Xoja Bahouddin Naqshband o’gitlari & Najmiddin Komilov. Bahouddin Naqshband & Bahouddin Naqshband. «Muborak maskanlar» turkumidan videofilm

044Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишланади

    Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл… Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир…

БАҲОУДДИН НАҚШБАНД
Нажмиддин Комилов
077

003 Муҳаммад бинни Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал-Бухорий (кўпроқ Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин, Балогардон, Хўжаи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари б-н машҳур) (1318 — Бухоро вилояти, ҳоз. Когон тумани — 1389) — машҳур авлиё, нақшбандия тариқатининг асосчиси. У туғилган қишлоқ Қасри Ҳиндувон (кейинчалик Баҳовуддин Нақшбанд шарафига Қасри Орифон) деб аталган. Унинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Лекин Баҳовуддин Нақшбанд Муҳаммад пайғамбар авлодларига мансуб саййидзодалардан эканлиги қайд этилган. Отаси тўқувчи ҳамда ўйма нақш солувчи (нақшбанд) бўлган. Баҳовуддин Нақшбанд тақдирида бобосининг алоҳида хизмати бор. У суфийлар б-н яқин алоқада эди. Шу сабабли набирасида илоҳиётга катта қизиқиш уйғотди. Баҳовуддин Нақшбанднинг биринчи пири — устози Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий эди. Кекса шайх ёш Баҳовуддин Нақшбандни тарбиялашни ўринбосарларидан бўлмиш Амир Саййид Кулолга топширди. У тариқат бобида билганларини ўргатиб бўлгандан кейин шогирдига ижозат беради. Баҳовуддин Нақшбанд илм истаб, яссавия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бўлмиш Қусам шайх олдига, Нахшаб, яъни ҳоз. Қарши ш.га боради. Уч ой ундан таълим олади. Баҳовуддин Нақшбанднинг бу пирга ихлоси баланд бўлган, айни чоғда Қусам шайх ҳам уни ўз ўғлидек билиб, муридига чексиз ҳурмати туфайли умрининг охиригача Бухорода яшаб, шу ерда вафот этади.Баҳовуддин Нақшбанднинг деярли бутун умри Бухоро ва унинг атрофидаги қишлоқпарда суфийлик б-н ўтган. У икки марта ҳаж қилган. Ғарибона ҳаёт кечирган, фақат ўз меҳнати — кимхобга нақш (гул) солиш б-н кун кўрган. Хизматкор ёки қул саклашни гуноҳ деб билган. Баҳовуддин Нақшбанд халқ орасида «Балогардон» (яъни дуо 6-н балоқазони даф қилувчи) унвони б-н ҳам машҳур. Ўз таълимотини яратишда Юсуф Ҳамадоний ва Абдуҳолиқ Ғиждувоний назарияларига асосланган. Таълимотининг асосида «Дил ба ёр-у, даст ба кор» («Кўнгил Худода бўлсин-у, қўл иш б-н банд бўлсин») деган шиор ётади.

Баҳовуддин Нақшбанд тасаввуфдаги илгарилари амалда бўлган қаттиқ талабларни бир қадар юмшатди, мўътадиллаштирди, кундалик турмушга мослади. Унингча, Аллоҳга интилиш кўнгил б-н амалга ошиши керак. Қўл эса иш — меҳнат б-н банд бўлаверсин. Баҳовуддин Нақшбанднинг таркидунёчилик қилмай, демакки, бу дунё ишларидан очиқ-ошкор қўл силкимай туриб ҳам Аллоҳга етишиш мумкинлиги ҳақидаги ғояси мусулмон оламида тасаввуфнинг жуда кенг аҳоли қатламлари ичига кириб боришини таъминлади.

Баҳовуддин Нақшбанд вафотидан кейин нақшбандия тариқати кенг ёйилди. 15-а.да Хўжа Аҳрор Убайдуллоҳ Валий бу тариқатнинг энг йирик рахдимоси сифатида майдонга чиқди. Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб каби шоирлар ҳам нақшбандия тариқатида эдилар. Улар ижодида нақшбандия ғоялари кенг ва атрофлича тарғиб этилди.

Баҳовуддин Нақшбанд ҳақида, унинг таълимоти хусусида, нақшбандий шайхлар тўғрисида талай асарлар яратилган. Биргина Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар хазинасининг ўзида нақшбандияга доир 195 китоб мавжуд. Жумладан, Салоҳ ибн Муборак ал- Бухорийнинг «Анису-т-толибийн ва уддату -с-соликийн» («Толиблар ошнаси ва соликлар раҳномаси») асари (1383)да Баҳовуддин Нақшбанднинг ҳаёт тарзи, кашфу кароматлари ва пурҳикмат сўзларидан намуиалар берилади. Бу асар «Мақомати ҳазрати Хожаи нақшбанд» номи б-н юритилади. Шу муаллифнинг 4 қисмдан иборат «Маноқиби Хожа Баҳоуддин Нақшбанд» («Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг таъриф ва тавсифлари») асари ҳам бор. Булардан ташқари Баҳовуддин Нақшбанднинг суюкли халифаси Хожа Муҳаммад Порсо ёзиб қолдирган бир неча асар орқали валийликнинг таърифи, Баҳовуддин Нақшбанднинг тариқатдаги илк даврлари, унинг суҳбатлари ва ҳикматли сўзлари б-н танишиш, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомларидан бахраманд бўлиш мумкин.

