ҳалийм, ё Ҳалийм, Оллоҳ!

33

Ё Азийм, буюксан, билурсан ўзинг,
Бандаси ожиздир англамоққа боз.
Жумла коиноту кеча-кундузинг
Буюк ижодингдан бир парча холос.
Ё Азийм, ё Азийм, ё Азийм, Оллоҳ!

34

Ё Ғофур, истаса, гуноҳлар ҳечдир,
Савобим мўл, деган оҳ-воҳлар ҳечдир.
Ўзи ҳисобчидир, ўзи кечгувчи,
Ердан униб чиққан илоҳлар ҳечдир.
Ё Ғофур, ё Ғофур, ё Ғофур, Оллоҳ!

35

Ё Шокир, сийлагувчи ўзинг охир,
Кичик амалимни зиёда санаб.
Аё, қалбимдаги мангу жавоҳир,
Зикрингда зокирман мен раҳмат талаб.
Ё Шокир, ё Шокир, ё Шокир, Оллоҳ!

36

Ё Олий, Аршудан соҳиб жамолим,
Ўзга англаёлмас буюк камолим.
Сифати ҳисобсиз, қамрови беҳад,
Ўзи жавобимдир, ўзи саволим.
Ё Олий, ё Олий, ё Олий, Оллоҳ!

37

Ё Кабир, бору бор, вужудул вужуд,
Мавжудлар ичинда ягона мавжуд.
Набийлар, валийлар, соҳиби ҳоллар
Исминг зикридан ҳам бўлғанлар беҳуд.
Ё Кабир, ё Кабир, ё Кабир, Оллоҳ!

38

Ё Ҳафиз, асрагай жумла жаҳонни,
Осмонни қулашдан, Ерни чўкишдан.
Қуритмайин сувни, тўсмай ҳавони,
Сақлагай Қуёшнинг шамин ўчишдан.
Ё Ҳафиз, ё Ҳафиз, ё Ҳафиз, Оллоҳ!

39

Ё Муқит, У ризқлар яратган, сочган,
Сахий қудратига қилган эгалик.
Ҳиммат эшигини баралла очган,
Сонсиз ҳотамларнинг эгаси Малик.
Ё Муқит, ё Муқит, ё Муқит, Оллоҳ!

40

Ё Ҳасиб, бошимда ҳамиша қойим,
Билгувчи тирноқдан сочимга қадар.
Сенинг ҳукминг ила қорилган лойим,
Демак, бир нафасим кетмагай бадар.
Ё Ҳасиб, ё Ҳасиб, ё Ҳасиб, Оллоҳ!

41

Ё Жалил, улуғдир, улуғдан улуғ,
Заррада акс этган соҳиб жалолат.
Алҳол, юракларни ёндирган ул чўғ,
Самодан ёғилган боқий адолат.
Ё Жалил, ё Жалил, ё Жалил, Оллоҳ!

42

Ё Карим, талабсиз, сабабсиз қулга
Икром, эҳсонини ёғдиргувчи У.
Барчамиз ҳижратда чиққанмиз йўлга,
Йўлдамиз, йўлдамиз, йўлдамиз мангу.
Ё Карим, ё Карим, ё Карим, Оллоҳ!

43

Ё Рақиб, муҳофизсан ўзинг боқий,
Яратгувчи, кузатгувчи маъбудим.
Кўнглимга қуламиш самолар тоқи,
Зикрида гул очиб кетар тобутим.
Ё Рақиб, ё Рақиб, ё Рақиб, Оллоҳ!

44

Ё Мужиб, турибман қойим дуода,
Ўзинг қабул этгин уни зиёда.
Муножот айлаган хокка қорилиб,
Ўзим ўшал қулман фоний дунёда.
Ё Мужиб, ё Мужиб, ё Мужиб, Оллоҳ!

45

Ё Васий, илми мўл, илми беадад,
Одамга самодан ёғилган мадад.
Ҳайратлар туғилар ҳикматларидан,
Жаннат ифорларин сочгувчи даъват.
Ё Васий, ё Васий, ё Васий, Оллоҳ!

46

Ё Ҳаким, ҳикматдан мавжуд бевужуд,
Ҳукми адолатли олий ҳақиқат.
Сирли салтанати билмаган ҳудуд,
Унинг амридадир ҳар бир дақиқа.
Ё Ҳаким, ё Ҳаким, ё Ҳаким, Оллоҳ!

47

Ё Вадуд, афу этгай, Раҳийм ўзи,
Ҳам шафқат, раҳматим дариғ тутмагай.
Сағир амалларни Арш қадар чўзиб,
Ҳиммат эшигини ҳеч беркитмагай.
Ё Вадуд, ё Вадуд, ё Вадуд, Оллоҳ!

48

Ё Мажид, икроми мўл, шони юксак,
Шони юксакларда шарафланган зот.
Ойга боқиб имдод сўрайди ҳар сак,
Не кўйда жаннатдан тушган одамзот?
Ё Мажид, ё Мажид, ё Мажид, Оллоҳ!

49

Ё Баъис, тирилтиргай охир куни,
Ҳам қабрдан дарахтдай ўсади одам.
Ҳазрати Ийсода кўрсатган буни,
Набий нафасидан ўлик турган дам.
Ё Баъис, ё Баъис, ё Баъис, Оллоҳ!

50

Ё Шоҳид, огоҳ эрур ҳар нарсадан,
Шоҳидлиги китобида барқарор.
Она раҳмидаги томчи нутфадан
Руҳсиз жасадгача ўзи хабардор.
Ё Шоҳид, ё Шоҳид, ё Шоҳид, Оллоҳ!

51

Ё Ҳақ, эшикларнинг эшиги тавба,
Сен томон қайтишдир, қайтиш сен томон.
Сен мутлақ Ҳақиқат, ягона ҳайбат,
Юракларга қўрқув солгувчи чунон.
Ё Ҳақ, ё Ҳақ, ё Ҳақ, Оллоҳу Акбар!

52

Ё Вакил, яратган жумла жонзотни,
Битиргувчи ҳам уларнинг ишларин.
Имтиҳонга жой қилган бу ҳаётни,
Алмаштирган ёзини ҳам қишларин.
Ё Вакил, ё Вакил, ё Вакил, Оллоҳ!

53

Ё Қовийй, мисли йўқ кучу қудратин,
Маҳшар майдонида бўлурмиз қойим.
Мудом чўзар экан синов муддатин,
Одам истиғфорга келмайди доим.
Ё Қовийй, ё Қовийй, ё Қовийй, Оллоҳ!

54

Ё Матин, абадий соғу саломат,
Мевалар яратиб, айлаган турфа.
Булоқ сувларига берган барокат,
Жонзотга тану жон қилолган туҳфа.
Ё Матин, ё Матин, ё Матин, Оллоҳ!

55

Ё Валий, ваҳмидан вужуд вайрона,
Содиқ дўстларига кўрсатур карам.
Тонган бандалардан ки У ҳам тонар,
Марди Худо бўлар аҳлуллоҳ Эран.
Ё Валий, ё Валий, ё Валий, Оллоҳ!

56

Ё Ҳамийд, мақтовларга ўзинг лойиқ,
Мадҳ ҳамда олқишлар сенга, ё Оллоҳ.
Жойинг самолардан излар халойиқ,
Вале юракларга ташламай нигоҳ.
Ё Ҳамийд, ё Ҳамийд, ё Ҳамийд, Оллоҳ!

57

Ё Муҳсий, йўллаган пайғамбарларни,
Зарраю куррада ҳикмати зоҳир.
Гуноҳу савобли жамғармаларни,
Ҳисоб-китобини қилгувчи охир.
Ё Муҳсий, ё Муҳсий, ё Муҳсий, Оллоҳ!

58

Ё Мубди, йўқдан бор бўлмас, дедилар,
Бордан йўқ бўлмайди, деганлари рост.
Вале бир зотни унутмиш эдилар,
Йўқдан бор қилгувчи У эди холос.
Ё Мубди, ё Мубди, ё Мубди, Оллоҳ!

59

Ё Муъийд, бизнинг қурб, қувват устида
Бир қудрат яширин, мисли йўқ қудрат.
Самолар тоқида — Аршу Курсида,
Тавбамиз кутганча чўзади муддат.
Ё Муъийд, ё Муъийд, ё Муъийд, Оллоҳ!

60

Ё Муҳйий, ҳаётсизга берар ҳаёт,
Жами жонзот жони унга узвийдир.
Гўзал бандаларнинг руҳлари обод,
“Юзларида қолган сажда изидир”.2
Ё Муҳйий, ё Муҳйий, ё Муҳйий, Оллоҳ!

61

Ё Мумийт, “ҳар куни иш амалдадир”,3
Ажал шаробини ичиргувчи У.
Гар нафси шайтоний хос қамалдадир,
Қазо-ла васлига етказар мангу.
Ё Мумийт, ё Мумийт, ё Мумийт, Оллоҳ!

62

Ё Ҳай, мангу бору абадий тирик,
Омон истаганга бўлгувчи паноҳ.
Кучу қудратига топилмас шерик,
Ва исботи “Ла илаҳа иллаллоҳ”.
Ё Ҳай, ё Ҳай, ё Ҳай, Оллоҳу Акбар!

63

Ё Қоййум, нафси ўзгармагай, нафси йўқ,
Ҳеч кимга эҳтиёж сезмаган Қодир.
Тилларга, дилларга зикри солган чўғ,
Ҳеч ерда кўринмас, ҳар ерда содир.
Ё Қоййум, ё Қоййум, ё Қоййум, Оллоҳ!

