Bayozi Haziniy.

* * *

Ул шариат мазҳари рўйи ғубор ўлди, дариғ,
Кетти ҳоло равнақи ислом, хор ўлди, дариғ,
Қозилар ҳукми, ажаб, беэътибор ўлди, дариғ,
Зикри ҳақ монеъ, шарорат ошкор, ўлди, дариғ,
Яхшиларга тургади Фарғона тор ўлди, дариғ.

Кимни имони қавий бўлса, ўшал ҳижрат қилур,
Ул Мадина шаҳрига борсам, дебон ният қилур,
Равзайи пайғамбаримни олдида хизмат қилур,
Зиндаликда ўлмайин ул жойини жаннат қилур,
Баъзига бормас баҳона равзага ўлди, дариғ.

Марду зан, ёшу қарида қолмади шарму ҳаё,
Бу сабабдин бошимизга ёғилур турлук бало,
Ким эрур соҳибҳукумат, шевадур анго ғизо,
Бебизоат хордур, иззатда ҳоло ағниё,
Баъзилар дунё учун диндин гузор ўлди, дариғ.

Динимиз бўлди ғариб, бу халқ ҳоло бехабар,
«Кўп аломатлар бўлуб ўтгай»,— деди,— хайрул-башав
Ким, ҳадиси Мустафо чун «Қулли явминдур батар»,
Деб эди, «Умматларим дунё учун динин сотар»,
Пул учун мушриклара мўъмин қарор ўлди, дариғ.

Тавба денглар, эй биродарлар, туруб шому саҳар,
Қўл очиб қилсанг дуо, бергай худо динга зафар,
На аломат, на қиёмат, неча йўл куйди қамар,
Турма бу ерда, Ҳазиний, равзага қилғил сафар,
Анқариб Дажжол хар узра сувор ўлди, дариғ.

* * *

Тийра дилимни равшанисиз, рўшно келинг,
Афтодаларни сўргали бир, ошно, келинг,
Ҳоли табоҳнинг қошиға мушкилкушо келинг,
Ғурбаткашида қуллара, эй дилкушо, келинг,
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг,

Ман ташнаман висолинга, сан, ёр, қайдасан?
Кўнгулдаги дарду ғаминг ағёрга айтасан,
Утлик шаробини бериб куйдурса, қайтасан?
Ғурбаткашида қуллара, эй дилкушо, келинг,
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг.

Сабру қарорим қолмади, йўлингда кўз тутуб,
Умрум ичинда доимо ишқинг билан ўтуб,
Тиғи ситамларинг мани жонимға қасд этуб,
Ғурбаткашида қуллара, эй дилкушо, келинг,
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг.

Зарра тараҳҳум этмадинг, эй шўхи пурситам,
Рўзи азалда ёзмиши чун котиби қалам,
Йўқламасанг Ҳазинийни, юз дарду минг алам,
Ғурбаткашида қуллара. эй дилкушо, келинг,
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо, келинг.

* * *

Оч йўлум, ё раб, Мадина сорига қўйсам қадам,
Равзайи дўстунг тавофини манга қилғил карам,
ҲужраГш Аҳмадни умматга қилибсан муҳтарам,
Орзу айлаб, ҳамиша йиғласам ман дам-бадам,
Кўрмайин ўлсам, кетар кўксум аро минг дарду ғам.

Аввало қилсам ирода, сидқу ихлосим тузиб,
Айшу ишратлар билан ҳою ҳаваслардин безиб,
Бу жаҳон нашъу намосндин тақи кўнгул узиб,
Ул ҳабибинг ишқида дашт.у биёбоклар кезиб,
Мисли ўлганлар кабк айлай вужудимни адам.

Хорлик тортсам биёбонлар аро Адҳам каби
Ким, мададкорим бўлуб, йўл бошласа руҳи наби,
Ул Абу Бакру Умар, Усмон, мадад қилса Али,
Рўсияҳ, шарманда уммат, кел, деса ҳазрат мани,
Жумла армоним кетиб, кўксумда қолмасдур алам.

Аввало йўлға қадам қўйғонда эҳром боғлайин,
Тавбалар айлаб гуноҳимға. пушаймон айлайин,
Ҳаж қилиб. Мино бориб турганда чандон йиғлайин,
Муздалифдин тош отиб, иблисни бағрин доғлайин,
Ул «Ҳажар асвад» зиёротин қилиб, кирсам ҳарам.

Улмайин етсам, Мадинага бориб, анда қолай,
То ҳаётим борича йиғлаб юриб хизмат қидай,
Ҳар куни марқадларини гирдидин минг ўргулай,
Гар қазо етса, Ҳазиний, остонингда ўлай,
«Жаннатул-бақя» заминидин насиб этса эгам.

* * *

Ёронлар, айтайин арзимки, ҳайрон қилди Раҳмонжон,
Мани доғи билан ҳар жойда сарсон қилди Раҳмонжон,
Фироқ ўти билан бағримни бирён қилди Раҳмонжон,
Мани ақлу ҳушим олиб, паришон қилди Раҳмонжон,
Шу дам бизни, биродар, чашмн гирён қилди Раҳмонжон.

