Fozil Yo’ldosh o’g’li. Jizzax qo’zg’oloni. Doston.

077Халқ қўзғолонининг 100 йиллиги олдидан

Россия подшоҳи Николай II 1916 йил 25 июнда «Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолининг ҳаракатдаги армия районида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш ҳақида» фармон чиқарди. Унга кўра, Туркистон, Сибирь ва Кавказ халкларидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларни сафарбар қилиш кўзланган эди. Бу фармоннинг эълон қилиниши аҳоли ўртасида қонли воқеаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди.

 ФОЗИЛ ЙЎЛДОШ ЎҒЛИ ҲАҚИДА
09

 098  Фозил Йўлдош ўғли 1872 йилда Самарқанд областъ Булунғур раён Бўдана қишлоқ советига қарашли Лойқа қишлоғида камбағал деҳқон оиласида туғилди. Унинг отаси ўзбекларнинг қирқ уруғидан бўлиб, деҳқончилик, қисман чорвачилик, билан шуғулланарди. Лойқада кун ўтказа олмаган Йўлдош ака оиласи билан бошқа ҳамқишлоқлари қатори Челакка кўчиб боради. Фозилнинг ота-онаси бойлар эшигида хизматкор бўлиб ишлайди. Йўлдош ота 1877 йилда вафот этди. Беш ёшида отадан этим қолган Фозил онаси билан янада машққатли кунларни бошидан кечиради. Фозил 9 ёшидан бошлаб бойларнинг молини боқади, чўпонлик қилади. Шу тахлитда 19 ёшигача дала-даштда бойларнинг малайи бўлиб, чўпонлик қилади. Фозил Йўлдош ўғли кейинча ёзган «Кунларим» термасида ўзининг аянчли ўтмишини шундай эслайди:

Олти ёшда қўмсаб — қўмсаб отамни,
Оғир меҳнат эзди шўрли онамни.
Эна бола тополмадик бир нонни,
Парча нон деб йиғлаб ўтган кунларим…

Тўққизимда бел боғладим меҳнатга,
Чўпон бўлдим тушдим яна ғурбатга.
Ишлаб эдим, лекин қолдим миннатда,
Парча нон деб миннат чеккан кунларим…

Фозил Йўлдош ўғли тахминан 19-20 ёшларида ўз қишлоғига қайтади ва чорак таноб эрида ишлаб дехқончилик билан кун кечиради. У ўқишга имконият топмади, саводсиз қолди. Лекин Фозил ёш вақтидан адабиётга қизиқди, мол боқиб юрган кезларида дўмбира чертишни ўрганди, мустақил қўшиқлар ярата бошлади.

Фозилнинг бахтига ўша пайтлар Лойқа қишлоғида уч ака-ука Йўлдош, Қўлдош ва Суяр бахшилар бўлиб, Йўлдош шоир Фозилни ўз тарбиясига олади. Достончилик репертуаридаги кўп достон ва термаларни ёдлаб олади ва мустақил айтадиган бўлади. 25-26 ёшларида ҳалқ ўртасида синовдан ўтиб Фозил шоир номини олади.

Фозил шоир ўз таланти ва истеъдоди туфайли 40 дан ортиқ традицион достонни ўрганди ва ижод қилди. Унинг оғзидан ёзиб олиниб, Ҳ.Олимжон сўзбоши билан нашр эттирилган «Алпомиш» достони энг мукаммал ҳисобланади. Шоир репертуаридаги достонларнинг баъзилари («Санобар», «Назар ва Оқбўтабек») халққа манзур бўлмагани учун унинг репертуаридан тушиб қолган, баъзи достонларнинг мотивларидаги эски анъаналарни ўзгартириб қайтадан ишлаган. Бу ҳолни «Алпомиш» «Фарҳод ва Ширин» «Лайли ва Мажнун» достонларида кўриш мумкин.

Фозил шоир ажойиб фазилатларидан бири унинг замонавйилигидир. У давр воқеа-ҳодисаларини ўткир кўзи билан сеза олди, ўз муносабатини билдирди. Айниқса, буни 1900 йилларда Ўрта Осиёнинг кўп қисмини чигиртка босиб кетиши муносабати билан ёзилган «Чигиртка» сарлавҳали қўшиғида сезиш мумкин. Бу асарда экинни чигиртка эб тугатгани, оқибатда қашшоқлик ортиб, қимматчилик бошлангани, улар ҳаммаси меҳнаткаш бошига тушгани ҳикоя қилинади.

