Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Oybegim mening & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.09.22_22h51m14s_001_.png Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Iqbol Qo’shshayeva. Tuyg’ulardan hofizga aylangan ko’ngil & Zarifa Saidnosirova. Oybegim mening

003

    ..Қўлингиздаги бу тўпламда олима қўл билан ушлаб бўлмайдиган, тутқич бермас оний лаҳзалар орқали ўзининг ички оламини мангуга муҳрлаган. Бугун сиз ўқиётган бу шеърлар ҳақида бировга айтишга, ҳатто болаларини-да хабардор қилишга ҳам унинг томирида оқаётган “оқсуяк” қони йўл қўймагандир, балки. Бироқ… У умрининг нақ шомида турли йилларда, ҳар хил вазиятларда араб имлосида ёзилган юздан зиёд шеърларини – яшаб ўтган лаҳзаларини совурмасдан, битта дафтарга кирил ёзувида жамлайди. Шу тариқа оқиб кетган умрига – Қисматига сўнгги бора ўз ҳурматини бажо келтиради. Davomini o'qish

Oybek. Qalbdan sevgi toshdi & Sozim. She’rlar to’plami

03310 январь — атоқли шоир Ойбек таваллудига 117 йил тўлади

     Ойбекдек ҳассос инсонга олдинда ўзини кутиб турган чақиртиканакли йўллардан омон ўтиши учун ҳам бир ҳамоҳанг қалб зарур эди. Зарифа менга Ойбек кўнглидаги чексизликни, Ойбек эса Зарифа дунёсидаги теранликни уқтирар, ўзимча бир-биридан уларнинг ўзини топгандек бўламан… (Иқбол Қўшшаеванинг «Туйғулардан ҳофизга айланган кўнгил» мақоласидан) Davomini o'qish

Naim Karimov. Saodatning kamalak ranglari

09

    Ўтган асрнинг 20-30-йилларида юртимизда янги зиёлилар авлоди етишиб чиқди. Уларнинг аксарияти навқирон йигитлар эди. Маърифат, ижод ва хизмат пиллапояларидан илдам кўтарилиб бораётган бу йигитлар ўзбек қизлари орасидан ўзларига муносиб жуфти ҳалол топишга қийналишарди. Чунки у даврларда қизларни ўқитиш катта муаммо эди. Шундай бўлса-да, ўша йилларда «тўрт девор» орасидан шу қадар гўзал ва маърифатли ўзбек қизлари ҳам кўклам чечаклари янглиғ ўсиб чиқа бошладики, улар бўлажак турмуш ўртоқлари билан бирга ўзбек зиёлиларининг том маънодаги янги авлодини ташкил зтди. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Oybegimiz

oybek1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни

   Адабиёт тарихимизда ўзининг муқим ўрнини эгаллаган Ойбек номи тилга олинганда, эътибор берганмисиз, кўнгилда мўътадил бир кайфият, мўътадил фикр зоҳир бўлади: у сўзсиз улкан адиб. Ортиқча эҳтиросга берилмаймиз, баҳс-мунозарага ҳам ўрин йўқ, ҳадеганда олқишлашга ҳам шошилмаймиз. Сиймосини, у ҳақдаги хотираларни эспаганимиз заҳоти, турли фитналар, алғов-далғовлар замонида яшаган эса-да, қалбимизга сокин бир салобат билан киради Ойбек. Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Oybekka qarshi hujum

08

10 январ – Атоқли адиб ва тенгсиз шоир Ойбек таваллудининг 100 йиллиги

   Абдулла Қодирий ва Чўлпонлар номи тилга олинмай қўйган узоқ йилларда Ойбекнинг «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари ўзбек китобхонларининг бирдан-бир севимли асарлари сифатида ўқилди…Лекин шу чоқларда Тошкентда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси атрофида Уйғун бошчилигида айланиб юрган гуруҳ Ойбекни оёқдан чалиш ниятида иш бошлаганди. Кўп ўтмай, Уйғун ўз мақсадига эришиб, уюшмага раис бўлиб олди ва Ойбекка қарши қаттиқ кураш бошлади. Унинг бу ғаразли ниятига Мильчаков, Шевердин, Ойдин, Мирмуҳсин, Воҳид Зоҳидовлар шерик бўлдилар.. Davomini o'qish

Ilmira Rahmatullaeva. Dunyodagi eng go’zal sevgi dostoni

887

Саидносирбой ўз фарзандларини Тошкентдаги Амир Темур хиёбони яқинидаги Пистолотси мактабига берган. Ўқиш оғир бўлганига қарамай, Зарифа Пистолотси мактабида яхши ўқир, Саидносирбой «Қизим, рус мактаби, Европа мактабида ўқиса, ўз халқи тарихини билмай қолади» деган мақсадда уни Хадрадаги Навоий педагогика техникумига ҳам ўқишга берган. Бу техникум Саидкаримбойнинг ҳовлисида жойлашган бўлиб, ҳозирги Маннон Уйғур номидаги театр қаршисида жойлашган эди.
1924 йил октябр байрами арафасида Зарифа худди шу ерда Ойбек билан танишади. Ўшанда Ойбек ориқ ва новча йигит бўлиб, қўнғир қивроқ қалин сочлари дўпписидан тошиб турадиган йигитча эди. Зарифа опанинг хотирлашларича, Ойбек унга биринчи бор:
— Опа, тугмам узилипти, тикиб беринг, — деб мурожаат қилган, ўн олти ёшли қиз эса нима жавоб қилишини билмай, бир лаҳзада қотиб қолганди…
Davomini o'qish

Oybek. Muhabbat she’rlari.

0877
Зарифа опа бир кам қирқ йил давомида улуғ ёзувчининг рафиқаси сифатида унинг хонадонида севги ва бахт чироғини ёқиб келди, не-не асарларининг ёзилишига илҳом берди, Ойбек душманлар хуружи туфайли тилдан маҳрум бўлиб, қўли ёзолмай қолганида, унинг бийрон тили ва чаққон қўли бўлди.
Ойбек ҳам умрининг охиригача ўзининг энг тиниқ муҳаббат туйғулари акс этган шеърларини фақат маҳбубасига бағишлади.
Davomini o'qish

Зарифа Саиднасырова. Это было давно.

Ashampoo_Snap_2016.09.23_14h39m41s_001_.pngКо дню рождения первой узбекской художницы и ученого химика

В 1925 году во время каникул я с бабушкой поехала в Туркестан. И там маслом сделала несколько эскизов с видом на мавзолей Ахмада Яссавий. Один из них сохранился до сих пор и висит в Доме-музее Айбека. Эта картина в 30-х годах была отобрана худсоветом во главе с художником Волковым для демонстрации на большой художественной выставке. Там её хотел купить один немецкий турист, но отец не разрешил мне её продать.

Davomini o'qish