Тараҳҳум қилки, маҳбуби худойимни вафоснга,
Ушандоғ Мустафони уммати бахти қаросига,
Иложим топмадим ҳар дам юрогимни яросига,
Борурман қайға эмди, дўстлар, дардим давосига,
Яро бўлғон юрогимни қаро қон қилди Раҳмонжон.

Худовандо, мани қарога мубтало қилдинг,
Ушандоғ нозанинга на сабабдин ошно қилдинг,
Аввалда ошно айлабки, охирда жудо қилдинг,
Висолига етурмай, бул мани мотамсаро қилдинг,
Кўнгулни шаҳрини буздики, вайрон қилди Раҳмонжон.

Кўйингда хаста қул, бу чашми гирёнингга раҳм этгил,
Йўлингда кеча-кундуз нола қилғонингга раҳм этгил,
Қизил гул ғунчасидек ранги сўлғонингга раҳм этгил,
Фироқингда ўлуб, юз минг тирилгонингга раҳм этгил,
Ҳазинийга жафоларники чандон қилди Раҳмонжон.

* * *

Кимки ҳаққа бандадур, фармонидин айрилмасун,
Кеча-кундуз тоатн субҳонидин айрилмасун,
Барча мўъмин раҳмати раҳмонидин айрилмасун,
Пайрави Аҳдам — шафот конидин айрилмасун,
Жон берарда гавҳари имонидин айрилмасун.

Ҳақ таоло деди дўстим тун-саҳар бедорни,
Ваъда қилди онлара жаннат ила дийдорни,
Ҳақ суяр, қилса саховат банда ҳарна борин,
Раҳматндин бенасиб этгай чу дилозории,
Тонгла роҳат истаган эҳсонидин айрилмасун.

Бу жаҳонға ким келибдур, бўлмасун бахти қаро,
Ушбу иллатга кншини қилмасун ҳақ мубтало,
Бу касал ҳаргиз тузолмас, доруси йўқ, бедаво,
Суд йўқ, кўкднн тушиб Исо анго қилса дуо,
Раҳмати ҳақ доимо инсонидин айрилмасун.

Одам ўғлиға ажал келгунча юргай бехабар,
Охиратни ўйламас, кўнгяида йўқ ҳавфу хатар,
Моли дунёни йнғуштурган билан ташлаб кетар,
То қиёмат тонги отқунча ҳамон гўрда ётар,
Ҳасрато бирла ўтуб, хандонидин айрилмасун.

Еру дўсту ақраболардин жудо қилган фироқ,
Ҳасрату андуҳ илан қаддим дуто қилган фироқ,
Барчани хоки мазаллат ичра жо қилган фироқ,
Бир-биридин ажратиб соҳибазо қилган фироқ,
Бу Ҳазиний, доимо суигонидин айрилмасун.

* * *

Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Ушал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Солинг дарейи раҳматга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

Йиғилса аввалу охир ўшал саҳройимаҳшарга,
Халойиқ эргашурлар барчаси ҳодию раҳбарга,
Тараҳҳум қил ўш-ал соат бизнингдек осий, музтарга,
Борурмиз барча ташна сув тилаб соқийи кавсарга,
Берар аҳли саодатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

Худо қози бўлуб, тонгла гуноҳимни ҳисоб этгай,
«Ҳама бандам мани қошимға келсун!» деб хитоб этгай,
Муҳаммадга кимиким уммат эрмастур, азоб этгай,
Ушал кунни кишиким, ўйласа доим, савоб этгай,
Етар уммат шарофатга, тасаддуқ, ё расулуилоҳ.

Лаҳаддин бош кўтарганда ҳама воҳасрато дерлар,
Қиёмат шиддатидинким ҳама вовайлато, дерлар,
Ҳама умматларинг йиғлаб яна ё Мустафо, дерлар,
Муҳаммад саждага бошин қўйиб, воуммато, дерлар,
Қолур уммат хижолатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

Тарозуға солур аъмол элини ул қиёматда,
Гуноҳидин савоби кўп эса, албатта роҳатда,
Биҳишт ичра кирар, ҳуру қусур бирлан фароғатда,
Ҳазиний осий уммат, сақлагил ҳифзу ҳимоятда,
Қилай жонимни ҳазратга тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

* * *

Ақраболар фурқатинда танда жоним ўртади,
Балки бу жонимдин ортуқ устихоним ўртади,
Бу жигар-бағрим куюб, рагларда қоним ўртади,
Чун фироқу ҳажрида руҳи равоним ўртади,
Сабр этиб, ман оҳ уруб эрдим, забоним ўртади.

Бу жаҳони фонийдин ўтти ёронлар, водариғ,
Жондин ортуқ бир неча пиру жавонлар, водариғ,
Ёру дўсту ҳамнишин, хурду калонлар, вбдариғ,
Кетти қавм ила қариндош ҳам эронлар, водариғ,
Анбиёлар ҳажрида оҳу фиғоним ўртади.