64

Ё Важид, ҳукмида титрайди ҳар барг,
Ўзи билгувчидир истаганини.
Барчаси измида — тириклик ва марг,
Бандаси ололмас қистаганини.
Ё Важид, ё Важид, ё Важид, Оллоҳ!

65

Ё Мажид, денгизлар чайқалар, довул
Ва тўфонлар турса, чақса йилдирим,
Карами олдида бир учқунча, бил,
Эҳсони барини қўяр тиндириб.
Ё Мажид, ё Мажид, ё Мажид, Оллоҳ!

66

Ё Воҳид, мисли йўқ, йўқдир қиёси,
Ҳар недан воқиф ул ягона илоҳ.
Дунёнинг жилваси, ҳаёт жилоси —
Дўзах истиғноси, ишваи гуноҳ.
Ё Воҳид, ё Воҳид, ё Воҳид, Оллоҳ!

67

Ё Сомад, кечалар Ой, кундузи Қуёш,
Аввали нур эрур, охири ҳам нур.
Ҳожатини сўраб эгар бўлса бош,
Сўргувчи ҳар банда талабин олур.
Ё Сомад, ё Сомад, ё Сомад, Оллоҳ!

68

Ё Қодир, истаса, истагин бажо
Айлагувчи аслида боқий мукаммал.
Томчига одамни қила олган жо,
Ҳар не мушкулларни этгувчи ҳам ҳал.
Ё Қодир, ё Қодир, ё Қодир, Оллоҳ!

69

Ё Муқтадир, ерда илк бор қарғадан
Ўрганганди жасад кўмишни Қобил.4
“Бўл!”, дея оламни Оллоҳ, дафъатан
Машаққат, заҳматсиз яратолган, бил.
Ё Муқтадир, ё Муқтадир, ё Оллоҳ!

70

Ё Муқаддим, “дунё дор оғочидир”.5
Мартаба, бойлик, ҳусн — барчаси жазо.
Синовлар фанонинг оппоқ сочидир,
У олдга ўтказар ва берур қазо.
Ё Муқаддим, ё Муқаддим, ё Оллоҳ!

71

Ё Муаххир, хоҳласа, ортга сурар
Ва қолдирар тўлгунча паймонаси.
Биби Марям Оллоҳ карамин кўра
Бўлди улуғ пайғамбарнинг онаси.
Ё Муаххир, ё Муаххир, ё Оллоҳ!

72

Ё Аввал, яралмаган Унинг зоти,
Ибтидоси, аввали йўқдир мангу.
Жаннат ҳузурию дўзах азоби —
Меҳр ва қаҳридан қувончу қайғу.
Ё Аввал, ё Аввал, ё Аввал, Оллоҳ!

73

Ё Охир, буюклигин йўқ охири,
Ҳар нарса, ҳодисот адоси ўзи.
Жумла бокирларнинг соҳиб бокири,
Одамга жон озиқ бўлгандир сўзи.
Ё Охир, ё Охир, ё Охир, Оллоҳ!

74

Ё Зоҳир, ҳар ерда мавжуд ягона,
Сонсиз далилларда борлиғи ошкор.
“У буюкдир”, деган ўшал мардона
Демоқчи — “Иккинчи яна кимдир бор”.6
Ё Зоҳир, ё Зоҳир, ё Зоҳир, Оллоҳ!

75

Ё Ботин, илғамас одам идроки,
Борлиғи яширин тасаввурлардан.
Қалбимда нақшин ул номларнинг поки,
Ўзи озодроқдир жами ҳурлардан.
Ё Ботин, ё Ботин, ё Ботин, Оллоҳ!

76

Ё Валий, ҳар жонли, жонсизнинг ўзи
Ишин битиргувчи ҳожатбарори.
Одамзот умрининг баҳақ кундузи,
Икки дунёда ҳам нажотбахш ёри.
Ё Валий, ё Валий, ё Валий, Оллоҳ!

77

Ё Мутаало, аълолардан аъло,
Ул буюк зотини билгувчи зоти.
Зикрида қойимга келмагай бало,
Иймон ҳузуридир ҳаётнинг тоти.
Ё Мутаало, ё Оллоҳу Акбар!

78

Ё Барр, деганлар “Фақрлик — менинг фахрим”,7
Ҳазрати рисолат Расули Акрам.
Меърож кечасида Аршунинг саҳнин
Фақрликнинг нури ёритган экан.
Ё Барр, ё Барр, ё Барр, Оллоҳу Акбар!

79

Ё Тавваб, тавбамиз этгувчи қабул,
Карам, раҳматида ярлақагувчи.
Фанода қуллигин англамаган қул
Ўзи ёнар ўтга ўт қалагувчи.
Ё Тавваб, ё Тавваб, ё Тавваб, Оллоҳ!

80

Ё Мунтақим, у жиноят аҳлидан
Адолат ҳукми-ла олар интиқом.
Маккатуллоҳ деган Оллоҳ шаҳридан
Оламга таралди муслимий мақом.
Ё Мунтақим, ё Мунтақим, ё Оллоҳ!

81

Ё Афув, аввало шафқат эгаси,
Эшикларин очар ҳар истиғфорга.
“Денгиз кўпиги — дунё”8, унинг кемаси —
Оллоҳнинг сўзидир тўкилган ғорга.9
Ё Афув, ё Афув, ё Афув, Оллоҳ!

82

Ё Рауф, шафқати буюкдан буюк,
Осий ҳам, муслим ҳам карамига зор.
Иймонда тўкилар вужуддан ҳар юк:
Ва унда очилар мангу чаманзор.
Ё Рауф, ё Рауф, ё Рауф, Оллоҳ!

83

Ё Маликул мулк, ҳар оламга соҳиб,
Тилаги йўқ тилак, ҳижронли висол.
Мансури Халлождан қолган дил оҳи,
Юуюкликка тимсол асли бетимсол.
Ё Маликул мулк, ё Оллоҳу Акбар!

84

Ё Зул жалали вал икром, фазли мўл,
Ё буюк, ё буюк, буюкдан буюк.
Ўзига бородир ҳар бир тўғри йўл,
У — суюк, у — суюк, суюкдан суюк.
Ё Зул жалали вал икром, ё Оллоҳ!

85

Ё Муқсит, мазлумлар ҳаққини золим
Зотлардан олгувчи Ҳаққул Адолат.
Кўнгилдек маъвони яратган олим
Ва комил дилларга солган ҳаловат.
Ё Муқсит, ё Муқсит, ё Муқсит, Оллоҳ!

86

Ё Жамий, тилагинг тилаги унда,
Кўнглингда ҳар кечган истакдан воқиф.
Кундузга орзуманд бўлсанг сен тунда,
Оламни ёритар Ой, юлдуз ёқиб.
Ё Жамий, ё Жамий, ё Жамий, Оллоҳ!

87

Ё Ғаний, У жуда бадавлат, ғолиб,
Мустағийдир ҳар кимсадан мангуга.
Шайтони лаъинни жаннатдан олиб,
Одамзот қонидан жой берган унга.
Ё Ғаний, ё Ғаний, ё Ғаний, Оллоҳ!

88

Ё Муғний, кимки не истаса бергай,
Мол-давлатга кўмар танлаганини.
Тафаккур кишиси ҳикматлар тергай,
Эслаб Фиръавндан қолган маънини10.
Ё Муғний, ё Муғний, ё Муғний, Оллоҳ!

89

Ё Маний, тўсқинлик қилмагай асло
Бунёд бўлишига нарсанинг бирор.
Бир қаранг, ул сунъий юрак ва ҳатто
Ажал уруғидай қуроллар ҳам бор.
Ё Маний, ё Маний, ё Маний, Оллоҳ!

90

Ё Зорр, қамаштирар дунё кўзларни,
Олов ёндиради, тўйдиради сув.
Даҳрнинг ярми фойда, зиёнли ярми,
Буюк мувозанат соҳибидир У.
Ё Зорр, ё Зорр, ё Зорр, Оллоҳу Акбар!

91

Ё Нафий, бир боқса гулга тўлади,
Тоғлар гиёҳларга бурканар, э воҳ.
Гар яқин йўласа ост-уст бўлади,
Меъёрни айлагай бизларга паноҳ.
Ё Нафий, ё Нафий, ё Нафий, Оллоҳ!

92

Ё Нур, оламларни қориган нурга,
Мавжуд эрур ҳар нарсада шуъласи.
Нурни англаган айланур ҳурга,
Тунга тўлаверар кўр дил кулбаси.
Ё Нур, ё Нур, ё Нур, Оллоҳу Акбар!

93

Ё Муъти, бир ғам қилса ғамларини11,
Ўзга ғамин агар унутса одам,
Бартараф этажак бор камларини,
Беҳожат бўлажак ҳур ва бахтли ҳам.
Ё Муъти, ё Муъти, ё Муъти, Оллоҳ!

94

Ё Ҳодий, майсалар қойим зикрида,
Дов-дарахт шовуллар унга ҳамд айтиб.
Йиртқичлар наъралар тортур шукрида,
Инсон ҳидоятга келурми қайтиб?
Ё Ҳодий, ё Ҳодий, ё Ҳодий, Оллоҳ!