003НАҚШБАНДИЯ — тасаввуф тариқатларидан бири. Баҳоуддин Нақшбанд асос солган.Нақшбандия хожагон тариқати негизида пайдо бўлиб, Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий қарашларини омухта этди, уларга янги руҳ бериб ривожлантирди. 15—18-а.ларда савдо ва ҳунармандчилик б-н шуғулланадиган шаҳар аҳолиси ҳамда кўчманчи чорвадор аҳоли орасига кенг ёйилди. Нақшбандия таълимотининг асосида «кўнгил худода бўлсин-у, қўл иш б-н банд бўлсин» («дил ба ёру, даст ба кор») шиори ётади. Нақшбандияда пиру муридлик қоидалари хийла осонлаштирилган, сиртдан туриб эътиқод қўйиш, имон мустаҳкамлиги, Ҳақ таолога сидқидилдан итоат этиш, ихлос ва маънавий камолот асосий ўрин эгаллайди. Расм- русумлар, одатларни кўр-кўрона адо этиш, риё, сохта диндорлик қораланади. Ахлоқий поклик, қаноатли, сабрли бўлиш, ихтиёрий фақирлик б-н Аллоҳга интилиш юксак фазилат ҳисобланади. Нақшбандияда одамнинг қадри мансаби, бойлиги б-н эмас, маънавий комиллиги б-н ўлчанади. Унда ҳунар, касб эгаллаб, ўз меҳнати б-н ҳалол луқма еб яшаш талаб қилинади, тиланчилик, дарбадарлик б-н кун кечириш суфий учун иснод саналади. Қул, хизматкор сақлаш, ўзганинг меҳнатидан фойдаланиш ҳам ман этилади. Нақшбандиянинг юқоридаги шиори таркидунёчиликка, текинхўрликка қарши қаратилган. Нақшбандияда манманлик, суфий, шайхман деб керилиш, шовқин-сурон кўтариб зикру самоъ б-н одамлар диққатини ўзига қаратиш қораланади. Нақшбандияда асосий талаб — қалбни дунё ғуборларидан тозалаш, ўз нафси б-н курашиб рухда чароғонлик топиш, қалбда Аллоҳ номларини нақшлаб бориш усуллари ишлаб чиқилган. Зикри хуфия (яширин зикр тушиш) шунга хизмат қилган. «Ташқаридан халқ б-н, ичкаридан Ҳақ б-н бўлиш», ҳар бир нафасни Худо ёди б-н чиқариш, қадамни савоб ишлар, эзгу амаллар сари қўйиш, юрт кезиб, азиз-авлиёлар қабрини зиёрат қилиш, ғофилларни ҳушёр этиш, ҳар қандай ҳолатда қалб огоҳлигига эришиш — Н.нинг асосий маънавий тарбия усули ҳисобланган.

Нақшбандияда пир ва мурид орасидаги маънавий орифона суҳбатга катта эътибор қилинган. Нақшбандияга кўра, суҳбат — анжуман ичра бўлиш, билмаганни билиб олиш, юксалиш, кароматлар сиру асрори, илоҳиёт олами нурларидан бахрамандлик бўлса, бунинг акси — хилват эса кишини билимдан, маърифатдан маҳрум қилади. Нақшбандияда ўзини ўзи назорат қилиб бориш, олган билимларини дилда мустаҳкамлаш, умрнинг ҳар бир дамини савоб ишга, ҳар бир нафсни маънавий камолот учун сарфлаш лозим дейилади. «Вуқифи замоний» (муайян вақтда тўхтаб ўзини текшириш),«вуқуфи ададий» (ишларини сарҳисоб қилиб текшириш), «вуқуфи қалбий» (қалб амаллари қандай бўлаётганлигини тўхтаб, текшириб бориш) каби шиорлар («қудсий сўзлар») ҳам ана шу назорат усулига киради. Н., шу тариқа, тасаввуфни ислом шариати ва пайғамбар суннати б-н янада мустаҳкамроқ боғлади. «Урватул вусқо», яъни барча ишда пайғамбар сўзлари ва ишларига суяниш Нақшбандия шиорларидан бирига айланди. Нақшбандияда суфийлик истеъдодига ҳам эътибор берилган, яъни баъзи кишиларнинг мен фалон силсиладанман, насл-насабим фалон-фалончиларга бориб тақалади, деган гапларига қарши Баҳоуддин Нақшбанд «ran силсилада эмас», ran Аллоҳнинг жазбасида» деб айтади. Жазба бўлмаса, суфийликда мақоматларга кўтарилиш қийин.

Нақшбандия Баҳоуддин Нақшбанд ҳаётлигидаёқ кенг шуҳрат қозонди. Уни назарий жиҳатдан ишлаб чиқишда Муҳаммад Порсо, Алоуддин Аттор хизматлари катта бўлди. Бу тариқатга фақатгина оддий халқ эмас, балки Бухоро ва Самарқанд уламолари, Амир Темур авлодидан бўлган шоҳ ва шаҳзодалар кира бошладилар.