Ман алардин айрилиб, эй дўстлар, девонаман,
Ақлу ҳушу фаҳм ила идрокдин бегонаман,
Нолаю фарёд қилиб, ман, найлайин, афсонаман,
Бир ўзумдек аҳли дардни топмайин ҳайронаман,
Ииғласам, айб айламанглар, хонумоним ўртади.

Бу фалакни кору бори, ўйласам, жаврў жафо,
Кулли жонликларга, фикр эт, қилмади ҳаргиз вафо,
Мисли йўл остида қолган кнмсага мотамсаро,
Бу работи қўҳнага дил боғламоқ айни хато,
Бузди умримни фалак, андак забоннм ўртади.

Еру дўсту ақраболардин жудо қилган фироқ,
Жондин ортуқ ошнолардин жудо қилган фироқ,
Ошно, бетоналардин ҳам жудо қилган, фироқ,
Ажратнб хешу таборлардин жудо қилган фироқ,
Найлайнн, ҳажрида ман, руҳи равоним ўртади.

Бу фалакни жабридин ҳеч ерга етмас ҳасратнм,
Шод бўлмай бир нафас, кундин фузун қабзиятим,
Дарду меҳнат ҳамнншиндур, ҳам жаҳолат улфатнм,
Қўҳи ғам, дард ичра, найлайким, букулди қоматим,
Эй Ҳазиний, қайғулик. найлай, жаҳоним ўртади.

* * *

Фикр бирла айлагил шафқат ўлумдин илгари,
Дарггҳпга айлагил хизмат ўлумдин илгари,
Журм этгонннгга қил ҳасрат ўлумдин илгари,
Рўзу шаб тангрига қил тоат ўлумднн илгари,
Манзилингни айлагпл жаннат ўлумдин илгари.

Жон амонатдур жасад ичра, ғанимат — зиндалик,
Тангрига пургиря бўлгил, бўлмагил кўп хандалик,
Рўзи маҳшарда шақоват халқ аро шармандалик,
Ҳақ таолога қилинглар зиндаликда бандалик,
Елга дининг бермагил — ғафлат, ўлумдин илгари.

Эй биродар, ҳар киши вақти саҳар бедордур,
Ҳақ таоло, бил, ўшандоғ бандасига ёрдур,
Тоатимиз дилга жаннат билан дийдордур,
Ҳақ таолони ризоси санга кўп даркордур,
Ҳақ сани бандам деса, давлат, ўлумдин илгари.

Бу ўлум ҳақ барчэмизга, ўйлагил, эй ошно,
Бил, назар қилғил, қаён кети! тамоми анбиё,
Бир нафас қўймас жаҳон ичра, агар етса қазо.
Ҳасрато.бирла кетарсан, мулку ашё бевафо,
Ол гўристонга бориб ибрат ўлумдин илгари.

Пирга қўл бер бориёзат, кетмайнн остонадин,
Пир мисоли шамъи равшан, ибрат ол парвонадин,
Ёди ҳақ бирла бўлуб, сақла тнлинг афсонадин,
Кет, Ҳазиний, равзайи Аҳмадга сан Фарғонадин,
Дам ғанимат, айлагил ҳижрат ўлумдин илгари.

* * *

Қулли ашёни эгам қудрат билан бор айлади,
Бандаларга бир неча сунъини изҳор айлади,
Баъзини гумроҳ этиб, баъзини ҳушёр айлади,
Неча мурсаллар этиб, мушрикни инкор айлади,
Кимкн ким имони йўқтур, дохили нор айлади.

Одам ўғлин ер юзига нечасин султон этиб,
Давру даврон сурдириб, кўнгулларин хандон этиб,
Бу ўлумдин бехабар юрди алар, жавлон этиб,
Тахту бахтиии ажал бир кун ани вайрон этиб,
Барчасин хоки мазаллатга гирифтор айлади.

Баъзисин қилди ғаний, бир нечани қилди ғариб,
Дасти кўтоҳлик билан доим алар ғамга қариб,
Бул жаҳондин ўттилар жавру жафоларни кўриб,
Мунда йиғлаб ўтгучи роҳат кўрар анда, бориб,
Бул жаҳонда яхшиларни барисин хор айлади.

Ким ғариб бўлса агар, кўнглида кўп андуҳу ғам,
Доимо элдин етар онларға ҳам жавру ситам
Ким, жароҳатдур юроги бариси, кўрса алам,
Бу фалакдин бошига кулфат етодур дам-бадам,
Котиби қудрат ани ғурбат билан ёр айлади.

Аксари одамға фарзанд бермади ҳаргиз худо,
Баъзига бергонини қўймай яна олди қазо,
Она бирлаотасин қон йиғлатиб, қилди жудо,
Ушбу иллатға кишини қилмасин ҳеч мубтало,
Эй Ҳазиний, баъзини фарзанд учун зор айлади.
То етим бўлмай киши, билмас атони қадрини,
Жону дилда тарбият қилғон анони қадрини,
Билмагай ҳеч ким ако бирлан укони қадрини,
Бир неча хешу табору ақрабони қадрини,
Ажрагай-билгай ако бирлан укони қадрини.