95

Ё Бадиъ, руҳ ҳақда сўрдилар алҳол,
Дединг: “Руҳ ўзига аёндир холос”.
Илон заҳар йиғар, ари тўплар бол,
Сен мислсиз нарсалар яратгувчи, рост.
Ё Бадиъ, ё Бадиъ, ё Бадиъ, Оллоҳ!

96

Ё Боқий, милтираб кўринар юлдуз,
Не йиллик йўл — Олов Сайёра исми.
Мана шу масофа, ўзинг қиёс туз,
Мангуликнинг беҳисобдан бир қисми.
Ё Боқий, ё Боқий, ё Боқий, Оллоҳ!

97

Ё Ворис, эзилган бир дон остида
Чумоли ҳоли ҳам ўзига аён.
Маҳшар куни қойим ёлғон-ростида
Ўз жисмин излайди ҳар бир фоний жон.
Ё Ворис, ё Ворис, ё Ворис, Оллоҳ!

98

Ё Рашид, на керак далилу иршод,
Аниқ кўргувчидир ҳар нимарсани.
Мазмун-моҳиятга эга ёлғиз зот,
Ноҳақ ҳукм этмагай бирон кимсани.
Ё Рашид, ё Рашид, ё Рашид, Оллоҳ!

99

Ё Собур, сабримга соҳиб сарварим,
Зикрида тунлари бедор қулиман.
Бир кам дунё ахир, кўнгил ҳам ярим,
Дунё — армон, бино бўлган кунидан.
Ё Собур, ё Собур, ё Собур, Оллоҳ!

100

Ё Оллоҳ, асмаи ҳусна мадҳида
Бир-икки сўз айтганим бордир.
Нелар битган бўлсам нелар ҳақида,
Балки энг гўзали ушбу ашъордир.
Ё Оллоҳ, ё Оллоҳ, ё Буюк Оллоҳ!

Ушбунинг савобини азиз ота-онамнинг табаррук руҳларига эҳтиром ила бахшида этдим. Оллоҳу Акбар!

2001 йил, сентябрь-декабрь

Изоҳлар

1. Қуръони Карим, “Қасос” сураси, 77-оят.
2. “Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги — аломатлари бордир”. Қуръони Карим, 48-сура, 29-оят.
3. “У зот ҳар куни иш — амалдадир”. Қуръони Карим, 55-сура, 29-оят.
4. Одам алайҳиссаломнинг ўғли.
5. Ҳазрати Румий сўзи.
6. Ҳазрати Румий сўзи.
7. Меърож кечасида Оллоҳ таоло ўз Расулига юқорига қарамоқликни буюради. Пайғамбар алайҳиссалом юқорига қараб, кўзни қамаштирадиган нур дастасини кўради. “Бу нима?”, дея Оллоҳдан сўраганида, “Бу фақрнинг ҳайкали”, деган нидо келади. Шундан сўнг Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом ушбу ҳадисни айтган экан.
8. Ҳазрати Румий сўзи.
9. Ҳазрати Пайғамбарга Қуръоннинг илк оятлари нозил бўлган Ҳиро тоғидаги ғор назарда тутилмоқда.
10. Эсланг. Оллоҳ таоло Фиръавнга туганмас бойлик, қудратли ҳокимият берди. Охир-оқибат у ўзини Худо деб эълон қилди, мулкнинг ҳақиқий эгасини унутди.
11. Ҳадис. Тўлалигича қуйидагича: “Агар инсон бирча ғамларини бир ғам қилса, Оллоҳ унинг қолган қайғусини бартараф этади.

Муаллиф ҳақида:
Наби Жалолиддин 1962 йил 2 майда Андижон вилояти Избоскан туманининг Жонобод кишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1993). «Ялпизли кеча» (1993), «Ҳур нидо» (1996), «Ўлимнинг ранги» (1998), «Сен билан қолмайман» (2002), «Эркаги бор уй» (2005) каби шеърий ва ва насрий асарлари, «Оралиқ (Хайём)» тарихий романи, буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳақидаги «Тегирмон» номли романи нашр этилган.

Аллоҳ таолонинг гўзал
исмларининг маънолари
009

🔸1. Аллоҳ (жалла жалалаҳу) — бутун оламларни яратган Холиқ, барча махлуқот ва мавжудот сиғинадиган ягона маъбуд Исми Зотидир. У Зотдан бошқага нисбатан бу исм ишлатил майди. 🔸2. Раҳмон — яратган барча махлуқларига дунё ҳаётида раҳм қилувчи, неъмат берувчи. 🔸3. Раҳим — охиратда фақатгина мўминларга меҳрибонлик қилувчи чексиз марҳаматли. 🔸4. Малик — мулк (ҳақиқий подшолик) Уникидир. Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат Унга ибодат қилишлари лозим. 🔸5. Қуддус — ҳар қандай айбу камчиликлардан мутлақ пок Зот. 🔸6. Салом — барча айб ва нуқсонлардан омон, махлуқлар зулмидан омон Зот. 🔸7. Муъмин — бандаларига зулмдан омонлик ато этувчи, Унга қуллик қилганларга савоб беришни ваъда этган Зот. 🔸8. Муҳаймин — ҳамма нарсага шоҳид, асровчи, сақловчи. Ундан ҳеч нарса сир қолмайди. 🔸9. Азиз — ҳамма вақт барчанинг устидан ғолиб, ҳеч қачон мағлуб бўлмаган, тенги йўқ қудрат эгаси. 🔸10. Жаббор — яратганларининг ишларини ислоҳ этувчи, нуқсонларини тузатувчи. 🔸11. Мутакаббир — ҳамма нарсадан улуғ. 🔸12. Холиқ — оламдаги ҳамма нарсани ўз хоҳишига кўра яратувчи, мутлақ вужудга келтирувчи. 🔸13. Бориъ — борлиқни, нарсаларни йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи. 🔸14. Мусаввир — ҳамма нарсасини ўзи истаган сурат (шакл)да яратувчи. 🔸15. Ғаффор — бандаларнинг айби (гуноҳи)ни Ўз фазли ила кечирувчи, ўта марҳаматли. 🔸16. Қаҳҳор — енгилмас, ҳамиша ҳаммадан ғолиб, қудратли. 🔸17. Ваҳҳоб — чексиз неъматларни ҳисобсиз, миннатсиз ато этувчи. 🔸18. Раззоқ — ер юзидаги барча тирик мавжудотларнинг ризқларини етказиб берувчи. 🔸19. Фаттоҳ — ҳақиқат билан ҳукм қилувчи, тўғри ҳукм чиқарувчи. 🔸20. Алим — бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин ҳамма нарсани билувчи. 🔸21. Қобиз — истаган бандасининг ризқини камайтирувчи. 🔸22. Босит — хоҳлаган бандасининг ризқини кўпайтирувчи. 🔸23. Хофиз — ёмонни ер билан битта қилувчи; унга ибодат қилишдан бош тортганларни пастлатувчи, мартабасини туширувчи. 🔸24. Рофиъ — мўминларнинг мартабасини кўтарувчи. 🔸25. Муъизз — истаган бандасини (иззат, қувват, илм бериб) тўғри йўлга солиб, азиз ва мукаррам қилувчи. 🔸26. Музилл — истаган бандасини (эгри йўлда юргани учун) хор қилиб, раҳматидан узоқлаштирувчи. 🔸27. Самиъ — махфий ва ошкора гап ва шарпаларни (ҳатто кўнгилдан ўтган туйғуларни ҳам) доим эшитиб турувчи. 🔸28. Басир — барча махфий ва ошкора нарсаларни доим кўриб турувчи. 🔸29. Ҳакам — қатъий, (зулм ва жафодан мутлақ холи, рад этилмайдиган) мутлақ одил ҳукм қилувчи. 🔸30. Адл — мутлақ адолат қилувчи. 🔸31. Латиф — бандаларига Ўз эҳсонини (комил лутфу карами ила) етказиб берувчи. Барча нарсаларни билувчи. 🔸32. Хобир — ҳамма яширин ва ошкор ишлардан хабардор. 🔸33. Ҳалим — жазолашга шошмовчи. 🔸34. Азим — ақл тасаввур қила олмайдиган даражада улуғ, буюк. 🔸35. Ғофир — бандаларининг катта ва кичик гуноҳларини кечирувчи. 🔸36. Шокир — бандаларини Ўзига тоатлари учун мақтовчи, савоб берувчи; бандаларининг тоатларини қабул қилувчи. 🔸37. Алий — ҳар бир нарсадан юксак, ўхшаш ва тенгликдан пок. 🔸38. Кабир — улуғлик, буюклик соҳиби. 🔸39. Ҳафиз — ҳамма нарсага шоҳид, ҳамма нарсани паноҳида асровчи. 🔸40. Муқит — ҳар бир нарсага қодир. 🔸41. Ҳасиб — ҳар бир нарсадан ҳисобот сўровчи. 🔸42. Жалил — энг улуғ, буюк. 🔸43. Карим — неъмат берувчи. 🔸44. Рақиб — ҳар бир ишни кузатувчи; ҳамма нарсани (ҳеч бир заррани қўймай) назорат остида сақловчи. 🔸45. Мужиб — дуоларни ижобат қилувчи. 🔸46. Восиъ — фазли, марҳамати кенг. 🔸47. Ҳаким — ҳикмат соҳиби; ҳар нарсанинг ҳақиқатини билувчи. 🔸48. Вадуд — яхши кўрувчи. 🔸49. Мажид — улуғлик ва шараф эгаси. 🔸50. Боъис —ўликларни қайта тирилтирувчи. 🔸51. Шоҳид — ҳамма нарсага гувоҳ. 🔸52. Ҳаққ — ҳақиқий Тангри. 🔸53. Вакил — ҳамма нарсани бутунлай тасарруф этувчи, бошқарувчи. 🔸54. Қавий — куч ва қувват эгаси. 🔸55. Матин — кучли. 🔸56. Валий — мўмин бандаларининг ҳимоячиси, уларга ёрдам берувчи. 🔸57. Ҳамид — ҳамд, сано ва барча мақтовларга лойиқ ягона Зот. 🔸58. Муҳсий — барча махлуқот ва мавжудотларнинг ҳисоб-китобини яхши билувчи. 🔸59. Мубдиъ — барча нарсаларни ҳеч бир намунасиз йўқдан яратувчи. 🔸60. Муъийд — махлуқотларини ўлганларидан сўнг, яна қайта аслига қайтарувчи. 🔸61. Муҳйи — тирилтирувчи (барча махлуқотларига жон бериб, тирилтирувчи). 🔸62. Мумит — ўлдирувчи (барча жонзотларни ажаллари етганида ўлдирувчи). 🔸63. Ҳайй — азалий ва абадий тирик. 🔸64. Қаййум — махлуқотларини доим назорат ва ҳимоя қилувчи. 🔸65. Важид — ҳожатсиз, қудратли. 🔸66. Можид — шавкат, шараф, улуғворлик ва иззат эгаси. 🔸67. Воҳид — танҳо, тенги ва ўхшаши йўқ. 🔸68. Самад — ҳожатларни раво қилишга қодир бўлгани учун ҳожатлар сўралгувчи. 🔸69. Қодир — азалдан ҳар нарсага қодир, чексиз қудратли. 🔸70. Муқтадир — ҳар нарсага қудрати етгувчи. 🔸71. Муқаддим — истаган бандасини (ва нарсасини) хоҳлаганидан олдинга қўювчи. 🔸72. Муаххир — истаган бандасини (ва нарсасини) хоҳлаганидан орқага қўювчи. 🔸73. Аввал — азалий; ҳамма нарсадан олдин бор бўлган; борлигининг бошланиши йўқ. 🔸74. Охир — абадий; ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганида ҳам қолувчи; борлигининг ниҳояси йўқ. 🔸75. Зоҳир — борлиги очиқойдин; борлигига ҳар бир нарса далил; ҳамма нарсадан ғолиб. 🔸76. Ботин — кўзлар кўролмайдиган; барча яширин нарсаларни билувчи. 🔸77. Волий — барча нарсани бошқарувчи. Ҳимоя қилувчи. 🔸78. Мутаъол — қудрати, улуғлиги ҳар нарсадан улуғ; ҳар нарсани бўйсундирувчи. 🔸79. Барр — рост сўзловчи. 🔸80. Таввоб — бандаларининг тавбаларини қабул қилувчи. 🔸81. Мунтақим — золим ва осийларни жазоловчи. 🔸82. Афувв — кечирувчи. 🔸83. Рауф — ўта меҳрибон. 🔸84. Моликул мулк — коинотдаги барча мулкнинг танҳо эгаси. 🔸85. Зул Жалоли вал Икром — улуғлик ва камол эгаси; барча нуқсонлардан пок. 🔸86. Муқсит — одил; адолат билан ҳукм қилувчи. 🔸87. Жомиъ — одамларни қиёмат куни тўпловчи. 🔸88. Ғаний — ҳеч бир эҳтиёжи йўқ. 🔸89. Муғний — хоҳлаган бандасига бойлик берувчи. 🔸90. Мониъ — хоҳлаган бандасини бойликдан маҳрум этувчи. Асрагувчи. 🔸91. Зорр — зарар етказаувчи. 🔸92. Нофиъ — фойда етказувчи. 🔸93. Нур — борлиқни мунаввар, нурли этувчи. 🔸94. Ҳодий — тўғри йўлга, ҳаққа бошқарувчи. 🔸95. Бадиъ — нарсаларни йўқдан яратувчи. 🔸96. Боқий — доим бор. 🔸97. Ворис — борлиқдаги барча нарсалар вориси, эгаси. 🔸98. Рашид — тўғри йўлга бошловчи. 🔸99. Сабур — жуда сабрли, жуда ҳалим.

