Safar Kattaboyev. G’alati o’g’ri. Qissa

08   Тўхтамурод иш куни тугаётганига қарамай яна комбайн тагига кирди. Унинг тагига ётиб, у ер-бу ерини ключ билан тортаётгандек бўлар, уриб кўрар, аммо кўзи атрофда олазарак. Ана, ишчилар бирин-кетин чиқиб кетишаяпти. Аста кеч кириб, қоронғулик ҳам туша бошлади. Мана, охирида судралиб Ўсар чўлоқ ҳам кетяпти. Негадир у бир нарсани сезгандай, чиқиб кетавермасдан қайтиб келяпти. Ҳозир савол-жавобни бошлайди. Оббо чўлоғи-ей.  Davomini o'qish