Тандурустлик лаззатин бемор бўлганлар билур,
Кўп ётиб, фарзандлариға хор бўлганлар билур,
Боши ёстиқда ётиб афгор бўлганлар билур,
Парчае нон қадрини кўп зор бўлганлар билур,
Қимки ман-манликда, билмайдур ғизони қадрини.

Дўсту душман, ҳар киши, бегона, хоҳи ошно,
Қочқуси бошингга мушкил тушса, сандин бевафо,
Сан учун ул бевафо улфат қилурму жон фидо,
Дўст қадрии билмагай, бошиға .тушмасдин бало,
Қарию аъмо бўлуб, билгай асони қадрини.

Қўлда молинг борида бегоналардин ёр кўп,
Давлатинг кетса агар, дилдордин ағёр кўп,
Ҳам қадимий ҳамнишинлардин санго озор кўп,
Суҳбатингдин иҳтироз айлаб яна безор кўп,
Мардуми Фарғона билгай ағниёни қадрини.

Бул жаҳонда баъзиларни айлади тирноққа зор,
Баъзиларга холиқим фарзанд берди бешумор,
Баъзини қилди азиз, бир нечаларни қилди хор,
Ҳарна қилса ҳолиқим, шукр айлагил лайли наҳор,
Бил, Ҳазиний, сидқ ила шукри худони қадрини.

* * *

Имом ул дам туруб, йиғлаб, Илоҳим раббано, дейди,
Муни «Наҳну қаемано»да манго ёзган худо, дейди,
Эшитинглар, билинглар бу сўзимни, эй ағо, дейди,
Бу ерни отини сўрсам бу дашти Қарбало, дейди,
Ҳусайн айди, азиз жоним бўлур мунда жудо, дейди.

Бу сўзни эшитиб, йиғлашти анда барча ёрони,
Эшитти элу авлоди, улуғ-кичик ҳам ўғлони,
Бу ер эрмиш, экандур одамини тўкулур қони,
Тонг отқунча йиғи бирлан дедилар, вой, эсиз жони,
Худоё, чорамиз йўқтур, бу дарда на даво? дейди.

Кўрушуб, йиғладилар дам-бадам бир-бирлари бирлан,
Ризолик тилашиб ҳар бирлари кўнгуллари бирлан,
Қачон парвони бор аҳлу аёл, ўғулларй бирлан,
Қиёмат шўршпи бўлди, ҳама ўз-ўзлари бирлан,
Гумон йўқтур, аё дўстлар, ҳама кори худо, дейди.

Ватандин айрилиб, эмди ғариблик йўлида қолдим,
Ишимиз ўнг келодур деб, валекин сўлида қолдим,
Имом учун, билинглар, Карбалони чўлида қолдим,
Азалда бу экан қисмат, Язидни қўлида қолдим,
Йиғи қилмоқ керак, дўстлар, ҳама кори худо, дейди.

Тонг отқунча аларни пшлари анда йнгн бўлди,
Ииғи бирлан тонг оттурдн, Ҳазиний, юзлари сўлди,
Ватандин айрилиб, барча юраклар ғуссага тўлди,
Қазоға рози бўлдилар, атодин илгари ўлди,
Ҳама ёронлари йиғлаб, Ҳусайи учун худо, дейди.

* * *

Эй ёронлар, ғам билан ман хору зор ўлдум, нетай,
Бўлмайин хуррам, жаҳонда дилфигор ўлдум, нетай,
Хаста, маҳзунликда қолдим, ошкор ўлдум, нетай,
Дард тортмоқлиқға, дўстлар, беқарор ўлдум, нетай,
Дилрабони кўрмоқа бўлдим хумор, ўлдум, нетай.

Мисли Мажнундек фироқи Лайлида овораман,
Қўҳкан янглиғ Ширинни ҳажрида дилпораман,
Остонинг ёстониб Вомиқ каби бечораман,
Ҳамчу Тоҳирким қазони дастида овораман,
Ёрни васлиға етмоқға ўлор ўлдум, нетай.

Ғамни зиндонида қолдим, бормикин манго нажот?
Шояд ул битгаймукин раҳм айлабон, хатти барот,
Чиқмайин ўлсам, фано чоҳида чун топсам вафот,
Шоҳ Хусайндек ташна бўлсам, ичмайин оби Фрот,
Шамр малъун дастида қоним тўкор ўлдум, нетай.

Бормукин дунёда ҳеч ким ман каби ғамга қариб,
Таҳ-батаҳ қондур юрогим, бир киши кўрса ёриб,
Хаста ҳолимни кўруб, раҳм этмади ҳозиқ табиб,
Дил яросини иложин қилмади марҳам қўйиб,
Ғусса бирлан оҳ уруб, жондин гузор ўлдум, нетай.