Eng go‘zal ismlar (Asmai husna) Allohnikidir, Undan boshqa ibodat qilinadigan iloh yo‘q. Alloh taoloning borligiga ishongan kishi u Zotning go‘zal ismlari va sifatlarini bilishi kerak. Haq taoloning chiroyli ismlariga imon keltirish noloyiq sifatlardan Alloh taoloni poklashni ham taqozo qiladi.

ASMAI HUSNA
Go‘zal ismlar madhi
009

240_F_49070285_WEyIkRu7bvEzQc2G0lqYPvAFnorH9GBV.jpg
Bismillahir rohmanir rohiym

1

Yo Rahiym, shafqating yomg‘irday yog‘ar,
Yomg‘irda erigan tuproqman o‘zim.
Karam ummonida baliqman magar,
“Karam qayda?”, degan gumrohman o‘zim.
Yo Rahiym, yo Rahiym, yo Rahiym, Olloh!

2

Yo Rahmon, izzatu ikrom odamga,
Rizq bergan, barchaga shaklu shamoyil.
Zohirbinlar butkul unutgan damda
Sen foniy ne bo‘lsa, berursan, qoyil.
Yo Rahmon, yo Rahmon, yo Rahmon, Olloh!

3

Yo Malik dunyoyu oxirat uzra,
O‘n sakkiz ming olam yoritar charog‘.
Tuproqqa bosh urib, go‘dakday bo‘zlab,
Ismingga to‘ladi har nafasim, oh.
Yo Malik, yo Malik, yo Malik, Olloh!

4

Yo Aziz, bu shirin jon qadar aziz,
Jonimning egasi avvalu oxir.
Foniy nigohlarga nihondir hargiz,
Har jonli, jonsizda qudrati zohir.
Yo Aziz, yo Aziz, yo Aziz, Olloh!

5

Yo Quddus, zoti borki, aybdan xoli,
Ey, ko‘kda quyoshni yaratgan oftob.
Sen Arshdan esguvchi rahmat shamoli,
Nuqsonlar ahliga benuqson xitob.
Yo Quddus, yo Quddus, yo Quddus, Olloh!

6

Yo Salom, olamlar mehvarin toji,
Ko‘ngulga ilmi hol jolagan olim.
Faxri koinotning tanho me’roji,
Nafasim poklagan ismi halolim.
Yo Salom, yo Salom, yo Salom, Olloh!

7

Yo Jabbor, jabringdir jahannam jabri,
Jom tutgan johillar jabringdan g‘ofil.
Dilga g‘assol o‘lsa hidoyat abri,
Hamisha quloqda suri Isrofil,
Yo Jabbor, yo Jabbor, yo Jabbor, Olloh!

8

Yo Mu’min, nabiylar keltirgan payg‘om,
Kiprikda billurday titragan sog‘inch.
Sen uqbo tasdig‘i va dunyo yolg‘on —
Odamning boshida o‘ynagan qilich,
Yo Mu’min, yo Mu’min, yo Mu’min, Olloh!

9

Yo Muhaymin, ayon zohiru nihon,
Haddan kuzatguvchi, hardan ogoh U.
Qibla bo‘lganda ham, ayo, to‘rt tomon,
Har yaproq, har maysa ko‘zi beuyqu.
Yo Muhaymin, yo Muhaymin, yo Olloh!

10

Yo Mutakabbir, o, tanho kibriyo,
Jamolda toqginam, Arshusi yuksak.
Alhol kibr titmish yo qilmish riyo
Odamni aylagay nafsiga eshak,
Yo Mutakabbir, yo Ollohu Akbar!

11

Yo Holiq, tutmish dil ishqing bayotin,
Shu ishqda keturmiz jismi adamga.
Zikringda qalbni mahv etmas hayotin,
O‘zing yaratguvchi, sohib odamga,
Yo Holiq, yo Holiq, yo Holiq, Olloh!

12

Yo Boriy barorim, haqqul mustaqiym,
Sharafli ayladi Uning bir dami.
Tufroqni o‘ziga qilgandi yaqiyn
Odami Atoni yaratgan dami,
Yo Boriy, yo Boriy, yo Boriy, Olloh!

13

Yo Musavvir, olamga shakl va surat,
Bergan jamolidan oqar tajalliy.
“Iqro”dek hayotbaxsh “Bo‘l” degan sur’at
Va “bo‘l”dek Qazoi Qadar azaliy.
Yo Musavvir, yo Musavvir, yo Olloh!

14

Yo G‘affor, nafsga g‘arq bo‘lmagan g‘oziy,
Mudom kechirguvchi o‘zingsan ko‘p bor.
Kechirgan qo‘llaring yuksak parvozi,
O‘shal parvozlarga umrimiz xumor.
Yo G‘affor, yo G‘affor, yo G‘affor, Olloh!

15

Yo Qahhor, g‘ofilga qahri beadad,
Ko‘ngil ko‘zlariga ko‘ringuvchi nur.
To Mahshar kunida berajak madad —
Ko‘ngilni, ey odam, hasanotga bur.
Yo Qahhor, yo Qahhor, yo Qahhor, Olloh!

