Алишер Навоийнинг асарлари Ислом таълимоти ва фалсафаси билан тўла йўғрилгандир. Агар яхши қаралса, у кишининг деярли барча асарларида оят-ҳадисларнинг, айниқса Ислом тасаввуфининг, исломий ҳикматнинг ифори шундоқ уфуриб туради. Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2015
Yuxan Borgen. Dengiz bo’yidagi uycha
ХХ аср жаҳон адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан бири, норвегиялик ёзувчи Юхан Борген ижодининг марказида инсон ҳаёти муаамолари туради. Адибнинг сизга тақдим этилаётган “Денгиз бўйидаги уйча ” новелласи инсон учун умри ўтган қадрдон маконни тарк этишдек оғир синов йўқлиги, ўз ошёнига худди жигарбандидек ипсиз боғланган одам ҳақида.
Davomini o'qish
Opa-singil Brontelar she’riyatidan guldasta
Беназир Англия адабиётида ҳам ўзининг ана шундай бетакрор ижоди билан тарих солномасидан ўрин олган гўзал қобилият соҳибалари — опа-сингил Бронте хонимлар шеърияти ҳамда улар яратиб қолдирган асарлари ҳам то бугунги кунгача энг севиб ўқилаётган бебаҳо мерослардир. Ўзлари қисқа умр кечирган бўлсалар-да, бу беқиёс опа-сингил ижодкорлар табиат ато этган мислсиз қобилиятлари билан бир-биридан гўзал асарлар яратиб қолдиришга улгуришди ҳамда қадим Англия адабиёти хазинасини яна-да бойитдилар. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. «Uoll strit». Hikoya
Акмал акаси келаётгани ҳақидаги хабарини илғаб-илғамай пешонаси қаттиқ тиришди, бироқ қўлида болта кўтариб олганмиш, деган гапдан кўзлари мошдек очилди. Эрталабдан бир бало бошланади шекилли, деган совуқ ўйдан бадани жимирлаб кетди. Хотини ҳамон оёғи куйган товуқдек ҳовлини гир айланиб типирчилайди, «Вой худойим-эй, ўлдириб қўйса-я!?» дея тинимсиз жаврайди, бир уйга киради, бир чиқади, рўмолини қайта-қайта танғийди, силлиқ шойи мато яна бошидан сирғалиб тушаверади. Davomini o'qish
Boqiy so’z. Folklorshunos olim To’ra Mirzayev bilan suhbat
Атоқли ўзбек олими Ҳоди Зарифнинг аниқлашича, жонли оғзаки ижро шароитларида асрлар давомида куйлаб келинаётган “Алпомиш” достони илмий доираларга 1890 йилдагина маълум бўлган. Рус шарқшуноси Е. Ф. Каль ўз кундалигида 1890 йилнинг октябрида Термиз шаҳри яқинидаги Солиҳобод қишлоғи ўзбек-қўнғирот уруғининг айнли аймоҚига мансуб бахши Омонназардан достон тинглаганлигини, у уч соатга яқин тўхтовсиз дўмбирада куйлаганлигини ёзади. Davomini o'qish
Alixonto’ra Sog’uniy. She’rlar
Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Алихонтўра Соғуний ҳақида нашр этилган хориж адабиётларида ҳам холис бўлмаган, бир-бирига қарама-қарши фикр мулоҳазалар билдирилган. «Тарих ҳақида қоғоз қораларганда илм одобига кўра, бир оғиз ортиқча сўз ҳам қўшмаслик ёки камайтирмаслик фарз», деган эди Алихонтўра Соғунийнинг ўзи (Қутлуғхон Шокиров — Эдиқутнинг «Туркистон ғурури мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Asqad Muxtor. «Sizga aytar so’zim» kitobidan she’rlar
Устоз адиб Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан
Кейинги авлодлар томонидан «Устоз» деб улуғланган Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У бутун умри давомида шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қараган ижодкордир. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Chappa
Хотини уни “Чаппа” деб чақирарди. Баъзида эркалаб шундай дерди. Чаппанинг бир ғаройиб хусусияти бор эди; у билан ҳамиша қандайдир ҳодиса рўй берарди. У буни хоҳламаса-да, албатта, аммо негадир доимо қанақадир ҳодисаларга аралашиб қолаверарди. Ҳар хил майда-чуйда бўлмағур ҳодисаларга. Мана, сафарда рўй берган ана шундай воқеалардан бири. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Kel, ko’zimning ochiqligida
Cиз севган Август кеча майин ёмғирлари билан деразамга урилди. Ишдан чиқиб кетаяпман… ортимда оғриқлари билан бир кун, бир тун, бир қуёш, бир ой, осмон тўла юлдузлар мўлтираб қолди. Мен эса туннинг зулмати аро шўнғиб кетдим. Эрта қуёшни топиш саодати бор экан, бизни йўллариммиз хамиша зулматлар оралаб ўтишини тушундим… Davomini o'qish
Mangu hikmat obidasi
«Калила ва Димна» асарини биринчи бор қачон ўқиганлигимни эслай олмайман. Тўғриси, биринчи марта бу китобни мендан катталар овоз чиқариб ўқишаётганида, ораларига суқилиб кириб, узуқ-юлуқ ҳолда эшитганман. Ёдимда қолгани — бу китобни бизнинг қишлоқда яшаган Файзулла қори деган киши ёзган экан, деб юрардим. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Qadimiy ohanglar
Таниқли шоир ва мутаржим Матназар Абдулҳаким (1948-2010) юрак қўри, виждон амри билан чинакамига ижод қилди. Шоирнинг бутун ижодига хос бу томойил унинг ҳали чоп этилмаган, лекин дўстлари, адабиёт мухлислари бисотида сақланаётган шеърларида ҳам бош мезон бўлиб, улардаги беғубор туйғулар ижодкор маънавий умрининг давоми сифатида қадрлидир. Davomini o'qish
Alfons Dode. Ikki hikoya
Ўша куни эрталаб мактабга жуда кеч қолаётган эдим; муаллимдан танбеҳ эшитишимни ўйласам, юрагим орқага тортиб кетарди. Устига устак, мосъе Амел биздан аввалги дарс мавзусини — сифатдошларни сўрамоқчи эди. Мен эса яримта сўз ҳам ёдламаганман. Бир зум хаёлимга дарсга кирмасдан сайр қилиб юриш фикри келди. Ҳаво жуда очиқ ва илиқ эди… Davomini o'qish