Мисли Адҳам тахту бахтим ташлабон кетсаммукин,
Тоғу чўлларни кезиб, байтул-ҳарам борсаммукин,
Мустафони равзасини ҳаж қилиб келсаммукин,
Остонинг ёстониб, ғафлат қилиб ётсаммукин,
Халқ аро расво, Ҳазиний, шармисор ўлдум, нетай.

Ғамгузоре бул жаҳон, бир-бир кетарни ўйласун,
Юрмасун ялғуз, киши роҳи хатарни ўйласун,
Вақти етганда амонатни тутарни ўйласун,
Бул қаро ер барчани бир-бир ютарни ўйласун,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Моли дунёни йиғуштурган билан бир кун қолур,
Жон амонатдур кишига, охири бир кун олур,
Кўп халойиқ мол учун ўзини кулфатга солур,
Ҳар киши дунёга келди, билсангиз, охир ўлур,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Анбиёю авлиёлар ўлмайин қолгони йўқ,
Қуллу нафсин зоиқатул-мавтни билгони йўқ,
Барча кетганлар бу дунёга тақи келгони йўқ,
Қайси соат жон берорини киши-билгони йўқ,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Бандалик қилғил тирикликда, ғаниматдур нафас,
Кеча-кундуз йиғламоқни, эй биродар, қилма бас,
Ушбу дунё ишлари, беҳудадур ҳою ҳавас,
Жон мисоли андалибдур, бу жасад мисли қафас,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида.ялғуз ётарни ўйласун.

Ушбу дунёдин гузар қилди ўшал Одам ато,
Шиш пайғамбар ила Нуҳи наби, воҳасрато,
Ҳам яна Иброҳиму Исмоилу ҳам Зикриё,
Мустафо кетти, Ҳазиний йиғлади «во уммато»,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.
* * *

Кўнгулни, эй биродар, боғлама дунёга, ҳижрат қил,
Тириклик, бил ғанимат, турмайин уқбога ҳижрат қил,
Бино қўйма иморат мулк ила ашёга, ҳижрат қил,
Кечиб, Фарғона мулкини бериб тарсога, ҳижрат қил,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қил,
Мадина — равзайи поки расулуллога ҳижрат қил,

Туганди эмди дунё, эй биродарлар, бўлинг огоҳ,
Дари тавба ёпилмай, кетма-санг ҳолингга вовайло,
Хуружи қолди эмди Маҳдию Дажжол ила Исо,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қнл,
Мадина — равзайи поки расулуллога ҳижрат қил.

Ҳама шуғл айлади ҳоло зино бирлан шароратга,
Худога бандаман, дерлар бўюн сунмай ибодатга,
Керак ҳижрат қилиш пайғамбарим ётган вилоятга,
Яқин турмоқ учун етгай қиёматда шафоатга,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қил,
Мадина — равзайи поки расулуллога ҳижрат қил.

Сайду хожа, мулло, яхшиларга зарра ҳурмат йўқ,
Фақирларнинг дилида заррача сабру қаноат йўқ
Ки, устоз бирла шогирд ҳам муриддин пирга хизмат йўқ,
Нечук ҳикмат, Ҳазиний, хонзқолар ичра суҳбат йўқ,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қил,
Мадина—равзайи поки расулуллога ҳижрат қил.

* * *

Гуноҳимни, худоё, рўзи маҳшарда ҳисоб этма,
Жуҳуду габру тарсолар қаторида азоб этма,
Жаҳаннам оташиға куйдуруб, жисмим кабоб этма,
Санго қилдим тазарруъ, ноумид айлаб итоб этма,
Узинг раҳм айлагил, Фарғонани зери туроб этма,
Бу дорул-мулкни Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма.

Туфайли ҳазрати Шоҳи Жалил — авлоди пайғамбар,
Абу Бакру Умар, Усмон, баҳаққи соқийи кавсар,
Шафиъ қилдим икки шаҳзодани, қаҳр этмагил яксар,
Ғазаб қилғаймукин бизларни ҳам, чун барчамиз музтар,
Узинг раҳм айлагил, Фарғонани зери туроб этма,
Бу дорул-мулкни Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма.

Ки, сандин қўрқмайин бир неча одам ҳаддидин ошти,
Зироат ўрниға эл маъсиятлар тухмини сочти,
Гунаҳ дарёси мавж урди, жаҳон ичра тўлуб тошти,
Бало бошиға келғунча халойиқ турфа кўп шошти,
Узинг раҳм айлагил, Фарғонани зери туроб этма,
Бу дорул-мулкни Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма.

Хатоси ҳаддин оштики, Лут қавмини ер ютти,
Ушал Нуҳи набини уммати тўфон била кетти,
Муҳаммад умматиға бу аломат феълидин етти,
Гуно.хи кўплигидин холнқим бу ерни тебратти,
Узинг раҳм айлагил, Фарғонани зери туроб этма,
Бу дорул-мулкни Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма.

