Oybek. Qalbdan sevgi toshdi & Sozim. She’rlar to’plami

03310 январь — атоқли шоир Ойбек таваллудига 117 йил тўлади

     Ойбекдек ҳассос инсонга олдинда ўзини кутиб турган чақиртиканакли йўллардан омон ўтиши учун ҳам бир ҳамоҳанг қалб зарур эди. Зарифа менга Ойбек кўнглидаги чексизликни, Ойбек эса Зарифа дунёсидаги теранликни уқтирар, ўзимча бир-биридан уларнинг ўзини топгандек бўламан… (Иқбол Қўшшаеванинг «Туйғулардан ҳофизга айланган кўнгил» мақоласидан)

ОЙБЕК
ҚАЛБДАН СЕВГИ ТОШДИ…
Шеърлар
08

04Ойбек (Мусо Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Тошкент университетининг ижтимоий фанлар факултетида (1925—27), Ленинград халқ хўжалиги институтида (1927—29) ўкиган ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга кайтиб, Тошкент университетида ўқишни тугатган (1930). «Туйғулар» (1926), «Кўнгил найлари» (1929), «Машъал» (1932) шеърий тўпламлари, «Дилбар — давр қизи» (1932), «Уч» (1933), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1934), «Қаҳрамон қиз» (1936), «Гулноз», «Камончи», «Навоий» (1937) цингари достонлар ёзган. Насрий мероси 5 роман («Қутлуғ қон», 1940; «Навоий», 1942; «Куёш қораймас», 1943—59; «Улуғ йўл», 1967; «Олтин водийдан шабадалар», 1949), 4 қисса («Шонли йўл», «Нур қидириб», «Болалик хотираларим» ва «Бола Алишер») ҳамда бир қанча ҳикоя ва очерклардан иборат. А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, М. Ю. Лермонтовнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмаларини ўзбек тилига таржима килган.
Ойбек 1968 йил 1 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2001).

Зарифа Саидносирова (1908,31,9, Туркистон ш., Қозоғистон — 1986. 16.8, Тошкент) — кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), проф. (1970). Кимё фанлари номзоди (1945). Биринчи ўзбек аёл рассоми. Таниқли маърифатпарвар Саидносир Миржалиловнинг қизи, атоқли ўзбек адиби Ойбекнинг рафиқаси. Тошкентда «Пестолоцци» мактаби (1922—26), Навоий номидаги таълим-тарбия техникуми (1924— 36) ва айни пайтда Розанов тасвирий санъат студияси (1924—26)да ўқиган. Сўнг Ўрта Осиё ун-ти физика-математика факультетининг кимё бўлимини тугатиб (1926— 30), ўрта мактаблар, хотин-қизлар билим юрти ва ишчилар ф-тида физика, математика ва кимё фанларидан дарс берган. Қишлоқ хўжалик ин-тида ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири (1930—86), Тошкент тиббиёт ин-тида ўқитувчи (1932—37), Ўқувпедагогика нашриётида муҳаррир (1934—35). Ўрта мактаблар ва техникумлар учун «Кимё» дарслиги (1933) муаллифи.
Зарифа Саидносирова педагогик фаолиятидан ташқари, вольфрам комплекс бирикмалари ва кимё терминларининг русча-ўзбекча луғати устида илмий иш олиб борган. У Ойбек адабий меросини сақлаш, тартибга солиш ва нашр этиш ишига катта ҳисса қўшган. Адибнинг ўзбек тилидаги кўп жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами» (1975—85)ни, рус тилидаги 5 жилдлик «Асарлар»и (1985—87)ни нашрга тайёрлашда фаол иштирок этган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). Тасвирий санъатга оид ишлари Ойбек уй- музейида сақланади.

08

* * *

Ёр кўзларининг ишқини, хуморини ёд эт!
Кўк гулшани дурлар каби порлайди бу оқшом,
Ҳар тоғда-ю, қирда ётади нозли хуш ором,
Дунёдаги кўзлар аро шаҳлосини ёд эт!

Кўксимни эзар ҳажрида қалбимдаги туйғу,
Тепамда қуяр куйини булбул яна шўх, шаън.
Гуллар қадаҳин кечки шамол аста тўкаркан,
Ёдимга тушар сен каби дилбар, гўзал орзу.

