Mirkarim Osim. Temurmalik & O’tror. Radioqissa. 1-qism & Ibrohim G’afurov. O’tror bog’larida

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h02m00s_006_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осимнинг туғилган куни 

     «Бу йил куз чинакам олтин куз бўлди. Кеч куз тушди. Лекин офтобнинг илиғи пасаймади. Ноябр­нинг оёқларигача кўкда булут кўринмади. Офтобнинг нафаси шу қадар ёқимли эдики, одам уйга киргиси келмасди. Миркарим Осим билан сайр қилиб юрардим. Davomini o'qish

Ravshanjon Abdullayev. O’tovda yashashni afzal bilgan malika

04   “Фарғона хонлари тарихи” асарида ҳам Ёрқинойнинг Шерали билан турмуши ҳақида маълумотлар келтирилади: “Тўхтаназар додхоҳни бир қизи бўлиб, исми Малика (Ёрқинойим исми асарда турлича келтирилган) эди. Сулувлиги Бибизулайҳодай, нозиклиги Бибисора билан Бибиёрдай, юзи очилган қизил гулдай эди. Бу қизга подшолардан тортиб, оддий одамларгача ошиқ бўлганди. Шу қизга шаҳзода Шералини муносиб кўрдилар. Катта тўй-томоша билан қизни шаҳзодага узатдилар”… Davomini o'qish

Erkin A’zam. Anoyining jaydari olmasi & Audiohikoya

09810 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун

    У ҳар йили худди бир пайтда — ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида — ҳа, қўлида эмас, елкасида — икки тарафига ҳам «Барнаул» деб ёзилган пачоқ чамадон, чап кўзини қисинқираганча қаршингизда беўхшов тиржайи-иб туради.

Davomini o'qish

Hermann Hesse. Shoir

03  Ҳикоя қилишларича, хитойлик шоир Ҳан Фукнинг болалигида бир ҳодиса рўй бериб, бутун ҳаётини ўзгартириб, кўп нарсани билиши ва шоирлик санъатини мукаммал ўрганишига сабаб бўлган экан. Бу воқеа унинг юртида, Сариқ дарё бўйидаги шаҳарда содир бўлган экан. У бой-зодагон оиладан бўлиб, хонадоннинг арзандаси эди. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do‘st: «Saviyani savlat bilan belgilash zamoni o‘tdi»

044   Шу кунларда ярим бетлик очиқ ва аччиқ мулоҳазалари сабаб тепадагиларга ёқиш истагидаги кимсалар томонидан, айтган гапидан кўз юмиб, шахсиятига қарата тош отиш бошланган таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг  «Кино санъати» журналида эълон қилинган суҳбатидан иқтибослар тақдим этмоқдамиз. Суҳбатда ёзувчи кино соҳаси ҳақида гапириб, бугунги ижтимоий воқеликка ҳам муносабатини билдириб ўтган. Davomini o'qish

Zuhriddin Isomiddinov. Sarkash savollar & Zuhriddin Isomiddinov «Men bilgan haqiqatlar» teledasturida

064   Ҳаётнинг маъноси не? Яшашдан мақсад нима ўзи? Адашмасам, бундан роса қирқ йил илгари бир ўқувчи қиз “Гулхан” журналига хат ёзиб, ана шу саволларни ўртага қўйган эди. Саволнинг залворини ҳис этган таҳрир ҳайъати унга жавоб ҳам жўялироқ бўлсин деган ниятда хатни Мирзакалон Исмоилийга такдим этган экан — навбатдаги сонда қизнинг мактуби ва адибнинг жавоби ёнма-ён саҳифада босилиб чиққан эди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazm tarixidan lavhalar

04

    Ҳарбий кийимдаги чўққисоқол киши ўзини Дзержинский деб таништиргач, тергов қилинаётган ўрта осиёликларни янада қаттиқ қўрқув эгаллади. Чунки “Қаттиққўл Феликс” лақабли бу инсоннинг қилган ишларини ҳамма эшитган эди. Лубянка хўжайини қаршисида турганлар ҳам шунчаки кўчадан тутиб келтирилган инсонлар эмас, балки Хива хони, унинг яқин кишилари ва амалдорлари эди… Davomini o'qish

Javlon Jadid. Xayrli kun, Brussel! & Xurshid Abdurashid. Uyg’urlarim

02   Оҳ, бу ҳайқириқлардан ўзимни йўқотиб қўйдим. Уларнинг ҳар бир ноласи бутун танимни ич-ичидан парчалаб, бўлакларга бўлиб ташларди. Гўёки, қассоб кундасида гўшт каби ўтмас болта билан нимталанардим. Шунда менга нафрат-ла қараб турган қизил рўмол ўраган уйғур қизига кўзим тушиб қолди, негадир у Европарламентнинг маҳобатли биносига эмас, менга қараб қичқирарди… Davomini o'qish

Modern she’r — rebus emas. Shoir Bahrom Ro’zimuhammad bilan suhbat

045   Йигирма биринчи асрнинг 20–йилига оёқ қўймоқдамиз. Юз йил аввалги воқеликни (тузум алмашинувидан кейинги нотинчликлар; эскилик тарафдорлари ва жадидлар тўқнашуви; қашшоқлик; большевизм босқини ва ҳоказо) тасаввур кўзгусига келтирсак, бугунги кунимиз салмоғи аёнлашади… Davomini o'qish