15-а.даёқ Нақшбандия Эрон, Афғонистон, Миср, Ҳижоз, Шим. Кавказ, Туркияга тарқала бошлади. Айниқса, «ҳазрати Эшон» унвонига мушарраф бўлган Хожа Ахрор валий — Носириддин Убайдуллоҳ фаолияти туфайли тариқатнинг обрў-эътибори яна ҳам ошди. Баҳоуддин Нақшбанд замонида мансабдор шахслар, шоҳу амирлардан узоқ туриш лозим дейилган бўлса, Хожа Аҳрор валий даврида Нақшбандия сиёсий доираларга кириб борди. Нақшбандия 16-а. да Ҳиндистонга тарқалди. Бунда Бобо валий, Хожа Боқибиллоҳ (1563—1603), Ахмад Сирҳиндий (1564—1624) фаолияти яхши самара берган. Айниқса, Аҳмад Сирҳиндий у ерда суннийлик йўналишини мустаҳкамлаш учун Нақшбандиядан унумли фойдаланган. Тариқатни Туркияда ёйилишида Мулла Абдуллоҳ Симавий (1490 й.в.э.), Аҳмад Бухорий ва б. шахсларнинг хизмати бор. Нақшбандия 16—17-а.ларда Эроннинг Нишопур, Исфаҳон, Язд шаҳарларига тарқалиб, шулар орқали Фаластин, Ироқ, Иорданияда кўплаб тарафдорларга эга бўлган. Ҳиндистон орқали у Индонезия, Малайзия, Цейлонга тарқалди. Кейинги асрларда Россия, Босния ва б. Европа мамлакатларига ёйилган. Ҳозирда АҚШ, Канада, Австрияда Нақшбандия марказлари, хонақолари, жамғармалари бор.

Нақшбандия тариқатининг умуминсоний ғоялар, маънавий камолот, ботиний покликни тарғиб этиши унинг дунёда кенг тарқалишига олиб келди. Унинг мухлислари бир неча миллион кишини ташкил этади.

ХОЖА БАҲОУДДИН
НАҚШБАНД ЎГИТЛАРИ

001

003   Биз истасак жазба, истасак сулук йўли билан тарбиялаймиз. Бу бизнинг ихтиёримиздадир. Суҳбатимизга келганлар орасида баъзиларининг дилларида муҳаббат уруғи мавжуд, аммо дунёвий алоқалар туфайли ривожланмай, ўсмай қолган. Бизнинг вазифамиз уларнинг дилларидаги ўша алоқаларни мидириб ташлашдир. Баъзиларнинг қалбларида эса муҳаббат уруғи йўқ. Бизнинг ишимиз бу қалбларда муҳаббат уруғларини юзага келтирмоқдир.

  Қалбларнинг буюклиги аслида бир. Лекин улардаги маърифатнинг буюклиги фарқли…

Орифнинг қалбидек кенг ва катта бўлган бошқа нарса йўқдир. Ер ва осмонлар Орифнинг қалбига нисбатан бир нуқта кабидир.

Йигирма йилдир рангим ва сифатим йўқдир. Ҳозир ҳам бирортаси мени билмоқни истаса, шу онда ҳам рангим, сифатим маълум эмас…

Биз суюклига еткаришга воситамиз. Йўлга кирганларга лозимдирки, оқибат биздан айрилиб, суюклига етишсинлар.

Бу йўлда менга фақирлик катта ёрдам қилди. Бизни фақирлигимиз туфайли бу эшикдан ичкарига олдилар. Нимага эришган бўлсам, шу сифатим билан эришдим…

Сулук йўлига эндигина қадам қўйганимда, одамларнинг сўзига қулоқ солдим. Агар Аллоҳдан гапирётган бўлсалар, вужудим билан тинглар эдим, аксинча, ғам ва кадарга ботиб, одамлардан узоқлашар эдим.

Мен Ҳақни излашда буюк сабот ва ирода қувватини ҳосил қилишни бир қиморбоз кишидан ўргандим. Қиморбоз бор-йўғи бой бергандан кейин ёнидаги дўсти унга насиҳат қилиб, қимордан воз кечишини илтимос қилган. У эса: “Қиморда бошимдан жудо бўлишимни билсам ҳам ундан воз кечмайман”,—дебди. Қиморбознинг бу сўзи қалбимга шундай ғайрат солдики, ҳозиргача у ғайратни муҳофаза қилаяпман…

“Биз Аллоҳнинг лутфи билан (маънан) нимага эришган бўлсак, Қуръони карим оятлари ва ҳазрат пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларига амал қилганлигимиздандир. Бу амалдан бирон натижага эришмоқ учун тақво қилиб, шариат қоидаларига азимат билан риоя қилмоқ, аҳли сунна вал жамоа асосларига амал қилмоқ ҳамда бидъатлардан қочмоқ керак”.

Тавҳид сирига эришмоқ мумкин эмас, маърифат сирига эришмоқ мумкин.

“Даст ба кору дил ба Ёр, тан дар бозору дил ба Ёр” – қўлинг ишда, кўнгил Аллоҳда бўлсин, тан бозорда бўлса ҳам кўнгил Ёрда бўлсин”.

Бизнинг йўлимиз суҳбатдир. Хилватда шуҳрат, шуҳратда эса офат бордир. Хайр жамоат биландир.

Зоҳиринг бегона, ботинда бўл огоҳ ҳар нафас,
Бул каби озода рафторга жаҳон қилгай ҳавас.

Зоҳирда халқ билан, ҳақиқатда эса Ҳақ билан.

Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл, “Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир. Ишларда ниятни тўғри қилиш энг муҳим нарсадир”, “Киши ўзининг нафсига туҳмат қилиши керак.

Кимки Ҳақ субҳонаҳу инояти билан ўз нафсининг ёмонлигини таниган, унинг ҳийла-найрангини англаган бўлса, бундай қилиш унга осон бўлади. Бу йўлдан юрувчиларда ўзгаларнинг гуноҳини ҳам ўзларидан деб билиш ҳоллари кўп бўлади…

Мусулмонлик — бу иложи борича ҳукмларга бўйсуниш, тақвога риоя қилиш, амални бажаришга интилиш ва бекорликдан узоқ бўлиб, буларнинг ҳаммаси нури сафо ва раҳмат ҳамда валоят даражасига етишиш воситасидир. Авлиёларнинг азиз манзили ва мақомларига мана шу сифат ва парвариш орқали етилади…

Бизнинг тариқамиз жаҳрия зикри-ю, рақс эмас, бизнинг тариқамиз, анжуманда хилват (хилват дар анжуман), ватанда сафар (сафар дар ватандир. Хилватда шуҳрат бор, шуҳрат эса офатдир.

Жамъиятда хайрият бўлади, жамъият эса суҳбатда бўлади. Агар бу йўл толибларидан бир гуруҳи бир-бировлари билан ҳамсуҳбат бўлсалар, бу суҳбатда хайру барака кўп бўлади. Умид борки, бу ишга доимо амал қилинса, охири ҳақиқий иймон билан якунланади…

Кимки ана шу одобни ушласа, уни балоғат аҳлининг балоғатига етказади. Адаб бу – хулқни чиройли қилиш, сўзни ва феълни соз қилишдир.

Хизмат одоби улуғ бахтдан яхшироқ, унинг белгиси — амалнинг қабули, туғён эса амалнинг бузуқлигидир. Адабни сақлаш-муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахти, яна муҳаббат уруғи ҳамдир…

Суҳбатимизга етишадиган гуруҳлардан баъзилари шундайки, уларнинг кўнгилларида муҳаббат уруғи бор, аммо халақит берувчи хасу ҳашаклар туфайли ўсолмайди, бизга эса уни поклаш лозим. Баъзиларида муҳаббат уруғи йўқ, бизга эса уни пайдо қилиш лозим…

Муршид толибнниг ўтган, ҳозирги ва келажак каби уч ҳолидан бохабар бўлиши керак, шундагина уни тарбия қила олади”; “Толиб амал қилиши зарур бўлган шартлардан бири шуки, у Ҳақ Таоло дўстларидан бири бўлган дўст билан ҳамсуҳбат бўлиб, ўз ҳолидан воқиф бўлиши зарур. Суҳбат замонини ўзининг ўтмиш замони билан солиштириб кўрсин, нуқсондан камол сари кетаётганини ўзида мушоҳада қилса, бу азизнинг суҳбатида мулозаматда бўлишни ўзи учун фарзи айн ҳисобласин…

Биз Аллоҳнинг лутфи билан (маънан) нимага эришган бўлсак, Қуръони карим оятлари ва ҳазрат пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларига амал қилганлигимиздандир. Бу амалдан бирон натижага эришмоқ учун тақво қилиб, шариат қоидаларига азимат билан риоя қилмоқ, аҳли сунна вал жамоа асосларига амал қилмоқ ҳамда бидъатлардан қочмоқ керак…

Устоз олдида таълим бериш вазифаси туради. Таълим бериш учун, у ўз шогирдларининг ўй-ташвишлари-ю қатъий муддаоларини ҳисобга олиши керак. Чунончи, у бухороликлар билан суҳбатлашаётганида, Бухоро тилини қўллаши, Бағдодда эса Бағдод тилида сўзлаши керак.

Илм йўлида агар мени босиб ўтиш лозим бўлса-ю бу ишни қилмасангиз, сиздан рози эмасман.

Ҳеч нарсамиз йўғу ҳеч нарса ҳам кам эмас,
Ҳеч нарсанинг йўқлиги бизга вале ғам эмас.
Жандамиз елкамизда, ортимизда гўристон,
Агар ўлсак ногаҳон бизга ҳеч мотам эмас.

Ул хуни жигардин кўздаги нам яхши,
Ул айшу тарабдин меҳнату ғам яхши.
Бир лаҳза ҳузури дил Худо олдида ул,
Бор салтанати мулки жаҳондин яхши.

Илм баҳрига кирмай, соҳилда қолган инсон,
Денгиз ичи — фароғат, соҳил — бахтсизлик, инон.
Денгизнинг мавжларига маҳлиё бўлма мутлоқ,
Бир нафас ғофил бўлмай, денгиздан олгин баҳрон.

Xoja Bahouddin Naqshband  tavalludining 700 yilligiga bag’ishlanadi 

Shamga o’xshagin, toki hammaga ravshanlik bag’ishla, o’zing esa qorong’ida bo’l, “Hoyu havas va nafs ahllari tutgan ishlar asosining barchasi zalolat (adashuv)dan iboratdir. Ishlarda niyatni to’g’ri qilish eng muhim narsadir”, “Kishi o’zining nafsiga tuhmat qilishi kerak.