Ёлғиз кезаман шарқираган сув ёқасидан,
Ёдингни қучиб ўлтираман тош каби сокин.
Олам қочади, сен кирасан, қалбга шу чоғ тинч,
Ширингина рўё каби оқшом қорасинда…

Ёр кўзларининг ишқини, хумморини ёд эт!
Овозини, шўх созини ҳам нозини ёд эт!

1936 йил, июль

* * *

Ҳижроннинг алами қалбимни ёқди,07
Юраман девона, юраман ҳушсиз.
Ёшлигим мисоли юлдуздай оқди,
Гўзалим, бир лаҳза келгил, иккимиз —

Кезайлик далада, хаёллар жўшқин…
Дарахтлар остида иккимиз ёлғиз,
Ишкомлар ичида, кўнгилда тўлқин,
Юрсак май, ишқдан маст иккимиз, эй қиз!

Севгилим, шийпонда иккимиэ танҳо,
Қуёшда учади мезонлар майин,
Тоғларда булутлар хўмрайган гўё,
Иккимиз суҳбатда гох. шод, гоҳ ҳазин,

Гўзалим, оппоғим, жононим, бир кел.
Мен фақир кутаман, о, бир келиб-кет.
Ўргилай, бир зумда келсанг мисли ел,
Кутаман йўлингда, мени хурсанд эт!

1960 йил, 12 март

* * *

Қалбдан севги тошди, фироқ, ғам-алам„,
Юраман, дайдийман, парча чўғ қалбда.
Муҳаббат дардида мажнун мендан кам,
Гўзалим келмади, ёнаман дардда.

Гўзалим бир келди, кетди нур каби,
Кўнглим ва кўзларим қолди изида.
Қўлида Фузулий — севган китоби,
Оқ шойи кўйлакда, тўлқин кўксида.

Кўзлари маънодор, ҳислари ёниқ,
Кулгиси самимий, ўйлари чуқур.
Сўзи, қилиқлари ёқимли, аниқ,
Ялиндим; ҳужрамда озгина ўтир.

«Ташаккур, мен кетдим», — қолди тзбассум…
Ёримнинг кетидан шамолдай чопдим.
Қайгадир йўқ бўлди, йиғладим юм-юм…
Эй, гўзал, йўлингда, ишқингда ёндим…

1960 йил

* * *

Ёр келди — атрофда ёйилди ҳола
О, нечук, донишманд, сўзга бой булбул,
Кўзлар — нур, қош — қалам, соч — бўйра, нақ тун?..

«Кичкина ҳужрамга, — дедим, — марҳамат!»
Кулди: «Йўқ, ёз фасли супадир сўлим».
Таъзим ила қизга тутамен оқ гул,
Гул сингари тоза унда табассум…

Севгилим сўзласа —- фикрлар тошқин,
Мантиқда олмосдай услуби ўткир.
Дилрабо сўзлари, кўзлари қалбим —
Танбурин сеҳркор, жўшқин куйлатур.

«Бутун борлиғимни, бутун жаҳонни
Тўлатган баҳорнинг ўзисен»», — дейман.
Ишқ девоналиги шундай бўлурми:
«Ундан гўзалроқ ҳеч ким йўқдир», — дейман,

Жовондан суғурди Пушкин жилдини,
«Хайр», деди майин — йўқ бўлди зумда.
Ортидан югурдим… Еллар қучоғи —
Қаршилади ёлғиз. Топмадим бир из…

Жононим, ишқинг-ку — ўзингга аён —
Олов қуюнидай сийнамни ёқди.
Юрамен, телбамен, шафқатсиз ҳижрон,
Кўздан ёш излама — қалбимдан оқди.

Уфқларда ранг кўп, қонлар ундан кўп,
Бошимда булутлар карвони — жафо.
Юракни олароқ кетди, излаймен —
Хақиқат сингари ззгудир вафо.

Ой чиқар баркашдай, мен ишқдан телба,
Эшигимда кутар тонг ва бўш кулба.

1966 йил, 31 январь

* * *

Йиғлаб ўтдим тағин эшигингдан, ёр,
Бир кўрмакка, рассом қиз, эдим интизор.

Ўтирибсенми танҳо, тутиб палитур,
Балки ниҳонли бармоқ сайратур танбур…

Маҳаллангда оёқлар тентираб қолди,
Қовжираб дилда ишқим армони қолди.

