«Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди – ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар унинг биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар Davomini o'qish
Teglar: Oybek
Oybek. Qalbdan sevgi toshdi & Sozim. She’rlar to’plami
10 январь — атоқли шоир Ойбек таваллудига 114 йил тўлади
Ойбекдек ҳассос инсонга олдинда ўзини кутиб турган чақиртиканакли йўллардан омон ўтиши учун ҳам бир ҳамоҳанг қалб зарур эди. Зарифа менга Ойбек кўнглидаги чексизликни, Ойбек эса Зарифа дунёсидаги теранликни уқтирар, ўзимча бир-биридан уларнинг ўзини топгандек бўламан… (Иқбол Қўшшаеванинг «Туйғулардан ҳофизга айланган кўнгил» мақоласидан) Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Oqimga qarshi…oqqan gul & Xurshid Do’stmuhammad “Hayot va Xayol yo’llarida” teleloyihasida
8 январь — Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун
Адабиёт бўлмаса инсоният қандай яшар эди, деб сўрашади. Дунёни бадиий идрок этиш тўхтаса, дунё ғоятда ғариблашиб қолади. Бунинг иложи йўқ. Адабиёт йўқ дегани — ҳаёт тўхтади дегани! (Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада)
Men sevgan Oybek. She’rlar
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиганимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманки, бу – дунёда яшашдан мақсадим, олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Тасаввуримда ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпондан кейин Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (таъкидламоқдаман – сатрини!) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: Davomini o'qish
Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov
Хотира ва қадрлаш куни олдидан
Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish
Oybek. Ko’klam hislari
Устоз Ойбек шеърларини соғиниб-соғиниб ўқийман. Бу, беназир шоирнинг ўзи айтганидек, «тоза, ёввойи туйғулар»дан дунёга келган шеърлардан юрак ёруғлашади, онгу шуурингда юлдузлар чақнайди… Davomini o'qish
Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi
Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish
Oybek. Navoiy & Ibrohim Aziz. 3630 kun: Zulmat ichra nur
Бу дунёи дунни қаранг – Ойбек сўз билан, Навоийнинг сиймоси билан юзлаб, балки минглаб одамларнинг руҳини ва ўзини ўлимдан асраб қолган бўлса, унинг ўзини маҳв этиш учун ҳам сўзни, сўз бўлганда ҳам мунофиқона сўзни қўлладилар. Аммо бундай сўзнинг умри қисқалигига гувоҳ бўлдик… Davomini o'qish
Xurshid Davron. O’chmagan ovoz, so’nmagan qon & Oybek. Mukammal asarlar to’plami. 1-jild & Sozim
10 январ — Устоз Ойбек таваллуд топган кун
Мазкур мақола ёзилганига 32 йилдан ошибди. Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган. Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди. Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish
Musulmon Namoz. Ikki maqola («Qutlug’ qon» va «O’tmishdan ertaklar»ni mutolaa qilib)
Миллатга ўзининг маънавий қиёфасини – ҳам ботиний, ҳам зоҳирий моҳиятини англатадиган восита, таъбир жоиз бўлса, улкан кўзгу, бу – адабиёт ва санъат! Тўғри, публицистика ва аналитика ҳам шу вазифани бажаради. Бироқ буларнинг ҳар иккиси адабиёт ва санъатга нисбатан иккиламчи ҳодиса. Чунки буларнинг ўрганиш объекти худди адабиёт ва санъатники сингари, ҳаёт деб аталса ҳам, аслида, улар ҳаётни адабиёт ва санъат асарлари каби кенг миқёсда қамраб ололмайди. Доимо долзарб ва долзарблиги учун ҳам миқёси тор мақсадни кўзлайди. Davomini o'qish
Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola
30 сентябрь – Зарифа Саидносирова таваллуд топган кун
Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish
Oybek. Navoiy. Roman & Abdurasul Eshonboboev. Oybek — navoiyshunos
Ойбекнинг ушбу романида Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, ўша даврдаги ижтимоий ҳаёт ва мураккаб сиёсий воқеалар акс эттирилган. Ойбек бу асарнинг яратилиши ҳақида ўз таржимаи ҳолида қуйидагича ёзган эди: «Навоий образи менинг кўпгина лирик шеърларимда найдо бўлди ва ниҳоят, 1942 йилда «Навоий» романини тамомладим». Бу асар турли муҳокамалардан сўнг 1944 йилда нашр этилган. Davomini o'qish