Босиб эди Андижон, Марғилонни,
Сўнгра ўтиб қўш ташлади Қўқонга,
Косибларнинг қўли бормай дўконга,
Меҳнаткашга кўз олайтди Чигиртка,
На эрларни хароб этди Чигиртка.

Фозил шоир замонавий термалар йирик эпик асарлар ҳам яратди. Унинг «Маматкарим полвон», «Жиззах қўзғолони» достонлари шоирнинг кўрган эшитган бевосита иштирокчиси бўлган воқеа-ҳодисалар таъсирида яратилгандир. Биз шоирнинг «Маматкарим полвон», «Жиззах қўзғолони» достонлари тўғрисида юқорида фикр юритдик.

«Очилдов» достонда шоир босмачиликнинг синфий моҳиятини очиб ташлади, босмачилик ҳаракатининг ташкилий равишда тузилган аксилинқилобий ҳаракат эканлигини фош қилди. 1920 йилда ички контрреволюцион кучлар ва чет эл империалистларининг ёрдами билан Самарқанд областида Очилдов исмли қўрбоши бошчилигида босмачилик ҳаракати авж олди. Достонда Совет ҳокимияти раҳбарлигида халқнинг босмачиларга қарши олиб борилган кураш тасвирланган. 1938 йилда Фозил Шоир Қозоғистонга Жамбулнинг 90 йиллик юбилейга боради. У билан суҳбатда бўлади. Шу муносабат билан шоир «Жамбул» шеърини яратади. Фозил шоир 1940 йилда СССР Ёзувчилар союзига ҳақиқий аъзо бўлиб сайланди. Буларнинг барчаси Фозил отанинг кучига куч, ғайратига-ғайрат қўшди. Умумхалқ ишига, жамоат ишларига актив иштирок эта бошлайди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида шоир ўз қаламини душманга қарши қаратди. Унинг уруш йилларида яратган «Армиям», «Элат ботир», «Жаҳон тинглагай» каби асарларида шуҳрати армиянинг куч-қудратини, тузумининг энгилмас монолог бирлигини куйлайди.

Урушдан сўнгги йилларида ҳам Фозил ота анча баракали ижод қилди. «Кунларим» автобиографик асарини яратди. Давлат ва ҳукумат шоир хизматларини муносиб тақдирлади. Фозил шоирнинг достончиликдаги кўп йиллик хизматлари учун 1928 йилда Ўзбекистон ҳукумати унга умрбод пенсия тайин этди. Фозил шоир 1955 йил, май ойида ўз қишлоғида вафот этди.

ЖИЗЗАХ ҚЎЗҒОЛОНИ ҲАҚИДА
098

096  Биринчи жаҳон урушида Россия Германия ва Туркияга қарши курашда ўзининг нўноқлиги, уқувсизлиги туфайли ўринсиз курбонлар бериб, Россиянинг урушга тараддуди пухта бўлмаганини кўрсатди. Рус қўмондонлиги уруш оғирлигини мустамлакалар елкасига ортиб, уларни аёвсиз эзиш сиёсатига ўтди. Император Николай II 1916 йил 25 июнда «Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолининг ҳаракатдаги армия районида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш ҳақида» фармон чиқарди. Унга кўра, Туркистон, Сибирь ва Кавказ халкларидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларни сафарбар қилиш кўзланган эди. Бу фармоннинг эълон қилиниши аҳоли ўртасида қонли воқеаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. 4 июлда Хўжанд халқи қўзғолон кўтарди, айни пайтда, Самарқанд, Жиззах ва Каттақўрғон туманларида хам ғалаёнлар бошланди. Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Еттисув, Закаспий вилоятларида авж олган ғалаёнлар кескинлашиб халқ қўзғолонига айланди. Айниқса Самарқанд вилоятининг Жиззах уездида бу воқеалар уюшган ва ошкора тус олди. Жиззах қўзғолони аниқ мақсадлар — Россиядан ажралиб, мустақил бўлиш мақсади остида, уюшган тарзда олиб борилган эди.