BAHOUDDIN NAQSHBAND
Najmiddin Komilov
001

003   Muhammad binni Muhammad Bahouddin an-Naqshband al-Buxoriy (ko’proq Bahouddin yoki Xoja Bahouddin, Balogardon, Xo’jai Buzruk, Shohi Naqshband nomlari b-n mashhur) (1318 — Buxoro viloyati, hoz. Kogon tumani — 1389) — mashhur avliyo, naqshbandiya tariqatining asoschisi. U tug’ilgan qishloq Qasri Hinduvon (keyinchalik Bahovuddin Naqshband sharafiga Qasri Orifon) deb atalgan. Uning oilasi va farzandlari to’g’risida aniq ma’lumot yo’q. Lekin Bahovuddin Naqshband Muhammad payg’ambar avlodlariga mansub sayyidzodalardan ekanligi qayd etilgan. Otasi to’quvchi hamda o’yma naqsh soluvchi (naqshband) bo’lgan. Bahovuddin Naqshband taqdirida bobosining alohida xizmati bor. U sufiylar b-n yaqin aloqada edi. Shu sababli nabirasida ilohiyotga katta qiziqish uyg’otdi. Bahovuddin Naqshbandning birinchi piri — ustozi Xoja Muhammad Boboyi Samosiy edi. Keksa shayx yosh Bahovuddin Naqshbandni tarbiyalashni o’rinbosarlaridan bo’lmish Amir Sayyid Kulolga topshirdi. U tariqat bobida bilganlarini o’rgatib bo’lgandan keyin shogirdiga ijozat beradi. Bahovuddin Naqshband ilm istab, yassaviya tariqati shayxlarining mashhur vakillaridan bo’lmish Qusam shayx oldiga, Naxshab, ya’ni hoz. Qarshi sh.ga boradi. Uch oy undan ta’lim oladi. Bahovuddin Naqshbandning bu pirga ixlosi baland bo’lgan, ayni chog’da Qusam shayx ham uni o’z o’g’lidek bilib, muridiga cheksiz hurmati tufayli umrining oxirigacha Buxoroda yashab, shu yerda vafot etadi.Bahovuddin Naqshbandning deyarli butun umri Buxoro va uning atrofidagi qishloqparda sufiylik b-n o’tgan.

U ikki marta haj qilgan. G’aribona hayot kechirgan, faqat o’z mehnati — kimxobga naqsh (gul) solish b-n kun ko’rgan. Xizmatkor yoki qul saklashni gunoh deb bilgan.Bahovuddin Naqshband xalq orasida «Balogardon» (ya’ni duo 6-n baloqazoni daf qiluvchi) unvoni b-n ham mashhur. O’z ta’limotini yaratishda Yusuf Hamadoniy vaAbduholiq G’ijduvoniy nazariyalariga asoslangan. Ta’limotining asosida «Dil ba yor-u, dast ba kor» («Ko’ngil Xudoda bo’lsin-u, qo’l ish b-n band bo’lsin») degan shior yotadi.Bahovuddin Naqshband tasavvufdagi ilgarilari amalda bo’lgan qattiq talablarni bir qadar yumshatdi, mo»tadillashtirdi, kundalik turmushga mosladi. Uningcha, Allohga intilish ko’ngil b-n amalga oshishi kerak. Qo’l esa ish — mehnat b-n band bo’laversin. Bahovuddin Naqshbandning tarkidunyochilik qilmay, demakki, bu dunyo ishlaridan ochiq-oshkor qo’l silkimay turib ham Allohga yetishish mumkinligi haqidagi g’oyasi musulmon olamida tasavvufning juda keng aholi qatlamlari ichiga kirib borishini ta’minladi.

Bahovuddin Naqshband vafotidan keyin naqshbandiya tariqati keng yoyildi. 15-a.da Xo’ja Ahror Ubaydulloh Valiy bu tariqatning eng yirik raxdimosi sifatida maydonga chiqdi. Abdurahmon Jomiy, Alisher Navoiy, Zahiriddin Muhammad Bobur, Boborahim Mashrab kabi shoirlar ham naqshbandiya tariqatida edilar. Ular ijodida naqshbandiya g’oyalari keng va atroflicha targ’ib etildi.Bahovuddin Naqshband haqida, uning ta’limoti xususida, naqshbandiy shayxlar to’g’risida talay asarlar yaratilgan. Birgina O’zbekiston FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik in-ti qo’lyozmalar xazinasining o’zida naqshbandiyaga doir 195 kitob mavjud. Jumladan, Saloh ibn Muborak al- Buxoriyning «Anisu-t-tolibiyn va uddatu -s-solikiyn» («Toliblar oshnasi va soliklar rahnomasi») asari (1383)da Bahovuddin Naqshbandning hayot tarzi, kashfu karomatlari va purhikmat so’zlaridan namuialar beriladi. Bu asar «Maqomati hazrati Xojai naqshband» nomi b-n yuritiladi. Shu muallifning 4 qismdan iborat «Manoqibi Xoja Bahouddin Naqshband» («Xoja Bahouddin Naqshbandning ta’rif va tavsiflari») asari ham bor. Bulardan tashqari Bahovuddin Naqshbandning suyukli xalifasi Xoja Muhammad Porso yozib qoldirgan bir necha asar orqali valiylikning ta’rifi, Bahovuddin Naqshbandning tariqatdagi ilk davrlari, uning suhbatlari va hikmatli so’zlari b-n tanishish, islom aqidasi, ibodat, shariat va tariqat ahkomlaridan baxramand bo’lish mumkin.