Кўруб мундоғ аломатни, ғанийларда саховат йўқ,
Фақирларни дилида заррача сабру қаноат йўқ,
Замона шайхларида холисанлиллаҳ ибодат йўқ,
Риё тоат қилур халқ ичра, хилватда риёзат йўқ,
Узинг раҳм айлагил, Фарғонани зери туроб этма,
Бу дорул-мулкин Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма.

Яраттинг кулли ашёни ўзинг бир «коф»у «нун» бирлон
Ки, ҳарна айламоқлиғ қудратингни олдида осон,
Ғазаб қилсанг, қилурсан барчасини ер била яксон
Ки, Саттор ул-уюб исминг, шафиъ эттим букун, Раҳмон,
Узинг раҳм айлагил, Фарғонани зери туроб этма,
Бу дорул-мулкни Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма.

Ҳабибинг ҳурматидин умматин кечгил гуносини,
Узинг авф этмасанг, мушкул эрур қилғон хатосини,
Талаб қилғон гадога даргаҳингдин муддаосини,
Худовано, қабул этгил Ҳазиний илтижосини,
Узинг раҳм айлагил, Фарғонани зери туроб этма,
Бу дорул-мулкни Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма.

* * *

Бу фоний дунёдин жумла паямбар кетти, ким қолди,
Хусусан ул Муҳаммад тожи маҳшар кетти, ким қолди,
Шафоатхоҳимиз оламга сарвар кетти, ким қолди,
Абу Бакру Умар, Усмону Ҳайдар кетти, ким қолди,
Ҳасан бирла Ҳусайн хунин жигарлар кетти, ким қолди,
Ҳама лабташнага соқийи кавсар кетти, ким қолди.

Ҳамиша остони ҳазратимға бошини урган,
Туну кун хизмат айлаб, жону дилни ҳаққа топшурган,
Набийнони муборак юзларини доимо кўрган,
Рикоб ушлаб ғазода, Шоҳимардон ёнида турган,
Алини чокари, дунёда Қанбар кетти, ким қолди,
Очибон боби Хайбар, шери сафдар кетти, ким қолди.

Кўринг Афлотуни оламни илмин айлаган тасхир,
Арасту бирла Суқроту Сулаймон — шоҳи оламгир,
Ҳазорон умр кўрган Золу Луқмон кетти бетаъхир,
Улумға қилмадилар шунча ҳикматлар била тадбир,
Доғи Нўширавон, Жамҳури Озар кетти, ким қолди,
Амир Ҳамза била неча диловар кетти, ким қолди.

Асар борму ўшал Нуҳи наби, Айюби донодин,
Худодин роз эшитган қўҳи Тур устида Мусодин,
Нафас таъсир қилғон мурдага Исо — Масиҳодин,
Жаҳон, оламга шуҳрат ҳазрати Юсуф, Зулайҳодин,
Ушал Одам ато, Ҳаввойн модар кетти, ким қолди,
Яна Рустам била Доро, Скандар кетти, ким қолди.

Ажал илгида кетти, қолмади ул шоҳи дин Адҳам,
Чин ошиқ эрдилар Фарҳоду Ширин, Лайли, Мажнун ҳам,
Адам бўлғай ахири ҳашр бўлса, ой била кун ҳам,
Валекин неку бадни қабр ичидин чиқмағай ун ҳам,
Саҳоба тобеъин Султони Санжар кетти, ким қолди,
Жаҳон гулзоридин гул то санубар кетти, ким қолди.

Етиб дастн ани Урганжу Мавру токи Исфиҳон,
Олур божу хирож Чин, Шому Қобул токи Ҳиндистон,
Фарангу англис овозасидин қўрқушуб сўзон,
Қолурму бу жаҳон ичра ажални дастидин бир жон,
Шаҳаншоҳу салотин ҳафткишвар кетти, ким қолди,
Бухоро мулкидин Султон Музаффар кетти, ким қолди.

Қачон Фарғонада хонлар элидин Маллахон ўлди,
Алардин сўнг қочиб баъзи, шариат, дин ямон ўлди,
Кўрингким, бир-бирини қатл этарға паҳлавон бўлди,
Ҳазиний, яхшилар тоқат қилолмай бенишон бўлди,
Алимқулдек баҳодур шоҳи лашкар кетти, ким қолди,
Шаҳодат орзусин этган аскар кетти, ким қолди.