16

Yo Vahhob, ko‘ngilga quyilguvchi g‘ayb,
Koinot undan bir tengsiz kashfiyot.
Bandasi sergunoh, u yolg‘iz beayb,
Hurmati Mustafo — mo‘’jiza hayot.
Yo Vahhob, yo Vahhob, yo Vahhob, Olloh!

17

Yo Razzoq, shukringda shokir aylagil,
Mardi Xudolarga bo‘lolsam yovuq.
Ruhi ilohiydir, jismi obu gil,
Inson parhezkor gar manzili ulug‘.
Yo Razzoq, yo Razzoq, yo Razzoq, Olloh!

18

Yo Fattoh, tog‘lari bulutday suzgan,
Xayru saxovatda mutlaq sobit zot.
Dunyoyu uqboning rejasin tuzgan,
Himmati bemisl tanho obid zot.
Yo Fattoh, yo Fattoh, yo Fattoh, Olloh!

19

Yo Olim, bilguvchi har narsani to
Tuproq zarrasidan yulduzlar qadar.
Ilmu hikmatlari mangu beado,
Ummul Kitob bergan ilohiy xabar,
Yo Olim, yo Olim, yo Olim, Olloh!

20

Yo Qobiz, hukmingda Hazrati Ajal,
Ruhimiz eltguvchi ozod ma’voga.
Ko‘zida yosh ila Rumoyu Ajam
Ismingni zikr etib solgan navoga,
Yo Qobiz, yo Qobiz, yo Qobiz, Olloh!

21

Yo Bosit, ruhlantirib ruhi-la bizni,
Ruh va jon ahliga aylagan dohil.
Yerda xalifalik bu Uning izni,
Ruhul tajalliyga asos Ul oqil.
Yo Bosit, yo Bosit, yo Bosit, Olloh!

22

Yo Hofiz, berguvchi insonga davlat,
Farovon qilguvchi ham hayotini.
Baxsh etib sarbaland uylar va savlat,
Yerga qoriguvchi darajotini.
Yo Hofiz, yo Hofiz, yo Hofiz, Olloh!

23

Yo Rofiy, gadoy etgay, qalandar ham,
Yer tirnab yashagay garchi fanoda.
Voh, Ajr kunida ko‘rsatib karam,
Tirnoqlarin hurlar yuvar xinoda.
Yo Rofiy, yo rofiy, yo Rofiy, Olloh!

24

Yo Muizz, so‘rganga berguvchi avlod,
Dunyoda siymu zar, obro‘-e’tibor.
Ham nasib aylagay ikkinchi hayot,
Jannatda vasliga etgay sazovor.
Yo Muizz, yo Muizz, yo Muizz, Olloh!

25

Yo Muzill, U istadi, bo‘ldi haqir,
Gar istasa, kelguvsi nochorlik ham.
Ayo, baland-pastdir ilohiy taqdir,
Jannatdan quvilmish sharafli Odam.
Yo Muzill, yo Muzill, yo Muzill, Olloh!

26

Yo Samiy, tinglagan botin so‘zimni,
Oshkora zikrimdan ogoh hamiyda.
Kitobday o‘qigan yoshli ko‘zimni,
Men g‘ofil qolganni bilmish fariyda.
Yo Samiy, yo Samiy, yo Samiy, Olloh!

27

Yo Basiyr, har joyda qutlug‘ nazari,
Yaxshi-yomonlarni ko‘rguvchi Uldir.
Zikrullohdan ruhlar borar tozarib,
Zikr ko‘ngullarda ochilgan guldir.
Yo Basiyr, yo Basiyr, yo Basiyr, Olloh!

28

Yo Hakam, hukmida hokimdir mutlaq,
Hatto payg‘ambarga buyrug‘i vojib.
Aslida odamzot bir tomchi alaq,
Lek jumla mavjudot bo‘ldi gultoji.
Yo Hakam, yo Hakam, yo Hakam, Olloh!

29

Yo Adl, sohibi adolat U yolg‘iz,
Har ishda munosib ajru hukmi bor.
Hiro tog‘idagi so‘zdir bir og‘iz,
Hazrati Jabroil keltirgan asror.
Yo Adl, yo Adl, yo Adl, Ollohu Akbar!

30

Yo Latif, lutf va ehsonda yagona,
Komil bandasiga bergan ma’rifat.
O‘lmasdan o‘lganlar ahli mardona,
Nafasi lutfiga uyg‘undir albat.
Yo Latif, yo Latif, yo Latif, Olloh!

31

Yo Xobir, yurakdir asli boxabar,
Botinu zohirni bilguvchidir U.
Bilishin bilganlar tonguvsi samar,
O‘zi sohib erur ruhlarga mangu.
Yo Xobir, yo Xobir, yo Xobir, Olloh!

32

Yo Haliym, “Xudoning zotidan o‘zga
Jamiki narsalar bo‘lguvsi halok.”1
Ular azoblarni ilmaydi ko‘zga,
U kunni cho‘zasan, sen ey, zoti pok.
Yo Haliym, yo Haliym, yo Haliym, Olloh!

33

Yo Aziym, buyuksan, bilursan o‘zing,
Bandasi ojizdir anglamoqqa boz.
Jumla koinotu kecha-kunduzing
Buyuk ijodingdan bir parcha xolos.
Yo Aziym, yo Aziym, yo Aziym, Olloh!

34

Yo G‘ofur, istasa, gunohlar hechdir,
Savobim mo‘l, degan oh-vohlar hechdir.
O‘zi hisobchidir, o‘zi kechguvchi,
Yerdan unib chiqqan ilohlar hechdir.
Yo G‘ofur, yo G‘ofur, yo G‘ofur, Olloh!

35

Yo Shokir, siylaguvchi o‘zing oxir,
Kichik amalimni ziyoda sanab.
Ayo, qalbimdagi mangu javohir,
Zikringda zokirman men rahmat talab.
Yo Shokir, yo Shokir, yo Shokir, Olloh!

36

Yo Oliy, Arshudan sohib jamolim,
O‘zga anglayolmas buyuk kamolim.
Sifati hisobsiz, qamrovi behad,
O‘zi javobimdir, o‘zi savolim.
Yo Oliy, yo Oliy, yo Oliy, Olloh!

37

Yo Kabir, boru bor, vujudul vujud,
Mavjudlar ichinda yagona mavjud.
Nabiylar, valiylar, sohibi hollar
Isming zikridan ham bo‘lg‘anlar behud.
Yo Kabir, yo Kabir, yo Kabir, Olloh!

38

Yo Hafiz, asragay jumla jahonni,
Osmonni qulashdan, Yerni cho‘kishdan.
Quritmayin suvni, to‘smay havoni,
Saqlagay Quyoshning shamin o‘chishdan.
Yo Hafiz, yo Hafiz, yo Hafiz, Olloh!

39

Yo Muqit, U rizqlar yaratgan, sochgan,
Saxiy qudratiga qilgan egalik.
Himmat eshigini baralla ochgan,
Sonsiz hotamlarning egasi Malik.
Yo Muqit, yo Muqit, yo Muqit, Olloh!

40

Yo Hasib, boshimda hamisha qoyim,
Bilguvchi tirnoqdan sochimga qadar.
Sening hukming ila qorilgan loyim,
Demak, bir nafasim ketmagay badar.
Yo Hasib, yo Hasib, yo Hasib, Olloh!

41

Yo Jalil, ulug‘dir, ulug‘dan ulug‘,
Zarrada aks etgan sohib jalolat.
Alhol, yuraklarni yondirgan ul cho‘g‘,
Samodan yog‘ilgan boqiy adolat.
Yo Jalil, yo Jalil, yo Jalil, Olloh!

42

Yo Karim, talabsiz, sababsiz qulga
Ikrom, ehsonini yog‘dirguvchi U.
Barchamiz hijratda chiqqanmiz yo‘lga,
Yo‘ldamiz, yo‘ldamiz, yo‘ldamiz mangu.
Yo Karim, yo Karim, yo Karim, Olloh!

43

Yo Raqib, muhofizsan o‘zing boqiy,
Yaratguvchi, kuzatguvchi ma’budim.
Ko‘nglimga qulamish samolar toqi,
Zikrida gul ochib ketar tobutim.
Yo Raqib, yo Raqib, yo Raqib, Olloh!

44

Yo Mujib, turibman qoyim duoda,
O‘zing qabul etgin uni ziyoda.
Munojot aylagan xokka qorilib,
O‘zim o‘shal qulman foniy dunyoda.
Yo Mujib, yo Mujib, yo Mujib, Olloh!

45

Yo Vasiy, ilmi mo‘l, ilmi beadad,
Odamga samodan yog‘ilgan madad.
Hayratlar tug‘ilar hikmatlaridan,
Jannat iforlarin sochguvchi da’vat.
Yo Vasiy, yo Vasiy, yo Vasiy, Olloh!

46

Yo Hakim, hikmatdan mavjud bevujud,
Hukmi adolatli oliy haqiqat.
Sirli saltanati bilmagan hudud,
Uning amridadir har bir daqiqa.
Yo Hakim, yo Hakim, yo Hakim, Olloh!

47

Yo Vadud, afu etgay, Rahiym o‘zi,
Ham shafqat, rahmatim darig‘ tutmagay.
Sag‘ir amallarni Arsh qadar cho‘zib,
Himmat eshigini hech berkitmagay.
Yo Vadud, yo Vadud, yo Vadud, Olloh!