1961 йил, 11 март

* * *

Ёримнинг қора кўзи — офтоби бордир,
Ишқ дарди бошимга битган балодир,
Шоирлар маҳбуб, май деса кулардим,
Меним ҳам дил энди банд мубталодир.

* * *

Кечқурун ёр келди, боғ яшнар гўзал,
Супада ёзди у латиф бир ғазал.
Мен дедим: «Шоира, тасвири нақ май!..»
Бошланди улфатлик, қалқди ой — машъал!..

* * *

Ўтирур супада, қўлида китоб,
Хаёли кенг дарё, ёрим — офтоб…
— Оламнинг сири.— дер,— илм-маърифат…
— Танбур, май — коинот! — қилдим мен хигоб

1965 йил 24 сентябрь

* * *

Ёрим кетди — менга эш ишқим фироқи қолди,
Ёнғинда буткул бағрим ўртанди, хоки қолди.
Ёрим келди — ғам кетди, ҳижрон ҳасрати кетди
Чаманзор гулшанида гўзаллик боқий қолди.

1965 йил

* * *

Маҳбубам ‘келди, қомати ниҳол.
Либоси мовий, гўёки зилол.
Узилмас бир он тотли хуш суҳбат,
Камон куйлари… Тун, биз ва ҳилол.

Оппоқ тонг отди, ҳайҳот, 6у умр —
Ўтди бир дарё ё бир тутам нур…

1967 йил 31 январь

■■■

* * *

Оқшом қоронғиси сирли манзара,
Биргамен ёр билан — осмон гўзал.
Юлдузларнинг нури — чексиз калава,
Чашмада олтиндай ҳалқалар — машъал!

Иккимиз шу ерда. Бу нечук роҳат!
Гулларнинг хуш бўйин сипқирар қонлар.
Кўнгиллар биргадир, сирли сукунат,
Ўйларим мисли йўқ… Ширин шу онлар,

1968 йил 23 июнь

 

Oybekdek hassos insonga oldinda o’zini kutib turgan chaqirtikanakli yo’llardan omon o’tishi uchun ham bir hamohang qalb zarur edi. Zarifa menga Oybek ko’nglidagi cheksizlikni, Oybek esa Zarifa dunyosidagi teranlikni uqtirar, o’zimcha bir-biridan ularning o’zini topgandek bo’laman… (Iqbol Qo’shshaevaning «Tuyg’ulardan hofizga aylangan ko’ngil» maqolasidan)

OYBEK
QALBDAN SEVGI TOSHDI…
She’rlar
08

08Oybek (Muso Toshmuhammad o’g’li) 1905 yil 10 yanvarda Toshkent shahrida tug’ilgan. O’zbekiston xalq yozuvchisi (1965), O’zbekiston FA akademigi (1943). Toshkent universitetining ijtimoiy fanlar fakultetida (1925—27), Leningrad xalq xo’jaligi institutida (1927—29) o’kigan va og’ir xastalikka chalingani sababli yana Toshkentga kaytib, Toshkent universitetida o’qishni tugatgan (1930). «Tuyg’ular» (1926), «Ko’ngil naylari» (1929), «Mash’al» (1932) she’riy to’plamlari, «Dilbar — davr qizi» (1932), «Uch» (1933), «Baxtigul va Sog’indiq» (1934), «Qahramon qiz» (1936), «Gulnoz», «Kamonchi», «Navoiy» (1937) singari dostonlar yozgan. Nasriy merosi 5 roman («Qutlug’ qon», 1940; «Navoiy», 1942; «Kuyosh qoraymas», 1943—59; «Ulug’ yo’l», 1967; «Oltin vodiydan shabadalar», 1949), 4 qissa («Shonli yo’l», «Nur qidirib», «Bolalik xotiralarim» va «Bola Alisher») hamda bir qancha hikoya va ocherklardan iborat. A.Pushkinning «Yevgeniy Onegin» she’riy romani, M. Lermontovning «Maskarad», Mol`erning «Tartyuf» dramalarini o’zbek tiliga tarjima kilgan.
Oybek 1968 yil 1 iyulda Toshkentda vafot etgan.