90Қўзғолон арафасида Жиззахда ҳам бутун ўлкадаги каби зулм-зўравонлик, адолатсизлик чексиз эди. Аҳоли, асосан, дон, ғалла етиштириш билан машғул эди. Маҳаллий аҳоли ерлари тортиб олиниб, темир йўл, ўрмон хўжалигида банд бўлган рус оилаларига берилган, яйловлар қисқартирилган, ўрмонлар қаттиқ назоратда бўлиб, ҳатто ўтин олишга рухсат берилмасди, суғориш иншоотлари ҳам маъмурият қўлида бўлиб, ер, сув солиқлари тобора оширилмоқда эди. Ана шундай ақволда кун кечираётган аҳолидан 1-жаҳон уруши йилларида Россияга ҳарбий эҳтиёжлар учун жуда кўп маҳсулот мажбуран ташиб кетилди. Мардикорликка олиш ҳақидаги фармон эълон қилингач (3 июль), норозилик кескин ғалаёнларга айланди. Маъмурият тақсимотига кўра, Жиззах уезди 11 минг мардикор, бутун Самарқанд вилояти 38 минг мардикор бериши керак эди. Бусиз ҳам ҳалокат ёқасига келиб қолган аҳоли орасидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларни номаълум муддатга, айни қишлоқ хўжалик ишлари қизиган мавсумда олиб кетилиши минглаб оилаларнинг боқувчисидан айириб, ҳалок этиши турган гап эди. 5 июль куниёқ дастлабки ғалаёнлар бошланди. 13 июлда эрта тонгда Жиззах ахли қўзғалади. Дамин кулол бошчилигида бир неча минг кишидан иборат оломон мардикорликка рўйхат тузган элликбоши Мирзаёр Худоёрни жазолайди. Шу ерда қўзғолончилар сафи кенгайиб, Жиззахни босқинчилардан озод қилиб, мустақил беклик тузиш режаси илгари сурилади. Назир Ҳожи эшон Жиззах беки деб эълон қилинади. Энг оддий қуроллар — кетмон, калтак, пичоқ, тўқмоқлар билан қуролланган халойиқ Жиззахнинг янги шаҳар қисмига йўл олади. Бу орада етиб келган полковник Афанасьев бошлиқ ҳарбий кучлар ҳам қўзғолончиларни қайтара олмади. Ўзаро тўқнашувдан сўнг ғалаёнчилар бир неча ўн кишини йўқотиб чекиндилар ва шаҳарнинг эски қисмида ғалаёнга тайёргарлик бошланди.

Тўрақул Тўрабеков Сангзор беки деб эълон қилинади. Сангзор аҳолиси Жиззах қўзғолончиларини қўллаб-қувватлашга аҳд қилади. Зоминда ҳам шундай ғалаёнлар бошланиб, Қосимҳожи эшон бек деб эълон қилинади. 18 июль куни Туркистонда ҳарбий ҳолат эълон қилинади. 15 июль куниёқ Жиззахга полковник Иванов бошчилигидаги жазо отряди юборилади. Бутун уездга полковник Иванов тайёрлаган эълонлар тарқатилади. Унда барча қўзғолончилар қириб ташланиши, уларнинг мол-мулки хазинага (давлат ихтиёрига) ўтказилиши таъкидланади.

004 Мустабид ҳукумат уездга 13 та рота солдат, 2 та артиллерия қисми, казак отрядлари, сапёрлар қисми юборади. Жазо отряди шафқатсизлик билан деярли қуролсиз бўлган қўзғолончиларга қарши жангга киришади. Қўзғолончилар «Йўқолсин оқ подшо», деб ҳайқириб, курашга киришадилар. Бу воқеалар шоҳиди Ўзбекистан ёзувчиси Назир Сафаровнинг таъкидлашича, Жиззах шаҳри 1,5 кун қўзғолончилар қўлида бўлган.

Жазо отряди пулемётларни ишга солиб, аввал Жиззахни, кейин Зоминни эгаллайди, сўнгра Сангзорга юриш қилади. Тенгсиз жангларда деярли қуролсиз ғалаёнчилар оммаси тутдек тўкиб ташланади, омон қолганлар қувғин этилади.

21 июль куни жазо отряди «Куя боши»да тўпланган қўзғолончилар ҳужумига учрайди. Жангда қўзғолончилар бир соат давомида пулемётдан ўққа тутилади. Қўзғолончилар бу жангда енгиладилар, уларнинг сардорлари Абдураҳмон жевачи, Назир Ҳожи эшонлар қўлга олинади, мустабид ҳукумат қўзғолон кўтарган халқдан ваҳшиёна ўч олишга киришади. Қўзғолонни уюштирган раҳбарлар: Абдураҳмон жевачи, Назир Ҳожи эшон, ака-ука Тўрақул ва Эшонқул Тўрабековлар, Қосим Ҳожи эшонлар ўлим жазосига ҳукм этилади. Жиззах шаҳри ва яна бир неча қишлоққа ўт қўйилиб, яксон этилади. Минглаб кишилар бошпанасиз, уй-жойсиз қолади.