48

Yo Majid, ikromi mo‘l, shoni yuksak,
Shoni yuksaklarda sharaflangan zot.
Oyga boqib imdod so‘raydi har sak,
Ne ko‘yda jannatdan tushgan odamzot?
Yo Majid, yo Majid, yo Majid, Olloh!

49

Yo Ba’is, tiriltirgay oxir kuni,
Ham qabrdan daraxtday o‘sadi odam.
Hazrati Iysoda ko‘rsatgan buni,
Nabiy nafasidan o‘lik turgan dam.
Yo Ba’is, yo Ba’is, yo Ba’is, Olloh!

50

Yo Shohid, ogoh erur har narsadan,
Shohidligi kitobida barqaror.
Ona rahmidagi tomchi nutfadan
Ruhsiz jasadgacha o‘zi xabardor.
Yo Shohid, yo Shohid, yo Shohid, Olloh!

51

Yo Haq, eshiklarning eshigi tavba,
Sen tomon qaytishdir, qaytish sen tomon.
Sen mutlaq Haqiqat, yagona haybat,
Yuraklarga qo‘rquv solguvchi chunon.
Yo Haq, yo Haq, yo Haq, Ollohu Akbar!

52

Yo Vakil, yaratgan jumla jonzotni,
Bitirguvchi ham ularning ishlarin.
Imtihonga joy qilgan bu hayotni,
Almashtirgan yozini ham qishlarin.
Yo Vakil, yo Vakil, yo Vakil, Olloh!

53

Yo Qoviyy, misli yo‘q kuchu qudratin,
Mahshar maydonida bo‘lurmiz qoyim.
Mudom cho‘zar ekan sinov muddatin,
Odam istig‘forga kelmaydi doim.
Yo Qoviyy, yo Qoviyy, yo Qoviyy, Olloh!

54

Yo Matin, abadiy sog‘u salomat,
Mevalar yaratib, aylagan turfa.
Buloq suvlariga bergan barokat,
Jonzotga tanu jon qilolgan tuhfa.
Yo Matin, yo Matin, yo Matin, Olloh!

55

Yo Valiy, vahmidan vujud vayrona,
Sodiq do‘stlariga ko‘rsatur karam.
Tongan bandalardan ki U ham tonar,
Mardi Xudo bo‘lar ahlulloh Eran.
Yo Valiy, yo Valiy, yo Valiy, Olloh!

56

Yo Hamiyd, maqtovlarga o‘zing loyiq,
Madh hamda olqishlar senga, yo Olloh.
Joying samolardan izlar xaloyiq,
Vale yuraklarga tashlamay nigoh.
Yo Hamiyd, yo Hamiyd, yo Hamiyd, Olloh!

57

Yo Muhsiy, yo‘llagan payg‘ambarlarni,
Zarrayu kurrada hikmati zohir.
Gunohu savobli jamg‘armalarni,
Hisob-kitobini qilguvchi oxir.
Yo Muhsiy, yo Muhsiy, yo Muhsiy, Olloh!

58

Yo Mubdi, yo‘qdan bor bo‘lmas, dedilar,
Bordan yo‘q bo‘lmaydi, deganlari rost.
Vale bir zotni unutmish edilar,
Yo‘qdan bor qilguvchi U edi xolos.
Yo Mubdi, yo Mubdi, yo Mubdi, Olloh!

59

Yo Mu’iyd, bizning qurb, quvvat ustida
Bir qudrat yashirin, misli yo‘q qudrat.
Samolar toqida — Arshu Kursida,
Tavbamiz kutgancha cho‘zadi muddat.
Yo Mu’iyd, yo Mu’iyd, yo Mu’iyd, Olloh!

60

Yo Muhyiy, hayotsizga berar hayot,
Jami jonzot joni unga uzviydir.
Go‘zal bandalarning ruhlari obod,
“Yuzlarida qolgan sajda izidir”.2
Yo Muhyiy, yo Muhyiy, yo Muhyiy, Olloh!

61

Yo Mumiyt, “har kuni ish amaldadir”,3
Ajal sharobini ichirguvchi U.
Gar nafsi shaytoniy xos qamaldadir,
Qazo-la vasliga yetkazar mangu.
Yo Mumiyt, yo Mumiyt, yo Mumiyt, Olloh!

62

Yo Hay, mangu boru abadiy tirik,
Omon istaganga bo‘lguvchi panoh.
Kuchu qudratiga topilmas sherik,
Va isboti “La ilaha illalloh”.
Yo Hay, yo Hay, yo Hay, Ollohu Akbar!

63

Yo Qoyyum, nafsi o‘zgarmagay, nafsi yo‘q,
Hech kimga ehtiyoj sezmagan Qodir.
Tillarga, dillarga zikri solgan cho‘g‘,
Hech yerda ko‘rinmas, har yerda sodir.
Yo Qoyyum, yo Qoyyum, yo Qoyyum, Olloh!

64

Yo Vajid, hukmida titraydi har barg,
O‘zi bilguvchidir istaganini.
Barchasi izmida — tiriklik va marg,
Bandasi ololmas qistaganini.
Yo Vajid, yo Vajid, yo Vajid, Olloh!

65

Yo Majid, dengizlar chayqalar, dovul
Va to‘fonlar tursa, chaqsa yildirim,
Karami oldida bir uchquncha, bil,
Ehsoni barini qo‘yar tindirib.
Yo Majid, yo Majid, yo Majid, Olloh!

66

Yo Vohid, misli yo‘q, yo‘qdir qiyosi,
Har nedan voqif ul yagona iloh.
Dunyoning jilvasi, hayot jilosi —
Do‘zax istig‘nosi, ishvai gunoh.
Yo Vohid, yo Vohid, yo Vohid, Olloh!

67

Yo Somad, kechalar Oy, kunduzi Quyosh,
Avvali nur erur, oxiri ham nur.
Hojatini so‘rab egar bo‘lsa bosh,
So‘rguvchi har banda talabin olur.
Yo Somad, yo Somad, yo Somad, Olloh!

68

Yo Qodir, istasa, istagin bajo
Aylaguvchi aslida boqiy mukammal.
Tomchiga odamni qila olgan jo,
Har ne mushkullarni etguvchi ham hal.
Yo Qodir, yo Qodir, yo Qodir, Olloh!

69

Yo Muqtadir, yerda ilk bor qarg‘adan
O‘rgangandi jasad ko‘mishni Qobil.4
“Bo‘l!”, deya olamni Olloh, daf’atan
Mashaqqat, zahmatsiz yaratolgan, bil.
Yo Muqtadir, yo Muqtadir, yo Olloh!

70

Yo Muqaddim, “dunyo dor og‘ochidir”.5
Martaba, boylik, husn — barchasi jazo.
Sinovlar fanoning oppoq sochidir,
U oldga o‘tkazar va berur qazo.
Yo Muqaddim, yo Muqaddim, yo Olloh!

71

Yo Muaxxir, xohlasa, ortga surar
Va qoldirar to‘lguncha paymonasi.
Bibi Maryam Olloh karamin ko‘ra
Bo‘ldi ulug‘ payg‘ambarning onasi.
Yo Muaxxir, yo Muaxxir, yo Olloh!

72

Yo Avval, yaralmagan Uning zoti,
Ibtidosi, avvali yo‘qdir mangu.
Jannat huzuriyu do‘zax azobi —
Mehr va qahridan quvonchu qayg‘u.
Yo Avval, yo Avval, yo Avval, Olloh!

73

Yo Oxir, buyukligin yo‘q oxiri,
Har narsa, hodisot adosi o‘zi.
Jumla bokirlarning sohib bokiri,
Odamga jon oziq bo‘lgandir so‘zi.
Yo Oxir, yo Oxir, yo Oxir, Olloh!

74

Yo Zohir, har yerda mavjud yagona,
Sonsiz dalillarda borlig‘i oshkor.
“U buyukdir”, degan o‘shal mardona
Demoqchi — “Ikkinchi yana kimdir bor”.6
Yo Zohir, yo Zohir, yo Zohir, Olloh!

75

Yo Botin, ilg‘amas odam idroki,
Borlig‘i yashirin tasavvurlardan.
Qalbimda naqshin ul nomlarning poki,
O‘zi ozodroqdir jami hurlardan.
Yo Botin, yo Botin, yo Botin, Olloh!

76

Yo Valiy, har jonli, jonsizning o‘zi
Ishin bitirguvchi hojatbarori.
Odamzot umrining bahaq kunduzi,
Ikki dunyoda ham najotbaxsh yori.
Yo Valiy, yo Valiy, yo Valiy, Olloh!

77

Yo Mutaalo, a’lolardan a’lo,
Ul buyuk zotini bilguvchi zoti.
Zikrida qoyimga kelmagay balo,
Iymon huzuridir hayotning toti.
Yo Mutaalo, yo Ollohu Akbar!

78

Yo Barr, deganlar “Faqrlik — mening faxrim”,7
Hazrati risolat Rasuli Akram.
Me’roj kechasida Arshuning sahnin
Faqrlikning nuri yoritgan ekan.
Yo Barr, yo Barr, yo Barr, Ollohu Akbar!

79

Yo Tavvab, tavbamiz etguvchi qabul,
Karam, rahmatida yarlaqaguvchi.
Fanoda qulligin anglamagan qul
O‘zi yonar o‘tga o‘t qalaguvchi.
Yo Tavvab, yo Tavvab, yo Tavvab, Olloh!