Zarifa Saidnosirova (1908,31,9, Turkiston sh., Qozog’iston — 1986. 16.8, Toshkent) — kimyogar olima. O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan fan arbobi (1968), prof. (1970). Kimyo fanlari nomzodi (1945). Birinchi o’zbek ayol rassomi. Taniqli ma’rifatparvar Saidnosir Mirjalilovning qizi, atoqli o’zbek adibi Oybekning rafiqasi. Toshkentda «Pestolotstsi» maktabi (1922—26), Navoiy nomidagi ta’lim-tarbiya texnikumi (1924— 36) va ayni paytda Rozanov tasviriy san’at studiyasi (1924—26)da o’qigan. So’ng O’rta Osiyo un-ti fizika-matematika fakul`tetining kimyo bo’limini tugatib (1926— 30), o’rta maktablar, xotin-qizlar bilim yurti va ishchilar f-tida fizika, matematika va kimyo fanlaridan dars bergan. Qishloq xo’jalik in-tida o’qituvchi, dotsent va kafedra mudiri (1930—86), Toshkent tibbiyot in-tida o’qituvchi (1932—37), O’quvpedagogika nashriyotida muharrir (1934—35). O’rta maktablar va texnikumlar uchun «Kimyo» darsligi (1933) muallifi.
Zarifa Saidnosirova pedagogik faoliyatidan tashqari, vol`fram kompleks birikmalari va kimyo terminlarining ruscha-o’zbekcha lug’ati ustida ilmiy ish olib borgan. U Oybek adabiy merosini saqlash, tartibga solish va nashr etish ishiga katta hissa qo’shgan. Adibning o’zbek tilidagi ko’p jildlik «Mukammal asarlar to’plami» (1975—85)ni, rus tilidagi 5 jildlik «Asarlar»i (1985—87)ni nashrga tayyorlashda faol ishtirok etgan. Beruniy nomidagi O’zbekiston Davlat mukofoti laureati (1985). Tasviriy san’atga oid ishlari Oybek uy- muzeyida saqlanadi.

08

* * *

Yor ko’zlarining ishqini, xumorini yod et!
Ko’k gulshani durlar kabi porlaydi bu oqshom,
Har tog’da-yu, qirda yotadi nozli xush orom,
Dunyodagi ko’zlar aro shahlosini yod et!

Ko’ksimni ezar hajrida qalbimdagi tuyg’u,
Tepamda quyar kuyini bulbul yana sho’x, sha’n.
Gullar qadahin kechki shamol asta to’karkan,
Yodimga tushar sen kabi dilbar, go’zal orzu.

Yolg’iz kezaman sharqiragan suv yoqasidan,
Yodingni quchib o’ltiraman tosh kabi sokin.
Olam qochadi, sen kirasan, qalbga shu chog’ tinch,
Shiringina ro’yo kabi oqshom qorasinda…

Yor ko’zlarining ishqini, xummorini yod et!
Ovozini, sho’x sozini ham nozini yod et!

1936 yil, iyul

* * *

Hijronning alami qalbimni yoqdi,
Yuraman devona, yuraman hushsiz.
Yoshligim misoli yulduzday oqdi,
Go’zalim, bir lahza kelgil, ikkimiz —

Kezaylik dalada, xayollar jo’shqin…
Daraxtlar ostida ikkimiz yolg’iz,
Ishkomlar ichida, ko’ngilda to’lqin,
Yursak may, ishqdan mast ikkimiz, ey qiz!

Sevgilim, shiyponda ikkimie tanho,
Quyoshda uchadi mezonlar mayin,
Tog’larda bulutlar xo’mraygan go’yo,
Ikkimiz suhbatda gox. shod, goh hazin,

Go’zalim, oppog’im, jononim, bir kel.09
Men faqir kutaman, o, bir kelib-ket.
O’rgilay, bir zumda kelsang misli yel,
Kutaman yo’lingda, meni xursand et!

1960 yil, 12 mart

* * *

Qalbdan sevgi toshdi, firoq, g’am-alam„,
Yuraman, daydiyman, parcha cho’g’ qalbda.
Muhabbat dardida majnun mendan kam,
Go’zalim kelmadi, yonaman dardda.

Go’zalim bir keldi, ketdi nur kabi,
Ko’nglim va ko’zlarim qoldi izida.
Qo’lida Fuzuliy — sevgan kitobi,
Oq shoyi ko’ylakda, to’lqin ko’ksida.

Ko’zlari ma’nodor, hislari yoniq,
Kulgisi samimiy, o’ylari chuqur.
So’zi, qiliqlari yoqimli, aniq,
Yalindim; hujramda ozgina o’tir.