   003NAQSHBANDIYA — tasavvuf tariqatlaridan biri. Bahouddin Naqshband asos solgan.Naqshbandiya xojagon tariqati negizida paydo bo’lib, Yusuf Hamadoniy, Abduxoliq G’ijduvoniy, Ahmad Yassaviy qarashlarini omuxta etdi, ularga yangi ruh berib rivojlantirdi. 15—18-a.larda savdo va hunarmandchilik b-n shug’ullanadigan shahar aholisi hamda ko’chmanchi chorvador aholi orasiga keng yoyildi. Naqshbandiya ta’limotining asosida «ko’ngil xudoda bo’lsin-u, qo’l ish b-n band bo’lsin» («dil ba yoru, dast ba kor») shiori yotadi. Naqshbandiyada piru muridlik qoidalari xiyla osonlashtirilgan, sirtdan turib e’tiqod qo’yish, imon mustahkamligi, Haq taologa sidqidildan itoat etish, ixlos va ma’naviy kamolot asosiy o’rin egallaydi. Rasm- rusumlar, odatlarni ko’r-ko’rona ado etish, riyo, soxta dindorlik qoralanadi. Axloqiy poklik, qanoatli, sabrli bo’lish, ixtiyoriy faqirlik b-n Allohga intilish yuksak fazilat hisoblanadi. Naqshbandiyada odamning qadri mansabi, boyligi b-n emas, ma’naviy komilligi b-n o’lchanadi. Unda hunar, kasb egallab, o’z mehnati b-n halol luqma yeb yashash talab qilinadi, tilanchilik, darbadarlik b-n kun kechirish sufiy uchun isnod sanaladi. Qul, xizmatkor saqlash, o’zganing mehnatidan foydalanish ham man etiladi. Naqshbandiyaning yuqoridagi shiori tarkidunyochilikka, tekinxo’rlikka qarshi qaratilgan. Naqshbandiyada manmanlik, sufiy, shayxman deb kerilish, shovqin-suron ko’tarib zikru samo’ b-n odamlar diqqatini o’ziga qaratish qoralanadi. Naqshbandiyada asosiy talab — qalbni dunyo g’uborlaridan tozalash, o’z nafsi b-n kurashib ruxda charog’onlik topish, qalbda Alloh nomlarini naqshlab borish usullari ishlab chiqilgan. Zikri xufiya (yashirin zikr tushish) shunga xizmat qilgan. «Tashqaridan xalq b-n, ichkaridan Haq b-n bo’lish», har bir nafasni Xudo yodi b-n chiqarish, qadamni savob ishlar, ezgu amallar sari qo’yish, yurt kezib, aziz-avliyolar qabrini ziyorat qilish, g’ofillarni hushyor etish, har qanday holatda qalb ogohligiga erishish — N.ning asosiy ma’naviy tarbiya usuli hisoblangan.

Naqshbandiya da pir va murid orasidagi ma’naviy orifona suhbatga katta e’tibor qilingan. Naqshbandiyaga ko’ra, suhbat — anjuman ichra bo’lish, bilmaganni bilib olish, yuksalish, karomatlar siru asrori, ilohiyot olami nurlaridan baxramandlik bo’lsa, buning aksi — xilvat esa kishini bilimdan, ma’rifatdan mahrum qiladi. Naqshbandiyada o’zini o’zi nazorat qilib borish, olgan bilimlarini dilda mustahkamlash, umrning har bir damini savob ishga, har bir nafsni ma’naviy kamolot uchun sarflash lozim deyiladi. «Vuqifi zamoniy» (muayyan vaqtda to’xtab o’zini tekshirish),«vuqufi adadiy» (ishlarini sarhisob qilib tekshirish), «vuqufi qalbiy» (qalb amallari qanday bo’layotganligini to’xtab, tekshirib borish) kabi shiorlar («qudsiy so’zlar») ham ana shu nazorat usuliga kiradi. N., shu tariqa, tasavvufni islom shariati va payg’ambar sunnati b-n yanada mustahkamroq bog’ladi. «Urvatul vusqo», ya’ni barcha ishda payg’ambar so’zlari va ishlariga suyanish Naqshbandiya shiorlaridan biriga aylandi. Naqshbandiyada sufiylik iste’dodiga ham e’tibor berilgan, ya’ni ba’zi kishilarning men falon silsiladanman, nasl-nasabim falon-falonchilarga borib taqaladi, degan gaplariga qarshi Bahouddin Naqshband «ran silsilada emas», ran Allohning jazbasida» deb aytadi. Jazba bo’lmasa, sufiylikda maqomatlarga ko’tarilish qiyin.