ЛУҒАТ

Анқариб — яқин бўлиш
Адув — душман
Аъмо — кўзи ожиз, кўр
Аъмол — амаллар, ишлар
Ағниё — бонлар, бирлиги: ғаннй
Байтул-ҳазан— ғам-ҳасрат уйи
Батн — қорин
Бақя — давоми, қолгани
Бебизоат — ҳеч нарсасиз, камбағал
Бетаъхир — тўхтамай
Беҳамто — ягона, якка, ўхшаши йўқ
Ва-л ябку касиран — кўп йиғласин [арабча]
Габр — оташпараст, мажусий
Гису — ўрилган соч, кокил
Дажжол — охир замонда пайдо бўладиган алдоқчи, фирибгар шахснинг номи
Дайр—1] бутхона, 2] майхона
Диловар — ботир, қаҳрамон
Дорул-мулк— мамлакатнинг марказий шаҳри, пойтахт
Дуто — эғилган, букилган
Жаҳим—жаҳаннам, дўзах
Жоми ваҳдат — яккаю ягона худо
Жомиъ ал-Қуръон — Қуръонни жамловчи
Журм — гуноҳ.
Залил — хор, тубан, паст
Зери туроб — тупроқнинг таги
Зуннор — насронийлар, зардуштийлар белига.боғлаб юрадиган ип [ғайри мусулмонлпк белгиси]
Иёдат — беморни кўргани бориш, касалдан ҳол сўраш
Ифшо — ошкор қилиш, фош қнлиш
Иҳтироз — сақланиш, ўзини четга олиш
Кавсар — биҳишт [жаннат]даги булоқнинг номи
Кироман котибайн — одамнинг елкасида ўтириб, унинг яхши ва ёмон
ишларини ёзиб борувчи икки фариштага ишора
Коҳил — суст, танбал
«Коф»у «нун»— мазкур ҳарфлардан таркиб топган арабча «кун» [бўл] сўзига ишора
Кулли бани — ҳамма қавм, барча одамлар
«Куллу нафсин зоиқатул-мавт» — ҳар бир жон [нафс] ўлим мазасини тортиб кўради [арабча]
Қўҳкан — Фарҳоднинг лақаби
Лайлу наҳор — кечаю кундуз.
Мазҳар— ошкор, намоён бўладиган жой
Марқад — мозор, қабр
Машом — димоғ, бурун
Маъсият — гуноҳкорлик
Маҳшар — қиёмат.
Минқор — қушнинг тумшуғи
Мифтоҳ — калит
Муддаий — даъво қилувчи
Музвар — мажбур бўлган, ночор, ноилож
Мусаллат — ғолиб бўлиш, енгиш
Мустафо — 1) танланган; 2) Муҳаммад алайҳис-саломнинг лақабларидан бири
Муттако — суянчиқ
Мушкилкушо — мушкилларни ечувчи
Мушрик—1) худонинг ягоналигига ишонмайдиган одам; 2) бутпараст
Муғбача— 1) майфурушлик дўконининг хизматкори, шогирди; 2) соқий
Муҳол — қийин, имкондан ташқари
Набийно — пайғамбаримнз (арабча)
Найсон — сурёний ойининг еттинчиси. Ривоятга кўра, гўё шу ойда ёққан ёмғир қатраларидан садафда
марварид йиғилади, апрель.
Нигин — узук, муҳрли узук
Нибино — кўзи ожиз
Оби ҳайвон — тириклик суви
Пайрав — издош
Пашмина— 1) жундан тўқнлган мато. 2) чакмон
Пири Канъон — Юсуф алайҳис-саломнинг отаси Яъқуб алайҳис-саломга ишора
Пири муғон—1) зардуштий динининг пешвоси. 2) Майхона эгаси.
Пушту паноҳ — сунчиқ, ҳомий, мададкор
Пўта, фўта — белбоғ
Расул — пайғамбар, элчи
Расулуллоҳ — оллоҳнинг элчиси, пайғамбар
Раҳзан — йўлтўсар, қароқчи
Раҳматан лил-оламин — бутун оламларга раҳмат қилиб… (арабча)
Раҳо қилмоқ — қутқармоқ
Риёзан — машаққат
Ризвон — саккиз биҳиштнинг бири
Рикоб — узанги
Рисолатпаноҳ — элчилик, пайғамбарликниьт паноҳи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифатларидан бири
Регистон— 1) қумлик жой, қумлоқ; 2) Фарғона вилояти Бағдод ноҳияси Чопдор қишлоғидаги жой
Рўшно — нур, ёруғлик
Савт—1) садо, овоз; 2) қамчи
Саййид ал-мурсалин — элчиларнинг сиййиди
Саттор—1) беркитувчи, яширувчи; 2) мажозий айбни беркитувчи, худонинг сифатларидан бири
Сафдар — ботир, жасур
Саҳоба — пайғамбар Муҳаммад алайҳис-саломнинг ҳамсуҳбатлари
Сиво — бошқа, бўлак: (мосиво — ҳамма нарсадан маҳрум)
Сиротул-мустақим — тўғри йўл
Симо—1) қўшиқ, хониш; 2) завқ-шавқ ҳолати
Табоҳ — хароб, вайрон
Тажалли—1) жилва қилиш, ошкор бўлиш, 2) илоҳий нур
Тараҳҳум — раҳм қилиш
Тариқат —1) йўл, мазҳаб, 2) тасаввуф таълимоти бўйича ҳаққа етишиш йўлидаги иккинчи босқич.
Тасаддуқ — 1) садақа қилиш, яхшилик қилиш, 2) кечириш, гуноҳидан ўтиш
Тасхир — қўлга киритиш, забт этиш
Тағофул — билиб-билмасликка солиш
Тўша — озиқ-овқат, йўл озиги
Уқбо — охират, нариги дунё
Фужур — тўғри йўлдан озиш
Фузун — ортиқ, кўп
Ҳайр ила шарр — яхшилик билан ёмонлик
Хайрул-башар — 1) одамларнинг яхшиси, 2) Муҳаммад алайҳис-саломнинг лақабларидан бири
Халофат — халифалик, подшолик
Ҳатти барот — озодлик хати, халос бўлиш ҳужжати
Хукбон — тўнғиз боқувчи
Хуштакаллум — ширинсўз
Чокар — хизматкор
Шарорат — ёмонлик
Шафиъ қилмоқ — воситачи қилмоқ
Шақоват — бахтсизлик, қийинчилик
Шаҳодат— 1) гувоҳлик, 2) шаҳид бўлиш, қурбон бўлиш
Шойиста — лойиқ, муносиб
Эрон (эран) — эр, мард
Эҳром — ҳажга борувчилар киядиган оқ либос
Яксар— 1) танҳо, якка, 2) бирданига, дафъатан
Қабзият — қийинчилик, машаққат
Қавий — бақувват, кучли
Қалил — озгина
Қобизул арвоҳ — Азронл
Қонеъ (қониъ)— қаноат қилувчи, рози бўлувчи
Кум — Тур (арабча)
Ғамбода — ғамгин, ғам ютган
Ғайр — бошқа, бўлак; ғайр аз худо — худодан бошқа
Ғалат — нотўғри
Ғаний — бой, бадавлат
Ғизо — овқат озиқ
Ғилу ғаш — паришонхотирлик, ташвишланнш
Ғино — бойлик _
Ғулом — қул
Ғурбаткашида — ғарибликни кўрган, мусофирлик машаққатини тортган
Ҳажарул-асвод — Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги муқаддас қора тош
Ҳазорон (ҳазор) — минг
Дашр— 1) тўпланиш, йиғилиш, 2) қиёмат
Ҳафткишвар — етти мамлакат
Ҳидоят — тўғри йўл кўрсатиш
Ҳижрат — кўчиш
Ҳифз— асраф, сақлаш
Ҳодий — тўғри йўл кўрсатувчи, раҳбар
Ҳозиқ — яхши билувчи, ўз ҳунарини яхши ўзлаштирган одам
Ҳотами Той — сахийлиги билан ном қозонган араб қабила бошлиқларидан бири.