«Tashakkur, men ketdim», — qoldi tzbassum…
Yorimning ketidan shamolday chopdim.
Qaygadir yo’q bo’ldi, yig’ladim yum-yum…
Ey, go’zal, yo’lingda, ishqingda yondim…

1960 yil

* * *

Yor keldi — atrofda yoyildi hola
O, nechuk, donishmand, so’zga boy bulbul,
Ko’zlar — nur, qosh — qalam, soch — bo’yra, naq tun?..

«Kichkina hujramga, — dedim, — marhamat!»
Kuldi: «Yo’q, yoz fasli supadir so’lim».
Ta’zim ila qizga tutamen oq gul,
Gul singari toza unda tabassum…

Sevgilim so’zlasa —- fikrlar toshqin,
Mantiqda olmosday uslubi o’tkir.
Dilrabo so’zlari, ko’zlari qalbim —
Tanburin sehrkor, jo’shqin kuylatur.

«Butun borlig’imni, butun jahonni
To’latgan bahorning o’zisen»», — deyman.
Ishq devonaligi shunday bo’lurmi:
«Undan go’zalroq hech kim yo’qdir», — deyman,

Jovondan sug’urdi Pushkin jildini,
«Xayr», dedi mayin — yo’q bo’ldi zumda.
Ortidan yugurdim… Yellar quchog’i —
Qarshiladi yolg’iz. Topmadim bir iz…

Jononim, ishqing-ku — o’zingga ayon —
Olov quyuniday siynamni yoqdi.
Yuramen, telbamen, shafqatsiz hijron,
Ko’zdan yosh izlama — qalbimdan oqdi.

Ufqlarda rang ko’p, qonlar undan ko’p,
Boshimda bulutlar karvoni — jafo.
Yurakni olaroq ketdi, izlaymen —
Xaqiqat singari zzgudir vafo.

Oy chiqar barkashday, men ishqdan telba,
Eshigimda kutar tong va bo’sh kulba.

1966 yil, 31 yanvar

* * *

Yig’lab o’tdim tag’in eshigingdan, yor,
Bir ko’rmakka, rassom qiz, edim intizor.

O’tiribsenmi tanho, tutib palitur,
Balki nihonli barmoq sayratur tanbur…

Mahallangda oyoqlar tentirab qoldi,
Qovjirab dilda ishqim armoni qoldi.

1961 yil, 11 mart

* * *

Yorimning qora ko’zi — oftobi bordir,
Ishq dardi boshimga bitgan balodir,
Shoirlar mahbub, may desa kulardim,
Menim ham dil endi band mubtalodir.

* * *

Kechqurun yor keldi, bog’ yashnar go’zal,
Supada yozdi u latif bir g’azal.
Men dedim: «Shoira, tasviri naq may!..»
Boshlandi ulfatlik, qalqdi oy — mash’al!..

* * *

O’tirur supada, qo’lida kitob,
Xayoli keng daryo, yorim — oftob…
— Olamning siri.— der,— ilm-ma’rifat…
— Tanbur, may — koinot! — qildim men xigob

1965 yil 24 sentyabr

* * *

Yorim ketdi — menga esh ishqim firoqi qoldi,
Yong’inda butkul bag’rim o’rtandi, xoki qoldi.
Yorim keldi — g’am ketdi, hijron hasrati ketdi
Chamanzor gulshanida go’zallik boqiy qoldi.

1965 yil

* * *

Mahbubam ‘keldi, qomati nihol.
Libosi moviy, go’yoki zilol.
Uzilmas bir on totli xush suhbat,
Kamon kuylari… Tun, biz va hilol.

Oppoq tong otdi, hayhot, 6u umr —
O’tdi bir daryo yo bir tutam nur…

1967 yil 31 yanvar

¦¦¦

* * *

Oqshom qorong’isi sirli manzara,
Birgamen yor bilan — osmon go’zal.
Yulduzlarning nuri — cheksiz kalava,
Chashmada oltinday halqalar — mash’al!

Ikkimiz shu yerda. Bu nechuk rohat!
Gullarning xush bo’yin sipqirar qonlar.
Ko’ngillar birgadir, sirli sukunat,
O’ylarim misli yo’q… Shirin shu onlar,

1968 yil 23 iyun

08

(Tashriflar: umumiy 9 581, bugungi 1)

Izoh qoldiring