80

Yo Muntaqim, u jinoyat ahlidan
Adolat hukmi-la olar intiqom.
Makkatulloh degan Olloh shahridan
Olamga taraldi muslimiy maqom.
Yo Muntaqim, yo Muntaqim, yo Olloh!

81

Yo Afuv, avvalo shafqat egasi,
Eshiklarin ochar har istig‘forga.
“Dengiz ko‘pigi — dunyo”8, uning kemasi —
Ollohning so‘zidir to‘kilgan g‘orga.9
Yo Afuv, yo Afuv, yo Afuv, Olloh!

82

Yo Rauf, shafqati buyukdan buyuk,
Osiy ham, muslim ham karamiga zor.
Iymonda to‘kilar vujuddan har yuk:
Va unda ochilar mangu chamanzor.
Yo Rauf, yo Rauf, yo Rauf, Olloh!

83

Yo Malikul mulk, har olamga sohib,
Tilagi yo‘q tilak, hijronli visol.
Mansuri Xallojdan qolgan dil ohi,
Yuuyuklikka timsol asli betimsol.
Yo Malikul mulk, yo Ollohu Akbar!

84

Yo Zul jalali val ikrom, fazli mo‘l,
Yo buyuk, yo buyuk, buyukdan buyuk.
O‘ziga borodir har bir to‘g‘ri yo‘l,
U — suyuk, u — suyuk, suyukdan suyuk.
Yo Zul jalali val ikrom, yo Olloh!

85

Yo Muqsit, mazlumlar haqqini zolim
Zotlardan olguvchi Haqqul Adolat.
Ko‘ngildek ma’voni yaratgan olim
Va komil dillarga solgan halovat.
Yo Muqsit, yo Muqsit, yo Muqsit, Olloh!

86

Yo Jamiy, tilaging tilagi unda,
Ko‘nglingda har kechgan istakdan voqif.
Kunduzga orzumand bo‘lsang sen tunda,
Olamni yoritar Oy, yulduz yoqib.
Yo Jamiy, yo Jamiy, yo Jamiy, Olloh!

87

Yo G‘aniy, U juda badavlat, g‘olib,
Mustag‘iydir har kimsadan manguga.
Shaytoni la’inni jannatdan olib,
Odamzot qonidan joy bergan unga.
Yo G‘aniy, yo G‘aniy, yo G‘aniy, Olloh!

88

Yo Mug‘niy, kimki ne istasa bergay,
Mol-davlatga ko‘mar tanlaganini.
Tafakkur kishisi hikmatlar tergay,
Eslab Fir’avndan qolgan ma’nini10.
Yo Mug‘niy, yo Mug‘niy, yo Mug‘niy, Olloh!

89

Yo Maniy, to‘sqinlik qilmagay aslo
Bunyod bo‘lishiga narsaning biror.
Bir qarang, ul sun’iy yurak va hatto
Ajal urug‘iday qurollar ham bor.
Yo Maniy, yo Maniy, yo Maniy, Olloh!

90

Yo Zorr, qamashtirar dunyo ko‘zlarni,
Olov yondiradi, to‘ydiradi suv.
Dahrning yarmi foyda, ziyonli yarmi,
Buyuk muvozanat sohibidir U.
Yo Zorr, yo Zorr, yo Zorr, Ollohu Akbar!

91

Yo Nafiy, bir boqsa gulga to‘ladi,
Tog‘lar giyohlarga burkanar, e voh.
Gar yaqin yo‘lasa ost-ust bo‘ladi,
Me’yorni aylagay bizlarga panoh.
Yo Nafiy, yo Nafiy, yo Nafiy, Olloh!

92

Yo Nur, olamlarni qorigan nurga,
Mavjud erur har narsada shu’lasi.
Nurni anglagan aylanur hurga,
Tunga to‘laverar ko‘r dil kulbasi.
Yo Nur, yo Nur, yo Nur, Ollohu Akbar!

93

Yo Mu’ti, bir g‘am qilsa g‘amlarini11,
O‘zga g‘amin agar unutsa odam,
Bartaraf etajak bor kamlarini,
Behojat bo‘lajak hur va baxtli ham.
Yo Mu’ti, yo Mu’ti, yo Mu’ti, Olloh!

94

Yo Hodiy, maysalar qoyim zikrida,
Dov-daraxt shovullar unga hamd aytib.
Yirtqichlar na’ralar tortur shukrida,
Inson hidoyatga kelurmi qaytib?
Yo Hodiy, yo Hodiy, yo Hodiy, Olloh!

95

Yo Badi’, ruh haqda so‘rdilar alhol,
Deding: “Ruh o‘ziga ayondir xolos”.
Ilon zahar yig‘ar, ari to‘plar bol,
Sen mislsiz narsalar yaratguvchi, rost.
Yo Badi’, yo Badi’, yo Badi’, Olloh!

96

Yo Boqiy, miltirab ko‘rinar yulduz,
Ne yillik yo‘l — Olov Sayyora ismi.
Mana shu masofa, o‘zing qiyos tuz,
Mangulikning behisobdan bir qismi.
Yo Boqiy, yo Boqiy, yo Boqiy, Olloh!

97

Yo Voris, ezilgan bir don ostida
Chumoli holi ham o‘ziga ayon.
Mahshar kuni qoyim yolg‘on-rostida
O‘z jismin izlaydi har bir foniy jon.
Yo Voris, yo Voris, yo Voris, Olloh!

98

Yo Rashid, na kerak dalilu irshod,
Aniq ko‘rguvchidir har nimarsani.
Mazmun-mohiyatga ega yolg‘iz zot,
Nohaq hukm etmagay biron kimsani.
Yo Rashid, yo Rashid, yo Rashid, Olloh!

99

Yo Sobur, sabrimga sohib sarvarim,
Zikrida tunlari bedor quliman.
Bir kam dunyo axir, ko‘ngil ham yarim,
Dunyo — armon, bino bo‘lgan kunidan.
Yo Sobur, yo Sobur, yo Sobur, Olloh!

100

Yo Olloh, asmai husna madhida
Bir-ikki so‘z aytganim bordir.
Nelar bitgan bo‘lsam nelar haqida,
Balki eng go‘zali ushbu ash’ordir.
Yo Olloh, yo Olloh, yo Buyuk Olloh!

Ushbuning savobini aziz ota-onamning tabarruk ruhlariga ehtirom ila baxshida etdim. Ollohu Akbar!

2001 yil, sentyabr-dekabr

Izohlar

1. Qur’oni Karim, “Qasos” surasi, 77-oyat.
2. “Ularning yuzlarida sajda izidan (qolgan) belgi — alomatlari bordir”. Qur’oni Karim, 48-sura, 29-oyat.
3. “U zot har kuni ish — amaldadir”. Qur’oni Karim, 55-sura, 29-oyat.
4. Odam alayhissalomning o‘g‘li.
5. Hazrati Rumiy so‘zi.
6. Hazrati Rumiy so‘zi.
7. Me’roj kechasida Olloh taolo o‘z Rasuliga yuqoriga qaramoqlikni buyuradi. Payg‘ambar alayhissalom yuqoriga qarab, ko‘zni qamashtiradigan nur dastasini ko‘radi. “Bu nima?”, deya Ollohdan so‘raganida, “Bu faqrning haykali”, degan nido keladi. Shundan so‘ng Hazrati Payg‘ambar alayhissalom ushbu hadisni aytgan ekan.
8. Hazrati Rumiy so‘zi.
9. Hazrati Payg‘ambarga Qur’onning ilk oyatlari nozil bo‘lgan Hiro tog‘idagi g‘or nazarda tutilmoqda.
10. Eslang. Olloh taolo Fir’avnga tuganmas boylik, qudratli hokimiyat berdi. Oxir-oqibat u o‘zini Xudo deb e’lon qildi, mulkning haqiqiy egasini unutdi.
11. Hadis. To‘laligicha quyidagicha: “Agar inson bircha g‘amlarini bir g‘am qilsa, Olloh uning qolgan qayg‘usini bartaraf etadi.

Muallif haqida:
Nabi Jaloliddin 1962 yil 2 mayda Andijon viloyati Izboskan tumanining Jonobod kishlog‘ida tug‘ilgan. ToshDUning jurnalistika fakultetini tamomlagan (1993). «Yalpizli kecha» (1993), «Hur nido» (1996), «O‘limning rangi» (1998), «Sen bilan qolmayman» (2002), «Erkagi bor uy» (2005) kabi she’riy va va nasriy asarlari, «Oraliq (Xayyom)» tarixiy romani, buyuk o‘zbek shoiri va yozuvchisi Abdulhamid Sulaymon o‘g‘li Cho‘lpon haqidagi «Tegirmon» nomli romani nashr etilgan.