Naqshbandiya Bahouddin Naqshband hayotligidayoq keng shuhrat qozondi. Uni nazariy jihatdan ishlab chiqishda Muhammad Porso, Alouddin Attor xizmatlari katta bo’ldi. Bu tariqatga faqatgina oddiy xalq emas, balki Buxoro va Samarqand ulamolari, Amir Temur avlodidan bo’lgan shoh va shahzodalar kira boshladilar.15-a.dayoq Naqshbandiya Eron, Afg’oniston, Misr, Hijoz, Shim. Kavkaz, Turkiyaga tarqala boshladi. Ayniqsa, «hazrati Eshon» unvoniga musharraf bo’lgan Xoja Axror valiy — Nosiriddin Ubaydulloh faoliyati tufayli tariqatning obro’-e’tibori yana ham oshdi. Bahouddin Naqshband zamonida mansabdor shaxslar, shohu amirlardan uzoq turish lozim deyilgan bo’lsa, Xoja Ahror valiy davrida Naqshbandiya siyosiy doiralarga kirib bordi. Naqshbandiya 16-a. da Hindistonga tarqaldi. Bunda Bobo valiy, Xoja Boqibilloh (1563—1603), Axmad Sirhindiy (1564—1624) faoliyati yaxshi samara bergan. Ayniqsa, Ahmad Sirhindiy u yerda sunniylik yo’nalishini mustahkamlash uchun Naqshbandiyadan unumli foydalangan. Tariqatni Turkiyada yoyilishida Mulla Abdulloh Simaviy (1490 y.v.e.), Ahmad Buxoriy va b. shaxslarning xizmati bor. Naqshbandiya 16—17-a.larda Eronning Nishopur, Isfahon, Yazd shaharlariga tarqalib, shular orqali Falastin, Iroq, Iordaniyada ko’plab tarafdorlarga ega bo’lgan. Hindiston orqali u Indoneziya, Malayziya, Seylonga tarqaldi. Keyingi asrlarda Rossiya, Bosniya va b. Yevropa mamlakatlariga yoyilgan. Hozirda AQSH, Kanada, Avstriyada Naqshbandiya markazlari, xonaqolari, jamg’armalari bor.
Naqshbandiya tariqatining umuminsoniy g’oyalar, ma’naviy kamolot, botiniy poklikni targ’ib etishi uning dunyoda keng tarqalishiga olib keldi. Uning muxlislari bir necha million kishini tashkil etadi.

XOJA BAHOVUDDIN
NAQSHBAND O’GITLARI

001

003  Biz istasak jazba, istasak suluk yo’li bilan tarbiyalaymiz. Bu bizning ixtiyorimizdadir. Suhbatimizga kelganlar orasida ba’zilarining dillarida muhabbat urug’i mavjud, ammo dunyoviy aloqalar tufayli rivojlanmay, o’smay qolgan. Bizning vazifamiz ularning dillaridagi o’sha aloqalarni midirib tashlashdir. Ba’zilarning qalblarida esa muhabbat urug’i yo’q. Bizning ishimiz bu qalblarda muhabbat urug’larini yuzaga keltirmoqdir.

Qalblarning buyukligi aslida bir. Lekin ulardagi ma’rifatning buyukligi farqli…

Orifning qalbidek keng va katta bo’lgan boshqa narsa yo’qdir. Yer va osmonlar Orifning qalbiga nisbatan bir nuqta kabidir.

Yigirma yildir rangim va sifatim yo’qdir. Hozir ham birortasi meni bilmoqni istasa, shu onda ham rangim, sifatim ma’lum emas…

Biz suyukliga yetkarishga vositamiz. Yo’lga kirganlarga lozimdirki, oqibat bizdan ayrilib, suyukliga yetishsinlar.

Bu yo’lda menga faqirlik katta yordam qildi. Bizni faqirligimiz tufayli bu eshikdan ichkariga oldilar. Nimaga erishgan bo’lsam, shu sifatim bilan erishdim…

Suluk yo’liga endigina qadam qo’yganimda, odamlarning so’ziga quloq soldim. Agar Allohdan gapiryotgan bo’lsalar, vujudim bilan tinglar edim, aksincha, g’am va kadarga botib, odamlardan uzoqlashar edim.

Men Haqni izlashda buyuk sabot va iroda quvvatini hosil qilishni bir qimorboz kishidan o’rgandim. Qimorboz bor-yo’g’i boy bergandan keyin yonidagi do’sti unga nasihat qilib, qimordan voz kechishini iltimos qilgan. U esa: “Qimorda boshimdan judo bo’lishimni bilsam ham undan voz kechmayman”,—debdi. Qimorbozning bu so’zi qalbimga shunday g’ayrat soldiki, hozirgacha u g’ayratni muhofaza qilayapman…

“Biz Allohning lutfi bilan (ma’nan) nimaga erishgan bo’lsak, Qur’oni karim oyatlari va hazrat payg’ambar alayhissalom hadislariga amal qilganligimizdandir. Bu amaldan biron natijaga erishmoq uchun taqvo qilib, shariat qoidalariga azimat bilan rioya qilmoq, ahli sunna val jamoa asoslariga amal qilmoq hamda bid’atlardan qochmoq kerak”.

Tavhid siriga erishmoq mumkin emas, ma’rifat siriga erishmoq mumkin.

“Dast ba koru dil ba Yor, tan dar bozoru dil ba Yor” – qo’ling ishda, ko’ngil Allohda bo’lsin, tan bozorda bo’lsa ham ko’ngil Yorda bo’lsin”.

Bizning yo’limiz suhbatdir. Xilvatda shuhrat, shuhratda esa ofat bordir. Xayr jamoat bilandir.

Zohiring begona, botinda bo’l ogoh har nafas,
Bul kabi ozoda raftorga jahon qilgay havas.

Zohirda xalq bilan, haqiqatda esa Haq bilan.