Адан—Яманнинг жанубида жойлашган шаҳар номи
Байтулло — Макка шаҳрида Каъба зиёратгоҳи
Бобил — Ироқдаги қадимий шаҳар. Вавилон
Жаннатул-Бақя — Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги жой.
Мийно — Арабистондаги бир тоғ
Муздалифа — ҳажга борганлар Арофат тоғидан Мийнога қайтаётганда тўхтайдиган жой
Тур — Арабистондаги тоғ
Хайбар — Мадина билан Дамашқ ўртасидаги воҳа ва довон номи; 628 йилда пайғамбар Муҳаммад
алайҳис-салом забт қилган қалъа
Хонқиз, Чимён — Фарғона вилояти, Фарғона ноҳиясидаги қишлоқлар Қаровултепа — Фарғона
вилояти, Бағдод ноҳиясидагн қишлоқ
Абу Бакр — пайғамбар Муҳаммад алайҳис-саломнинг энг яқин саҳобаларидан бири
Адҳам — машҳур балхлик Иброҳим Адҳам, лақаби Абу Исҳоқ, 777 йилда вафот этган
Айюб — исломдан аввал ўтган пайғамбар, ҳамма азоб-уқубатларга бардош бергани билан ном қозонган
Али — Муҳаммад алайҳис-саломнинг куёвлари
Алимқул — Қўқон хонининг саркардаси, чор аскарларига қарши курашда ҳалок бўлган
Арасту — таниқли юнон файласуфи Аристотель (эрамиздан аввалги 384—322- йиллар)
Билқис — Сулаймон пайғамбарнинг хотини
Вайсул Қаран — Шайх Увайс Қараний. Увайсия тариқатнинг асосчиси
Довуд — исломиятдан аввал ўтган пайғамбар. Сулаймон пайғамбарнинг отаси
Халилуллоҳ — исломиятдан аввал ўтган Иброҳим пайгамбарнинг лақаби
Шиблий — машҳур шайх Абу Бакр Муҳаммад Жаъфар ибн Юнуснинг тахаллуси (861—945 йиллар)
Шоҳ Жалил — ривоятларга кўра, мазкур киши пайғамбаримиз авлодларидан бўлиб, мақбараси Фарона
вилояти Бувайда ноҳиясидаги Пошшопирим қишлоғида жойлашган. Мазкур мақбара меъморчилик
обидаси сифатида давлат муҳофазасига олинган.
Шуайб — исломиятдан аввал ўтган пайғамбар
Юнус — исломиятдан аввал ўтган пайғамбар
Юсуф — Яъқуб пайғамбарнинг ўғли

хдк

(Tashriflar: umumiy 5 439, bugungi 1)

Izoh qoldiring