Фозил Йўлдош ўғли
ЖИЗЗАХ ҚЎЗҒОЛОНИ
Ҳоди Зариф ёзиб олган
034

Бир-бирига ёрдам бериб,
Жаҳон уруши бошланиб,
Бу ётган мулкнинг устида
Подшолар итдай талашиб,

Бир аломат уруш бўлди,
(Ит эгага боқмай қолди.)
Мен ҳам четда қолмайин деб,
Сўнгра Америка келди.

Подшоман деган тортишди,
Ўлик-ўликка айқашди,
Кўрганларнинг ақли шошди.
Ўнгу сўлни олиб туман,
Бир-бирига бермай омон,
Қон қуйилган ёмон замон,
Тушган қолмай ётир омон,
Бел бериб урушда Герман,
Йўлиққанга босим келган,
Ўлаётган ишчи-деҳқон,
Подшоларнинг иши ёмон.

Бўшаб қолди мазгил жойлар.
Бу ўлганга сабаб бўлган,
Иғвогар ўртада бойлар,
Буларда раҳм бўлмайди,
Урушга борган камбағал
Сира ҳам омон келмайди.

Шундай бўлди қаттиқ куни.
Бир неча ишчи-деҳқоннинг
Урушда ўлган ёлғиз ули.
Ота-эна йиғлаб қолиб,
Қаттиқ бўлди кўрган куни.
Ҳаддан кўпдир ўйлаб турса,
Қурсин подшонинг зулми.

Бунда элат шундай бўлди,
Завод, фабрик бўшаб қолди.
Рабочи, меҳнаткаш барин
Ҳайдади, урушга солди.
Меҳнаткаш боши ганг бўлди,
Қайғу, ғам, кулфатга тўлди.

Раҳм қилмас кўз ёшига,
У тоб бермас зулм ишига.
Кетмон бериб ўр қаздирди
Қари-қартанг чол кишига.
Бу аломат ажаб кунлар,
Ўртада қанча ўликлар.
Ўр қаздириб, йиғиб, кўмар,
Бу уруш ода бўлмайди,
Меъёрин ҳеч ким билмайди.

Кунда қанча одам ўлар.
Лашкарда тоқат қолмайди.
Ўз кўнгли билан бош кўтариб –
Ҳеч ким урушга бормайди.

Устидаги катталари,
Уруш навбати келган сўнг,
Қиличин яланғоч қилиб,
Дўқлаб урушга ҳайдайди,
Бундан қанча одам ўлди.

Ўз ҳолига қўймай халқди
Қайта-қайта чиқим солди.
Иш тайини бўлмай қолди.
Ҳамма урушда, қиёмат!
Урушда бўлган ҳаражат,
Қайдан топиб берсин элат!

Топмаганга қилар бунда
Амалдор катта сиёсат.
Сўрамас бечоранинг ҳолин,
Бундай кунлар бўлағойса
Соттириб олади молин.

Ҳамма бўлиб қолди ҳайрон,
Нечовнинг ватани вайрон.
Шундай замон уруш бўлди,
Ҳамма саросима бўлиб,
Жуда қаттиқ кунда қолди.
Уруш деса халқ йиғлаб,
Подшонинг ўлимин тилаб.

Уруш бошидаги, подшонинг қошидаги амалдорлар кўрди: урушда одам етишмайбораётир, бари мамлакатдан олган одами ўлиб, озайиб қолаётир, кунма-кун одам камчилик қилаётир. Завод-фабрикаларда ишловчи хотин-қизлар бўлиб қолди. Ўроқ ўрмоқ, ер ҳайдамоқ, экиш ишлари хотин-қизларнинг қўлида қолди. Ишга яроқли одамнинг ҳаммасини олган, подшонинг қўл остида Туркистон мамлакати бу урушдан тиш турган. Туркистон халқи подшига саллотликка ноишоним бўлган; булардан сўрамоқчи эмас, “бирданига чақириб, қўлига милтиқ-анжом берсак, улар бизга яхши қарамас”, – деб мардикор сўради.

012
ДОСТОНИНГ ДАВОМИНИ DOC.ME VA CALAMEO ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИНГ ЁКИ УНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ (PDF formatida)
09

Fozil Yo’ldosh o’g’li. Jizzax quzgoloni. Doston

хдк

(Tashriflar: umumiy 4 053, bugungi 1)

1 izoh

  1. Союз вақтидаги мақола берилибди-ку,босмачи бало баттар деб!

Izoh qoldiring