Alloh taoloning go‘zal
ismlarining ma’nolari
009

🔸1. Alloh (jalla jalalahu) — butun olamlarni yaratgan Xoliq, barcha maxluqot va mavjudot sig‘inadigan yagona ma’bud Ismi Zotidir. U Zotdan boshqaga nisbatan bu ism ishlatil maydi. 🔸2. Rahmon — yaratgan barcha maxluqlariga dunyo hayotida rahm qiluvchi, ne’mat beruvchi. 🔸3. Rahim — oxiratda faqatgina mo‘minlarga mehribonlik qiluvchi cheksiz marhamatli. 🔸4. Malik — mulk (haqiqiy podsholik) Unikidir. Undan o‘zga ega yo‘q. Shuning uchun bandalar faqat Unga ibodat qilishlari lozim. 🔸5. Quddus — har qanday aybu kamchiliklardan mutlaq pok Zot. 🔸6. Salom — barcha ayb va nuqsonlardan omon, maxluqlar zulmidan omon Zot. 🔸7. Mu’min — bandalariga zulmdan omonlik ato etuvchi, Unga qullik qilganlarga savob berishni va’da etgan Zot. 🔸8. Muhaymin — hamma narsaga shohid, asrovchi, saqlovchi. Undan hech narsa sir qolmaydi. 🔸9. Aziz — hamma vaqt barchaning ustidan g‘olib, hech qachon mag‘lub bo‘lmagan, tengi yo‘q qudrat egasi. 🔸10. Jabbor — yaratganlarining ishlarini isloh etuvchi, nuqsonlarini tuzatuvchi. 🔸11. Mutakabbir — hamma narsadan ulug‘. 🔸12. Xoliq — olamdagi hamma narsani o‘z xohishiga ko‘ra yaratuvchi, mutlaq vujudga keltiruvchi. 🔸13. Bori’ — borliqni, narsalarni yo‘qdan paydo qiluvchi, vujudga keltiruvchi. 🔸14. Musavvir — hamma narsasini o‘zi istagan surat (shakl)da yaratuvchi. 🔸15. G‘affor — bandalarning aybi (gunohi)ni O‘z fazli ila kechiruvchi, o‘ta marhamatli. 🔸16. Qahhor — yengilmas, hamisha hammadan g‘olib, qudratli. 🔸17. Vahhob — cheksiz ne’matlarni hisobsiz, minnatsiz ato etuvchi. 🔸18. Razzoq — yer yuzidagi barcha tirik mavjudotlarning rizqlarini yetkazib beruvchi. 🔸19. Fattoh — haqiqat bilan hukm qiluvchi, to‘g‘ri hukm chiqaruvchi. 🔸20. Alim — bo‘lgan va bo‘ladigan, avvalgi va oxirgi, zohir va botin hamma narsani biluvchi. 🔸21. Qobiz — istagan bandasining rizqini kamaytiruvchi. 🔸22. Bosit — xohlagan bandasining rizqini ko‘paytiruvchi. 🔸23. Xofiz — yomonni yer bilan bitta qiluvchi; unga ibodat qilishdan bosh tortganlarni pastlatuvchi, martabasini tushiruvchi. 🔸24. Rofi’ — mo‘minlarning martabasini ko‘taruvchi. 🔸25. Mu’izz — istagan bandasini (izzat, quvvat, ilm berib) to‘g‘ri yo‘lga solib, aziz va mukarram qiluvchi. 🔸26. Muzill — istagan bandasini (egri yo‘lda yurgani uchun) xor qilib, rahmatidan uzoqlashtiruvchi. 🔸27. Sami’ — maxfiy va oshkora gap va sharpalarni (hatto ko‘ngildan o‘tgan tuyg‘ularni ham) doim eshitib turuvchi. 🔸28. Basir — barcha maxfiy va oshkora narsalarni doim ko‘rib turuvchi. 🔸29. Hakam — qat’iy, (zulm va jafodan mutlaq xoli, rad etilmaydigan) mutlaq odil hukm qiluvchi. 🔸30. Adl — mutlaq adolat qiluvchi. 🔸31. Latif — bandalariga O‘z ehsonini (komil lutfu karami ila) yetkazib beruvchi. Barcha narsalarni biluvchi. 🔸32. Xobir — hamma yashirin va oshkor ishlardan xabardor. 🔸33. Halim — jazolashga shoshmovchi. 🔸34. Azim — aql tasavvur qila olmaydigan darajada ulug‘, buyuk. 🔸35. G‘ofir — bandalarining katta va kichik gunohlarini kechiruvchi. 🔸36. Shokir — bandalarini O‘ziga toatlari uchun maqtovchi, savob beruvchi; bandalarining toatlarini qabul qiluvchi. 🔸37. Aliy — har bir narsadan yuksak, o‘xshash va tenglikdan pok. 🔸38. Kabir — ulug‘lik, buyuklik sohibi. 🔸39. Hafiz — hamma narsaga shohid, hamma narsani panohida asrovchi. 🔸40. Muqit — har bir narsaga qodir. 🔸41. Hasib — har bir narsadan hisobot so‘rovchi. 🔸42. Jalil — eng ulug‘, buyuk. 🔸43. Karim — ne’mat beruvchi. 🔸44. Raqib — har bir ishni kuzatuvchi; hamma narsani (hech bir zarrani qo‘ymay) nazorat ostida saqlovchi. 🔸45. Mujib — duolarni ijobat qiluvchi. 🔸46. Vosi’ — fazli, marhamati keng. 🔸47. Hakim — hikmat sohibi; har narsaning haqiqatini biluvchi. 🔸48. Vadud — yaxshi ko‘ruvchi. 🔸49. Majid — ulug‘lik va sharaf egasi. 🔸50. Bo’is —o‘liklarni qayta tiriltiruvchi. 🔸51. Shohid — hamma narsaga guvoh. 🔸52. Haqq — haqiqiy Tangri. 🔸53. Vakil — hamma narsani butunlay tasarruf etuvchi, boshqaruvchi. 🔸54. Qaviy — kuch va quvvat egasi. 🔸55. Matin — kuchli. 🔸56. Valiy — mo‘min bandalarining himoyachisi, ularga yordam beruvchi. 🔸57. Hamid — hamd, sano va barcha maqtovlarga loyiq yagona Zot. 🔸58. Muhsiy — barcha maxluqot va mavjudotlarning hisob-kitobini yaxshi biluvchi. 🔸59. Mubdi’ — barcha narsalarni hech bir namunasiz yo‘qdan yaratuvchi. 🔸60. Mu’iyd — maxluqotlarini o‘lganlaridan so‘ng, yana qayta asliga qaytaruvchi. 🔸61. Muhyi — tiriltiruvchi (barcha maxluqotlariga jon berib, tiriltiruvchi). 🔸62. Mumit — o‘ldiruvchi (barcha jonzotlarni ajallari yetganida o‘ldiruvchi). 🔸63. Hayy — azaliy va abadiy tirik. 🔸64. Qayyum — maxluqotlarini doim nazorat va himoya qiluvchi. 🔸65. Vajid — hojatsiz, qudratli. 🔸66. Mojid — shavkat, sharaf, ulug‘vorlik va izzat egasi. 🔸67. Vohid — tanho, tengi va o‘xshashi yo‘q. 🔸68. Samad — hojatlarni ravo qilishga qodir bo‘lgani uchun hojatlar so‘ralguvchi. 🔸69. Qodir — azaldan har narsaga qodir, cheksiz qudratli. 🔸70. Muqtadir — har narsaga qudrati yetguvchi. 🔸71. Muqaddim — istagan bandasini (va narsasini) xohlaganidan oldinga qo‘yuvchi. 🔸72. Muaxxir — istagan bandasini (va narsasini) xohlaganidan orqaga qo‘yuvchi. 🔸73. Avval — azaliy; hamma narsadan oldin bor bo‘lgan; borligining boshlanishi yo‘q. 🔸74. Oxir — abadiy; hamma narsa yo‘q bo‘lib ketganida ham qoluvchi; borligining nihoyasi yo‘q. 🔸75. Zohir — borligi ochiqoydin; borligiga har bir narsa dalil; hamma narsadan g‘olib. 🔸76. Botin — ko‘zlar ko‘rolmaydigan; barcha yashirin narsalarni biluvchi. 🔸77. Voliy — barcha narsani boshqaruvchi. Himoya qiluvchi. 🔸78. Muta’ol — qudrati, ulug‘ligi har narsadan ulug‘; har narsani bo‘ysundiruvchi. 🔸79. Barr — rost so‘zlovchi. 🔸80. Tavvob — bandalarining tavbalarini qabul qiluvchi. 🔸81. Muntaqim — zolim va osiylarni jazolovchi. 🔸82. Afuvv — kechiruvchi. 🔸83. Rauf — o‘ta mehribon. 🔸84. Molikul mulk — koinotdagi barcha mulkning tanho egasi. 🔸85. Zul Jaloli val Ikrom — ulug‘lik va kamol egasi; barcha nuqsonlardan pok. 🔸86. Muqsit — odil; adolat bilan hukm qiluvchi. 🔸87. Jomi’ — odamlarni qiyomat kuni to‘plovchi. 🔸88. G‘aniy — hech bir ehtiyoji yo‘q. 🔸89. Mug‘niy — xohlagan bandasiga boylik beruvchi. 🔸90. Moni’ — xohlagan bandasini boylikdan mahrum etuvchi. Asraguvchi. 🔸91. Zorr — zarar yetkazauvchi. 🔸92. Nofi’ — foyda yetkazuvchi. 🔸93. Nur — borliqni munavvar, nurli etuvchi. 🔸94. Hodiy — to‘g‘ri yo‘lga, haqqa boshqaruvchi. 🔸95. Badi’ — narsalarni yo‘qdan yaratuvchi. 🔸96. Boqiy — doim bor. 🔸97. Voris — borliqdagi barcha narsalar vorisi, egasi. 🔸98. Rashid — to‘g‘ri yo‘lga boshlovchi. 🔸99. Sabur — juda sabrli, juda halim.

099

(Tashriflar: umumiy 5 674, bugungi 1)

Izoh qoldiring