Shamga o’xshagin, toki hammaga ravshanlik bag’ishla, o’zing esa qorong’ida bo’l, “Hoyu havas va nafs ahllari tutgan ishlar asosining barchasi zalolat (adashuv)dan iboratdir. Ishlarda niyatni to’g’ri qilish eng muhim narsadir”, “Kishi o’zining nafsiga tuhmat qilishi kerak.

Kimki Haq subhonahu inoyati bilan o’z nafsining yomonligini tanigan, uning hiyla-nayrangini anglagan bo’lsa, bunday qilish unga oson bo’ladi. Bu yo’ldan yuruvchilarda o’zgalarning gunohini ham o’zlaridan deb bilish hollari ko’p bo’ladi…

Musulmonlik — bu iloji boricha hukmlarga bo’ysunish, taqvoga rioya qilish, amalni bajarishga intilish va bekorlikdan uzoq bo’lib, bularning hammasi nuri safo va rahmat hamda valoyat darajasiga yetishish vositasidir. Avliyolarning aziz manzili va maqomlariga mana shu sifat va parvarish orqali yetiladi…

Bizning tariqamiz jahriya zikri-yu, raqs emas, bizning tariqamiz, anjumanda xilvat (xilvat dar anjuman), vatanda safar (safar dar vatandir. Xilvatda shuhrat bor, shuhrat esa ofatdir.

Jam’iyatda xayriyat bo’ladi, jam’iyat esa suhbatda bo’ladi. Agar bu yo’l toliblaridan bir guruhi bir-birovlari bilan hamsuhbat bo’lsalar, bu suhbatda xayru baraka ko’p bo’ladi. Umid borki, bu ishga doimo amal qilinsa, oxiri haqiqiy iymon bilan yakunlanadi…

Kimki ana shu odobni ushlasa, uni balog’at ahlining balog’atiga yetkazadi. Adab bu – xulqni chiroyli qilish, so’zni va fe’lni soz qilishdir.

Xizmat odobi ulug’ baxtdan yaxshiroq, uning belgisi — amalning qabuli, tug’yon esa amalning buzuqligidir. Adabni saqlash-muhabbat samarasi, yana muhabbat daraxti, yana muhabbat urug’i hamdir…

Suhbatimizga yetishadigan guruhlardan ba’zilari shundayki, ularning ko’ngillarida muhabbat urug’i bor, ammo xalaqit beruvchi xasu hashaklar tufayli o’solmaydi, bizga esa uni poklash lozim. Ba’zilarida muhabbat urug’i yo’q, bizga esa uni paydo qilish lozim…

Murshid tolibnnig o’tgan, hozirgi va kelajak kabi uch holidan boxabar bo’lishi kerak, shundagina uni tarbiya qila oladi”; “Tolib amal qilishi zarur bo’lgan shartlardan biri shuki, u Haq Taolo do’stlaridan biri bo’lgan do’st bilan hamsuhbat bo’lib, o’z holidan voqif bo’lishi zarur. Suhbat zamonini o’zining o’tmish zamoni bilan solishtirib ko’rsin, nuqsondan kamol sari ketayotganini o’zida mushohada qilsa, bu azizning suhbatida mulozamatda bo’lishni o’zi uchun farzi ayn hisoblasin…

Biz Allohning lutfi bilan (ma’nan) nimaga erishgan bo’lsak, Qur’oni karim oyatlari va hazrat payg’ambar alayhissalom hadislariga amal qilganligimizdandir. Bu amaldan biron natijaga erishmoq uchun taqvo qilib, shariat qoidalariga azimat bilan rioya qilmoq, ahli sunna val jamoa asoslariga amal qilmoq hamda bid’atlardan qochmoq kerak…

Ustoz oldida ta’lim berish vazifasi turadi. Ta’lim berish uchun, u o’z shogirdlarining o’y-tashvishlari-yu qat’iy muddaolarini hisobga olishi kerak. Chunonchi, u buxoroliklar bilan suhbatlashayotganida, Buxoro tilini qo’llashi, Bag’dodda esa Bag’dod tilida so’zlashi kerak.

Ilm yo’lida agar meni bosib o’tish lozim bo’lsa-yu bu ishni qilmasangiz, sizdan rozi emasman.

Hech narsamiz yo’g’u hech narsa ham kam emas,
Hech narsaning yo’qligi bizga vale g’am emas.
Jandamiz yelkamizda, ortimizda go’riston,
Agar o’lsak nogahon bizga hech motam emas.

Ul xuni jigardin ko’zdagi nam yaxshi,
Ul ayshu tarabdin mehnatu g’am yaxshi.
Bir lahza huzuri dil Xudo oldida ul,
Bor saltanati mulki jahondin yaxshi.

Ilm bahriga kirmay, sohilda qolgan inson,
Dengiz ichi — farog’at, sohil — baxtsizlik, inon.
Dengizning mavjlariga mahliyo bo’lma mutloq,
Bir nafas g’ofil bo’lmay, dengizdan olgin bahron.

090

(Tashriflar: umumiy 17 999, bugungi 1)

7 izoh

  1. Rahmat. Ollox rozi bolsin.Telefonga ko.chirib olsak. yuklash tugmasini topolmadik.

  2. Bu narsani yaratganlarga kattakon rahmat shunga tegishli videolar ham joylansa maqsadga muvofiq bo’lar edi.

Izoh qoldiring